Hujjat nomi
Ҳудудда санитар тозалик хизматлари учун тарифларни белгилаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotSamarqand viloyati hokimligi
Hujjat muallifiSamarqand viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-04-01 16:52:27
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-04-16 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiTasdiqlangan

Ҳудудда санитар тозалик хизматлари учун тарифларни

белгилаш тўғрисида

«Чиқиндилар тўғрисида»ги, «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 14 августдаги 381-сонли “Аҳолига сотиладиган ёқилғи, энергия ва кўрсатиладиган хизматлар чакана нархлари ҳамда тарифларини қайта кўриб чиқиш тўғрисида”ги, 2010 йил
28 октябрдаги «Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 239-сонли ҳамда 2014 йил 15 июлдаги «Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 194-сонли қарорларини бажариш мақсадида вилоят ҳокимлиги молия бошқармасининг 2016 йил 24 мартдаги 2-6/459-сонли хатини инобатга олиб,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Вилоятдаги шаҳар ва туманларда қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш ва ташиб кетиш хизматлари бўйича тарифлариловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур турдаги хизматлар Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил
3 декабрдаги “Республика аҳоли пунктларида санитария жиҳатидан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 315-сонли қарорининг 4-бандига мувофиқ Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарларида санитария жиҳатидан тозалаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан, туманлар марказларида, шаҳар посёлкаларида ва қишлоқ аҳоли пунктларида эса ободонлаштириш бошқармалари томонидан кўрсатилиши қайд қилинсин.

3. Туман ва шаҳар ҳокимликлари мазкур қарор талабидан келиб чиқиб, юқоридаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган илгари қабул қилинган қарорларини бекор қилиш чораларини кўрсин.

4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари О.Очилов зиммасига юклатилсин.

Вилоят ҳокими З.Мирзаев

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Xujanov Sherzod Izatullaevich 2016-04-06 11:53:42
менга ёкди
Qabul qilindi 2016-06-17 18:35:33

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Ҳудудда санитар тозалик хизматлари учун тарифларни белгилаш тўғрисидаУшбу қарорга асосан кўрсатилган хизматлар учун юридик ва жисмоний шахслардан ҳақ ундириладидоимийободонлаштириш бошкармалари

So`rovnoma natijalari