Hujjat nomi
"Ўзнефтмаҳсулот" АК корхоналарини ишлатишда ёнғин хавфсизлиги қоидалари
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQoidalar
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO`zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Yer qarini geologik o`rganish, sanoatda, konchilikda va kommunal-maishiy sektorda ishlarning bexatar olib borilishini nazorat qilish davlat inspektsiyasi (Sanoatgeokontexnazorat)
Hujjat muallifiO`zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Yer qarini geologik o`rganish, sanoatda, konchilikda va kommunal-maishiy sektorda ishlarning bexatar olib borilishini nazorat qilish davlat inspektsiyasi (Sanoatgeokontexnazorat)
Muhokama boshlanishi (sana)2016-04-04 11:05:32
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-04-19 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

1 боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Қоидалар нефт ва нефт маҳсулотларни сақлаш омборлари, нефт маҳсулотларини узатувчи магистрал қувурлар, автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчалари, нефт ва нефт маҳсулотларини етказиб бериш, сақлаш ва сотишни амалга оширувчи ташкилотларга (бундан буён матнда “ташкилотлар” деб юритилади) тааллуқлидир.

2. Мазкур Қоидалар ишлаб чиқариш бино ва иншоотларни лойиҳалаш, қуриш ва қайта қуриш, техник жиҳозлаш ва қайта жиҳозлаш, технологик жараёнлар ҳамда асбоб-ускуналардан фойдаланишда ҳисобга олиниши лозим.

3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларидан истисно бажарилиши шарт.

4. Ташкилотларда ёнғин хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва ишлаб чиқаришдаги хавфсизликга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бажарилиши устидан давлат назоратини, бунга махсус ваколатли Давлат органлари, ташкилотлар раҳбарлари ва уларнинг буйруқлари билан тайинланган вакиллар томонидан, жамоатчилик назорати эса касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан амалга оширилади.

2 боб. Ёнғин хавфсизлигига қўйиладиган умумий талаблар

I-§. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш

5. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисидаги намунавий низомга қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.

6. Ташкилотларда қуйидаги асосий ҳужжатлар ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши лозим:

меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини яхшилаш, санитария-соғломлаштириш бўйича қоидаларни ўз ичига олган жамоа шартномаси;

тасдиқланган меҳнат шароитларини баҳолаш ва иш ўринларини аттестация қилиш услубига мувофиқ иш ўринларини аттестация қилиш карталари;

меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг чораклик иш режалари;

ходимлар ва муҳандис-техник ходимларни ўқитиш, йўл-йўриқ бериш ва билимларини синовдан ўтказиш дастурлари;

меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича назорат юритиш журнали (уч босқичли назорат);

ходимларга ёнғинга қарши йўл-йўриқ бериш ва ёнғин-техникавий минимум машғулотларини ўтказиш дастури;

ҳар бир касб ва иш турлари учун меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномалар.

7. "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ, ходимлар сони 50 нафар ва ундан ортиқ бўлган ташкилотларда махсус тайёргарликка эга шахслар орасидан меҳнатни муҳофаза қилиш хизматлари тузилади (лавозимлар жорий этилади), 50 ва ундан зиёд транспорт воситаларига эга бўлган ташкилотларда эса бундан ташқари йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматлари ташкил этилади (лавозимлар жорий этилади). Ходимлар сони ва транспорт воситалари миқдори камроқ ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг вазифаларини бажариш раҳбарлардан бирининг зиммасига юклатилади.

8. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ўз мақомига кўра ташкилотнинг асосий хизматларига тенглаштирилади ва унинг раҳбарига бўйсунади ҳамда ташкилотнинг фаолияти тугатилган тақдирда бекор қилинади.

9. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг мутахассислари лавозим йўриқномасига биноан уларнинг мажбуриятлари жумласига киритилмаган бошқа ишларни бажаришга жалб қилиниши мумкин эмас.

10. Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.

II-§. Ходимларни ўқитиш, уларнинг билимларини синовдан ўтказиш ва уларга йўл-йўриқ беришни ташкил этиш

11. Ходимлар ўз касблари ва иш турлари бўйича белгиланган тартибда ўқишлари, уларнинг билимлари синовдан ўтказилиши ва уларга йўл-йўриқ берилиши керак.

12. Ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини синовдан ўтказиш Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни синаш тўғрисидаги намунавий низомга қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.

13. Ҳар бир касб ва иш турлари учун меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномалар Меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга мувофиқ ишлаб чиқилади ҳамда ташкилот ходимларини ва иш жойларини ушбу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.

III-§. Хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари

14. Ташкилотлар ГОСТ 17.2.3.02-78 "Табиатни муҳофаза қилиш. Атмосфера. Саноат корхоналари зарарли моддаларининг йўл қўйиладиган чиқаришларини ўрнатиш қоидалари" бўйича хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари, уларнинг тавсифи, юзага келиш манбалари, ходимларга таъсир қилиш хусусиятлари ва саломатлик учун хавфлилик даражаси ва келгусидаги оқибатлари тўғрисида тўлиқ ва холисона маълумотга эга бўлиши лозим.

15. Иш жойларидаги ишлаб чиқариш муҳити ҳамда хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари тўғрисидаги маълумотлар ишлаб чиқариш муҳитининг физик, кимёвий, радиологик, микробиологик ва микроиқлим ўлчови натижалари, шунингдек меҳнат шароитларини аттестация қилиш орқали белгиланиши керак.

16. Янги зарарли моддалар пайдо бўлишига ёки хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари йўқолишига олиб келадиган технологик жараёнлар ўзгарганда, хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари тўғрисидаги маълумотларга ташкилот раҳбари томонидан тегишли ўзгартиришлар киритилиши лозим.

IV-§. Ўта хавфли касблар ва ишлар рўйхати

17. Ташкилотлар ўта хавфли касблар ва ишлар рўйхатига эга бўлиши лозим.

18. Лавозим йўриқномаларига мувофиқ, хавфли моддалар билан бажариладиган ишларни, баландликда, ифлосланган ҳаво ва сув муҳитида, юқори ҳарорат ва намлик шароитида бажариладиган ишларни, буғ ва сув иситиш қозонлари, юк кўтариш механизмлари, босим остида ишлайдиган сиғимлар, электр қурилмаларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ишларни ҳамда тегишли тармоқ тариф-малака маълумотномасига мувофиқ бошқа хавфли ишларни бажаришни назарда тутувчи касблар ўта хавфли касблар рўйхатига, мазкур вазифаларни бир марталик топшириқ асосида бажарилишини назарда тутувчи ишлар ўта хавфли ишлар рўйхатига киритилиши зарур.

19. Ўта хавфли ишларни бажариш фақат белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳужжат (наряд-рухсатнома) га мувофиқ амалга оширилиши лозим.

20. Барча ходимлар ўта хавфли ишларни бажариш топшириғини олишдан олдин, меҳнат муҳофазаси бўйича йўл-йўриқ олишлари ва ишларни хавфсиз бажариш усулларини ўзлаштиришлари шарт.

21. Ўта хавфли ишларни режалаштириш, ташкиллаштириш ва хавфсиз бажариш белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилиши учун ташкилот раҳбарияти жавобгардир.

V-§. Жамоавий ва якка тартибдаги ҳимоя воситаларини қўллаш

22. Ходимлар хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларидан жамоавий ва якка тартибдаги ҳимоя воситалари билан ҳимояланган бўлиши лозим.

23. Жамоавий ҳимоя воситалари хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларидаги барча ходимларга таъсир қилган тақдирда қўлланилиши зарур ҳамда ташкилот биноларини қуриш ёки реконструкция қилиш лойиҳаларига киритилиши шарт.

24. Жамоавий ҳимоя воситаларига қуйидагилар киради:

ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларининг ҳаво муҳитини нормаллаштириш воситалари (шамоллатиш ва ҳаво тозалаш, иситиш, ҳаво ҳарорати ва намлигини бир хил меъёрда сақлаш ва бошқалар);

ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларининг ёруғлигини нормаллаштириш воситалари (ёритиш асбоблари, ёруғликдан ҳимоя қилиш мосламалари ва бошқалар);

шовқиндан, тебранишдан, электр ва статик токлар уришидан ҳамда қурилмалар юзасини юқори даражадаги ҳароратдан ҳимоя қилиш воситалари;

механик ва кимёвий омилларнинг таъсиридан ҳимоя қилиш воситалари.

25. Ходимлар “Нефт ва газ ишлаб чиқаришларида махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларини бепул беришнинг намунавий меъёрлари”га мувофиқ якка тартибда ҳимоя воситалари билан таъминланиши лозим.

26. Якка тартибдаги ҳимоя воситаларидан фойдаланадиган ходимлар уларни қўллаш, ҳимоя хусусиятлари ва амал қилиш муддати тўғрисидаги маълумотларга эга бўлиши керак.

27. Ташкилотда қуйидагилар таъминланиши шарт:

жамоавий ва якка тартибдаги ҳимоя воситаларининг самарадорлиги ва созлиги;

якка тартибдаги ҳимоя воситаларининг зарур миқдори ва номенклатураси;

якка тартибдаги ҳимоя воситаларини қўллаш ва улардан тўғри фойдаланиш устидан доимий назоратни амалга ошириш;

хавфли ва заҳарли моддалар билан ишлашда фойдаланилган якка тартибдаги ҳимоя воситаларини дезинфекция қилиш, бир марта қўлланиладиган воситалар бундан мустасно.

28. Заҳарли моддалар билан ишлашда тери касалликларининг олдини олиш учун профилактик паста ва мазлардан фойдаланиш зарур.

VI-§. Касбий танлов

29. Ташкилотларда танлов ўтказилиши лозим бўлган касблар ва мутахассисликлар рўйхати бўлиши лозим.

30. Ходимлар ва ишлаб чиқариш участкаларининг раҳбарлари тегишли тармоқ тариф-малака маълумотномасига мувофиқ зарур маълумотга ва иш тажрибасига эга бўлиши керак.

31. Босим остида ва бошқа ўта хавфли ишларда ишловчи ходимлар махсус курсларда тайёргарликдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлиши шарт.

32. Ўн саккиз ёшдан кичик шахсларнинг меҳнати қўлланиши тақиқланадиган ноқулай меҳнат шароитлари ишлари рўйхатига мувофиқ, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар зарарли ва ноқулай меҳнат шароити мавжуд бўлган ишларга қабул қилинмаслиги лозим.

33. Аёллар меҳнатидан фойдаланиш тўлиқ ёки қисман тақиқланадиган меҳнат шароити ноқулай бўлган ишлар рўйхатига мувофиқ, аёллар зарарли ва ноқулай меҳнат шароити мавжуд бўлган ишларга қабул қилинмаслиги керак.

VII-§. Ходимларни ишлаб чиқариш жараёнида қатнашишга қўйилишларини шарт-шароитлари

34. Ходимларни ишлаб чиқариш жараёнида қатнашишга қўйилишларидан олдин қуйидагилар текширилиши зарур:

иш жойининг мазкур Қоидаларда белгиланган санитария ва гигиена, хавфсизлик талабларига, шунингдек шовқин ва тебранишга, шамоллатиш ва иситишга қўйиладиган талабларга мувофиқлиги;

ходимнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини синовдан ўтказиш, унга йўл-йўриқ бериш ва саломатлигини назорат қилиш даврийлигига амал қилинганлиги;

технологик жараёнларда иштирок этувчи асбоб-ускуналар ва уларнинг ҳимоя воситалари созлиги;

жамоавий ҳимоя воситаларининг созлиги, ходимнинг якка тартибдаги ҳимоя воситаларига эгалиги.

VIII-§. Ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш

35. Ташкилотларда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом асосида амалга оширилиши лозим.

36. Ташкилот раҳбарияти касаба уюшмаси қўмитаси ва соғлиқни сақлаш муассасаси билан биргаликда ҳар йили даврий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтишини таъминлаши зарур.

37. Тиббий кўриклар ташкилотга тиббиёт хизмати кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, агар улар бўлмаган тақдирда ташкилот жойлашган жойдаги ҳудудий даволаш-профилактика муассасаси томонидан ўтказилади.

38. Тиббий кўрикдан ўтишдан ёки тиббий комиссияларнинг текширувлар натижасида берган тавсияларини бажаришдан бўйин товлаган ходимларни иш берувчи ишга қўймасликка ҳақлидир.

39. Ташкилот раҳбарияти ўз ходимларининг мажбурий тиббий кўрикдан ўз вақтида ўтиши учун ва мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган шахсларни ишга қўйиш натижасида фуқароларнинг соғлиғига етказилган зарарли оқибатлар учун жавобгар бўладилар.

40. Ходимларни соғлиғининг ҳолати туфайли уларга рухсат этилмаган ишларга қўйиш тақиқланади.

IX-§. Санитария ва гигиенага қўйиладиган талаблар

41. Ташкилотни иш ҳудуди ҳавосининг ҳарорати, нисбий намлиги ва ҳаракатланиш тезлиги ГОСТ 12.1.005-88 "Иш ҳудудининг ҳавоси. Умумий санитария-гигиеник талаблари"га мувофиқ бўлиши керак.

42. Ташкилотнинг ишлаб чиқариш хоналари қуйидаги талабларга мувофиқ сақланиши лозим:

ҳавонинг ҳарорати, нисбий намлиги ва ҳаракатланиш тезлиги иш жойларидаги ортиқча иссиқлик, бажарилаётган ишнинг оғирлик даражасига кўра тоифаси ва йил мавсумини ҳисобга олган ҳолда белгиланиши;

ишлаб чиқариш, санитария-маиший, хом ашё ва тайёр маҳсулотни сақлаш хоналарининг ёруғлиги ҚМҚ 3.01.05-98 "Табиий ва сунъий ёритиш. Лойиҳалаштириш меъёрлари"га мувофиқ бўлиши ҳамда меҳнат шароитларини яратиш учун етарли ёруғлик кучини таъминлаши;

ёритиш асбоблари чанг тўпланишига имконият бермайдиган конструкцияга эга бўлиши, шунингдек синган тақдирда унинг парчалари сочилиб кетмаслиги учун ёпиқ бўлиши.

43. Ноқулай омиллар таъсирига қарши ҳимоя тадбирларини амалга оширишда самарали ҳаво алмашинуви тизимини ҚМҚ 2.04.05-97 "Иситиш, вентиляция ва кондиционерлаш" талабларига мувофиқ ташкил қилиш лозим.

44. Ишлаб чиқариш, санитария-маиший, хом ашё ва тайёр маҳсулотни сақлаш хоналарини гигиеник жиҳатдан тоза сақлаш ва ходимларнинг шахсий гигиенасига қўйиладиган талаблар тегишли норматив ҳужжатларда белгиланган қоидаларга мувофиқ бўлиши лозим.

X-§. Ташкилот ҳудудларига қўйиладиган хавфсизлик талаблари

45. Ташкилот ҳудудлари ва биноларининг жойлашуви ҚМҚ II 89-80 "Саноат ташкилотларининг бош плани" талабларига мос бўлиши керак.

46. Ташкилотда транспорт воситалари ва пиёдаларнинг ташкилот ҳудудида ҳаракатланиш чизмаси ишлаб чиқилган ва тасдиқланган бўлиши ҳамда ташкилотга кириш ва чиқиш жойлари ҳамда иш жойларининг кўринарли қисмига осиб қўйилиши зарур.

47. Ташкилот майдонлари кўкаламзорлаштирилган ва сув қуйиш қувурлари тармоқлари билан таъминланган бўлиши лозим. Майдонлардаги ўтиш жойлари мустаҳкам ёпқичлар, сув оқиб кетадиган иншоотлар билан жиҳозланган бўлиши керак.

48. Ёзги мавсумда йўлаклар ва ўтиш жойларига сув сепилган бўлиши керак.

49. Қишки мавсумда йўлаклар ва ўтиш жойлари қордан тозаланиб, қум сепилган ҳамда биноларнинг томлари қордан, карнизлари эса муздан тозалаб турилиши зарур.

50. Йўловчилар учун мўлжалланган йўлаклар ва ташкилотга кириш жойи текис, кенглиги камида 1,5 м бўлиб, ён томонлари деворча ва тўсиқларга эга бўлиши керак.

51. Ташкилот ҳудудида ҳар куни тозалаб ва дезинфекция қилиб туриладиган ахлат ташланадиган идишлар бўлиши шарт.

52. Ташкилотнинг ҳудуди чегара бўйлаб тўсилган ва унинг ҳудудига бегоналарнинг кириши чекланган ва назорат остига олинган бўлиши лозим.

XI-§. Бино ва иншоотларга қўйиладиган хавфсизлик талаблари

53. Нефт ва нефт маҳсулотларни сақлаш омборлари ва АЁҚШ худудида жойлашган бинолар иншоотлар жойлаштириш ва жихозлаш ушбу меъёр, коида ва нормаларига жавоб бериши керак ҚМҚ 2.09.19-97 «Нефт ва нефт маҳсулотлари омборлари» ШНҚ 2.09.20-08 «Автомобилларга газ тўлдириш шахобчаси» ва ҚМҚ 2.09.02-85 «Ишлаб чиқариш бинолари» ва ШНҚ 2.04.08-13 «Газ таъминоти»

54. Ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари ҚМҚ 2.09.02-85 "Ишлаб чиқариш бинолари" талабларига, ёрдамчи бинолар ва хоналар ҚМҚ 2.09.04-98 "Ташкилотларнинг маъмурий ва маиший бинолари" талабларига мувофиқ бўлиши лозим.

55. Ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари ҳамда ёрдамчи бинолар ва хоналардаги ҳавонинг ҳарорати, нисбий намлиги ва ҳаракатланиш тезлиги ГОСТ 12.1.005-88 "Иш ҳудудининг ҳавоси. Умумий санитария-гигиеник талаблари"га мувофиқ бўлиши керак.

56. Мунтазам ишлашга мўлжалланган хоналарнинг полларига ёғоч тўшамалар ва панжаралар ётқизилган бўлиши, мазкур пол тўшамалари зарарли моддалар, ишлаб чиқаришдаги кирлар ва чанглардан енгил тозаланган бўлиши зарур.

57. Бинонинг транспорт воситалари кириш жойларида дарвозалар ва сигнал асбоб-ускуналари ўрнатилган бўлиши лозим.

58. Дарвоза тавақалари дарвозанинг ёпиқ ва очиқ ҳолатида махсус мосламалар билан мустаҳкам тутиб турилган бўлиши керак.

59. Транспорт воситаларининг бинога кириши учун дарвоза эни фойдаланилаётган транспорт воситалари энидан ортиқ бўлиши, дарвозаларнинг баландлиги транспорт воситаларининг баландлигидан камида 0,2 м ортиқ бўлиши зарур.

60. Ташкилотларда бинолар ва иншоотлардан фойдаланиш ҳолатини мунтазам кузатиш ташкил этилган бўлиши керак.

61. Барча ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари бир йилда камида икки марта (баҳорги ва кузги мавсумда) ташкилот раҳбари тайинлаган комиссия томонидан техник кўрикдан ўтказилиши лозим. Техник кўрик хулосалари аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тадбирлар ва уларни амалга ошириш муддатлари кўрсатилган далолатномалар билан расмийлаштирилиши зарур.

62. Ходимлар учун хавф туғдирувчи ҳалокат тусидаги бузилишлар тезда бартараф этилиши керак. Бунда хавфли ҳудудлардаги иш жараёни ҳалокат бартараф этилгунга қадар тўхтатиб турилиши ва у ердаги ходимлар хавфсиз жойга кўчирилиши керак.

63. Ташкилотнинг ишлаб чиқариш хоналари ва омборхоналари ёнғиндан хабар берувчи ва ёнғинни бартараф этувчи автоматик қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши лозим.

64. Кириш ва чиқиш йўллари турли жисмлар ва асбоб-ускуналар билан тўсиб қўйилмаслиги керак. Эвакуация чиқиш йўлларининг барча эшиклари бинодан чиқиш йўналиши бўйича очилиши зарур.

XII-§. Шовқин ва тебранишга қўйиладиган талаблар

65. Иш жойларида, хоналарда ва ташкилот ҳудудида шовқин ва тебранишнинг даражаси СанҚваМ 0120-01 "Иш жойларида шовқиннинг йўл қўйилган даражасининг санитария меъёрлари", СанҚваМ 0122-01 "Иш жойларида умумий ва локал тебранишнинг санитария меъёрлари", ГОСТ 12.1.003-89 "Шовқин. Умумий хавфсизлик талаблари" ва ГОСТ 12.1.012-90 "Тебранма. Умумий хавфсизлик талаблари"га мувофиқ бўлиши керак.

66. Иш жойларида шовқин ва тебраниш даражаси мунтазам назорат қилиб турилиши керак. Агарда у белгиланган меъёрлардан юқори бўлса, уни пасайтириш учун қуйидаги тадбирлар қўлланиши лозим:

деталларнинг зарбали ҳаракатларини зарбасиз ҳаракатларга, илгарилама-қайтма ҳаракатларни айланма ҳаракатларга ўзгартириш;

шовқин чиқарувчи агрегат ёки унинг айрим қисмларига шовқинни тўсувчи қобиқлар ўрнатиш;

агрегатдан чиқаётган аэродинамик шовқинларга қарши самарали товуш сўндиргичлар қўллаш;

шовқинли ускуналарни (парраклар, компрессор) тўсилган хоналарда ёки ишлаб чиқариш хоналаридан ташқарига жойлаштириш;

тебраниш манбаларини (электр двигателлар, парраклар ва бошқалар) полдан ва бинонинг бошқа конструкцияларидан изоляцияланган мустақил пойдеворларда ёки махсус ҳисоблаб чиқилган амортизаторларга ўрнатиш.

67. Шовқинни техник воситалар билан бартараф этиш имкони бўлмаса, эшитиш аъзоларини якка тартибдаги ҳимоя воситалари ва шовқинга қарши каскалардан фойдаланган ҳолда ҳимоялаш керак.

XIII-§. Шамоллатиш ва иситиш тизимига қўйиладиган талаблар

68. Шамоллатиш ва иситиш тизими ҚМҚ 2.04.05-97 "Иситиш, шамоллатиш ва кондиционерлаш" талабларига мувофиқ бўлиши лозим.

69. Оқимли шамоллатишларни ташқи ҳаво тизимидан олиш ердан камида 2 м баландликда бажарилиши керак.

70. Ўтиш жойларида жойлашган иситиш жиҳозлари ўтиш йўлакларининг кенглигига қўйилган талабларни бузмаслиги зарур.

71. Иш жойларидаги ҳаво ҳарорати енгил жисмоний ишда 21°С, ўртача оғир ишда 17°С ва оғир ишда 16°С дан паст бўлмаслиги керак.

72. Ходимларнинг исиниши учун мўлжалланган хоналардаги ҳаво ҳарорати 22 °С дан кам бўлмаслиги керак.

73. Ходимларнинг исиниши учун мўлжалланган хоналаргача бўлган масофа биноларда жойлашган иш жойларидан 75 м дан ва бино ташқарисидаги иш жойларидан 150 м дан кўп бўлмаслиги керак.

XIV-§. Сув таъминоти ва канализация тизимига қўйиладиган талаблар

74. Сув таъминоти ва канализация тизими ҚМҚ 2.04.01-98 "Биноларнинг ички сув қувури ва канализацияси" талабига мос келиши зарур.

75. Ичимлик суви О‘zDSt 950-2011 "Ичимлик суви. Гигиеник талаблар ва сифатини назорат қилиш" талабларига мувофиқ бўлиши, унинг ҳарорати 8°С дан 20°С гача бўлиши керак.

76. Ичимлик сувидан фойдаланиш учун сув қувурига уланган фавворачалар ўрнатилиши ёки махсус идишларда қайнатилган сув бўлиши лозим.

XV-§. Ёритишга қўйиладиган талаблар

77. Ташкилот ҳудуди ва ишлаб чиқариш хоналарини табиий ва сунъий ёритиш ҚМҚ 2.01.05-98 "Табиий ва сунъий ёритиш" талабларига мувофиқ бўлиши лозим.

78. Ёритиш воситалари тоза ва соз ҳолатда бўлиши зарур. Ёруғлик тушувчи ойналар ҳар йили камида икки маротаба тозаланиши лозим.

79. Ёруғлик тушувчи ойна ва эшиклар турли буюмлар билан тўсиб қўйилмаслиги керак.

80. Сунъий ёритиш умумий ва бирлашган тизим орқали амалга оширилиши зарур. Биргина маҳаллий ёритишни қўллаш тақиқланади.

81. Ташкилот ҳудуди ва ишлаб чиқариш хоналарида ёритиш воситаларининг кўзни қамаштиришидан сақлаш чоралари кўрилган бўлиши керак.

82. Иш жойлари ва хоналарда портлаш хавфи бўлган газ ва чанг концентрацияси йиғилиб қолиш эҳтимоли мавжуд бўлса, электр ёритиш тизими хонадан ташқарида ўрнатилиши керак.

83. Хавфлилик даражаси юқори бўлган хоналарда кучланиши 36 V дан юқори бўлмаган кўчма электр ёритгичлар ишлатилиши керак. Ускуналар ва иншоотлар (бункерлар, қудуқлар, буғлантириш камералари, туннеллар ва бошқалар)нинг ички сиртини ёритиш учун ишлатиладиган кўчма электр ёритгичларнинг кучланиши 12 V дан ошмаслиги керак.

84. Кўчириб юрилувчи ёритгичлар шишали ҳимоя қопқоқлари ва металл тўр билан жиҳозланган бўлиши лозим. Ушбу ёритгичлар ва бошқа кўчириб юрилувчи аппаратлар учун мис толали эгилувчан электр ўтказгичлар қўлланилиши зарур.

85. Эвакуация йўлаклари ва зинапояларда авария ёритгичлари бўлиши керак.

86. Авария ёритгичлари бошқа ёритгичлардан тури, ўлчами ва махсус туширилган белгилари билан ажралиб туриши ва вақти-вақти билан чангдан тозалаб турилиши лозим.

87. Авария ёритиш тармоқларига электр энергия истеъмолчиларининг уланиши тақиқланади. Авария ёритгичларнинг созлиги ҳар чоракда камида бир марта текширилиши зарур.

XV-§. Ёритишга қўйиладиган талаблар

77. Ташкилот ҳудуди ва ишлаб чиқариш хоналарини табиий ва сунъий ёритиш ҚМҚ 2.01.05-98 "Табиий ва сунъий ёритиш" талабларига мувофиқ бўлиши лозим.

78. Ёритиш воситалари тоза ва соз ҳолатда бўлиши зарур. Ёруғлик тушувчи ойналар ҳар йили камида икки маротаба тозаланиши лозим.

79. Ёруғлик тушувчи ойна ва эшиклар турли буюмлар билан тўсиб қўйилмаслиги керак.

80. Сунъий ёритиш умумий ва бирлашган тизим орқали амалга оширилиши зарур. Биргина маҳаллий ёритишни қўллаш тақиқланади.

81. Ташкилот ҳудуди ва ишлаб чиқариш хоналарида ёритиш воситаларининг кўзни қамаштиришидан сақлаш чоралари кўрилган бўлиши керак.

82. Иш жойлари ва хоналарда портлаш хавфи бўлган газ ва чанг концентрацияси йиғилиб қолиш эҳтимоли мавжуд бўлса, электр ёритиш тизими хонадан ташқарида ўрнатилиши керак.

83. Хавфлилик даражаси юқори бўлган хоналарда кучланиши 36 V дан юқори бўлмаган кўчма электр ёритгичлар ишлатилиши керак. Ускуналар ва иншоотлар (бункерлар, қудуқлар, буғлантириш камералари, туннеллар ва бошқалар)нинг ички сиртини ёритиш учун ишлатиладиган кўчма электр ёритгичларнинг кучланиши 12 V дан ошмаслиги керак.

84. Кўчириб юрилувчи ёритгичлар шишали ҳимоя қопқоқлари ва металл тўр билан жиҳозланган бўлиши лозим. Ушбу ёритгичлар ва бошқа кўчириб юрилувчи аппаратлар учун мис толали эгилувчан электр ўтказгичлар қўлланилиши зарур.

85. Эвакуация йўлаклари ва зинапояларда авария ёритгичлари бўлиши керак.

86. Авария ёритгичлари бошқа ёритгичлардан тури, ўлчами ва махсус туширилган белгилари билан ажралиб туриши ва вақти-вақти билан чангдан тозалаб турилиши лозим.

87. Авария ёритиш тармоқларига электр энергия истеъмолчиларининг уланиши тақиқланади. Авария ёритгичларнинг созлиги ҳар чоракда камида бир марта текширилиши зарур.

XVI-§. Маиший биноларга қўйиладиган талаблар

88. Ташкилотларнинг маиший бино ва хоналари ШНҚ 2.09.04-09 "Ташкилотларнинг маъмурий ва маиший бинолари" талабларига мувофиқ бўлиши лозим.

89. Кийим алмаштириш хоналари, душхоналарнинг ўлчамлари, душ сеткалари, оёқ ванналари, бет-қўл ювгичлар, ичимлик суви таъминоти қурилмалари, ҳожатхоналар ва бошқа маиший хона ва жиҳозларнинг сони сменадаги энг кўп ходимлар сони ҳисобга олинган ҳолда белгиланиши зарур.

90. Душхоналар ва ҳожатхоналардаги тарновлар, каналлар, траплар, писсуарлар ва унитазлар мунтазам равишда тозаланиши, ювилиши ва дезинфекция қилиниши лозим.

91. Барча маиший иморатлар озода сақланиши, мунтазам дезинфекция қилиниши ва сутканинг қоронғи пайтида ёритилган бўлиши керак.

XVII-§. Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишга қўйиладиган талаблар

92. Ташкилот фаолияти атроф табиий муҳитнинг (ҳаво, тупроқ, сув ҳавзалари) ифлосланишига ва зарарли омилларнинг тегишли нормалардан ортиқ даражада тарқалишига олиб келмаслиги лозим.

93. Ташкилотларда ишлаб чиқариш жараёнларини амалга оширишда атроф табиий муҳитни оқова сувлар, шамоллатиш тизими чиқиндилари ва бошқа чиқиндилар билан ифлосланиши эҳтимолини истисно этадиган шароитлар таъминланиши лозим.

94. Ташкилотларда чиқиндиларни йиғиш учун атрофи ўралган махсус жой ажратилиши ва чиқиндилар учун махсус идишлар билан таъминланиши керак. Ушбу идишлар чиқиндилар бўшатилганда хлорли оҳак эритмаси билан дезинфекция қилиниши ва ювилиши керак.

XVIII-§. Меҳнат ва дам олишга қўйиладиган талаблар

95. Ходимларнинг иш вақти, шу жумладан қисқартирилган иш вақти, дам олиш ва танаффуслар вақти ташкилот томонидан меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

3 боб. Технологик жараёнларга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари

I-§. Умумий талаблар

96. Технологик жараёнлар ГОСТ 12.3.002-75 "Меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими. Ишлаб чиқариш жараёнлари. Хавфсизлик бўйича умумий талаблар"га мувофиқ ташкил этилиши керак.

97. Ишлаб чиқариш хоналаридаги технологик жараёнларнинг хавфсизлиги қуйидаги талабларни амалга ошириш орқали таъминланиши лозим:

ишлаб чиқариш ускуналарига хизмат кўрсатиш тартибидаги иш турлари ва усулларини қўллаш;

хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларининг тарқалишини чекловчи воситаларни қўллаш;

технологик жараёнлар натижасида атроф муҳитнинг (ҳаво, тупроқ, сув ҳавзалари) ифлосланиши ва зарарли омилларнинг тегишли меъёрларидан ортиқ даражада тарқалишининг олдини олиш.

98. Технологик жараёнларни амалга оширувчи ускуналар кетма-кетлиги блокировка (автоматик тўхтатиб қўйиш) тизими билан таъминланган бўлиши зарур.

99. Ускуна ва автоматлаштирилган тармоқларда уларнинг ишга туширилганлигини билдирувчи овозли ва ёруғлик сигналлари бўлиши керак. Сигнал элементлари (электр қўнғироқ, ўчиб-ёнувчи чироқ) механик бузилишлардан ҳимояланган ва хизмат кўрсатувчи ходимлар эшитадиган даражада бўлиши лозим.

100. Автоматлаштирилган линиялар огоҳлантирувчи ёруғлик сигнали бериш мосламасига эга бўлиши керак.

Автоматлаштирилган линия тўхтатилгандан сўнг, уни овозли ва ёруғлик сигнали бермасдан ишга тушириш тақиқланади.

101. Технологик жараёнларни амалга оширувчи ускуналар улар ишга яроқли, назорат-ўлчаш асбоблари ва блокировка (автоматик тўхтатиб қўйиш) тизими соз ҳолатда бўлганида ишга туширилиши лозим.

102. Барча тармоқларда технологик жараёнлар хавфсиз бажарилиши лозим.

103. Блокировка (автоматик тўхтатиб қўйиш) тизими электр тизимига улангандан кейин ишга туширилувчи ускуналарда блокировка (автоматик тўхтатиб қўйиш) мосламаси мазкур ускуналар электр тизимига улангандан кейин дарҳол ишга туширилиши керак.

104. Ташкилотларда технологик жараёнларни амалга оширувчи барча ускуналарнинг техник ҳужжатлари (паспорти, чизмаси ва ишлатишга доир қўлланмаси) бўлиши керак.

105. Технологик ускуналарга ташкилот раҳбари томонидан мазкур ишни бажариш топширилган ходим томонидан хизмат кўрсатилиши лозим. Бегона шахсларнинг ишлаб чиқариш жойларида бўлишларига йўл қўйилмаслиги зарур.

106. Ишлаб чиқариш жойларидаги йўлакларга хом ашё, тайёр маҳсулот ва чиқиндиларни жойлаштириш (қолдириш) тақиқланади.

107. Барча ишлаб чиқариш жойларида механизмларни тозалаш ва иш жойларини тартибга келтириш учун зарур жиҳозлар бўлиши лозим. Ускуна ишлаб турганда уни артиш, созлаш, таъмирлаш ва чиқиндиларни олиб ташлаш тақиқланади.

108. Ускуналарга электр энергияси, сув, буғ ва мой келмай қолганда, улар келадиган манбалар беркитилиши ва технологик жараён тўхтатилиши керак.

109. Шамоллатиш тизими носоз ҳолга келганда, технологик жараён тўхтатилиб, авария-шамоллатиш тизими ишга туширилиши лозим.

110. Агрегат механизмларнинг нормал ишидаги ҳар қандай бузилишлар ундаги барча механизмларнинг автоматик тарзда тўхтатилиши билан якунланиши лозим.

111. Ишлаб турган ускуналар жойлашган жойлар зарур тўсиқлар, ҳимоя ва сақловчи мосламалар билан жиҳозланган бўлиши керак. Иш жойлари ва ишлаб чиқариш биноларига бегона шахсларнинг киришига йўл қўйилмаслиги лозим.

II-§. Ёнғин ва портлаш хавфсизлигига қўйиладиган талаблар

112. Ишлаб чиқариш жараёнларини режалаштиришда, ташкиллаштиришда ва олиб боришда ёнғин ва портлаш хавфсизлиги ГОСТ 12.1.004-91 "Ёнғин хавфсизлиги. Умумий талаблари" ва ГОСТ 12.1.010-90 "Портлаш хавфи. Умумий талаблари"га мувофиқ таъминланиши лозим.

113. Белгиланган тартибда синовдан ўтказилмаган ёнғин ва портлаш хавфи мавжуд ҳамда токсик хусусиятларга эга бўлган моддалар ва материалларни ишлаб чиқаришда қўллаш тақиқланади.

114. Ишлаб чиқариш бинолари ва хоналарининг портлаш жиҳатидан хавфлилик даражалари лойиҳа ташкилоти томонидан ШНҚ 2.01.19-09 "Бино, хона ва ташқи қурилмаларни портлаш, ёнғин ва ёнғин хавфлилиги тоифаларини аниқлаш"га мувофиқ ҳар бир ҳолат учун алоҳида аниқланиши керак.

115. Ишлаб чиқариш жараёнларини амалга оширишда ёнғинлар, портлашлар, авариялар, заҳарланишлар содир бўлиши эҳтимолини истисно этадиган шароитлар таъминланиши лозим.

116. Ишлаб чиқариш бинолари ва хоналари бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан таъминланган бўлиши шарт.

117. Шамоллатиш тизими ёнғиндан дарак берувчи сигнализация билан бирлаштирилган бўлиши лозим.

118. Ёнғин сув манбаи йўлаклари ҳамда ёнғин ўчириш воситаларига борадиган йўлаклар доимо бўш бўлиши керак.

119. Ёнғин ва портлаш хавфи мавжуд бўлган ускуналар ва иш жойларида очиқ оловдан фойдаланишни тақиқловчи ҳамда алангаланувчи ва портловчи моддалар билан ишлашда эҳтиёткорликка риоя қилиш зарурлиги тўғрисида огоҳлантирувчи белгилар бўлиши зарур.

120. Аралашганида портловчи модда ҳосил қилиши мумкин бўлган газларни умумий коллекторга чиқариш тақиқланади.

121. Ишлаб чиқариш амалга ошириладиган бўлимларда тамаки маҳсулотларини чекиш тақиқланади.

122. Ходимлар билан ёнғин хавфсизлиги бўйича машғулотлар ўтказилиши ва уларга ёнғиннинг олдини олиш бўйича йўл-йўриқлар берилиши керак.

III-§. Электр қурилмаларига қўйиладиган хавфсизлик талаблари

123. Ташкилотларда электр қурилмаларини ўрнатишда ва улардан фойдаланишда Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан техник фойдаланиш қоидалари ҳамда Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан фойдаланишда хавфсизлик техникасиқоидалари талабларига риоя қилиниши керак.

124. Электр энергиясидан фойдаланадиган ташкилотларда ташкилот раҳбарининг буйруғи билан муҳандис-техник ходимлардан электр хавфсизлиги учун масъул ходим тайинланган бўлиши ва бу ходим электр хавфсизлиги бўйича тегишли малака даражасига эга бўлиши шарт.

125. Электр хавфсизлиги учун масъул ходим кучланиши 1000 V ва ундан юқори бўлган электр ускуналарга хизмат кўрсатиши учун электр хавфсизлиги бўйича V малака даражасига, кучланиши 1000 V гача бўлган электр ускуналарга хизмат кўрсатиш учун эса IV малака даражасига эга бўлиши талаб этилади. Масъул ходим даврий равишда ва ўрнатилган тартибда ташкилотда тузилган электр хавфсизлиги бўйича комиссияда синовдан ўтиши шарт.

126. Электр хавфсизлиги учун масъул ходим:

электр қурилмаларининг ишончли, тежамли ва хавфсиз ишлашини;

электр қурилма ва тармоқларда режали таъмирлаш ишлари ҳамда профилактик синовларнинг белгиланган муддатларда ўтказилишини;

электр энергия сарфининг ҳисоби олиб борилишини;

ҳимоя воситалари ва ёнғинга қарши жиҳозлар мавжудлиги ҳамда уларнинг ўз вақтида синовдан ўтказиб турилишини таъминлаши керак.

127. Электр токи ўтказувчи қисмлар, тақсимловчи қурилмалар, аппаратлар ва ўлчаш асбоблари, шунингдек турли сақловчи қурилмалар, рубилниклар ва бошқа ишга туширувчи аппаратлар ва мосламалар фақат ёнмайдиган асосларда монтаж қилиниши лозим.

128. Юқори намлик ва иссиқлик ажралиб чиқувчи хоналарда электр ёритгичлар намликдан, электр двигателлари эса, суюқлик сачрашидан ҳимояланган бўлиши шарт.

129. Тақсимловчи қурилмалар изоляциясининг қаршилиги ва чидамлилиги текшириб турилиши зарур.

130. Ишлаб чиқариш бинолари ва маиший хоналарда қўлланилувчи люминесцент ёритгичлар ёпиқ ҳолда, намлик ва чанг ўтказмайдиган махсус арматурада бажарилиши лозим.

131. Кабеллар ва электр симларнинг изоляцияси, ташқи бирикмалар, электр токидан ҳимояловчи ерга уланган симлар, электр двигателларнинг ишлаш режими кўрикдан ўтказилиши ва ўлчаш асбоблари орқали текшириб турилиши керак.

132. Электр аппаратлари ва агрегатларининг ноллаш ва ерга улаш симлари бутунлиги камида 6 ойда бир марта текширилиши, текшириш натижалари далолатнома билан расмийлаштирилиши зарур.

133. Қуйидаги электр қурилмалари нолланиши ёки ерга уланиши лозим:

кучланиши 380 V ундан юқори бўлган ўзгарувчан ток ҳамда 440 V ва ундан юқори бўлган ўзгармас токда ишловчи барча электр қурилмалари;

номинал кучланиши 42 V дан юқори, лекин 380 V дан паст бўлган ўзгарувчан ток ва 110 V дан юқори, лекин 440 V дан паст ўзгармас токда ишловчи юқори хавфли ташқи қурилмалар.

134. Номинал кучланиши 42 V гача бўлган ўзгарувчан токда ва 110 V гача бўлган ўзгармас токда ишлайдиган электр қурилмаларини ноллаш ёки ерга улаш талаб этилмайди, металл конструкцияга ўрнатилган назорат кабеллари, куч кабелларининг металл қобиқлари ҳамда портлаш хавфи бўлган хоналардаги электр қурилмалар, пайвандлаш трансформаторининг иккиламчи чўлғамалари бундан мустасно.

135. Битта электр штепселига бир нечта истеъмолчиларни улаш тақиқланади.

136. Чангларнинг статик электр разрядларидан алангаланиб кетмаслиги учун ускуналарнинг ғилофлари, асосий валлари ва ҳаво қувурлари ерга уланган бўлиши лозим.

137. Ҳаво қувурларининг фильтрлари майда катакли металл тўр билан ўралган ва тўр ерга уланган бўлиши лозим.

138. Ташкилотнинг бино ва иншоотлари яшин қайтаргичлар ўрнатилган ҳолда тўғридан-тўғри яшин уришидан ҳимояланган бўлиши зарур. Яшин қайтаргичлар ҳар йили баҳорги мавсумда текшириб турилиши, аниқланган носозликлар бартараф этилиши лозим.

IV-§. Нефт маҳсулотларини узатувчи қувурларнинг линиясига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари

139. Нефт маҳсулотларини узатувчи магистрал қувурларнинг нормал ҳолда фойдаланишини издан чиқариш ёки уларга зарар етказиши мумкин бўлган турли ҳаракатларни трассасининг қўриқланадиган ҳудудида бажариш тақиқланади, шу жумладан :

турли бино ва иншоотларни қуриш, очиқ ва ер ости тоғ-кон, карьер, қурилиш ва монтаж ишларини бажариш;

тупроқдан намуна олган ҳолда (ер намуналаридан ташқари) қудуқ, шурф қазиш билан боғлиқ геодезик ва изланиш ишларни бажариш;

мелиоратив ер ишларини бажариш, суғориш ва қуритиш иншоотларини қуриш;

дарахт ва буталарни экиш ҳамда боғ ва экинзорларни барпо этиш;

қувур трассалари устидан ўтиш ва темир-йўлини кесиб ўтадиган жойларни қуриш;

мавсумий бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини омборхоналарни ташкил этиш, шунингдек турли буюмларни тўплаш, кислота, тузлар ва ишқорлар эритмаларини тўкиш;

автотранспорт, трактор ва механизмларнинг тўхташ жойиларини ташкил этиш;

лангарни ташлаш, лангарларни, занжирлар, лотлар, волокушалар ва тралларни туширган ҳолда ўтиб кетиш, тубини чуқурлаштириш ва ер қазиш ишларини бажариш.

140. Нефт маҳсулотларини узатувчи қувур ўтказгичларнинг жиҳозлари, иншоотлари, тўсиқлари ва линия қисмидаги қурилмалари соз ҳолда сақланиши, периметр тўсиқлари бўйича ўсиб чиққан ўсимликлар тизимли равишда бартараф этиб турилиши керак.

141. Нефт маҳсулотларини узатувчи қувурларнинг ҳолати мунтазам равишда, шунингдек қувурнинг фойдаланиш жараёнида пайдо бўлган нуқсонларни аниқлаш имконини берувчи махсус ускуна ва қурилмалар билан назорат қилиб турилиши лозим.

142. Нефт маҳсулотлари тўкилишидан ҳимоя қилувчи иншоотлар (тупроқ уюб кўмиш, траншеялар, тўплагичлар) ўз вақтида таъмирлаб турилиши ва нефт маҳсулотларидан тозалаб турилиши керак.

143. Нефт маҳсулотларини узатувчи қувурлар трассасининг олдига транспорт ва механизмлар, таъмирлаш ва авариявий бригадаларнинг эркин ўтиши таъминланган бўлиши лозим.

144. Барча категориядаги автомобил йўллари билан кесишган жойларда, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари билан келишган ҳолда транспорт воситаларини тўхташини ман этиладиган белгилар ўрнатилган бўлиши керак.

145. Нефт маҳсулотларини узатувчи қувурлар трассаси ўтказилган жойда ер устида нефт маҳсулоти чиқиши аниқланганда, линияни кўрикдан ўтказувчи ходимлар ёки нефт маҳсулотларини узатувчи қувурлардан фойдаланувчи хизматнинг бошқа ходимлари бу ҳақида зудлик билан нефтни ҳайдаш станцияси операторига ёки диспетчерларга хабар бериши ҳамда Аварияларни бартараф этиш режасига мувофиқ уларнинг кўрсатмаларига асосан нефт маҳсулотлари сизиб чиқаётган жойга бегона шахслар ва транспорт воситалари кириши ва очиқ оловдан фойдаланишга йўл қўймаслик лозим.

146. Нефт маҳсулотларини аҳоли яшаш пункти, темир йўллар, шоссе йўллари
ва бошқа иншоотлар яқинида ер юзасига сизиб чиқиши аниқланганда линияни кўздан кечирувчилари, таъмирлаш-тиклаш бригадаси етиб келгунга қадар суюқлик оқиб чиқиш жойи атрофини айланиб ўтиш, авария ҳақида маҳаллий ҳокимлик, ёнғин хавфсизлиги хизматига хабар бериш, аҳолини авария яқинида очиқ оловдан фойдаланиш ман этилиши ҳақида огоҳлантириш, алоҳида эҳтиёткорликка риоя этиш, шунингдек нефт маҳсулотлари тўкилган жойга бегона шахсларни қўймаслик чораларини кўриши керак.

147. Авария содир бўлган жойни ёнғин ўчириш воситалари билан таъминлаш, зарур ҳолларда ёнғин ўчириш жанговор экипажларининг навбатчилигини ташкил этиш ва нефт маҳсулотларининг бошқа коммуникациялар ва тармоқлар ичига киришига йўл қўймаслик бўйича чоралар кўриши лозим.

148. Нефт маҳсулотлари сизиб чиқаётган ва траншея қазилган жойдан 20 м радиус атрофини тўсиш ва белгиланган намуналардаги ("Нефт", "Бензин, оловдан хавфли", "Олов билан яқинлашилмасин", "Чекилмасин" ва шу кабилар) огоҳлантирувчи хавфсизлик белгиларини ўрнатиш керак.

149. Тунги вақтларда авария содир бўлган жойларда қизил рангли ёруғлик сигналлари (портлаш хавфи истисно этилган ҳолда тайёрланган фонуслар) билан ёритилиши лозим.

150. Авария содир бўлган жойда 5 м радиус атрофидаги ўтлар олиб ташланиши, нефт маҳсулотларини шимган тупроқни эса тозалаш ва қалинлиги камида 10 см дан иборат янги тупроқ тўкиш керак.

151. Авария содир бўлган жойда газланиш миқдорини мунтазам назорат қилиб туриш лозим.

152. Ер остидаги нефт маҳсулотларини узатувчи қувурларнинг юқори қисми 0,3 м ва ундан кам чуқурликда ҳолларида, уларни очиш ишлари, шунингдек газланган траншеялар ёки қудуқларда ишлар учқун чиқармайдиган асбоб-ускуналарда бажарилиши керак.

153. Нефт маҳсулотлари тўкилган жойлардан камида 30 м дан узоқликда ички ёнув двигатели билан ишлайдиган автотранспорт воситаларининг тўхташи тақиқланади.

V-§. Нефт маҳсулотларини ҳайдаш учун мўлжалланган насос станцияларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлигига талаблари

154. Насос станция биносида ертўла, ярим ертўла ва чордоқларни қуриш тақиқланади.

155. Насос станцияда насослар билан конструктив ёки технологик жиҳатдан боғлиқ бўлмаган аппаратлар ёки жиҳозларни ўрнатиш ва ЕАСларни сақлашга йўл қўйилмайди.

156. ЕАСлар учун мўлжалланган насослар ўрнатилган хоналарда ясси ременли узатгичлардан фойдаланиш тақиқланади. ЕАС ва ЁСлар ҳамда газларни ҳайдаш учун валининг икки қават торецли зичлагичлари бўлган насослардан фойдаланиш керак.

157. Насос станцияда мойлаш материалларининг бир суткалик заруратдан ошмайдиган заҳирасини сақлашга рухсат берилади. Ушбу мойлаш материаллари қопқоғи зич ёпиладиган металл идишда сақланиши лозим.

158. Насослар учун мўлжалланган хонада мажбурий оқимли-тортувчи ҳамда авариявий шамоллатиш тизими ишлаши таъминланган бўлиши керак.

159. Насос агрегатларини шамоллатиш тизими ишламаётган вақтда ишга тушишини блокировка қилиш схемасини ўчириб қўйиш тақиқланади.

160. Авариявий шамоллатиш тизимининг иш қобилиятини бир хафтада камида бир маротаба назорат қилиб туриш лозим.

161. Ажратувчи деворларнинг герметиклик зичлиги ҳар олти ойда камида бир маротаба текшириб турилиши, герметиклик зичлигининг бузилиши (дарзлар, тешиклар ва шу кабилар) ўз вақтида бартараф этилиши зарур.

162. Насослар, қувурлар, жиҳозларнинг зичлагичлари ва арматураларнинг герметиклик зичлиги тизимли равишда текшириб турилиши зарур. Нефт маҳсулотлари сизиб чиқишини келтириб чиқарадиган герметиклик зичликдаги носозликлар зудлик билан бартараф этилиши лозим.

163. Хизмат кўрсатувчи ходимлар мунтазам ишлашини талаб этмайдиган автоматлаштирилган насос станцияларда нефт маҳсулотлари технологик жиҳозлардан авариявий равишда чиқишилари кузатилганда автоматлаштирилган ўчириш тизими бўлиши керак.

164. Насос корпуси (очиқ насос станцияларда жойлашган) насос билан битта рамада жойлашган электр двигателининг ерга улаштирилганлигидан қатъий назар ерга улаштирилиши зарур.

165. Нефт маҳсулотларини ҳайдовчи насоснинг ҳаво чиқариш жўмраги нефт маҳсулотларини гидравлик қурилма орқали ишлаб чиқариш канализациясига, этилланган бензинни ҳайдашда эса йиғма идишга чиқариш учун мўлжалланган қувурлар билан жиҳозланган бўлиши лозим.

166. Ёруғ рангли нефт маҳсулотлари учун янги қурилаётган
ва реконструкция қилинаётган ёпиқ технологик насос станцияларни автоматик газ анализаторлари билан жиҳозлаш тавсия этилади.

167. Енгил алангаланувчи нефт маҳсулотларини ҳайдовчи насос станциялардаги кўчмас автоматик газ анализаторлари авариявий шамоллатиш, шунингдек хонада нефт маҳсулотлари буғларининг хавфли миқдордаги концентрацияси мавжудлигида ишлаб кетадиган овозли ва ёруғли хабарлаш билан блокировка қилинган бўлиши керак.

168. Кўчмас газ анализаторлари бўлмаган ҳолларда даврий равишда (тегишли жадваллар асосида) ҳаво муҳитини кўчма газ анализаторлари билан, нефт маҳсулотлари буғларининг хавфли миқдордаги концентрацияси мавжудлигини аниқлаш мақсадида таҳлил қилиб туриш лозим.

169. Насос станциялар белгиланган меъёрда ёнғин ўчириш воситалари билан таъминланган бўлиши зарур.

170. Насосни ишга туширишдан олдин тортувчи вентиляцияни ишга тушириш
ва насос станцияларни 15 мin давомида шамоллатиш лозим.

171. Насос ишлаётган вақтда мунтазам равишда ишқаланувчи қисмларнинг мойланишини, шунингдек подшипниклар ва сальниклар ҳароратини кузатиб туриш зарур.

172. Насоснинг нормал ҳолдаги иш режимида ишлашида бузилишини келтириб чиқарадиган носозликлар аниқланганда, насос тўхтатилади ва носозлик бартараф этилиши зарур. Носозлик бартараф этилгунга қадар заҳирадаги насосни ишга тушириш керак.

173. Тўкилган нефт маҳсулотларини бартараф этиш учун насос станциялар резина шлангли махсус сув қувурлари билан жиҳозланган бўлиши зарур.

174. Насос станцияларда поллар ва лотоклар тез-тез сув билан ювиб турилиши керак.

175. Поллар, деворлар, агрегатлар ва жиҳозларни ювиш учун алангаланувчи суюқликлардан фойдаланиш тақиқланади.

176. Насос агрегатлари қувур ўтказгичларни ишлатилаётган вақтда таъмирлаш
ва профилактика қилишга йўл қўйилмайди. Электр жиҳозлари, электр аппаратлари, электр тармоқларини таъмирлаш, электр лампаларини алмаштириш ишлари фақат тармоқдан узилгандан ҳамда хона шамоллатилгандан кейин амалга оширилиши лозим.

177. Нефт маҳсулотларини вақтинчалик кўчма насос станциялар билан ҳайдашда қуйидагиларга риоя этиш керак:

насос станция магистрал қувур ўтказгич трассасидан 25 м дан яқин бўлмаган масофада ҳамда очиқ текис майдончада жойлашган бўлиши, ҳайдовчи агрегатлар эса уларнинг ишлаётган вақтда тебраниши ва ҳаракатланишини истисно этган ҳолда, металл рамаларга ишончли маҳкамланган бўлиши;

насос станция ўрмонда жойлашганда ҳайдовчи агрегат атрофидаги ҳудуд қуйидагича тозаланган бўлиши зарур: баргсимон дарахтлар мавжуд бўлганда – 20 м радиусда, игна баргли дарахтлар мавжуд бўлганда – 50 м радиус атрофида ҳамда кенглиги камида 2 м дан кам бўлмаган минераллашган тўсиқ билан ўралган бўлиши;

нефт маҳсулотларини ички ёниш дигателлари ичига тушиши ва насослардан сизиб чиқиш ҳоллари пайдо бўлишининг олдини олиш мақсадида, улар металл кожух ёки ёнмайдиган материалдан тайёрланган деворлар билан ажратилган бўлиши;

автотранспортларнинг тутун чиқарувчи қувурларини иссиқликдан изоляция қилувчи материал билан қоплаш, уларнинг учларини эса ерга кўмилган бункерлар ичига тушириб қўйиш;

нефт маҳсулотлари чиқиш эҳтимоли бўлган жойлари (қувур ўтказгичларнинг уланиш жойлари ва насосларнинг сальникли уланишлари)ни тўкиладиган нефт маҳсулотларини хавфсиз жойга четлатиш учун дренаж мосламалари билан жиҳозлаш;

заҳира ёқилғисини сақлаш учун мўлжалланган жой кўчма насос станциялардан камида 30 м масофада жойлашган бўлиши, ўсимлик қопламаларидан тозаланган бўлиши ҳамда кенглиги камида 2 м дан кам бўлмаган минераллашган тўсиқ билан ўралган бўлиши;

нефт маҳсулотлари сизиб чиқишининг олдини олиш мақсадида қувур ўтказгичларни тез-тез текшириб туриш ҳамда уларда режали-огоҳлантирувчи таъмирлаш ишларини бажариб туриш;

қувур ўтказгичлар ва кўчма насос станцияларда нефт маҳсулотларининг сизиб чиқиши ҳолларини зудлик билан бартараф қилиш, бунинг иложи бўлмаган ҳолларда эса ҳайдаш ишлари тўхтатилиши;

очилиши зарур бўлган насос тўхтатилиши ва нефт маҳсулотларини узатувчи қувур ўтказгичдан задвижкалар ва заглушкалар орқали узиб қўйилиши зарур.

178. Нефт маҳсулотларини ҳайдовчи ҳар бир вақтинчалик насос станцияда ёнғин ўчириш воситаларидан ташқари, ёнғин ҳолати содир бўлганда қўшимча равишда фойдаланиш учун сув заҳираси, кўпик ҳосил қилувчи, мотопомпа, очиладиган енглик, жиҳозлар бўлиши лозим.

179. Вақтинчалик насос станция ишлаётган вақтда қуйидагилар ман этилади:

овозни пасайтириш мосламаси носоз бўлган двигателлардан фойдаланиш;

ёритиш учун очиқ типдаги ёритгичлардан фойдаланиш;

очиқ оловдан фойдаланиш, чекиш, пайвандлаш ишларини бажариш ва бошқалар;

зарб берганда учқун чиқарадиган асбоб-ускуналардан фойдаланиш.

V-§. Нефт маҳсулотларини ҳайдаш учун мўлжалланган насос станцияларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлигига талаблари

154. Насос станция биносида ертўла, ярим ертўла ва чордоқларни қуриш тақиқланади.

155. Насос станцияда насослар билан конструктив ёки технологик жиҳатдан боғлиқ бўлмаган аппаратлар ёки жиҳозларни ўрнатиш ва ЕАСларни сақлашга йўл қўйилмайди.

156. ЕАСлар учун мўлжалланган насослар ўрнатилган хоналарда ясси ременли узатгичлардан фойдаланиш тақиқланади. ЕАС ва ЁСлар ҳамда газларни ҳайдаш учун валининг икки қават торецли зичлагичлари бўлган насослардан фойдаланиш керак.

157. Насос станцияда мойлаш материалларининг бир суткалик заруратдан ошмайдиган заҳирасини сақлашга рухсат берилади. Ушбу мойлаш материаллари қопқоғи зич ёпиладиган металл идишда сақланиши лозим.

158. Насослар учун мўлжалланган хонада мажбурий оқимли-тортувчи ҳамда авариявий шамоллатиш тизими ишлаши таъминланган бўлиши керак.

159. Насос агрегатларини шамоллатиш тизими ишламаётган вақтда ишга тушишини блокировка қилиш схемасини ўчириб қўйиш тақиқланади.

160. Авариявий шамоллатиш тизимининг иш қобилиятини бир хафтада камида бир маротаба назорат қилиб туриш лозим.

161. Ажратувчи деворларнинг герметиклик зичлиги ҳар олти ойда камида бир маротаба текшириб турилиши, герметиклик зичлигининг бузилиши (дарзлар, тешиклар ва шу кабилар) ўз вақтида бартараф этилиши зарур.

162. Насослар, қувурлар, жиҳозларнинг зичлагичлари ва арматураларнинг герметиклик зичлиги тизимли равишда текшириб турилиши зарур. Нефт маҳсулотлари сизиб чиқишини келтириб чиқарадиган герметиклик зичликдаги носозликлар зудлик билан бартараф этилиши лозим.

163. Хизмат кўрсатувчи ходимлар мунтазам ишлашини талаб этмайдиган автоматлаштирилган насос станцияларда нефт маҳсулотлари технологик жиҳозлардан авариявий равишда чиқишилари кузатилганда автоматлаштирилган ўчириш тизими бўлиши керак.

164. Насос корпуси (очиқ насос станцияларда жойлашган) насос билан битта рамада жойлашган электр двигателининг ерга улаштирилганлигидан қатъий назар ерга улаштирилиши зарур.

165. Нефт маҳсулотларини ҳайдовчи насоснинг ҳаво чиқариш жўмраги нефт маҳсулотларини гидравлик қурилма орқали ишлаб чиқариш канализациясига, этилланган бензинни ҳайдашда эса йиғма идишга чиқариш учун мўлжалланган қувурлар билан жиҳозланган бўлиши лозим.

166. Ёруғ рангли нефт маҳсулотлари учун янги қурилаётган
ва реконструкция қилинаётган ёпиқ технологик насос станцияларни автоматик газ анализаторлари билан жиҳозлаш тавсия этилади.

167. Енгил алангаланувчи нефт маҳсулотларини ҳайдовчи насос станциялардаги кўчмас автоматик газ анализаторлари авариявий шамоллатиш, шунингдек хонада нефт маҳсулотлари буғларининг хавфли миқдордаги концентрацияси мавжудлигида ишлаб кетадиган овозли ва ёруғли хабарлаш билан блокировка қилинган бўлиши керак.

168. Кўчмас газ анализаторлари бўлмаган ҳолларда даврий равишда (тегишли жадваллар асосида) ҳаво муҳитини кўчма газ анализаторлари билан, нефт маҳсулотлари буғларининг хавфли миқдордаги концентрацияси мавжудлигини аниқлаш мақсадида таҳлил қилиб туриш лозим.

169. Насос станциялар белгиланган меъёрда ёнғин ўчириш воситалари билан таъминланган бўлиши зарур.

170. Насосни ишга туширишдан олдин тортувчи вентиляцияни ишга тушириш
ва насос станцияларни 15 мin давомида шамоллатиш лозим.

171. Насос ишлаётган вақтда мунтазам равишда ишқаланувчи қисмларнинг мойланишини, шунингдек подшипниклар ва сальниклар ҳароратини кузатиб туриш зарур.

172. Насоснинг нормал ҳолдаги иш режимида ишлашида бузилишини келтириб чиқарадиган носозликлар аниқланганда, насос тўхтатилади ва носозлик бартараф этилиши зарур. Носозлик бартараф этилгунга қадар заҳирадаги насосни ишга тушириш керак.

173. Тўкилган нефт маҳсулотларини бартараф этиш учун насос станциялар резина шлангли махсус сув қувурлари билан жиҳозланган бўлиши зарур.

174. Насос станцияларда поллар ва лотоклар тез-тез сув билан ювиб турилиши керак.

175. Поллар, деворлар, агрегатлар ва жиҳозларни ювиш учун алангаланувчи суюқликлардан фойдаланиш тақиқланади.

176. Насос агрегатлари қувур ўтказгичларни ишлатилаётган вақтда таъмирлаш
ва профилактика қилишга йўл қўйилмайди. Электр жиҳозлари, электр аппаратлари, электр тармоқларини таъмирлаш, электр лампаларини алмаштириш ишлари фақат тармоқдан узилгандан ҳамда хона шамоллатилгандан кейин амалга оширилиши лозим.

177. Нефт маҳсулотларини вақтинчалик кўчма насос станциялар билан ҳайдашда қуйидагиларга риоя этиш керак:

насос станция магистрал қувур ўтказгич трассасидан 25 м дан яқин бўлмаган масофада ҳамда очиқ текис майдончада жойлашган бўлиши, ҳайдовчи агрегатлар эса уларнинг ишлаётган вақтда тебраниши ва ҳаракатланишини истисно этган ҳолда, металл рамаларга ишончли маҳкамланган бўлиши;

насос станция ўрмонда жойлашганда ҳайдовчи агрегат атрофидаги ҳудуд қуйидагича тозаланган бўлиши зарур: баргсимон дарахтлар мавжуд бўлганда – 20 м радиусда, игна баргли дарахтлар мавжуд бўлганда – 50 м радиус атрофида ҳамда кенглиги камида 2 м дан кам бўлмаган минераллашган тўсиқ билан ўралган бўлиши;

нефт маҳсулотларини ички ёниш дигателлари ичига тушиши ва насослардан сизиб чиқиш ҳоллари пайдо бўлишининг олдини олиш мақсадида, улар металл кожух ёки ёнмайдиган материалдан тайёрланган деворлар билан ажратилган бўлиши;

автотранспортларнинг тутун чиқарувчи қувурларини иссиқликдан изоляция қилувчи материал билан қоплаш, уларнинг учларини эса ерга кўмилган бункерлар ичига тушириб қўйиш;

нефт маҳсулотлари чиқиш эҳтимоли бўлган жойлари (қувур ўтказгичларнинг уланиш жойлари ва насосларнинг сальникли уланишлари)ни тўкиладиган нефт маҳсулотларини хавфсиз жойга четлатиш учун дренаж мосламалари билан жиҳозлаш;

заҳира ёқилғисини сақлаш учун мўлжалланган жой кўчма насос станциялардан камида 30 м масофада жойлашган бўлиши, ўсимлик қопламаларидан тозаланган бўлиши ҳамда кенглиги камида 2 м дан кам бўлмаган минераллашган тўсиқ билан ўралган бўлиши;

нефт маҳсулотлари сизиб чиқишининг олдини олиш мақсадида қувур ўтказгичларни тез-тез текшириб туриш ҳамда уларда режали-огоҳлантирувчи таъмирлаш ишларини бажариб туриш;

қувур ўтказгичлар ва кўчма насос станцияларда нефт маҳсулотларининг сизиб чиқиши ҳолларини зудлик билан бартараф қилиш, бунинг иложи бўлмаган ҳолларда эса ҳайдаш ишлари тўхтатилиши;

очилиши зарур бўлган насос тўхтатилиши ва нефт маҳсулотларини узатувчи қувур ўтказгичдан задвижкалар ва заглушкалар орқали узиб қўйилиши зарур.

178. Нефт маҳсулотларини ҳайдовчи ҳар бир вақтинчалик насос станцияда ёнғин ўчириш воситаларидан ташқари, ёнғин ҳолати содир бўлганда қўшимча равишда фойдаланиш учун сув заҳираси, кўпик ҳосил қилувчи, мотопомпа, очиладиган енглик, жиҳозлар бўлиши лозим.

179. Вақтинчалик насос станция ишлаётган вақтда қуйидагилар ман этилади:

овозни пасайтириш мосламаси носоз бўлган двигателлардан фойдаланиш;

ёритиш учун очиқ типдаги ёритгичлардан фойдаланиш;

очиқ оловдан фойдаланиш, чекиш, пайвандлаш ишларини бажариш ва бошқалар;

зарб берганда учқун чиқарадиган асбоб-ускуналардан фойдаланиш.

VI-§. Сиғим ва сиғимлар паркларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблар

180. Резервуар паркларининг ҳудуди маҳаллий рельеф, шамол оқимини ҳисобга олган ҳолда режалаштирилган бўлиши, аҳоли яшаш пунктлари ва туташ объектлардан пастроқда жойлашиши зарур. Тўкилган нефт маҳсулотлари ва туриб қолган сувлар зудлик билан тозалаб ташланиши ва ҳудудда ёнувчан материалларни сақлаш қатъиян ман этилади.

181.Марзаланган ҳудуд энг катта резервуар ҳажмидаги маҳсулот сиғадиган қилиб қурилиши зарур.

182. Резервуар паркларининг ҳудуди тунги вақтда марза ташқарисида ўрнатилган ёритгич ва прожекторлар билан ёритилиб туриши зарур. Маҳаллий ёритиш асбоб-ускуналари портлашдан ҳимояланган ҳолда тайёрланган бўлиши керак.

183. Прожектор мачталарини резервуарлардан камида 10 м масофада ўрнатилиши кўзда тутилган бўлиши лозим.

184. Фойдаланилаётган резервуар паркларининг ҳудудида очиқ олов билан боғлиқ (пайвандлаш, кесиш ва бошқалар) бажариладиган барча қурилиш ва монтаж қилиш ишлари портлаш-ёнғин ва ёнғин хавфи мавжуд объектларда вақтинчалик олов билан боғлиқ ишларни олиб бориш йўриқномаси асосида, ташкилотдаги ёнғинга қарши қўриқлаш хизмати билан келишилган, ёнғин хавфсизлигини таъминловчи барча чора-тадбирларни амалга оширган ҳолда, ташкилот бош муҳандисининг ёзма рухсатномасига мувофиқ бажарилиши зарур.

185. Омборлар (парклар)да маҳсулотларни қабул қилиш, сақлаш ва ортиш билан боғлиқ бўлмаган ишлаб чиқариш жараёнларини амалга оширишга йўл қўйилмайди.

186. Нефт ва нефт маҳсулотларининг буғланиш натижасидаги йўқотишларни қисқартириш учун резервуарнинг ташқи юзалари нурларни қайтарувчи оч рангли эмаллар билан бўялиши лозим.

187. Резервуарнинг қабул қилувчи қувур ўтказгичи (патрубкаси), нефт маҳсулотлари суюқлик қатлами остига эркин тушишига имкон берадиган ҳолда ўтказиш зарур. Нефт маҳсулотларини тушиб кетувчи оқим билан узатиш ман этилади.

188. Нефт ва нефт маҳсулотлари учун мўлжалланган ҳар бир ишлатилаётган резервуар, типи ва мақсадидан келиб чиққан ҳолда, қурилиш лойиҳасида белгиланган қуйидаги жиҳозлар, арматура ва гарнитураларнинг тўлиқ комплекти билан жамланган бўлиши керак:

масофадан туриб бошқариладиган маҳаллий қабул қилиш-тарқатиш қурилмаси;

ҳаво ўтказувчи арматура, оловни тўсувчилар ва предохранителлар ёки механик клапанлар;

сақланаётган суюқлик миқдорини маҳаллий ва масофадан туриб аниқлаш асбоб-ускуналари;

ўртача намуна олиш асбоб-ускуналари;

миқдорни қўлда ўлчаш ва намуна олиш қурилмаси ва мосламалари;

резервуар остидаги сувларни бартараф этиш қурилмаси;

резервуардаги ўта ёпишқоқ ва қотиб қоладиган нефт маҳсулотлари ва нефтни иситиш қурилмаси;

ёнғинни ўчириш бўйича кўчмас воситалар;

статик электр токи, чақмоқ ва улардан иккиламчи шикастланиш кўринишлари таъсиридан ҳимоя қилиш воситалари.

189. Понтонли резервуарнинг зичлантирувчи затвор конструкциясига техник ҳужжатлари бўлиши, шунингдек понтоннинг герметиклигини синаш далолатномалари бўлиши лозим.

190. Понтоннинг қийшайиши ва чўкишининг олдини олиш мақсадида резервуардан фойдаланиш жараёнида понтоннинг чайқалмасдан, бир маромда ҳаракатланишини таъминловчи махсус чора-тадбирлар кўзда тутилиши керак.

191. Резервуар паркидаги қувур ўтказгичларнинг коммуникациялари авария содир бўлганда ёки резервуар ичида ёнғин чиққанда нефт маҳсулотини битта идишдан иккинчисига тезкорлик билан ҳайдаш имконини бериши лозим.

192. Алоҳида жойлашган резервуар ёки резервуарлар гуруҳи атрофида ёнғин хавфсизлиги меъёрларига мувофиқ марза (юқори кисми бўйича кенглиги камида 0,5 м бўлган ва тўкилган суюқликнинг гидравлик босимига бардош беролайдиган марза ёки девор) ўрнатилиши зарур.

193. Марза устидан ўтиш учун унинг қарама-қарши томонларида қуйидагича зинапоялар ва ўтиш жойлари ўрнатилиши лозим:

алоҳида жойлашган резервуарлар учун камида 2 та;

резервуарлар гуруҳи учун камида 4 та.

194. Марза соз ҳолда бўлиши ҳамда ҚМҚ 2.09.19 "Нефт ва нефт маҳсулотлари омборлари" талабларига мувофиқ бўлиши керак.

195. Марзалар ва ўтиш кўприкчаларидаги бузилишлар зудлик билан бартараф этилиши керак.

196. Марзадан резервуаргача бўлган оралиқ масофа механизациялашган ёнғин ўчириш воситалари орқали ёнғин ўчириш моддаларини узатишни таъминлашга имкон бермаса, уш бу ҳолларда, марза ичига камида иккита кириш жойларини кўзда тутиш зарур.

197. Бевосита резервуарлар устида ва марзаланган худудда факат резервуарлар тўлдирилишини назорат қилиш ва автоматлаштириш ҳамда тўлдириш меъёрини ўлчаш учун мўлжалланган аппаратура ва электр ўтказгич симлари ўрнатиши мумкин ва улар портлашдан хавфсиз ҳолда тайёрланган бўлиши лозим. Бошқа электр жиҳозларини ўрнатиш ва электр ўтказгич линияларини ўтказиш ман этилади.

198. Омборлар (парклар)да марза чегараларида ёрдамчи жиҳозларни ўрнатишга йўл қўйилмайди.

199. Қувур ўтказгичларни ўтказиш ва таъмирлашда марза ичида ва унинг устида қазилган траншеялар, ушбу ишлар тугаллангандан кейин зудлик билан кўмиб ташланиши, марза эса тикланиши зарур. Бунда марза баландлиги лойиҳада белгиланган баландликка мувофиқ бўлиши зарур.

200. Ишлардаги узоқ муддат танаффус бўлган вақтларда (дам олиш кунлари, байрамлар) вақтинчалик марза ўрнатилиши керак.

201. Задвижка узеллари резервуарлар гуруҳлари марзасини ташқи томонларида жойлаштирилган бўлишлари зарур. Асосий беркитиш (ўчириш) мосламаси бевосита резервуар олдида ўрнатилган бўлиши лозим.

202. Резервуарлар парки ичидаги саъноат канализациясида махсус қудуқларда ўрнатилган, сувнинг мунтазам даражаси камида 0,25 м дан кам бўлмаган, марзадан ташқарига чиқарилган трос оркали бошқариладиган қопқоқлар (хлопушкалар) билан жиҳозланган гидравлик затворлар бўлиши керак. Қопқоқлар (хлопушкалар) нормал холати – ёпик.

203. Резервуарлар парки, шуниндек алоҳида жойлашган резервуарлар ёнғин ўчириш воситалари билан таъминланган холда, қуйидагилар бажарилиши лозим:

кўпик камералари, резервуардан нефт маҳсулотларини буғлари атмосферага сизиб чиқишидан ҳимоя қилувчи, герметик зичловчи мосламалари билан жихозланиши;

кўпик камераларининг ўрнатилиши, улар, томлар бузилганда, шикастланмаслиги ва кўпик ҳаракатланишига йўл қўйилган қаршилик чегарасидан ошиб кетмаслигини ва ёнғин содир бўлган ҳолларда оловни ўчирувчи моддалар 3 дақиқадан ошмаган вақт ичида ёнаётган резервуар юзасига узатилишини таъминлаши керак;

I турли иссиқликдан ҳимояловчи экранлар ёнғин ўчирувчиларни иссиқлик нурланишидан ҳимоя қилиш ва ёнғинга қарши стволлардан фойдаланиш самарасини ошириш учун марза устига жойлаштирилиши лозим.

204. Резервуарлар паркларида қуйидагилар ман этилади:

ёнғинга қарши жиҳозлар олдига ўтиш йўлларини тўсиб қўйиш;

учқун чиқарувчи асбоб-ускуналарни ишлатиш;

марзаларни шикастлаш.

205. Резервуарлар ва уларнинг жиҳозларини герметик зичлиги устидан назорат ўрнатилиши зарур. Чоклар ва асосий девор металлида ёки тубида дарз кетиш, терлаш ҳоллатлари аникланганда, ишлатилаётган резервуар зудлик билан маҳсулотлардан бўшатилиши ҳамда барча қувур ўтказгичлардан узиб қўйилиши керак.

206. Режали кўрикдан ўтказилмаган, йўл қўйилган ўлчамлардан ортиқроқ чўккан, герметик зичлиги бузилган, ўчириш арматурасида, миқдор ўлчагичларда, қувур ўтказгичларнинг уланишлари, сальникли зичлагичлар, задвижкаларнинг прокладкаларида носозликлари бўлган резервуарлардан фойдаланиш ман этилади.

207. Резервуарни тўлдириш (бўшатиш) резервуарда ўрнатилган нафас олиш ва химоялаш клапанларни (ёки шомоллатиш патрубокларни) умумий ўтказиш кобилиятидан ошмайдиган тезлик билан бажарилиши лозим. Понтонли резервуарни тўлдириш (бўшатиш) тезлиги резервуардаги нефт маҳсулоти миқдорини ўзгаришининг йўл қўйилган тезлиги билан чегараланиб, соатига 3,5 м дан ошмаслиги керак.

208. Иситилиши зарур бўлган ёки ёзги вақтда узоқ вақт давомида сақланилиши керак бўлган резервуарни нефт ёки нефт маҳсулоти билан тўлдиришда, суюқлик миқдори (тошиб кетишининг олдини олиш мақсадида), унинг иссикликда кенгайишини ҳисобга олган ҳолда тўлдирилиши зарур. Совуқ нефт маҳсулотининг максимал миқдори идиш баландлигининг 95% дан ва суюлтирилган газ миқдори эса – 85% дан ошмаслиги лозим.

209. Резервуарлардаги қуюқ ва қотиб қолган нефт маҳсулотларини белгиланган чегараларгача иситишни, суюқликнинг сатхи иситувчини устидан камида 50 sм юқорида бўлган ҳолларда ва фақаткина буғ ёки сувли змеевик орқали, хизмат кўрсатувчи ходимларнинг мунтазам кузатуви остида амалга оширишга рухсат берилади.

210. Нефт маҳсулотларининг миқдорини ўлчаш ҳамда улардан намуналарни олиш ишларини турғун ўлчов қурилмаларнинг тизимлари орқали амалга ошириш лозим. Резервуар бўшлиғидаги газнинг ортиқча босими 2-3 МРа га етиши билан боғлиқ айрим ҳолларда миқдорни ўлчаш ва намуналар олиш ишларини қўлда ўлчов люки орқали амалга оширишга рухсат берилади.

211. Нефт маҳсулотларидан намуналар олиш ва унинг миқдорини ўлчаш ишларини махсус мослама (лотли рулетка) ёрдамида, резервуар люки орқали, суюқликни ҳаракатланиши тўхтаганидан сўнг (у мувозанатли ҳолда бўлганида) 2 соатдан кейин амалга ошириш керак.

212. Намуна олишдан олдин намуна олгич ерга уланган бўлиши лозим.

213. Резервуарнинг тўлганлик даражасини ўлчаш ва намуна олиш учун хизмат қиладиган люкларини герметик зич ёпиладиган қопқоқлари, ўлчов туйнукларини эса ички томондаги ҳалқа, учқун чиқармайдиган материалдан (қўрғошин, алюминий ёки резина) тайёрланган прокладкага эга бўлиши керак.

214. Намуналар олиш ва миқдорни ўлчаш ишларини нефт маҳсулотларининг хусусиятлари ҳамда улар билан ишлашда ёнғин хавфсизлиги қоидаларини биладиган ходимлар амалга оширишлари лозим.

215. Енгил алангаланувчи нефт маҳсулотларидан намуналар олиш, уларни тушириш ёки юклаш жараёнида, шунингдек момақалдироқ ва кучли атмосфера ёғингарчиликлари вақтида ман этилади.

216. Резервуардаги нефт маҳсулотлари миқдорини ўлчаш, уларнинг намуналарини олиш ҳамда уларни кўрикдан ўтказилиши куннинг ёруғ вақтида амалга оширилиши лозим. Ушбу ишларни тунги вақтда бажариш зарурати туғилганда ёритиш учун портлаш хавфини истисно этувчи фонуслардан фойдаланиш мумкин, фақат уларни ёқиш ва ўчириш, портлаш хавфи бўлган ҳудуддан ташқарида жойлашган аккумулятордан бажариш керак.

217. Чўнтак фонусларидан фойдаланиш ман этилади.

218. Нефт маҳсулотлари билан тўлдирилган резервуардан намуналар олиш, миқдорини ўлчаш ва кўрикдан ўтказиш вақтида статик электр зарядлари ва учқунларни шаклланишининг олдини олиш мақсадида қуйидагиларни амалга ошириш лозим:

зарб берганда учқун чиқармайдиган материаллардан тайёрланган намуна олгичлардан фойдаланиш керак. Намуна олгичгларига ток ўтказувчан тросчалари пайвандланган бўлиб, уларни резервуар томида жойлашган ерлаштирувчи клеммаларга улаш лозим;

учқун чиқармайдиган асбоб-ускуналардан фойдаланиш;

махсус кийим ва махсус пойабзал кийган ҳолда ишлаш.

219. Миқдор ўлчаш ёки намуналар олиш вақтида резервуар томида тўкилган нефт маҳсулотлари зудлик билан бартараф этилиши ҳамда том қуруқ бўлгунча тозалаш керак.

220. Томда дока, канопли ип ва бошқа жисмларни қолдириш ман этилади.

221. Резервуарни таъмирлаш ишларини бажариш факат тайёрлов ишларидан кейин: барча люкларни очиб, яхшилаб тозалаб, резервуарни ювиб ва буғлантириб, резервуар ичидаги ҳаво намуналарини текшириш унда портлаш хавфи мавжуд даражада концентрация йўқлигини тасдиқланганидан сўнг мумкин.

222. Резервуар ичидан тиндирилган сувни чиқариш вақтида сув оқими назорат қилиб турилиши ҳамда нефт маҳсулотлари чиқиб кетишига йўл қўймаслик лозим.

223. Резервуар паркларига хизмат кўрсатувчи ходимлар кундалик фойдаланиш операцияларини, шунингдек авария ёки ёнғин ҳоллари содир бўлганда тегишли ишларни аниқ бажаришлари учун қувур ўтказгичлар схемасини, барча задвижкаларнинг мақсадини билишлари зарур.

224. Нефт, мазут ва бошқа ёнувчан суюқликларни очиқ ўра-омборларда сақлашга рухсат берилмайди.

VII-§. Темир йўл тўкиш-қуйиш эстакадаларига қўйиладиган

ёнғин хавфсизлиги талаблар

225. Темир йўл тўкиш-қуйиш эстакадаларида, эстакадани ёнғиндан ҳимоялаш бўйича ушбу Коидалар ва амалдаги бошқа меъёрий ҳужжатлар талаблари бажарилиши лозим.

226. Темир йўл тўкиш-қуйиш эстакадалари ёмғир сувларини оқишини таъминловчи қияли каттик қопламага эга бўлишлари лозим. Қияли каттик қоплам авария ҳолатларида тўкилган нефт маҳсулотларини, гидравлик (ёки бошқа тусдаги) затворлар орқали, тўплагичлар ёки ишлаб чиқариш канализацияси билан уланган чиқариш лотоклари ёки ариқларга чиқарилишини таъминлайди.

227. Темир йўл тўкиш-қуйиш эстакадаларини енгил алангаланувчи нефт маҳсулотлари учун мўлжалланган ўтиш кўприкчаларининг болтлари, урилганида учқун чиқишининг олдини олиш мақсадида, ёғоч “ёстиқлари” ичига кирган бўлиши керак.

228. Тўкиш-қуйиш эстакадаларининг юқори майдончаларидан инсонларни тезкорлик билан эвакуация қилиш имконига эга бўлиш учун унинг чеккаларида ва ўрта қисмида ҳар 50 м да, эни камида 0,7 м бўлган, қиялиги 45-50° дан ошмаган, ҳар бир ҳолатда уларнинг сони камида иккита бўлган, ёнмайдиган нарвонлар ўрнатилиши зарур. Нарвонларнинг зиналари рифланган темирдан тайёрланган бўлиши лозим.

229. Темир йўл эстакадаларининг ишчи ва эвакуация нарвонлари соз ҳолда сақлаб турилиши керак.

230. Енгил алангаланувчи ва ёнувчан суюқликлар учун мўлжалланган
тўкиш-қуйиш эстакадаларида шлангсиз тўлдириш ва тўкиш мосламаларидан фойдаланиш лозим.

231. Тўкиш қурилмасининг пастки бўғини зарба берилганда учқун чиқармайдиган металлдан тайёрланиши кўзда тутилган бўлиши керак.

232. Темир-йўл цистерналарига қуйиш учун мўлжалланган, тўкиш, телескопик ва бошқа қурилмалар цистернага урилганда учқун чиқармайдиган материалдан тайёрланган бўлиши зарур. Цистерна люкларининг қопқоқлари резинали, нефтга чидамли прокладкалар билан таъминланган бўлиши зарур.

233. Темир йўллари, эстакадалари, қувур ўтказгичлари, телескопик қувурлар
ва шланг учлари ерлантирилган бўлиши зарур. Ерлантирувчи қурилмаларнинг қаршилигини ташкилот бошлиғининг ўринбосари (бош муҳандиси) томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ бир йилда бир марта текшириб турилиши керак.

234. Эстакадаларнинг ёритилиши турғун, портлашдан ҳимояланган ҳолда тайёрланган бўлиши зарур. Тўкиш-қуйиш операцияларини бажариш вақтида маҳаллий ёритиш учун портлаш хавфини чиқармайдиган аккумуляторли фонуслардан фойдаланиш лозим.

235. Тўкиш-қуйиш эстакадаларидаги электрлаштирилган темир йўлларда иккита изоляцияловчи бирикма тўкиш томонидан ташқарида ва охирги (тупик) стрелка олдида бўлиши лозим.

236. Тўкиш-қуйиш қурилмаси ёки темир йўллардаги алоҳида турган (иккита икки ўқли ёки битта тўрт ўқли вагонларга тенг масофада) қувурларнинг ҳар икки томонида назорат устунчалари кўринишидаги сигнал белгилари ўрнатилган бўлиши лозим.

237. Темир йўл тўкиш-қуйиш эстакадалари бирламчи ёнғин ўчириш воситалари ва иссиқликдан ҳимояловчи экранлар билан таъминланган бўлиши керак.

238. Енгил алангаланувчи ва ёнувчан суюқликлар учун мўлжалланган темир
йўл тўкиш-қуйиш эстакадалари ҳаво-механик кўпик билан ёнғинни ўчириш турғун қурилмалари ва ёнғинга қарши лафетли стволлар билан жиҳозланган бўлиши лозим.

239. Ёнғинга қарши стволлар II типдаги иссиқликдан ҳимояловчи экранлар билан бутланган бўлиши зарур.

240. Лафетли стволларнинг иккитаси биргаликда ишлаши учун сув босими сув ўтказгич тармоғида етарли бўлмаган ҳолларда, уларни ёнғинга қарши кўчма насосларга улаш учун махсус мосламалар билан жиҳозлаш зарур.

241. Тўкиш-қуйиш қурилмалари, қувур ўтказгичлар ҳамда қувур ўтказгичлардаги арматура мунтазам равишда кўрикдан ўтказилиб, уларни режали-огоҳлантирувчи таъмирлаш ишлари бажарилиши зарур. Аниқланган носозликлар ва сизиб чиқиш ҳоллари зудлик билан бартараф этилиши лозим. Тўкиш қурилмаси (ёки қувур ўтказгич) нинг носоз қисми иш жараёнидан задвижка орқали тўхтатилиши керак.

242. Эстакадаларнинг бўш темир йўлларини тўкиш-қуйиш учун маршрутларини киритиш нефт база (қуйиш пункти, станцияси) ходимлари томонидан назорат қилиниши лозим.

243. Темир йўл цистерналарини тўкиш-қуйиш учун узатиш ҳамда чиқаришни бир маромда, туртки ва силкинишларсиз, соатига 5-6 км дан ошмаган тезликда амалга ошириш зарур. Тўкиш-қуйиш қурилмалари жойлашган ҳудудда темир йўл цистерналарини металл башмаклар билан тўхтатишга рухсат берилмайди. Ушбу мақсадларда ёғочдан ёки учқун чиқармайдиган металлдан тайёрланган тиргаклардан фойдаланиш лозим.

244. Темир йўл цистерналарини жойидан қўзғатиш, тўкиш-қуйиш жойига юргизиб бориш учун тиргаклар сифатида лом ёки бошқа пўлат жисмлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди. Цистерналарни юргизиш фақат лебедкалар ёки ёғоч вага (тиргак) лар билан амалга оширилиши мумкин.

245. Темир йўл цистеналарини саралаш ва уларни бир-биридан ажратишни фақат тўкиш-қуйиш эстакадаси ташқарисида амалга ошириш лозим. Буғларининг портлаш ҳарорати 61°Сдан паст бўлган нефт маҳсулотларини тўкиш-қуйиш операцияларини бажариш вақтида эстакадаларда харакатланиш ишларини бажариш ва кейинги маршрутни бўш йўлга узатиш ман этилади.

246. Техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги белгиси бўлмаган, шунингдек сизиб чиқиш ҳоллари яққол кўриниб турган ёки нефт маҳсулотларини қуйишга ҳалақит берадиган бошқа носозликлари мавжуд темир йўл цистерналарини фойдаланиш учун қабул қилишга йўл қўйилмайди.

247. Темир йўл цистерналаридан тўкиш ва уларга қуйиш операцияларини тепловоз (локомотив) ларни эстакадалар ҳудудидан камида 100 м масофага чиқарилиши ҳамда майдончалар ва темир йўлларни аввалги маршрут вақтида тўкилган суюқликлардан яхшилаб тозаланишидан кейин амалга ошириш лозим.

248. Нефт маҳсулотларини тўкиш-қуйишдан олдин барча вентиллар, задвижкаларнинг тўғри очилиши, шунингдек барча тўкиш-қуйиш қурилмаларининг созлиги, шланглар ёки телескопик қувурлар уланишининг зичлиги текширилиши зарур. Тўкиш-қуйиш қурилмаларида аниқланган сизиб чиқиш ҳоллари зудлик билан бартараф этилиши ва нуқсонни бартараф этиш имкони бўлмаган вазиятларда сизиб чиқиш ҳоллари аниқланган қувур ёки секция узиб қўйилиши керак.

249. Қуйишдан олдин темир йўл цистерналарида бегона жисмлар йўқлигини текшириб кўриш лозим.

250. Енгил алангаланувчи суюқликлар ва ёнувчан суюқликлар қуйиладиган эстакадаларни цистерна тўлганида автоматлашган ҳолда қуйилиш тўхташини таъминлайдиган чегараловчилар билан жамланган бўлиши керак.

251. Енгил алангаланувчи суюқликларни қуйиш ёки тўкишда цистерна люклари қопқоқларини ёпиш, шланглар ёки бошқа асбоб-ускуналарни темир йўл цистерналарига улашда зарб берилишига йўл қўймаслик зарур. Тўкиш-қуйиш операцияларини бажараётган ходимлар люкга нисбатан шамол эсиши томонида жойлашишлари керак.

252. Қуйиш вақтида шлангни учи цистернанинг тубигача тушиши, тўлдиришни амалга ошириш даврида, сачраш ҳолларининг олдини олиш мақсадида суюқликни сатхидан пастрок ҳолда бўлиши зарур. Тошиб кетишининг олдини олиш мақсадида темир йўл цистернасидаги нефт маҳсулотининг миқдори белгиланган ўлчамдан ошиб кетмаслигини текшириб туриш лозим.

253. Портлаш ҳарорати 120 °С ва ундан паст бўлган енгил алангаланувчи нефт маҳсулотларини (мазутдан ташқари) цистерналарни пастки қисмидан тўкиш фақат герметик зичланган тўкиш асбоб-ускуналари орқали амалга оширилиши керак.

254. Темир йўл цистерналарининг носоз ҳолдаги пастки тўкиш ускуналарини конструкцияларида кўзда тутилмаган ҳамда учқун чиқариши мумкин бўлган мосламалар (ломлар, кувалдалар ва бошқалар) билан очишга йўл қўйилмайди.

255. Цистернанинг пастки тўкиш ускунасини тўкиш-қуйиш коллекторига улашга фақат цистерна ғилдираги остига башмак (тиргак) ўрнатган ҳолда ҳамда ушбу йўлдан локомотивни чиқаргандан сўнг рухсат берилади.

256. Атмосфера электр токи разрядлари кузатилганда нефт маҳсулотларини тўкиш-қуйиш ман этилади, бу вақтда темир йўл цистерналарининг люклари ёпиқ бўлиши керак.

257. Темир йўл цистерналарига қуйиш паст ҳароратларда амалга оширилганда ушбу цистерналарни ҳаво ҳарорати нисбатан юқори бўлган ҳудудларга транспортировка қилиниши ва бунда нефт маҳсулотларини ҳажмий кенгайиши ҳисобга олиниши лозим.

258. Темир йўл цистерналарининг тўкиш-қуйиш қурилмаларидаги қотиб қолган нефт маҳсулотларини буғ билан иситиш керак.

259. Музлаб қолган қувур ўтказгичларни очиқ олов билан иситиш ман этилади.

260. Темир йўл цистерналаридаги ёпишқоқ нефт маҳсулотларини буғли змеевиклар билан иситишда уларни нефт маҳсулотлари ичига камида 0,5 м чуқурликка тўлиқ туширилгандан кейин ишга тушириш лозим. Нефт маҳсулотлари иситиш вақтида кенгайиши натижасида улар цистернадан отилиб чиқмаслиги учун кузатиб туриш лозим. Цистерналардаги суюқликларни иситиш ҳарорати ушбу маҳсулотларнинг буғларини портлаш ҳароратидан камида 15 °С дан паст бўлиши керак.

261. Нефт маҳсулотларини иситиш вақтида уларни тўкишга йўл қуйилмаслиги лозим.

262. Нефт маҳсулоти билан темир йўл цистерналарини тўлдириш жараёнида сизиб чиқиши аниқланса, носозлик бартараф этилгунга қадар тўлдирмаслик керак. Сизиб чиқиш ҳолларини бартараф этиш имкони бўлмаган ҳолларда цистернага тўлдирилган нефт маҳсулоти махсус ажратилган жойга бўшатилиши ва цистернани жўнатилган станцияга қайтариш лозим.

263. Нефт маҳсулотларини темир йўл цистерналарига қуйиш тугаллангандан кейин қуйиш эстакадаларининг юқорисида жойлашган шланглар, қувурлар ва коллекторлар нефт маҳсулотларидан тозаланиши, люкларнинг қопқоқлари эса резина прокладкаларидан фойдаланган ҳолда герметик зич ёпилиши керак.

264. Тўкиш-қуйиш эстакадалари ҳудудида қуйидагилар тақиқланади:

нефт маҳсулотларини бевосита автоцистерналарга тўкиш;

цистерналарни таъмирлаш;

эстакада ва цистерналари устида туриб учқун чиқариши мумкин бўлган асбоб-ускуналар, деталлар ёки бошқа металл жисмларни ташлаб юбориш;

ерлантириш мосламаси носоз бўлган тўкиш-қуйиш қурилмаларидан фойдаланиш;

маҳсулотни тўкиш ёки қуйиш ишлари амалга оширилмаётган вақтларда цистерналарни эстакада қувурларига уланган ҳолда сақлаб туриш;

чекиш ва очиқ оловдан фойдаланиш;

ёнғин ўчириш воситаларни олдига ўтиш жойларини тўсиб қўйиш.

265. Ташкилотлардаги темир йўл кесишмалари ва ўтиш жойлари яхлит тўшамаларга эга бўлиши керак.

266. Темир йўл кесишмаларини икки томонидан улардан хавфсиз ўтиш учун тегишли йўл белгилари ўрнатилиши керак.

VIII-§. Автоцистерналарга ёқилғи қуйиш эстакадалари, нефт маҳсулотларини бериш учун мўлжалланган қуйиш ва қадоқлаш хоналарига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари

267. Автоцистерналарга ёқилғи қуйишэстакадалари ва колонкаларидаги тўлдириш қурилмалари автоцистернанинг тубигача етадиган узунлигидаги қуйиш шланглари ёки қувурлари билан жиҳозланган бўлиши зарур. Шлангларнинг учларида цистернага урилганда учқун чиқмайдиган ҳамда ерлаштирилган металл наконечниклари билан таъминланган бўлиши лозим.

268. Автотўлдириш эстакадалари бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан жамланган бўлиши зарур.

269. Автотўлдириш эстакадалари ва колонкалари (тўлдириш қурилмалари, тарқатувчи кранлар, қувур ўтказгичлар, шланглар, сальниклар, қувур ўтказгичдаги задвижкалар ва бошқалар) соз ҳолда сақланиши ва уларнинг устидан мунтазам назорат ўрнатилган бўлиши лозим.

270. Текшириш вақтида аниқланган нуқсон ва носозликлар зудлик билан бартараф этилиши керак.

271. Технологик қувур ўтказгичларда ёриқлар шаклланган ҳолларда улар зудлик билан бартараф этилиши ва ёриқларни хомутлар билан сиқиб ёпилишига йўл қўймаслик лозим.

272. Ҳудудга ва тезкор майдончага носоз автотранспорт воситаларнинг кириши ҳамда уларни ташкилот ҳудудида таъмирланиши тақиқланади.

273. Тўкиш-қуйиш эстакадасида тягач тизимини автоцистернага улаш ва ажратиш ишларини бажарилиши ман этилади.

274. Автоцистернани ташкилот ҳудудига киритилишидан олдин техник ходимлар ёки харбийлашган қўриқчилар томонидан автоцистернанинг бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан таъминланганлик ҳолати текширилиши лозим.

275. Нефт маҳсулотларини ташийдиган автоцистерна иккита ёнғин ўчириш воситаси, кигиз, қуруқ қум солинган қумдон ва белкурак билан таъминланган бўлиши керак.

276. Енгил алангаланувчи нефт маҳсулотларини ташиш учун мўлжалланган автоцистерна тўлдириш эстакадасининг ерлантириш контурига уланиши учун ерлантириш қурилмаси, ерга камида 100-200 мм узунлигида тегиб турадиган ерлантирувчи металл занжири, автоцистернанинг двигатели ёки радиатори олдига чиқарилган учқунни ўчириш тўри бўлган глушитель ва нафас олувчи клапан билан жиҳозланган бўлиши лозим.

277. Қуйиш қурилмаси автоматлаштирилган бўлса, ҳайдовчи ушбу тизим учун мўлжалланган йўриқнома билан танишган бўлиши лозим.

278. Қуйиш майдончаси тўкилган суюқликларни тозалашда фойдаланиладиган сувни ишлаб чиқариш канализациясига оқизиб юборилишини таъминлайдиган ҳолда қиялаштирилиб бетонланган бўлиши лозим.

279. Қуйиш хонасида кенглиги 2 м дан кам бўлмаган асосий ўтиш жойи бўлиши керак ва ўтиш жойлари доим бўш, тўсиб қўйилмаган бўлиши лозим.

280. Қуйиш хоналари ёнғинни автоматик равишда ўчириш ва хабарлаш қурилмалари ҳамда бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан жиҳозланган бўлиши лозим.

281. Қуйиш хонасида нефт маҳсулотлари учун мўлжалланган бўш
ва тўлдирилган идишлар, бегона жисмлар ва жиҳозларни сақлаш, шунингдек нефт маҳсулотларини бериш билан бевосита боғлиқ бўлмаган ишларни бажарилишига йўл қўйилмайди.

282. Нефт маҳсулотларини бочка идишларига қуйиш фақат хизмат кўрсатиш ходимлари томонидан бажарилиши лозим. Бундан олдин ушбу маҳсулотларни қуйиш учун мўлжалланган идишларни текшириб кўриш ва нефт маҳсулотларини носоз идишларга қуйиш ман этилади.

283. Металл бочка идишларининг тиқинлари учқун чиқармайдиган асбоблар билан бураб очилиши ва ёпилиши лозим. Тиқинларни болға, зубила ва шу кабилар билан очиш ман этилади.

284. Тарқатиш кранлари, қувур ўтказгичлар ва бошқа жиҳозлар ҳолати мунтазам назорат қилиб турилиши ва текшириш вақтида аниқланган нуқсонлар ва носозликлар зудлик билан бартараф этилиши лозим.

285. Нефт маҳсулотларини бочка идишларига қуйишда қуйидагилар тақиқланади:

учқун чиқарувчи асбоблар билан металл бочкаларга зарб бериш;

бочкаларга ёғоч тиқинларни пўлат болғалар ва учқун чиқариши мумкин бўлган бошқа жисмлар билан қоқиш;

металл бочкаларни металл плиталар, рельслар, тош йўлаклардан кантовка қилиш
ва думалатиш;

металл бочкаларни автомашиналар ва майдончалардан ташлаб юбориш;

чекиш ва очиқ оловдан фойдаланиш;

тўкишни эркин тушаётган оқим билан амалга ошириш.

286. Статик электр заряди тўпланиб қолиши мумкин бўлган идишга тўкиш-қуйиш операцияларини бажаришда қуйидагиларни кўзда тутиш лозим:

жиҳозлар, маҳсулотлар, агрегатлар, деталлар, сиғимлар, ёқилғи узатиш қувурлари, армировка қилинган шланглар, металл наконечниклар, резина шланглар ва шу кабиларни ерлантириш;

полларни ёнмайдиган ва учқун хавфи бўлмаган материаллардан тайёрлаш;

енгил алангаланувчи суюқликлар ва ёнувчан суюқликларни тўкиш ишларини, шланглар (қувурлар) ни қабул қилиш сиғими (идиш) нинг тубигача туширган ҳолда амалга ошириш зарур.

287. Нефт маҳсулотларини қуйиш жойлари озода сақланиши, тўкилган суюқликлар тозалаб олиниши ҳамда сув билан ювиб ташланиши лозим.

IX-§. Технологик қувурлар ҳамда технологик объектларнинг қувурлари арматурасига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари

288. Нефт базалари, тўкиш-қуйиш насосхоналаридаги қувур ўтказгичлар учун ҳар бир қувур ўтказгичнинг аниқ белгиси ва ҳар бир ўчириш арматурасининг эса рақамланган ҳолда технологик схемалари тузилган бўлиши керак.

289. Қувур ўтказгичлар амалдаги стандартларга мувофиқ бўялган бўлиши
ва уларда оқим йўналишини кўрсатувчи белгиси бўлиши лозим.

290. Хизмат кўрсатувчи ходимлар задвижкаларнинг жойлашиш схемаси, уларнинг мақсади, қувур ўтказгичларга хизмат кўрсатиш йўриқномасини билиши, шунингдек ёнғин ва авария содир бўлганда ҳаракатларга ўқитилган бўлиши, задвижкаларни Аварияларни бартараф этиш режасига мувофиқ ишлатишни билиши лозим.

291. Технологик қувур ўтказгичлар ва улардаги барча арматуралар фойдаланишга топширилишидан олдин (шунингдек мукаммал таъмирлангандан кейин) мустаҳкамликга
ва уланишларнинг зичлигига гидравлик усулда синалиши лозим.

292. Қувур ўтказгичда шаклланган тиқинларни қувур деворига ишқаланиши ёки зарб таъсирида учқун чиқариши мумкин бўлган пўлат симлар ва бошқа металл мосламалар ёрдамида тозалаш ман этилади.

293. Задвижкалар, кранлар ва вентиллар бир маромда очилиши ва ёпилиши керак. Задвижкаларни очиш ва ёпишда учқун чиқариши эхтимоли бўлган ломлар, қувурлар ва бошқа жисмлардан фойдаланиш ман этилади.

294. Қувур ўтказгичлар ва задвижкалар қисмларини очиқ олов билан иситиш ман этилади. Ушбу мақсадларда буғ, иссиқ сув ёки қиздирилган қум, шунингдек портлаш хавфидан ҳимояланган ҳолда тайёрланган жиҳозлардан фойдаланиш лозим.

295. Қувур ўтказгичлар, ўчириш қурилмалари ва фланецли уланишлар ерлантирилиши, шунингдек уларга профилактик хизмат кўрсатилиши, ташкилот бош муҳандиси томонидан тасдиқлаган жадвалга қатъийян риоя қилган ҳолда амалга оширилиши керак.

296. Нефт маҳсулотларини ҳайдаш вақтида қувур ўтказгичлар кузатиб турилиши лозим. Мазкур қувур ўтказгич учун мўлжалланган босимни ошириш, шунингдек нефт маҳсулотлари билан тўлдирилган қувур ўтказгичларни таъмирлаш ман этилади.

297. Бандажлар ўрнатилган қувур ўтказгичлардан фойдаланмаслик лозим.

298. Қувур ўтказгичлардаги қудуқлар, қувурлар жойлашган лотоклар, очиқ траншеялар озода сақланиши ҳамда мунтазам равишда тозалаб турилиши ва ювилиши керак.

299. Ўчириш қурилмалари текширилганидан ёки фойдаланилганидан cўнг, улар жойлашган қудуқларнинг қопқоқлари зудлик билан ёпилиши лозим.

300. Барча қувур ўтказгичларда, уларнинг резервуар парки марзасига кирадиган жойидан олдин, бевосита резервуар олдида ўчириш арматураси бўлишига қарамасдан, резервуарларни ташкилотнинг ички тармоғидан узиш имконини яратиш учун задвижкалар ўрнатилиши керак.

301. Нефт махсулотларини турғун қувур ўтказгичлари сифатида эгилувчан шланглар (резина, пластмасса ва бошқалар) дан фойдаланиш ман этилади. Нефт маҳсулотларини темир йўл цистернаси ва бошқа ностандарт жиҳозларга тўкиш ва қуйиш, шунингдек ёрдамчи операциялар (қувур ўтказгичларни нефт маҳсулотлари қолдиғидан тозалаш ва бошқалар) ни бажаришдан истисно.

X-§. Ишлатилган нефт маҳсулотлари қолдиқларини тўплаш, тозалаш

ва тарқатишига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари

302. Ишлатилган нефт маҳсулотларини тўплаш ва юклаш пунктлари, шунингдек регенерациялаш қурилмалари, чакана сотиш зонасида жойлаштирилади. Нефт маҳсулотларини қабул қилиш ва тарқатиш (юклаш) ташкилот ходимлари томонидан ёки уларнинг иштирокида амалга оширилиши керак.

303. Ишлатилган нефт маҳсулотлари қолдиқларини аралашмалари резервуарларда сақланганда худди енгил алангаланувчи суюқликларни сақлаш резервуарларда қўлланиладиган ҳаво ўтказувчи ва ҳимояловчи арматурадан фойдаланиш лозим. Индустриал ва мотор мойлари қолдиқлари аралашмалари резервуарларда сақланганда эса - мойларни сақлаш резервуарларида қўлланиладиган ҳаво ўтказувчи ва ҳимояловчи арматурадан фойдаланиш керак.

304. Ишлатилган нефт маҳсулотлари қолдиқларини иситиш ҳарорати аралашманинг таркибига кирувчи буғлари портлаш ҳарорати энг паст бўлган моддадан 15° С пастроқ бўлиши керак.

305. Портлаш ҳарорати 120 °С ва ундан паст бўлган ишлатилган нефт маҳсулотлари қолдиқлари учун мўлжалланган тўкиш-қуйиш қурилмалари ёпиқ бўлиши лозим.

306. Регенерация қурилмаларининг нефтни ажратиш бўлинмалардаги бакларида ёқилғининг бир суткаликдан ортиқ бўлмаган заҳираси сақланишига рухсат берилади. Ушбу баклар хона ташқарисида жойлаштирилган бўлиши керак.

307. Регенерация қурилмаси ишлаётган вақтда керосин тўпловчиларни тошириб юборишга йўл қўйилмайди ва тўлиши билан ёки смена охирида улар нефт маҳсулотларидан бўшатилиши лозим.

308. Кўчма регенерация қурилмаларини фойдаланишга топширишдан олдин ҳайдаладиган кубларни ва буғ қозонларини гидравлик босим билан текшириб кўриш лозим. Буғ қозонлари ва ҳайдовчи кубларида манометрлар ва ҳимоя клапанлари ўрнатилган бўлиши зарур, хизмат кўрсатувчи ходимлар мунтазам равишда уларнинг кўрсаткичларини кузатиб туришлари керак.

309. Регенерация қурилмаларининг фильтр-пресслари ёнмайдиган пойдеворга маҳкамланган металл рамаларга ўрнатилган бўлиши керак. Фильтр-пресслар остига тўкилган мойни тозалаш учун махсус металл идишлар ўрнатилган бўлиши лозим.

310. Пункт хоналари бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан таъминланган бўлиши лозим.

311. Мойларни регенерация қилиш цех хоналари кўчмас ёнғин ўчириш воситалари ёки кўп каррали кўпик билан ўчириш қурилмаси билан жиҳозланган бўлиши керак.

XI-§. Моддий материалларни, ёнувчан газларни сақлаш омборларига ҳамда идишларни сақлаш учун мўлжалланган майдончаларга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари.

312. Омборларнинг жойлашиши ҚМҚ 2.09.19. "Нефт ва нефт маҳсулотлари омборлари" талабларига мувофиқ бўлиши лозим.

313. Омборларда биргаликда сақлашга рухсат бериладиган турли хилдаги модда ва материалларнинг рўйхати ҳамда сақлашнинг максимал даражада йўл қўйилган нормалари белгиланган бўлиши керак.

314. Омборхонанинг ёғоч конструкциялари ёниш хусусиятини пасайтирувчи кимёвий суюқлик билан ишлов берилган бўлиши керак.

315. Бошқа хоналарни электрэнергияси билан таъминлаш учун кабелларни транзит равишда ўтказилган хоналарда ҳамда мой билан тўлдирилган, газ коммуникация ва аппаратлари мавжуд хоналарда моддий бойликларни сақлаш ман этилади.

316. Бинонинг ер тўла ва пойдевор қаватларида жойлаштирилган омборхоналаридаги ёнғин содир бўлганда тутунни чиқариш ҳамда ёнғин ўчириш модда ва воситаларини узатиш учун мўлжалланган туйнукларини омборханада сақланадиган турли хилдаги модда ва материаллар, жиҳозлар ва бошқа жисмлар билан тўсиб қўймаслик керак.

317. Омборхоналар ичига юк ортиш ёки тушириш учун ички ёнув двигатели автомашиналарнинг кириши, шунингдек улардан электр караларни, автопогрузчиклар ва бошқа техникаларнинг тўхташ жойи сифатида фойдаланиш ман этилади.

318. омборхонадаги юкларни ортиш ва тушириш механизмларининг ҳамда юк ортиш электр машиналарининг кабеллари соз ҳолатда бўлиши керак.

319. Омборхоналарда қуйидаги талабларга риоя қилиш лозим:

моддий бойликларни сақлаш учун қаттиқ конструкцияли махсус стеллажлардан фойдаланилганда, қуйидаги оралиқ масофасини сақланиши лозим: стеллажлар оралиғи -
3 м, деворлар оралиғи - 0,7 м, шунингдек том қисмидан 1,5 м, электр сим ва кабеллардан ҳамда ёритгичлардан камида - 0,5 м ва марказлашган иситиш тизимининг қувурли радиаторларидан 0,7 м бўлиши;

дарвоза ва эшиклар қарши ўтиш жойлари тўсилмаган очиқ ва уларнинг кенглиги камида 1,5 м бўлиши;

ёритиш мосламалари портлашга қарши этиб тайёрланган бўлиши, умумий электр ўчириб-ёқиш мосламаси омборхонанинг ташқи, ёнмайдиган деворда ўрнатилиши ҳамда омборхоналарнинг ёнадиган бинолари учун эса алоҳида жойлашган устунга ўрнатилган шкаф ичида ўрнатилган бўлиши;

ёнувчан материалларни ёки ёнувчи қадоқдаги материалларни сақлайдиган омборхоналарда штепселли розеткаларни ўрнатиш тақиқланади;

газ плиталари, маиший электр иситиш асбоб-ускуналари ва печларини ўрнатиш тақиқланади;

чекиш ва очиқ оловдан фойдаланиш тақиқланади;

бориш, ўтиш ва заҳира чиқиш жойларига, ташқи ёнғинга қарши нарвонларига ва бирламчи ёнғин ўчириш воситаларига бориш йўларини тўсиб қўйиш тақиқланади.

320. Омборхоналар ёнғиндан автоматик равишда хабар бериш ва ёнғинни ўчириш қурилмалари, шунингдек норма талабларига асосан бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан жиҳозланган бўлиши лозим.

321.Енгил алангаланувчи суюқлик ва ёнувчан суюқларнинг очиқ майдончаларининг полларини нисбий баландлик кўрсаткичлари ишлаб чиқариш цехлари ва аҳоли яшаш пунктлари кўрсаткичларидан пастроқ бўлган худудларда жойлаштирилиши лозим.

322. Идишлар (бочка ва баллонлар) га солинган нефт маҳсулотларини сақлаш учун мўлжалланган майдончалар авария ҳолатларда суюқлик оқиб кетмаслиги учун ер марза билан ёки баландлиги 0,5 м бўлган, ёнмайдиган материалдан тайёрланган тўсиқ билан ўралган бўлиши лозим. Майдончага ўтиш ёки машинада юриб бориш учун пандуслар ва нарвончалар бўлиши керак.

323. Идишларга тўлдирилган нефт маҳсулотларини сақлаш учун мўлжалланган омборхоналарнинг ҳажми енгил алангаланувчи суюқликлар учун 200 м3 дан, ёнувчан суюқлар учун эса 1000 м3 дан ошмаслиги лозим. Омборхонанинг умумий ҳажми енгил алангаланувчи суюқликлар учун 1200 м3 дан, ёнувчан суюқлар учун эса 6000 м3 дан ошмаслиги зарур. Эшик ўринларида ёнғинга чидамли ва ўзи ёпиладиган эшиклар ҳамда нефт маҳсулотларини оқиб кетишига қарши баландлиги 0,15 м бўлган пандусли остоналар бўлиши керак.

324. Нефт маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган хоналар поллари ёнмайдиган ва тўкилган нефт маҳсулотларини шиммайдиган материаллардан ишланган ҳамда суюқликларни гидравлик очиб-ёпиш механизми ёрдамида ишлаб чиқариш канализацияси ёки лотокларга ва трапларга уланган махсус қабул қилувчиларга оқадиган қияликка эга бўлиши лозим.

325. Енгил алангаланувчи суюқлик ва ёнувчан суюқликларни идишларга қуйиш ишларни бажариш учун тегишли мосламалар билан жиҳозланган ва махсус ажратилган майдончаларда амалга оширилиш керак.

326. Омборхоналар табиий ёки мажбурий вентиляция билан жиҳозланган бўлиши лозим.

327. Омборхоналарда нефт маҳсулотлари билан тўлдирилган бочкаларни пробкаларини юқорига қаратган ҳолда ёғочли таглик ёки стеллажларга эҳтиёткорлик билан (уларнинг бир-бирига урилишини олдини олиш мақсадида) тахланиши лозим. Енгил алангаланувчи суюқлик солинган бочкаларга қуёш нури ёки ёғингарчилик тушмаслиги керак.

328. Очиқ майдонларда сақланадиган нефт маҳсулотларини худуди озода бўлиши лозим. Тасодифан тўкилган суюқликлар зудлик билан тозалаб олиниши ва тозаланган жойга қум сепиб қўйилиши керак.

329. Бўш идишларни (нефт маҳсулотларида фойдаланилган) майдоннинг узунлиги 25 м, кенглиги 15 м ва баландлиги 5,5 м бўлган штабелларда сақлаш лозим. Майдончадаги штабеллар оралиғидаги масофа 5 м, ён томондаги майдончалар билан оралиғи эса 15 м дан бўлиши керак. Идишларни баландлиги 4 қаватдан ошмаган холда штабелларга тахлаш рухсат этилади.

330. Омборхоналарда қуйидагилар қатъиян ман этилади:

нефт маҳсулотларини қуйиб тарқатиш;

қадоқлаш ва бўш идишларни сақлаш;

нефт маҳсулотларини носоз идишларда ва пробкаси бўлмаган бочкаларда сақлаш;

мой билан ифлосланган махсус кийим ва тозалаш материалларини сақлаш (тозалаш материаллар солинган қути омборхона ташқарисида жойлашган бўлиши керак);

пўлат асбоблардан, очиқ оловдан фойдаланиш ва чекиш.

331. Ёнувчан газ тўлдирилган баллонларни сақлаш учун мўлжалланган омборхоналар бир қаватли, енгил типдаги қопламадан ишлов берилган ёнмайдиган конструкциядан бўлиши ва чордоқ қисми бўлмаслиги зарур. Ёғингарчилик ва қуёш нури таъсирларидан ҳимояланган ҳолларда баллонларни очиқ майдончаларда сақлаш рухсат этилади.

332. Суюлтирилган газ тўлдирилган баллонларни сақлаш омборхоналарининг поллари учқун чиқмайдиган материаллардан тайёрланган бўлиш лозим.

333. Ёнувчан газ тўлдирилган баллонларни сақлаш хоналарида сўрувчи вентиляция тизими билан блокировка қиладиган ва газларнинг хавфли миқдор концентрацияси тўпланганда хабар берувчи газ анализаторлари ўрнатилган бўлиши зарур. Хонада кўчмас газ анализаторлари бўлмаганда хонадаги газ миқдорини аниқлаш учун, ҳар сменада камида бир марта таҳлил қилиб туриш керак.

334. Ҳавони таҳлил қилиш учун намуналар хонанинг пастки ва устки қисмларидан олиниши лозим. Хавфли концентрация мавжудлиги аниқланган ҳолларда хонани шамоллатиш, газланиш пайдо бўлиши сабабларини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўрилиши керак.

335. Ёнувчан газ тўлдирилган баллонлар сақланадиган омборхоналар газларнинг хавфсиз концентрациясини таъминлаш мақсадида доимий равишда ишлайдиган
шамоллатиш тизими (мажбурий оқиб-сўрувчи вентиляция) ўрнатилган бўлиш лозим.

336. Шамоллатиш тизими ишламайдиган омборхоналардан фойдаланиш тақиқланади.

337. Ёнувчан газ тўлдирилган баллонлар кислород, сиқилган ҳаво, хлор, фтор, шунингдек захарли газ тўлдирилган баллонлардан алоҳида сақланиши керак.

338. Кислород тўлдирилган баллонларни сақлашда ва жойдан жойга кўчиришда мой тегиши ва арматурасини мойланган материалларга тегишига йўл қўйилмаслик лозим.

339. Газ тўлдирилган баллонлардан газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланганда, ушбу баллонларни омборхонадан олиб чиқиш керак.

340. Газ тўлдирилган баллонларни омборхонада вертикал ҳолда ва
қулашидан ҳимоя қилиш мақсадида махсус тайёрланган жойларда сақлаш лозим.

341. Бошмоқлари бўлмаган баллонлар горизонтал усулда ёғоч ромларда ёки стеллажларда сақланиши керак.

342. Баллонлар штабелларга тахланганда уларнинг баландлиги 1,5 м дан ошмаслиги ва барча вентиллар ҳимоя қапоқлари билан ёпилиши ҳамда бир томонга бураб қўйилган бўлиши керак.

343. Баллонларни тахлашда, учқун чиқишининг олдини олиш мақсадида, уларнинг бир-бирига урилиши, қапоқлари ва баллонлар полга қулашига йўл қўймаслик лозим.

344. Баллонларга қуёшнинг нурлари тўғридан-тўғри тушишининг олдини олиш мақсадида омборхона деразалари хиралаштирилган ойналар ўрнатилган ёки улар бўялган бўлиши керак.

345. Омборхона мудири иш вақти тугашидан олдин қўриқлаш ходимлари билан биргаликда барча хоналарни кўздан кечириши, уларнинг ёнғин хавфсизлиги таъминланган ҳолатдалигига амин бўлган ҳолдагина электр тармоғини ўчириб, омборхонани қулфлаши лозим.

XII-§. Лабораторияларга қўйиладиган ёнғин хавфсизлигига талаблар

346. Кимёвий лаборатория хоналарини ертўлаларда жойлаштириш рухсат этилмайди.

347. Кимёвий лаборатория хоналарининг пол қисми кимёвий моддалар таъсирига чидамли бўлган ва уларда сирпанмайдиган материаллар ётқизилган бўлиши керак, портлаш хавфи бўлган хоналарда эса зарб берилганда учқун чиқармайдиган материаллар ётқизилган бўлиши керак.

348. Лаборатория хонасидан ташқарида электр токини умумий узиб қўйиш мосламаси (автомат, рубильник ва бошқалар) ўрнатилган ҳамда иш вақти тугаганидан кейин ўчирилиши лозим.

349. Лабораториянинг барча шчитлардаги штепселли розеткалари ерга уланувчи контактлари бўлиши керак.

350. Лабораторияда ўрнатилган жиҳозлар ва мебеллар инсонларни қутқариш вақтида тўсқинлик қилмаслиги ва уларнинг орасидаги ўтиш жойларини кенглиги 1 м дан кам бўлмаслиги керак.

351. Лабораторияда ёнғин хавфсизлиги учун лаборатория мудири маъсул ва ҳар бир алоҳида хонада лаборатория мудирининг фармойиши билан тайинланган ходим масъул бўлиши, шунингдек лаборатория эшикларига ўрнатилган жадвалда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши учун масъул ходимнинг Ф.И.Ш., хонанинг портлаш-ёнғин хавфи бўйича даражаси ва синфи ёзиб қўйилган бўлиши керак.

352. Лаборатория ходимлари фойдаланилаётган нефт маҳсулотлари, кимёвий моддалар ва материалларнинг ёнғин хавфини ҳисобга олишлари, улар билан ишлашда хавфсизлик қоидаларига риоя қилишлари лозим.

353. Лабораторияларда модда ва материалларни турига қараб сақлашлари зарур. Кимёвий таъсирида ёнғин ёки портлаш содир бўлиши мумкин бўлган модда ва материалларни биргаликда сақлаш тақиқланади. Бунинг олдини олиш мақсадида лаборатория ва кимёвий фаол моддалар (реактивлар) омборхоналарида кўриниб турадиган жойда алоҳида сақлаш зарур бўлган модда ва материалларнинг рўйхати ўрнатилган бўлиши керак.

354. Лаборатория хоналари оқимли-тортувчи вентиляция билан жихозланган бўлиш лозим.

355. Ишларни бошлашдан олдин лаборатория хонаси камида 15мin шамоллатилиши керак.

356. Лабораторияда захарли ёки портлаш-ёнғин хавфи бўлган буғ ва газ чиқарадиган ишларни бошлашдан олдин ҳаво сўриш шкафининг вентиляцияни 5 мin илгари ишга туширгандан сўнг бажарилиш рухсат этилади.

357. Ойналари синган ёки вентиляцияси носоз бўлган ҳаво сўриш шкафларда ишлаш тақиқланади.

358. Портлаш-ёнғин хавфи бўлган суюқлик ва моддалар билан ишлаш учун мўлжалланган стол, стеллаж ва ҳаво сўриш шкафларнинг иш юзалари ёнмайдиган материаллардан тайёрланган бўлиши керак.

359. Кислота, ишқор ва бошқа кимёвий моддалар билан ишлаш мақсадида, кимёвий моддалар таъсирига чидамли бўлган материаллардан тайёрланган стол ва ҳаво сўриш шкафлардан фойдаланиш лозим ҳамда ушбу стол ва шкафларнинг чеккаларида ёнмайдиган материаллардан тайёрланган бортлар (суюқликнинг стол ёки шкафдан оқиб четга тўкилишининг олдини олиш мақсадида) бўлиши керак.

360. Лаборатория хоналарида нефт маҳсулотлари, енгил алангаланувчи эритмалар, кислоталар ва ишқорларнинг намуналарини сақланиши тақиқланди.

361. Кимёвий реактив, енгил алангаланувчи эритма ва бошқа ёнувчан суюқликларни хизмат хоналарида сақлананиш миқдори бир суткалик эҳтиёждан ошмаслиги керак.

362. Ёнғин хавфсизлиги йўриқномасида суюқликларнинг бир суткалик эҳтиёж нормаси (максимал рухсат берилган миқдор) кўрсатилган бўлиши лозим.

363. Суюқликларни қопқоғи зич ёпиладиган ҳамда туби ва деворларига асбест ўрнатилган металл яшикларда сақланиши керак.

364. Моддаларни сақлаш нормаларига риоя этган холда, махсус яшикда ва унинг қопқоғи ташқи томонида ёнувчан ва енгил алангаланувчи суюқликларни номи ҳамда мазкур хонада уларни сақлашга йўл қўйиладиган меъёрлари аниқ ёзиб қўйилган бўлиши лозим.

365. Ёнғин ва портлаш хавфи бўлган модда ва материаллар (нефт маҳсулотлари, бензол, спирт ва бошқалар), шу жумладан нефт маҳсулотларининг намуналари махсус ажратилган хоналарда сақланиши керак.

366. Газ ва сув кранлар иш столнинг ёки сўрувчи-тортувчи шкафларнинг олд бортида ҳамда штепселли розеткалар эса ён томонида жойлаштирилган бўлиши лозим.

367. Енгил алангаланувчи суюқликларни очиқ оловдан фойдаланган ҳолда иситиш ишларини бажариш вақтида лаборатория хонасида камида икки киши бўлиши керак.

368. Иситилиши талаб этиладиган нефт маҳсулотларини ёки енгил алангаланувчи суюқликларни таҳлил қилишдан олдин, кўпиклашиши ва сачрашини олдини олиш мақсадида аввал сувсизлантирилиши лозим.

369. Лабораториянинг идишларини ювиш ва тозалаш ишлари махсус ажратилган ҳамда оқимли-тортувчи шамоллатиш тизими мавжуд бўлган хоналарда амалга оширишилади. Ушбу хоналар бошқа хоналар билан ёнмайдиган материаллардан тайёрланган тўсиқлар билан ажратилган бўлиши ҳамда йўлакка чиқиш эшиклари алохида бўлиши лозим.

370. Лабораториянинг барча хоналари ёнғиндан автоматик равишда хабар берувчи ҳамда ёнғини ўчириш қурилмалари билан жиҳозланган бўлиши керак.

371. Лабораториядаги барча хоналардаги газ тармоғининг газ узатилиши бир вақтнинг ўзида тўхтатишини имкон берувчи умумий вентил бўлиши лозим.

372. Газ тармоғининг ўчириш вентили жойлашган жойини лабораторининг барча ходимлари билиши зарур.

373. Ҳар бир баллонли қурилмада газ босимини пасайтириш учун бошқариш (редуктор) бўлиши лозим.

374. Сиқилган, суюлтирилган ва эритилган ёнувчан газ баллонларни лаборатория биносидан ташқарида металл шкафларда ўрнатилиши керак.

375. Лаборатория хоналарида қуйидагилар таъқиқланади:

полни бензин, керосин ёки бошқа енгил алангаланувчи суюқликлар билан ювиш;

латталар, сочиқлар, махсус кийимларни иситиш тизими қувурларда ёки батареяларида қуритиш;

тўкилган нефт маҳсулотларини тозаламасдан қолдириш;

горелка ёнаётган вақтда тўкилган нефт маҳсулотларни тозалаш.

XIII-§. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобча (АЁҚШ)ларига қўйиладиган

ёнғин хавфсизлиги талаблари

376. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси ҳудуди ободонлаштирилган ва мунтазам равишда озода сақланиши ҳамда тунги вақтларда ёритилган бўлиши керак.

377. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси ҳудудида дарахт ва буталарнинг экилишига йўл қўйилмайди. Ўтларни тез-тез ўриб туриш, ўрилган ўтлар эса зудлик билан автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси ҳудудидан чиқариб ташланиши лозим.

378. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасининг биноси ва худудида чекиш ҳамда очиқ аланга билан боғлиқ бўлган таъмирлаш ишларини олиб бориш қатъиян тақиқланди.

379. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалар қуйидагилар билан таъминланган бўлиши керак:

ёнғин хавфсизлигини тарғиб этувчи плакат ва белгилар;

шахобча ҳудудига ёқилғи қуйиш учун кирган транспорт воситасининг ҳаракатланиш тезлиги соатига 5 kм дан ошмаслиги тўғрисидаги йўл белгиси;

мототранспорт ҳайдовчилари учун ёқилғи тарқатиш колонкасидан камида 15 м масофада двигателни ўчириш тўғрисида огоҳлантирувчи "Мототранспорт воситаларини 15 м масофада тўхтатиш" ёзуви;

"Йўловчилар туширилиши шарт" (енгил автотранспорт воситаларидан ташқари) ёзуви;

"Хавфли юк мавжуд транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади" йўл белгиси.

380. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси ҳудудининг кириш жойида ҳайдовчилар ва йўловчилар учун ёнғин хавфсизлиги чораларини белгиловчи йўриқнома кўрсатилган пештахта, тарқатилаётган нефт маҳсулотлари ассортименти кўрсатилган ва ҳудудига кириб келадиган ҳар бир шахс ўқиш имконини берадиган ахборот жадвали ўрнатилган бўлиши лозим.

381. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси ҳудудига киришдан олдин унинг ҳудудида ташкил этилган ҳаракатланиш чизмаси ўрнатилган бўлиши ҳамда кираётган ва чиқаётган транспорт воситаларининг ҳаракатланиш йўналиши кўрсатилган бўлиши керак.

382. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалардаги хоналар ва ташқи қурилмаларнинг портлаш-ёнғин ва ёнғин хавфи даражаси бўйича кўрсатилган жадвалга мувофиқ қабул қилиш лозим.

383. Барча ишлаб чиқариш, маъмурий, омборхона ва ёрдамчи хоналарда, шунингдек ташқи иншоотлар олдида, кўринадиган жойларда қуйидаги кўрсатилган ёзувлар ўрнатилган бўлиши керак:

хонанинг портлаш-ёнғин ва ёнғин хавфи бўйича синфи;

электр ускуналарини ўрнатиш қоидалари (ЭЎҚ) бўйича портлаш ёки ёнғин хавфи зоналарига кўра синфи;

ёнғин хавфсизлигига масъул ходимнинг Ф.И.Ш;

ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқномалар;

давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг ҳамда Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасининг масъул рахбар ходимларнинг телефон рақамлари.

384. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнғин вақтида бинони тарк этиш режа- чизмаси ва ушбу режа чизма асосида хизматчиларнинг тез ва қулай ҳолда бинони тарк этишига кўмаклашадиган йўриқнома ишлаб чиқишлари ҳамда ишга жалб этилган барча хизматчилар иштирокида ушбу йўриқнома бўйича камида ярим йилда 1 маротаба амалий машғулот ўтказишлари керак.

385. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси хоналарида қўлбола усулда ясалган ҳамда амалдаги стандарт талабларига жавоб бермайдиган электр иситиш мосламаларидан фойдаланиш тақиқланади.

386. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси ҳудудида, шу жумладан хона ва иншоотларда очиқ алангада иссиқликни генерация қиладиган иситиш қурилмаларидан фойдаланиш тақиқланади.

387. Хоналарни иситиш учун фақат ёнғин хавфсизлиги ва санитария нормаларига тўлиқ жавоб берадиган иситиш мосламаларидан фойдаланиш рухсат этилиб, бунда ёнувчан материаллар билан уларнинг оралиқ масофаси белгиланган талабларга мувофиқлиги таъминланиши лозим.

Хизматчиларнинг махсус кийим-бошларни ва мойли латталарни иситиш мосламаларида ёки иситиш тизими қувурларида қуритиш қатъиян тақиқланади.

388. Технологик аппаратлар герметик зич бўлиши лозим. Технологик аппаратларидан, шу жумладан ёқилғи тарқатиш колонкаларидан ёқилғи сирқиб чиқиш ҳоллари мавжуд бўлганда аппаратлардан ва ёқилғи тарқатиш колонкаларидан фойдаланиш қатъиян тақиқланади.

Ёқилғи-мой махсулотларини сирқиб чиқиш ҳоллари аниқланганда зудлик билан ушбу носозликни бартараф этиш чоралари кўрилиши лозим. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида носоз технологик қурилмалардан фойдаланиш ҳамда қурилмаларга ҳар қандай конструктив ўзгаришлар киритиш қатъиян тақиқланади.

389. Ёқилғи ва унинг буғларини атмосферадан ажратиб турадиган фланецлар, патрубкалар, штуцерлар герметик зич ёпилган бўлиши керак. Технологик қувурларнинг бир-бирига уланиш жойлари учқун чиқармайдиган, нефт маҳсулотларига ва атроф муҳит таъсирига чидамли материаллардан тайёрланган прокладкалар ўрнатилган бўлиши керак.

390. Технологик жараёнларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида технологик жиҳозларда назорат, ҳимоя ва бошқариш тизими доимий равишда соз ҳолда бўлиши керак.

391. Асосий ва ёрдамчи технологик қурилмалар статик электр токига қарши ва чақмоқдан ҳимояланган бўлиши лозим.

392. Портлашгача бўлган концентрациясини автоматик равишда аниқловчи кўчмас газ анализаторлари (ёнғин хавфсизлиги меъёрий ҳужжатларида назарда тутилган Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларда) доимо ишчи ҳолатда бўлиши лозим ва уларни ишлатиш қўлланмасига мувофиқ доимо текшириб туриш керак.

393. Кўчмас газ анализаторлари ўрнатилмаган жойларда, технологик тизимларнинг ёпиқ бўшлиқларидаги ёқилғи буғларини тўпланишига йўл қўйилмайдиган жойлардаги нефт маҳсулотлар буғларининг портлаш хавфи мавжуд миқдори концентрациясини аниқлаш мақсадида, тузилган жадвал асосида кўчма газ анализаторлар орқали доимий равиш таҳлил қилиб туриш лозим.

394. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида хизмат кўрсатиш мақсадида фаолиятнинг ушбу турига махсус лицензияга эга бўлган ташкилотларни жалб қилиш рухсат этилади.

395. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасига ўрнатилган автоматик равишда ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғини ўчириш қурилмалари ишга яроқлилиги Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасининг хизматчилари томонидан доимий равишда ишлаб чиқарувчи завод йўриқномаси талабларига мувофиқ текшириб турилиши лозим.

396. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси бирламчи ёнғин ўчириш воситалари ва жиҳозлари билан тўлиқ таъминланган бўлиши лозим. (Бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан таъминлаш меъёри 11 иловада кўрсатидган).

397. Сиғими 50 ва 100 l бўлган ҳар бир транспортланадиган кукунли ўт ўчиргичлар IV типли иссиқликдан ҳимоя қилиш экрани билан жиҳозланган бўлиши керак.

398. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида транспорт воситаларида содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинлар даврида транспорт воситаларини тезкорлик билан эвакуация қилиш учун узунлиги 3 м дан кам бўлмаган қаттиқ ёки юмшоқ буксировчи штанга ёки тросслар бўлиши лозим.

399. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасининг махсус ажратилган жойда тўкилган нефт маҳсулотлари шимдирилган қум ва мойланган материалларни йиғиш мақсадида устки қопқоғи зич ёпиладиган, учқун чиқармайдиган ва тегишли ёзуви бўлган металл яшиклар ўрнатилган бўлиши керак. Ушбу яшиклар ҳар смена охирида автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси ҳудудидан ташқарига чиқариб ташланиши зарур.

400. Деворларнинг оралиқ масофаси азот билан тўлдирилган икки қават деворли резервуарлардан фойдаланишда ушбу оралиқдаги азот билан газ ҳаво муҳитининг кислород концетрацияси 10 % дан ошмайдиган миқдорга етгунга қадар тозаланиши лозим.

401. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларининг технологик тизимларида (сиғимларнинг девор оралиғи, сиғим ички сатҳи, қувурлар ва бошқалар) герметик зичлигини пневматик усулда синовларни амалга ошириш жараёнида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида инерт (азот, карбонат ангидридга ва бошқа шунга ўхшаш газлар) газлардан фойдаланиш лозим. Агарда жиҳозларда герметиклик бузилганлиги аниқланса, у холда аниқланган носозликлар тўлиқ бартараф этилмагунга қадар автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасидан фойдаланиш зудлик билан тўхтатилиши керак.

402. Жиҳозларнинг герметиклик зичлигини пневматик усулда синашда иштирок этаётган ходимларда, босим остида ишлайдиган идишлар (баллонлар) ни транспортировка қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш ишларини мустақил равишда бажариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномалари бўлиши лозим.

403. Сиғимлар ичида таъмирлаш ва бегиланган регламент ишларини бажарилиши фақат ёқилғи буғларининг концентрацион нормаси (НКПР) 20% дан ошмаган шароитларда ҳамда газ муҳитини узлуксиз назорат қилиб турган ҳолдагина бажариш лозим.

404. Ёқилғи ёки унинг буғлари бўлган (сиғимлар, идишлар, қувурлар ва бошқалар) жиҳозларни тозалаш ва уларда таъмирлаш ишларини олиб бориш фақат махсус тайёргарликдан ўтган ходимлари томонидан ёки ушбу фаолият турини амалга ошириш учун махсус рухсатномага эга бўлган ихтисослашган ташкилотлар томонидан оширилиши лозим.

405. Жадвалга асосан аппарат ва қувурларнинг ички юзаларини ёнғин хавфсизлиги тўлиқ таъминланган ҳолда тозалаш ишлари амалга оширилиши керак.

406. Бензин сақлаш учун мўлжалланган ер устки сиғимларини шламсизлантириш (товар ости сувларни бартараф этиш ва қаттиқ заррачалардан тозалаш) жараёни атроф-муҳит ҳаво ҳарорати 0 °С дан паст бўлмаган ҳолларда, сиғимдаги бензин 20% дан кам миқдорда рухсат этилган ҳоллардагина бажарилиши керак.

407. Барча типдаги сиғимларни шламсизлантириш ишлари ёпиқ усулда, Ўзбекистон Республикасида рухсат этилган ушбу ишларни амалга ошириш учун кўзда тутилган махсус техника ёрдамида ёки бензин ва дизель ёқилғисида ишлаш учун мўлжалланган ва учқун чиқармайдиган тегишли сертификатига эга бўлган қўлда ишлатиладиган насослар билан амалга оширилиши лозим.

408. Сиғимларни шламсизлантириш даврида ушбу ишларга боғлиқ бўлмаган барча люклар ва штуцерлар ёпиқ бўлиши керак. Сиғимлар кўп камерали бўлган ҳолларда, ҳар бир камера алоҳида шламсизлантирилиши лозим.

409. Шламсизлантириш ишлари тугаллангандан сўнг шламларни автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси ҳудудидан зудлик билан олиб чиқиб кетилиши лозим. Шлам билан тўлдирилган идишларни автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси ҳудудида сақлаш ман этилади.

410. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасидаги сиғимлар (камералар) даги ёқилғи турини алмаштириш (бензин-дизель ёқилғиси) дан олдин сиғимларни аввалги сақланган маҳсулотдан тўлиқ тозаланиши ва ер устидаги сиғимнинг корпусига ёки ер остидаги сиғим қувурнинг кўринадиган жойига бундан кейин сақланадиган ёқилғи маҳсулоти турини ёзиб қўйилиши лозим.

411. Технологик тизимларни фойдаланиш ҳужжатларида кўзда тутилган ҳоллардагина кўп камерали сиғимларда бензин ва дизель ёқилғисини бир вақтнинг ўзида сақлаш рухсат этилади.

412. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларда бензин сақланадиган сиғимларни тўлиқ бўшатиш рухсат этилмайди. Сиғимда бензин билан тўлдиришга мўлжалланган номинал миқдорнинг камида 5% қолдирилиши лозим.

413. Технологик тизим линияси конструкциясида транспорт воситасининг ёқилғи бакидан ёқилғи буғларини сиғимга рециркуляция қилиш линияси мавжуд бўлсада ёқилғи буғларини сиғимга рециркуляция қилиш учун деаэрация қувурини ёпиб қўймаслик керак.

414. Автоцисцернадан ёқилғини сиғим (камера) га тўкишдан олдин сиғимдаги ёқилғи миқдорини ўлчаб олиниши ва аварияга қарши тизимнинг созлигини текшириб олиниши лозим. Сиғимни тўлдириш жараёнини автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси ходимлари ва автоцисцерна ҳайдовчиси томонидан назорат қилиб турилиши керак.

415. Сиғимларнинг ички геометрик ҳажмининг 95% дан ошмаган ҳолда ёқилғи билан тўлдирилиши керак.

416. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси ҳудудида автоцисцерна мавжуд бўлганда ушбу худудда транспорт воситаларини, бегона шахсларни ва бошқа автоцистерналарнинг бўлишига йўл қўймаслик лозим.

417. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларда туб клапани билан жиҳозланмаган автоцисцернадан (агарда бундай операциядар рухсат этилган бўлса) ёқилғи билан боғлиқ операциялари қуйидаги кетма-кетликда бажарилиши лозим:

автоцисцерналар учун мўлжалланган заправка қилинадиган майдончага ҳар бирининг ҳажми камида 100 l дан кам бўлмаган иккита транспортланадиган ҳаво-кўпикли ўт ўчиргичлар ўрнатиш ва уларни жанговор холатга келтириш лозим;

атмосфера ёғингарчиликлар учун мўлжалланган лотокни ёпиқ қўйиб, автоцисцернанинг тўлкиш майдончасидаги ифлосланган нефт маҳсулотларини авария захира сиғимига олиб борувчи қувур лотокни очиб қўйиш лозим;

автоцисцернани ёқилғи тўкиш майдончасига ўрнатиш, ерлантириш ҳамда ёқилғини автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси сиғимига тўкиш операциясини бошлаш. Бунда ёқилғини автоцисцернадан тўкиш вақтида унинг ерлантирувчи тросс автоцисцерна корпусига доимо уланган ҳолда бўлиши лозим.

418. Автоцисцернани ерлантириш қуйидаги тартибда амалга оширилиди: ерлатиш ўтказувчи аввал цистерна корпусига уланади, кейин эса ерлантириш мосламасига уланиши лозим. Ерлантириш ўтказгичларни автоцисцернанинг бўялган ёки ифлосланган металл қисмига улашга рухсат берилмайди.

419. Автопоезд мавжуд ҳолларда ҳар бир цистернадан нефт маҳсулотлари тўлиқ тўкиб олингунга қадар алоҳида этиб ерлантирилган бўлиши лозим.

420. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида қуйидагилар тақиқланади:

мотор двигатели ишлаётган автомобилларга ёқилғи қуйиш;

чақмоқ чақаётган вақтда ҳамда атмосферанинг хавфли разрядлари бўлаётган вақтда сиғимларни ёқилғи билан тўлдириш ва истеъмолчиларга ёқилғи тарқатиш;

ёқилғи билан ифлосланган ҳамда учқун чиқариши мумкин бўлган кийим
ва пойабзалда ишлаш;

ичида йўловчилар бўлган транспорт воситаларига ёқилғи қуйиш (енгил автомобиллардан ташқари);

автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчанинг жиҳозларини, биноларини ва иншоотларини таъмирлаш билан бевосита боғлиқ бўлмаган таъмир ишларини бажариш вақтида.

421. Кўчма автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолият юритадиган жойлар, "Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси" деган йўл белгилари ўрнатилган бўлиши керак. Кўчма автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари тўхташ (ишлаш) жойлари иш жадвали, рақами, унинг идоравий бўйсуниши, шунингдек нефт маҳсулотларини бериш тартиби кўрсатилган реклама пештахталари ўрнатилган бўлиши лозим.

422. Кўчма автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари сифатида ушбу мақсадлар учун мўлжалланмаган ёқилғи тарқатиш автомобиллари ва бошқа турдаги транспорт воситаларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.

423. Ҳар бир Кўчма автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари камида иккита ўт ўчиргич (битта сиғими 5 l ёки ЎЎМнинг массаси 4 кг бўлган кукунли ҳамда битта сиғими 5 l ёки ЎЎМнинг массаси 3 кг бўлган углекислотали) билан жамланган бўлиши керак.

424. Кўчма автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари махсус ажратилган майдончаларда фаолиятини бошлашдан олдин қуйидагиларни амалга оширилиши керак:

Кўчма автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари жиҳозларининг назорат асбоблари ва кўз билан аварияга қарши ҳимоя тизимларининг герметик зичлигини текшириш;

алоқа воситаларининг ишлаш қобилиятини текшириш;

Кўчма автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларининг ерлантирувчи узатгичини мазкур Қоидаларнинг -бандига мувофиқ майдончанинг ерлантириш мосламасига улашни амалга ошириш;

Кўчма автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларининг мустаҳкамлаш устунларини ўрнатиб, транспорт воситаларининг Кўчма автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари яқинига 1 м дан яқин бўлмаган масофага яқинлашишини чеклайдиган тўсикларини маҳкамлаш;

транспорт воситасининг ёқилғи баки остига ўрнатиш учун поддонни тайёрлаш;

Кўчма автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларидаги мавжуд бўлган ўт ўчиргичларни шай ҳолга келтириш;

огоҳлантирувчи белги ва ахборот пештахталарини ўрнатиш.

425. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларидаги электр таъминоти тўхтаган ҳолларда объектдан фойдаланишни тўхтатилиши лозим ҳамда автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларидаги технологик тизим жиҳозларини хавфсиз режимга ўтказиш керак.

426. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларидаги ёнғин хавфи ва ёнғинларни тарқалишини чеклаш ва бартараф этиш режаси шахобча ходимларининг қуйидаги ҳаракатларини тартибга солиши лозим:

автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида ёнғин хавфи вужудга келган ҳолларда технологик тизимлардаги электр таъминотини ўчириш (авария ва ёнғинга қарши ҳимоя тизимлари электр таминотидан ташқари), автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларидан фойдаланишни тўхтатиш, унинг ҳудудини ташриф қилувчи ва транспорт воситаларидан бўшатиш, агарда автомобилларнинг двигателларини ўт олдирилиши ёнғин содир бўлишига асос бўлиб хизмат қилмаса, (транспорт воситаларининг ёқилғи бакларига қуйилаётган ёқилғининг тошиб кетиши, ёқилғи тарқатиш колонкаси қувурининг чиқиб кетиши ёки уларнинг герметик зичлиги бузилиши ва шу кабилар содир бўлган ҳолларда), ушбу ишлар билан бир вақтда ёнғин хавфини тарқалишини чеклаш ва бартараф этишга киришиш;

ёқилғининг 4 м2 дан кичик майдонга тўкилиб кетиши ҳолларида сизиб чиқиш жойни дарҳол ёпиш ва ёнғин хавфини локализация қилиш ва бартараф этишга киришиш;

ёқилғининг 4 м2 дан катта майдонга тўкилиб кетиши ҳолларида ёқилғи тўкилган бутун майдонни дарҳол ҳаво-механик кўпик билан ёпиш ва ундан кейин тўкилган ёқилғини захира сиғимига охиригача тўкилмагунча кўпикнинг 0,05 м қалинликдаги қатлами сақлаб турилиши ва катта миқдорда ёқилғи тўкилганлиги тўғрисида маҳаллий Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматига, шунингдек юқори ташкилотга хабар бериш;

аварияга қарши ҳимоя тизими ишлаб кетиш ҳолларида автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларидан фойдаланишни тўхтатиш, бирламчи ёнғин ўчириш воситаларини зудлик билан ишга туширишга тайёрлаш, кўрсатилган тизим ишлаб кетиш сабабини аниқлаш, ушбу сабабни бартараф этиш, аварияга қарши ҳимоя тизимини ундан фойдаланиш ҳужжат талабларига мувофиқ тафтиш қилиш, ёнғин хавфини келтириб чиқарган вазият вужудга келиши сабабини, шунингдек уларни бартараф этиш бўйича бажарилган ишларни тегишли журналда қайд этиб қўйиш ва автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларидан фойдаланишга киришиш;

автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида ёнғин содир бўлган ҳолларда маҳаллий Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматига зудлик билан хабар бериш ва бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан ёнғинни бартараф этишга киришиш ҳамда бир вақтнинг ўзида ҳудудни инсонлардан ва транспорт воситаларидан бўшатиш бўйича тегишли чораларни кўриш;

ер усти сиғимлари бевосита яқинида содир бўлган ёнғинларни бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан ўчириш имкони бўлмаган ҳолларда, барча сиғим ва ёқилғи тўлдириш тизимлардаги сув сепиш тизимини ишга тушириш;

автоцисцерна жиҳозлари ёниб кетиши ҳолларида зудлик билан ёнғинни ҳар бирининг ҳажми камида 50 l дан кам бўлмаган кукунли ўт ўчиргич ҳамда автоцисцернадаги ўт ўчиргич билан ўчиришга киришиш, тўкилган ёқилғининг ёнаётган оқими пайдо бўлган ҳолларда эса қўшимча равишда ҳар бирининг ҳажми камида 100 l дан иборат бўлган ҳаво-кўпикли ўт ўчиргич билан ўчиришга киришиш;

ёқилғи бевосита автоцисцерна яқинида тўкилиши ҳолатларида (бензин тўкилган ҳолатларда тўкилган ёқилғининг чеккасидан автоцисцерна габаритларигача бўлган масофа 6 м дан яқин ёки дизель ёқилғиси тўкилган ҳолатларда ушбу масофа 3 м дан яқин ҳолатларда) автоцисцерна двигателини ишга тушириш ва уни автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари ҳудудидан чиқариш (ушбу ҳолат одамлар ҳаётига хавф солмаган ҳолларда) фақат тўкилган ёқилғи ёниб кетиши ҳолларида ёки ёнғин хавфи мавжуд вазиятни локализация қилиш вақтида тўкилган ёқилғига сепилган ифлосланган қумни бартараф этилгандан кейин амалга оширилиши лозим. Ёқилғи катта масофада тўкилиши ҳолларида автоцисцерна автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари ҳудудидан, тўкилган бензин чегарларидан камида 6 м ва дизель ёқилғиси чегарасидан камида 3 м масофадан четлаб ўтган ҳолда зудлик билан чиқарилиши;

ёқилғи ёки унинг буғлари мавжуд қувурнинг герметиклиги ишдан чиққан ҳолларда, зичлик бузилган участкаларини ўчириш арматураси билан ёпиш ва ёнғин хавфи мавжуд вазият ёки содир бўлган ёнғинни локализация ва бартараф этишга киришиш зарур. Кўрсатиб ўтилган қувурларни ёпиш имкони бўлмаган ҳолларда герметиклиги бузилган участка ва ёқилғи тўлдирилган сиғим орасидаги участкада носозликни фақат сиғим тўлиқ бўшатилгандан кейин мумкин бўлади. Сиғимни бўшатиш вақтида герметиклик зичлик бузилган жой (имкон даражасида) ёниш манбаи сифатида хизмат қила олмайдиган пластир, герметик, прокладкали сиқувчи хомут ва шу кабилар билан ёпилиши керак.

XIV-§. Автомобилларга газ қуйиш шохобчаларига (АГҚШ)

қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари

427. Автомобилларга газ қуйиш шохобчаларининг ҳудуди ва уни қуриш бўйича тасдиқланган бош режасига мувофиқ, ишлаб чиқариш ва ёрдамчи зоналарга ажратилиши зарур. Ишлаб чиқариш зонасида автомобил ёқилғиси сифатида суюлтирилган углеводородли газ сақланадиган сиғимлар, тўкиш-тўлдириш колонкалари ва тўлдириш колонкалари, насос-компрессор станцияси, технологик газ қувурлари, оператор хонаси учун мўлжалланган ишлаб чиқариш бинолари (усти ёпиқ майдончалар) жойлашган бўлиши лозим.

428. Ёрдамчи зонада ишлаб чиқаришдаги ёрдамчи бинолар (механик устахона, сантехник насосхона, маъмурий-хўжалик бинолар, транспорт подстанцияси, қозонхона, автомобилларни очиқ тўхташ жойи) жойлашган бўлиши керак.

429. Автомобилларга газ қуйиш шохобчалари ҳудуди шамол ўтказадиган, ёнмайдиган материаллардан тайёрланган девор билан тўсилган бўлиши лозим.

430. Автомобилларга газ қуйиш шохобчалари ҳудуди озода сақланиши зарур. Ўтиш ва юриш жойлари ҳаракатланиш учун бўш бўлиши, чуқурлик, ўралар, ариқлар, жарликлар бўлмаслиги зарур. Қишки вақтда ўтиш ва юриш жойлари, шунингдек ёнғинга қарши ер ости гидрантлар қопқоқлари ва ёнғинга қарши сув ҳавза (сиғим) лари, бинолар ва иншоотларнинг ташқи нарвонлари қор ва муздан мунтазам равишда тозаланиши ва зарур ҳолларда қум сепилиши керак.

431. Автомобилларга газ қуйиш шохобчалари ҳудудида ГОСТ 12.4.026-76 талабларига асосан хавфсизлик белгилари, автомобилларга газ қуйиш шохобчаларига кириш жойида эса йўл ҳаракати хавфсизлиги белгилари (тезлик, автотранспорт воситалари ҳаракатланиши йўналиши ва бошқалар) ўрнатилган бўлиши лозим.

432. Автомобилларга газ қуйиш шохобчалари ҳудуди тунги вақтларда ёритилиши лозим.

433. Насос-компрессор бўлинмасида, технологик блокида ёки бошқариш блокидаги хоналарнинг кўринарли жойларида қуйидагилар ўрнатиб қўйилган бўлиши лозим:

технологик қурилмаларнинг тўкиш, тарқатиш колонкалари ва сиғимлар билан боғланиш схемаси;

автоцисцернадан суюлтирилган углеводородли газ тўкиш схемаси;

суюлтирилган углеводородли газни тўкиш вақтида технология ва хавфсизлик чоралари кўрсатилган ишлаб чиқариш йўриқномаси.

434. Суюлтирилган углеводородли газ тўкиш зонасида автоцисцернадан суюлтирилган углеводородли газ тўкишда хавфсизлик талаблари кўрсатилган огоҳлантирувчи плакатлар ўрнатилган бўлиши лозим.

435. Носоз бўлган ва созланмаган чиқарувчи ҳимоя клапанлари мавжуд ҳолларда технологик қурилмалар, сиғимлар ва газ қувурларидан фойдаланишга рухсат берилмайди.

436. Автомобилларга газ қуйиш шохобчаларидаги газ қувурлари, сиғимлар ва жиҳозларга ўрнатилган сақлагич клапанлари ишлаши ва созлиги, уларни қисқа муддатга очиб кўриш орқали ҳар ойда камида бир марта текшириб турилиши зарур.

437. Клапанларнинг созлаш параметрларини текшириш, уларнинг созланиши стендда ёки махсус мосламалар ёрдамида жойида амалга оширилади.

438. Чиқариш сақлаш клапанларининг созлаш босими, сиғим ва газ қувурларидаги иш босимининг 15% дан ошмаслиги зарур.

439. Параметрларни текшириш даврийлиги қуйидагича бўлиши зарур:

сиғимлардаги чиқариш сақлаш клапанлари учун - камида 6 ойда бир марта;

бошқа чиқариш сақлаш клапанлари учун - жорий таъмирлаш ишларини бажариш вақтида, бироқ камида бир йилда бир марта.

Клапанлар синовдан ўтгандан сўнг муҳрланади ва текшириш натижалари регламент ва таъмир ишларини бажариш журналига қайд этилади.

440. Текшириш ва таъмирлаш вақтида, таъмирлаш ёки текшириш учун ечиб олинадиган клапан ўрнига соз ҳолдаги чиқариш сақлаш клапанлари ўрнатилиши зарур. Текшириш ёки таъмирлаш учун ечиб олинадиган клапан ўрнига заглушка ўрнатилишига йўл қўйилмайди.

441. Электр таъминотининг ишончлилиги бўйича автомобилларга газ қуйиш шохобчаларидаги электр қабул қилувчиларни III категорияга киритиш лозим, бунда I категорияга киритилган ёнғинга қарши насос станциясидаги электр қабул қилувчилар бундан мустасно.

442. Ёнғинга қарши насосларини иккита мустақил электр таъминоти манбаидан таъминлаш имкони бўлмаган ҳолатда, дизелли узатма заҳира насосини ўрнатиш кўзда тутилган бўлиши зарур.

443. Ишдан ташқари вақтларда автомобилларга газ қуйиш шохобчаларининг хавфсизлик тизимларида қўлланилмайдиган электр жиҳозларнинг электр энергиясини асосий ўчириб-ёқиш қурилмасидан узиб қўйилиши керак ҳамда уларга бегона шахсларни киришига йўл қўймаслиги зарур.

444. Автомобилларга газ қуйиш шохобчаларидаги электр жиҳозларига, қурилмаларига ва электр тармоқларига техник хизмат кўрсатиш учун фаолиятнинг ушбу турини амалга ошириш учун махсус рухсатномаси бўлган ихтисослашган ташкилотларни жалб қилиш мумкин.

445. Ихтисослашган ёки бошқа ташкилот билан режали техник хизмат кўрсатиш учун тузилган шартноманинг мавжудлиги ташкилот (мулкдор) раҳбари зиммасидан мазкур Қоидалар талабларининг бажарилиши учун маъсулиятдан озод қилмайди.

446. Автомобилларга газ қуйиш шохобчалари бино ва иншоотларида чақмоқдан сақлаш ҳамда статик электр токидан ҳимоя воситалари бўлиши керак.

447. Автомобилларга газ қуйиш шохобчаларида туну-кун ишлайдиган ходимларнинг хонаси ва механизациялаштирилган автомобилларни ювиш хонаси ҳамда В4 ва Д категорияли хоналардан ташқари автомобилларга газ қуйиш шохобчаларининг барча хоналари ёнғиндан автоматик равишда хабар бериш қурилмаси билан жиҳозланган бўлиши керак.

448. Ёнғин хавфи бўйича В 1 ва В 2 категорияли, майдони 20 м2 дан катта бўлган хоналар (техник хизмат кўрсатиш постлари ва майдонидан қатъий назар ёнувчан ва енгил алангаланувчи суюқликлар мавжуд бўлган омборхоналар), шунингдек автомобилларга газ қуйиш шохобчаларининг технологик тизимига кирадиган суюлтирилган углеводородли газни ҳайдовчи жиҳозлар жойлаштирилган хоналар ёнғинни автоматик равишда ўчирадиган қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши керак. Ёнувчан ва енгил алангаланувчи суюқликлар сотадиган магазин зали ёнғинни автоматик равишда ўчириш қурилмаси билан жиҳозлаш заруратини аниқлашда, уларни омборхоналарга тенглаштириш зарур.

449. Автомобилларга газ қуйиш шохобчаларига хизмат кўрсатувчи ходимлар (навбатчилар) ёнғиндан автоматик равишда хабар бериш ва ёнғинни ўчириш қурилмаларининг иш қобилиятини ишлаб чиқарган завод йўриқномасида кўрсатилган талабларга мувофиқ ҳар куни текшириб туришлари керак. Кўрсатиб ўтилган воситаларга хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш ишларини махсус лицензияга эга бўлган ташкилотлар томонидан бажарилиши лозим.

450. Автомобилларга газ қуйиш шохобчалар амалдаги норма талабларига ёнғинга қарши жиҳозлар ва бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан жамланган бўлиши лозим.

451. IV типли иссиқликдан ҳимоя экрани сиғими 50 ва 100 кг дан иборат бўлган кўчма кукунли ўт ўчиргичлари билан таъминланган бўлиши керак.

452. Автомобилларга газ қуйиш шохобчаларида қуйидагилар тақиқланади:

носоз жиҳоз ва ускуналардан фойдаланиш;

техникавий хавфсизликни ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузган ҳолда, шунингдек уланишлардаги зичлик бузилиши ёки металл яроқсиз ҳолга келиши натижасида суюлтирилган углеводородли газ сизиб чиқиши мавжуд бўлган холларда жиҳозлардан, газ қувурлардан ва арматуралардан фойдаланиш ва таъмирлаш;

газ аппаратурасини созлаш ва таъмирлаш;

баллон ва коммуникациялардаги уланишларини тортиш, фланецлардаги болтларни олиб ташлаш, ортиқча босимни чиқариб ташламасдан вентилларни ечиб олиш;

электр тармоғидан ўчирилмаган электр жиҳозларини таъмирлаш;

ўчириш арматурасини очиш ва ёпиш учун хар хил тиргаклар (ломлар, қувурлар ва шу кабилар)дан фойдаланиш;

белгиланган тартбида келишилган ва тасдиқланган технологик регламент ёки йўриқномаларда шунингдек автомобилларга газ қуйиш шохобчалари лойиҳаларида кўзда тутилган жойлардан ташқари жойларда очиқ оловдан фойдаланиш ва чекиш;

жиҳозлар ва машина деталларини енгил алангаланувчи ва ёнувчан суюқликлар билан тозалаш;

махсус кийим, пойабзал ва бошка шахсий ҳимоя воситаларисиз ишлаш;

автомобилларни ёқилғининг бир туридан иккинчисида ишлашга ўтказиш.

453. Автомобилларга газ қуйиш шохобчалари ҳудудида олов билан боғлиқ ишлар белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилиши зарур.

454. Портлаш хавфи бўлган участкаларда ўта хавфли ишларни бажариш, фақат белгиланган тартибда масъул ходим қўл қўйиб расмийлаштирилган махсус наряд-рухсатномага мувофиқ амалга оширилиши рухсат этилади.

455. Автомобилларга газ қуйиш шохобчалари раҳбарияти ўз буйруғи билан ўта хавфли ишларнинг,наряд-рухсатнома бериш ҳамда ушбу ишларга раҳбарлик қилиш ҳуқуқи мавжуд мутахассисларининг рўйҳатини тасдиқланади.

456. Автомобилларга газ қуйиш шохобчаларининг портлаш хавфи бўлган участкаларида ишларни олиб боришда учқун чиқармайдиган асбоб-ускуналарда фойдаланишга рухсат этилади.

457. Технологик жараённи амалга оширишаётган ходимларнинг мажбуриятлари:

ишлаб чиқариш жараён ва ёнғин хавфини, ишлаб чиқаришда ёнғин хавфсизлигини, жиҳоз, қурилма, коммуникация, асбоб-ускуна, автоматик назорат қилиш схемасининг жойлашиши, мақсади ва иш принципларини ҳамда улардан фойдаланишни мукаммал билиши;

технологик жараёнларни амалга ошириш даврида жиҳозлар йўриқномасида ва ҳужжатларида кўрсатилган нормаларга ва хавфсизлик режимига риоя қилишлари лозим.

458. Автомобилларга газ қуйиш шохобчаларининг ҳар бир ходими қуйидагиларни бажаришлари лозим:

мазкур Қоидалар ва ишларни хавфсиз бажариш усуллари талабларига риоя этиш;

ишларни ёнғин ва техникавий хавфсизлик йўриқномалари, шунингдек ишлаб чиқариш йўриқномаларига мувофиқ бажариш;

ёнғин хавфи вазиятини, ёниб кетиш ёки ёнғин содир бўлган холатни билиб қолиши билан зудлик билан бевосита ўзининг раҳбарига хабар бериш ва эҳтиёткорлик чораларига риоя этган ҳолда ёнғин хавфи ва ёнғинларни тарқалишини чеклаш ва бартараф этиш режасига асосан ҳаракат қилиши.

459. Ходимларга қуйидагилар тақиқланади:

уларга топширилмаган ишларни бажариш;

уларнинг вазифасига кирмаган ҳолатларда қурилма ва механизмларни ишга тушириш ва ўчириш;

ёнғин ўчириш воситалари олиб борувчи йўлларни ёки ўтиш жойларни тўсиб қўйиш ёки қисқартириш.

460. Ишни бошлашдан олдин автомобилларга газ қуйиш шохобчаларининг ҳар бир ишчиси махсус кийимни кийиши, технологик қурилмаларнинг созлигини ва бирламчи ёнғин ўчириш воситалари мавжудлигини текшириб чиқиши керак.

461. Автомобилларга газ қуйиш шохобчаларининг ҳар бир ходими иш тугаллагандан сўнг қуйидагиларни бажариши шарт:

барча қулфлаш-бошқариш қурилмасини ёпиш;

барча электр аппаратларни ўчириш, штепселли уланишларни ажратиш, электр кабелини йиғиштириб қўйиш;

махсус кийимни ечиб, уни махсус ажратилган жойга қўйиш (махсус кийим ва пойабзал шахсий кийимдан алоҳида сақланиши керак).

462. Ҳар бир ишчи ўзининг иш жойини пухта тозалаши лозим.

463. Ишлаб чиқариш хоналарининг полларини тозалаш, заруратга кўра бажарилиши керак, бироқ ҳар сменада камида бир марта нам ёки чанг чиқармайдиган бошқа усулда амалга оширилиши лозим.

464. Полларни ювиш учун бензин, керосин ҳамда бошқа ёнувчан ва енгил алангаланувчи суюқликлардан фойдаланиш тақиқланади.

465. Ишлатилган тозалаш материалларини қопқоқли махсус металл яшикларга йиғиш ва маҳаллий ҳокимлик органлари билан келишилган махсус ажратилган жойларга чиқариб ташлаш керак.

466. Автомобилларга газ қуйиш шохобчаларига суюлтирилган углеводородли газ ларни махсус автоцисцерналарда етказилади. Автоцисцернадан суюлтирилган углеводородли газни тўкиш ишлари газдан хавфли ишлар ҳисобланиб, ушбу ишлар ишлаб чиқариш йўриқнома, техникавий хавфсизлик қоида ва мазкур Қоидаларга риоя этилган ҳолда бажарилиши лозим.

467. Автоцисцернадан суюлтирилган углеводородли газни тўкиш ишлари фақат куннинг ёруғ қисмида амалга оширилиши зарур.

468. Автоцисцерналар қуйидагилар билан жиҳозланган бўлиши керак:

олдинги қисмига чиқарилган тутун чиқариш қувури (тутун чиқариш қувурида учқун сўндирувчи сеткаси бўлиши керак);

иккита углекислотали ўт ўчиргич.

469. Автоцисцерналар автомобилларга газ қуйиш шохобчаларида қабул қилиниши ва текширилиши керак. Автоцисцернани қабул қилишда қуйидагилар текширилиши лозим:

юклаш ҳужжатларига мувофиқ сиғим ва унга тўлдириладиган суюлтирилган углеводородли газ миқдори;

тўкиш штуцерларидаги муҳрларнинг мавжудлиги;

сиғим корпусида шикастланишларнинг йўқлиги, очиш ва ёпиш ҳамда назорат қурилмаларининг, резина-матоли енгларнинг созлиги;

назорат вентили ва миқдор ўлчагич кўрсаткичларига мувофиқ сиғимда суюлтирилган углеводородли газ мавжудлиги.

470. Автоцисцернадаги резина-матоли енг (шланг)лар тўкиш мосламасига пўлат хомутлар (шлангнинг ҳар бир учига камида иккита хомут) билан қотирилиши керак. Симли хомутлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.

471. Енг (рукавалар)да ёрилишлар, синишлар, тешиклар ёки бошқа шикастланишлар мавжуд бўлса, шунингдек улар бир неча бўлакдан иборат бўлса, суюлтирилган углеводородли газни тўкиш ишлари олиб борилишига йўл қўйилмайди.

472. Ташқи металл спиралли енглардаги спираллари узилган бўлса ёки спиралларнинг бир қисми бўлмаганда, улар яроқсиз деб ҳисобланади.

473. Смена устаси раҳбарлиги остида баллонларни тўлдирувчи ва таъмирловчи чилангарлар томонидан автоцисцернадан суюлтирилган углеводородли газни автомобилларга газ қуйиш шохобчалари сиғимига тўкишга тайёрлаш ва тўкиш ишларини бажаришади. автомобилларга газ қуйиш шохобчаларига хизмат кўрсатувчи камида икки нафар ходимлар томонида тўкиш операцияси кузатиб турилиши керак.

474. Автомобилларга газ қуйиш шохобчалари ходимлари суюлтирилган углеводородли газни автоцисцернадан тўкиш ишлари бошлангунга қадар қуйидагиларни бажариши лозим:

автоцисцернани махсус ёғоч ёки учқун чиқармайдиган металлдан тайёрланган бошмоқлар билан маҳкамлайди;

автоцисцернадан суюлтирилган углеводородли газ тўкиш учун мўлжалланган эгилувчан шлангларнинг созлиги ва ишончлилигини текшириб кўради;

автоцисцернадан суюлтирилган углеводородли газни тўкиш учун рухсатни смена устаси беради ва унинг ўзи суюлтирилган углеводородли газ тўкиш ишларида банд бўлган шахсларга раҳбарлик қилади.

475. Суюлтирилган углеводородли газни тўкиш технологик операцияси билан боғлиқ бўлган очиш ва ёпиш қурилмалари текширилгандан сўнг автоцисцернадан суюлтирилган углеводородли газни сиғимга тўкиш ишларини олиб боришга рухсат берилади.

476. Ходимлар фақат белгиланган намунадаги махсус кийим, бош кийим ва ҳимоя кўзойнакларида тўкиш ишларини бажаришлари керак.

477. автоцисцернадан суюлтирилган углеводородли газни автомобилларга газ қуйиш шохобчалари сиғимларга тўкиш ишлари қуйидаги усуллардан бири орқали амалга оширилади:

суюлтирилган углеводородли газ буғларини компрессор ёрдамида бошқа гуруҳ сиғимидан автоцисцернага ҳайдаш орқали автоцисцерна ва сиғим ўртасидаги босимнинг фарқини келтириб чиқариш йўли билан;

буғлантирувчидаги суюлтирилган углеводородли газ буғларини иситиш орқали автоцисцерна ва сиғим ўртасидаги босимнинг фарқини келтириб чиқариш йўли билан;

суюлтирилган углеводородли газни насослар ёрдамида ҳайдаш орқали;

тўлдирилаётган сиғимлар автоцисцернадан пастроқда жойлашиши ҳолатларида ўзининг оқими билан.

478. Автоцисцерна ва сиғим ўртасидаги босимнинг фарқи, одатда 0,15–0,2 МPа. чегараларида рухсат берилади.

479. Автоцисцерна ва сиғим ўртасидаги босимнинг фарқини газ буғ фазаси тўлдирилаётган сиғимдан атмосферага чиқариш орқали шакллантиришга рухсат берилмайди.

480. Автоцисцернанинг ишчи босими, компрессор билан ҳайдаб беришдаги ёки автоцисцернадаги буғлантирувчи юзага келтириладиган буғ фазасининг босими ошиб кетмаслиги керак.

481. Автоцисцернадаги босим ишчи босимидан ошиб кетган ҳолларида компрессор ёки буғлантирувчи қурилмалар ўчириб қўйилиши зарур.

482. Автоцисцернадан суюлтирилган углеводородли газ тўкилаётган даврда унинг двигатели ишлаб туришига йўл қўйилмайди.

483. Суюлтирилган углеводородли газ тўкилаётган даврда автомобил ҳайдовчиси кабинада ўтиришига рухсат этилмайди.

484. Суюлтирилган углеводородли газ тўкиш ишларига тайёргарлик якунлангандан сўнг ҳамда хизмат кўрсатувчи ходимлар томонидан автоцисцерна текширилгандан сўнг, ҳайдовчи тўкиш штуцеридан пломбаларни ечилгунга қадар, ўт олдириш калитини автомобилларга газ қуйиш шохобчаларидаги смена устасига топшириши керак.

485. Автомобиль двигатели тўлиқ тўхтаганидан сўнг автоцисцернадаги тўкиш штуцеридаги қалпоғини ечиш мумкин, автомобилларга газ қуйиш шохобчаларининг технологик қувурларидан шлангларни ажратиб олиниб, тўкиш штуцерларига қалпоқлари ўрнатилгандан сўнг двигателни ўт олдиришга рухсат берилади.

486. Суюлтирилган углеводородли газни тўкиб бўлингандан сўнг автоцисцернани суюлтирилган углеводородли газ буғлардан бартараф этиш лозим (автоцисцернадаги суюлтирилган углеводородли газ буғларининг босими 0,05 МPа дан ошмаслиги керак). Газни атмосферага чиқариб юборишга йўл қўйилмайди.

487. Суюлтирилган углеводородли газни тўкиш ишларида иштирок этмаётган ходимлар тўкиш ишлари олиб борилаётган жой яқиниди бўлмасликлари лозим.

488. Суюлтирилган углеводородли газ ни тўкиш ишлари олиб борилмаётган даврда автоцисцернани автомобилларга газ қуйиш шохобчаларидаги технологик газ қувурларига уланган ҳолда қолдиришга йўл қўйилмайди.

489. Тўкиш ишлари олиб бораётган ходимлар, технологик газ қувурларидаги, сиғимлардаги ва автоцисцерналардаги барча уланишларнинг герметиклик зичлигини назорат қилиб туришлари шарт. Газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланганда тўкиш ишларини зудлик билан тўхтатиб, аниқланган носозликни бартараф этиш чораларни кўриш лозим.

490. Суюлтирилган углеводородли газни тўкиш даврида босим остида бўлган турли хилдаги уланишларда зичлаш ишларни олиб бориш рухсат этилмайди.

491. Сиғимни тўхтатиб ва тўкиш шлангларидаги босим туширилгандан сўнг автоцисцернанинг эгилувчан шлангларни ажратиб олишга рухсат берилади.

492. Суюлтирилган углеводородли газни тўкиш ишлари даврида автоцисцернани, тўкиш газ қувурларини, сиғимларни, ишлаётган компрессорлар, насослар ва буғлантирувчиларни назоратсиз қолдирилишига йўл қўйилмайди.

493. Суюлтирилган углеводородли газ тўкилаётган вақтда автоцисцернадаги ва қабул қилиш сиғимлардаги газ миқдорининг босим узлуксиз кузатиб турилиши керак.

494. Сиғимлар ўзининг геометрик хажмининг 85% дан ошмаган ҳолда суюлтирилган углеводородли газ билан тўлдирилиши керак. Агарда сиғим тошириб юборилса, ортиқча газ миқдори бошқа сиғимларга тўкилиши лозим. Ортиқча газни атмосферага чиқариб юбориш тақиқланади.

495. Чақмоқ чақаётган даврда, шунингдек ишлаб чиқариш зонасида очиқ олов билан боғлиқ ишлар бажарилаётган даврда автомобилларга газ қуйиш шохобчаларида суюлтирилган углеводородли газни тўкиш ишларини бажариш тақиқланади.

496. Суюлтирилган углеводородли газни тўкиш ишлари бажариш даврида технологик газ қувурларига ва ускуналарга (тўкиш колонка, компрессор, насос ва буғлантирувчилар)га хизмат кўрсатувчи ходимлари билан визуал алоқа таъминланган бўлиши керак.

497. Тўкиш ишлари тугаллангандан сўнг автоцисцерна вентиллари қопқоплар билан ёпилиб, уларнинг герметиклик зичлиги совун эмулсияси билан текшириб кўрилиши лозим.

498. Музлаб қолган жихоз, ускуна ҳамда тўкиш газ қувурларини иситиб, эритиш мақсадида қиздирилган қум, иссиқ сув ёки иссиқ сув буғидан фойдаланиш лозим. Ушбу ускуна ва қувурларни очиқ оловдан фойдаланилган ҳолда иситш тақиқланади.

499. Босим остида ишлайдиган идишларнинг тузилиши ва улардан хавфсиз фойдаланиш қоида талабларида кўзда тутилган ҳолатларда, шунингдек қуйидагиларда сиғимларга газ қуйилишига йўл қўйилмайди:

сиғимнинг асосий элементларида ёрилишлар, шишиб чиққан жойлари, пайванд чокларида сизиб чиқиш ёки терлашлар, фланецли уланишларда сизиб чиқишлар, зичловчиларнинг ёрилиши аниқланган ҳолатларда;

ҳимоя клапанлари носоз бўлганда;

миқдор ўлчагич мосламалари носоз бўлганда;

туйнук ва люкларидаги маҳкамловчи деталлар носоз ёки улар тўлиқ бўлмаганда;

газ қувурларининг олиб келувчи таяни ва сиғимларнинг фундаменти чўкиш берганда.

500. Баллонларни суюлтирилган углеводородли газ билан тўлдириш қуйидаги ҳолатларда тақиқланади:

навбатдаги кўрикдан ўтказиш муддати тугаган бўлса;

баллон корпуси шикастланган (шакли сезиладиган даражада ўзгарган, пачоқланишлар, кесилган, кучли коррозия мавжуд) бўлса;

керакли тамға ва ёзувлари йўқ бўлса;

герметиклик зичлиги бузилган бўлса;

лозим бўлган ранг бўёғи яроқсиз ҳолга келган бўлса;

суюлтирилган углеводородли газнинг қолдиқ босими йўқ (янги ва кўрикдан ўтган баллонлардан ташқари) бўлса.

501. Газ баллонли автомобилларда қуйидаги носозликлар бўлганда уларга газ қуйиш тақиқланади:

бензин қувурлари ва электр жиҳозлари носоз бўлганда;

газ баллонлари яхши маҳкамланмаган;

газ баллон жиҳозларининг конструкциясида ўзгаришлар бўлганида;

очиш-ёпиш ва ҳимоялаш мосламалари носозлигида.

502. Газ баллонли автомашиналарга суюлтирилган углеводородли газ тўлдириш вақтида қуйидагилар тақиқланади:

автомобилларга ерга улаш мосламалари бўлмаган шланглар билан ҳамда ғилдираклари остига бошмоқларни ўрнатмасдан туриб газ қуйиш;

газ қуйиш колонкаларидаги босим 1,6 МPа (16 кгf/см2) дан юқори бўлганда автомобилларга газ қуйиш;

баллоннинг номинал ҳажмининг 85% дан ортиқча газ тўлдириш;

босим остида бўлган уланишларни маҳкамлаш;

босим остида бўлган аппаратура ва технологик газ қувурларига металл жисмлар билан зарб бериш;

баллонга газ қуйиш вақтида қуйиш шланги олдида туриш;

газ қуйиш вақтида автомобилни назоратсиз қолдириш;

бегона шахсларнинг туриши;

автомобиль двигателини ўт олдириш;

автомобилнинг бевосита яқинида газ тўлдириш билан боғлиқ бўлмаган бошқа ишларни бажариш.

503. Газ қуйиш ишлари тугалланганидан кейин, автомобилни колонкага уланган ҳолда сақлаб туриш ҳамда двигателининг ишида узилишлар (хлопоклар) бўлганда двигателни ўт олдиришга йўл қўйилмайди.

504. Автомобилларга суюлтирилган углеводородли газ қуйиш операцияларини бажарадиган ходим ишлаб чиқариш ва лавозим йўриқномаларида кўрсатилган барча талабларни аниқ билиши ва қатъиян бажариши лозим.

505. Газ қуйиш колонкалари олдидаги стенд ойнаси остида газ баллонли автомобилларга суюлтирилган углеводородли газни қуйиш йўриқномаси, шунингдек "Оловдан хавфли", "Чекилмасин" ва бошқа огоҳлантирувчи плакатлар ўрнатилган бўлиши керак.

506. Газ қуйиш вақтида газ баллонли автомобиль ҳайдовчиси автомобилларга газ қуйиш шохобчаларининг хизмат кўрсатиш ходимларини барча кўрсатмаларини бажариши лозим.

507. Газ қуйишга кириб келган автомобиль ҳайдовчиси автомобилларга газ қуйиш шохобчалари ходимларига тақдим этиш мақсадида қуйидаги ҳужжатлари бўлиши керак:

ташкилот механик томонидан белги қўйилган газ баллон жиҳозларнинг созлиги ва газ қуйилишига рухсат берувчи йўл варақаси (жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситаларидан ташқари);

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматида автомобиль газ жиҳозларига қайта жиҳозланганлиги тўғрисидаги қайднома;

газ баллон жиҳозлардан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи, унинг амал қилиш муддати кўрсатилган махсус ваколатли Давлат назорати органи томонидан берилган гувоҳнома.

508. Автомобилнинг автомобилларга газ қуйиш шохобчалари ҳудудига газ қуйиш учун киришидан олдин ҳайдовчи қуйидагиларни бажариши шарт:

йўловчиларни тушириши;

соатига 5 kм дан ошмаган тезликда ҳаракатланиши;

газ қуйиш колонкасидан камида 20 м масофада, газ қуйиш оролчасидан олдин ўрнатилан "Тўхта" белгиси олдида тўхташи;

газ қуйиш учун фақат оператор кўрсатмасига мувофиқ кириши ва двигателни ўчириб қўйиши.

509. Оператор ҳужжатларни текширгандан сўнг ҳайдовчи қуйидагиларни бажариши шарт:

калитни ўт олдириш қулфидан чиқариши;

автомобилни қўл тормози билан тўхтатиб қўйиш;

кабинани тарк этиш;

орқа ва олди капотларни очиб қўйиши.

510. Ҳайдовчи аввалги бандда кўрсатилган ҳаракатларни бажарганидан сўнг оператор қуйидагиларни бажариши шарт:

газ баллон ҳамда автомобилнинг техник ҳолатини кўз билан текширади, бунда қуйидагиларни текшириши керак:

навбатдаги кўрикдан ўтиш муддатини;

белгиланган ёзувлар мавжудлигини;

вентиль ва клапанларнинг созлигини;

баллон корпусининг созлигини (чуқурликлар, пачоқлар, занглашлар, синишлар);

балон ишончли маҳкамланлигини;

жиҳозларнинг конструкцияси ўзгармаганлигини;

автомобилнинг электр симларида ва бензин қувурида узилишлар йўқлигини;

уланишларидан газ сизиб чиқиш ҳолатлари йўқлигини.

Шундан сўнг оператор қуйидагиларни бажариши лозим:

автомобилнинг газ баллон жиҳозларидаги сарф вентилини ёпиб қўйиш;

газ қуйиш штуцеридаги ҳимоя қопқопларини ечиб қўйиш;

қуйиш штуцерига газ қуйиш шлангини улаш, уланишнинг ишончлигига амин бўлиши;

газ қуйиш вентилини очиш;

баллонда қолдиқ босим мавжудлигига амин бўлиш;

енг (струбцина, газ қуйиш пистолети)нинг қуйиш бошчасидаги жўмракни аста-секин очиш;

уланувчи қисмларда газни сизиб чиқиш ҳолати йўқлигига амин бўлиш.

511. Жиҳозларнинг шикастланиши билан боғлиқ бўлган ҳамда жихозларнинг бошқа жойлардан газни сизиб чиқиш ҳолатлари аниқланганда, газ қуйиш ишларини зудлик билан тўхтатиш ва двигателини ўт олдирмаган ҳолда, бошқа воситалар ёрдамида автомобилни автомобилларга газ қуйиш шохобчалариҳудудидан чиқариш керак.

512. Баллонга суюлтирилган углеводородли газ қуйиш вақтида оператор қуйидагиларни бажариши шарт:

баллонни тошириб юбормаган ҳолда газ қуйиш ишларини назорат қилиши. Тошириб юборилган баллондан ортиқча суюлтирилган углеводородли газ зудлик билан чиқариш чораларини кўриши;

колонканинг манометр орқали суюлтирилган углеводородли газ босими 1,6 МPа (16 кгf/см2) дан ошиб кетмаслигини назорат қилиши;

баллонга зарб берилишига йўл қўймаслиги керак.

513. Ҳайдовчининг буюртмасига кўра баллонни газ билан тўлдиргандан сўнг қуйиш колонкасидаги таблога мувофиқ оператор қуйидагиларни бажариши керак:

газ қуйиш шлангидаги жўмракни ёпиши;

автомобилдаги тўлдириш жўмрагини ёпиши;

колонканинг газ қуйиш шлангини автомобилдаги газ баллон қурилмасининг қуйиш штуцеридан ажратиб олиш;

қуйиш штуцеридаги ҳимоя қапқоқларини ўрнатиши;

автомобилга газ қуйиш ишлари якунланганлиги ҳақида ҳайдовчига хабар бериш.

514. Ҳайдовчи оператордан ушбу буйруқни олгандан сўнг қуйидагиларни бажариши шарт:

сарф вентилини аста-секинлик билан очиши;

автомобилнинг газ баллон жиҳозларида сизиб чиқиш ҳолатлари йўқлигига амин бўлиши;

двигателни ишга тушириши ва автомобиль капоти остида сизиб чиқиш ҳолатлари йўқлигига амин бўлиши;

машинани газ қуйиш колонкасидан хавфсиз масофага олиб кетиши.

Газни қуйиш ишлари якунланиб, двигатель нотекис (хлопок) ишлаши содир бўлса, зудлик билан двигателни ўчириб ва автомобилни ёрдамчи воситалар ёрдамида автомобилларга газ қуйиш шохобчалари ҳудудидан ташқарига чиқариш лозим.

515. Автомобилларга газ қуйиш шохобчаларига электр энергиясини узатилиши тўхтатилганда, объектдан фойдаланишни зудлик билан тўхтатилади ва автомобилларга газ қуйиш шохобчаларидаги технологик тизимларидаги жиҳозларини хавфсиз режимга ўтказиш керак.

516. Ёқилғи қуйиш содир бўлиши мумкин бўлган аварияларда, (колонкадаги босим 1,6 МPа (16 кгf/см2 )дан ошиб кетганда, автомобиль баллонига ёқилғини қуйишда газ тўлдириш колонкасидан газ сизиб чиққанида, газ тўлдириш шлангини ёрилиб кетишида ва ҳоказо) қуйидагиларни бажариш зарур:

ёқилғини қуйиш зудлик билан тўхтатилади;

автомобилдаги газ тўлдириш вентили ёпилади;

газ қуйиш шлангасидаги тўлдириш вентилини ёпилади;

зарур ҳолларда газ тўлдириш колонкаси олдидаги ёпиш қурилмаси ёпилади;

насос-компрессор жиҳозларини ўчирилади;

колонкалар олдига автомобиллар кириб келиши ва двигателларни ўт олдиришни тақиқланади;

содир бўлган авария ҳақида смена бошлиғига хабар берилади.

517. Барча содир бўлган аварияларда ходимлар зудлик билан умумий рубильникни ўчиришлари ва барча ишларни (автотранспортга ёқилғи қуйиш, суюлтирилган углеводородли газни жойдан бошқа жойга ўтказиш ва шу кабилар) тўхтатилиши керак.

518. Автомобилларга газ қуйиш шохобчаларида ёнғин хавфи ёки ёнғин содир бўлиш хавфи вужудга келганда, локализация ва бартараф этиш режаси (ЁЛБР)га асосан ҳаракат қилиш зарур.

519. Автомобилларга газ қуйиш шохобчаларида содир бўлиши мумкин бўлган аварияларни бартараф этиш бўйича режаси ишлаб чиқилган бўлиб, унда ўзига хос шароитларни ҳисобга олган ҳолда, авария ва авария вазиятларини олдини олиш ва бартараф этиш бўйича ходимларнинг тезкор ҳаракатлари, аварияларда ёнғин ва портлашларга йўл қўймаслик, максимал даражада оғир оқибатларни пасайтириш ва аварияни бартараф этиш ишларида иштирок этмаётган инсонларни эвакуация қилиш ишлари кўзда тутилган бўлиши керак.

520. Автомобилларга газ қуйиш шохобчаларининг ҳар бир ходими ёнғин ёки ёнғин аломатларини (очиқ олов, тутун чиқиши, куйган ҳид, ҳароратнинг ошиши ва шу кабилар) аниқлаганда қуйидагиларни бажариши шарт:

ёнғин ҳақида зудлик билан маҳаллий давлат ёнғин хавфсизлиги хизматига хабар бериши (бунда ёнғин содир бўлган объектнинг манзилини, ўзининг Ф.И.Ш. айтиши керак);

юқори ташкилот раҳбариятига, диспетчерга, объект бўйича масъул навбатчига ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабар бериши;

автомобилларга газ қуйиш шохобчаларидаги инсонларни эвакуация қилиш ҳамда объектда мавжуд бўлган бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан ёнғинни ўчириш чораларини кўриш.

521. Ёнғин содир бўлган жойга келган автомобилларга газ қуйиш шохобчалари раҳбари қуйидагиларни бажариши шарт:

ёнғин содир бўлганлиги ҳақидаги хабарни маҳаллий давлат ёнғин хавфсизлиги хизматига ва юқори ташкилот раҳбариятига қайта бериши;

инсонлар ҳаётига хавф солаётган вақтда зудлик билан мавжуд куч ва воситалардан ёрдамида уларни қутқариш ишларини ташкил этиш;

ёнғинга қарши автоматик тизимлар (одамларга ёнғин тўғрисида хабар бериш ва ёнғин ўчириш қурилмалари) ишга туширилганлигини текшириб чиқиши;

ёнғинни бартараф этишда иштирок этмаётган барча ходимларни хавфли зона ташқарисига чиқариши;

ёнғин хавфсизлиги хизмати бўлинмалари келгунга қадар ёнғинни ўчириш бўйича ишларга умумий раҳбарлик қилиши (объектнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда);

ёнғинни бартараф этишда иштирок этаётган ходимлар томонидан хавфсизлик талабларига риоя этилишини назорат қилиши;

ёнғинни бартараф этиш билан биргаликда моддий бойликларни қутқариш ва ҳимоя қилинишини ташкил этиши;

ёнғин хавфсизлиги хизмати бўлинмаларини кутиб олинишини ташкил этиши ва уларга ёнғин ўчоғига энг яқин йўлни танлашда ёрдам кўрсатиши.

522. Ёнғин хавфсизлиги хизмати бўлинмаси етиб келиши билан, автомобилларга газ қуйиш шохобчалари раҳбари ёнғинни ўчириш раҳбарини объект, туташ қурилма ва иншоотларнинг конструктив ва технологик хусусиятлари, сақланаётган ва қўлланилаётган моддалар, материаллар, маҳсулотларнинг миқдори ва ёнғинга хавфли хусусиятлари ҳақида, ёнғинни бартараф этишда керак бўладиган бошқа маълумотларни бериши ҳамда объектда мавжуд бўлган куч ва воситалар билан ёнғинни бартараф этиш ва унинг ривожланишини олдини олиш билан боғлиқ бошқа зарур чора-тадбирларни бажариши лозим.

XV-§. Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияларига

қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари

523. Мазкур бўлим автомобилларга ёқилғи тўлдириш бўйича ишлаб чиқариш қуввати турли ҳамда компрессорларнинг қабул қилишдаги босими 0,01–7,5 МPа дан иборат бўлган, автотранспорт воситаларини сиқилган (компримирланган) табиий газ (КТГ) билан таъминлаш учун мўлжалланган компрессор станциялари (бундан буён матнда АГТКС деб юритилади)га қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талабларини белгилайди.

524. Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари (АГТКС) мулкдорига "Саноатгеоконтехназорат" Давлат инспекцияси томонидан келишилгандан сўнг АГТКСларнинг қўриқлаш зонасида рухсат берилгандан ташқари бошқа иншоотларни жойлаштиришга йўл қўйилмайди.

525. Қўриқлаш зонасида жойлашган объектларга ўтиш йўлларидан автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияларига кириш йўллари сифатида фойдаланиш мумкин эмас.

526. Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари ҳудуди озода сақланиши керак. Ўтиш ва бориш йўлллари ҳаракатланиш учун бўш бўлиши, ўнқир-чўнқир чуқурлик, ариқ ва ўпирилишлар бўлмаслиги лозим. Қишки мавсумида ўтиш ва бориш йўлллари, шунингдек ёнғинга қарши гидрантларнинг қопқоқлари ва ёнғинга қарши ҳовуз (резервуар) туйнуклари, бино ва иншоотларнинг ёнғинга қарши ташқи нарвонлари қор ва музликлардан тозалаб турилиши ва керак бўлганда қум сепилиши шарт.

527. Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари ташқи технологик қурилмалар жойлашган ҳудуди (газ тарқатиш колонкаларидан ташқари) станциянинг лойиҳасига асосан ўралган бўлиши лозим. Тўсилган ҳудудга бегона шахсларнинг кириши тақиқланади. Тўсиқлар шамол ўтказадиган ва ёнмайдиган материалдан тайёрланган бўлиши керак. Ҳудуди штат оид тўсиқлари бўлмаган Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялардан, фойдаланиш тақиқланади.

528. Автомобиль транспорти ўтадиган ҳудуд участкалари, шунингдек хона ва иншоотларга туташган участкаларнинг қопламалари қаттиқ бўлиши керак. Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияларини ҳудуднинг бўш участкалари лойиҳа талабларига мувофиқ кўкаламзорлаштирилган бўлиши керак.

529. Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари ҳудудида ГОСТ 12.4.026-76га асосан хавфсизлик белгилари, кириш жойида эса йўл ҳаракати қоидалари (тезлик, автотранспорт ҳаракати йўналиши ва ҳоказо)га таалуқли белгилар ўрнатилган бўлиши керак.

530. Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари ҳудудидаги ер ости иншоотлари ва кабель трассалари ўтказилган жойларни аниқлаш имконини берадиган танитувчи белгилари ўрнатилган бўлиши керак.

531. Материаллар, асбоб-ускуналар, жиҳозлар, машиналар ва шу кабиларни Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияларининг лойиҳасига асосан белгиланган жойларда сақлаш керак. Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари ҳудудида материаллар, жиҳозлар ва шу кабиларни тартибсиз сақлаш тақиқланади.

532. Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари ҳудудида қуйидагилар тақиқланади:

бегона автотранспорт воситалари (яъни ёқилғи тўлдирилмаётган)ларнинг тўхтаб туриши ва ўтиши (бегона автотранспорт воситалари белгиланган тартибда Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари лойиҳасида кўрсатилган жойларда тўхтаб туриши рухсат этилади);

технологик регламент ёки йўриқномаларда, шунингдек белгиланган тартибда келишилган ва тасдиқланган, Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари лойиҳасида кўрсатилган жойлардан ташкари очиқ оловдан фойдаланиш ва чекиш;

автотранспорт воситаларга, кассетали йиғмаларга, кўчма автомобилларга газ қуйиш шахобчалари (КАГҚШ) ва бошқа транспорт воситаларга момақалдироқ ҳамда атмосферанинг хавфли разрядлари бўлган вақтда ёқилғи қуйиш;

Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари ҳудудида ер ости коммуникациялари бўлган ташкилотлар билан келишилмаган ҳамда бош режадан нусҳа бўлмаганда турли ҳилдаги ер қазиш (таъмир-қурилиш) ишларини бажариш.

533. Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари ҳудудида бажаришга рухсат берилган барча ер қазиш (таъмир-қурилиш) ишлари, наряд-рухсатнома орқали бажарилиши лозим.

534. Таъмир-қурилиш ишлари тугаллангандан сўнг, ушбу ишлар бажарилган участка ҳудуди режалаштирилиши ва қурилиш аҳлатидан тозаланиши лозим. Бундан ташқари автомобил транспорти юриш участкаси, шунингдек хоналар ва иншоотларга туташ участкаларнинг йўл қопламаси тикланиши шарт.

535. Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияларининг хоналаридаги, шу жумладан технологик блоклар орасидаги ўтиш жойларини материаллар билан ёки турли ҳилдаги жисмлар билан тўсиб қўйиш тақиқланади.

536. Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияларининг хоналарида ишлаб чиқаришга алоқаси бўлмаган жисмлар ва материалларни сақлашга тақиқланади.

537. Лойиҳасиз Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялардаги электр тармоқларига, газ қувурларига ва шу кабиларга қайта режалаштириш, қайта жиҳозлаш ва технологик схемаларига ўзгартириш киритиш тақиқланади. Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялардаги жиҳозларни, унинг қисмларини ёки деталларини модернизация қилиш, алмаштириш ёки такомиллаштириш тегишли ташкилот томонидан ишлаб чиқилган ва (ишлаб чиқарувчи завод, жиҳозларни ишлаб чиқувчи, лойиҳалаш ташкилоти ёки кўрсатиб ўтилган ишларни бажариш ҳуқуқини берувчи махсус лицензияга эга бўлган ташкилот) келишилган техник ҳужжатларга асосан амалга оширишига рухсат берилади.

538. Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари технологик схемасига мувофиқ рақамлар ювиб бўлмайдиган бўёқлар билан очиш-ёпиш, ҳимоялаш ва созлаш арматурасига, шунингдек технологик жиҳозларга уларнинг рақамлари туширилган (биркалар илинган) бўлиши керак. Ҳимоя клапанлари муҳрланган бўлиши шарт.

539. Технологик жиҳозлар технологик жараёнларда ёнғин хавфсизликни таъминловчи соз ҳолдаги назорат қилиш, ҳимоялаш ва созлаш тизимларига эга бўлиши керак.

540. Кўрсатилган асбоб-ускуналар тизимлари мазкур Қоидаларда белгиланган талабларига тўлиқ жавоб бериши керак. Эксплуатацион ҳужжатларида белгиланган тизимлар ва асбоб-ускуналар мавжуд бўлмаганда, улар ўчирилган ёки уларнинг текшириш муддати ўтган жиҳозларда технологик операцияларни бажариш тақиқланади.

541. Кўчма газ анализаторлари билан Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияларининг барча хоналаридаги газ миқдорини ҳар сменада камида бир марта текшириб чиқиб, текширув натижаларини махсус журналда ёзиб борилиши керак.

542. Ҳар ҳафтада камида бир маротаба Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари ҳудудидаги қудуқларда ва бошқа ер ости иншоотларида газ мавжудлигини кўчма газ анализаторлари текшириб чиқилиши керак. Қудуқлар ва бошқа ер ости иншоотларида газ мавжудлигини аниқлашда уларнинг ичига тушиш тақиқланади. Қудуқлар ва бошқа ер ости иншоотларида газ мавжудлиги аниқланганда ёнғин хавфи ёки ёнғин содир бўлиш хавфи вужудга келганда, локализация ва бартараф этиш режасида белгиланган чоралар кўрилиши керак.

543. Асосий ва ёрдамчи технологик жиҳозларида чақмоқдан ва статик электр токидан ҳимоя қилиш мосламалари бўлиши керак. Ҳимоянинг кўрсатиб ўтилган турлари мазкур Қоида талабларига жавоб бериши лозим.

544. Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияларининг портлашга хавфли зоналарида фақат портлашдан ҳимояланган электр жиҳозлари қўлланилиши керак. Фаолият юритаётган Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияларига ўрнатилган электр қурилмаларининг портлашдан ҳимояланганлигини фақат лаборатория шароитида текшириш керак.

545. Ишдан ташқари вақтларда Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияларининг хавфсизлик тизимларида қўлланилмайдиган электр жиҳозларнинг электр энергиясини тармоғидан асосий ўчириб-ёқиш қурилмасидан узиб қўйилиши керак ҳамда уларга бегона шахсларни киришига йўл қўймаслиги зарур.

546. Ёнғиндан автоматик равишда хабар бериш қурилмаси билан Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияларининг бошқа барча хоналари жиҳозланган бўлиши керак, Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияларининг В 4 ва Д категорияли, механизациялаштирилган ювиш ҳамда инсонлар туну-кун бўладиган Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари ходимларининг хоналари бундан мустаснодир.

547. Ёнғинни автоматик равишда ўчириш қурилмалари билан ёнғинга хавфлилига кўра В 1 ва В 2 категорияли, майдони 20 м2 дан ортиқ бўлган (техник хизмат кўрсатиш постлари ва майдонидан қатъий назар ёнувчан ва енгил алангаланувчи суюқликлар мавжуд бўлган омборхонлар) хоналар, шунингдек Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияларининг технологик тизимлари таркибига кирувчи сиқилган табиий газ жиҳозлари жойлаштирлган хоналар жиҳозланган бўлиш керак. Ёнувчан ва енгил алангаланувчи суюқликлар сотиладиган дўконнинг савдо залини ёнғинни автоматик равишда ўчириш қурилмалари билан жиҳозлаш заруратини аниқлашда, уни омборхоналарга тенглаштириш керак.

548. Ўз-ўзидан ишлаб кетадиган режимдаги ёнғин ўчириш модулларидан ёнғинни автоматик равишда ўчириш қурилмалари сифатида фойдаланишга рухсат берилади.

549. Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияларига хизмат кўрсатувчи (навбатчи) ходимлар томонидан ишлаб чиқарувчи заводнинг йўриқномаси талабларга мувофиқ ҳар куни ёнғинни автоматик равишда ўчириш ва хабар бериш қурилмаларининг ишлаш қобилиятини текшириб туришлари керак. Юқоридаги қурилмаларга техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлашнинг бошқа турларини махсус лицензияга эга бўлган ташкилотлар томонидан амалга оширилиши керак.

550. Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари меъёр талабларига асосан ёнғин ўчириш жиҳозлар ва бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан таъминланган бўлиши керак.

551. Сиғими 50 ва 100 l бўлган ҳар бир транспортланадиган кукунли ўт ўчиргичлар IV типли иссиқликдан ҳимоя қилиш экрани билан жиҳозланган бўлиши керак.

552. Кўчма автомобилларга газ қуйиш шохобчасининг ҳар бир камида иккита ўт ўчиргич (сиғими 5 кг ёки ЎЎМ оғирлиги 4 кг бўлган битта кукунли ва сиғими 5 l ёки ЎЎМ массаси 3 кг бўлган битта углекислотали) билан жамланган бўлиши керак.

553. Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияларида қуйидаги ҳолатларда ишларни бажариш тақиқланади:

хонадаги ҳавода табиий газ концентрацияси АПТК дан 20% дан юқори бўлганда;

табиий газнинг автоматик хабарлаш тизими (газ анализаторлари) ишламаганда;

ёнғинга қарши автоматикаси ишламаганда;

автоматик блокировка тизимлари носоз ҳолда бўлганда ёки ўчирилганда;

шунингдек, фойдаланиш ҳужжатлари талабларига асосан Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияларининг технологик тизимларини ишлатишга йўл қўйилмаган ҳолларда.

554. Компрессор қурилмаларидан фойдаланиш эксплуатацион ҳужжатларига ҳамда мазкур Қоида талабларига асосан амалга оширилади.

555. Компрессор қурилмаларидан фойдаланишда қуйидагилар тақиқланади:

компрессор қурилмасининг хавфсизлик автоматикаси (блокировка ва хабарлаш воситалари) носоз бўлганда ишга тушириш;

ишлаётган компрессор қурилмасиннг қопқоқларини очиш;

босим остида болтли уланишларни тортиш;

ишлаётган компрессор қурилмасида таъмирлаш ишларини бажариш, ҳаракатланадиган қисмларини тозалаш ва бошқа носозликларин бартараф этиш.

556. Компрессор қурилмасининг автоматик ҳимоялаш тизими ишга тушишини кутмасдан, қуйидаги холатларда тўхтатилиши керак:

сиқишнинг исталган босқичида, шунингдек кучайтирувчи линиядаги манометрлар рухсат этилган босимдан юқори босимни кўрсатганда;

ишлаб чиқарувчи завод томонидан компрессор қурилмасига берилган эксплуатацион қўлланмада ҳаракатланиш механизмини мойлаш тизимидаги манометрлар босими пастлигини кўрсатиб турганда;

компрессор қурилмаси қабул қиладиган жойдаги газ босими регламентда белгиланган ўлчамдан юқори ёки пасайиб кетганда;

совутувчи суюқлик узатиш тўхтаганда ёки совутиш тизимида носозликлар аниқланганда;

электр двигателга, шунингдек газни совутиш тизими (ушбу тизимлар мавжуд бўлганда)га пурковчи ҳаво узатилиши тўхтатилганда;

компрессор қурилмасида ва унинг узатмаларида тақиллаган овоз, зарблар эшитилган ёки аварияларни келтириб чиқариши мумкин бўлган носозликлар аниқланганда;

сиқилган газнинг ҳарорати белгиланган нормадан ортиқча бўлганда;

компрессор қурилмасининг асбоб-ускуна шчитида электр двигателининг кучланиши ошиб кетганлигини кўрсатганда;

назорат-ўлчов асбоб-ускуналари, шунингдек автоматик ҳимоялаш воситалари ишдан чиққанда;

компрессор қурилмасида ёки узатмаларида куйган ҳид ёки тутун пайдо бўлганда;

компрессор қурилмасининг тебраниши сезиларли даражада ортганда;

пойдеворида дарз кетишлар аниқланганда:

компрессор ўрнатилган хона ёритилмаганда;

ёнғин содир бўлганда;

Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияларининг технологик тизимларидаги жиҳозлар ёки ёқилғи тўлдирилаётган транспорт воситасидаги ёқилғи тизимининг герметиклик зичлиги авариявий равишда бузилганда.

557. Компрессор қурилмасидан фойдаланиш бўйича қўлланмага мувофиқ Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари ходимлари томонидан компрессор қурилмасини тўхтатиш, уни фойдаланишдан чиқариш ва таъмирлаш учун топширишга тайёрлаш ишлари амалга оширилади.

558. Техник кўрикдан ўтказиш даврида компрессор қурилмасида аниқланган носозликлар зудлик билан ёки уларнинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда (тегишли равишда аварияларини келтириб чиқариши ёки бўлмаслигидан келиб чиқиб холда) навбатдаги таъмирлаш ишлари мабойнида бартараф этилиши керак.

559. Ишлаб чиқарувчи завод томонидан берилган эксплуатацион қўлланмасидаги талабаларига биноан, компрессор қурилмаси йиғилганидан сўнг, қайта консервация қилингандан ёки таъмирлангандан сўнг ишга туширишдан олдин, уни кучланишсиз ва кучланиш остида ишлатиб кўриш орқали синовдан ўтказиш керак.

560. Компрессор қурилмасини кучланиш остида табиий газ билан синовдан ўтказишдан олдин компрессор қурилмаси ва унинг қувурлар боғланмаси инерт газ билан пуфлаб тозаламоқ керак. Пуфлаб тозаланган газдан кетма-кетликда икки марта олинган намуналарда, кислород миқдори ҳажмига нисбатан 1% дан ошмаганда пуфлаб тозалаш тугалланган деб ҳисобланиши мумкин.

561. Компрессор қурилмасининг кучланишсиз ва кучланиш остидаги индивидуал синов натижалари далолатнома орқали расмийлаштирилиши шарт.

562. Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияларининг босим остида ишлайдиган идишларидан фойдаланиш "Босим остида ишлайдиган идишларнинг тузилиши ва улардан хавфсиз фойдаланиш қоидалари", идишларни ишлаб чиқарувчи завод томонидан берилган, Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияларининг технологик тизимларини технологик ҳужжатларидаги қоидаларидаги фойдаланиш бўйича йўриқнома ва мазкур Қоидаларга мувофиқ амалга оширилиши керак.

563. Ташкилот раҳбарининг буйруқ билан, мутахассислар орасидан идишларнинг соз ҳолда сақланиши ва уларнинг хавфсиз ишлаши, шунингдек идишларнинг техник ҳолати ва улардан фойдаланишни назорат қилиш бўйича масъуллар тайинланада ҳамда белгиланган тартибда, "Босим остида ишлайдиган идишларнинг тузилиши ва улардан хавфсиз фойдаланиш қоидалари" юзасидан уларнинг билимлари текширилиши керак.

564. Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияларда идишларга хизмат кўрсатишга 18 ёшга тўлган, ишлаб чиқариш усулларига ўқитилган, ёнғин хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимлари текширилган ҳамда идишлардан хавфсиз фойдаланиш бўйича йўриқномадан ўтган шахсларга рухсат берилади.

565. Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияларининг иш жойларида раҳбар томонидан тасдиқланган, идишларнинг ишлаш режимлари ва уларга хавфсиз техник хизмат кўрсатиш йўриқномалари хизмат кўрсатувчи ходимларнинг имзолари остида ўрнатилган ва тарқатилган бўлиши керак. Идишларни ишга тушириш схемалари иш жойларига ўрнатилган бўлиши лозим.

566. Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияларидаги босим остида ишлайдиган идишларга хизмат кўрсатувчи ходим идишларнинг ишлаш режимлари ва уларга хавфсиз хизмат кўрсатиш бўйича йўриқнома талабларини қатъий бажаришлари ҳамда назорат-ўлчов асбоблари ва ҳимоя қурилма арматураларининг соз ҳолда ишлашини ўз вақтида назорат қилиб туришлари керак.

567. Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияларига хизмат кўрсатувчи ходимлар томонидан идишларнинг ишлаш режимлари ва уларга хавфсиз хизмат кўрсатиш бўйича йўриқномада белгиланган талабларга асосан идишларнинг ишлаши тўхтатиши шарт, шунингдек:

йўриқномада белгиланган барча талабларга риоя этилишига қарамасдан рухсат берилган идишдаги босим ошиб кетганда;

ҳимоя клапанларининг носозлигида;

идишнинг асосий элементларида дарз кетишлар, шишиб чиқишлар, деворларининг юпқалашишида ёки пайвандлаш чоклари терлашида, заклепкали уланишларда газ сизиб чиқиши вужудга келганда, прокладкаларнинг ёрилиши аниқланганда;

босим остидаги идишга бевосита хавф соладиган ёнғинларда;

манометрлари носоз бўлиб, бошқа асбоб-ускуналар билан идишдаги босимни аниқлаш имкони бўлмаганда;

қопқоқларини маҳкамловчи деталлари носоз ёки уларнинг сони тўлиқ бўлмаганда;

суюқлик миқдорини кўрсатувчи ускунанинг носозлигида;

ҳимояловчи блокировка мосламаларнинг носозлигида;

Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияларининг технологик тизимларидан ишлатиш бўйича ҳужжатлари ва лойиҳасида белгиланган назорат-ўлчов асбоб-ускуналари ва автоматика воситаларининг носозлигида (йўқлиги).

568. Идишлар ва уларнинг элементларини босим остида бўлган даврда таъмирлаш тақиқланади.

569. Хоналарда ўрнатилган идишларни таъмирлаш, тозалаш ва шу каби ишларни бажарилиши ишлаётган шамоллатиш ва соз ҳолдаги автоматик газ хабарлаш тизимлари (газ анализаторлари) мавжуд бўлганида амалга оширилиши рухсат этилади. Портлашга хавфли зоналарида кўчмас газ анализаторлари билан жиҳозланмаган ташқи қурилмаларда бундай ишларни амалга ошириш даврида атрофни газланишини текшириш учун портлаш хавфидан ҳимояланган кўчма газ анализаторларини қўллаш рухсат этилади.

570. Идишнинг коммуникацияларига ўрнатилган қопқоқлар газнинг максимал босимига тўғри келиши ҳамда улардаги фланецлардан чиқиб турадиган думчалари (хвостовиклари) бўлиши керак. Думчаларда газ босими ва қувурнинг диаметри кўрсатилган клеймо тамғаси (ювилмайдиган бўёқ билан ёзилган) бўлиши лозим.

571. Босим остида ишлайдиган идишни гидравлик синов ўтказишдан илгари барча арматура яхшилаб тозаланган, кран ва клапанлари ишлатиб кўрилган, люк, қопқоқлари ва шу кабилар зичлаб ёпилган бўлиши керак.

572. Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари ҳудудида автотранспорт воситалари, кассетали йиғма ёки Кўчма Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари (унинг газ жиҳозлари билан биргаликда)ни таъмирлаш ишлари, ишларни бажаришга махсус лицензияси бўлганида ҳамда белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳаларида кўрсатилган жойларда амалга оширилиши рухсат этилади.

573. Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялардаги суюлтирилган табиий газларни транспортировка қилиш ва ёқилғи қуйишда кассетали йиғилмалар автотранспорт воситасининг кузовида қаттиқ маҳкамланган бўлиши керак.

574. Автотранспорт воситалари, кассетали йиғмалар ва кўчма автомобилларга ёқилғи қуйиш станцияларига ёқилғи қуйиш жараёнида Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари операторига ўз иш ўринини ташлаб кетиш тақиқланади.

575. Технологик тизимларнинг эксплуатацион ҳужжатлари, мазкур Қоида талаблари ҳамда белгиланган тартибда тасдиқланган ва келишилган Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари лойиҳа талабларига асосан, автотранспортларига, кассета йиғмаларига, кўчма Автомобилларга газ тўлдириш станциялари ва бошқа ер усти транспорт воситаларига газ тўлдириш тартибини Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияси раҳбари белгилайди.

576. Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари лойиҳаси ва технологик тизимларнинг эксплуатацион ҳужжатларида белгиланган газ тўлдириш қурилмалари (газ тўлдириш колонкалари, газ тўлдириш тармоқлари) орқали автотранспортларга, кассета йиғмаларига, кўчма Автомобилларга газ тўлдириш станциялари ва бошқа ер усти транспорт воситаларига сиқилган табиий газ тўлдириш ишларини амалга оширилиши лозим.

577. Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияларидаги ҳар бир газ тўлдириш колонкасида, автотранспорт воситалари, кассета йиғмалари ва кўчма Автомобилларга газ тўлдириш станциялари ҳайдовчилари томонидан газ тўлдириш давридаги ҳаракатларини белгиловчи йўриқномалар бўлиши керак. Ушбу йўриқномани сутканинг исталган вақтида ўқиш имкони бўлиши керак.

578. Сиқилган табиий газда ишлайдиган автомобилларининг, кассета йиғмаларининг, Кўчма автомобилларга газ қуйиш станциялари ва бошқа ер усти транспорт воситаларнинг ҳайдовчиларида ҳайдаш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома, автотранспорт, кассетали йиғма, кўчма Автомобилларга газ тўлдириш станцияларининг қисмлари созлиги тўғрисида белги қўйилган йўл варақаси, шунингдек давлат техник кўригидан ўтганлиги тўғрисидаги ва амал қилиш муддати тугамаган талонлари мавжуд бўлган транспорт воситаларига Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияларида сиқилган табиий газ тўлдирилиши мумкин.

579. Операторларнинг рухсати билан автотранспорт воситаси, кассетали йиғма ва кўчма Автомобилларга газ тўлдириш станциялар газ тўлдириш учун кириб келиши мумкин.

580. Махсус ёруғлик ва/ёки овозли сигнал орқали операторлар транспорт воситаси ҳайдовчиларига газ тўлдириш учун кириб келишитўғрисида кўрсатма бериши рухсат этилади.

581. Лойиҳасида бегона шахслар кириши мумкин бўлмаган Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияларда, (ваколатли назорат органлари вакили ва ёқилғи қуйилаётган транспорт воситасининг ҳайдовчисидан ташқари) ёқилғи қуйилиши керак бўлган транспорт воситаларидаги йўловчиларни тушириш ва чиқариш ишлари, Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари ҳудудидан ташқарисида жойлашган махсус майдончаларда амалга оширилиши лозим. Агарда технологик тизимидан фойдаланиш ҳужжатлар ва лойиҳа талабларига мувофиқ Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияси ҳудудида йўловчиларни тушириш ва чиқариш белгиланган бўлса, уларнинг "Ёқилғи қуйиш оролчалари" зонасида туришига йўл қўйилмайди.

582. Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари ҳудудида автотранспорт воситаси, кассетали йиғма ва кўчма автомобилларга газ қуйиш станциялари ҳайдовчиси, операторнинг ҳаракатланиш маршрути, технологик операцияларни бажариш ва эвакуация қилиш билан боғлиқ бўлган кўрсатмаларини бажариши, шунингдек йўл ҳаракати белгиларига риоя этиши шарт. Автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиш тезлиги соатига 5,0 kм дан ошмаслиги керак.

583. Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари технологик тизимларидан фойдаланиш низоми ҳужжатларидаги регламент тартибига асосан АГТКС даги автотранспортига, кассетали йиғмасига, Кўчма автомобилларга газ қуйиш станцияларга ва бошқа ер усти транспорт воситаларига ёқилғи қуйишни масофадан туриб ёки автоматик равишда бошқариш пульти (оператор хонаси)дан ёки газ тўлдириш колонкасига ўрнатилган қўл билан очиш-ёпиш мосламаси орқали суюлтирилган табиий газ билан тўлдириш ишларини амалга ошириши мумкин.

584. Газ тўлдириш калонкаси олдида автотранспорт воситаси, кассетали йиғма, Кўчма автомобилларга газ қуйиш станциялар тўхтагандан сўнг ҳайдовчи двигателни ўчириши, тўхтатиш тормозини ўрнатиши, ўт олдириш қулфидан калитни олиши ва кабинадан чиқиши керак.

585. Ҳайдовчи операторга барча зарур бўлган ҳужжатларни тақдим этиши шарт. Оператор барча зарур ҳужжатлар мавжудлигини ва уларнинг тўғри расмийлаштирилганлигини текшириб кўриши керак.

586. Ҳайдовчи оператордан рухсат олганидан сўнг, мазкур газ тўлдириш калонкасида мавжуд бўлган йўриқномага мувофиқ барча зарур операцияларни бажаради.

587. Оператор газ тўлдириш калонкасига газ узатишни амалга оширади, газ тўлдириш жараёни ҳамда қуйилаётган газ миқдорининг ҳисобини назорат қилади.

588. Юқори босимли коллектори ёрдамида махсус узеллар орқали босими 25,0 МPа гача ёки ундан юқори бўлган кассетали йиғмалар ва Кўчма автомобилларга газ қуйиш станцияларга газ тўлдириш ишлари амалга оширилади.

589. Газ тўлдириш шлангининг ажралиб кетиши (узилиши) оқибатида инсонларнинг жароҳат олиш хавфи мавжуд бўлган зонада туриши тақиқланади. Автотранспорт воситасини газ билан тўлдирилаётган даврда мунтазам равишда назорат қилиб турмасдан ҳайдовчи томонидан ташлаб кетилиши тақиқланади. Фавқулотда вазият юзага келганда оператор Ёнғинни локализация ва бартараф этиш режасига асосан ҳаракатланиши лозим.

590. Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари да авария ва/ёки ёнғинга олиб келиши мумкин бўлган носозликлар аниқланганда, шунингдек Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари ва/ёки транспорт воситаларида авариялар содир бўлиши мумкин бўлган вазиятларда, автотранспортни, кассетали йиғмани, Кўчма автомобилларга газ қуйиш станцияларни ва бошқа ер усти транспорт воситаларини суюлтирилган табиий газ билан тўлдирилиши тақиқланади.

591. Автотранспорт воситасининг газ баллон қурилмасини, суюлтирилган табиий газ кассетаси ёки Кўчма автомобилларга газ қуйиш станциялар идишини газ билан тўлдириш даврида газ сизиб чиқиши аниқланса, газ тўлдириш ишлари тўхтатилади ва ёнғин хавфи ёки ёнғин содир бўлиш хавфи вужудга келганда, локализация ва бартараф этиш режаси (ЁЛБР)да кўрсатилган чораларни кўриш лозим.

592. Ишлаб чиқариш хоналарининг полларини тозалаш ишлари зарурат туғилганда амалга оширилиши керак, аммо ҳар сменада камида бир маротаба нам ёки чанг чиқаримайдиган усул поллар тозаланиши лозимдир. Ҳар бир ишчи ўзининг иш жойини яхшилаб тозалаши шарт.

593. Полларни ювиш учун бензин, керосин ҳамда бошқа ёнувчан ва енгил алангаланувчи суюқликлардан фойдаланиш тақиқланади.

594. Ишлатилган тозалаш материалларини қопқоқли махсус металл яшикларга йиғиш ва маҳаллий ҳокимлик органлари билан келишилган махсус ажратилган жойларга чиқариб ташлаш керак.

595. Фойдаланилган мойларни регенерация станциясига ёки уни йиғиш пунктига чиқариш керак.

596. Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари лойиҳасида белгиланган жойларда кийимларни, сочиқларни ва шу кабиларни қуритиш, шунингдек овқат тайёрлаш рухсат этилади, агарда лойиҳада бундай жойлар белгиланмаган бўлса, Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станция раҳбари томонидан, маҳаллий Давлат ёнғин назорати органлари билан келишилган жойларда бажарилиши керак.

597. Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияларида ёнғин хавфи вужудга келганда ёки ёнғин содир бўлганда ёнғин хавфини ва ёнғинни локализация қилиш ва бартараф этиш режаси (ЁЛБР) га асосан ҳаракатларни амалга ошириш лозим.

XVI-§. Кўп ёқилғили автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасига

қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари

598. Мазкур бўлим ер устидаги транспорт воситаларига бир неча туридаги ёқилғини қуйиш учун мўлжалланган кўп ёқилғили автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчасига (бундан буён матнда КЁАЁҚШ деб юритилади) қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талабларини белгилайди.

599. Кўп ёқилғили автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчасидан фойдаланиш мабойнида Автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчаси, Автомобилларга газ қуйиш шахобчаси, Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияларга мазкур Қоидаларда белгиланган талаблар, шунингдек мазкур бўлимда кўрсатилган талабларга риоя этган ҳолда бажарилиши керак.

600. Енгил алангланувчи суюклик тўлдирилган автоцисцерналар ҳамда суюлтирилган углеводородли газ тўлдирилган автоцисцерналар учун Кўп ёқилғили автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчаларда умумий майдонлар рухсат берилмайди.

601. Суюлтирилган углеводородли газ тўлдириладиган ёқилғи қуйиш оролчалари оралиғида, шунингдек улар ва бошқа ёқилғи қуйиш оролчалар оралиғида ёнмайдиган материаллар (масалан, металл, бетон, ғишт)дан ишланган баландлиги камида 2 м дан иборат бўлган ҳимоя экранлари ўрнатилиши керак. Ҳимоя экранларининг кенглиги ёқилғи қуйилаётган транспорт воситаларининг ҳар иккала томон узунлигидан камида 0,5 м узунроқ бўлиши шарт.

602. Кўп ёқилғили автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчанинг авария ва ёнғинга қарши ҳимоя тизимлариннг электр таъминоти Электр ускуналарни ўрнатиш қоидаларига мувофиқ биринчи категорияли ишончли бўлиши керак.

603. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчасининг Кўп ёқилғили автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчаси технологик тизимларидаги мустақил участкаларнинг доимий ишлайдиган авария ва ёнғинга қарши ҳимоя тизимларидан ташқари бошқа барча электр қурилмалари ўчириш мосламалари билан таъминланган бўлиши керак.

604. Аҳоли яшаш пунктида жойлашган жойидан қатъий назар, Кўп ёқилғили автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчалар ташқи ёнғинга қарши сув қувурлари билан жиҳозланган бўлиб, унинг гидрантлари камида иккита бўлиши ва объектдан 200 м дан ошмаган масофада жойлашган бўлиши керак. Бунда, суюлтирилган углеводородли газ ёқилғиси билан тўлдириладиган транспорт воситалари Кўп ёқилғили автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчалар юқори босимли ёнғинга қарши сув қувурлари ўрнатилган бўлиши керак.

605. Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг ҳудудий органи билан келишган ҳолда, ташқи ёнғин ўчириш ва суғоришга сув узатиш Кўп ёқилғили автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчадан 200 м дан узоқ бўлмаган, умумий сиғими 200 м3 дан кам бўлмаган ёнғинга қарши сув ҳовузлари ёки сиғимлардан ёнғинни ўчириш насос станцияси ёрдамида амалга оширилиши мумкин. Ёнғиндан кейин сув заҳирасини тиклаш муддати 24 соатдан ошмаслиги керак.

606. Кўп ёқилғили автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчанинг ташқи ёнғинни ўчириш учун сувнинг умумий сарфи, биноларда содир бўлган ёнғинни ўчиришда сарфнинг максимал ўлчами ва енгил алангаланувчи суюқликлар автоцисцернасини, шунингдек ерда жойлашган суюлтирилган углеводородли газ ва компримирланган (сиқилган) табиий газ тўлдириш жиҳозлари билан биргаликдаги совутиш учун сарфландиган сувнинг умумий миқдорини ўз таркибига киритган ҳолда ҳисоблаб аниқланади.

607. Автоцисцерна ҳамда ерда жойлашган суюлтирилган углеводородли газ ва компримирланган (сиқилган) табиий газ тўлдириш жиҳозларини биргаликда совутиш учун узатиладиган сувнинг интенсивлигини қуйидагича қабул қилиш лозим:

автоцисцерна юзаси учун 1 м2 ҳимояланадиган юзаси учун 0,1 l/s;

функционал жиҳозлар, шу жумладан сиғимлар, баллонлар, штуцерлар ва ҳимоя клапанлари, ўчириш тармоқлари, қувурлар ва насос станциясидаги жиҳозлар жойлашган жойларнинг ҳимояланадиган 1 м2 юзаси учун 0,5 l/s.

Совутиш учун сув узатишнинг ҳисобланган вақти камида 60 дақиқа деб қабул қилиш керак.

608. Кўп ёқилғили автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчанинг ҳар бир участкаси, енгил алангаланувчи суюқликлар, суюлтирилган углеводородли ва компримирланган (сиқилган) табиий газлар Автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчаси, Автомобилларга газ қуйиш шахобчаси ва Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялар учун белгиланган нормалар асосида бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан жамланган бўлиши керак.

609. Кўп ёқилғили автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчада бир вақтнинг ўзида иккита ва ундан ортиқ автоцисцерна жойлашиши тақиқланади.

610. Кўп ёқилғили автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчада ёнаётган транспорт воситаларини ҳудудидан тезкорлик билан эвакуация қилиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ томонидан тасдиқланган “Бирламчиёнғин ўчириш воситаларининг зарур миқдорини аниқлаш бўйича тавсиялар”да кўрсатилган меъёрларга асосан, узунлиги камида 3 м бўлган, қаттиқ ва юмшоқ иккита буксирлаш мосламалари билан таъминланган бўлиши керак.

611. Суюқ ёқилғи ва суюлтирилган углеводородли газлар билан сиғимларини автоцисцернадан тўлдириш вақтида Кўп ёқилғили автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчадан фойдаланиш тўхтатиб қўйилиши шарт.

612. Кўп ёқилғили автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобча ходимлари ёнғин хавфи вужудга келганда ёки ёнғин содир бўлганда Ёнғинни локализация ва бартараф этиш режасига мувофиқ ҳаракатланиши лозим.

613. Кўп ёқилғили автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобча учун Ёнғинни локализация ва бартараф этиш режаси шохобча операторининг ёнғин хавфи вужудга келганда ёки содир бўлган ёнғинни локализация қилиш ва бартараф этиш бўйича ҳаракатларини Автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчаси, Автомобилларга газ қуйиш шахобчаси ва Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялар учун ёнғин хавфи ёки ёнғин содир бўлиш хавфи вужудга келганда, локализация ва бартараф этиш режаси (ЁЛБР)да кўрсатилган ҳаракатларини регламентлаштириш керак.

614. Кўп ёқилғили автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчанинг технологик тизимларидаги технологик қурилмаларида содир бўлган ёнғин хавфи ёки ёнғин локализация ва бартараф этилгандан кейин, мазкур технологик жиҳозларни технологик тизимларнинг техник ҳужжат талабларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида, тафтиш ўтказиши лозим.

XVII-§. Чақмоқдан ва статик электр токидан ҳимоялаш қурилмаларига

қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари

615. Ташкилотлар лойиҳасига асосан, уларнинг бино ва иншоотлари жойлашган жойлардаги момақалдироқларнинг жадаллигига, бир йилда чақмоқлар зарбининг тахминий сонидан ва чақмоқдан ҳимоялаш қурилмасининг тоифасидан келиб чиққан ҳолда, чақмоқни тўғридан-тўғри зарбидан, электр токидан, электрмагнит индукциясидан ва юқори потенциал кўтарилишидан ҳимояланиши керак.

616. Чақмоқдан ҳимоялаш қурилмаси РД 34.21.122-87 "Инструкция по устройству молниезащиты зданий и сооружений", СН 305-77 "Инструкция по проектированию и устройству молниезащиты зданий и сооружений", шунингдек мазкур Қоида талабларига жавоб бериши керак.

617. Ташкилотда чақмоқдан ҳимоялаш қурилмаларининг ҳолати учун бош энергетик маъсулдир, объектларда эса объектдаги электр хўжалиги учун масъул шахс зиммасига юклатилади.

618. Чақмоқдан ҳимоялаш қурилмаларининг созлигини белгиланган тартибдаги регламентга асосан камида йилга бир маратоба (ёзда ер қуруқ вақтда) созлиги текширилиши лозим. Бунда ерлантириш қурилмасининг Омик қаршилигини ўлчаш лозим; кўрикдан ўтказиш ва ўлчов натижалари чақмоқдан ҳимоялаш қурилмасидан фойдаланиш журналига қайд этилиши керак.

619. Чақмоқнинг иккиламчи кўринишларидан ва статик электр разрядларидан ҳимоялаш учун барча металл аппаратура, сиғимлар, маҳсулотни узатиш қувурлари, тўкиш-қуйиш эстакадалари ва шу кабилар ерлантирилиши лозим.

620. Алоҳида ўрнатилган аппаратлар ва агрегатлар мустақил равишда ерлантирувчи қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши ёки уларни умумий ерлантириш контурига уланиши шарт.

621. Чақмоқдан ҳимоялаш қурилмасининг ерлантириш мосламаси бошқа тизимлардаги ерлантириш мосламаларидан ажратиш лозим.

622. Ерлантириш ўтказгичига бир неча ерлантириш қисмларини кетма-кетликда киритиш тақиқланади.

623. Ишлаб чиқариш маҳсулот қувурларидан ерлантирувчилар сифатида фойдаланиш тақиқланади.

624. Статик электр зарядларини қайтариш учун мўлжалланган ерлантириш қурилмаларининг қаршилиги 100 Oм дан ошмаслиги зарур.

625. Технологик маҳсулот қувурлари, сиғимлари, тўкиш-қуйиш мосламалари ва бошқа иншоотларни дарбадар токлардан ҳимоя қилиш учун оқиб ўтувчи ва дарбадар токларни иншоотларга таъсири (коррозия, учқун чиқиши)ни камайтириш чораларни таъминлаш керак.

626. Ер ости иншоотларини дарбадар токлар таъсирида коррозияга учрашидан ҳимоя қилиш учун мавжуд изоляция қопламалари ва қўлланилаётган электрга оид ҳимоянинг усулларига (дренажлар, катод станциялари ва изоляцияловчи фланецлар) систематик равишда электр қурилмаларида қўшимча профилактик чораларни (изоляция қаршилигини норма талаблари даражасида сақлаш, "ер"ни қайтарувчи ўтказгич сифатида қўллашга йўл қўймаслик ва бошқалар) амалга оширилиши лозим.

627. Қувурлар линиясининг эстакадаларни бошида ва охирида, шунингдек ҳар 300 м дан сўнг улар орқали ўтказилган қувурларни улаш ва ерлантириш керак.

628. Пайвандлаш усули билан ток тармоқларнинг уланишини бажариш керак. Алоҳида ҳолларда болтлар билан улашга йўл қўйилади, бунда ерлантиш мосламаларнинг уланиш юзаларини металл ярқирагунча тозалаш ҳамда вазелин билан мойлаш керак.

629. Мойбўёқ билан ерлантириш қурилмаларнинг ер устидаги қисми бўялиши лозим; уланиш юзаларни бўяш талаб этилмайди.

630. Диаметри камида 2 мм дан, ўрам қадами 100 мм дан ошмаган мис сим билан ўралган металл учли резина шланглар орқали, темир йўл цистерналарга, автоцисцерналарга, шунингдек бошқа кўчма сиғимлар ва аппаратларга суюқликларни қуйиш керак. Ўтказиш симнинг бир учи кавшарлаш йўли билан маҳсулот қувурнинг металл қисмига уланади, иккинчи учи эса – шланг учига уланган бўлиши керак.

631. Сиғимларни буғлантириш учун мўлжалланган резина шлангларнинг металл учликлари (наконечник) ташқи ёки ички томонидан ўралган эгилувчан (кўп томирли) мис сим билан ерлантирилган бўлиши керак. Учликлар учқун чиқармайдиган металлардан тайёрланган бўлиши керак.

XVIII-§. Ёнғинга қарши сув таъминотига қўйиладиган талаблар

632. ҚМҚ 2.09.19-97 талабларига асосан сиғимлар парки атрофидаги ташқи тупроқ қўрғони (ёки тўсиқлар) ташқарисида сув ва кўпик хосил қилувчи моддаларнинг эритмасини ёнғин ўчириш жўмраклар ёки гидрантлар ҳалқаланган тармоғи қувурлари бўлиши шарт. Ёнғин ўчириш жўмраклари олдида ёнғин ўчириш енглари ва ҳаво-кўпикли дастаклари жойлаштирилган яшиклар ўрнатилган бўлиши керак.

633. Ёнғинга қарши сув ва эритма ўтказгич қувурлар тармоқлари:

Ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотларидаги сув таъминоти тизимлари ҚМҚ 2.04.02 "Сув таъминоти. Ташқи сув таъминоти тармоқлари ва иншоотлари" ҳамда ҚМҚ 2.04.01 "Бинонинг ички сув қувурлари ва канализацияси" талабларига жавоб бериши керак. Ёнғинга қарши сув тармоғи ёнғинни ўчириш даврида етарли даражада сув босимни таъминлаб бериши шарт. Босим етарли бўлмаганда, сув босимни кўтариб берувчи насослар ўрнатилиши лозим;

идоравий ёнғин хавфсизлик хизмати билан келишилгандан сўнг ёнғинга қарши ер ости гидрант ёки кранлари ўрнатилган сув тармоқларининг алоҳида участкаларини вақтинчалик ўчириш ёки ундаги босимни вақтинчалик пасайтириш рухсат этилади;

ташкилот ҳудудида ёки унга 200 метр радиус яқинликда жойлашган табиий ёки сунъий сув ҳавзалари бўлса, (ариқ, кўл, ҳовуз ва бошқалар) уларга бориш учун қаттиқ қопламали йўл ва йилнинг ҳар фаслида доимо ёнғин ўчириш автомобилларининг ўрнатиб, сув олишини таъминлаш учун 12х12 метр ўлчамдан кам бўлмаган қаттиқ қопламли майдон маҳаллий сув хўжалиги органлари билан келишган холда қурилиши керак;

ташкилотлардаги ёнғинга қарши сиғимлари, сув ҳовузлари, сув таъминоти тармоқлари, гидрантлари ва насослари устидан доимий техник назорат ўрнатилган бўлиб, улардан содир бўлиши мумкин бўлган ёнғин ёки алангаланиш даврида фойдаланишга доимо шай ҳолда сақлаб турилиши керак;

ёнғинга қарши ер ости гидрантлари олди ва уларга олиб борувчи йўлак ва йўллар доимо бўш бўлиши керак. Гидрантлар олдига “ПГ” ҳарф индекси туширилган ёритиладиган ёки флуоресцентли кўрсаткичлар ўрнатиши лозим. Улардан ер ости гидрантигача бўлган масофа ва сув қувурининг диаметрини билдирувчи рақамлар аниқ ёзилиши шарт.

ёнғинга қарши ер ости гидрантлар ва кранлар ҳар 6 ойда бир маротаба техник кўрикдан ўтказиш ҳамда ишга яроқлилиги сув чиқариш йўли билан текширилиши ва текширув натижалари махсус юритилган журналда қайд этиб борилиши керак;

қишки мавсумда, ёнғинга қарши гидрантларни музлаб қолишининг олдини олиш мақсадида иситиш лозим;

ер ости ёнғинга қарши гидрант қудуқлари қопқоқларини мунтазам равишда чиқиндидан, муз, қордан тозаланиши, қувури эса сувдан бўшатилиши керак;

бинодаги барча ички ёнғин ўчириш жўмраклари енг, дастак ва улаш мосламалари билан жамланган холда муҳрланадиган шкафлар ичига жойлаштирилган бўлиши керак;

ички ёнғин ўчириш жўмрак шкафининг эшигида ички ёнғин ўчириш жўмракнинг тартиб рақами ва давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг телефон рақамлари кўрсатилган ёзувлар бўлиши керак;

ёнғин ўчириш енгининг вентил патрубкаси билан улаш жойда кескин синишига йўл қўймаслиги керак;

навбатчи режимидаги ёнғинни автоматик ўчириш тизимининг сув ва эритма қувур тармоқларини созлигини назорат қилиш учун тармоқ босим остида бўлиши керак;

сув ва эритма қувур тармоқларини таъмирлаш вақтида ҳамда уларга очиш ва ёпиш қурилмаларини ўрнатишда, очиш ва ёпиш тармоғи герметиклик зичлиги 1 синфли бўлишини ҳисобга олиш лозим;

объектларгача бўлган ёнғин ўчириш қувурлардаги кўпик ҳосил қилувчи моддаларини мунтазам равишда тушириш қурилмани очиш йўли билан, очиш ва ёпиш қурилмаларининг герметик зичлигини текшириб турилиши керак;

содир бўлган ёнғинларни бартараф этилганидан сўнг ёки текшириш тугаллангандан сўнг хўл қудуқларга, тушириш қурилмалари (кранлар, вентиллар) орқали қувурлардан кўпик ҳосил қилувчи моддалар эритмасини тушириб юбориш керак.

634. Баландлиги 12 м дан юқори бўлган ёнувчан ва енгил алангаланувчи суюқликларни сақлаш учун мўлжалланган ер устидаги сиғимлар, шунингдек ҳажми 5 000м3 ва ундан ортиқ бўлган сиғимлар, баландлигидан қатъий назар сув билан совутиладиган кўчмас қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши керак.

635. Ёнғинга қарши насос станцияларда қуйидагилар бўлиши керак:

насос станцияси хоналарида ёнғинга қарши сув таъминотлари умумий чизмаси ва насосларнинг бир-бирига уланиш чизмаси осиб қўйилган бўлиши лозим;

сув босимини кўтариб берувчи ҳар бир насос ва задвижкаларнинг бажарадиган вазифаси кўрсатилиши керак;

сув босимини кўтариб берувчи насосларнинг, сувли, кўпикли, газли ва кукунли ёнғин ўчириш автоматик қурилмаларининг ишга тушириш тартиби кўрсатилган йўриқномалар ўрнатилган бўлиши керак;

ҳар бир насос станциясида идоравий ёнғин хавфсизлиги ҳамда яқин атрофда жойлашган маҳаллий давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати билан тўғридан-тўғри телефон алоқаси бўлиши лозим;

насос станциясидаги барча насослар доимо фойдаланишга шай ҳолда сақлаб турилиши керак ҳамда ҳар ўн кунда камида бир маратоба ишлатиш орқали зарурий босимни шакллантирилиши текшириб лозим ва натижаларини махсус журналга қайд этиб турилиши керак;

ёнғинга қарши насосларни ишга тушириш автоматик ва масофадан туриб, бошқариш пульти орқали ишга туширилиши керак, қўл орқали эса - жойида амалга оширилиши керак;

ёнғинга қарши насос станциясига ёнғин тўғрисида хабар келиб тушганда, зудлик билан хизмат кўрсатувчи ходимлар юборилиши керак;

ёнғинга қарши сув таъминоти ва ёнғин ўчириш насос станция бинолари иситилиши шарт.

636. Сув, кўпик хосил қилувчи ва улар эритмасининг сиғимлари:

лойиҳалаштириш нормаларига асосан ёнғинга қарши сиғимлар, ёнғин ўчириш автомобиллари мавжуд бўлган корхоналарда 200 м ҳамда мотопомпалар мавжуд бўлган корхоналарда 100-150 м радиусда жойлашган биноларга хизмат кўрсатади;

ёнғин ўчиришда ёки тактик-машқ ва машғулотларида ёнғинга қарши ховузлардаги сув заҳираларидан фойдаланилган сўнг зудлик билан тўлдириб қўйилиши керак;

ёнғинга қарши сув ховузи олдида “ПВ” ҳарф индексли ёруғлик ёки флуросцентли кўрсаткич ўрнатилган бўлиши керак. Ушбу кўрсаткичларда ўзида жойлаштириш имкони бўлган ёнғин ўчириш автомобиллар сони ва ховузнинг хажми акс эттирилган бўлиши керак;

кўпик хосил қилувчи маддаларни ва унинг эритмаларини оддий пўлатдан ишланган сиғимларда сақлаш мумкин. Кўпик хосил қилувчи моддаларни махсус қопламалар билан ҳимояланмаган темир-бетонли сиғимларда сақлаш рухсат этилмайди;

кўпик хосил қилувчи моддалар сақлаш учун мўлжалланган сиғимларни алоҳида хоналарга ўрнатиш тавсия этилади. Агарда иссиқ ҳарорат сақлаб туриш шарти бажарилиши таъминланса, сиғимларни хоналардан ташқарига ўрнатиш рухсат берилади;

агарда кўпик хосил қилувчи моддаларни иситиш зарурати бўлса, унда иситиш элементларининг максимал ҳарорати 40 °С дан ошмаслиги керак;

сув, кўпик хосил қилувчи моддалар ёки унинг эритмалари учун мўлжалланагн сиғимлари, миқдор ўлчовчи қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши керак.

4 боб. Ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарига (қурилмаларига)

қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари

I-§. Умумий талаблар

637. Технологик қурилмалар соз ҳолда сақланиши ва мунатазам равишда назорат остида бўлишлари лозим. Текшириш вақтида аниқланган нуқсонлар ва носозликлар зудлик билан бартараф этилиши керак.

638. Технологик жиҳозларнинг ишлаш параметрлари ва режимлари технологик жараёнларнинг портлаш-ёнғин хавфсизлигини таъминланиши зарур.

639. Жиҳозлар нормал ҳолдаги ишлаш режимини бузадиган носозликлар аниқланганда, дарҳол тўхтатилиши ва аниқланган носозлик бартараф этилиши керак.

640. Технологик жиҳозлардаги портлаш-ёнғинга хавфли параметрлари (ҳарорат, босим, маҳсулот миқдори, газ-буғ-ҳаво муҳитининг концентрация миқдори ва шу кабилар)ни ва аварияларни олдини олинишини таъминловчи соз ҳолдаги назорат, ҳимоя ва созлаш воситалари бўлиши керак.

641. Назорат, ҳимоя ва созлаш ва уларни ўчириш воситалари бўлмаган ёки уларнинг текшириш муддати ўтган жиҳозларда технологик операцияларни бажариш тақиқланади.

642. Нефт маҳсулотлари билан ишлаш учун мўлжалланган технологик жиҳозлар герметик зичланган бўлиши керак. Технологик регламентларда кўзда тутилгандан ташқари, суюқлик сизиб чиқаётган жиҳозлардан фойдаланиш тақиқланади.

643. Технологик жиҳозлардан нефт маҳсулотларни сизиб чиқишлари аниқланганда, сизиб чиқишни зудлик билан бартараф этиш, бунинг имкони бўлмаганда эса жиҳозларни ишлашдан тўхтатиш ва носозликни бартараф этиш керак.

644. Технологик жиҳозларнинг нефт маҳсулотлари билан шимдирилган иссиқлик изоляция участкаси, маҳсулот сизиб чиқаётган носозликлар бартараф этилгандан сўнг зудлик билан алмаштирилиши лозим.

645. Тўкилган нефт маҳсулоти, шунингдек нефт маҳсулоти билан ифлосланган тупроқ ва иссиқлик изоляцияси, технологик жиҳозлар ва иншоотларда носозлик бартараф этилгандан сўнг махсус ажратилган жойга олиб чиқилиши лозим.

646. Босим остида ишлаётган жиҳозларга техник хизмат кўрсатиш ишлари (сальникларни ўрнатиш ва тортиш, фланецларни зичлантириш ва бошқалар)ни жиҳозлардаги босимни атмосфера босимигача (статик босимгача) пасайтирмасдан туриб бажариш тақиқланади.

647. Технологик жиҳозлардаги нефт маҳсулотларини авария ёки ёнғинларда тўкиш учун мўлжалланган қурилмалари соз ҳолда бўлиши керак. Авариявий тўкиш линиясидаги очиб-ёпиш қурилмаларда махсус белгилари бўлиб, уларнинг олдига тўсиқсиз ўтиш таъминланган бўлиши лозим.

648. Технологик жиҳозлар (шу жумладан сиғимлар, тўкиш-қуйиш эстакадалари ва насослар)нинг боғланган чизмасида уларни технологик процессдан узиб қўйиш ва нефт маҳсулотларидан бўшатиш имкони кўзда тутилган бўлиши зарур.

649. Технологик жиҳозларнинг қизиб кетишини назорат остига олинган бўлиши керак, жиҳозларнинг ташқи юзаси иш муҳитининг ўз-ўзидан алангаланиб кетиш ҳароратининг 80% дан ошиб кетишига йўл қўймаслиги зарур.

650. Технологик жараёнлар белгиланган тартибда тасдиқланган технологик ҳужжатлар (технологик регламент, техник фойдаланиш қоидалари ва шу кабилар)га асосан амалга оширилиши зарур.

651. Ёнғин-портлашга хавфли модда ва материаллардан фойдаланишда жиҳозларнинг техник ҳужжатларида кўзда тутилган талабларига асосан амалга оширилиши лозим.

652. Жиҳозлар носоз бщлганда технологик операцияларни бажариш таыиыланади.

653. Ҳар бир сиғим, темир йўл ва автомобиль цистерналарида, шунингдек нефт маҳсулотларини транспортировка қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган идишларда маҳсулот билан тўлдириш максимал даражаси белгилаб қўйилган бўлиши керак.

654. Технологик жиҳозларни нефт маҳсулотлари билан белгиланган миқдоридан ортиқча тўлдириш тақиқланади. Технологик жиҳозларни максимал даражада тўлдириш автоматик назорат ва ўчириш тизимлари билан таъминланган бўлиши керак.

655. Нефт маҳсулотларини канализация тизимларига ҳар қандан холатларда ҳам тўкиш тақиқланади.

656. Ташкилотдаги барча технологик жиҳозлар статик электр токидан ҳимояланган бўлиши лозим.

657. Тузилган жадвалга асосан, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этган ҳолда аппаратлар ва қувурларнинг ичи ўз-ўзидан ёниб кетадиган нефт маҳсулотларнинг қолдиқлардан тозалаш ишларини амалга оширилиши лозим.

658. Ёнғин-портлашга хавфли объектлардаги ишлар, учқун чиқармайдиган асбоб-ускуналарда бажарилиши керак.

659. "Ўзнефтмаҳсулот" АК корхоналарида қўлланиладиган ўлчаш воситалари ва синов қурилмалари Давлат реестрига киритилган бўлиши ва давлат метрологик текширувидан ўтказилган бўлиши шарт.

II-§. Автоматлаштирилган назорат, ҳимоя ва созлаш воситаларига

қўйиладиган талаблари

660. Технологик жиҳозларда автоматик назорат, ҳимоя ва созлаш воситалари бўлиши зарур, ушбу жиҳозларда ишлаши учун рухсат этилган ёнғин-портлаш хавфсизлиги бўйича параметрлари (босим, ҳарорат, тўлдириш миқдори ва шу кабилар) кўрсатилган бўлиши керак.

661. Автоматик назорат, ҳимоя ва созлаш воситаларининг бир ёки бир неча ёнғин-портлаш параметрлари рухсат этилган чегаралардан фарқ қилса, огоҳлантирувчи ва авария хабарларни (овозли ёки ёруғлик) бериши керак, параметрларининг рухсат этилган чегара ўлчамларга етганда эса, хавфли томонга ўзгаришининг олдини олиниши керак.

662. Автоматик назорат, ҳимоя ва созлаш воситаларидан фойдаланишда ишлаб чиқарувчи заводнинг ишлаш режими бўйича берилган тавсияларга риоя этиш лозим. Фойдаланиш йўриқномасига мувофиқ кўрсатиб ўтилган воситалар соз ҳолда сақланиши ва тўхтовсиз ишлаши назорат остида бўлиши керак. Аниқланган носозликлар зудлик билан бартараф этиш лозим.

663. Автоматик назорат, ҳимоя ва созлаш воситаларида давлат томонидан текширилганлиги тўғрисида муҳри ёки асбоб-ускуналарни таъмирлаш ва созлигини текширишга рухсати бўлган ташкилотнинг тамғаси бўлиши керак.

664. Портлаш хавфи B-I ва В-Ia синфли хоналарда хабарлаш тизими бўлган кўчмас газ анализаторлар ўрнатилиши кўзда тутилган бўлиши лозим.

665. Газ анализаторлари ташқаридан портлашга хавфили буғ ва газлар кириши мумкин бўлган нормал муҳитдаги чуқурроқ жойлашган хоналарга ҳам ўрнатилиши лозим.

666. Кўчма газ анализаторлари ёрдамида ҳаво муҳитидаги нефт маҳсулотларнинг портлашга хавфли буғларининг концентрацияси мавжудлигини таҳлил қилиб туриш лозим.

667. Ажратувчи идишлардан, асбоб-ускуналаргача ва аппаратларгача бўлган импульс линиялари фақатгина назорат қилинаётган маҳсулот билан аралашмайдиган, қотмайдиган ҳамда ичида эримайдиган инертли суюқлик билан тўлдирилади.

668. Автоматик назорат, ҳимоя ва созлаш воситаларини созлаш ва синаш учун смена бошлиғининг рухсатини олиш зарур, ишларни бажаришда эса учқун чиқарадиган ҳаракатларни бажармаслик лозим.

669. Ёнғин-портлашга хавфли зоналардаги автоматлик назорат, ҳимоя ва созлаш воситаларини таъмирлаш ишлари пайвандлаш, олов ёки юқори ҳарорат билан боғлиқ бўлмаган бошқа технологиялардан фойдаланилган ҳолда ҳамда фақат совутилган хода бажарилишига рухсат берилади.

670. Ишлаб турган технологик жиҳозлар ва қувурлар билан боғлиқ бўлган автоматик назорат, ҳимоя ва созлаш воситаларидаги майда жорий таъмирлаш ишлари технологик қурилмалардан узиб қўйилгандан ва босимни пасайтиргандан сўнг бажарилишига рухсат берилади. Бунда очиқ оловдан фойдаланиш тақиқланади.

671. Назорат асбоб-ускуналари ва автоматика воситаларини портлашга хавфли зоналарда, электр кучланишдан ўчирмасдан очиш тақиқланади.

672. Ёнувчан буғ-ҳаво аралашмаси шаклланиши мумкин бўлган зоналарига (портлашдан ҳимояланмаган) ўрнатилган жиҳозлардан қисқа муддатда фойдаланиш автоматик воситаларини таъмирлаш, синаш ва текшириш ишлари ёнғин-портлашга хавфли зоналарида оловли ишларни бажаришга тайёрлаш талабларни бажарилганидан сўнг рухсат берилади.

673. Автоматик назорат, ҳимоя ва созлаш воситаларини монтаж ва профилактика ишларида мойлаш материаллари ва эритувчилар ҳамда бегона жисмлар монтаж қилинаётган электр схемага кириб қолмаслигини назорат остига олиниши зарур.

674. Ишлаб чиқарувчи заводнинг техникавий талабларига асосан, ҳар бир назорат, ҳимоя ва созлаш автоматлик воситалари таъмирлаш, профилактика ишларидан сўнг назорат синовлари ҳажмларида синалиши керак.

5 боб. Таъмирлаш ишларини амалга оширишга

қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари

675. Ташкилотнинг таъмирлаш хизмати ускуналарнинг меҳнат хавфсизлиги стандартлари, уларнинг техник паспортлари, техник йўриқномалари ва ишлаб чиқарувчи заводнинг бошқа ҳужжатларининг талабларига мослигини таъминлаши керак.

676. Ускуналарни зарур техник ҳолатда тутиб туриш учун ташкилотда унга хизмат кўрсатишни яхшилаш, олдини олувчи-режавий таъмирлашни қатъий бажарилиши ва таъмирлаш ишларининг сифатини яхшилаш бўйича чоралар кўрилиши керак.

677. Асосий ускуналарни капитал ва жорий таъмирлаш ишлари ташкилотда ишлаб чиқилган ва ўрнатилган тартибда тасдиқланган режага мувофиқ амалга оширилиши керак.

678. Таъмирлаш ишларининг бажарилиш тартиби ва усуллари ташкилотнинг бош муҳандис ёки унинг ўринбосари билан келишилиши лозим.

679.Таъмирлаш ишлари бажариладиган ҳудуд тўсилган бўлиши ва у ерда хавфсизлик белгилари ўрнатилган бўлиши керак.

680. Таъмирлаш ишлари бошланишидан аввал таъмирлашда банд бўлган барча ходимлар ишларни ташкил этиш режаси билан таништирилиши ва таъмирлаш ишларини бажариш пайтида хавфсизлик чораларига риоя қилиш бўйича йўриқномадан ўтказилиши керак.

681. Оғир юкларни жойидан кўчириш ишлари юк ортиш ва тушириш ишлари учун жавобгар шахсларнинг рухсати билан бажарилиши керак.

682. Носоз юк кўтарувчи механизм ва мосламаларда, шунингдек шаҳодатланган, муддати тугаган механизмларда ишлашга йўл қўйилмаслиги керак.

683. Ечиб олинган агрегатлар, деталлар ва металл конструкциялар йиғиштириб қўйилиши керак.

684. Таъмирлаш пайтида иш жойларини, йўлларни, йўлакларни ва зинапояларни турли нарсалар билан тўсиб қўйиш тақиқланади.

685. Таъмирлаш ишлари бажарилаётган ҳудуддаги электр ўтказгичлари ёки ускуналарнинг кучланиш остида бўлган очиқ қисмлари электр токидан ўчириб қўйилган ёки махсус изоляцияловчи воситалар билан ишончли ҳимояланган бўлиши керак.

686. Ходимлар қизиган ускунанинг ичига кирган ҳолда таъмирлаш ишларини олиб борилишида, ускунани шамоллатиб, ичидаги газлар бутунлай чиқариб юборилгандан ва ҳавонинг ҳарорати кўпи билан 40 ºС гача пасайтирилгандан сўнг рухсат этилади.

687. Барча таъмирлаш ишлари ташкилот раҳбари томонидан тайинланган шахсларнинг раҳбарлиги ва назорати остида бажарилиши керак.

688. Материаллар ускунасининг иш майдончасига узатиш механизациялашган бўлиши ва улар тушиб кетмайдиган усулда бажарилиши керак.

689. Таъмирлаш тугагач, барча кераксиз конструкциялар, ускуналар, материаллар, асбоблар ва чиқиндилар цехдан олиб кетилиши, тўсиқлар, сақловчи мосламалар, блокировкалар ўз жойига ўрнатилиши керак.

6 боб. Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик

690. Ташкилотларни (цехларни) лойиҳалаштиришда, қуришда (монтаж қилишда) мазкур Қоидаларга амал қилиш учун жавобгарлик тегишли ишларни бажарувчи ташкилотлар зиммасига юклатилади.

691. Мансабдор шахслар ва ходимлар меҳнатни муҳофаза қилиш Қоидаларига риоя қилмаганликлари учун қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1мухокамамухокама15 иш куни"Sanoatgeokontexnazorat"

So`rovnoma natijalari