Hujjat nomi
Туманда 2016 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotXorazm viloyati Yangibozor tumani hokimligi
Hujjat muallifiXorazm viloyati Yangibozor tumani hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-04-05 15:12:46
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-04-20 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Туманда 2016 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини

ташкил этиш тўғрисида

“Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборортномаси, 1998 й, 5-6-сон, 97-модда), “Махаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й, 9-сон 320-модда), Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1999-йил 19 июльдаги 353-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й, 7-сон, 40-модда) Низомга асосан, туманда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш ва молиялаш тартибини, ишсиз деб эътироф этилган фуқароларнинг бундай ишларда иштирок этиш шартларини белгилаш мақсадида,

ҚАРОР ҚИЛАМАН :

1.Туманда 2016 йилда ишсиз деб эътироф этилган фуқаролар учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш рўйхати иловада кўрсатилган корхоналар ва ташкилотларга юклатилсин.

2.Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига (К.Рахимов) иловада келтирилган корхоналар ва ташкилотлар билан тегишли шартномалар тузиб, ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш вазифаси топширилсин.

3.Тегишли корхоналар ва ташкилотлар рахбарлари:

ташкил этиладиган ҳақ тўланадиган жамоат ишларини белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган фуқаролар учун уларнинг махсусдастлабки касб тайёргарлигини талаб қилмайдиган, меҳнат фаолиятининг вақтинча турларига мувофиқ бўлишини;

Янгибозор туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази томонидан юборилган фуқароларни хар ой давомида камида икки ҳафта муддатга ҳақ тўланадиган жамоат ишлари билан таъминланишини;

Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази томонидан юборилган фуқаро билан иш берувчи ўртасида муддатли меҳнат шартномаси тузилишини;

Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази томонидан юборилган фуқаро билан иш берувчи ўртасида муддатли меҳнат шартномаси тузилиши, ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш ҳаражатлари тегишли корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича – етмиш беш фоизи иш берувчилар маблағлари ҳисобига амалга оширилишини таъминласинлар.

4.Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (К.Рахимов) ушбу қарорни бир ҳафта муддатда иловада кўрсатилган корхона ва ташкилотлар рахбарлари эътиборига етказсин ва унинг бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатилишини таъминласин.

5.Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2015 йил 11 сентябрдаги “Туманда 2015 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида”ги 908-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6.Мазкур қарор “Янгибозор кўзгуси” газетасида эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

7.Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари О.Бекчанов зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими О.Мадрахимов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
11. Туманда 2016 йилда ишсиз деб эътироф этилган фуқаролар учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш рўйхати иловада кўрсатилган корхоналар ва ташкилотларга юклатилсин.Ишсиз фуқароларни жамоат ишларига жалб қилиш.Бир хафтаТуман ташкилотлари идоралари

So`rovnoma natijalari