Hujjat nomi
Туманда 2016 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotXorazm viloyati Xiva tumani hokimligi
Hujjat muallifiXorazm viloyati Xiva tumani hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-04-11 16:20:38
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-04-26 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Хива туман хокими

қарори

2016 йил № Хива тумани

Туманда 2016 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини

ташкил этиш тўғрисида

“Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,1998 й.,5-6—сон, 97-модда), “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси,1993 й.,9-сон, 320-модда) Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами,1999 й.,7-сон,40-модда) Низомга асосан,туманда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш ва молиялаш тартибини,ишсиз деб эътироф этилган фуқароларнинг бундай ишларда иштирок этиш шартларини белгилаш мақсадида

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :

1. Туманда 2016 йилда ишсиз деб эътироф этилган фуқаролар учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш рўйхати иловада кўрсатилган корхоналар ва ташкилотларга юклатилсин.

2. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (С.Уллиев)га иловада келтирилган корхоналар ва ташкилотлар билан тегишли шартномалар тузиб, ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш вазифаси топширилсин.

3. Тегишли корхоналар ва ташкилотлар раҳбарлари:

ташкил этиладиган ҳақ тўланадиган жамоат ишларини белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган фуқаролар учун уларнинг махсус дастлабки касб тайёргарлигини талаб қилмайдиган, меҳнат фаолиятининг вақтинча турларига мувофиқ бўлишини;

туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази томонидан юборилган фуқароларни ҳар ой давомида камида икки ҳафта муддатга ҳақ тўланадиган жамоат ишлари билан таъминланишини;

туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази томонидан юборилган фуқаро билан иш берувчи ўртасида муддатли меҳнат шартномаси тузилишини;

туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази томонидан юборилган фуқаро билан иш берувчи ўртасида муддатли меҳнат шартномаси тузилиши, ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари тегишли корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича — етмиш беш фоизи иш берувчилар маблағлари ва йигирма беш фоизи маҳаллий бюджет ва Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилишини т аъминласинлар.

4. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (С.Уллиев) ушбу қарорни бир ҳафта муддатда иловада кўрсатилган корхона ва ташкилотлар раҳбарлари эътиборига етказсин ва унинг бажарилиши устидан катъий назорат ўрнатилишини таъминласин.

5. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2015 йил 04 июндаги “Тумандаги 2015 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида”ги № 978-сон қарори ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.

6.Мазкур қарор “Хива тонги” газетасида эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

7.Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ж.Машарипов зиммасига юклатилсин.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
12016 йилда ишсиз деб эътироф этилган фуқаролар учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этишҲақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар мехнатига хақ тўлашЙил давомидаТуман хокимлиги, Туман Бандликка кўмаклашиш маркази, тумандаги фермер хўжалиглари

So`rovnoma natijalari