Hujjat nomi
Самарқанд шаҳрида йўловчи ташувчи жамоат транспортида юриш йўлкира ҳақини нақд пулсиз, пластик карточкалар орқали сотиб олинадиган махсус жетонлар воситасида амалга оширишни ташкил этиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotSamarqand viloyati hokimligi
Hujjat muallifiSamarqand viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-04-12 09:50:02
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-04-27 08:30:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiTasdiqlangan

Самарқанд шаҳрида йўловчи ташувчи жамоат транспортида юриш йўлкира ҳақини нақд пулсиз, пластик карточкалар орқали сотиб олинадиган махсус жетонлар воситасида амалга оширишни

ташкил этиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 19 апрелдаги ПҚ-1325-сонли “Банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб тизимини ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 сентябрдаги 445-сонли “Пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда Самарқанд шаҳрида йўловчи ташувчи жамоат транспортида юриш йўлкира ҳақини нақд пулсиз, пластик карточкалар орқали сотиб олинадиган махсус жетонлар воситасида амалга ошириш ва аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. 2016 йил 1 майдан бошлаб Самарқанд шаҳрида йўловчи ташувчи жамоат транспортида юриш йўлкира ҳақи нақд пулсиз, пластик карточкалар орқали сотиб олинадиган махсус жетонлар воситасида амалга оширилсин.

2. “Самарқандтранс маркази” (И.Ҳамраев)га 2016 йилнинг 1 майга қадар:

Самарқанд шаҳрида йўловчи ташувчи жамоат транспортида юриш йўлкира ҳақини пластик карточкалар орқали сотиб олинадиган махсус жетонлар воситасида ташкил этиш, унинг ҳаракатини назоратга олиш тартиби тўғрисида Йўриқномани ишлаб чиқиш ва расмийлаштиришни;

махсус жетонларни сотиб олиш учун “Давлат Белгиси” ДИЧБнинг “Тошкент Зарбхонаси”га буюртма бериш ҳамда жетонларни санайдиган махсус машиналари харид килишни таъминласин.

3. Самарқанд шаҳар ҳокими (А.Шукуров) “Самарқандтранс маркази” (И.Ҳамраев) билан биргаликда жетонларни сотилишини ташкил этиш учун шаҳар ҳудудида махсус сотув шахобчалари ташкил этишни таъминласин.

4. Марказий банк вилоят Бош бошқармаси (Ғ.Маматқулов) ташкил этилган жетонларни сотиш шахобчаларини терминаллар билан таъминлаш, ҳамда жетонларни ҳаракатини ташкил этиш мақсадида 1 дона “Дамас” русумли автомобил сотиб олиш учун “Самарқандтрансмаркази”га имтиёзли кредит ажратилишини таъминласин.

5. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари О.Очилов зиммасига юклатилсин.

Вилоят ҳокимиЗ.Мирзаев

[ izohlar (2) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Mamasoliev Hayrulla 2016-04-13 04:20:36
Янги технологияларда купрок кулайликлар борлигини хисобга олиб, баълким эскирган жетон системаси урнига смарт пластик системасини йулга куйиш максадга мувофик булиши мумкин, ушанда такси хизматидан хам накд пулсиз фойдаланиш мумкин булади.
Qabul qilinmadi 2016-06-17 18:37:19
Xudayberdiev Maruf Husenovich 2016-04-13 09:57:55
Ushbu qaror to'liq o'z kuchini ko'rsatsa aholiga juda qulay bo'lar edi. Hozirgi vaqtda ishxonalarda ham ko'pchilik xodimlarning o'z hohishlariga asosan oylik ish haqlarini to'liq plastik kartochkaga o'tkazib berilmoqda bu esa o'z navbatida yo'lovch tashish transportida yurish uchun qiyinchiliklar tug'dirmaydi yani plastik kartochkaga tushgan pul hisobiga jeton sotib olinadi. Meni yana bir taklifim yo'lovchi tashish transportida yurish uchun 1 oylik vip praviznoyni ham yo'lga qo'ysa yaxshi bo'lar edi.
Qabul qilindi 2016-06-17 18:37:16
Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Самарқанд шаҳрида йўловчи ташувчи жамоат транспортида юриш йўлкира ҳақини нақд пулсиз, пластик карточкалар орқали сотиб олинадиган махсус жетонлар воситасида амалга оширишни ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 19 апрелдаги ПҚ-1325-сонли “Банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб тизимини ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 сентябрдаги 445-сонли “Пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда Самарқанд шаҳрида йўловчи ташувчи жамоат транспортида юриш йўлкира ҳақини нақд пулсиз, пластик карточкалар орқали сотиб олинадиган махсус жетонлар воситасида амалга ошириш ва аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМАН: 1. 2016 йил 1 майдан бошлаб Самарқанд шаҳрида йўловчи ташувчи жамоат транспортида юриш йўлкира ҳақи нақд пулсиз, пластик карточкалар орқали сотиб олинадиган махсус жетонлар воситасида амалга оширилсин. 2. “Самарқандтранс маркази” (И.Ҳамраев)га 2016 йилнинг 1 майга қадар: Самарқанд шаҳрида йўловчи ташувчи жамоат транспортида юриш йўлкира ҳақини пластик карточкалар орқали сотиб олинадиган махсус жетонлар воситасида ташкил этиш, унинг ҳаракатини назоратга олиш тартиби тўғрисида Йўриқномани ишлаб чиқиш ва расмийлаштиришни; махсус жетонларни сотиб олиш учун “Давлат Белгиси” ДИЧБнинг “Тошкент Зарбхонаси”га буюртма бериш ҳамда жетонларни санайдиган махсус машиналари харид килишни таъминласин. 3. Самарқанд шаҳар ҳокими (А.Шукуров) “Самарқандтранс маркази” (И.Ҳамраев) билан биргаликда жетонларни сотилишини ташкил этиш учун шаҳар ҳудудида махсус сотув шахобчалари ташкил этишни таъминласин. 4. Марказий банк вилоят Бош бошқармаси (Ғ.Маматқулов) ташкил этилган жетонларни сотиш шахобчаларини терминаллар билан таъминлаш, ҳамда жетонларни ҳаракатини ташкил этиш мақсадида 1 дона “Дамас” русумли автомобил сотиб олиш учун “Самарқандтрансмаркази”га имтиёзли кредит ажратилишини таъминласин. 5. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари О.Очилов зиммасига юклатилсин. Вилоят ҳокими З.Мирзаев транспортдоимий"Самарқандтранс маркази"

So`rovnoma natijalari