Hujjat nomi
Амударё тумани ҳокимининг "Амударё туман ҳокимининг 2015 йил 30 сентябрдаги 467-сонли «Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни иш билан таъминлаш учун иш ўринларини 2016 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги қарори 2-иловасига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги қарори
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotQoraqalpog'iston Respublikasi Amudaryo tumani hokimligi
Hujjat muallifiQoraqalpog'iston Respublikasi Amudaryo tumani hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-04-13 10:02:15
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-04-28 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Амударё туман ҳокимининг 2015 йил 30 сентябрдаги 467-сонли «Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни иш билан таъминлаш учун иш ўринларини 2016 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги қарори 2-иловасига ўзгартириш киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1998 йил
5-6-сон, 97-модда)нинг 17-моддаси, «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил 29-30-сон, 277-модда)нинг 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида»ги Низом (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил 34-сон, 333-модда)га мувофиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун туманда 2016 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида

Қ А Р О РҚ И Л А М А Н:

1. Амударё туман ҳокимининг 2015 йил 30 сентябрдаги 467-сонли “Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахсларни иш билан таъминлаш учун иш ўринларини 2016 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги қарори 2-иловасидаги “Болтабаев Тловбой” фермер хўжалиги, “Атажанов Рустам” фермер хўжалиги “Оғабек Қурбанбаев” фермер хўжалиги, ”Матчанов Расул” фермер хўжалиги тугатилганлиги сабабли уларга белгиланган иш ўрнининг энг кам миқдори бекор қилиниб, улар ўрнига “Аметов Расул” фермер хўжалиги, “Атажанов Ўткир” фермер хўжалиги, “Авезов Ахмаджон” фермер хўжалиги, “Шамуратова Сайёра” фермер хўжалиги 2-иловага мувофиқ киритилсин.

2. Корхона, ташкилот, муассаса ва хўжалик раҳбарларига:

Ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида рақобатлашишга қодир бўлмаган шахслар учун белгиланган иш ўринларининг ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсикларсиз бажарилишини таьминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таьминлаш топширилсин.

3. Корхона, ташкилот, муассаса, хўжаликларда ишчи ўринлари банд қилиб қўйиладиган лавозимлар деб ҳисоблансин.

4. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (А.Хўжамуратов) бир ҳафта муддатда ушбу қарорни қарорнинг 2-иловасидаги янгидан киритилган корхона, ташкилот ва муассаса, хўжаликлар раҳбарлари эътиборига етказсин.

5. Ушбу қарор «Тараққиёт кўзгуси» газетасида расмий эълон қилинсин ҳамда ҳокимлик веб-сайтига жойлаштирилсин.

6. Қарор ижросини таъминлаш ва назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари М.Темирбаев зиммасига юклатилсин.

7. Ушбу қарор туман газетасида расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради

Амударё туманиҳокимининг

биринчи уринбосари: Б.Эрназаров

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Амударё тумани ҳокимининг "Амударё туман ҳокимининг 2015 йил 30 сентябрдаги 467-сонли «Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни иш билан таъминлаш учун иш ўринларини 2016 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги қарори 2-иловасига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги қарорини амалга оширишАҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини иш иш билан таъминлаш07.05.2016 йилАмударё тумани ҳокимлиги ҳуқуқ-маслаҳатчиси Ш.Абдуллаев, Амударё тумани Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори А.Хужамуратов

So`rovnoma natijalari