Hujjat nomi
2016 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotXorazm viloyati Bog`ot tumani hokimligi
Hujjat muallifiXorazm viloyati Bog`ot tumani hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-04-15 17:42:30
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-04-30 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Лойиҳа

Қ А Р О Р И

2016 йилда ҳақ тўланадиган жамоат

“Аҳолини
иш билан таъминлаш тўғрисида”ги (Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон,97-модда)
, “Маҳаллий
давлат ҳокимияти тўғрисида”ги (Ўзбекистон
Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й, 9-сон, 320-модда)

Ўзбекистон Республикаси Қонунларига ва Ўзбекистон Республика Вазирлар
Маҳкамасининг 1999 йил19 июлдаги 353-сонли қарори билан тасдиқланган
“Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999.. 7-сон,
40-модда)
Низомга асосан, туманда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил
қилиш ва молиялаш тартибини, ишсиз деб эътироф этилган фуқароларнинг бундай
ишларда иштироқ этиш шартларини белгилаш мақсадида;

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :

1.Туманда 2016 йилда ишсиз деб эътироф этилган
фуқаролар учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш иловага мувофиқ
корхоналар ва ташкилотларга юклатилсин.

2. Туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий
муҳофаза қилишмарказига (М Болтаев)иловада келтирилган корхоналар ва ташкилотлар билан
тегишли шартномалар тузиб, ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш вазифаси
топширилсин.

3. Тегишли корхоналар ва ташкилотлар раҳбарлари:

ташкил этиладиган ҳақ тўланадиган жамоат ишларини белгилангантартибда ишсиз деб эътироф этилган фуқаролар
учун уларнинг махсус дастлабки касб тайёргарлигини талаб қилмайдиган, меҳнат фаолиятининг вақтинча
турларига мувофиқ бўлишини;

туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза
қилишмаркази томонидан юборилган
фуқароларни ҳар ой давомида камида икки ҳафта муддатга ҳақ тўланадиган жамоат
ишлари билан таъминланишини;

туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза
қилишмаркази томонидан юборилган фуқаро
билан иш берувчи муддатли меҳнат шартномаси тузсин ва амалдаги қонун
ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилишини;

туман бандликка
кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишмаркази томонидан юборилган фуқаро билан иш берувчи муддатли меҳнат
шартномаси тузишда, ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар
меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари, тегишли корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича –етмиш беш фоизи иш берувчилар маблағлари ва
йигирма беш фоизи Иш
билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга
оширилишини таъминласинлар.

4.Туман
бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишмаркази (М.Болтаев) бир ҳафта муддатда
қарорнинг иловасида кўрсатилган корхоналар ва ташкилотлар раҳбарлари эътиборига
етказсин ва қарорнинг бажарилиши устидан катъий назорат ўрнатилишини
таъминласин.

5.Мазкур қарор қабул қилиниши билан туман ҳокимининг 2016 йил5 мартдаги 361-к-сонли қарори
ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6.Мазкур қарор “Боғот садоси” газетасида эълон қилинган кундан
эътиборан кучга киради.

7.Ушбуқарорнингбажарилишини назоратқилишниўз зиммамда қолдираман.

Боғот тумани ҳокими

Туман ҳокимининг 2016йил

“__“ апрелдаги_к- сонли

Боғот туманида

2016 йил давомида ишсиз деб эътироф этилган шахслар учун

ҳақ тўланадиганжамоат ишлари ташкил
этувчи корхона ва ташкилотлар

Рўйхати

Корхона ва ташкилотлар

номи

Ҳақ

тўланадиган жамоат ишлари тури

Жалб қилинадиганлар

сони

Сарфланадиган харажатлар

Иш берувчи корхона маблағи хисобидан

Маҳаллаий бюджет ва иш билан таъминлашга кўмаклашиш
давлат жамғармаси ҳисобидан

Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси
хисобидан

1

"Боғот
Пахта тозалаш" ОТХЖ

Пахта

бутловчи

35

75,0

-

25,0

2

“Умид Машариф”
фермер хўжалиги

Ариқ ва
завурларни қазиш ва тозалаш

10

75,0

-

25,0

3

“Боғибек
Райхоной” фермер хўжалиги

Ариқ ва
завурларни қазиш ва тозалаш

6

75,0

-

25,0

4

“Боғот
Бунёдкор” хусусий корхонаси

Ободонлаштириш
ишлари

10

75,0

-

25,0

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
12016 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш Қабул қилинган норматив-хуқуқий хужжат доирасида 2016 йил 30 январ Тумандаги теигшли корхона ташкилот, муассасалар

So`rovnoma natijalari