Hujjat nomi
“Йодланган тузни реализация қилишдан тушган маблағларнинг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “Саломатлик -3” лойиҳасини амалга ошириш Марказий бюросининг махсус ҳисоб рақамида жамлаш тартиби тўғрисида” НИЗОМ
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiNizom
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Sog`liqni saqlash vazirligi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Sog`liqni saqlash vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-04-22 11:03:23
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-05-07 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

“Йодланган тузни реализация қилишдан тушган маблағларнинг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “Саломатлик -3” лойиҳасини амалга ошириш Марказий бюросининг махсус ҳисоб рақамида жамлаш тартиби тўғрисида”ги Низом

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1.Мазкур Низом тузни йод билан бойитиш ва микронутриентларни харид қилиш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида ош тузи ишлаб чиқарувчи корхоналарда йодланган тузни реализация қилишдан тушган маблағларнинг ҳаракатини, уларни бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “Саломатлик -3” лойиҳасини амалга ошириш Марказий бюросининг (кейинги ўринларда Марказий бюро деб аталади) махсус ҳисоб рақамида жамлаш ва кейинчалик микронутриентларни узлуксиз харид қилиш тартибини белгилаб беради.

2.Республикага микронутриентни хориждан импорт қилинишини инобатга олган ҳолда, айланма маблағларни қаттиқ валюта АҚШ долларда Марказий бюро томонидан ҳисоботи юритилади.

3.Микранутриентларни корхоналарга узликсиз етазиб бериш учун айланма маблағлар ҳажми уч йиллик эҳтиёжини қониқтиришга етарли даражагача булиши назарда тутилади.

4.Тузни йодлаш учун зарур бўлган маблағларни жамлаш мақсадида Марказий бюрога хизмат кўрсатувчи банкда махсус 22 604 - “Мижозларнинг бошқа депозитлари - Жамғарма – Мақсадли” ҳисоб рақами очилади.

II. АТАМАЛАР ВА УЛАРНИНГ

ТАЪРИФЛАРИ

5.Ушбу Низомни қўллаш мақсадида қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

корхона - йодланган туз ишлаб чиқарувчи юридик шахс;

девальвация – миллий валютани (Сўм) қаттиқ валютага (АҚШ доллар) нисбатан Марказий банк томонидан қайт қилинган расмий курс бўйича пасайиши;

қиймат (нарх) - микронутриент бирлиги қийматининг пул ифодаси;

айланма маблағлар – бу Марказий бюрога тузни йодлаш учун микронутриентларни узлуксиз етказиб бериш жараёнларида хизмат кўрсатувчи маблағлардан (махсус ҳисоб рақамидаги маблағлар, харид учун бошқа ҳисоб рақамига кўчирилган маблағлар, дебитор-кредитор қарздорлик маблағлар ва захирадаги микронутриентлар) иборат;

курс - Ўзбекистон Республикаси Марказий банк томонидан расмий белгланган бир АҚШ долларини сўмдаги қиймати.

III. ЙОДЛАНГАН ТУЗ ЖАМЛАМАСИНИ

МОЛИЛАШТИУВЧИ МАНБАЛАР

6.Тузни йодлаш учун микронутриентларни Респумликада корхоналарга етарли даражада таъминлаш учун айланма маблағлар қуйдаги манбалардан молилаштирилади:

- бойитилган унни ишлабчиқарувчи корхоналарни ҳисобидан;

- йодланган туз ишлабчиқарувчи корхоналарни хисобидан.

IV. ЙОДЛАНГАН ТУЗ АЙЛАНМА

МАБЛАҒИНИ ХАРАКАТИ

7.Йодланган туз ишлаб чиқариш учун микронутриентларни харид қилиш мақсадида “Ун ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг бойитилган унни сотишдан тушган маблағларнинг бир қисмини аккумляция қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (2005 йил 19 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1522-рақам билан рўйхатга олинган) мувофиқ Марказий бюронинг хизмат кўрсатувчи банкдаги махсус ҳисоб рақамига бойитилган 1-навли буғдой унини сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан, йодланган туз ишлаб чиқариш учун микронутриентларни харид қилиш мақсадида очилган махсус ҳисоб рақамга
дастлабки айланма маблағларни тулиқ шакиллантиршга етарли бўлган фоизсиз муддатли қарз сифатида ўтказилади. Кейинчалик айланма маблағларни қайтариш ва қўшимча молилаштириш корхоналар хисобидан амалга оширилади.

8.Дастлабки айланма маблағларни шакиллантириш корхоналарнинг уч йиллик микронутриетларга булган эхтиёжини қониқтиришга етарли даражагача молиялаштирилади ва махсус хисоб рақамига тушган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки АҚШ долларини сўмга нисбатан белгилаган курс бўйича Марказий бюро томонидан қайт қилинади.

9.Айлама маблағларни қўшимча молилаштириш ва девалвацияси корхоналардан микронутриентлар учун жамламага тушадиган қиймати (Нархи) усиши хисобидан қопланади ва ҳар йилни 1 январь ҳолатига қуйдаги ҳисобни амалга ошириш йули билан қийматлари аниқланади:

-жорий йил айланма маблағлар қийматининг қуйдаги формула орқали аниқланади;

ЖАМ=(М*3) МҚ (1)

ЖАМ – жорий йил айланма маблағлар ҳажми (АҚШ доллар).

М - монеторинг бўйича микронутриентларга йиллик эҳтиёж ҳажми (кг).

МҚ – микронутриентни қиймати (Нархи) (АҚШ доллар).

-айланма маблағларни қўшимча молилаштириш ҳажмини қуйидаги формулага асосан аниқланади:

ҚМ=ЖАМ-ЎАМ (2)

ҚМ – қўшимча молилаштириш ҳажми (АҚШ доллар).

ЎАМ – ўтган йил айланма маблағлар ҳажми (АҚШ доллар).

-Айланма маблағлар ҳажмини барқарорлигини таъминлаш учун, уни АҚШ долларига нисбатан девалвациясини куйдаги формула асосида аниқланади:

Д= ЎАМ-(ДтҚ-КтҚ+ҲРМ+ОМ) (3)

Д – айламма маблағларни девальвция ҳажми (АҚШ доллар);

ДтҚ – йодланган туз жамламаси бўйича дебитор қарздорлик (АҚШ доллар);

КтҚ - йодланган туз жамламаси бўйича кредитор қарздорлик (АҚШ доллар);

ҲРМ - микронутриентлар жамламаси учун очилган махсус ҳисоб рақамидаги ва уларни харид қилиш учун кўчирилган маблағлар ҳажми (АҚШ доллар);

ОМ - тузни йодлаш учун Марказий бюрони омбордаги микронутриентни корхоналарга бериладиган қиймати (Нархи) бўйича ҳажми (АҚШ доллар).

10.Махсус ҳисоб рақамлар ўртасидаги фоизсиз муддатли қарз маблағлари

2020 йилдан бошлаб 1 январь ҳолатига аниқланади 10 йил давомида дастлабки айланма маблағлардан йилига 10 фоиз доирасидаги ҳажмини АҚШ долларда аниқланади ва шу кундаги курс бўйича сўм эквивалентида ҳар йилнинг 10 январигача йодланган тузни реализация қилишдан тушадиган жамлама махсус ҳисоб рақамидан бойитилган 1-навли буғдой унини сотишдан тушадиган жамлама махсус ҳисоб рақамига қайтариб борилади, қайтариладиган қарзни АҚШ долларда қуйдаги формула асосида аниқланади:

Қ = ДАМ*10% (4)

Қ – қайтариладиган қарзни ҳажми (АҚШ доллар);

ДАМ – дастлабки айланма маблағлар ҳажми (АҚШ доллар).

V. МИКРОНУТРИЕНТНИНГ КОРХОНАЛАРГА БЕРИЛАДИГАН

ҚИЙМАТИНИ (НАРХ)НИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ

11.Марказий бюро микронутриентларнинг қийматини шакиллантириш чоғида фойда олиш кўзда тутилмайди.

12.Кейинчалик узлуксиз тузни йодлаш учун микронутриентларни харид қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (БҲМС)да кузда тутилган харажатлар, айланма маблағларни девалвациясини ҳажми, қўшимча молилаштириш ҳажми, қайтариладиган қарзни ҳажми ва 2013 йил 14 май 129-сонли Ўзбекистон Республикасини Вазирлар Маҳкамасининг Қарори асосида Марказий бюро ҳузуридаги Озиқ-овқат маҳсулотларини бойитиш дастурини амалга ошириш гуруҳини микронутриентлар харид қилиш учун жамланаётган маблағлар ҳажмининг 5 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорини микронутриентларни қиймати (Нархи) аниқлашда инобатга олинади.

13 Микронутриентни қиймати (Нархи)ни ҳар партиясига алоҳида қуйидаги формула асосида аниқланади:

МҚ=((ЖАМ-(ДтҚ-КтҚ+ҲРМ+ОМ))/МС)+ХН

МҚ – микронутриентлар қиймати (Нархи) (АҚШ долларида);

ЖАМ – жорий йил айланма маблағлар ҳажми (АҚШ доллар).

ДтҚ – йодланган туз жамламаси бўйича дебитор қарздорлик (АҚШ доллар);

КтҚ - йодланган туз жамламаси бўйича кредитор қарздорлик (АҚШ доллар);

ҲРМ - микронутриентлар жамламаси учун очилган махсус ҳисоб рақамидаги ва уларни харид қилиш учун кўчирилган маблағлар (АҚШ доллар);

ОМ - тузни йодлаш учун Марказий бюрони омбордаги микронутриентни корхоналарга бериладиган қиймати (Нархи) бўйича ҳажми (АҚШ доллар);

МС - харид қилинган микронутриентлар контракт бўйича умумий сони (кг.).

ХН – харид қилинган микронутриентларни контрактдаги нархи (АҚШ доллар).

Формуладаги ўзгарувчиларни АҚШ доллар кўринишга келтириш учун микронутриентларни қабул қилинган кунидаги Марказий банк АҚШ долларининг сўмга нисбатан белгилаган курси бўйича амалга оширилади.

VI. ЙОДЛАНГАН ТУЗ ишлабчикарувчи корхоналарлар

билан марказий бюрони муносабати

14.Корхоналарга микронутриентларни етказиб бериш тегишли шартномавий асосларда олдиндан ҳақ тўланмасдан Марказий бюро томонидан амалга оширилади.

15.Корхоналар билан шартнома АҚШ долларида тузилади ва шу шартнома буйича тўлов кунидаги Марказий банк белгилаган курс бўйича миллий валюта (Сўм)да амалга оширилади.

16.Корхоналар йодланган тузни реализация қилишдан тушган тушумнинг олинган микронутриентлар қийматига тенг бўлган қисмини микронутриентларни харид қилишни узлуксиз таъминлаш учун Марказий бюронинг махсус ҳисоб рақамига ўтказадилар. Бунда, олинган микронутрентнинг қиймати миқдоридаги сумма 2 банк куни давомида йодланган туз ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг тўлов топшириқномалари асосида Марказий бюронинг махсус 22 604 ҳисоб рақамига кўчирилади.

17.Корхоналар ва Марказий бюро раҳбарлари жамғарилган маблағлар юзасидан ҳар чоракда солиштирма далолатномалар тузишни ва улар асосида йодланган туз сотишда ҳақиқатда тушган маблағлар ва ишлатилган микронутриентлар миқдорига биноан тўловларни мувофиқлаштиришни таъминлайдилар.

18. Мазкур Низомнинг талабларига асосан ҳисоб китобларни тўғри ва ўз вақтида амалга оширишни назорат қилиш йодланган туз ишлаб чикарувчи корхоналари раҳбарларига, Марказий бюронинг махсус ҳисоб рақамига тушган маблағларнинг мақсадли ишлатилишини таъминлаш Соғлиқни сақлаш вазирлигига юклатилади.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ ҚАРОРИ “Йодланган тузни реализация қилишдан тушган маблағларнинг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “Саломатлик -3” лойиҳасини амалга ошириш Марказий бюросининг махсус ҳисоб рақамида жамлаш тартиби тўғрисида” НИЗОМ “Йодланган тузни реализация қилишдан тушган маблағларнинг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “Саломатлик -3” лойиҳасини амалга ошириш Марказий бюросининг махсус ҳисоб рақамида жамлаш тартиби тўғрисида”ги Низом 24 май 2016 йилАтаханов Ш.Н.

So`rovnoma natijalari