Hujjat nomi
Ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни сақлаш, транспортда ташиш ва сотишда табиий йўқотиш нормативлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiBuyruq
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Qishlоq хo‘jаligi vаzirligi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Qishlоq хo‘jаligi vаzirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-05-02 12:42:35
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-05-17 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

Ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни сақлаш,

транспортда ташиш ва сотишда табиий йўқотиш нормативлари

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 12 апрелдаги ПҚ–2520-сон “Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”гиқарорига мувофиқ буюраман:

1. Ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни сақлаш, транспортда ташиш ва сотишда табиий йўқотиш нормативлари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир Ш. Тешаев

Тошкент ш.,

2016 йил “___” __________

_____-сон

Ўзбекистон Республикаси

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг

2016 йил “___”__________даги
____-сонлибуйруғига
ИЛОВА

Ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни сақлаш, транспортда ташиш ва сотишда табиий йўқотиш нормативлари тўғрисидаги

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 12 апрелдаги ПҚ–2520-сон “Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш
ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни сақлаш, транспортда ташиш ва сотишда табиий йўқотиш нормативларини белгилайди.

2. Мазкур Низом талаблари давлат буюртмаси асосида мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш ва фойдаланиш учун тадбиқ этилади, шунингдек жисмоний ва юридик шахслар томонидан давлат буюртмасидан ташқари
мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш ва фойдаланиш
учун тавсия этилади.

3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумнинг табиий йўқолиши – ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни сақлаш,транспортда ташиш ва сотиш жараёнида улардаги намликни буғланиши ва нафас олиш учун моддалар сарфи оқибатида улар вазнининг камайиши;

узоқ муддатли сақлаш – ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари
ва узумни 20 кундан ортиқ бўлган муддатда сақлаш;

қисқа муддатли сақлаш –ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари
ва узумни 20 кунгача бўлган муддатда сақлаш;

совутиладиган омборлар сунъий совутиладиган омбор ва камералар;

сунъий совутилмайдиган омборлар –картошка ва сабзавот сақлаш омборлари ҳамда табиий, фаол ва мажбурий вентиляцияга эга мева сақлаш омборлари, шунингдек мослаштирилган бинолар.

4. Табиий йўқотиш нормативларига маҳсулотларни айниши ва идишларни бузилиши оқибатида юзага келадиган йўқотишлар, шунингдек идишнинг ҳақиқий
ва трафарет бўйича вазни ўртасидаги фарқ, маҳсулотларни ташиш жараёнида ҳосил бўладиган яроқсиз маҳсулот ва чиқитлар киритилмайди. Бундай йўқотишлар далолатномалар билан расмийлаштириладиган йўқотишлар сирасига кириб, ўрнатилган тартибда далолатномалар асосида ҳисобдан чиқарилади.

2-боб. Ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни сақлашда

табиий йўқотиш нормативлари

1-§. Узоқ муддатли сақлашда табиий йўқотиш нормативлари

5. Ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни узоқ муддат
сақлашда табиий йўқотиш нормативлари мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ белгиланади.

Мазкур нормативлар шаҳар ва қишлоқ ҳудудларида жойлашган тайёрлов ва савдо корхоналарига қарашли, маҳсулотлар кирим-чиқим ҳисоби юритиладиган омбор
ва базаларида маҳсулотларни узоқ муддат сақлашда қўлланилади.

6. Табиий йўқотиш нормативлари омборларнинг совутиладиган омборлар
ва сунъий совутилмайдиган омборлар турлари бўйича табақалаштирилади.

7. Нормативлар идиш (тара)да ва идишсиз сақланадиган стандарт мева, сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотлари учун белгиланади.

8. Қуйидаги маҳсулотларга табиий йўқотиш нормативлари қўлланилмайди:

омборнинг умумий айланмасида ҳисобга олинган, бироқ ҳақиқатда омборда сақланмаган (транзит амалиётлари) маҳсулотларга;

бузилиши (айниши) оқибатида далолатномалар асосида ҳисобдан чиқарилган маҳсулотларга.

9. Белгиланган нормативлар энг юқори, чегаравий миқдорлар бўлиб, омборларда ҳақиқатда мавжуд маҳсулотларни текшириш жараёнида уларни ҳисобга олинган
(кирим қилинган) ҳажмига нисбатан камомад аниқланган ҳолларда қўлланилади. Маҳсулотларни табиий йўқотиш нормативлари ҳақиқатда аниқланган, бироқ белгиланган нормативлардан юқори бўлмаган миқдорларда ҳисобдан чиқарилади.

10. Маҳсулотларни табиий йўқотилишини ҳисобдан чиқариш ўтказилган хатлов якуни бўйича ўрнатилган тартибда тузилган ва тасдиқланган тегишли ҳисоб-китоб асосида амалга оширилади.

11. Алоҳида гуруҳлар бўйича маҳсулотларни ҳақиқий табиий йўқотиш нормативи сотилган маҳсулотларни кирим қилинган миқдори билан ёки хатлов якуни бўйича аниқланган ҳақиқий қолдиқни, бухгалтерия ҳисоби маълумотлари бўйича қолдиқ билан таққослаш йўли орқали белгиланади.

12. Тасдиқланган нормативлар импорт қилинадиган маҳсулотларга ҳам қўлланилади.

13. Ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни табиий йўқотиш нормативлари, уларни сақлаш давомида ҳар ойдаги ўртача қолдиқ бўйича ҳисобланади.

Ўртача ойлиқ қолдиқ жорий ойнинг 1, 11, 21 саналари ва кейинги ойнинг 1 санаси бўйича маълумотлар асосида ҳисобланади. Бунда жорий ойнинг 1 санасига қолдиқнинг
½ қисми ҳамда 11- ва 21-саналардаги қолдиклар ва кейинги ойнинг 1 санасига қолдиқнинг ½ қисми жамланиб, 3 сонига бўлинади. Табиий йўқотиш ушбу ўртача қолдиққа нисбатан фоизларда ҳисобланади. Ҳар бир маҳсулот тури бўйича табиий йўқотишларнинг якуний миқдори хатлов даври бўйича ҳисобланган ўртача ойлик йўқотишларни жамлаш орқали аниқланади.

14. Ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни узоқ муддат сақлашда табиий йўқотиш миқдорларини ҳисоблаш бўйича мисоллар мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган.

2-§. Қисқа муддатли сақлашда табиий йўқотиш нормативлари

15. Ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни қисқа муддат сақлашда табиий йўқотиш нормативлари мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ белгиланади.

Мазкур нормативлар шаҳар ва қишлоқ ҳудудларида жойлашгантайёрлов ва савдо корхоналарига қарашли, қисқа муддат сақлаш ва сотишдан сўнг маҳсулотлар вазни ҳисоби юритиладиган улгуржи (таянч) базалар, юк тушириш ва ортиш, майда улгуржи ҳамда тайёрлов масканларида маҳсулотларни қисқа муддат сақлашда қўлланилади.

16. Маҳсулотлар 20 кундан ортиқ сақланганда, узоқ муддат сақлаш учун белгиланган табиий йўқотиш нормативлари қўлланилади. Картошка, мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари ва узумни узоқ муддат сақлаш учун табиий йўқотиш нормативлари белгиланмаган давр ва ойларда, маҳсулотларни қисқа муддат сақлаш учун белгиланган нормативлар қўлланилади.

17. Нормативлар совутиладиган ва сунъий совутилмайдиган омборларда идиш (контейнер, қути, махсус сиғим, юмшоқ идиш)да ва идишсиз ҳолда қисқа муддат сақланадиган стандарт мева, сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум учун белгиланган.

Қисқа муддатли сақлашда совутилмайдиган омборларга картошка ва сабзавот сақлаш омборлари ҳамда табиий, фаол ва мажбурий вентиляцияга эга мева сақлаш омборлари, мослаштирилган омборлар ва ертўлалар, шунингдек, турли ёпқич материаллар (полимер пленка, бўйра, тўсқич, брезент ва бошқалар) қўлланилиб, маҳсулотларни ёғингарчиликлар, иссиқлик, қуёш нури ва совуқдан ҳимояланган очиқ майдонлар ҳам киритилади.

18. Қуйидаги ҳолатларда табиий йўқотиш нормативлари қўлланилмайди:

вазни ўлчанмасдан (трафарет ёки счёт бўйича) кирим ва чиқим қилинган маҳсулотлар бўйича;

омборнинг умумий айланмасида ҳисобга олинган, бироқ ҳақиқатда омборда сақланмаган (транзит амалиётлари) маҳсулотлар бўйича;

вазни ўлчанмасдан сақлаш учун берилган маҳсулотлар бўйича.

19. Белгиланган нормативлар энг юқори, чегаравий миқдорлар бўлиб, омборларда ҳақиқатда мавжуд маҳсулотларни текшириш жараёнида уларни ҳисобга олинган
(кирим қилинган) ҳажмига нисбатан камомад аниқланган ҳолларда қўлланилади. Маҳсулотларни табиий йўқотиш нормативлари ҳақиқатда аниқланган, бироқ белгиланган нормативлардан юқори бўлмаган миқдорларда ҳисобдан чиқарилади.

20. Маҳсулотларни табиий йўқотилишини ҳисобдан чиқариш омборларни тозалаш, шунингдек, маҳсулотлар гуруҳлаб (маркали) ҳисобга олинган ҳолларда маркани ёпилишида ўтказилган хатлов якуни бўйича ўрнатилган тартибда тузилган
ва тасдиқланган тегишли ҳисоб-китоб асосида амалга оширилиши мумкин. Хатловдан олдин табиий йўқотишларни ҳисобдан чиқаришга йўл қўйилмайди.

21. Маҳсулотларни қисқа муддат сақлашда табиий йўқотиш нормативлари ҳисобга олиш даврининг бошига маҳсулот қолдиғи ва ушбу даврда сақлаш учун қабул қилинган мева, сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумнинг соф (нетто) вазнига нисбатан ҳисобланади.

Табиий йўқотишни ҳисоблаш бўйича мисоллар мазкур Низомнинг 4-иловасида келтирилган.

22. Тайёрлов ва савдо корхоналарига тегишли касаба уюшма ташкилоти билан келишилган ҳолда маҳсулотларни ўртача сақлаш муддати, омбор тури (улгуржи, майда улгуржи, тайёрлов маскани) ва моддий-техник базасининг ҳолати (сақлаш шароитлари)ни ҳисобга олган ҳолда айрим корхоналар ва тайёрлов масканлари учун барча ёки алоҳида маҳсулотлар бўйича белгиланган табиий йўқотиш нормативларини 20 фоизгача камайтириш ёки оширишга рухсат берилади.

Бунда мазкур савдо ёки тайёрлов ташкилоти бўйича маҳсулотларни табиий йўқотиш нормативининг умумий миқдори товарма-товар бўйича белгиланган нормативдан ортиқ бўлмаслиги лозим. Нормативларни табақалаштириш тўғрисидаги буйруқ, улар амал қиладиган давр бошлангунга қадар 15 кун аввал моддий жавобгар шахсга етказилади.

3-боб. Ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни транспортда ташишда табиий йўқотиш нормативлари

1-§. Автотранспорт воситасида табиий йўқотиш нормативлари

23. Ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни турли хилдаги автотранспорт воситасида ташишда табиий йўқотиш нормативларимазкур Низомнинг 5 ва 6-иловаларига мувофиқ белгиланади.

24. Ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни ташишда табиий йўқотишлар маҳсулотларни жўнатиш масканларида автомобил транспортига юклаш, муайян масофага ташиш ва қабул қилиш масканида туширишда улардаги намликнинг буғланиши ва нафас олиш учун моддалар сарфи оқибатида вазнининг камайишига нисбатан татбиқ этилади.

25. Табиий йўқотиш нормативи жўнатиш масканида ташиш учун қабул қилинган маҳсулотнинг соф (нетто) вазнига нисбатан фоизларда ҳисобланади. Улар энг юқори чегаравий миқдорлар бўлиб, белгиланган тезликда ва стандарт идишларда ҳамда майдаланган муз ёки қор қаватисиз стандарт картошка, мева, сабзавот, полиз маҳсулотлари ва узумни ташишда қўлланилади.

26. Табиий йўқотиш нормативлари ташишдан аввал ва кейин вазни ўлчанмаган, шунингдек, хўжалик ичида ташилган ҳамда ташиш учун доналаб (масалан, лимон, кўкат воғлари ва ҳ.к.) ёки қадоқлаб қабул қилинган маҳсулотларга қўлланилмайди.

27. Тасдиқланган нормативлар маҳсулотларни қабул қилиш масканларида кирим қилишда юк вазнининг камомади аниқланган ва у топширувчи шахс томонидан ёки тегишли далолатнома билан тасдиқланган ҳолларда қўлланилади.

Моддий жавобгар шахслардан маҳсулотлар камомадини ҳисобдан чиқариш товар- транспорт ҳужжати расмийлаштирилган ҳар бир маҳсулот гуруҳи (партияси) юзасидан вазн камомадининг ҳақиқий миқдори бўйича ҳарид баҳоларида амалга оширилади, лекин улар белгиланган нормативлардан ортиб кетиши мумкин эмас ва бундай ҳолларда сарфлар бухгалтерия ҳисобида тегишли харажат турига олиб борилади. Табиий йўқотишни олдиндан ҳисобдан чиқаришга йўл қўйилмайди.

28. Юкни ташиб келтиришга масъул бўлган моддий жавобгар шахс айби билан камомад белгиланган нормативлардан ортиб кетган ҳолларда эса камомад ўрнатилган тартибда айбдордан ундирилади.

Камомад белгиланган нормативлардан ортиб кетишига айбдорлар аниқланмаган ҳолатларда эса, камомад ўрнатилган тартибда тегишли харажат турига олиб борилади.

29. Турли, шу билан бирга бир хил оралиқдаги норматив доирасида ташиладиган картошка, мева, сабзавот ва полиз маҳсулотларини табиий йўқотилиши битта норматив бўйича ҳисобдан чиқарилади, буни ҳисоблаш мисоли мазкур Низомнинг 7-иловасида келтирилган.

30. Сут-мум пишиқлик давридаги маккажухорини автотранспортда ташишда данакли мевалар учун тасдиқланган табиий йўқотиш нормативлари қўлланилади.

2-§. Темир йўл транспортида ташишда табиий йўқотиш нормативлари

31. Ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни темир йўл транспортида ташишда табиий йўқотиш нормативларимазкур Низомнинг 8, 9, 10, 11 ва 12-иловаларига мувофиқбелгиланади.

32. Табиий йўқотиш нормативи жўнатиш масканида ташиш учун қабул қилинган маҳсулотнинг соф (нетто) вазнига нисбатан фоизларда ҳисобланади. Улар энг юқори чегаравий миқдорлар бўлиб, белгиланган тезликда ва стандарт идишларда стандарт картошка, мева, сабзавот, полиз маҳсулотлари ва узумни ташишда қўлланилади.

33. Табиий йўқотиш нормативлари ташишдан аввал ва кейин вазни ўлчанмаган, шунингдек, ташиш учун доналаб ёки қадоқлаб қабул қилинган маҳсулотларга қўлланилмайди.

34. Тасдиқланган нормативлар маҳсулотларни қабул қилиш масканларида кирим қилишда юк вазнининг камомади аниқланган ва у топширувчи шахс томонидан ёки тегишли далолатнома билан тасдиқланган ҳолларда қўлланилади.

Моддий жавобгар шахслардан маҳсулотлар камомадини ҳисобдан чиқариш товар- транспорт ҳужжати расмийлаштирилган ҳар бир маҳсулот гуруҳи (партияси) юзасидан вазн камомадининг ҳақиқий миқдори бўйича ҳарид баҳоларида амалга оширилади, лекин улар белгиланган нормативлардан ортиб кетиши мумкин эмас ва бундай ҳолларда сарфлар бухгалтерия ҳисобида тегишли харажат турига олиб борилади. Табиий йўқотишни олдиндан ҳисобдан чиқаришга йўл қўйилмайди.

35. Юкни ташиб келтиришга масъул бўлган моддий жавобгар шахс (ёки ташувчи) айби билан камомад белгиланган нормативлардан ортиб кетган ҳолларда эса камомад ўрнатилган тартибда айбдордан ундирилади.

Камомад белгиланган нормативлардан ортиб кетишига айбдорлар аниқланмаган ҳолатларда эса, камомад ўрнатилган тартибда тегишли харажат турига олиб борилади.

4-боб. Ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни сотишда табиий йўқотиш нормативлари

36. Ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни сотишда табиий йўқотиш нормативлари мазкур Низомнинг 13-иловасига мувофиқ белгиланади.

Мазкур нормативлар маҳсулотларни дўконлар омбори ва пештахтасида сақлаш, шунингдек, сотишга тайёрлаш ва сотиш жараёнида улардаги намликни буғланиши ва нафас олиш учун моддалар сарфи натижасида юзага келадиган йўқотишларни қоплаш мақсадида тарозида тортиб сотиладиган стандарт маҳсулотларни уларнинг чакана савдо айланмасига нисбатан фоиз кўринишида белгиланган ва чакана савдо тизимида қўлланилади.

37. Табиий йўқотиш нормативларига қуйидагилар киритилмаган:

маҳсулотларни айниши ва идишларни бузилиши оқибатида юзага келадиган йўқотишлар, шунингдек, идишнинг ҳақиқий ва трафарет бўйича вазни ўртасидаги фарқ;

ўрнатилган нормативлар доирасида, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш усулида маҳсулотларни сотиш билан боғлиқ ҳақиқий қўшимча йўқотишлар.

38. Тасдиқланган нормативлар энг юқори, чегаравий миқдорлар бўлиб, ҳақиқатда мавжуд маҳсулотларни ҳисоб тизимидаги қолдиқлар билан таққослаганда камомадлар аниқланган ҳолатларда қўлланилади. Маҳсулотларни табиий йўқотилиши ҳақиқий миқдорлар бўйича ҳисобдан чиқарилади, лекин улар белгиланган нормативлардан юқори бўлиши мумкин эмас.

39. Табиий йўқотиш нормативлари, чакана савдо ташкилотида сақланиш муддатидан қатъий назар фақатгина ҳисобот даврида сотилган маҳсулотлар учун қўлланилади.

40. Доналаб ва қадоқланган ҳолда сотиладиган маҳсулотларга мазкур нормативлар қўлланилмайди.

41. Чакана савдо корхонасида қадоқланадиган маҳсулотларга, ушбу турдаги, қадоқланмаган маҳсулотларга белгиланган табиий йўқотиш нормативлари қўлланилади.

42. Чакана савдо тизими учун белгиланган нормативлар доирасида табиий йўқотиш миқдорини ҳисоблашда чакана товар айланмасига қуйидаги маҳсулотлар киритилмайди:

моддий бойликларни мустақил ҳисобини юритиш тизимига эга дўкон филиаллари ва бошқа савдо шоҳобчаларига сотиш учун берилган ҳамда ижтимоий-маданий муассасалар (болалар боғчаси, сихатгоҳ, касалхона ва бошқ.), бошқа ташкилот ва корхоналарга майда улгуржи гуруҳ (партия)ларда сотилган;

таъминотчиларга қайтарилган ва қайта ишлаш учун топширилган;

айниши, сифатини пасайиши, идишларни бузилиши, идишнинг ҳақиқий ва трафарет бўйича вазни ўртасидаги фарқланиши натижасида далолатномалар асосида ҳисобдан чиқарилган.

43. Йилнинг иссиқ ойларида ёки совуткич ишдан чиққан пайтида тез бузилувчан маҳсулотлар совутиш ускуналарига эга бўлмаган дўкон ва савдо шоҳобчалари орқали мажбурий тартибда сотилганда нормативлар оширилмайди, балки уларни тезкор равишда сотиш чоралари кўрилади.

44. Савдо дўконларида шогирд ва амалиётчилар бўлганда табиий йўқотиш нормативлари қуйидаги миқдорларга оширилади: шогирд ва амалиётчиларнинг ўртача сони сотувчилар сонига нисбатан 25 дан 50 фоизгачани ташкил этганда – 10 фоизга, 50 фоиздан ортиқ бўлганда эса – 15 фоизга.

45. Нормативларни қайд этилган тартибда кўпайтириш кетма-кет ўтказилган хатлов оралиғидаги даврда, иш вақтини ҳисобга олиш бўйича қайднома асосида белгиланадиган шогирдларнинг ҳақиқатда ишлаган вақтини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.Мустақил ҳисоб тизимига эга секция ва бўлимлари мавжуд дўконларда, нормативлар фақатгина тегишли миқдордаги шогирдлар ишлаган секция ва бўлимлар учун кўпайтирилади.

5-боб. Якуний қоида

46. Мазкур Низом Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси,“Ўзагроэкспорт” акциядорлик жамияти ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси, “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ва Ўзбекистон фермерлари Кенгаши билан келишилган.

“Ўзстандарт” агентлиги

бош директори А. Қурбанов

2016 йил “___” __________

Ўзбекистон автомобиль ва дарё

транспорти агентлиги бошлиғи В. Исмаилов

2016 йил “___” __________

“Ўзбекозиқовқатхолдинг”

холдинг компанияси раиси О. Рустамов

2016 йил “___” __________

“Ўзагроэкспорт” акциядорлик жамияти

ихтисослаштирилган ташқи савдо компания

бош директориЖ.Холмухамедов

2016 йил “___” __________

“Ўзбекозиқовқатзахира”

уюшмаси раиси З. Файзиев

2016 йил “___” __________

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик

жамияти раиси О. Раматов

2016 йил “___” __________

Ўзбекистон фермерлари Кенгаши

раиси С. Турдиев

2016 йил “___” __________

Ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни сақлаш, транспортда ташиш ва сотишда табиий йўқотиш нормативлари тўғрисидагинизомга

1-ИЛОВА

Ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни узоқ муддат сақлашда табиий йўқотиш

нормативлари

Маҳсулот номи

Омбор тури

Табиий йўқотиш нормативи, %

сентябрь

октябрь

ноябрь

декабрь

январь

февраль

март

апрель

май

июнь

июль

август

Олма:

кузги навлари

Сунъий совутиладиган

1,2

0,8

0,6

0,5

0,5

0,4

-

-

-

-

-

-

Сунъий совутилмайдиган

2,0

1,2

1,2

1,0

1,0

-

-

-

-

-

-

-

қишки навлари

Сунъий совутиладиган

1,0

0,4

0,3

0,3

0,25

0,25

0,3

0,3

0,5

0,5

-

-

Сунъий совутилмайдиган

1,8

0,8

0,6

0,5

0,5

0,5

0,5

-

-

-

-

-

Нок

Сунъий совутиладиган

1,0

0,8

0,6

0,6

0,5

0,4

0,4

0,4

0,5

-

-

-

Сунъий совутилмайдиган

2,0

1,6

1,4

0,7

0,6

0,6

0,6

-

-

-

-

-

Узум

Сунъий совутиладиган

0,8

0,7

0,7

0,6

0,4

0,4

0,4

-

-

-

-

-

Картошка

Сунъий совутиладиган

1,6

1,0

0,9

0,9

0,7

0,7

0,8

0,9

1,0

1,2

1,2

-

Сунъий совутилмайдиган

1,8

1,6

0,9

0,9

0,7

0,7

0,8

1,0

1,4

2,2

-

-

Уюмларда, хандакларда

-

1,0

1,0

0,5

0,4

0,4

0,7

1,0

1,5

-

-

-

Ош лавлаги, турп, дайкон, брюква, хрен, кольрабий, пастернак

Сунъий совутиладиган

1,6

1,1

1,0

0,7

0,6

0,7

1,0

1,1

1,1

1,2

-

-

Сунъий совутилмайдиган

2,0

1,3

1,0

0,7

0,6

0,7

1,2

1,8

1,9

2,0

-

-

Уюмларда, хандакларда

-

1,5

1,3

0,7

0,5

0,6

0,7

2,3

2,5

-

-

-

Сабзи, кашнич,
сельдерей шолғом

Сунъий совутиладиган

2,3

1,8

1,3

0,8

0,7

1,3

1,4

1,6

1,8

1,9

-

-

Сунъий совутилмайдиган

2,5

2,2

1,3

0,8

0,7

1,3

1,6

2,3

2,5

-

-

-

Оқ бош карам, қизил карам, савой, брюсель карами:

ўртапишар навлар

Сунъий совутилмайдиган

-

4,0

3,8

2,3

-

-

-

-

-

-

-

-

Пиёз

Сунъий совутиладиган

-

3,5

2,3

1,8

1,3

1,3

2,0

-

-

-

-

-

Уюмларда, хандакларда

-

3,8

3,5

2,0

1,4

1,4

2,1

-

-

-

-

-

Саримсоқ

Сунъий совутиладиган

0,8

0,7

0,6

0,5

0,5

0,5

1,0

1,3

1,6

1,6

1,8

1,8

Сунъий совутилмайдиган

2,0

1,5

3,1

0,7

0,6

0,7

1,1

1,6

2,0

-

-

3,0

Ошқовоқ

Сунъий совутиладиган

1,9

1,7

1,2

1,0

1,0

1,0

1,6

1,0

1,7

1,7

1,7

2,0

Сунъий совутилмайдиган

3,2

2,1

1,5

1,1

1,1

1,2

2,0

2,5

-

-

-

-

Уюмларда, хандакларда

1,5

1,2

0,7

0,5

0,3

-

-

-

-

-

-

-

Изоҳ:

1.Илдизмеваларни уюмларда қум билан бостириб сақлашда табиий йўқотиш ҳисобланмайди.

2. Бошқарилувчан газ муҳитига асосланган совуткичли камераларда табиий йўқотиш нормативлари, сунъий совутиладиган камералар учун ўрнатилган нормативларга нисбатан 15% камайтирилган ҳолда ҳисобланади.

Ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни сақлаш, транспортда ташиш ва сотишда табиий йўқотиш нормативлари тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА

Ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни узоқ муддат сақлашда табиий йўқотиш миқдорларини ҳисоблаш бўйича мисоллар

1. Сунъий совутилмайдиган омборда сентябрь ойида картошка қолдиғи қуйидагича бўлган: 21 сентябрь ҳолатига - 1050 тн, 1 октябрь ҳолатига - 1200 тн

0 + 0 + 1050 + (1200:2) 1650

Ўртача қолдиқ ─────────────── = ──── = 550 тн

3 3

Норматив 1,8 фоиз бўлганда сентябрь ойида табиий йўқотиш миқдори қуйидагича ҳисобланиши лозим:

550 x 1,8

────── = 9,9 тн

100

2. Ноябрь ойида картошка қолдиғи қуйидагича бўлган: 1 ноябрь ҳолатига - 1200 тн,
11 ноябрь ҳолатига - 2400 тн, 21 ноябрь ҳолатига - 3000 тн ва 1 декабрь ҳолатига- 3000 тн.

(1200:2)+2400+3000+(3000:2) 7500

Ўртача қолдиқ = ────────────────── = ──── = 2500 тн

3 3

Норматив 0,9 фоиз бўлганда ноябрь ойида табиий йўқотиш миқдори қуйидагича ҳисобланиши лозим:

2500 x 0,9

─────── = 22,5 тн

100

3. Сақлаш даврининг охирида, масалан, май ойида картошка қолдиғи қуйидагича бўлган: 1 май ҳолатига - 200 тн, 11 май ҳолатига- 100 тн, 21 май ҳолатига - 10 тн ва
1 июн ҳолатига - 0.

(200:2)+100+10+0 210

Ўртача қолдиқ = ─────────── = ─── = 70 тн

3 3

Норматив 1,4 фоиз бўлганда май ойида табиий йўқотиш миқдори қуйидагича ҳисобланиши лозим:

70 x 1,4

────── = 1,19 тн

100

Ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни сақлаш, транспортда ташиш ва сотишда табиий йўқотиш нормативлари тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА

Ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни қисқа муддат сақлашда табиий йўқотиш нормативлари

Махсулот номи

Омбор тури

Табиий йўқотиш нормативи,%

куз

қиш

баҳор

ёз

Уруғли мевалар
(олма, нок, бехи ва х.к.), хурмо

Совутиладиган

0,5

0,2

0,2

0,6

Совутилмайдиган

0,7

0,2

0,2

0,8

Олхўри

Совутиладиган

0,9

0,7

0,7

1,0

Совутилмайдиган

1,0

0,8

0,9

1,2

Данакли мевалар
(ўрик, шафтоли, олча, гилос, анор ва бошқ.)

Совутиладиган

0,9

0,6

0,6

1,2

Совутилмайдиган

1,0

0,8

0,8

1,4

Узум, қорағат (смородина)

Совутиладиган

0,5

0,2

0,3

0,8

Совутилмайдиган

0,6

0,3

0,4

1,0

Қулупнай, ертут, малина

Совутиладиган

1,2

-

1,2

1,4

Совутилмайдиган

1,4

-

1,4

2,0

Кечки картошка

Совутиладиган

0,6

0,2

0,2

-

Совутилмайдиган

1,0

0,3

0,4

-

Эртаки картошка

Совутиладиган

-

-

-

0,5

Совутилмайдиган

-

-

-

0,9

Ўрта ва кечпишар карамлар

Совутиладиган

0,9

0,6

0,8

-

Совутилмайдиган

1,3

1,0

1,2

-

Эртаки карам

Совутиладиган

-

0,9

1,2

1,4

Совутилмайдиган

-

1,5

2,2

2,5

Гулкарам

Совутиладиган

1,3

1,0

1,2

2,3

Совутилмайдиган

1,8

1,5

1,9

2,8

Илдизмевалар (лавлаги, сабзи, шолғом, турп, кашнич, брюква, сельдерей,

постернак ва бошқ.)

Совутиладиган

0,8

0,6

0,6

1,2

Совутилмайдиган

1,8

0,8

0,9

2,2

Илдизмевалар кўкат холида
(ёши ва ўстириб етиштирилгани)

Совутиладиган

1,2

0,8

0,8

1,5

Совутилмайдиган

1,9

1,0

1,0

3,9

Редиска

Совутиладиган

0,8

0,4

0,8

0,9

Совутилмайдиган

1,2

0,6

1,2

1,2

Пиёз

Совутиладиган

0,9

0,4

0,6

0,9

Совутилмайдиган

1,2

0,6

0,9

1,2

Саримсоқ

Совутиладиган

0,8

0,5

0,7

0,8

Совутилмайдиган

1,0

0,7

0,9

1,1

Кўк пиёз, порей пиёзи

Совутиладиган

1,0

0,6

1,0

1,3

Совутилмайдиган

1,4

0,9

1,5

1,8

Барра кўкатлар (салат, шпинат, кашнич, сельдерей, ровоч) ва дуккаклилар (нўхот,

ловия ва ҳ.к.)

Совутиладиган

1,6

0,9

1,0

1,6

Совутилмайдиган

2,4

1,2

1,4

2,4

Маккажўхори сўтали
(сут-мум пишиқлик даврида)

Совутиладиган

0,9

-

-

0,9

Совутилмайдиган

1,5

-

-

1,5

Очиқ ер ва иссиқхона бодринги

Совутиладиган

0,9

0,5

0,5

1,0

Совутилмайдиган

1,5

0,8

0,8

1,8

Помидорлар

(қизил пустли ва қўнғир)

Совутиладиган

0,9

0,4

0,4

0,8

Совутилмайдиган

1,0

0,5

0,5

1,0

Бақлажон, кабачка, чучук ва аччиқ қалампир, патисон

Совутиладиган

1,0

0,5

0,5

1,0

Совутилмайдиган

1,8

0,7

0,7

2,0

Полиз махсулотлари

(тарвуз, ошқовоқ, қовун)

Совутиладиган

0,4

0,4

0,5

0,6

Совутилмайдиган

0,6

0,6

0,9

1,0

Ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни сақлаш, транспортда ташиш ва сотишда табиий йўқотиш нормативлари тўғрисидаги низомга

4-ИЛОВА

Ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни қисқа муддат сақлашда табиий йўқотиш миқдорларини ҳисоблаш бўйича мисоллар

Совутиладиган омборга 1 апрель куни 20 тонна эртаки карам қисқа муддат сақлаш учун келиб тушди.

1 апрель ҳолатига ҳақиқий қолдиқ 2 тоннани ташкил этади.

1 май куни маҳсулот гуруҳи (партияси)ни ёпишда ҳақиқатда карам мавжуд эмаслиги аниқланди.

Китоб бўйича қолдиқ 264 кг ташкил этади.

Карам камомади – 264 кг.

Тасдиқланган нормативлар бўйича қуйидаги миқдордаги табиий йўқотиш ҳисобдан чиқарилиши мумкин:

(2 т + 20 т) x 1,2

────────── = 0,264 тн ёки 264 кг

100

Шундай қилиб, эртаки карамнинг 264 кг тенг ҳақиқий камомади харажатларга олиб борилади ва ҳисобдан чиқарилиши мумкин, чунки у белгиланган табиий йўқотиш нормативларидан юқори эмас.

Ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни сақлаш, транспортда ташиш ва сотишда табиий йўқотиш нормативлари тўғрисидаги низомга

5-ИЛОВА

Ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни махсус (рефрижераторли) ва юк автомобилларида ташишда табиий йўқотиш нормативлари

(юкнинг соф (нетто) вазнига нисбатан % ҳисобида)

Ташиш масофаси, км

Рефрижераторларда ташишда

Изотермик кузовли ёки бортли юк автомобилларида ташишда

Бодринг

Помидор

Ширин ва аччиқ қалампир, баклажон, кабачка

Тарвуз, ошқовоқ

Қовун

Узум

Данакли мевалар ва анор

Олма ва нок

Цитруслилар, банан

Ертут, хўжағат

Узум, қорағат ва бошқа резаворлар

Данакли мевалар ва анор

Уруғли мевалар ва хурмо

Бодринг

Помидор

Чучук ва аччиқ қалампир, бакла-жон, кабачка

Тарвуз, ошқовоқ

Қовун

Ёз

Куз-қиш

идишда

идишда

идишда

идиш-сиз

контей-нер

идиш-сиз

контей-нер

идишда

идишда

идишда

идишда

идиш да

идиш да

идиш да

идиш да

идиш да

идишда

идишда

идишда

контей-нер

контей-нер

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17

18

19

20

21

22

10 км гача

-

-

-

0,1

0,1

0,2

0,2

-

-

-

-

0,1

0,4

0,1

0,1

0,1

0,5

0,1

0,2

0,1

0,2

11 - 25

-

-

-

0,1

0,1

0,2

0,2

-

-

-

-

0,1

0,5

0,2

0,2

0,1

0,6

0,2

0,2

0,1

0,2

26 - 50

-

-

-

0,2

0,2

0,3

0,3

-

-

-

-

0,2

0,7

0,3

0,4

0,2

0,9

0,3

0,5

0,2

0,3

51 - 75

-

-

-

0,2

0,2

0,4

0,4

-

-

-

-

0,2

0,9

0,4

0,6

0,3

1,2

0,4

0,7

0,2

0,4

76 - 100

-

-

-

0,3

0,3

0,4

0,4

-

-

-

-

0,3

1,1

0,5

0,8

0,3

1,5

0,5

0,8

0,3

0,5

101 - 125

-

-

-

0,4

0,4

0,5

0,4

-

-

-

-

-

1,3

0,6

1,0

0,5

1,7

0,6

1,0

0,4

0,6

126 - 150

-

-

-

0,4

0,4

0,6

0,5

-

-

-

-

-

1,5

0,7

1,1

0,7

1,8

0,7

1,1

0,5

0,7

151 - 175

1,8

0,6

1,1

0,5

0,4

0,7

0,6

0,8

1,2

0,6

0,6

-

1,7

0,8

1,2

0,8

1,9

0,8

1,2

0,6

0,8

176 - 200

1,8

0,7

1,1

0,6

0,5

0,8

0,7

1,0

1,2

0,6

0,6

-

1,9

0,9

1,3

0,9

2,0

0,9

1,2

0,7

0,9

201 - 225

1,9

0,7

1,2

0,7

0,6

0,9

0,8

1,0

1,3

0,7

0,7

-

2,1

1,0

1,4

1,0

2,1

1,0

1,3

0,8

1,0

226 - 250

1,9

0,7

1,2

0,7

0,6

1

0,9

1,1

1,3

0,7

0,7

-

2,3

1,1

1,5

1,1

2,2

1,1

1,4

0,8

1,1

251 - 275

2

0,7

1,2

0,8

0,7

1,1

1

1,1

1,4

0,7

0,7

-

2,5

1,2

1,6

1,2

2,3

1,2

1,4

0,9

1,2

276 - 300

2

0,8

1,3

0,9

0,8

1,2

1,1

1,2

1,4

0,8

0,7

-

2,7

1,3

1,7

1,3

2,4

1,3

1,5

1,0

1,3

301 - 350

2,1

0,8

1,3

1

0,9

1,2

1,2

1,2

1,5

0,8

0,8

-

-

-

1,3

1,5

2,6

1,4

1,5

1,1

1,4

351 - 400

2,2

0,9

1,4

1,1

1

1,4

1,2

1,3

1,5

0,9

0,8

-

-

-

1,9

1,7

2,8

1,5

1,6

1,2

1,6

401 - 450

2,3

0,9

1,4

1,2

1,1

1,5

1,3

1,3

1,6

0,9

0,9

-

-

-

2,0

1,8

3,0

1,6

1,6

1,3

1,7

451 - 500

2,4

1

1,5

1,2

1,2

1,6

1,4

1,4

1,6

1,0

0,9

-

-

-

2,1

1,9

3,2

1,7

1,7

1,4

1,8

501 - 550

2,5

1

1,6

1,3

1,2

1,7

1,5

1,5

1,7

1,0

1,0

-

-

-

2,2

2,0

3,4

1,8

1,8

1,5

1,9

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17

18

19

20

21

22

551 – 600

2,6

1,1

1,7

1,5

1,4

1,8

1,6

1,6

1,7

1,1

1,0

-

-

-

2,3

2,1

3,6

1,9

1,9

1,7

2,0

601 - 700

2,8

1,2

1,8

1,7

1,5

2

1,8

1,7

1,8

1,3

1,1

-

-

-

2,6

2,3

-

2,1

2,0

1,9

2,2

701 - 800

3

1,3

1,9

1,9

1,7

2,1

2

1,8

1,9

1,5

1,2

-

-

-

2,9

2,5

-

2,3

2,1

2,1

2,4

801 - 900

3,2

1,4

2

2

1,9

2,3

2,2

1,9

2,0

1,7

1,3

-

-

-

3,2

2,7

-

2,5

2,2

2,3

2,6

901 - 1000

3,4

1,5

2

2,2

2

2,5

2,2

2,0

2,1

1,9

1,4

-

-

-

3,4

2,9

-

2,7

2,3

2,5

2,8

1000 км дан кўпроқ масофага ташишда норматив ҳар 100 км ҳисобига ошир-ди

0,1

0,1

0,1

0,1

0,1

0,1

0,1

0,1

0,1

0,1

0,1

-

-

-

0,2

0,2

-

0,2

0,1

0,2

0,2

Изоҳ: 1. Цитрусли мевалар ва бананларни 100 км дан ортиқ масофага ташилганда меъёр кейинги ҳар 50 км ҳисобига 0,1% оширилади. Ананасларни 50 км дан 100 км гача масофага ташилганда юкнинг соф (нетто) вазнига нисбатан 0,1% тенг меъёр қўлланилади.
2. Ертут ва хўжағатни 300 км дан ортиқ масофага рефрижераторларда ташилганда, ушбу масофага резаворларни изотермик кузовли ёки бортли юк автомобилларида ташишда қўлланилган
2,7 % меъёрни кейинги ҳар 100 км ҳисобига 0,2 % оширилади

Ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни сақлаш, транспортда ташиш ва сотишда табиий йўқотиш нормативлари тўғрисидаги низомга

6-ИЛОВА

Ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни автомобил транспортида ташишда табиий йўқотиш нормативлари

(юкнинг соф (нетто) вазнига нисбатан % ҳисобида)

Даврлар

Ташиш усули

Ташиш масофаси, км

Кар-тошка

Карам

Илдиз-мева

Пиёз, сарим-соқ

Порей пиёзи

Шивит, салат ва бошқа кўкатлар

Куз-қиш
(1 октябрдан31 мартгача)

идишда

10- 25

0,3

0,4

0,4

0,2

0,3

1,3

26 - 50

0,4

0,6

0,4

0,4

0,6

2,5

51 - 75

0,5

0,9

0,5

0,5

-

76 - 100

0,6

1,1

0,7

0,6

-

идишсиз

10- 25

0,3

0,4

0,3

-

-

26 - 50

0,5

0,7

0,5

-

-

51 - 75

0,7

1,1

0,7

-

-

76 - 100

0,8

1,5

0,8

-

-

Баҳор-ёз
(1 апрелдан
30 сентябргача)

идишда

1- 09

0,3

0,4

0,3

0,2

0,2

1

10- 25

0,4

0,4

0,4

0,3

0,3

1,3

26 - 50

0,6

0,8

0,6

0,4

0,6

2,5

51 - 75

0,7

1

0,7

0,5

-

76 - 100

0,8

1,2

0,8

0,6

-

Изоҳ:

Ёз ойларида эртаки картошка ва илдизмеваларни 100 км дан 400 км гача масофага ташилганда норматив ҳар 25 км ҳисобига 0,1%, 400 км дан 1000 км гача ташилганда эса ҳар 100 км ҳисобига 0,3% кўпайтирилади.Эртаки карамни 100 км дан 600 км гача масофага ташилганда норматив ҳар 25 км ҳисобига 0,1%, 600 км дан 1000 км гача ташилганда эса ҳар 100 км ҳисобига 0,3% кўпайтирилади. Кечки картошка ва илдизмеваларни ҳамда ўрта ва кечпишар карамни ташишда қайд этилган қўшимчалар
2 марта камайтирилади. Пиёз ва саримсоқни 100 км дан 1000 км гача масофага ташилганда норматив ҳар 100 км ҳисобига 0,1% кўпайтирилади. Мазкур қўшимчалар тегишли давр учун белгиланган нормативларга нисбатан қўлланилади.

Ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни сақлаш, транспортда ташиш ва сотишда табиий йўқотиш нормативлари тўғрисидаги низомга

7-ИЛОВА

Ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни автомобил транспортида ташишда табиий йўқотиш миқдорларини ҳисоблаш бўйича

мисоллар

Ер тутини 51 дан 75 км масофага ташилганда табиий йўқотиш маҳсулотни дастлабки вазнининг 0,9% нормативида ҳисобдан чиқарилади.

70 дан 100 км гача ташилганда эса вазн камомадининг миқдори, табиий йўқотиш жўнатилган маҳсулотнинг соф (нетто) вазнига нисбатан 1,1% ортиқ бўлмаган ҳолатларда ҳисобдан чиқарилиши мумкин.

Белгиланган оралиқдан юқори масофага автомобил транспортида ташилган маҳсулотга табиий йўқотиш қўшимчаси, 1 км дан бошлаб ҳисобланади.

Масалан, данакли меваларни бортли автомашиналарда 1001 км ташилганда 901 дан 1000 км гача масофа учун белгиланган 3,4% нормативига кейинги юзликнинг қўшимча биринчи километрига 0,2% қўшилади. Худди шу йўқотиш ушбу маҳсулотни 1100 км ташишда ҳам ҳисобланади.

Ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни сақлаш, транспортда ташиш ва сотишда табиий йўқотиш нормативлари тўғрисидаги низомга

8-ИЛОВА

Карам, сабзи ва пиёзни темир йўл транспортида ташишда табиий йўқотиш нормативлари

( юк вазнига нисбатан % ҳисобида)

Ташиш давомийлиги, кун

Рефрижераторли вагонларда ва контейнерларда

Ёпиқ вагонларда

Рефрижераторли вагонларда ва контейнерларда

Ёпиқ вагонларда

Эртаки карам

Кечки карам

Кечки карам

Сабзи

Пиёз

1

1,7

0,3

0,6

0,25

0,28

2

2,3

0,5

0,8

0,38

0,43

3

2,7

1,6

1,0

1,2

0,45

0,55

4

3,2

0,7

1,0

1,7

0,53

0,65

5

3,5

0,8

1,1

2,1

0,60

0,75

6

3,8

0,8

1,2

2,4

0,63

0,83

7

4,1

0,9

1,2

2,6

0,70

0,92

8

4,4

1,0

1,3

2,8

0,73

0,99

9

4,6

1,0

1,4

3,0

0,82

1,07

10

4,8

1,1

1,4

3,2

0,88

1,14

11

5,0

1,1

1,5

3,3

0,94

1,20

12

5,2

1,2

1,5

3,4

1,00

1,27

13

5,4

1,2

1,6

-

1,05

1,33

14

5,6

1,3

1,6

-

1,11

1,39

15

5,8

1,3

1,6

-

1,20

1,45

16

5,9

1,4

1,7

-

-

-

17

-

1,4

1,7

-

-

-

18

-

1,4

1,7

-

-

-

19

-

1,4

1,7

-

-

-

20

-

1,5

1,7

-

-

-

Саримсоқни ташишда табиий йўқотиш нормативи - 0,9.

Ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни сақлаш, транспортда ташиш ва сотишда табиий йўқотиш нормативлари тўғрисидаги низомга

9-ИЛОВА

Картошкани темир йўл транспортида ташишда табиий йўқотиш

нормативлари

(юк вазнига нисбатан % ҳисобида)

Ташиш давомийлиги, кун

Кечки картошка ёпиқ вагонларда

Эртаки картошка рефрижераторли вагонларда ва контейнерларда

идишда

идишсиз

махсус панжарали контейнерларда

3

1,0

0,8

0,7

1,2

4

1,2

1,0

0,9

1,7

5

1,3

1,0

1,0

2,1

6

1,4

1,2

1,1

2,4

7

1,5

1,3

1,2

2,8

8

1,6

1,4

1,3

2,8

9

1,6

1,5

1,3

-

10

1,7

1,5

1,4

-

11

1,8

1,6

1,4

-

12

1,8

1,6

1,5

-

13

1,9

1,7

1,5

-

14

1,9

1,7

1,6

-

15

2,0

1,8

1,6

-

Ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни сақлаш, транспортда ташиш ва сотишда табиий йўқотиш нормативлари тўғрисидаги низомга

10-ИЛОВА

Қанд лавлаги ва сабзавотларни темир йўл транспортида ташишда табиий йўқотиш нормативлари

(юк вазнига нисбатан % ҳисобида)

Юк номи

Дастлабки уч кун учун йўқотиш нормативи

Ҳар бир кейинги кун учун йўқотиш нормативи

Бодринг рефрижераторли вагонларда

2,0

0,2

Помидор рефрижераторли вагон ва контейнерларда

1,2

0,2

Помидор ёпиқ вагонларда

1,9

0,3

Баклажон рефрижераторли вагон ва контейнерларда

1,8

0,2

Қанд лавлагини ташишда табиий йўқотиш нормативи - 1,8

Ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни сақлаш, транспортда ташиш ва сотишда табиий йўқотиш нормативлари тўғрисидаги низомга

11-ИЛОВА

Тарвузни темир йўл транспортида ташишда табиий йўқотиш

нормативлари

(юк вазнига нисбатан % ҳисобида)

Ташиш давомийлиги, кун

Юк вазнига нисбатан % ҳисобида

Ташиш давомийлиги, кун

Юк вазнига нисбатан % ҳисобида

3 кунгача

0,7

15

3,2

4

1,2

16

3,3

5

1,5

17

3,4

6

1,8

18

3,4

7

2,1

19

3,5

8

2,3

20

3,6

9

2,4

21

3,7

10

2,6

22

3,7

11

2,7

23

3,8

12

2,9

24

3,9

13

3,0

25

3,9

14

3,1

Ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни сақлаш, транспортда ташиш ва сотишда табиий йўқотиш нормативлари тўғрисидаги низомга

12-ИЛОВА

Қовунни темир йўл транспортида ташишда табиий йўқотиш

нормативлари

(юк вазнига нисбатан % ҳисобида)

Юк номи

Йўлда бўлган юкнинг бир куни учун табиий йўқотиш нормативи

Қовун ёпиқ вагонларда

0,44

Қовун рефрижераторларда

0,27

Ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни сақлаш, транспортда ташиш ва сотишда табиий йўқотиш нормативлари тўғрисидаги низомга

13-ИЛОВА

Ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни сотишда табиий йўқотиш нормативлари

Маҳсулот номи

Табиий йўқотиш нормативи,%

куз

қиш

баҳор

ёз

Кечки картошка

0,45

0,27

0,27

0,36

Эртаки картошка

-

-

-

0,68

Ўрта ва кечки оқбош карам, қизил карам, савой, кольраби

0,63

0,54

0,63

0,72

Эртаки брюсель карами, оқ бош карам

0,63

0,54

0,99

1,12

Илдизмевалар (ош лавлаги, сабзи, турп ва бошқ.)

0,90

0,63

0,45

0,81

Илдизмевалар кўкат холида (ёши ва ўстириб етиштирилгани)

1,08

0,81

0,90

1,35

Редиска

0,72

0,54

0,99

0,99

Барра кўкатлар (салат барги, исмалоқ, шивит, шавел, кашнич, сельдерей, пастернак, хрен ва бошқ.), дуккаклилар (нўхат ва ловия қўзоқлари (стручок) ва бошқ.)

1,53

1,17

1,35

1,62

Кўк пиёз, порей пиёзи, кўк саримсоқ

0,90

0,81

1,08

1,17

Пиёз

0,35

0,32

0,45

0,72

Саримсоқ

0,45

0,36

0,45

0,72

Маккажўхори сўтали (сут-мум пишиқлик даврида)

0,63

-

-

0,72

Очиқ ер ва иссиқхона бодринги

0,63

0,63

0,63

0,81

Помидорлар(қизил пустли ва қўнғир)

0,52

0,72

0,62

0,72

Баклажон, кабачка, чучук ва аччиқ қалампир, патиссон

0,63

0,54

0,81

1,03

Полиз маҳсулотлари (тарвуз, қовун, ошқовоқ)

0,45

0,36

0,36

0,54

Уруғли мевалар (олма, нок, бехи ва бошқ.)

0,41

0,34

0,34

0,65

Данакли мевалар (олча, гилос, олхўри, ўрик, шафтоли ва бошқ.)

0,86

0,48

0,48

0,86

Анор

0,72

0,48

0,48

0,72

Хўжағат (малина), ертут ва қулупнай

1,05

-

1,05

1,33

Узум, қорағат

0,76

0,48

0,48

0,95

Барча турдаги қўзиқоринлар

1,26

1,26

1,26

1,26

Мандарин

0,13

0,13

-

-

Апельсин

0,13

0,13

0,29

0,29

Ананас

0,38

0,38

0,38

0,38

Банан

0,48

0,48

0,48

0,48

Лимон

0,13

0,13

0,29

0,29

Грейпфрут

0,19

0,19

0,40

0,40

Изоҳ:

1. Нормативлар дўконлар омбори ва пештахтасида, шунингдек, сотишга тайёрлаш ва сотиш жараёнида юзага келадиган йўқотишларни қоплаш мақсадида тарозида тортиб сотиладиган стандарт маҳсулотларни уларнинг чакана айланмасига нисбатан фоиз кўринишида белгиланган.

2. Табиий йўқотиш нормативига картошка, сабзавот ва меваларнинг чиқитлари киритилмаган.

3. Дўконларда маҳсулотлар майда улгуржи сотиш усулида сотилганда табиий йўқотишлар нормативлари, чакана савдо тизими учун белгиланган нормативларга нисбатан 40% даражасида қўлланилади.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш“Ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни сақлаш, транспортда ташиш ва сотишда табиий йўқотиш нормативлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруқ лойиҳаси28.04.2016Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
2Ягона порталда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини жойлаштиришЯгона порталда муҳокама ўтказилиши тўғрисида хабарномани, жадвални, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини, муҳокама иштирокчилари учун сўровномани жойлаштириш02.05.2016Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
3Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича муҳокама қилишЯгона порталдан тушган таклифларни кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш02.05.2016-17.05.2016Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ягона портал фойдаланувчилари
4Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини муҳокама натижаси бўйича қабул қилинган таклифларга мувофиқ қайта ишлашЯгона портал иштирокчиларидан келиб тушган таклифларни инобатга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси қайта ишлаб чиқиш ва Ягона порталда қайта жойлаштириш18.05.2016Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
5Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишишМазкур идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идораларги келишиш учун юбориш ҳамда белгиланган тартибга мувофиқ улар билан келишиш20.05.2016Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
6Ишлаб чиқилган идоравий норматив-хуқуқий ҳужжатни тасдиқлашБуйруқни тасдиқлаш учун киритиш20.05.2016Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
7Идоравий норматив ҳуқуқий ҳужжатни ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйҳатидан ўтказишЛойиҳани ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига киритиш23.05.2016Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

So`rovnoma natijalari