Hujjat nomi
2016 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotXorazm viloyati Shovot tumani holkimligi
Hujjat muallifiXorazm viloyati Shovot tumani holkimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-05-04 18:50:39
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-05-19 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiLayiha ishlab chiqilgan

1.Туманда 2016 йилда ишсиз деб эътироф этилган фуқаролар учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш 1-2-иловаларга мувофиқ корхона, ташкилот ва фермер хўжаликларига юклатилсин.

2. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (Ё.Акманова)га иловада келтирилган корхона, ташкилот ва фермер хўжаликлари билан тегишли шартномалар тузиб, ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш топширилсин.

3. Тегишлича корхона, ташкилот ва фермер хўжаликлари раҳбарлари:

ташкил этиладиган ҳақ тўланадиган жамоат ишларини белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган фуқаролар учун уларнинг махсус дастлабки касб тайёргарлигини талаб қилмайдиган, меҳнат фаолиятининг вақтинча турларига мувофиқ бўлишини;

туман бандликка кўмаклашиш маркази томонидан юборилган фуқароларни ҳар ой давомида камида икки ҳафта муддатга ҳақ тўланадиган жамоат ишлари билан таъминланишини;

туман бандликка кўмаклашиш маркази томонидан юборилган фуқаро билан иш берувчи муддатли меҳнат шартномаси тузсин ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилишини таъминласин;

туман бандликка кўмаклашиш маркази томонидан юборилган фуқаро билан иш берувчи муддатли меҳнат шартномаси тузишда, ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш ҳаражатлари, Шовот туман ҳокимлигига қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича - 50 фоизи иш берувчилар маблағлари ва 50 фоизи маҳаллий бюджет ва иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига;

бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича – 75 фоизи иш берувчилар маблағлари ва 25 фоизи иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобига амалга оширилсин.

4. Туман бандликка кўмаклашиш маркази (Ё.Акманова) бир ҳафта мабойнида қарорнинг иловада кўрсатилган корхона, ташкилот ва фермер хўжаликлари раҳбарлари эътиборига етказсин ва қарорнинг бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатилишини таъминласин.

5. Мазкур қарор қабул қилиниши билан туман ҳокимининг 2015 йил 23 январдаги 86-сонли қарори ўз кучини йўқотган ҳисоблансин.

6. Қарор расмий нашрда эълон қилинсин ва давлат ҳисобига олиш учун адлия бошқармасига тақдим этилсин.

7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Яқубов зиммасига юклатилсин.

Шовот туман ҳокимининг 2016 йил “____”_______ даги № ______-сонли қарорига №1 илова

Белгиланган муддатларда хақ тўланадиган жамоат ишлари ташкил қилувчи корхона ва ташкилотла

Р Ў Й Х А Т И

Корхона ва ташкилотлар номи

Иш тури

Бажариш даври

Керакли ишчилар сони

1

Агросаноат комплекси

Ҳар хил иш

Йил давомида

66

Жами

66

Шовот туман бандликка кўмаклашиш

маркази директори Ё.Акманова

Шовот туман ҳокимининг 2016 йил “____”_______ даги № ______-сонли қарорига №2 илова

Мавсумий ишларда хақ тўланадиган жамоат ишлари ташкил қилувчи хўжаликлар

Р У Й Х А Т И

Хужаликлар номи

Одам сони

1

Узункўл Юлдузи Ф/Х

5

2

Абдалов Қадам Ф/Х

6

3

Аброр Асрор Отамурод Ф/Х

10

4

Эржан Машарипов Ф/Х

10

5

Эркабоев Худошукур Ф/Х

6

6

Рўзмат Хасанбой Ф/Х

10

7

Ғайрат Худайберганович Ф/Х

9

8

Элдор Гулнора Ф/Х

10

Жами

66

Шовот туман бандликка кўмаклашиш

маркази директори Ё.Акманова

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Туманда 2016 йилда ишсиз деб эътироф этилган фуқаролар учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш 1-2-иловаларга мувофиқ корхона, ташкилот ва фермер хўжаликларига юклатишИшсиз фуқаролар учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этишҳар ойдаТуманлаги корхона, ташкилот ва фермер хўжаликлари
22. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (Ё.Акманова)га иловада келтирилган корхона, ташкилот ва фермер хўжаликлари билан тегишли шартномалар тузиб, ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш топширилсин.Туман бандликка кўмаклашиш маркази иловада келтирилган корхона, ташкилот ва фермер хўжаликлари билан тегишли шартномалар тузади, ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этади.ҳар ойдаТуман Бандликка кўмаклашиш маркази (Ё.Акманова)
33. Тегишлича корхона, ташкилот ва фермер хўжаликлари раҳбарлари: ташкил этиладиган ҳақ тўланадиган жамоат ишларини белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган фуқаролар учун уларнинг махсус дастлабки касб тайёргарлигини талаб қилмайдиган, меҳнат фаолиятининг вақтинча турларига мувофиқ бўлишини; туман бандликка кўмаклашиш маркази томонидан юборилган фуқароларни ҳар ой давомида камида икки ҳафта муддатга ҳақ тўланадиган жамоат ишлари билан таъминланишини; туман бандликка кўмаклашиш маркази томонидан юборилган фуқаро билан иш берувчи муддатли меҳнат шартномаси тузсин ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилишини таъминласин; туман бандликка кўмаклашиш маркази томонидан юборилган фуқаро билан иш берувчи муддатли меҳнат шартномаси тузишда, ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш ҳаражатлари, Шовот туман ҳокимлигига қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича - 50 фоизи иш берувчилар маблағлари ва 50 фоизи маҳаллий бюджет ва иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига; бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича – 75 фоизи иш берувчилар маблағлари ва 25 фоизи иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобига амалга оширилсин.жамоат ишларига ҳақ тўлаш ишлари белгиланган тартибда амалга оширилади.йил давомидаТуман молия бўлими ҳамда тегишлича корхона, ташкилот ва фермер хўжаликлари раҳбарлари
44. Туман бандликка кўмаклашиш маркази (Ё.Акманова) бир ҳафта мабойнида қарорнинг иловада кўрсатилган корхона, ташкилот ва фермер хўжаликлари раҳбарлари эътиборига етказсин ва қарорнинг бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатилишини таъминласин.Туман бандликка кўмаклашиш маркази ушбу қарорнинг бажарилишни устидан қатъий назорат ўрнатади.мунтазамТуман бандликка кўмаклашиш маркази
57. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Яқубов зиммасига юклатилсин.туман ҳокимининг ўринбосари А.Якубов мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиб боради.мунтазамТуман ҳокимининг ўринбосари А.Якубов

So`rovnoma natijalari