Hujjat nomi
Вилоятда сув истеъмоли меъёрларини белгилаш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotQashqadaryo viloyati hokimligi
Hujjat muallifiQashqadaryo viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-05-06 15:41:04
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-05-21 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Вилоятда сув истеъмоли меъёрларини белгилаш ҳақида

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 ноябрдаги 337-сонли “Ўзбекистон Республикасининг ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимини модернизация қилиш ва комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 2015 йил 30 октябрдаги 306-сонли “Сув таъминоти ва канализация ташкилотларини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини амалга ошириш чора-тадбирлари туғрисида” ги қарорлари ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар етарли даражада ташкиллаштирилмаганлиги қайд этилсин.

2. Вилоятда сув истеъмоли меъёрлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари котибияти(У.Авазов), вилоят “Сувоқава” ДУК (Ш.Муродов) тегишли ташкилотлар билан биргаликда:

- ичимлик суви истеъмоли меъёрларини барча шаҳар ва туманлар “Сувоқава” филиалларига етказилишини;

- шаҳар ва туманлар “Сувоқава” филиалларида сув ҳисоблаш приборлари мавжуд бўлмаган истеъмолчиларга ушбу сув истеъмоли меъёрлари бўйича ҳисоб-китоблар юритилишини;

- шаҳар ва туманлар “Сувоқава” филиалларида 2016 йил 1 майгача истеъмолчилар (абонентлар)ни тўлиқ хатловдан ўтказилишини якунлашни;

- шаҳар ва туманлар “Сувоқава” филиалларида ҳисоб-китоблар тизимини автоматлаштириш мақсадида хатлов натижалари бўйича олинган маълумотларни тўлиқ киритган ҳолда 2016 йил 20 майгача “Биллинг” тизими жорий этилишини таъминласинлар.

4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари Т.Рўзиев зиммасига юклатилсин.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Вилоятда сув истеъмоли меъёрларини белгилаш 2016 йил 21 май2016 йил 31 декабрвилоят “Сувоқава” ДУК (Ш.Муродов)

So`rovnoma natijalari