Hujjat nomi
Қонун ҳужжатларини бузганлиги учун ушланган транспорт воситаларини олиб келиш (ташиш) ва сақлаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларнинг чекланган миқдорлари белгилаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotToshkent shahar hokimligi
Hujjat muallifiToshkent shahar hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-05-12 10:31:28
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-05-27 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Қонун ҳужжатларини бузганлиги учун ушланган транспорт воситаларини олиб келиш (ташиш) ва сақлаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларнинг чекланган миқдорлари белгилаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 9-сон, 320-модда) 25-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги “Қонун ҳужжатларини бузганлиги учун ушланган транспорт воситаларини олиб келиш (ташиш) ва сақлаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларнинг чекланган миқдорларини белгилаш тўғрисида”ги 149-сонли қарори ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 20-21-сон, 207-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2016 йил

11 апрелдаги ММ/15-04-34-11/39-760-сонли хатига асосан,

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Шахбозов Дониёр Авазович 2016-05-13 11:30:36
Тошкент шаҳар ҳокимининг ушбу қарори қабул қилинишини ўринли деб биламан. Чунки шаҳримизнинг аҳоли гавжум ерларида автоуловларни дучкелган жойда тўхтатиб кетишмоқда, табиийки бу ҳол йўловчи ва ҳайдовчиларга бир қанча ноқулайликлар туғдирмоқда.

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Қонун ҳужжатларини бузганлиги учун ушланган транспорт воситаларини олиб келиш (ташиш) ва сақлаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларнинг чекланган миқдорлари иловага мувофиқ белгилансин.

2. Транспорт воситаларини сақлаш хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар:

транспорт воситаларини сақлаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар кўрсатувчи юридик шахс томонидан ўз молиявий аҳволидан келиб чиққан ҳолда тасдиқланган, оммавий ахборот воситаларига эълон қилинган, бироқ иловада белгиланган хизматлар учун тўловларни чекланган миқдорлардан ошмаган ҳолда белгилаши; транспорт воситаларини сақлаш хизматлари маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори асосида, транспорт воситаларини сақлаш хизматлари кўрсатиш учун ажратилган махсус техник талабларига жавоб бериши;

транспорт воситаларини сақлаш бўйича кўрсатилган хизматлар, шунингдек уларни ташиш (эвакуация қилиш) харажатлари ҳисоб-китоби ҳар бир тўлиқ соат учун амалда сақланган муддатдан ва ташиш бўйича сарфланган харажатлардан келиб чиқиб назорат-касса машинаси ёки ҳисоб-китоб терминали чеки мажбурий берилган ҳолда транспорт воситаси ҳудуддан чиқаётганда амалга оширилиши;

транспорт воситаларини сақлаш бўйича кўрсатилган хизматлар учун, шунингдек уларни ташиш (эвакуация қилиш) сарфлари учун ҳақ тўлаш нақд пул ва нақд пулсиз ҳисоб-китоб шаклида амалга оширилиши таъминлансин.

3. Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи (Б.Қурбонов), транспорт воситаларини сақлаш хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар:

транспорт воситаларини тўхташ жойларида видео-кузатув мосламалари ўрнатилиб керакли чора-тадбирлар ишлаб чиқилсин;

қонун ҳужжатларини бузганлиги учун ушланган транспорт воситаларини олиб келиш (ташиш) фақатгина эвакуатор хизмати орқали амалга оширилиши таъминлансин.

4. Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари (Б.Рахмонов):

Транспорт воситаларини сақлаш хизматларини кўрсатувчи юридик шахсларга хизматлар прейскуранти (тўлов миқдорлари) тўғрисида маълумотларни сақлаш жойидаги кўринарли жойларга ўрнатилишини назорат қилиш;

танлов ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 149-сонли қарори талабларига қатъий риоя қилиниши таъминлансин.

5. "Тошкент оқшоми" ва "Вечерний Ташкент" газеталари таҳририяти (А.Акромов), “Компьютерлаштириш маркази” ДУК (М.Асамов):

мазкур қарорни расмий эълон қилиниши ва www.toshkent.uz

веб-сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.

6. Қарор расмий эълон қилингандан уч ой муддат ўтгач кучга киради.

7. Тошкент шаҳар ҳокимининг 2011 йил 5 сентябрдаги “Қонун ҳужжатларини бузганлиги учун ушланган транспорт воситаларини олиб келиш (ташиш) ва сақлаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларнинг чекланган миқдорларини белгилаш тўғрисида”ги 569-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Б.Рахмонов зиммасига юклансин.

Тошкент шаҳар ҳокими Р. Усманов

Тошкент шаҳар ҳокимининг

2016 йил __________даги -сонли қарорига

ИЛОВА

Қонун ҳужжатларини бузганлиги учун ушланган транспорт воситаларини олиб келиш (ташиш) ва сақлаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларнинг чекланган миқдорлари

Т/р

Хизмат тури

Хизмат кўрсатишнинг ўлчови

Хизмат кўрсатишнинг чекланган суммаси

1.

енгил транспорт воситасини сақлаш

ҳар бир тўлиқ соатга

415 сўм

2.

юк транспорт воситасини сақлаш

ҳар бир тўлиқ соатга

280 сўм

3.

транспорт воситасини олиб келиш (ташиш)

ҳар бир километрга

3800 сўм

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1 Қонун ҳужжатларини бузганлиги учун ушланган транспорт воситаларини олиб келиш (ташиш) ва сақлаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларнинг чекланган миқдорлари белгилаш тўғрисидаТошкент шаҳар хокимининг карорига аосан амалга оширилади.15 кунТошкент шаҳар ҳокимлиги ва Тошкент шаҳар ИИББ

So`rovnoma natijalari