Hujjat nomi
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQonun
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi parvozlarning хavfsizligini nazorat qilish Davlat inspeksiyasi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-05-12 11:47:05
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-06-15 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Лойиҳа

Ўзбекистон Республикасининг

ҚОНУНИ

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига

қўшимчалар киритиш тўғрисида

Қонунчилик палатаси томонидан ____________

қабул қилинган

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 й., 1-сон, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 144-модда; 1997 й., 2-сон,
56-модда, 9-сон, 241-модда; 1998 й., 5-6-сон, 102-модда, 9-сон, 181-модда; 1999 й., 1-сон, 20-модда, 5-сон, 124-модда, 9-сон, 229-модда; 2000 й., 5-6-сон, 153-модда; 2001 й., 1-2-сон, 23-модда, 9-10-сон, 165-модда; 2002 й., 9-сон, 165-модда; 2003 й., 1-сон, 8-модда, 9-10-сон, 149-модда; 2004 й., 1-2-сон,
18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 6-сон, 248-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 37-сон, 408-модда; 2005 й., 39-сон, 294-модда, 52-сон, 384-модда, 385-модда; 2006 й., 25-26-сон, 226-модда, 51-52-сон,
498-модда; 2007 й., 14-сон, 134-модда, 17-18-сон, 171-модда, 37-38-сон,
377-модда, 39-сон, 401-модда, 52-сон, 532-модда; 2008 й., 14-15-сон,
94-модда, 16-сон, 116-модда, 117-модда, 28-сон, 263-модда, 37-38-сон,
366-модда, 39-сон, 390-модда, 391-модда, 52-сон, 513-модда, 514-модда;
2009 й., 3-сон, 9-модда, 15-сон, 171-модда, 37-сон, 402-модда, 38-сон,
414, 415-моддалар, 39-сон, 423-модда, 52-сон, 553-модда; 2010 й., 20-сон, 147-модда, 21-сон, 161-модда, 38-сон, 329-модда, 51-сон, 482-модда, 52-сон, 509-модда; 2011 й., 1-2-сон, 1-модда; 2012 й., 15-сон, 166-модда, 37-сон,
423-модда; 2013 й., 1-сон, 1-модда, 18-сон, 233-модда, 41-сон, 543-модда; 2014 й., 4-сон, 45-модда, 20-сон, 222-модда, 36-сон, 452-модда, 50-сон,
588-модда; 2015 й., 23-сон, 301-модда, 32-сон, 425-модда, 33-сон, 439-модда, 52-сон, 645-модда) қуйидаги мазмундаги 2602-модда билан тўлдирилсин:

«2602-модда. Ўзбекистон Республикасининг ҳаво ҳудудидан

санкциясиз фойдаланиш

Ўзбекистон Республикасининг ҳаво ҳудудидан санкциясизфойдаланиш, шу жумладан учувчисиз учиш аппаратлари билан, шундай ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, шунингдек баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, –

икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч ойгача қамоқ билан жазоланади.

Ўша ҳаракат, одам ўлишига сабаб бўлса, –

уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракат:

а) одамлар ўлимига;

б) ҳалокатга;

в) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, –

беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади».

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 й.,
3-сон; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,
1995 й., 9-сон, 193-модда, 12-сон, 269-модда; 1996 й., 5-6-сон, 69-модда,
9-сон, 144-модда; 1997 й., 2-сон, 56-модда, 4-5-сон, 126-модда; 9-сон,
241-модда; 1998 й., 3-сон, 38-модда, 5-6-сон, 102-модда, 9-сон, 181-модда; 1999 й., 1-сон, 20-модда, 5-сон, 124-модда, 9-сон, 229-модда; 2000 й., 5-6-сон, 153-модда, 7-8-сон, 217-модда; 2001 й., 1-2-сон, 23-модда, 9-10-сон,
165-модда, 182-модда; 2002 й., 1-сон, 20-модда, 9-сон, 165-модда; 2003 й.,
1-сон, 8-модда, 5-сон, 67-модда, 9-10-сон, 149-модда; 2004 й.,
1-2-сон, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 25-сон, 287-модда, 37-сон, 408-модда, 51-сон, 514-модда; 2005 й.,
37-38-сон, 280-модда, 51-сон, 374-модда, 52-сон, 384-модда;385-модда;
2006 й., 25-26-сон, 226-модда; 39-сон, 385-модда; 41-сон, 405-модда;
51-52-сон, 498-модда, 501-модда; 2007 й., 14-сон, 134-модда, 135-модда,
15-сон, 154-модда, 17-18-сон, 170-модда, 37-38-сон, 377-модда, 39-сон,
400-модда, 50-51-сон, 504-модда, 512-модда, 52-сон, 532-модда; 2008 й.,
14-15-сон, 88-модда, 16-сон, 117-модда, 17-сон, 129-модда, 37-38-сон,
367-модда; 39-сон, 391-модда, 52-сон, 513-модда, 514-модда; 2009 й.,
3-сон, 9-модда, 38-сон, 414-модда, 38-сон, 415-модда, 39-сон, 423-модда,
41-сон, 439-модда, 50-51-сон, 529-модда, 52-сон, 551-модда, 553-модда,
555-модда, 557-модда; 2010 й., 20-сон, 146-модда, 21-сон, 161-модда, 22-сон, 174-модда, 37-сон, 313-модда, 317-модда, 38-сон, 329-модда, 40-41-сон,
343-модда, 51-сон, 479, 484, 485-модда; 2011 й., 1-2-сон, 1-модда, 16-сон, 162-модда, 17-сон, 168-модда, 36-сон, 365-модда, 40-сон, 410-модда, 52-сон, 556-модда; 2012 й., 15-сон, 166-модда, 37-сон, 423-модда; 2013 й., 1-сон,
1-модда, 18-сон, 233-модда, 41-сон, 543-модда; 2014 й., 4-сон, 45-модда,
20-сон, 222-модда, 36-сон, 452-модда, 49-сон, 579-модда, 50-сон, 588-модда; 2015 й., 23-сон, 301-модда; 32-сон, 425-модда, 33-сон, 439-модда, 52-сон, 645-модда; 2016 й., 3(I)-сон, 32-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:

1) 14-модданинг иккинчи қисмидаги «Кодекснинг 61, 1161» деган сўзлар «Кодекснинг 61, 1161, 1162» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) қуйидаги мазмундаги 1162-модда билан тўлдирилсин:

«1162-модда. Ўзбекистон Республикасининг ҳаво ҳудудидан

санкциясиз фойдаланиш

Ўзбекистон Республикасининг ҳаво ҳудудидан санкциясизфойдаланиш, шу жумладан учувчисиз учиш аппаратлари билан, –

ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади»;

3) 245-модданинг биринчи қисмидаги «112-моддасида (транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этишга оид қисми), 1161» деган сўзлар «112-моддасида (транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этишга оид қисми), 1161, 1162» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 247-модданинг матнидаги «Кодекснинг 61, 1161» деган сўзлар «Кодекснинг 61, 1161, 1162» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

5)287-модданинг 1-бандидаги«116, 1161» рақамлари «116, 1161, 1162» рақамлари билан алмаштирилсин.

3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикасининг

Президенти

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқишЎзбекистон Республикасининг Жиноят ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига ҳаво ҳудудидан санкциясиз фойдаланганликлари учун, жисмоний шахсларнинг жиноий ва маъмурий жавобгарлик нормалари ўрнатиш2016 йил сентябрьЎзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирлиги

So`rovnoma natijalari