Hujjat nomi
“Фуқаро ва экспериментал ҳаво кемаларига рўйхат белгисини ва давлат таниш белгисини ҳамда қўшимча белгиларни қайд этиш тартиби” Ўзбекистон Республикаси авиация қоидалари” (ЎзР АҚ-44)
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQoidalar
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi parvozlarning хavfsizligini nazorat qilish Davlat inspeksiyasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi parvozlarning хavfsizligini nazorat qilish Davlat inspeksiyasi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-05-12 11:58:26
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-06-15 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

2016 йил 25- майдаги 25-н сонли

Ўзбекистон Республикаси парвозлар

хавфсизлигини назорат қилиш давлат

инспекцияси бошлиғи буйруғига

ИЛОВА

“Фуқаро ва экспериментал ҳаво кемаларига рўйхат белгисини ва давлат таниш белгисини ҳамда қўшимча белгиларни қайд этиш тартиби” Ўзбекистон Республикаси авиация қоидалари”

(ЎзР АҚ-44)

Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексининг 41 моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида эксплуатация қилинаётган фуқаро ва экспериментал ҳаво кемаларига рўйхат белгисини ва давлат таниш белгисини ҳамда қўшимча белгиларни қайд этиш тартибини белгилайди.

1. Умумий қоидалар

1. Фуқаро ҳаво кемасининг белгилари рўйхат белгиси ва давлат таниш белгиларидан ташкил топади.

2. Таниш белгиларидан ташқари, ҳаво кемасининг ташқи юзасига
ва конструкциясининг ички элементларига қўшимча белгилар қайд этилиши мумкин.

3. Экспериментал ҳаво кемаларига рўйхат белгиси ва бошқа белгиларни қайд этиш тартиби талаблари “Экспериментал ҳаво кемалари давлат ҳисоби” (ЎзР АҚ-46) Ўзбекистон Республикаси Авиация қоидаларида белгиланган (рўйхат рақами 1452,
2005-йил 16 февраль).

4. Қуйидаги ҳолларда фуқаро ҳаво кемасига таниш белгилар туширилади:

ишлаб чиқарувчи корхонада янги ҳаво кемасини бўяшда;

экплуатация даврида ҳаво кемаси бошқатдан бўлганда;

ҳаво кемасини қайта рўйҳатдан ўтказишда аввал қайд қилинган таниш белгиларини алмаштриш зарур бўлган ҳолларда.

5. Фуқаро ҳаво кемаси конструкцияси элементларига туширилган таниш белгилар – фуқаро ҳаво кемаси давлат рўйҳати гувоҳномасида кўрсатилган белгилар билан бир хил бўлиши лозим.

6. Таниш белгилар ҳаво кемасининг икки томонидан яхши кўриниши ва аниқ ажралиб туриши лозим.

7. Таниш белгилари бўлмаган ёки таниш белгилари мазкур қоидаларнинг талабларига жавоб бермайдиган ҳаво кемаларида парвозларни амалга оширишга йўл қўйилмайди.

8. Фуқаро ҳаво кемаларига таниш белгилар қайд қилинишида бўёқ ёки шунга ўхшаш, сақланиш хусусиятини йўқотмайдиган барча воситалардан фойдаланилади.

2. Рўйхат ва давлат таниш белгилари

9. Ҳаво кемаси конструкцияси элементларига таниш белгиларни қайд қилишда қуйидаги талаб ва шароитларга риоя қилинади:

а) Давлат таниш белгиси рўйхат белгисидан олдин қайд қилинади;

б) рўйхат белгиси харфлар, рақамлар ёки харфлар ва рақамлар комбинациясидан ташкил топади. Рўйхат белгиси рўйҳатга олган давлат томонидан берилади;

в) агар рўйхат белгиси харфлардан ташкил топса, у ҳолда харф олдидан дефис қўйилади;

г) самолётда белгилар фюзеляжнинг ҳар бир томонида, қанотлар ва дум қанотлари юзаси орасига қайд қилинади, бунда белгилар фюзеляж горизонтали билан бир йўналишга қаратилган бўлиши керак, ҳарф ва рақамлар фюзеляж горизонталига қатъий равишда перпендикуляр ҳолатда қайд қилиниши шарт. Фюзеляж дум қисмининг ён юзасида бўш жой бўлмаган ҳолларда, таниш белгилар самолётнинг дум қаноти қисмининг пастки ён вертикал юзасига қайд қилиниши мумкин. Агар белгилар самолётнинг дум қаноти вертикал юзасининг бирида қайд қилинса, белгилар унинг ҳар бир томонида қайд қилинади. Агар белгилар самолёт дум қанотиининг бир қанча вертикал юзаларига жойлаштириладиган бўлса, улар сиртқи юзаларнинг ташқи томонларига қайд қилинади;

д) вертолётда белгилар дум балкасининг (тўсининг) ҳар бир томонига қайд қилинади;

е) самолётда белгилар қанот конструкцияси пастки юзасининг чап ярмига қайд қилинади. Ҳарф ва рақамларнинг тепа қисми қанотнинг олд қиррасига қаратилган бўлиши керак. Белгилар имкон борича қанотнинг олд ва орқа қирраларидан бир ҳил масофада жойлаштирилган бўлиши керак;

ж) ҳарфлар учун лотин ёзувнинг бош ҳарфлари, рақамлар учун араб рақамлари қўлланилади. Таниш белгиларининг ҳамма ҳарф ва рақамлари бир ҳил ўлчамда, нақшларсиз бўлиши лозим;

з) самолёт дум қанотларининг вертикал юзасида ёки фюзелажнинг иккала томонида, вертолёт дум балкасининг (тўсинининг) ҳар томонида жойлашган харф
ва рақамларнинг баландлиги 30 сантиметрдан кам бўлмаслиги лозим;

и) ҳаво кемаси қанотидаги харф ва рақамларнинг баландлиги 50 сантиметрдан кам бўлмаслиги лозим;

к) харф ва рақамларнинг кенглиги (I ҳарфи ва 1 рақами бундан мустасно) ва дефис узунлиги, харф ва рақамлар баландлигининг учдан иккисини ташкил қилиши лозим;

л) ҳар бир харф ва рақам, олдин ёки кейин жойлашган харф ва рақамдан, харф
ва рақам кенглигининг тўртдан биридан кам бўлмаган масофа билан ажратилади. Бундай ҳолларда дефис алоҳида рамз ҳисобланади;

м) ҳамма харф, рақам ва дефислар узлуксиз чизиқ билан, фоннинг равшанлигини таъминловчи ранг (масалан, оч фонда қора ранг ёки қора фонда оқ ранг) билан бажарилиши лозим. Чизиқлар қалинлиги харф ва рақам баландлигинг олтидан бирини ташкил қилади.

10. Агар баъзи ҳаво кемасида мазкур бобда назарда тутилган қисмлар мавжуд бўлмаса ёки қисмлар ўлчами мазкур бобда кўрсатилган белгиларни қайд қилиш учун кичик бўлса, белгилар ҳаво кемасини тезда аниқлашни таъминлайдиган тарзда қайд қилинади. Бундай холларда белгилар ўлчами ва уларнинг ҳаво кемасига қайд қилиш жойи “Дававианазорат” инспекцияси билан келишилиши лозим.

3. Қўшимча белгилар

11. Ҳаво кемаси ташқи юзасига қайд қилинадиган қўшимча белгиларга Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи, рамзлар, ёзувлар ва нишонлар тасвирлари киради.

12. Қўшимча белгилар ҳаво кемасининг рўйхат белгиси ва давлат белгисининг кўринишини ёмонлаштирмайдиган тарзда, ҳаво кемасининг ташқи юзасига қайд қилинади.

13. Ҳаво кемаси конструкцияси ички элементларига кайд қилинувчи қўшимча белгиларга, учувчилар кабинаси, йўловчилар салони, техник бўлинмаларда жойлашган белгилар ва танитувчи таблолар киради. Қўшимча белгилар эксплуатация хужжатларига мувофиқ маркировкаланган белгилар ва тушунтирувчи ёзувлар тарзида қайд қилинади. Маркировкаланган белгилар ва тушунтирувчи ёзувлар рўйҳати мазкур Қоидаларнинг иловасида келтирилган.

14. Танитувчи табло иссиқликка дош берувчи, пўлат каби оловга чидамли моддадан тайёрланади ва ҳаво кемасининг асосий кириш йўлаги ёнида, кўринадиган жойга ўрнатилади.

15. Танитувчи таблода ўйма усулда давлат ва инглиз тилларида ҳаво кемасининг тури, унинг рўйхат ва давлат таниш белгилари ҳамда завод (серия) рақами кўрсатилади.

4. Фуқаро ҳаво кемасининг ташқи юзасининг бўялиши

16. Барча ҳаво кемаларининг ташқи юзаси, эксплуатация тури ёки нусхасига асосан, намунали ёки якка тартибдаги усулда бўялиши лозим.

17. Ҳаво кемаларини ташқи юзаси бўялганда, ҳаво кемасига хизмат кўрсатишни таъминловчи ва авария ҳолатларида ҳаво кемаси экипажи ҳамда йўловчиларини қутқарувчи барча фойдаланувчи технологик ёзув ва белгилар сақлаб қолиниши лозим.

18. Ҳаво кемаси эксплуатанти “Дававианазорат” инспекциясига ҳаво кемасини эксплуатация қилишдан аввал, унинг ташқи юзасининг бўялиши ва келажакда бўлиши мумкин бўлган ўзгартиришлари кўрсатилган ва тасдиқланган намунали рангли эскизини тақдим этади. Эскизда ташқи юзасига рўйхат ва давлат белгилари, Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи ва қўшимча белгиларнинг қайд қилинадиган жойлари кўрсатилган бўлиши лозим.

“Фуқаро ва экспериментал ҳаво

кемаларига рўйхат белгисини ва давлат таниш

белгисини ҳамда қўшимча белгиларни

қайд этиш тартиби” Ўзбекистон Республикаси

авиация қоидаларига

ИЛОВА

Маркировкаланган белгилар ва тушунтирувчи ёзувлар рўйҳати

1. Фуқаро ҳаво кемаси ташқи юзасига қуйидагилар қайд қилинади:

маркировка белгиси / асосий чиқиш йўлаги / авария чиқиш йўлаклари / юк бўлинмалари эшиклари ва люкларининг очиш йўриқномаси;

авария ҳолатида тарк этиш йўлакларининг маркировка белгиси;

фюзеляжни авария ҳолатида очиш жойининг маркировка белгиси;

ҳаво кемасидан техник фойдаланиш қўлланмасида кўрсатилган маркировка белгилари ва ёзувлар;

хавфли зоналарнинг жойлашуви тўғрисидаги ёзувлар.

2. Ҳаво кемаси ички (ичига) юзасига тушириладиган ёзувлар:

йўловчиларни авария ҳолатида эвакуация қилишда ҳаво кемасини тарк этиш йўлакларининг маркировкаси;

авария ҳолатида чиқиш йўлаклари трафаретлари;

авария воситалари жойлашган жойларнинг ёзув ва маркировкаси;

ҳожатхона/ошхона/кийим илиш жойидаги ёзув ва плакатлар;

ёқилғи қуйиш жойи /самолёт ёнилғи тизими маркировкаси ва трафарети;

ҳаво кемасининг учиш эксплуатацияси ва техник фойдаланиш қўлланмасида кўрсатилган ёзувлар ва плакатлар;

ҳаво кемасини танитувчи таблоси.

3. Учувчилар кабинаси ва юк бўлинмаларида қайд қилинадиган ёзувлар:

рухсат этилган тезликлар трафаретлари;

бошқарув органларини билдирувчи ёзувлар;

юклаш талабларига мувофиқ юк бўлинмаларининг чекловлари трафаретлари;

ҳаво кемасининг учиш эксплуатацияси ва техник фойдаланиш қўлланмасида кўрсатилган ёзувлар ва маркировкалар.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Қоидаларни ишлаб чикиш Фуқаро авиациясида қўллаш2016 йил 1 июльДававианазорат инспекцияси

So`rovnoma natijalari