Hujjat nomi
Республикадаги қоракўлчилик ширкат хўжаликлари балансида бўлган яйловлар ва бошқа объектлардан фойдаланганлик учун тўлов миқдорларини белгилаш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotQoraqalpog`iston Respublikasi Vazirlar Kengashi
Hujjat muallifiQoraqalpog`iston Respublikasi Vazirlar Kengashi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-05-23 18:28:23
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-06-07 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Республикадаги қоракўлчилик ширкат хўжаликлари балансида бўлган яйловлар ва бошқа объектлардан фойдаланганлик учун тўлов миқдорларини белгилаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 5 июндаги 06-03-40-16-сонли баёни қарорини раҳбарликка олиб, республикадаги қоракўлчилик ширкат хўжаликлари балансидаги ерлардан самарали фойдаланиш мақсадида,Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат хокимияти тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил 9-сон, 320-модда) 6-моддаси ҳамда “Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тўғрисида”ги Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Республикадаги қоракўлчилик ширкат хўжаликлари балансида бўлган яйловлардан ва бошқа объектлардан фойдаланганлик учун тўлов миқдорлари ва меъерлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Яйлов мавсуми йилнинг келишига қараб йил якунигача белгилансин.

3. Қоракўлчилик ширкат хўжаликларидаги яйловлардан ундириладиган тўловлар тўлиқ ширкат хўжаликларининг жорий йил учун бюджет
ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга ҳисобланадиган солиқ тўловларига, бюджет ва давлат мақсадли жамғармалар олдидаги кредиторлик қарзларини сўндиришга йўналтирилсин.

4. Ички ишлар вазирлиги (Бердиев) ва Давлат солиқ бошқармаси (Достанов) қоракўлчилик ширкат хўжаликлари яйловларида бегона чорва моллари боқилаётганлигини қоракўлчилик ширкат хўжаликлари, қишлоқ ва маҳалла фуқаролари йиғинлари раислари билан биргаликда аниқлаш ва қоракўлчилик ширкат хўжаликларига амалдаги қонунлар талаблари асосида амалий ёрдам кўрсатиш топширилсин.

5.“Еркин Қарақалпақстан” ва “Вести Каракалпакстана” газеталари редакцияси (Реймов) ва Қорақалпоғистон Республикаси компьютерлаштириш маркази давлат унитар корхонаси (Аширбеков) ушбу қарорни газетада эълон қилсин ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг расмий веб-сайтида жойлаштирсин.

6. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

7. Ушбу қарор иловасининг 1-банди қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой утгач кучга киради.

8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири С.Хожаметов, Вазирлар Кенгашининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича котибият мудири Д.Қайпов зиммаларига юклатилсин.

Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгашининг Раиси Б.Янгибаев

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Республикадаги қоракўлчилик ширкат хўжаликлари балансида бўлган яйловлар ва бошқа объектлардан фойдаланганлик учун тўлов миқдорларини белгилаш ҳақида--С.Хожаметов,Д.Қайпов

So`rovnoma natijalari