Hujjat nomi
Аҳолини ишга жойлаштириш, жамоат ишларига жалб қилиш, касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotQoraqalpog'iston Respublikasi Beruniy tumani
Hujjat muallifiQoraqalpog'iston Respublikasi Beruniy tumani
Muhokama boshlanishi (sana)2016-05-31 11:03:53
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-06-15 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Л О Й И Ҳ А

Беруний тумани №______ «____»_________2016 йил

Аҳолини ишга жойлаштириш, жамоат ишларига жалб қилиш, касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майдаги “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни (“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси”, 1998 йил 5-6-сон, 98-модда)нинг 17,22,23-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли қарори билан тасдиқланган “Хақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида”ги Низоми (“Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами”, 1999й., 7-сон, 40-модда)га асосан

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Туманда иш билан банд бўлмаган фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида:

а) Беруний тумани бўйича 2016 йилда фуқароларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юбориш ва касбга тайёрлаш бўйича назорат кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;

б) туман ҳудудида иш изловчи сифатида рўйхатга олинган фуқаролар учун 2016 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш бўйича корхона ва ташкилотлар рўйхати 2-иловага мувофиқ;

в) Беруний Тинчлик қурилиш ва коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежи ва Беруний қурилиш ва транспорт касб-ҳунар коллежида 2016 йилда касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкил қилиш режаси 3-иловага мувофиқ;

г) Беруний тумани бўйича 2016 йилда “Аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастури”нинг назорат кўрсаткичлари 4-иловага мувофиқ;

д) фуқароларни жамоат ишларига жалб қилиш, касбга тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлашни ташкил қилиш бўйича туман ишчи гуруҳи таркиби 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Фуқароларни жамоат ишларига жалб қилиш, касбга тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлашни ташкиллаштириш бўйича туман ишчи гуруҳи (Х.Байжанов) туман ҳудудида иш изловчи сифатида рўйхатга олинган фуқаролар учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкиллаштирадиган корхона ва ташкилот раҳбарлари ишсиз деб топилган фуқаролар учун белгилаб қўйилган иш ўринларининг санитария-гигиена қоидаларига ҳамда ишчилр ўз вазифаларини тўлиқ бажарилишини таъминловчи меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласин.

3. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида”ги Низомнинг 23-бандига мувофиқ ҳақ тўланадиган жамоат ишларини молиялаштириш:

жойлардаги давлат ҳокимияти органларига қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича – 50 % фоизи иш берувчилар маблағлари ва 50 фоизи маҳаллий бюджет ва Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан амалга оширилиши;

бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича – 75 фоизи иш берувчилар ҳисобидан ва 25 фоизи иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан амалга оширилиши;

б) Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига мувофиқ ишсиз деб топилган фуқароларни 2016 йилда касбга тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлашни ташкиллаштириш маблағлари иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан амалга оширилиши ҳисобга олинсин.

4. Беруний тумани ҳокимининг 2014 йил 11 январ кунги 4-сонли қарори (“Халқ Минбари” 2014 йил, 29 январ 2-сон (6149)) ўз кучини йўқотган деб топилсин.

5. Ушбу қарор туман ҳокимлигининг веб сайти ҳамда “Халқ Минбари” газетасида эълон қилинсин.

6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари Х.Байжанов ҳамда туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори в.в.б У.Аллаков зиммаларига юклатилсин.

7. Қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

Беруний тумани

ҳокими:- Ф.У.Эрманов

Беруний тумани ҳокимининг

2016 йил «___» ________ даги

______-сонли қарорига 1-илова

Беруний тумани бўйича 2016 йилда фуқароларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юбориш ва касбга тайёрлаш бўйича назорат кўрсаткичлари

Ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашади

Касбга тайёрлашга юборилади

Жами

Шундан

Жами

Шундан

I чорак

II чорак

III чорак

IV чорак

I чорак

II чорак

III чорак

IV чорак

сони

сони

сони

сони

сони

сони

сони

сони

180

0

90

90

0

20

0

10

10

0

Беруний тумани ҳокимининг

2016 йил «___» ________ даги

______-сонли қарорига 2-илова

Туман ҳудудидаги иш изловчи сифатида рўйхатга олинган фуқаролар учун 2016 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш бўйича корхона ва ташкилотлар рўйхати

Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкиллаштирадиган корхона номи

Жамоат ишларига қатнашувчилари

Жамоат ишларини ташкиллаштириш муддатлари

Сони

Тури

I чорак

II чорак

III чорак

IV чорак

Бахтибай Казаков фермер хўжалиги

10

Қишлоқ хўжалиги ишлари

0

10

0

0

Маммат бошлиқ фермер хўжалиги

10

0

0

10

0

Жавохир Чаросхон фермер хўжалиги

8

0

8

0

0

Хаёт фермер хўжалиги

10

0

0

10

0

Шеров Тўхтабай фермер хўжалиги

7

0

7

0

0

Уразимбетов Неъматжон фермер хўжалиги

5

0

0

5

0

Ер хазина фермер хўжалиги

8

0

8

0

0

Қутлимурод ота авлоди фермер хўжалиги

8

0

0

8

0

Бахром Бинокор фермер хўжалиги

8

0

8

0

0

Бахт фермер хўжалиги

8

0

0

8

0

Берунийли хураббос фермер хўжалиги

8

0

8

0

0

Кучкинов Қудрат фермер хўжалиги

10

0

10

0

0

Мадреймов Қўзибой фермер хўжалиги

10

0

0

10

0

Рахматулло Чаман фермер хўжалиги

10

0

10

0

0

Чинор Мадина фермер хўжалиги

10

0

0

10

0

Мансур Матчанов фермер хўжалиги

10

0

10

0

0

Туячи фемер хўжалиги

10

0

0

10

0

Маллаханов Мардон фермер хўжалиги

10

0

10

0

0

Уста Досимбай фермер хўжалиги

10

0

0

10

0

Илхом фермер хўжалиги

10

0

10

0

0

Азамат Сабит фермер хўжалиги

10

0

0

10

0

Беруний тумани ҳокимининг

2016 йил «___» ________ даги

______-сонли қарорига 3-илова

Беруний тумани Тинчлик қурилиш ва коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежи ва Қурилиш ва транспорт касб-ҳунар коллежларида 2016 йилда касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкил қилиш режаси

Касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкил қиладиган ўқиш жойи

Йиллик касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш режаси

Касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш муддатлари

I чорак

II чорак

III чорак

IV чорак

Тинчлик қурилиш ва коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежи

10

0

10

0

0

2

Қурилиш ва транспорт касб-ҳунар коллежи

10

0

10

0

0

Беруний тумани ҳокимининг

2016 йил «___» ________ даги

______-сонли қарорига 4-илова

Беруний тумани бўйича 2016 йилда “Аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастури” нинг назорат кўрсаткичлари

Туман номи

Бандликка кўмаклашиш марказига мурожаат қилувчилар сони

Ишга жойлаштирилади

Ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашади

Касбга тайёрлашга юборилади

жами

Шундан чораклар

жами

Шундан чораклар

жами

Шундан чораклар

2016 йил

I чорак

II чорак

III чорак

IV чорак

I

II

III

IV

I

II

III

IV

I

II

III

IV

1

Беруний

250

450

600

750

450

250

50

00

50

50

80

0

0

0

0

0

0

0

0

Беруний тумани ҳокимининг

2016 йил «___» ________ даги

______-сонли қарорига 5-илова

Фуқароларни жамоат ишларига жалб қилиш, касбга тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлашни ташкил қилиш бўйича туман ишчи гуруҳи таркиби

Х.Байжанов

-

Туман ҳокими ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари

Р.Машарипова

-

Туман хотин-қизлар қўмитаси раиси, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

У.Аллаков

-

Туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори в.в.б. ишчи гуруҳ котиби

С.Абдуллаев

-

Маҳалла хайрия жамоат фонди туман бўлими раиси

Ф.Мадаминов

-

Туман ҳокимлиги қошидаги ижтимоий кўникиш маркази инспектори

Ж.Уразалиев

-

Камолот Ёшлар ижтимоий ҳаракати туман бўлими раиси

М.Аллабергенов

-

Беруний тумани ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини Давлат рўйхатидан ўтказиш Инспекцияси бошлиғи

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Аҳолини ишга жойлаштириш, жамоат ишларига жалб қилиш, касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш1. Туманда иш билан банд бўлмаган фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида:31.12.2016Х.Байжанов, Р.Машарипова, У.Аллаков, С.Абдуллаев, Ф.Мадаминов, Ж.Уразалиев, М.Аллабергенов

So`rovnoma natijalari