Hujjat nomi
"Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” 2016 йил 4 январдаги ЎРҚ–399-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiDori vositalari va tibbiy texnika sifatini nazorat qilish bosh boshqarmasi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-06-07 18:08:26
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-06-22 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

“Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” 2016 йил 4 январдаги ЎРҚ–399-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

“Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” 2016 йил 4 январдаги ЎРҚ–399-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг улгуржи ва чакана реализациясини тартибга солиш, аҳолини хавфсиз, сифатли
ва самарадор дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш қоидалари 1-иловага мувофиқ;

Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш қоидалари 2-иловага мувофиқ;

Сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини йўқ қилиш тартиби тўғрисида низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига
4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 5-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб уч ой ўтгандан кейин кучга киради.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири Ш.Мирзиёев

Вазирлар Маҳкамасининг

20___ йил “____” ____________

_____-сон қарорига

1-ИЛОВА

Дори воситаларини ва тиббий буюмларни
улгуржи реализация қилиш қоидалари

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш қоидалари (кейинги ўринларда Қоидалар деб аталади) Ўзбекистон Республикасининг “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”гиқонуни асосида ишлаб чиқилган ҳамда дори воситаларини
ва тиббий буюмларни ишлаб чиқарувчилар ва улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар томонидан тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш тартибини белгилайди.

2. Қоидалар ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқарувчилар (кейинги ўринларда ишлаб чиқарувчилар деб аталади) ҳамда дори воситаларини
ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар (кейинги ўринларда улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар деб аталади) учун мажбурийдир.

3. Дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун тегишли лицензияга
эга бўлган ишлаб чиқарувчилар ҳамда улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар томонидан амалга оширилади.

4. Ишлаб чиқарувчилар фақат ўзлари томонидан ишлаб чиқарилган дори воситалари ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш ҳуқуқига эга, дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш учун лицензияга эга бўлган ишлаб чиқарувчилар бундан мустасно.

5. Улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар дори воситаларини
ва тиббий буюмларни ишлаб чиқарувчилардан, бошқа улгуржи реализация қилувчи ташкилотлардан, шунингдек дори воситаларини ва тиббий буюмларни чет эллик ишлаб чиқарувчилардан ҳамда улгуржи реализация қилувчи ташкилотлардан харид қилиш ҳуқуқига эга.

6. Ишлаб чиқарувчилар ва улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар дори воситаларини ва тиббий буюмларни фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган ташкилотларга, тиббиёт ташкилотларига, шунингдек дори воситаларидан ва тиббий буюмлардан тиббиётда қўллаш мақсадида ўз эҳтиёжлари учун фойдаланувчи ташкилотларга реализация қилиш ҳуқуқига эга.

7. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган дори воситаларини ва тиббий буюмларни реализация қилишга рухсат этилади.

II. Асосий тушунчалар

8. Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

дори воситалари – касалликлар профилактикаси, уларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш, шунингдек одам организмининг ҳолати
ва функцияларини ўзгартириш учун тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори моддалари (субстанциялар) ва ёрдамчи моддалар асосида олинган воситалар, дори моддалари (субстанциялар), дори препаратлари;

дори моддалари (субстанциялар) – фармакологик, иммунологик ёки метаболик фаолликка эга бўлган ёхуд ташхис қўйиш мақсади учун фойдаланиладиган, тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган, келиб чиқиши табиий ёки синтетик моддалар;

дори препаратлари – дозаланган, идишга жойланган-ўралган, қўлланилиш учун тайёр дори воситалари;

доривор ўсимлик хом ашёси дори воситаларини ишлаб чиқариш
ва тайёрлаш учун фойдаланиладиган, таркибида биологик фаол моддалар бўлган ўсимликлар ёки уларнинг қисмлари;

сифатсиз дори воситаси ва тиббий буюм – яроқсиз ҳолга келган
ва (ёки) яроқлилик муддати ўтган дори воситаси ва тиббий буюм;

тиббий буюмлар – касалликлар профилактикаси, уларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш учун, шунингдек одам организмининг ҳолати ва функцияларини ўзгартириш учун тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган буюмлар;

фармацевтика фаолияти – дори воситалари ва тиббий буюмлар яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини, шунингдек уларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, уларнинг сифатини назорат қилиш ҳамда уларни реализация қилишни қамраб оладиган фаолият;

Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхалари – интеллектуал мулк тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган ҳолда муомалага киритилган дори воситалари;

қалбакилаштирилган дори воситаси ва тиббий буюм – таркиби ёки хусусияти тўғрисида ёхуд ишлаб чиқарувчиси ҳақида ёлғон ахборот илова қилинган дори воситаси ва тиббий буюм;

мувофиқлик сертификати – сертификатланган маҳсулотнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш учун сертификатлаштириш тизими қоидаларига биноан берилган ҳужжат.

III. Дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилишни ташкил этиш тартиби ва шартлари

9. Дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилишда давлат стандартлари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига, ёнғин хавфсизлиги қоидалари, меҳнат муҳофазаси қоидалари, техника хавфсизлиги қоидаларига ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатларга риоя этилиши таъминланиши керак.

10. Ишлаб чиқарувчилар ва улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар тегишли давлат стандартлари талабига мувофиқ дори воситаларини
ва тиббий буюмларни сақлаш ва реализация қилишда уларнинг сифатини
ва хавфсизлигини таъминлаш талабига жавоб берадиган тегишли биноларга, асбоб-ускуналар ва жиҳозларга эга бўлиши керак.

11. Дори воситаларини ва тиббий буюмларни ташиш ва сақлашда уларнинг хавфсизлиги, сифати ва бут сақланиши таъминланиши шарт.

12. Сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш ва улгуржи реализация қилиш тақиқланади.

13. Улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар дори воситаларининг қўлланилиши чоғида ножўя реакциялар аниқланган барча ҳолатлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигини белгиланган тартибда ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.

14. Улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензиянинг рақами, амал қилиш муддати, шунингдек лицензия берган орган тўғрисидаги маълумотларни танишиш учун қулай бўлган жойга жойлаштириши керак.

15. Улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар дори воситалари ва тиббий буюмларнинг мувофиқлик сертификати билан манфаатдор шахсларнинг электрон ёки қоғоз шаклда танишишлари учун имконият яратиши шарт.

16. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг улгуржи реализация қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

VI. Дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилишни таъминлаш шароитлари

17. Ишлаб чиқарувчилар ва улгуржи реализация қилувчи ташкилотларнинг юридик ва фаолият манзиллари алоҳида манзилда бўлиши мумкин.

18. Улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар биносининг кириш қисмида ташкилотнинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган манзили ва иш тартиби ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олувчи пешлавҳа бўлиши керак.

19. Ишлаб чиқарувчилар ва улгуржи реализация қилувчи ташкилотларнинг омборхона бинолари санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига жавоб бериши керак.

20. Ишлаб чиқарувчилар ва улгуржи реализация қилувчи ташкилотларнинг омборхона бинолари дори воситаларининг ва тиббий буюмларнинг физик-кимёвий, фармакологик ва токсикологик хусусиятлари ҳамда уларнинг норматив ҳужжатлари талабларини инобатга олган ҳолда, дори воситаларининг ва тиббий буюмларнинг яхши сақланишини таъминлайдиган шароитга эга бўлиши керак.

21. Омборхона алоҳида қурилган ёки нотурар жойга айлантирилган турар жой биноларининг хоналарида жойлашган бўлиши мумкин. Бунда омборхона бошқа хоналардан изоляция қилинган, алоҳида кириш йўлакчаси
ва майдонига эга бўлиши керак.

22. Омборхона турар жой биноларининг нотурар жойга айлантирилган хоналарида жойлашган ҳолларда, дори воситаларини ва тиббий буюмларни юклаш ва тушириш турар жой биноси деразалари тагида амалга оширилмаслиги керак.

23.Омборхонада электр таъминоти, иссиқлик ва сув таъминоти, канализация тизими ҳамда ҳаво алмаштириш ускунаси бўлиши керак.

24.Омборхонанинг дори воситаларини ва тиббий буюмларни қабул қилиш, сақлаш, буюртмаларни жойлаштириш ва бериш хоналари бир-бири билан узвий боғланган бўлиши керак.

25.Омборхонанинг асосий сақлаш хоналари майдони сақланадиган дори воситаларининг ва тиббий буюмларнинг ҳажмига мос келиши керак, жумладан:

дори воситаларини ва тиббий буюмларни қабул қилиш хонаси;

дори воситаларини ва тиббий буюмларни асосий сақлаш хонаси;

алоҳида сақлаш талаб этиладиган дори воситалари хонаси.

26.Омборхона қуйидаги асбоб-ускуналар ва жиҳозлар билан жиҳозланган бўлиши керак:

дори воситаларини ва тиббий буюмларни сақлаш учун стеллажлар, тагликлар;

термолабил дори воситаларини сақлаш учун совутиш камераси
ёки маиший совутгич;

ҳаво параметрларини қайд қилиш асбоблари (термометрлар, гигрометрлар ёки психрометрлар);

алоҳида гуруҳ дори воситаларини,ҳисоб-китоб ҳужжатларини
ва ахборот берувчи адабиётларни сақлаш учун қулфланадиган металл шкаф ёки сейф;

ечиниб кийиниш хонасида устки ва махсус кийимларни
ва оёқ кийимларини сақлаш учун шкаф;

санитария ҳолатини таъминлаш учун дезинфекция воситалари
ва хўжалик жиҳозлари.

V. Дори воситаларини ва тиббий буюмларни омборхонада қабул қилиш ва бериш

27.Омборхонада дори воситаларини ва тиббий буюмларни қабул қилиш омборхонанинг қабул қилиш бўлими томонидан амалга оширилади. Юклаш – тушириш ишларини олиб боришда дори воситаларини ва тиббий буюмларни ёғин-сочинлардан, қуёш нурларининг бевосита таъсирларидан, юқори ёки паст температурадан ҳимояланиши таъминланиши керак.

28. Дори воситаларини ва тиббий буюмларни қабул қилиш ва сақлаш жойлари бир-биридан ажратилган бўлиши керак.

29. Сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхалари, шунингдек муомаладаги дори воситалари
ва тиббий буюмлар уларнинг инсон соғлиғига зарарли таъсирини тасдиқловчи фактлар аниқланган тақдирда, белгиланган тартибда муомаладан чиқарилиши ва далолатнома тузилиб, йўқ қилиб ташланиши керак. Бунда улар идентификация ёки белгиланган тартибда йўқ қилингунга қадар бошқа дори воситалари ва тиббий буюмлардан алоҳида махсус изоляция қилинган жойда далолатнома асосида сақланиши керак.

30.Омборхонага қайтарилган дори воситалари ва тиббий буюмлар улар бўйича белгиланган тартибда қарор қабул қилингунга қадар идентификация қилиниб, алоҳида жойда сақланиши керак.

31.Олувчи томонидан қайтарилган дори воситалари ва тиббий буюмлар куйидаги шартларга амал қилган ҳолда дори воситаларини ва тиббий буюмларни асосий сақлаш хонасига ўтказилиши мумкин:

ушбу дори воситалари ва тиббий буюмларнинг реализация қилиниши Қоидаларга зид бўлмаслиги;

дори воситалари ва тиббий буюмлар ўзининг очилмаган ва бузилмаган ҳақиқий ўрамларида бўлиши;

қайтарилгандори воситаларини ва тиббий буюмларни қабул қилиб олувчитомонидан ушбу дори воситаларини ва тиббий буюмларни белгиланган шароитда сақлаганлигини ёзма равишда тасдиқлаши;

қайтарилган дори воситаларини ва тиббий буюмларни тегишли стандартлар талабларига мослигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларнинг мавжудлиги.

32.Омборхонага қайтарилган ва реализацияга мўлжалланмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар далолатнома асосида расмийлаштирилади
ва белгиланган тартибда йўқ қилинади.

VI. Дори воситаларини ва тиббий буюмларни сақлашни ташкиллаштириш

33.Омборхонада барча дори воситалари ва тиббий буюмлар стеллажларда ва тагликларда жойлаштирилиши керак. Дори воситаларини
ва тиббий буюмларни полларда тагликларсиз жойлаштиришга йўл қўйилмайди. Тагликлар полларда бир қаторда ёки стеллажларнинг баландлиги ҳисобга олинган ҳолда стеллажларда бир неча қаватда жойлаштирилади.

34. Дори воситаларини ва тиббий буюмларни сақлаш хоналари
ва улардаги асбоб-ускуналар, жиҳозлар тоза ҳолатда сақланиши керак.

35. Ишлаб чиқарувчилар ва улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар дори воситаларининг ва тиббий буюмларнинг бузилиши (тўкилиши, сочилиши, синиши), микроорганизмлар томонидан шикаст етказилиши ва дори воситалари кесишган контаминациясининг олдини олиш учун тегишли чораларни кўришикерак.

36.Омборхонада ҳашаротлар, кемирувчи ва бошқа турдаги ҳайвонлардан сақланадиган шароитларни яратиш ва уларга қарши қўлланиладиган воситалар билан таъминланиши талаб этилади. Бунда кучли таъсир этувчи воситалар ишлатилиши тақиқланади.

37.Дори воситаларини ва тиббий буюмларни сақлаш тизимлаштирилган тарзда бўлиши мумкин:

фармакологик гуруҳлари бўйича;

қўлланилиши усуллари бўйича.

38.Барча дори воситаларини ва тиббий буюмларни ўрамларда тамғаланишиташқи томонга қаратилган ҳолда тахланиши ва жойлаштирилиши керак.

39. Ишлаб чиқарувчилар ва улгуржи реализация қилувчи ташкилотларда дори воситаларинингҳисоби яроқлилик муддатлари бўйича электрон ёки қоғоз шаклида юритилади.

40.Дори воситалари омборхоналарда физик-кимёвий хусусиятига қараб алоҳида, ишлаб чиқарувчилар томонидан белгиланган шароитларда температура, намлик ва ёруғлик режимларига риоя қилган ҳолда сақланиши керак.

41.Омборхонада температура ва намлик ҳар куни электрон тарзда ёки китобга (бетлари рақамланган, тикилган ва муҳрланган китобга) қайд этилиши лозим.

42.Ёруғликдан ҳимоя қилишни талаб қиладиган дори воситалари қоронғи ҳонада ёки қора рангга бўялган эшиклари зич ёпиладиган шкафларда ёҳуд қопқоғи зич ёпилган яшикларда сақланиши керак.

43.Термолобил дори воситаларини сақлашдатамғаланиши ёки қўллаш бўйича йўриқномада кўрсатилган температура режимига риоя этилиши керак.

44. Доривор ўсимлик хом ашёлари (аввалдан қуритилган) ҳаво яхши айланадиган, қуруқ хоналарда, ёпиқ идишларда (шиша, металл, ёғоч) сақланиши керак.

45. Боғловчи материаллардан иборат тиббий буюмларни сақлашга бўлган талаблар:

боғловчи материаллар қуруқ, ҳаво яхши айланадиган, чанг
ва кемирувчилардан ҳимояланган хоналарда сақланади. Стерилланмаган материалларни иситилмайдиган хоналарда сақлаш рухсат этилади. Стерил материалларни температура ўзгаришида ўрам сифатига таъсир қилмаслиги учун уларни температура даражаси жуда тез ўзгармайдиган хонада сақлаш керак.

стерилланган боғлов материалларини омборхонада сақлашда уларни ишлаб чиқариш муддатлари бўйича тахлаш керак.

46. Резина буюмлардан иборат тиббий буюмларни сақлашга бўлган талаблар:

хона қуёш нуридан ҳимоя қилинган бўлиши керак. Ёруғлик фақат сунъий, электр орқали бўлиши керак;

буюмлар солинган қутилар ва шкафлар марказий иситиш батареясидан (1 м дан кам бўлмаган), шунингдек печлардан (5 м дан кам бўлмаган) узоқликда бўлиши керак.

VII. Якуний қоидалар

47. Қоидаларни бузган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.

48. Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарувчилар ва улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар томонидан Қоидаларга риоя қилинишини устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга оширилади.

Вазирлар Маҳкамасининг

20___ йил “____” ____________

_____-сон қарорига

2-ИЛОВА

Дори воситаларини ва тиббий буюмларни
чакана реализация қилиш
қоидалари

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш қоидалари (кейинги ўринларда Қоидалар деб аталади) Ўзбекистон Республикасининг “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида” Қонуни асосида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартибини белгилайди.

2. Қоидалар ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар барча дорихоналар учун мажбурийдир.

3.Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишфақат дорихоналар ва дорихоналарнинг филиаллари орқали амалга оширилади.

4. Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилган дори воситалари ва тиббий буюмлар ҳамда дорихоналарда тайёрланган дори воситаларининг чакана реализация қилинишига рухсат этилади.

II. Асосий тушунчалар

5. Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

дори воситалари – касалликлар профилактикаси, уларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш, шунингдек одам организмининг ҳолати ва функцияларини ўзгартириш учун тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори моддалари (субстанциялар) ва ёрдамчи моддалар асосида олинган воситалар, дори моддалари (субстанциялар), дори препаратлари;

дори препаратлари – дозаланган, идишга жойланган-ўралган, қўлланилиш учун тайёр дори воситалари;

сифатсиз дори воситаси ва тиббий буюм – яроқсиз ҳолга келган ва (ёки) яроқлилик муддати ўтган дори воситаси ва тиббий буюм;

тиббий буюмлар – касалликлар профилактикаси, уларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш учун, шунингдек одам организмининг ҳолати ва функцияларини ўзгартириш учун тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган буюмлар;

фармацевтика фаолияти – дори воситалари ва тиббий буюмлар яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини, шунингдек уларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, уларнинг сифатини назорат қилиш ҳамда уларни реализация қилишни қамраб оладиган фаолият;

Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхалари – интеллектуал мулк тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган ҳолда муомалага киритилган дори воситалари;

қалбакилаштирилган дори воситаси ва тиббий буюм – таркиби ёки хусусияти тўғрисида ёхуд ишлаб чиқарувчиси ҳақида ёлғон ахборот илова қилинган дори воситаси ва тиббий буюм.

мувофиқлик сертификати – сертификатланган маҳсулотнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш учун сертификатлаштириш тизими қоидаларига биноан берилган ҳужжат.

III. Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана
реализация қилишни ташкил этиш тартиби ва шартлари

6. Дорихоналар санитария қоидалари, нормалари, гигиена нормативлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатлар талабларига жавоб бериши керак.

7. Дорихоналар тегишли давлат стандартлари талабига мувофиқ дори воситаларини ва тиббий буюмларни сақлаш ва чакана реализация қилишда уларнинг сифатини, хавфсизлигини ва безарарлигини таъминлаш талабига жавоб берадиган тегишли бино, асбоб-ускуналар ва жиҳозларга эга бўлиши керак.

8. Дорихона мудири олий фармацевтик маълумотга эга бўлиши керак. Дорихона филиалининг мудири фармацевтик маълумотга эга бўлиши керак.

9. Дорихоналар томонидан дори воситаларини ва тиббий буюмларни тайёрлаш, бериш, реализация қилиш қоидаларига ва уларнинг сифатини таъминловчи сақлаш шароитларига риоя этилиши керак.

10. Дори воситалари ва тиббий буюмларни жисмоний ва юридик шахслар томонидан дорихоналардан ташқарида сотилиши тақиқланади.

11. Мувофиқлик сертификатлари бўлмаган дори воситалари
ва мажбурий сертификатланиши лозим бўлган тиббий буюмларни мувофиқлик сертификатларисиз чакана реализация қилиниши тақиқланади.

12. Дорихона ва дорихона филиалларида сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш, чакана реализация қилиш, реализация қилиш мақсадида сақлаш тақиқланади.

13. Сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхалари, шунингдек муомаладаги дори воситалари ва тиббий буюмлар уларнинг инсон соғлиғига зарарли таъсирини тасдиқловчи фактлар аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда муомаладан чиқарилиши ва йўқ қилиб ташланиши керак.

14. Дорихоналар дори воситаларининг қўлланилиши чоғида ножўя реакциялар аниқланган барча ҳолатлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигини белгиланган тартибда ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.

15. Дорихоналар фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензиянинг рақами, амал қилиш муддати, шунингдек лицензия берган орган тўғрисидаги маълумотларни истеъмолчилар танишиши учун қулай бўлган жойга жойлаштириши керак.

16. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар
ва прекурсорларнинг чакана реализацияси қонун хужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

17. Дори воситалари ва тиббий буюмларни тайёрлаш тегишли лицензияга эга бўлган дорихоналар томонидан амалга оширилади.

18. Дори воситалари дорихоналарда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қўлланилишига рухсат этилган дори моддалардан (субстанциялардан) тайёрланади.

19. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган тайёрлашга рухсат этилган дори воситалари рўйхатига киритилмаган дори воситаларини тайёрлаш тақиқланади.

20. Дорихоналар томонидан дори восиалари ва тиббий буюмларни тайёрлаш, шунингдек уларни сақлаш, сифатини назорат қилиш ҳамда расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

IV. Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана
реализация қилишни таъминлаш шароитлари

21. Дорихона дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни, шунингдек уларни тайёрлашни амалга ошириш учун тегишли лицензияга эга бўлган юридик шахс шаклида ёки юридик шахснинг таркибий бўлинмаси шаклида ташкил этилиши мумкин. Дорихоналарнинг филиаллари ҳам дорихоналар жумласига киради.

22. Дорихоналар алоҳида бинода, шунингдек турар жой ва нотурар жой биноларининг биринчи қаватида жойлашган бўлиши мумкин (дори воситаларини сақлаш ва қадоқлаш учун мўлжалланган хоналар биринчи қават остидаги хоналарда жойлашган бўлиши мумкин).

23. Дорихоналар биносининг кириш қисмида дорихонанинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган манзили ва иш тартиби ҳақида маълумотларга эга бўлган пешлавҳа бўлиши керак.

24. Дорихоналарда дори воситалари ва тиббий буюмларнинг хавфсизлиги, сифати ва бут сақланиши учун тегишли шароитлар яратилиши керак.

25. Ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар барча дорихоналарда мавжудлиги мажбурий бўлган энг зарур дори воситалари
ва тиббий буюмларнинг минимал ассортиментига эга бўлишлари ва уларнинг эркин сотилишини таъминлашлари шарт.

Дорихонада норматив-меъёрий ҳужжатлар тўплами, дори воситаларини сақлаш, бериш ва қабул қилиш бўйича адабиётларнинг бўлиши шарт.

Амбулаторияда даволанишда имтиёзга эга шахсларнинг айрим тоифаларини дори воситалари билан имтиёзли таъминлаш дори воситаларини амбулатория-поликлиника муассасалари орқали ёҳуд дорихоналар орқали бериш йўли билан амалга оширилади.

Шахсларни айрим тоифаларини имтиёзли рецептлар бўйича дори воситалари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча дорихона муассасалари орқали берилади.

26. Дорихоналар санитария ва гигиена ашёларини, шифобахш озиқлантириш маҳсулотларини, маъданли сувларни, шунингдек даволаш-косметика маҳсулотларини, биологик фаол қўшимчаларни реализация қилишни уларнинг қўлланилиши ва реализация қилиниши учун сифатини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда амалга ошириши мумкин.

27. Дорихона савдо залидаги пештахтага рецептсиз бериладиган дори воситалари ва тиббий буюмлар нархи кўрсатилган ҳолда ҳамда жавобгар шахснинг имзоси билан қўйилади. Бунда пештахтага ичиш учун мўлжалланган ва ташқи қўлланиладиган дори воситалари алоҳида жойлаштирилади.

V. Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби

28. Дори воситаларини чакана реализация қилиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган шаклдаги рецептлар бўйича ёки Рецептсиз бериладиган дори воситаларининг рўйхатига кўра рецептсиз амалга оширилади.

29. Дори воситаси ва тиббий буюмни бериш пайтида дорихонанинг фармацевтик маълумотга эга бўлган ходими дори воситаси ва тиббий буюмни сотиб олувчига дори воситаси ва тиббий буюмни қўллаш тартиби, хусусан, қўллаш даврийлиги, бир маротабалик ва суткалик дозалари, қўллаш усули, сақлаш тартиби ва бошқалар ҳақида маълумот бериши лозим.

Дорихона ходими дори воситаси ва тиббий буюмни сотиб олувчининг эътиборини дори воситаси ва тиббий буюмнинг қўллаш йўриқномаси билан диққат билан танишиб чиқишга қаратиши лозим.

Дорихона ходими мижозлар билан бўлган муносабатида этика қоидаларига риоя этиши, профессионаллик ва саводхонлик сифатларини намоён этиши шарт.

30. Дори воситасининг ўрами очилган ҳолда доналаб сотилганда дорихонанинг жойлаш-ўраш материалида дори воситасининг номи, серияси, яроқлилик муддати ва ишлаб чиқарувчиси кўрсатилиши шарт. Бирламчи ўрами бузилган ҳолда дори воситаси бериш тақиқланади.

31. Дорихона ходимлари томонидан дори воситасини сотиб олувчиларга зарур маълумотлар берилиши лозим. Сотиб олувчи талабига биноан дорихона ходими дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархлари ва яроқлилик муддати, уларнинг сифатини тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисида ҳам маълумот беради.

32. Шифокор томонидан расмийлаштирилган рецептда дори воситаси унинг бир маротаба қўлланиладиган энг юқори дозасидан кўпроқ дозада тайинланган ҳолларда дорихона ходими ушбу дори воситаси
энг юқори дозасининг ярмига тенг дозасини бериши шарт.

33. Дорихоналардан дори воситаларини шифокор рецептлари бўйича бериш нормаси даволашнинг бир курси доирасида белгиланади.

34. Амбулаторияда даволанишда имтиёзга эга шахсларнинг айрим тоифаларини дори воситалари билан имтиёзли таъминлаш дори воситаларини амбулатория-поликлиника муассасалари орқали ёхуд дорихоналар орқали бериш йўли билан амалга оширилади.

35. Тиббий этил спиртни бериш қуйидаги ҳолатларда рухсат этилади:

амбулатория шароитида даволанувчи беморларга «Компресс қилиш учун» ёки «Терига суриш учун» рецептсиз 70%ли спиртдан 50 млгача
1 флакон. Бошқа ҳолатларда шифокор кўрсатмасига кўра тиббиёт этил спирти рецепт билан берилади;

даволаш-профилактика муассасаларига тиббиёт амалиётида қўллаш учун - Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган нормативлар бўйича.

36. Фавқулодда ҳолларда (беморнинг шаҳардан жўнаб кетиши, дорихонага мунтазам қатнашнинг иложи йўқлиги ва бошқалар) дори воситаларини рецепт бўйича икки ойгача бўлган муддат давомида қўллаш учун зарур бўлган миқдорда берилишига йўл қўйилади.

37. Дори воситалари узоқ вақт амал қилувчи рецепт асосида қисман берилганда рецептнинг орқа томонига дори воситасининг миқдори
ва берилган сана кўрсатилади ҳамда беморга қайтариб берилади. Беморнинг дорихонага навбатдаги мурожаати пайтида дори воситасининг олдин олинганлиги ҳақидаги белгилар ҳисобга олинади.

Дори воситаси рецептда назарда тутилган миқдорда олиб бўлинганда унга «Рецепт ҳақиқий эмас» деган тамға босилади
ва дорихонада қолдирилади.

38. Уйқу келтирувчи дори воситалари, анаболик таъсир қилувчи дори воситалари, шунингдек дори воситаларини имтиёзли шартларда олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга дори воситаларини бериш
учун рецептлар дорихонада қолдирилади.

39. Дори воситаларини имтиёзли шартларда олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга дори воситаларини бериш учун рецептлар дорихоналарда
уч йил давомида, тиббий этил спиртига, уйқу келтирувчи дори воситалари, анаболик таъсир қилувчи дори воситалари бир йил давомида, бошқа дори воситаларига берилган рецептлар – бир ой давомида сақланади.

40. Сақлаш муддати тугагандан сўнг рецептлар белгиланган тартибда йўқ қилиш далолатномаси расмийлаштириш асосида йўқ қилинади.

41. Дорихоналар орқали амбулатория шароитида даволанувчи айрим тоифадаги шахсларга дори воситаларининг имтиёзли берилиши амалга оширилади. Дорихонадан имтиёзли асосда берилган дори воситалари учун тўлов Соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан шартномага биноан амалга оширилади.

42. Дорихоналардан реализация қилинган дори воситалари ва тиббий буюмлар қайтариб олинмайди ва шунга ўхшаш дори воситалари ва тиббий буюмларга алмаштирилмайди.

VI. Якуний қоидалар

43. Ушбу Қоидалар талабини бузган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

44. Ўзбекистон Республикасида ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар барча дорихоналарда Қоидаларга риоя этилиши устидан назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга оширилади.

Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил “____”________ даги

___-сон қарорига

3-ИЛОВА

Сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар, Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини муомаладан чиқариш
ва йўқ қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Дори воситалари
ва фармацевтика фаолияти тўғрисида
”ги Қонунининг 23-моддасига асосан ишлаб чиқилган бўлиб, сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар, Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини (кейинги ўринларда қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар деб аталади) муомаладан чиқариш ва йўқ қилиш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низом гиёҳванд воситалар, психотроп моддалар
ва прекурсорларни муомаладан чиқариш ва йўқ қилишга татбиқ этилмайди.

3.Мазкур Низом талаблари Ўзбекистон Республикасида дори воситалари ва тиббий буюмлар муомаласи билан шуғулланувчи барча ташкилотлар томонидан бажарилиши шарт.

4.Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

йўқ қилиш – қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни турли хил йўллар билан йўқ қилиш, масалан, ёқиш, синдириш, майдалаш, тўкиб ташлаш, кўмиш ва бошқа йўллар билан келгусида одам томонидан ишлатилмаслигини таъминлаш;

қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар – сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатдан ўтказилмаган, Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхалари, шунингдек одам учун ножўя таъсирга эгалиги аниқланган дори воситалари ва тиббий буюмлар;

қалбакилаштирилган дори воситаси ва тиббий буюм — таркиби ёки хусусияти тўғрисида ёхуд ишлаб чиқарувчиси ҳақида ёлғон ахборот илова қилинган дори воситаси ва тиббий буюм;

сифатсиз дори воситаси ва тиббий буюм — яроқсиз ҳолга келган ва (ёки) яроқлилик муддати ўтган дори воситаси ва тиббий буюм;

Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхалари — интеллектуал мулк тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган ҳолда муомалага киритилган дори воситалари.

5.Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар уларнинг эгаларининг ёки суднинг қарорига асосан муомаладан чиқарилади
ва йўқ қилинади.

6.Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар аниқланган тақдирда уларнинг эгалари мазкур дори воситалари ва тиббий буюмларни зудлик билан муомаладан чиқариши ва 30 кун ичида йўқ қилиши лозим.

7.Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар эгаси дори воситалари ва тиббий буюмларни олиб чиқиш, муомаладан чиқариш ва йўқ қилишга рози бўлмаган ҳолларда шунингдек, қарор бажарилмаганда хўжалик судига мурожаат килади.

8.Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган дори воситалари ва тиббий буюмларни божхона расмийлаштируви жараёнида, шунингдек сертификатлаштириш синовлари натижасида қўллаш учун яроқсизлиги аниқланган бўлса, бундай дори воситалари ва тиббий буюмлар Ўзбекистон Республикаси божхона қонунчилигида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига чиқариб юборилади (реэкспорт) ёки йўқ қилингунга қадар божхона омборхонасида жойлаштирилади ва йўқ қилинади.

9.Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш уларнинг эгалари маблағлари ҳисобидан қопланади.

II. Йўқ қилиш тартиби

10.Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни
йўқ қилиш аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисидаги ҳамда экологик назорат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига амал қилган ҳолда амалга оширилади.

11.Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларнинг эгаси уларни йўқ қилишни келишиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармасига (кейинги ўринларда Бош бошқарма деб аталади) 1-иловага мувофиқ шаклдаги ариза билан мурожаат қилади.

Бунда йўқ қилинаётган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг номи, серия (партия) рақами, яроқлилик муддати, ўрамлар сони (миқдори), ишлаб чиқарувчи корхона номи, ишлаб чиқарилган давлати ва йўқ қилиш сабаблари, шунингдек, зарурият бўлган ҳолатда аризага ваколатли аккредитацияланган лабораторияларнинг ва экспертиза ўтказган ташкилотнинг дори воситалари ва тиббий буюмларнинг сифатини белгиланган талабларга жавоб бермаслиги ва уларни яроқсиз деб топиш тўғрисидаги хулосасининг нусхаси илова қилинади.

12.Бош бошқарма 1-иловага мувофиқ тақдим этилган ҳужжатларни
15 иш куни ичида кўриб чиқади ва қўллаш учун яроқсиз дори воситалари
ва тиббий буюмларни йўқ қилишни келишади ёки бошқа таклифлар беради.

13.Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар аниқланганда уларнинг эгаси томонидан Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази вакиллари, шунингдек зарурати бўлган тақдирда Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси вакилларини жалб қилиб, 2-иловага мувофиқ беш кишидан кам бўлмаган таркибда йўқ қилиш комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб юритилади) тузилади.

14. Комиссия қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш санаси, вақти, жойи, ҳамда йўқ қилинаётган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг атроф-муҳит учун безарарлиги, уларнинг физик-кимёвий мутаносиблиги эътиборга олган ҳолда йўқ қилиш усулларини белгилаш ҳақида 3-иловага мувофиқ қарор чиқаради.

15. Йўқ қилиниши лозим бўлган дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилингунга қадар сақлаш учун ташкилот раҳбарининг буйруғи билан моддий жавобгар шахс тайинланади. Буйруқда жавобгар шахснинг лавозими, фамилияси, исми ва отасининг исми, сақлашга қолдирилган йўқ қилиниши лозим бўлган дори воситалари ҳамда тиббий буюмларнинг номлари ва сериялари, ўрамлари сони (миқдори) кўрсатилиши шарт.

16. Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш Комиссия аъзолари иштирокида, маҳсулот эгаси ёки унинг вакили томонидан амалга оширилади. Йўқ қилиш жараёни фотосурат ёки видеога олинади.

17. Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар белгиланган тартибда йўқ қилинганидан сўнг Комиссия томонидан 4-иловага мувофиқ 2 нусхада далолатнома тузилади.

18. Далолатнома қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак:

а) қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш санаси, вақти ва жойи;

б) қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар номи (серия рақами, яроқлилик муддати, ўрамлари сони (миқдори), ишлаб чиқарувчининг номи кўрсатилган ҳолда);

в) қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларининг эгаси (моддий-жавобгар шахс);

г) Коммисиянинг йўқ қилиш тўғрисидаги қарори;

д) йўқ қилиш усули;

е) қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларини йўқ қилишда иштирок этган Комиссия аъзолари (фамилияси, исми, отасининг исми, иш жойи ва лавозими).

19. Далолатнома Комиссия аъзолари томонидан имзоланади, ҳамда қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларнинг эгаси ҳисобланган ташкилот раҳбарининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланади.

20. Далолатномнинг 1 нусхаси дори воситалари ва тиббий буюмлар эгасига, 2-нусхаси эса хат билан буйруқ ва Комиссия қарори нусхалари, ҳамда фотоматериаллар билан биргаликда Бош бошқармага тақдим этилади.

21. Агар тергов ишлари ёки суд муҳокамаси учун дори воситалари ва тиббий буюм намуналари олинган бўлса, улар сақлаш муддатидан қатъий назар, иш якунига етмагунга қадар йўқ қилинмайди.

III. Йўқ қилиш усуллари

22. Суюқ дори шакллари (ампулалардаги инъекция қилиш учун эритмалар, пакетларда ва флаконлардаги, аэрозол баллонлардаги эритмалар, микстуралар, томчилар) синдириб (эзилиб), сўнгра сув билан 1:100 нисбатда суюлтрилиб, ҳосил бўлган эритма саноат канализациясига (аэрозол баллонлар олдиндан тешиб қўйилади) тўкилади; ампулалар, аэрозол баллонлар, пакетлар ва флакон қолдиқлари олиб кетилиб, шиша чиқиндиларни утилизация қилиш стандарт талабларига мувофиқ йўқ қилинади.

23. Таркибида сувда эрийдиган моддалар сақлаган қаттиқ дори шакллари (кукунлар, таблеткалар, капсулалар) майдаланиб кукун ҳолига келгунга қадар эзилади, сув билан 1:100 нисбатда суюлтирилиб, ҳосил бўлган суспензия (ёки эритма) саноат канализациясига тўкилади.

24. Таркибида сувда эримайдиган моддалар сақлаган қаттиқ дори шакллари (кукунлар, таблеткалар, капсулалар), юмшоқ дори шакллари (мазь, суппозиторийлар), дори воситаларини трансдермал шакллари, ҳамда субстанциялар фаолсизлантирилиб, махсус контейнерларга жойлаштирилади ва чиқиндиларни жойлаштириш учун махсус ажратилган жойга ташланади.

25. Таркибида тирик организмлар (тиббий иммунобиологик препаратлар) сақлаган дори воситалари аввал дезинфекцияловчи воситалар ёрдамида фаолсизлантирилиб, юқори босим ҳамда ҳарорат таъсирида уларнинг хужайралари парчаланади ва чиқиндиларни жойлаштириш учун махсус ажратилган жойга ташланади.

26. Таркибида радиоактив элементлар сақловчи дори воситалари ва тиббий буюмлар атроф-муҳитга безарарлиги тўғрисида тегишли комиссия хулосаси олингандан кейин йўқ қилинади.

IV. Якуний қоидалар

27. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида
давлат рўйхатидан ўтказилмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар, Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини муомаладан чиқариш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисида низомга

1-ИЛОВА

га

дан

(ташкилотнинг номи, раҳбарнинг Ф.И.О.)

(ташкилотнинг манзили)

АРИЗА

(қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб чиқарувчи давлат, ташкилот номи)

(маҳсулот эгаси ва йўқ қилиш сабаблари)

(йўқ қилинаётган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг номи,

серия рақами, ўрамлар сони (миқдори) кўрсатилган ҳолда)

йўқ қилиш учун розилик беришингизни сўрайман.

Илова: (йўқ қилишга асос бўлган ҳужжатлар)

М.Ў.

(ташкилот раҳбари имзоси)

Сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида
давлат рўйхатидан ўтказилмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар, Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини муомаладан чиқариш
ва йўқ қилиш тартиби тўғрисида низомга

2-ИЛОВА

нинг қўллаш учун яроқсиз дори

(ташкилотнинг номи)

воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш тўғрисидаги

____-сон БУЙРУҒИ

20__й. "___"________

1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармасининг 20__й. "___"_____________даги____-сонли розилигига мувофиқ

(дори воситаси (тиббий буюм) номи, серияси)

_________________сабабли_____миқдордаги қўллаш учун яроқсиз дори воситалари (тиббий буюмлар)ни йўқ қилиш учун қуйидаги таркибда Комиссия тузилсин:

-

раис

(Ф.И.О., иш жойи, лавозими)

-

аъзо

(Ф.И.О., иш жойи, лавозими)

-

аъзо

(Ф.И.О., иш жойи, лавозими)

-

аъзо

(Ф.И.О., иш жойи, лавозими)

-

аъзо

(Ф.И.О., иш жойи, лавозими)

2. Мазкур буйруқ назорати_______________га юклатилсин (ўз зиммамда қолдираман).

Ташкилот раҳбари имзоси

Буйруқ нусхаси аслига тўғри эканлигини тасдиқлаш

Сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида
давлат рўйхатидан ўтказилмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар, Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини муомаладан чиқариш
ва йўқ қилиш тартиби тўғрисида низомга

3-ИЛОВА

Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва

тиббий буюмларни йўқ қилиш комиссиясининг

ҚАРОРИ

20___й.___ ____________ ___-сон

Кун тартиби__________________________йўқ қилиш усулини белгилаш

Қатнашдилар:

(Ф.И.О.)

Кун тартиби бўйича муҳокама:

1. Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар ҳақида маҳсулот эгасининг маълумоти;

2. Комиссия экспертизаси хулосаси;

3. Таклиф.

Қарор қилинди:

(йўқ қилиш санаси, вақти, жойи ҳамда йўқ қилинаётган дори

воситалари ва тиббий буюмларнинг атроф-муҳит учун безарарлиги, уларнинг

физик-кимёвий мутаносиблиги эътиборга олинган ҳолда йўқ қилиш усуллари кўрсатилади)

(Ф.И.О., иш жойи, лавозими)

(имзо)

(Ф.И.О., иш жойи, лавозими)

(имзо)

(Ф.И.О., иш жойи, лавозими)

(имзо)

(Ф.И.О., иш жойи, лавозими)

(имзо)

(Ф.И.О., иш жойи, лавозими)

(имзо)

М.Ў.

Сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида
давлат рўйхатидан ўтказилмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар, Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини муомаладан чиқариш
ва йўқ қилиш тартиби тўғрисида низомга

4-ИЛОВА

"Тасдиқлайман"

(муассаса номи)

(муассаса раҳбари Ф.И.О.)

20__ й.

ЙЎҚ ҚИЛИШ ДАЛОЛАТНОМАСИ

Ушбу далолатнома 20___й.____________________соат_____да қуйидаги Комиссия аъзолари томонидан қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилинганлиги ҳақида тузилди.

(йўқ қилинаётган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг номи,

серия рақами, ўрамлар сони (миқдори))

Ҳақиқатда _______________________ усулда йўқ қилинди.

Йўқ қилиш жойи ва санаси ___________________________

Йўқ қилишда иштирок этдилар:

(Ф.И.О., иш жойи, лавозими)

(имзо)

(Ф.И.О., иш жойи, лавозими)

(имзо)

(Ф.И.О., иш жойи, лавозими)

(имзо)

(Ф.И.О., иш жойи, лавозими)

(имзо)

(Ф.И.О., иш жойи, лавозими)

(имзо)

М.Ў.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1“Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” 2016 йил 4 январдаги ЎРҚ–399-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг Қарор лойиҳаси2016 йил июль - августСоғлиқни сақлаш вазирлиги

So`rovnoma natijalari