Hujjat nomi
Давлат ветеринария хизмати тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Qishlоq хo‘jаligi vаzirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-06-20 10:35:05
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-07-05 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Давлат ветеринария хизмати тизимини янада такомиллаштириш

чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Ветеринария тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш, шунингдек, Давлат ветеринария хизмати тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1.Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария хизмати тизимининг ташкилий тузилмаси, давлат ветеринария хизмати тизими ташкилотларининг мавжуд ходимлари сонини мувофиқлаштириш ҳисобига Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси марказий аппаратининг тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Маҳаллий ва импорт қилинадиган ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаларини бериш тўғрисида низом 4-иловага мувофиқ;

2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тегишли манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

икки ҳафта муддатда Давлат ветеринария хизмати тизими ташкилотлари фаолиятини, шунингдек, пуллик хизматини кўрсатишнинг аҳволини танқидий ўрганиб чиқиш мақсадида тегишли идоралараро ишчи гуруҳни шакллантирсин;

уч ой муддатда Давлат ветеринария хизмати тизимини оптималлаштириш, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар, туман (шаҳар) ветеринария бўлимлари ва лабораториялари фаолиятини янада такомиллаштиришни, пуллик хизматлар ва тарифларни бирхиллаштиришни назарда тутувчи таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 20 апрелдаги “Молларнинг карантин қилинадиган ва ўта хавфли касалликларининг олдини олиш ва тугатиш чора-тадбирлари бюджетдан маблағ билан таъминланадиган рўйхати тўғрисида”ги 119-Ф-сонли фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4. Вазирлик ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

5.Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш ______________ зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири Ш. Мирзиёев

Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил “___ “_________даги

__ -сонли қарорига

3-ИЛОВА

ЎзбекистонРеспубликасиҚишлоқвасувхўжалигивазирлигиҳузуридагиДавлатветеринариябошбошқармаситўғрисида

НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси (кейинги ўринларда матнда Давлат ветеринария бош бошқармаси деб аталади) давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

Давлат ветеринария бош бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига бўйсунади.

Қорақалпоғистон Республикаси давлат ветеринария бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ва Давлат ветеринария бош бошқармасига бўйсунади. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат ветеринария бошқармалари, туманлар ва шаҳарлар давлат ветеринария бўлимлари тегишли ҳокимларга ҳамда юқори турувчи ветеринария органларига бўйсунади.

2. Давлат ветеринария бош бошқармаси тизимига Давлат ветеринария бош бошқармаси марказий аппарати, Республика ветеринария лабораториялари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат ветеринария бошқармалари, шунингдек, лабораториялари, Давлат чегарасидаги ва транспортдаги давлат ветеринария назорати бошқармаси, Эпизоотик отрядлари бўлган Республика экспедицияси, Ҳайвонларнинг оқсил касаллигига қарши курашиш отряди, туманлар ва шаҳарлар давлат ветеринария бўлимлари, шунингдек, лабораториялари, илмий-тадқиқот институтлари, ташхис қўйиш марказлари, ветеринария шифохоналари, ветеринария участкалари, бозорлардаги ветеринария-санитария экспертиза лабораториялари ва бошқа муассасалар киради (кейинги ўринларда матнда давлат ветеринария хизмати деб юритилади).

3. Давлат ветеринария бош бошқармаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низом ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилади.

4. Давлат ветеринария хизмати Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағлари, пуллик тушумлардан тушган маблағлардан ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиявий таъминланади.

Давлат ветеринария хизматининг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

5. Давлат ветеринария бош бошқармаси ўз фаолиятини бошқа давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.

6. Давлат ветеринария хизмати ҳузурида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ветеринария хизмати кўрсатадиган, ветеринария дори воситалари ишлаб чиқарадиган шўъба, унитар корхоналар ва бошқа хўжалик ҳисобидаги бирлашмалар ҳамда ёрдамчи хўжаликлар ташкил этилиши мумкин.

7. Давлат ветеринария бош бошқармаси мустақил юридик шахс ҳисобланади, амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз мустақил балансига, шахсий ғазна ва ҳорижий валютадаги ҳисобварақларига, Ўзбекистон Республикаси давлат герби тасвирланган ва ўзининг номи битилган юмалоқ ва бурчак муҳрларига ҳамда ветеринария тимсоли (белгиси)га эга бўлади.

8. Давлат ветеринария хизмати юридик шахс ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган ҳамда ўз номи ёзилган муҳрга эгадир.

9. Давлат ветеринария бош бошқармасининг тўлиқ номи:

Ўзбек тилида- “Davlat veterinariya bosh boshqarmasi” –Давлат ветеринария бош бошқармаси;

Рус тилида - Главное государственное управление ветеринарии.

10. Давлат ветеринария бош бошқарманинг қисқартирилган номи:

Ўзбек тилида - DVBB – ДВББ.

Рус тилида - ГГУВ.

II. Давлат ветеринария бош бошқармасининг вазифалари ва функциялари

11. Қуйидагилар Давлат ветеринария бош бошқармасининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари ҳисобланади:

а) эпизоотик мониторингни амалга оширади;

б) ҳайвонлар касалликларининг пайдо бўлиши ва уларнинг нобуд бўлиши сабабларини таҳлил қилади, ушбу касалликлар профилактикаси ҳамда уларни даволаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;

в) қуйидаги йўналишлар бўйича давлат ветеринария назоратини амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ҳайвонларнинг юқумли касалликлари қўзғатувчиларини олиб кирилишидан муҳофаза қилиш, шунингдек ҳайвонлар, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашё, ветеринария дори воситалари, озуқалар ва озуқабоп қўшимчаларни тайёрлаш, олиб ўтиш (ташиш), экспорт, импорт қилиш;

ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёни ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқ ишлаб чиқариш.

г) ҳайвонлар юқумли касалликларининг олдини олиш ва уларни тугатишга доир чора-тадбирларни амалга оширади;

д) соғлиқни сақлаш органлари,ички ишлар органларининг карантин тадбирларини таъминлаш бўйича саф бўлинмаларива бошқа органлар билан биргаликда ҳайвонлар ва одам учун хавфли бўлган юқумли касалликлар ўчоқларини тугатади, шунингдек ўзаро ахборот алмашишни амалга оширади;

е) барча чорвачилик объектларининг, кушхоналарнинг, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёни қайта ишловчи корхоналарнинг, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёни реализация қиладиган ва сақлайдиган савдо шахобчаларининг, омборларнинг ветеринария-санитария ҳолатини назорат қилади, бу объектларни қуриш ва реконструкция қилишнинг, шунингдек ер қазиш ишларининг ветеринария экспертизасини амалга оширади;

ж) ҳайвонлар касалликларига ташхис қўйиш, озуқаларнинг, шунингдек чорвачилик объектларида ичимлик сувининг сифатини баҳолаш мақсадида лаборатория текширувлари ҳамда бошқа текширувларни ўтказади;

з) юридик ва жисмоний шахслардан ҳайвонларнинг юқумли касалликлари тарқалишининг олдини олишни ҳамда уларнинг тугатилишини таъминловчи чора-тадбирлар ўтказилишини, шунингдек эпизоотик вазиятни аниқлаш учун зарур бўлган ахборот тақдим этилишини талаб қилади;

и) ҳайвонларнинг ва одамнинг соғлиғи учун хавф туғдирадиган ҳайвонларнинг касаллиги аниқланган тақдирда, ҳайвонларни сўйишга ёки йўқ қилиб ташлашга, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёни зарарсизлантиришга (юқумсизлантиришга), қайта ишлашга ёки утилизация қилишга тааллуқли, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган талабларни белгилайди;

к) давлат ва идоравий ветеринария хизматлари ветеринария мутахассисларининг ҳамда ички ишлар органларининг карантин тадбирларини таъминлаш бўйича саф бўлинмаларинингфаолиятини назорат қилади ҳамда мувофиқлаштириб боради, шунингдек белгиланган тартибда хусусий ветеринария фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан лицензия талаблари ва шартлари бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;

л) ветеринария соҳасидаги илмий тадқиқотларни ривожлантиришга кўмаклашади.

12. Давлат ветеринария бош бошқармаси ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) ветеринария соҳасини ривожлантириш ва тартибга солиш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари бўйича ветеринария соҳасига оид қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа давлат ташкилотларида ветеринария ишларини мувофиқлаштиришни амалга оширади, уларни яхшилашга доир тавсиялар ишлаб чиқади;

ветеринария соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқади ҳамда улар амалга оширилишида иштирок этади;

ветеринария соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади;

ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлайди;

давлат ветеринария назоратини амалга оширади;

давлат ветеринария хизматининг тизим ташкилотлари ва ҳудудий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

ветеринария соҳасидаги фаолиятни бевосита амалга оширувчи ҳамда тадбирлар ва дастурларни рўёбга чиқаришда иштирок этувчи органлар ва муассасаларнинг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириб боради, шунингдек давлат ветеринария хизмати ҳамда ички ишлар органларининг карантин тадбирларини таъминлаш бўйича саф бўлинмалари билан биргаликдаги эпизоотияга қаратилган чора-тадбирларни ташкиллаштиради ва амалга оширилишини назорат қилади;

барча тизим ташкилотларидаги асосий воситалар, асбоб-ускуналар, жиҳозлар, автотранспорт воситалари, жумладан махсус автотранспорт воситаларининг хисоб-китобини юритади, уларнинг ишлатиш муддатлари тугаган ва эскирганлик даражасидан келиб чиқиб белгиланган тартибда хисобдан чиқариш, балансдан-балансга бериш ҳамда талабдан келиб чиқиб сонини белгилаш ишларини амалга оширади.

давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларнинг Ўзбекистон Республикасига олиб кирилиши ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши учун расмийлаштириладиган ветеринария хужжатларини берилишини назорат қилиб боради;

ветеринария соҳасида яратилган ихтиро ва рационализаторлик таклифларни ўрганади, ўрнатилган тартибда синаб кўради, ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш хақида хулосалар беради;

ветеринария фаолиятини лицензиялашни амалга оширади;

хўжалик юритувчи субъектларда, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорларнинг фаолиятида белгиланган тартибда текширишлар ўтказади;

давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларнинг Ўзбекистон Республикасига олиб кирилиши ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилишига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзитига белгиланган тартибда рухсатнома беради;

маҳаллий ва импорт қилинадиган ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларни рўйхатдан ўтказишни ва уларга рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаларини беришни амалга оширади;

маҳаллий ва импорт қилинадиган ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларнинг давлат реестрини юритади;

Давлат ветеринария бош бошқармаси ҳудудий тузилмаларининг статистика маълумотларини тақдим қилиш шаклларини тасдиқлайди ва муддатларини белгилайди.

б) ветеринария хизматида кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш соҳасида:

ветеринария соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни амалга оширувчи таълим йўналишларини аккредитация қилишда, уларнинг педагог ва илмий ходимларини аттестациядан ўтказишда иштирок этади;

замонавий талаблар ҳамда давлат ва жамият қурилиши соҳасидаги демократлаштириш жараёнларини, стандартларни ҳисобга олган ҳолда ветеринария соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этади;

кадрлар ишини, ветеринария мутахассислари тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

давлат ветеринария хизматининг кадрлар захирасини яратади, уларни тайёрлаш ва стажировкадан ўтишини ташкил этади, танлашни амалга оширади ва белгиланган тартибда жой-жойига қўйишда қатнашади, уларни қайта тайёрлашни ташкил этади;

давлат, идоравий ва ишлаб чиқаришдаги ветеринария хизматларига, шунингдек хусусий ветеринария фаолиятига услубий ёрдамлар кўрсатади;

давлат ветеринария хизмати мутахассисларини аттестациядан ўтказади;

ўз тизимдаги республика ташкилотлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат ветеринария бошқармалари бошлиғи лавозимига тайинланадиган Давлат ветеринария бош бошқармасида тажриба орттирган мутахассислар номенклатурасини юритади.

в) республикада ветеринар осойишталикни таъминлаш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган ҳайвонларнинг ўта хавфли юқумли касалликларининг профилактикаси, ташхис қўйилиши ва тугатилиш тадбирларини амалга ошириш учун талаб этиладиган ветеринария дори ва техника воситаларини белгиланган тартибда марказлашган ҳолда харид қилади ва тақсимлайди;

республика худудида ваколат доирасида биологик хавфсизликни таъминлаш мақсадида ветеринария дори воситаларини ишлаб чиқариш шароитларини ўрганиш бўйича Давлат ветеринария бош бошқармаси ҳузурида марказий режим комиссиясини ташкил этади;

ветеринария дори воситаларини рўйхатга олиш бўйича тақдим этилган ҳужжатлари ва синов натижалари ҳамда ветеринария соҳасида ишлаб чиқилаётган қўлланмалар, тавсиялар ва йўриқномалар ҳамда ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини ўрганиш бўйича Давлат ветеринария бош бошқармаси ҳузурида илмий-техник кенгашни ташкил этади;

республика ҳудудида пайдо бўлиш хавфи бўлган ҳайвонлар касалликларини таҳлил қилиш, олдини олиш ва тугатиш борасидаги дастурларни ишлаб чиқариш, чорвачилик маҳсулотлари ва хом-ашёларини ветеринария-санитария экспертизасидан ўтказиш, сертификациялашни ҳамда уларни бажарилиш тартибини белгилайди;

давлат ветеринария хизматларини ташкил этиш ва давлат ветеринария хизматларида ходимлар сонини белгилашни худуддаги мол бош сонлари, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва сақлаш ҳамда реализация қилиш ишларининг ривожланганлигига қараб белгилайди;

тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда эпизоотияга қарши тадбирлар ўтказилишини таъминлайди;

эпизоотияга қарши тадбирлар режаси, назорат рақамларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

амалга оширилиши лозим бўлган эпизоотияга қарши тадбирларни дунёдаги ва қўшни давлатлардаги ҳамда республика худудидаги эпизоотик вазиятдан келиб чиқиб белгилайди;

ҳайвонлар касалликлари бўйича ветеринария статистикасини олиб бориш, ҳисобот шаклларини такомиллаштириш ишларини амалга оширади.

касалликларни келиб чиқиши ва ҳайвонларнинг нобуд бўлиши сабабларини тахлил қилади, уларни олдини олиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;

Давлат ветеринария хизматини ташкиллаштириш бўйича республикада ва чет давлатлардаги илғор тажрибаларни ўрганиш, умумийлаштириш ва тараққиётдаги ўзгаришларни инобатга олган ҳолда ветеринария ишларини такомиллаштириш чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқади;

лаборатория ишлари ва ҳайвонлар касалликлари диагностикасини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқади ва уларни бажарилиши устидан мониторинг юритади;

фавқулодда ҳолатлар вужудга келганда режадан ташқари эпизоотияга қарши чоралар ва ветеринария-санитария тадбирларини ўтказиш учун Ўзбекистон ветеринария илмий-тадқиқот институти, Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти ветеринария факультети олимлари ва бошқа ветеринария ташкилотлари мутахассисларидан иборат махсус ишчи гуруҳларини ташкил этади;

белгиланган тартибда ветеринария дори воситалари ва бошқа моддий техника ресурсларининг зарурий заҳирасини яратади;

ҳайвонларнинг юқумли, инвазион касалликларининг олдини олиш ва бартараф этиш тадбирларини амалга ошириш жараёнида ўз тизимидаги ва бўйсинувидаги ташкилотлар, корхона ва муассасалар учун зарур бўлган ветеринария дори воситалари ва асбоб-анжомларини, шу жумладан асосий воситалар, моддий техника ресурсларини марказлашган ҳолда харид қилади ва тақсимлайди.

г) халқаро ҳамкорлик соҳасида:

ветеринария соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширишда иштирок этади, халқаро ветеринария ташкилотларида Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ифодалайди;

ветеринария соҳасида халқаро тажрибани ўрганади ва халқаро-ҳуқуқий нормаларнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига имплементация қилиш бўйича таклифлар киритади;

бошқа давлатнинг марказий давлат ветеринария хизмати билан ҳамкорликда ветеринария сертификатлари намуналарини белгиланган тартибда келишади;

халқаро ва хорижий нодавлат (ноҳукумат) нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари томонидан тадбирлар (конференциялар, семинарлар, тренинглар, йиғилишлар ва шу кабилар) ўтказилишини ҳамда улар томонидан босма, аудиовизуал ва бошқа материаллар тайёрланиши ва тарқатилишини келишади;

белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг ветеринария соҳасидаги халқаро шартномаларини ишлаб чиқишда иштирок этади;

давлатлараро ветеринария соҳасида ҳамкорликни ҳамда ахборотлар алмашишни амалга оширади;

амалдаги қонунчиликка мувофиқ бошқа функцияларни бажаради.

13. Давлат ветеринария бош бошқармаси ўзига юклатилган вазифа ва функцияларни бевосита, шунингдек давлат ветеринария хизматлари орқали амалга оширади.

III. Давлат ветеринария бош бошқармасининг ваколатлари ва жавобгарлиги

14. Давлат ветеринария бош бошқармаси ўз зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ваколатларга эга:

ветеринария соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқади ҳамда улар амалга оширилишида иштирок этади;

ветеринария соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади;

ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлайди;

давлат ветеринария назоратини амалга оширади;

давлат ветеринария хизматининг тизим ташкилотлари ва ҳудудий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

ходимлар белгиланган умумий сони доирасида Давлат ветеринария бош бошқармаси тизим ташкилотлари, ҳудудий бўлинмалари тузилмасига ўзгартиришлар киритади, Давлат ветеринария бош бошқармаси марказий аппаратининг штат жадвалини тасдиқлайди;

Давлат ветеринария бош бошқармаси марказий аппаратининг, шунингдек давлат ветеринария хизматларининг харажатлар сметасини тасдиқлайди;

давлат ветеринария хизматларини ташкил этиш, давлат ветеринария хизматларида ходимлар сонини белгилаш худуддаги ҳайвонлар бош сонлари, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва сақлаш ҳамда реализация қилиш ишларининг ҳажмига қараб белгилайди;

юридик ва жисмоний шахсларга пуллик ветеринария хизматлари кўрсатиш тартиби, хизмат турлари ва тарифларини ишлаб чиқади;

ветеринария соҳасидаги фаолиятни бевосита амалга оширувчи ҳамда тадбирлар ва дастурларни рўёбга чиқаришда иштирок этувчи органлар ва муассасаларнинг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириб боради;

тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда эпизоотияга қарши тадбирлар ўтказилишини таъминлайди;

ветеринария фаолиятини лицензиялашни амалга оширади;

давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларнинг Ўзбекистон Республикасига олиб кирилиши ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилишига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзитига белгиланган тартибда рухсатномалар беради;

маҳаллий ва импорт қилинадиган ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларни рўйхатдан ўтказишни ва уларга рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаларини беришни амалга оширади;

халқаро ҳамкорликни амалга оширишда иштирок этади, халқаро ветеринария ташкилотларида Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ифодалайди.

Давлат ветеринария бош бошқармаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

15. Давлат ветеринария инспекторлари ўз ваколати доирасида:

давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, юридик ва жисмоний шахсларга зарур ветеринария, ветеринария-санитария тадбирлари ва эпизоотияга қарши тадбирлар ўтказиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради;

ҳайвонларнинг ва одамнинг соғлиғи учун хавф туғдирадиган касалликларга чалинган ҳайвонлар аниқланган ҳолларда, ушбу ҳайвонларни сўйиш ёки йўқ қилиб ташлаш тўғрисида, шунингдек истеъмолга яроқсиз деб топилган, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёни йўқ қилиб ташлаш, қайта ишлаш ёки ушбу маҳсулот ва хом ашёдан ўзгача тарзда фойдаланиш ҳақида юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради;

давлат ветеринария хизмати назорати остидаги объектларга монеликсиз киради ва ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг аниқланган бузилишларини бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради;

темир йўл вагонларининг, кемаларнинг, самолётларнинг ва бошқа транспорт воситаларининг ҳолати ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига номувофиқлиги аниқланган тақдирда улардан фойдаланишни тақиқлайди;

ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларининг бузилишлари аниқланган тақдирда чорвачилик объектларидан, гўшт ва сут саноати корхоналаридан, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёни қайта ишловчи ҳамда сақловчи корхоналардан фойдаланишни тақиқлайди;

ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларининг бузилишлари аниқланган тақдирда чорвачилик фермаларида, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёни қайта ишловчи ҳамда сақловчи корхоналарда янги қурилган, тикланган ва реконструкция қилинган объектларни ишга туширишни тўхтатиб туради;

ҳайвонларнинг эгалари томонидан, шунингдек келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёни қайта ишлаш, сақлаш ҳамда уларнинг савдоси билан шуғулланувчи ташкилотлар томонидан ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижро этилиши устидан назоратни амалга оширади;

чегараолди туманларда, қўшни давлатларда юзага келган эпизоотик вазият тўғрисида тегишли органлар ва ташкилотларни хабардор қилади, тегишли ветеринария тадбирларини амалга оширади ҳамда зарур тавсиялар беради;

ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар ишлаб чиқарилишини ҳамда улардан чорвачиликда ва ветеринарияда фойдаланилишини назорат қилади, уларнинг ҳайвонлар соғлиғига ва келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ҳамда хом ашё сифатига таъсирини баҳолайди;

ҳайвонларнинг юқумли касалликлари ўчоқлари аниқланган тақдирда тегишли ҳудудларни нобоп пунктлар деб эълон қилиш ва уларда чекловчи тадбирлар (карантин) жорий этиш тўғрисида, шунингдек ҳайвонларнинг юқумли касалликлари ўчоқлари тугатилганидан кейин чекловчи тадбирларни (карантинни) бекор қилиш ҳақида тегишли давлат органларига тақдимнома киритади;

ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузганлик учун мансабдор шахсларга ва бошқа шахсларга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазо чораларини кўради;

бош давлат ветеринария инспекторлари, уларнинг ўринбосарлари ва давлат ветеринария инспекторлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

16. 15-бандда назарда тутилган асосларга кўра тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлаш суд тартибида амалга оширилади.

Бошқа давлатлар ҳудудида ҳайвонларнинг ўта хавфли юқумли касалликлари, ҳайвонларнинг келиб чиқиш сабаблари номаълум бўлган ялпи касалликлари ва ҳайвонларнинг илгари қайд этилмаган юқумли касалликлари пайдо бўлган тақдирда давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни олиб ўтишга тақиқ, чеклов жорий этиш ҳамда уларни олиб ўтишни тиклаш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспектори томонидан қабул қилинади.

17. Давлат ветеринария бош бошқармаси фаолиятида қонун ҳужжатлари талабларига, қонунийликка риоя қилиши ва ўзига юклатилган бошқа вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.

IV. Давлат ветеринария бош бошқармаси фаолиятини ташкил этиш

18. Давлат ветеринария бош бошқармасига Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири томонидан тайинланадиган бошлиқ раҳбарлик қилади.

Давлат ветеринария бош бошқармасининг бошлиғи ва унинг ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, мутахассислари, Республика ветеринария лабораторияларининг, экспедицияларининг, отрядларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари ва мутахассислари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат ветеринария бошқармалари ва уларнинг ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари ва мутахассислари, туман ва шаҳар давлат ветеринария бўлими бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари ҳамда мутахассислари, Давлат чегарасидаги ва транспортдаги давлат ветеринария назорати бошқармаси бошлиғи ва унинг ўринбосарлари, мутахассислари, давлат чегара ветеринария пунктларининг раҳбарлари ва мутахассислари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар ветеринария лабораториялари директорлари ва уларнинг ўринбосарлари, лаборатория мудирлари, ветеринария-санитария экспертиза лабораториялари мудирлари ва мутахассислари лавозимларида олий маълумотга эга ветеринария мутахассислари фаолият юритади.

Давлат ветеринария бош бошқармасининг бошлиғи ­Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат ветеринария инспектори, унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспекторининг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат ветеринария бошқармалари бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош давлат ветеринария инспекторлари, уларнинг ўринбосарлари эса тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош давлат ветеринария инспекторларининг ўринбосарлари ҳисобланадилар.

Давлат ветеринария бош бошқармасининг ветеринария мутахассислари ўз ваколатлари доирасида давлат ветеринария инспекторлари ҳисобланадилар.

Давлат чегарасидаги ва транспортдаги давлат ветеринария назорати бошқармаси бошлиғи давлат чегарасидаги ва транспортдаги бош давлат ветеринария инспектори, унинг ўринбосарлари эса давлат чегарасидаги ва транспортдаги бош давлат ветеринария инспекторининг ўринбосарлари ҳисобланадилар.

Бошлиқ томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган икки нафар ўринбосарлари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.

Ҳайвонларнинг юқумли касалликлари ўчоқлари аниқланган тақдирда тегишли нобоп пунктларда чекловчи тадбирларни (карантин) амалга ошириш давомида жамоат тартибини сақлаш ва чекловчи тадбирларни (карантин) тўлиқ ва сифатли ўтказилишини таъминлашда ҳамда эпизоотияга қарши тадбирларни амалга оширишда кўмаклашиш ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.

19. Бошлиқ:

яккабошчилик асосида Давлат ветеринария бош бошқармаси фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади ва Давлат ветеринария бош бошқармасига юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилайди, улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди, Давлат ветеринария бош бошқармаси тизимидаги бошқа мансабдор шахсларнинг ваколатларини ва жавобгарлигини белгилайди;

Давлат ветеринария бош бошқармаси марказий аппарати ходимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат ветеринария бошқармаларига тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишилган ҳолда бошлиқларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

Республика ветеринария лабораторияларининг, экспедицияларининг, отрядларининг, шунингдек давлат чегарасидаги ва транспортдаги давлат ветеринария назорати бошқармасининг, давлат чегара ветеринария пунктларининг раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

Давлат ветеринария бош бошқармаси марказий аппарати, бошқа давлат ветеринария хизмати ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ҳамда кўрсатмалар беради;

Давлат ветеринария хизматларининг ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал этади, Давлат ветеринария бош бошқармаси тизимининг алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларини фахрий унвонлар беришга ва Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотлари билан тақдирлашга белгиланган тартибда тақдим этади;

Давлат ветеринария бош бошқармаси номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш ва қайта тайёрлаш вазифаларини амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида ҳамда бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Давлат ветеринария бош бошқармаси раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини оширади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

V. Давлат ветеринария бош бошқармасини қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби

20. Давлат ветеринария бош бошқармасини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил “ __ ”_________ даги

“___”–сонли қарорига

4-ИЛОВА

Маҳаллий ва импорт қилинадиган ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаларини бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

I.Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг “Ветеринария тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, маҳаллий ва импорт қилинадиган ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларни (матнда кейинги ўринларда ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчалар деб аталади) рўйхатдан ўтказишни ва уларга рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаларини (матнда кейинги ўринларда гувоҳнома деб аталади) бериш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги гувоҳнома Давлат ветеринария бош бошқармаси (кейинги ўринларда Бош бошқарма деб аталади) томонидан ветеринария экспертизаси ва синови натижаларига кўра ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш схемасига (4-илова) мувофиқ берилади.

3. Ушбу Низом наркотик, психотроп моддалар, микроорганизм культуралари, вируслар, токсинлар ва ҳайвонлардан, ўсимликлардан олинган заҳарлар учун қўлланилмайди.

4. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

масъул ташкилот – Ўзбекистон ветеринария препаратлари давлат илмий назорат лабораторияси. У ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни экспертиза, апробация ва синовдан ўтказиш ҳамда уларнинг республика худудидаги муомаласи ва муносабатларни мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиб бориш учун масъул ҳисобланади;

илмий-техник кенгаш – ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларини ишлаб чиқариш, рўйхатдан ўтказиш бўйича тақдим этилган ҳужжатлар, шу жумладан техник ҳужжатлар, ташкилот стандартлари ва бошқаларни ҳамда синов натижаларини ўрганувчи комиссия бўлиб, унинг вазифалари ва аъзолари рўйхати Бош бошқарма томонидан тасдиқланади;

ветеринария дори воситалари – келиб чиқиши табиий ва синтетик бўлган дори моддаларидан (субстанциялардан) ёки дори моддаларининг (субстанцияларнинг) аралашмасидан олинган, ҳайвонлар касалликлари профилактикаси, уларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш, шунингдек ҳайвонлар организмининг ҳолати ва функцияларини ўзгартириш учун мўлжалланган воситалар. Улар қаторига биопрепаратлар, кимё-фармацевтик воситалар, макро-микроэлементлар, биологик стимуляторлар, гормонлар, субстанциялар (таъсир қилувчи моддалар), генерик ветеринария дори воситалари киради;

биопрепаратлар – қўлланишга тайёр (қадоқланган, ўралган, тамғаланган ва аниқ бир дори шаклига эга бўлган), ҳайвонларнинг касалликларини олдини олиш, ташҳислаш ва даволаш ҳамда маҳсулдорлигини оширувчи воситалар (вакциналар, антигенлар, анатоксинлар, диагностикумлар, қон зардоблари, глобулинлар, пробиотиклар, биологик стимуляторлар), микроорганизмлардан ажралган ва организмнинг иммун даражасига таъсир этувчи моддалар, микроорганизмлар тўпланиши учун таъсирчан тизимлар (штаммлар, озуқабоп муҳитлар, ҳужайра культуралари), ген муҳандислиги модификацияси натижасида олинган организмлар;

кимё-фармацевтик воситалар - қўлланишга тайёр (қадоқланган, ўралган, тамғаланган ва аниқ бир дори шаклига эга бўлган) ҳайвонларнинг касалликларини олдини олиш ва даволаш ҳамда уларнинг маҳсулдорлигини ошириш учун кимёвий-фармацевтик препаратлар, шунингдек антисептиклар, дезинфектантлар, инсектицидлар, родентицидлар, ювувчи воситалар;

гормонлар – ҳайвонларнинг модда алмашинувини ва физиологик функцияларини тартибга солувчи, органик табиатли биологик фаол моддалар;

озуқабоп қўшимчалар — ҳайвонлар рационида етишмайдиган озуқавий ва минерал моддалар ҳамда витаминларнинг манбалари сифатида фойдаланиладиган, келиб чиқиши органик, минерал ва синтетик моддалар;

субстанция (таъсир қилувчи модда) – препаратнинг биологик фаол таъсир этувчи қисми бўлиб, дори моддасининг асосини ташкил этади, ветеринария дори воситалари ва озуқабопбоп қўшимчаларни ишлаб чиқаришда қўлланилади;

генерик ветеринария дори воситалари – таркиби ва сифати, хавфсизлик ҳамда самарадорлик кўрсаткичлари бўйича, ишлаб чиқариш технологик жараёнлари бўйича оргинал дори воситалари ва озуқабопбоп қўшимчалар билан айнан бир хил бўлган дори воситалари;

аризачи – ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш учун ариза берувчи тадбиркорлик субъекти (юридик ёки жисмоний шахс);

ҳужжатларни экспертиза қилиш – аризачи томонидан рўйхатдан ўтказиш мақсадида тақдим этилган ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларга тегишли бўлган зарур техник, меъёрий ва бошқа ҳужжатларни ваколатли ташкилот экспертлари томонидан ўрганиш жараёни;

микроорганизмлар штаммлари – аризачи томонидан биопрепаратларни рўйхатдан ўтказиш мақсадида зарур ҳолларда тақдим этиладиган, техник-меъёрий ҳужжатларда кўрсатилган ва тажриба-синов ишларини ўтказиш учун керакли бўлган микроорганизмларнинг ишлаб чиқариш ва назорат штаммлари;

рўйхатдан ўтказиш синовлари – аризачи томонидан тақдим этилган ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчалар намуналарининг фойдали хусусиятларини аниқлаш, ҳайвонлар, одамлар ва атроф муҳит учун зарарсизлигини баҳолаш мақсадида ўтказиладиган тажриба-ўрганиш ишларининг мажмуаси.

умумий қабул қилинган ном - ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг таъсир қилувчи моддасига (алоҳида таъсир қилувчи моддасига ёки моддалар гуруҳига) халқаро ташкилотлар ёки миллий стандартлаш органлари томонидан берилган ном;

савдодаги (фарқланувчи) ном - ушбу ном остида мазкур ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчалар рўйхатга олинади, ёрлиқланади ва реклама қилинади. Бу ном, агарда миллий қонунчилик билан ҳимояланган бўлса, фақат препаратни тайёрловчи томонидан бир хил таъсир моддаси бўлишига қарамасдан бошқа препаратлардан фарқлаш мақсадида қўлланилади.

5. Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни ишлаб чиқариш, сотиш ва қўллаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси худудига олиб кириш, тегишли фаолият тури билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилади.

6. Рўйхатдан ўтказилмаган ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни ишлаб чиқариш, сотиш, қўллаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси худудига олиб кирилишига йўл қўйилмайди. Бундан тажриба, экспертиза, кўргазма, апробация ва синов мақсадларида ишлаб чиқариладиган ва олиб кириладиган намуналар мустасно.

7. Тажриба, экспертиза, кўргазма, апробация ва синов учун намуналар миқдори Бош бошқарма томонидан белгиланади.

8. Гувоҳнома ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг ҳар бир шакли учун 5 йил муддатга берилади ҳамда мазкур ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни сотиб олиш мажбуриятини юкламайди ва сифат сертификати ҳисобланмайди.

II.Рухсат беришга доир талаблар ва шартлар

9. Гувоҳнома берилган ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни ишлаб чиқариш, сотиш ва қўллаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш шароитларига қўйилган талаблар қуйидагилардан иборат:

тадбиркорлик субъектлари томонидан ушбу Низом ҳамда ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни ишлаб чиқариш, сотиш ва қўллаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

ветеринария дори воситалари ва озуқбоп қўшимчаларни ишлаб чиқариш, сотиш, қўллаш ва Ўзбекистон Республикаси худудига олиб кириш учун Бош бошқарма томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган (келишилган, маъқулланган)
меъёрий-техник ҳужжатларга риоя қилиш;

ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни ишлаб чиқаришда республика худудида биологик хавфсизликни таъминлаш мақсадида ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчалар ишлаб чиқариш шароитларини ўрганиш бўйича Давлат ветеринария бош бошқармаси ҳузуридаги марказий режим комиссияси хулосасига мувофиқ ишлаб чиқаришни амалга ошириш.

III. Гувоҳнома олиш учун зарур ҳужжатлар

10. Гувоҳнома олиш учун аризачи (ёки унинг вакили) бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда (аризачининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда) Бош бошқармага белгиланган тартибда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича ариза;

аризачининг вакилига ариза бериш учун берилган ишончнома – аризачи вакили учун;

ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар ва маълумотлар.

11. Тадбиркорлик субъектидан ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилмаган ҳужжатлар, маълумотлар ва намуналарни тақдим этишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.

12. Ариза ва тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун жавобгарлик аризачининг зиммасига юкланади.

IV. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш, гувоҳнома бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш

13. Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш учун экспертиза, апробация ва синов натижаларини кўриб чиқиш, шунингдек қўллаш бўйича йўриқнома (қўлланма) лойиҳаларини ва бошқа меъёрий-техник ҳужжатларни тасдиқлашга (келишиш, маъқуллаш) тайёрлаш ва расмийлаштириш масъул ташкилот томонидан амалга оширилади.

14. Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни экспертиза, апробация ва синовдан ўтказиш қуйидагиларни ўз ичига олади:

аризачи томонидан гувоҳнома олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг таъсирчанлиги, зарарсизлиги ва сифати тўғрисида асосланган хулоса бериш мақсадида таҳлил қилиш;

ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчалар намуналарини меъёрий-техник ҳужжатлар талабларига, сифат кўрсаткичлари ҳамда тавсия этилган синов усулларини ўтказилишига мувофиқлигини текшириш;

ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни тегишли синовлардан ўтказиш;

ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни зарур ҳолларда апробация қилиш ва синаш ишларини аризачи билан қўшимча келишув асосида синов дастурига мувофиқ амалга ошириш.

15. Аризачи томонидан ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни мураккаб технологик жараёнда, тирик микроорганизм штаммларидан фойдаланган ҳолда тайёрлаш ҳолларида, ветеринария биологик препаратлари, вакцина ва зардоблар, пестицидлар, заҳарли ва кучли таъсир қилувчи препаратлар ишлаб чиқарилишида масъул ташкилот ушбу ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларини ишлаб чиқариш шароитлари билан корхоналарда танишиш ва уларнинг талаб этилаётган шароитларга мувофиқлигини ўрганишга ҳақлидир.

16. Ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари ва ваколатли ташкилот тақдим этган эксперт хулосасига кўра, Бош бошқарма ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларга гувоҳнома бериш ёки асосли рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

17. Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчалар учун гувоҳнома берилиши қуйидаги ҳолларда рад этилади:

ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган тегишли ҳужжатлар ва маълумотлар тақдим этилмаганда;

аризачи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлганда;

аризачининг рухсат бериш талаблари ва шартларига номувофиқлиги;

ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчалар ҳужжатларининг экспертизаси, апробация ва синов натижаларининг салбий хулосалари ёки бошқа илмий ва техник хулосалар олинганда;

18. Рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, бу ҳақда аризачига ёзма равишда сабаблари кўрсатилган ҳолда маълум қилинади.

19. Аризачи рад этиш тўғрисидаги билдирги олганидан кейин кўрсатилган камчиликларни тузатган ҳолда ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин.

V. Гувоҳнома берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни қайта расмийлаштириш, муддатини узайтириш ва дубликатлар бериш

20. Тадбиркорлик субъекти қайта ташкил этилганда, унинг номи ёки манзили (почта манзили) ўзгарганда, юридик ва жисмоний шахслар ёки уларнинг вакиллари қайта рўйхатдан ўтиш муддатидан сўнг бир ой мобайнида Бош бошқармага ҳужжатларни қайта расмийлаштириш бўйича аризани, ушбу маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза бериши шарт.

21. Гувоҳномани қайта расмийлаштириш Бош бошқарма томонидан ариза ва тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан сўнг ўн иш куни муддатда амалга оширилади.

22. Гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугагандан кейин тадбиркорлик субъектининг аризасига биноан унинг муддати узайтирилиши мумкин. Гувоҳнома муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда Бош бошқармага гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугашига камида бир ой олдин тақдим этилиши лозим. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини бериш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

23. Гувоҳнома йўқолганда ёки бузилганда тадбиркорлик субъектининг аризасига биноан унинг дубликат-нусхаси берилади.

VI. Гувоҳноманинг амал қилинишини вақтинча тўхтатиш, тугатиш ва бекор қилиш

22. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва уни бекор қилиш «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тегишли равишда 22, 23 ва 25-моддаларида назарда тутилган ҳолатларда ва тартибда амалга оширилади.

23. Қуйидагилар рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг амал қилинишини белгиланган тартибда тўхтатиш учун асос бўладиган, рухсат бериш талаблари ва шартларининг бир маротаба қўпол равишда бузилишига киради:

Бош бошқарма томонидан белгиланган тартибда ўтказиладиган рухсат бериш талаблари ва шартларига риоя этилишини текширувлардан бош тортиш;

гувоҳнома берилган ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг қўлланилиши орқали фуқаролар ёки ҳайвонлар хаёти ва соғлиғига зарар етказилганда ёки зарар етказилиш хавфи юзага келганда;

VII. Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчалар давлат реестри

24. Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчалар давлат реестри (кейинги ўринларда реестр деб аталади) Бош бошқарма томонидан юритилади ва уни ўз сайтида жойлаштиради.

25. Гувоҳнома берилган ҳар бир ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчалари реестрга киритилади.

26. Реестрда, ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг номи, ишлаб чиқарилган давлат номи ва ишлаб чиқарувчи корхона (тадбиркорлик субъекти) номи, ишлаб чиқариш шакли, фармакотерапевтик гуруҳи, рўйхатдан ўтказиш санаси, рўйхатга олиш реестр рақами ва рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг рақами кўрсатилади.

27. Реестрдаги маълумотлар юридик ва жисмоний шахсларнинг улар билан танишиши учун очиқ ҳисобланади.

VIII.Якуний қоида

28. Мазкур Низом талабларини бузган юридик ва жисмоний ҳамда мансабдор шахслар амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилади.

Маҳаллий ва импорт қилинадиган ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ ХИЗМАТИ

РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛГАНЛИК ГУВОҲНОМАСИ

№ 000000“___” ___________ 20 ___ йил

Ушбу гувоҳнома берилди

Тадбиркорлик субъектининннг номи

Ўзбекистон Республикасида белгиланган ветеринария дори воситалари ва озуқабоп

қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш тартибига мувофиқ:

Ветеринария дори воситаси ёки озуқабоп қўшимчанинг номи:

Ишлаб чиқарувчи номи:

мақсадида қўллаш учун

Ўзбекистон Республикасида

ВП/0000-00

рақами билан

20__ йил

“__” ________ санасида 5 йил муддатга давлат реестрига киритилди.

Ушбу гувоҳнома мазкур ветеринария дрои воситалари ва озуқабоп қўшимчани сотиб олиш мажбуриятини юкламайди ва сифат сертификати ҳисобланмайди.

________________________________________________________

ДВББ бошлиғининг Ф.И.Ш., имзоси ва муҳр

Маҳаллий ва импорт қилинадиган ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги

Давлат ветеринария бош бошқармаси

А Р И З А

Ўзбекистон Республикасида қуйидаги ветеринария дори воситаси/озуқабоп қўшимчасини рўйхатдан ўтказишингизни сўрайман

1.

Аризачи

(тадбиркорлик субъекти)

2.

Аризачининг манзили, тел., факс, электрон почтаманзили

3.

Дори воситаси/озуқабоп қўшимчаси тўғрисида маълумотлар:

3.1.

Умумий қабул қилинган номи

3.2.

Савдодаги номи

3.3.

Таркиби

3.4.

Дори шакли

3.5.

Қўланилиши

3.6.

Патент мавжудлиги (авторликгувоҳномаси), унинг рақами

3.7.

Ишлаб чиқувчи

(тадбиркорлик субъекти манзили, телефон, факс, e-mail)

3.8.

Тайёрловчи

(тадбиркорлик субъекти манзили, телефон, факс, e-mail)

Аризачи ветеринария дори воситаси/озуқабоп қўшимчани экспертиза қилиш ва рўйхатдан ўтказиш, зарур ҳолларда текшириш синов ишларини тўлаш кафолатини беради.

Зарур ҳужжатлар тўплами ва синаш учун намуналар илова қилинади.

4.

Ариза берилди

" "

20___ й.

5.

Аризачининг имзоси

(фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими)

6.

Муҳр(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)

Маҳаллий ва импорт қилинадиган ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА

Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш учун

тақдим этиладиган ҳужжатлар ва маълумотлар

рўйхати

1. Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчалар таркибига кирувчи компонентлар, уларнинг сифати ва миқдори рўйхати;

2. Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчалари сифати ва назорат усулларига қўйилган талаблар, тегишли халқаро ёки давлат фармакопея мақолаларининг матнлари;

3. Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни қўллаш бўйича йўриқномалар, қўлланмалар;

4. Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг сифат сертификати ёки мувофиқлик сертификати;

5. Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни ишлаб чиқарилиши бўйича маълумотлар (технологик йўриқномалар, тайёрланиши бўйича блок-схемалари);

6. Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларини таъсирчанлиги, (фаоллиги), зарарсизлиги ва барқарорлиги бўйича синов натижалари;

7. Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг синаш учун етарли ҳажмдаги намуналари;

8. Ўрам, ёрлиқ ва ўрамдаги йўриқномалар намуналари;

9. Ўзбекистон Республикаси худудига олиб кирилаётган ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларининг ишлаб чиқарувчи давлатда давлат рўйхатидан ўтганлигини (рўйхатга олинганлигини) тасдиқловчи ҳужжатлар;

10. Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг меъёрий-техник ҳужжатлар асл нусхалари ва лойиҳалари (TSh, TS, DSt, KSt, TSt, ГОСТ, тайёрлаш бўйича технологик йўриқномалар) – маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун; ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларининг меъёрий-техник ҳужжатларидан нусхалар (ТУ, ГОСТ, ОСТ, СТО, тайёрланиши бўйича блок-схемалари) – мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатлари ишлаб чиқарувчилари учун

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш“Давлат ветеринария хизмати тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси, тушунтириш хати ва тегишли таҳлилий ҳужжатларни ишлаб чиқиш2016 йил февральЎзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат ветеринария бош бошқармаси
2Ягона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини жойлаштиришЯгона порталда муҳокама ўтказилиши тўғрисида хабарномани, жадвални, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини, муҳокама иштирокчилари учун сўровномани жойлаштириш20.06.2016Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
3Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича муҳокама қилишЯгона порталдан тушган таклифларни кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш20.06.2016-05.07.2016Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ягона портал фойдаланувчилари
4Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини муҳокама натижаси бўйича қабул қилинган таклифларга мувофиқ қайта ишлашЯгона портал иштирокчиларидан келиб тушган таклифларни инобатга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси қайта ишлаб чиқиш ва Ягона порталда қайта жойлаштириш05.07.2016Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат ветеринария бош бошқармаси

So`rovnoma natijalari