Hujjat nomi
Маҳсулотларнинг юқори ликвидли турларини биржа савдоларида сотиш механизмларини такомиллаштиришни давом эттириш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiO`zbekiston Respublikasi Iqtisodiyot vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-06-24 14:15:57
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-07-09 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Маҳсулотларнинг юқори ликвидли турларини биржа савдоларида сотиш механизмларини такомиллаштиришни давом эттириш мақсадида

Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Қуйидагилар:

маҳсулотларнинг юқори ликвидли турларини биржа савдоларида сотиш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;

биржа савдоларини такомиллаштириш ва соддалаштиришга доир Тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва “Ўзбекнефтегаз” МХКнинг 2016 йилнинг 1 июлидан автомобилларга газ сиқиб бериш компрессор станциялари ва ғишт ишлаб чиқариш корхоналарига табиий газни “Ўзбекистон республикаси мол хом-ашё биржаси” АЖда ўтказиладиган электрон биржа савдолари орқали сотиш таклифи қабул қилинсин.

[ izohlar (2) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Тургунов Лазизхужа Хасанходжаевич 2016-06-25 13:40:46
Агар автомобилларга газ сиқиб бериш компрессор станцияларига табиий газни “Ўзбекистон республикаси мол хом-ашё биржаси” АЖда ўтказиладиган электрон биржа савдолари орқали сотиш йўлга қўйилган тақдирда АГНКСлар биржадаги савдоларда қатнашиши жараёнида таббий газ нархини ошириб юборишга ва кейинчалик ушбу ошган нарх ахолининг зиммасига келиб тушиб, ахоли томонидан метан газ хозиргидан қимматроқ нархда сотиб олинишига олиб келади. Бу холат ўз навбатида халқ хўжалигининг барча тармоқлари транспорт билан боғлиқ бўлганлиги сабабли халқ хўжалигининг барча тармоқларидаги ишлаб чиқариш тан нархлари қимматлашади ва барча ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар қимматлашишига олиб келади. Шу сабабдан, қонун ҳужжати лойиҳасининг автомобилларга газ сиқиб бериш компрессор станцияларига табиий газни “Ўзбекистон республикаси мол хом-ашё биржаси” АЖда ўтказиладиган электрон биржа савдолари орқали сотиш қисмини чиқариб ташлаш керак.
Тургунов Лазизхужа Хасанходжаевич 2016-06-25 13:41:02
Агар автомобилларга газ сиқиб бериш компрессор станцияларига табиий газни “Ўзбекистон республикаси мол хом-ашё биржаси” АЖда ўтказиладиган электрон биржа савдолари орқали сотиш йўлга қўйилган тақдирда АГНКСлар биржадаги савдоларда қатнашиши жараёнида таббий газ нархини ошириб юборишга ва кейинчалик ушбу ошган нарх ахолининг зиммасига келиб тушиб, ахоли томонидан метан газ хозиргидан қимматроқ нархда сотиб олинишига олиб келади. Бу холат ўз навбатида халқ хўжалигининг барча тармоқлари транспорт билан боғлиқ бўлганлиги сабабли халқ хўжалигининг барча тармоқларидаги ишлаб чиқариш тан нархлари қимматлашади ва барча ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар қимматлашишига олиб келади. Шу сабабдан, қонун ҳужжати лойиҳасининг автомобилларга газ сиқиб бериш компрессор станцияларига табиий газни “Ўзбекистон республикаси мол хом-ашё биржаси” АЖда ўтказиладиган электрон биржа савдолари орқали сотиш қисмини чиқариб ташлаш керак.

4. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев


Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йилнинг “___” __________ даги қарорига илова

Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йилнинг 15 апрелидаги 174-сонли “Биржа ва ярмарка савдосининг самарадорлигини оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида” қарорида:

а) 1-сонли илова “Товар-хом ашё биржаси орқали юридик ва жисмоний шахслар томонидан экспортга фақат эркин алмаштириладиган валютага сотиладиган товарлар рўйхати” сарлавҳасида “эркин алмаштириладиган валютага” сўзларини “чет эл валютасига” сўзларига алмаштирилсин.

Ҳужжат матнида худди шундай “эркин алмаштириладиган валюта” сўзлари “чет эл валютаси” сўзларига алмаштирилсин.

б) 2-сонли илова “Биржа ва кўргазма-ярмарка савдоларида тузилган контрактлар бўйича товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотиш, сотиб олиш ва уларни олиб чиқиб кетиш тартиби” қуйидаги мазмундаги 3-1 банди бидан тўлдирилсин:

Биржа ва кўргазма-ярмарка савдоларида тузилган ташқи садо шартномалари ҳамда улар бўйича операциялар Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон маълумотлар тизимига (бундан кейинги ўринларда–ТСОЯЭМТ) биржа ва Давлат божхона хизмати томонидан кирилиши лозим.

Шунингдек ТСОЯЭМТга биржа ва кўргазма-ярмарка савдоларида тузилмаган шартнома шартларида ўзаро ҳисоб-китоблар Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида маблағни норезидентнинг биржадаги (ярмарка) ҳисоб-китоб (клиринг) палатасига импорт шартномалар бўйича тўлов ўтказиш тўғрисида маълумоти биржа томонидан киритилиши лозим.

8 банд кейинги хат бошилари билан тўлдирилсин:

таъсисчилар таркибидан чиқишда ёки унинг корхона низом жамғармасида улушини камайтириши ҳисобига низом жамғармасидаги улушининг қайтарилиши ва бошқа даромадлар;

суднинг ҳукмига асосан;

“Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг тегишли ҳужжатларга мувофиқ ҳамда қонунда кўрсатилган ҳолларда бошқа манбалардан олинган миллий валюта маблағлардан

11-бандда “фьючерс” сўзидан кейин “ёки форвард” сўзлари билан тўлдирилсин;

15-банда контракт тузилган кунда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича АҚШ долларидаги эквиваленти кўрсатилган ҳолда” сўзлари чиқариб ташлансин;

в) 3-сонли иловада “Товарларни экспортга товар-хом ашё биржалариорқали хорижий валютага сотиштартиби”

3-бандда “реал товарга” сўзларидан кейин “ва форвард битимларида харидор банки кафиллик тақдим қилганда” сўзлари билан тўлдирилсин;

5-банд кейинги иккинчи ва учинчи хат боши билан тўлдирилсин:

экспорт шартномаларини тўғри расмийлаштирилиши ва ҳисобга қўйилишида брокерлар ва уларнинг мижозлари;

экспорт шартномаларини биржада рўйхатдан ўтказишга биржа масъул.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 6 май 223-сонли қароридаги Ўзбекистон Республикаси Товар-хом ашё биржалари савдоларида импорт контрактлари тузиш тартибида

12-банднинг биринчи хат бошиси қуйидаги таҳрирда ифода этилсин:

Ўзбекистон Республикасига биржа импорт шартномалари бўйича товар келтирилиб ўрнатилган тартибда ҳаридор қабул қилиб олганидан сўнг биржанинг ҳисоб-китоб клиринг палатаси биржанинг ҳисоб-китоб (клиринг) палатасидаги норезидентнинг ҳисобига Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси–“сўмда” маблағни ўтказади. Норезидентнинг Ўзбекистон Республикасига товар етказиб беришдан тушган миллий валютадаги маблағи ҳамда қонунда кўрсатилган ва тегишли ҳужжатларга мувофиқ тушган маблағлар қуйидаги ҳолларда ишлатилиши мумкин:

12-банднинг бешинчи хат бошисида “ҳам иккиламчи бозорларда” сўзларидан кейин “норезидентлар корхона низом жамғармаси улушини,”сўзлари билан тўлдирилсин;

12-банд қуйидаги хат боши билан тўлдирилсин:

Акцияларни депозитарийларда сақлаш ҳаражатлари;

агарда норездинтнинг Ўзбекистон Республикасида доимий муассасаси очилган бўлса, доимий муассасани сақлаш учун маблағ ўтказиш;

суд ҳаражатларини тўлаш, нотариал ва тергов ҳаракатлари ҳамда кўрсатилган холатларни амалга оширишда давлат божларини, суд хукмига, хакамлар суди ҳамда тергов ва бошқа қонунни ҳимоя қилиш органларига тўлаш

норезидентларнинг миллий спортни ривожлантириш, ногиронлар жамияти, болалар уйи ва қариялар уйи, мактаб ва касалхоналарга хайр-саховат кўрсатиши;

қуйидаги матнда 13-банд билан тўлдирилсин:

Мазкур тартибнинг 12-бандига асосан келиб тушган миллий валютанинг норезидентнинг топшириғига асосан кейинги кўчирилишида биржа жавобгар бўлмайди.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорини қабул қилишЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори29.07.2016 й.Иқтисодиёт вазирлиги

So`rovnoma natijalari