Hujjat nomi
Шахталарни тугатиш (консервация қилиш)да газларни ер юзасига ажралиб чиқишини назорат қилиш тартиби тўғрисида йўриқнома
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiYo`riqnoma
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO`zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Yer qarini geologik o`rganish, sanoatda, konchilikda va kommunal-maishiy sektorda ishlarning bexatar olib borilishini nazorat qilish davlat inspektsiyasi (Sanoatgeokontexnazorat)
Hujjat muallifiO`zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Yer qarini geologik o`rganish, sanoatda, konchilikda va kommunal-maishiy sektorda ishlarning bexatar olib borilishini nazorat qilish davlat inspektsiyasi (Sanoatgeokontexnazorat)
Muhokama boshlanishi (sana)2016-06-24 17:18:25
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-07-11 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Шахталарни тугатиш (консервация қилиш)да газларни ер юзасигаажралиб чиқишини назорат қилиш тартиби тўғрисидайўриқнома

“Шахталарни тугатиш (консервация қилиш)да газларни ер юзасига ажралиб чиқишини назорат қилиш тартиби тўғрисида Йўриқнома” (кейинчалик матнда - Йўриқнома) Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида» Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 39-сон, 386-модда), шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 11 майдаги 131-сон “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси тузилмасини янада такомилларштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2011й., 19-сон, 191-модда) мувофиқ ишлаб чиқилган ва шахталарни тугатиш (консервация қилиш)да ер сатҳига газларни ажралиб чиқишини назорат қилиш бўйича мажбурий нормалар ва талабларни белгилаб беради.

1. Умумий ҳолатлар

1. Мазкур йўриқномага кўра, шахталар тугатилиши (консервация қилиниши)да кўмир кони учун ажратилган майдонларда газларни ер юзасига ажралиб чиқишига қараб хавфлилик даражаси бўйича участкалар (зоналар) уч тоифага бўлиниши кўзда тутилади: хавфсиз, таҳдид солувчи ва хавфли.

Хавфсиз участкалар қаторига шахта ишлаётганида унинг чегарасида газлар ажралиб чиқиши қайд этилмаган ва шахта тугатилаётганида газлар ажралиб чиқиши кутилмаётган майдонлар киради.

Таҳдид солувчи участкалар – шахта ишлаётганида унинг чегарасида газ ажралиб чиқиши қайд этилмаган, лекин газ манбалари мавжуд ва шахта тугатилаётганида ер юзасига газлар ажралиб чиқишининг потенциал йўллари мавжуд бўлган майдонлар.

Хавфли участкалар – шахта ишлаётганида унинг чегарасида газлар ажралиб чиқиши аниқланган майдонлар.

2. Йўриқнома тугатилаётган (консервация қилинадиган) шахтанинг кон учун ажратилган майдони чегарасида таҳдид солувчи ва хавфли зоналарни аниқлаш методикасини, таҳдид солувчи ва хавфли зоналар учун газлар ажралиб чиқишини назорат қилиш ва шахталар тугатилаётган даврда уларни кенгайтириш ёки қисқартириш тартибини белгилаб беради.

3. Йўриқнома таркибига шахталарнинг кон учун ажратилган майдонлари чегарасида жойлашган турар-жой ва ишлаб чиқариш хоналаридаги аҳоли ва ишлаб чиқариш ходимларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича талаблар киради.

2. Ер юзасининг газлар ажралиб чиқиши бўйича таҳдид солувчи участкаларини прогнозлаш методикаси

4. Ер юзасининг газлар ажралиб чиқиши бўйича таҳдид солувчи участкаларини аниқлаш учун қуйидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш ва таҳлил қилиш зарур:

кўмир қатламлари бўйича кон ишларининг ривожланиш режаси;

ер юзасининг режаси;

сувли ва газ-сувли тоғ жинслари кўрсатилган геологик хариталар;

йўналишга кўндаланг бўлган ва жинслар чўзиқлиги бўйича геологик кесимлар;

ишлаб чиқариш бинолари ва хоналарига, шунингдек турар-жой бинолари ва уларга ёндош қурилма ҳамда ертўлаларга сўнгги 3-5 йил ичида газ ажралиб чиқиш ҳолатлари ҳақидаги маълумотлар;

шахта мавжуд бўлган даврдан бери рўй берган ер ости ёнғинлари, шу жумладан ўчирилган (рўйхатдан чиқарилган) ва амалдаги ёнғинлар тўғрисидаги маълумотлар.

5. Мустаҳкамлиги ва юза силжишини келтириб чиққан очилишларининг ўлчамлари ўртача бўлган жинслар учун ўпирилган қатлам зичлигининг барқарорлашуви 4-6 йилдан кейин содир бўлиб, шундан кейин жинсларнинг ишлов берилган қатлами ўзининг табиий хоссаларига эга бўлади. Шундай қилиб, қазиб олинадиган участкаларга ишлов берилганидан кейин бўшлиқларда газларнинг йиғилиши ва муайян шароитларда (атмосфера босими ўзгариши ёки кон лаҳимига сув бостирилаётганида сув босими остида) ёриқлар орқали ер юзасига ажралиб чиқиши мумкин бўлган даврнинг умумий давомийлиги 5 йил деб қабул қилинади.

Қазиб олинган бўшлиқдаги газларнинг умумий ҳажми ишлов берилган бўшлиқлардаги кавакларнинг ҳажмига тенг бўлади. Шахталарни “хўл” усулда тугатишда (консервация қилишда) газларнинг ана шу ҳажми ҳосил бўлган сувнинг босими таъсирида ёриқлар орқали ер юзасига сиқиб чиқарилади, натижада, турар-жой бинолари, уларга ёндош қурилмалар ва саноат иншоотлари газланиши мумкин.

6. Юза режасидаги ёриқлар (ўпирилишлар, ўралар) зонасининг чегаралари ёрилишларнинг бурчаклари ёрдамида, вертикал текисликдаги газ ўтказувчи ёриқларнинг узунлиги эса - хавфсиз чуқурлик билан аниқланади. “Иншоотлар ва табиий объектларни кўмир конларидаги ер ости лаҳимларининг зарарли таъсирларидан сақлаш қоидалари”га (М., 1981) мувофиқ бундан пастроқ чуқурликда газларнинг ер юзасига ажралиб чиқиши истисно қилинади.

7. Коннинг газ омили бўйича турар-жой ва ишлаб чиқариш хоналари остидаги хавфсиз чуқурлиги деб, қазиб олинган бўшлиқ тепасида ҳосил бўладиган газ ўтказувчи ёриқлар зонаси ер юзасига чиқмайдиган минимал катталикдаги чуқурлик тушунилади.

8. Коннинг газ омили бўйича хавфсиз чуқурлиги коннинг хавфсиз чуқурлик катталиклари энг ишончли тарзда аниқланган сув объектлари учун бўлгани каби қабул қилинади. Коннинг хавфсиз чуқурлиги объектнинг вертикал бўйича энг пастки чегарасидан ҳисобланиб, битта қатлам учун қуйидагича аниқланади:

hг2 m ва m 3,5 m бўлганида - 2.1 жадвал бўйича;

hг 2 m ва m > 3,5 m бўлганида - 20 m га тенг қилиб қабул қилинади;

hг < 2 m ва m > 4 m бўлганида - Hб=H[img width="11" height="25" src="file:///C:/Users/Admin/AppData/Local/Temp/msohtmlclip1/01/clip_image006.gif" v:shapes="_x0000_i1028"> формула бўйича;

hг < 2 m ва m 4 m бўлганида - 2.2 жадвал бўйича.

hг – сув объекти остидаги лойсимон чўкиндилар ёки физик-механик хоссалари бўйича уларга ўхшаш жинсларнинг қалинлиги, m;

m – қатламнинг қазиб олинадиган қалинлиги, m;

- m = 2 m бўлганида коннинг хавфсиз чуқурлиги (2.2 жадвал).

2.1 жадвал

hг[img width="13" height="16" src="file:///C:/Users/Admin/AppData/Local/Temp/msohtmlclip1/01/clip_image002.gif" v:shapes="_x0000_i1032">2 m ва m [img width="13" height="16" src="file:///C:/Users/Admin/AppData/Local/Temp/msohtmlclip1/01/clip_image004.gif" v:shapes="_x0000_i1033">m бўлганида коннинг хавфсиз чуқурлиги, m

m

Лойсимон чўкиндиларнинг минимал қалинлиги hг, m

2-4

5-6

7-8

9-10

11-15

15 дан ортиқ

1

40

35

30

30

25

20

1,5

60

50

45

40

35

30

2,0

75

60

55

50

45

40

2,5

-

65

60

55

50

50

3,0

-

70

65

60

60

60

3,5

-

-

70

70

70

70

2.2 жадвал

hг < 2 m ва m 4 m бўлганида коннинг хавфсиз чуқурлиги, m

m

Аргиллитлар, алевролитлар ва лойсимон сланецларнинг ишлов берилаётган қалинликка нисбатан фоизда ифодаланган ўртача қалинлиги

0-20

21-40

41-60

61-80

81-100

1

60

55

50

45

40

1,5

90

80

75

70

60

2,0

115

105

95

85

80

2,5

125

115

105

95

85

3,0

140

130

115

105

90

3,5

150

140

125

110

95

4,0

160

150

135

120

105

8. Кейинги ҳар бир қатлам (иккинчи, учинчи ва ҳк.) учун хавфсиз чуқурлик, агар сув объекти остида қалинлиги М дан кам бўлмаган лой, қумоқ тупроқ ёки физик-механик хосслари бўйича уларга ўхшаш жинслар бўлса, бир қаватли қатлам учундек (аввал ишлов берилган қатлам ва қаватларни ҳисобга олмаган ҳолда) аниқлананади. М қуйидаги ифода орқали аниқланади:

(2.1)

Бу ерда

- мувофиқ қатлам ёки қаватларнинг қазиб олинадиган қалинликлари.

Лой ва қумоқ тупроқларнинг қалинлиги камроқ бўлганида ишлов беришнинг камайиб борувчи тартибида иккинчи ва ундан кейинги қатламларга ишлов беришнинг хавфсиз чуқурлиги қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:

, (2.2)

Бу ерда

-

тартиб рақами (гуруҳнинг юқори қатламидан ҳисоблаганда) бўйича қатлам учун ишлов беришнинг хавфсиз чуқурлиги, m;

-

мувофиқ тартиб рақамига эга қатламнинг қазиб олинадиган қалинлиги, m;

-

кўрилаётган қатламдан гуруҳнинг юқори қатламигача нормаль бўйича масофа, m.

9. Қатламлар тизмасини хавфсиз чуқурлиги бошқа гуруҳлардан мустақил равишда аниқланадиган гуруҳларга бўлиш қуйидаги шартларга асосан амалга оширилади:

биринчи гуруҳнинг юқори қатлами деб тизманинг юқори ишчи қатлами қабул қилинади;

кейинги ҳар бир гуруҳнинг юқори қатлами қилиб юқорироқдаги гуруҳнинг юқори қатламига энг яқин бўлган ва ундан нормаль бўйича S дан кам бўлмаган масофада жойлашган қатлам олинади.

,(2.3)

Бу ерда

-

юқорироқда жойлашган гуруҳдаги юқори қатлам учун ишлов беришнинг хавфсиз чуқурлиги, m;

-

кўрилаётган қатламнинг (қуйироқда жойлашган гуруҳдаги юқори қатламнинг) қазиб олинадиган қалинлиги, m;

-

юқорироқда жойлашган гуруҳдаги юқори қатламнинг қазиб олинадиган қалинлиги, m.

Лекин, метан юзага чиқиши мумкин бўлган йўллар тепасидаги чўкиндилар қалинлиги 25 m дан кўп бўлган участкаларнинг барчасини метан ажралиб чиқиши бўйича хавфсиз деб қабул қилиш керак.

10. Юза режасида ёриқлар зонасининг чегараси қилиб режада вертикал кесимларда ’’, ’’, ’’, ’’, ’’, бурчаклар бўйича қурилган участкаларни қўшиб ҳисобланган қазиш лаҳимлари контурига тенг контур қабул қилинади.

’’бурчаги билан қатлам чўзиқлиги бўйича ёриқлар зонасининг чегаралари аниқланади; ’’ва’’ бурчаклари билан– қатламнинг йўналишга кўндаланг зонасининг қулаш ва кўтарилиш томонларининг чегаралари мос равишда аниқланади; ’’ бурчаги билан қатлам остки ёнидаги ёриқлар зонасининг чегаралари аниқланади; ’’– бурмаланишларнинг қарама-қарши қанотидаги ёки тектоник таъсир зонаси ташқарисидаги ёриқлар зонасининг чегараларини аниқлаш учун бурчак; - ўтириндиларнинг сурилиш бурчаги (>55 бўлганида – қуруқ ва нормал намликда, = 45 бўлганида – суюқ оқовалар ва тошқотишмаларда (тошлоқларда).

Узилиш бурчакларининг қийматлари “Иншоотлар ва табиий объектларни сақлаш Қоидалари”га мувофиқ қабул қилинади. Газ ўтказувчи ёриқлар зонаси чегараларини аниқлашда, агар контур бўртиқларининг қатлам текислигидаги ўлчамлари 0,2 Н дан ошмаса (Н – кўмир қатламининг шу участкадаги ётиш чуқурлиги), лекин 100 m дан кўп бўлмаган тақдирда, кавланган майдоннинг мураккаб контурини текислашга (силлиқлашга) йўл қўйилади. Бунда контурнинг текисланиши қазилаётган жойнинг тоза майдонини сақлаш принципига асосланган ҳолда амалга оширилади.

11. Кўмир қатламларининг ётиши тартибсиз бўлган ҳолларда йўналишга кўндаланг бўлган ер ости лаҳимлари таъсири остида ҳосил бўлувчи ёриқлар зонасининг чегараси қопловчи жинслар қатламини қулаш бурчаклари ўзгаришини ҳисобга олиб туриб, қуйидаги кетма-кетликда аниқланади (2.1 расм):

йўналишга кўндаланг бўлган очиқ конда қазилган жойнинг пастки чегараси ёнидаги қатламнинг қулаш бурчаги аниқланади ва унга асосланиб узилиш бурчаги ’’ нинг катталиги топилади;

узилиш бурчаги ’’ бўйича қазилаётган жой чегарасидан жинсларнинг қалин қатламигача чизиқ ўтказилади, ушбу қатламнинг кесишув нуқтаси 1 даги қулаш бурчаги қазилаётган жой чегарасидаги бурчакдан 10га фарқ қилади.

нуқта 1 даги қулаш бурчаги бўйича узилиш бурчаги ’’ нинг янги қиймати топилади ва шу бурчак остида кейинги қатламгача чизиқ ўтказилади, ушбу қатламнинг кесишиш нуқтаси 2 даги қулаш бурчаги қулаш бурчаги дан 10га фарқланади;

қулаш бурчаги бўйича 2’’ нинг янги қиймати топилади. Шу тарзда, мезозой ўтиринди ёки чўкиндилари бўлган туб жинс контуригача бошқа қалин қатламлар учун ёриқлар зонасининг чегаралари тузилади (3-нуқта).

’’ ва ’’ бурчаклар қатламлар тартибли ётиши учун бўлганидек қабул қилинади.

2.1. расм. Қатламлар тартибсиз ётган ҳолларда ер юзасидаги ёриқлар зонасининг чегарасини аниқлаш схемаси:

I – чўкинди, қоплама жинслар; II – туб жинслар; АБ – хавфли таъсир зонаси

12. Синклинал бурмаларда ётган қатламларни кавлашда хавфли таъсир зоналарининг чегаралари, агар бурманинг ўқли юзаси таъсир зонаси ичида бўлмаса, 10-бандга мувофиқ аниқланади. Бурманинг ўқли юзаси таъсир зонасида бўлган ҳолатларда, кўндаланг йўналган вертикал очиқ конларда хавфли таъсир зонасининг чегаралари қуйидагича аниқланади:

кўтарилиш томонидан (2.2. расм, а) жинслар қулашининг бурчаги < 30 бўлганида схемада кўрсатилганидек, туб жинслар учун - қазиш жойининг юқори чегарасидан ’’ сурилиш бурчаги остида туб жинсларгача ўтказилган чизиқ ёрдамида ва ўтириндилар (қоплама жинслар) учун - бурчак остида ўтказилган чизиқ ёрдамида;

қулаш томонидан - ’’ бурчак остида бурманинг ўқли юзаси билан кесишгунига қадар ўтказиладиган чизиқ ёрдамида ва кейинчалик ўтириндиларгача - ’’ бурчак остида ва ўтириндиларнинг ўзида эса - бурчак остида ўтказилган чизиқлар ёрдамида аниқланади. ’’ бурчакнинг катталиги қазиш жойини пастки чегараси ёнида қатлам қулашининг бурчаги бўйича аниқланади.

қарама-қарши қанотдаги 2-қанотнинг қазилаётган жойидан кўрсатилаётган таъсир зонасининг чегараси (2.2. расм, а) туб жинсларда - ’’ бурчак остида бурманинг ўқли юзаси билан кесишгунча ўтказилган чизиқ орқали, кейинчалик, ўтириндиларда - ’’ остида ўтказилган чизиқ орали аниқланади.

Бурма қанотларидаги қатламларнинг қулаш бурчаги > ( > 55, 2.2. расм, в) бўлганида хавфли таъсир зонасининг чегараси остки ён томонда жойлашади.

2.2. расм. Синклинал бурмалар қанотларидаги қатламлар свитасини кетма-кет ишланишида хавфли таъсир зонаси чегарасини аниқлаш схемаси

а – қанотлардаги қатламлар қулаш бурчаги 30гача бўлганида; б – қатламларни шарнирли бурмаларда ишланишида ва қанотлардаги қатламлар қулаш бурчаги 55 дан катта бўлганида; в - қанотлардаги қатламлар қулаш бурчаги 55 дан катта бўлганида; г – қанотдаги қатламлар қулаш бурчаги 30 дан гача бўлганида;

а, б, в – бурма қанотларидаги қатламлар турли томонларга қулаганида; г – қанотлардаги қатламлар бир томонга қулаганида; 1-1’ – 1-қанотдаги қатламлар свитаси ишланаётганида хавфли таъсир зонаси; 2-2’ - 2-қанотдаги қатламлар свитаси ишланаётганида хавфли таъсир зонаси

туб жинслар ва ўтириндиларда ’’ бурчаклари билан аниқланади.

Устки (осилма) ён томонидан хавфли таъсир зонаси бурманинг ўқли юзасигача ’’ бурчак остида ўтказилган чизиқ орқали, кейинчалик туб жинсларда – ’’ бурчак остида, ўтириндиларда – бурчак остида ўтказилган чизиқлар ёрдамида аниқланади.

шарнирли синклинал бурма қанотларидаги қатламларнинг қулаш бурчаги ( > 55, 2.2. расм, б) бўлганида свитанинг остки ён томонидаги хавфли таъсир зонаси туб жинсларда ’’ ва ўтириндиларда бурчаклари ёрдамида аниқланади.

Устки (осилма) ён тарафдан хавфли таъсир зонаси шарнирли бурманинг ўқли юзасигача ’’ бурчак остида ўтказилган чизиқ орқали, кейинчалик туб жинсларда – ’’ бурчак остида, ўтириндиларда – бурчак остида ўтказилган чизиқлар ёрдамида аниқланади.

Қанотлардаги жинсларнинг қулаш бурчаги бир томонга бўлганида (2.2. расм, г) қулаш томонидаги хавфли таъсир зонаси ўқли юза билан кесишгунича ’’ ва туб жинслар ва ўтириндилар контакти билан кесишгунча ’’ бурчаклари ёрдамида аниқланади (’’ – ишланаётган қанотда жинсларнинг қулаш бурчаги ёрдамида аниқланадиган бурчак, ’’ – бурманинг қарама-қарши қанотидаги қулаш бурчаги ёрдамида аниқланадиган бурчак).

13. Узилишли тектоник бузилишларга қайта ишлов берилаётганида хавфли таъсир зонаси қуйидагича аниқланади:

тозалаш ишлари кўтарилиш томондан қазилаётган жойдан 0,1 Н ва ундан кичикроқ масофада (Н - силжитувчи ва қатлам тупроғи кесишган нуқтадан ер юзасигача бўлган вертикал масофа) жойлашган бузилишга яқинлашганида, жинслар қатламланиш контактлари бўйича силжиш кузатилса, у ҳолда тектоник бузилиш силжитувчисининг А’-Б’ чиқиш участкасида силжитувчининг қулаш бурчаги > 30 бўлиши шартида хавфли таъсир зонаси ҳосил бўлиши мумкин. Қатламланиш контактлари бўйича силжишлар бўлмаган ҳолларда хавфли таъсир зонаси А’- Б’ бузилиш силжитувчисининг қулаш бурчаги > 50 бўлганида ҳосил бўлади, хавфли таъсир зонаси қулаш томонидан туб жинсларда ’’ ва ўтирмаларда силжиш бурчаклари билан аниқланади;

қатламнинг қулаш бурчаклари > > 30 (55 > > 30) (2.3. расм, б) бўлганида, агар бузилиш силжитувчисининг қулаш бурчаги қатламнинг қулаш бурчагидан кичикроқ, лекин силжитувчига ишлов берилаётганида 30 дан кам бўлмаса, қазиш жойи чегарасидан силжитувчи юзаси билан кесишиш нуқтасигача бўлган масофа 0,1 Н га тенг ёки ундан кичикроқ бўлса (2.3., лава 1), шунингдек силжитувчига ишлов берилганида тўшама жинслардаги хавфли таъсир зоналарининг чегаралари ғижимланган жинслар қуйи контактининг чиқиш жойидан ёки ушбу контактнинг ўтирмаларга чиқиш жойининг проекциясидан 20 m масофада жойлашади.

шарнирли бурмадаги ўқли текисликнинг қулаш бурчаги = 75-90га тенг ва қатламлар свитасининг қулаш бурчаги > (80 > > 55) (2.3. расм, в) бўлганида, шунингдек шарнирли бурманинг майдаланган жинслари остидаги чиқиш участкасидаги хавфли таъсир зонасининг чегараси доирасида Н / Н 0,5 нисбат мавжуд бўлган тақдирда, ёриқлар орқали ушбу участка ва ишлов берилган қатламлар ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик бўлиши мумкин (Н - тектоник таъсир зонасини ’’ бурчак остида кесилиб ўтишининг чуқурлиги, м; Н - туб жинслар ва ўтирмалар контактидан ўйиқнинг қуйи чегарасигача қатлам текислигидаги масофа, м).

14. Антиклинал бурма шаклида ётувчи қатлам ишланаётганида йўналишга кўндаланг ер ости лаҳимлар таъсири остида ҳосил бўлувчи ёриқлар зонасининг чегаралари қуйидагича аниқланади:

агар жинслар қаватини қопловчи қатламларининг қулаш бурчаги доимий ёки кам миқдорда (10гача) ўзгарадиган антиклинал бурма шаклида ётган қатлам ишланаётган бўлса ва бурма қулфида ётувчи қатламлар силжитиш зонасига тушмаса, у ҳолда қазиш жойининг қуйи ва юқори чегараси доирасидаги ёриқлар зонасининг чегаралари ’’, ’’ ва ’’ узилиш бурчаклари ёрдамида, худди тоғ жинсларининг тартибли ётишида бўлганидек аниқланади.

агар бурма қулфидаги қатлам унинг ўқидан иккала томони бўйича ишланаётган бўлса, ёриқлар зонасининг чегаралари ’’, ’’ узилиш бурчаклари орқали аниқланади (2.4. расм)

2.3. расм. Ишлов берилаётган тоғ жинслари массивида тектоник бузилишлар мавжуд бўлганида хавфли таъсир зоналарини аниқлаш схемаси

а -

тектоник узилиш силжитувчисининг қулаш бурчаги қатламнинг қулаш бурчагидан катта бўлганида (55 > > 0);

б -

тектоник узилиш силжитувчисининг қулаш бурчаги қатламнинг қулаш бурчагидан кичик бўлганида (55 > 30);

в -

шарнирли синклинал бурмани ўқли юзасининг қулаш бурчаги = 75-90 ва қатлам қулаши бурчаги 90 > 55бўлганида

15. Қазилаётган қатламдан нормаль бўйича 60 (m – қатламнинг қазиб олинадиган қалинлиги, m; К - чўкиш коэффициенти, шахтанинг техник лойиҳасига мувофиқ аниқланади) масофагача баландликда ётувчи ишланган сувли (сув сақловчи) П жинснинг қуритилган ёриқлари бўйлаб метаннинг ажралиб чиқиши В-Г участкасининг А-Б хавфли таъсир зонасининг ташқарисида содир бўлиши мумкин. Метаннинг юзага сизиб чиқиши шахтага сув бостирилганида сезиларли даражада ортиши мумкин, бунда сув сатҳининг кўтарилиши таъсирида ишланган бўшлиқларда йиғилиб қолган метан-ҳаво аралашмасининг босими муайян катталикка ортади. Агар Н қатлам-манбани метанли зона юзасидан пастроққача енгиллаштирувчи икки N ва Nгоризонтлар ишлаб бўлинганидан кейин уч йил давомида метан ажралиб чиқиши кузатилмаган бўлса, у ҳолда кейинчалик ҳам метан ажралиб чиқиши рўй бермаслиги аниқланган. Бунда, шахтага сув бостирилганида ҳам метан ажралиб чиқмаслигини кутиш керак.

16. Қулфли антиклиналлар зонасида метаннинг юзага ажралиб чиқиши уларнинг қулфли қисмларида ҳам қумтош ва оҳактош жинсларнинг тектоник ёриқлари орқали, ҳам қуритилган сувли жинслар орқали амалга ошади.

Н қатлам (2.6. расм) бўйича кон ишларининг бажарилиши сувли жинслардаги тектоник ёриқлар қуришига сабаб бўлади. Кон массивининг тагидан ишланган ва устидан ишланган катта қисми қурийди, чунки антиклиналлар қулфларидаги сувли горизонтлар гидравлик боғлиқликка эга бўлади. Массив метанли зона сатҳидан пастроқда қуритилганидан кейин унинг газ ўтказувчанлиги ортади, шунинг учун ҳам ушбу структуралардаги эркин газ ва бўшатилган кўмир қатламларидаги метан миграциясининг миқёси сезиларди даражада ортади.

2.4. расм. Антиклинал бурма қулфининг ишлашида ёриқлар зонаси чегарасини аниқлаш схемаси

I –ўтириндилар;II –туб жинслар;III –бурма ўқи

1-1’ – 1-қанотдаги антиклинал бурмада қатламга ишлов берилишидаги хавфли таъсир зонаси

2-2’ - 2-қанотдаги антиклинал бурмада қатламга ишлов берилишидаги хавфли таъсир зонаси

Тектоник ва техноген ёриқлар бўйлаб ҳаракатланган метан қазиб олинган кон лаҳимларидаги бўшлиқларда, масалан, Н қатламдаги антиклинал қулфида йиғилади (2.6. расм, б). Бурма (қубба) қулфи, агар қалин ўтириндилар ва ўпирилишлар бўлмаса, ҳаракатланувчи (миграция қилувчи) газ учун, шу жумладан шахтага сув бостирилаётганида пастки горизонтлардан сув билан итариб чиқарилган газ учун табиий “қопқон” бўлиб, қазиб олинган тозалаш лаҳимлари эса – унинг коллектори бўлиб хизмат қилади. Антиклинал қулфида (қуббасида)ги қазиб олинган бўшлиқлар бир неча йил давомида метан билан тўлади. Метаннинг юзага катта ҳажмларда сизиб чиқиши барометрик босим пасайган кунларда ва шахтага сув бостирилганида, сув босими таъсирида метан-ҳаво аралашмасида ортиқча босим ҳосил бўлиши натижасида кузатилади. Кон ишлари якунланганидан бир неча ўн йил ўтиб, ўпирилишлар юзага чиқаётган даврларда ҳам метаннинг кескин равишда катта ҳажмларда ажралиб чиқишини кузатиш мумкин. Метаннинг майдон бўйича ажралиб чиқиши унинг антиклинал (қубба) қулфидаги ўтириндилар остида йиғилиши билан боғлиқ, бунда бурма шарнири ёнида газ ажралиб чиқиш эҳтимоли катта бўлади, шунинг учун бундай участкалар метан ажралиб қиқиши бўйича хавфли ҳисобланади.

2.5. расм.Ер юзасига метан ажралиб чиқиш эҳтимоли мавжуд бўлган жойдаги жинсларнинг(А-Б зонаси), шу жумладан қазиб олинаётган қатламдан 35 дан 100 гача бўлган қазиш қалинлигига тенг масофада ётган ва тагидан бирламчи тарзда қазиладиган сувли жинсларнинг (В-Г зонаси) схематик геологик кесими

1 – юзага метан ажралиб чиқиш эҳтимоли мавжуд жойлар; 2 – сувли серёриқ жинс; 3 – таркибида сувли қатлам П бўйича қатлам-манба Н1 бўлганида юзага метан ажралиб чиқиши мумкин бўлган жинс қатлами; 4 – метанли зона юзаси; 5 – ўтирмалар; 6 – метан ҳаракатланишининг йўналиши

17. Тектоник бузилишларнинг ўтирмалар тагига чиқиш участкалари, уларнинг 14-бандда келтирилган тагидан қазиб олиш шартларига мувофиқ, метан ажралиб чиқиши бўйича таҳдидли ҳисобланади.

Бунда узилишли бузилишлардаги газ ажралиб чиқиши бўйича таҳдидли зонанинг кенглиги муҳандислик-геологик қидирувлар натижаларига асосланган ҳолда аниқланади, бундай маълумотлар бўлмаганида – узилишли бузилиш силжишининг вертикал амплитудаси Z га боғлиқ равишда 2.5 3 жадвал бўйича топилади.

2.3 жадвал

#G0 Z, m

100 гача

400 ва ундан ортиқ

Вр , m

15

35

Шарнирли бурманинг ўқли юзасини чиқиш участкасидаги газ ажралиб чиқиши бўйича хавфли бўлган таҳдидли зона кенглиги (2.3. расм, в) қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:

, (2.4)

бу ерда

-

Таҳдидли зона кенглиги, m;

Y

-

Шарнирли бурманинг ички бурчаги, rad.

2.6. расм. Антиклиналнинг қулфли қисмини геологик харитаси (а), I-I чизиқ бўйича кесими (б) ва метан ажралиб чиқиш эҳтимоли мавжуд бўлган жойи

1 – метан ажралиб чиқиш эҳтимоли мавжуд жойлар; 2 – қумтош; 3 – метанли зона юзаси; 4 – ўтириндилар; 5 – метан ҳаракатланишининг йўналиши; 6 – метан ажралиб чиқиши мумкин бўлган қумтош чиқишидаги антиклинал қулфи.

18. Кичик чуқурликда қазилган ва тепасида бўшлиқлар мавжуд бўлиши мумкин бўлган тозалаш, очиш ва тайёрлаш лаҳимлари устида ўпирилишлар эҳтимоли катта бўлган зоналар газ ажралиб чиқиш бўйича потенциал хавфли ҳисобланади. Тугатиладиган (консервация қилинадиган) шахталарнинг лойиҳаларида бу зоналар газ ажралиб чиқиши бўйича таҳдид солувчи ва ўпирилишлар чиқиши бўйича хавфли зоналар сифатида белгиланади. Бундай шароитларда ўпирилишлар чиқишини прогнозлаш амалдаги “Иншоотлар ва табиий объектларни кўмир конларидаги ер ости лаҳимларининг зарарли таъсирларидан сақлаш қоидалари”нинг (М., 1998) нормаларига мувофиқ белгиланади ва зарурат туғилганида ихтисослаштирилган ташкилотлар билан аниқлаштирилади.

19. Целиклар (тупроқ ёки ағдармалар жамланмасидан иборат қатламлар) билан ҳимояланган тугатилган лаҳимлар устида газларнинг ер юзасига ажралиб чиқиши, ишлаб бўлинган бўшлиқлар ушбу лаҳимлар орқали юза билан боғланган бўлса ва шахтага сув бостирилганида (“сувли” усул қўлланилганида) ёки атмосфера босими кескин пасайтирилиб (“қуруқ” усул қўлланилганида), ортиқча босим ҳосил қилинганида содир бўлади. Ер юзасигача етиб борадиган ёриқларнинг тарқалиши мумкин бўлган зонаси қия лаҳим бошланишидан қатлам тушиши бўйича қуйидаги масофагача чўзилади:

L = 50 ctg ,(2.5)

Бу ерда

-

лаҳим қиялигини бурчаги, град.

Қатламни лаҳим ўқидан С/2 га тенг масофага ёйилиши “Биноларни метан киришидан ҳимоя қилиш бўйича Йўриқнома”га (Макеевка, 1986) мувофиқ қуйидагича аниқланади:

С = L + 1,7 H(2.6)

Бу ерда

C

-

қатлам ёйилиши бўйича таҳдид солувчи зонанинг умумий кенглиги, m;

L

-

ҳимоя қилувчи целиклар ва лаҳим кенгликларининг умумий йиғиндиси, m;

Н

-

лаҳимнинг пастки қисми жойлашган чуқурлик, m, лекин 50 m дан кўп эмас.

Тик, яъни қиялик бурчаги катта бўлган қатламларда ёриқлар ёйилиши мумкин бўлган зона лаҳим ўқидан 25 m радиус доирасида тарқалади.

20. Тампон билан ёпилмаган ёки сифатсиз тампонланган қудуқлардан, одатда, доимий бўлсада, лекин оз миқдорда метан ажралиб чиқади. Шахтага сув бостирилганида ёки ишлаб бўлинган бўшлиқларда атмосфера босими кескин ўзгарганида ортиқча босим ҳосил бўлади, натижада, ажралиб чиқаётган газ миқдори кескин ўкпайиб кетиши мумкин.

3. Ер юзасидаги газ ажралиб чиқиши бўйича хавфли участкаларни прогнозлаш ва чегараларини аниқлаш методикаси

21. Газлар ажралиб чиқиши бўйича хавфли зоналарни аниқлаш шахтанинг ишчи ҳужжатлари асосида бажарилади, бунда шахтанинг иш фаолияти давомида газларнинг ер юзасига, хусусан, турар-жой биноларининг ертўлалари, ишлаб чиқариш биноларининг қудуқлари ва коммуникацияларида рўйхатга олинган ажралиб чиқишлари ҳисобга олинади.

22. Таҳдид солувчи участкалардаги газлар ажралиб чиқиши бўйича хавфли зоналарни аниқлаш ер юзасига газлар чиқишининг билвосита аломатлари қайд этилган ҳолатларда бажарилиши лозим. Бу каби аломатлар сирасига қуйидагилар киради:

тупроқдаги юқори қатлам тузилмаси ўзгарса, яъни у яхлит ва кул ранг тусга эга бўлиб, ўсимликлар нобуд бўлса ёки сўлиб қолса;

сувли тоғ жинслари чиқишида ташкил қилинган қудуқлардан сув кетиб қолса;

қорда эриган жойлар пайдо бўлса;

одамлар уйқудан кейин бош оғриғидан азият чексалар.

23. Хавфли участкаларни аниқлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

Таҳдидли участкаларда газлар ажралиб чиқишининг билвосита аломатлари кузатилган участкаларда тупроқ ҳавосидаги газлар миқдорини ўлчаш пунктлари белгиланади. Ўлчаш пунктлари орасидаги масофа қуйидагича қабул қилинади:

10-, 11-, 12-, 14-, 15- бандларда кўрсатилган газ ажралиб чиқишининг билвосита аломатлари қайд этилган таҳдидли участкаларда (2.5-расм, А-Б зона): йўналишга кўндаланг бўлган ва қатламлар чўзиқлиги бўйича қурилган ҳудудларда – 10 m, қурилмаган ҳудудларда – 20 m;

13-, 15- бандларда (2.5-расм, В-Г зона) ва 16-бандларда кўрсатилган йўналишга кўндаланг қатламларда – 10 m, қатламлар чўзиқлиги бўйича қурилган ҳудудда – 10 m, қурилмаган ҳудудларда – 20 m;

24. Контуридаги турар-жой ёки ишлаб чиқариш биноларига метан ажралиб чиқиши кузатилган таҳдидли участкаларда хавфли участка чегараларини аниқлаштириш қуйидаги тартибда бажарилади:

метан ажралиб чиқиши аниқланган энг чеккадаги турар-жой ёки ишлаб чиқариш биноси периметридан 50 m масофада, ушбу биноларнинг қарама-қарши томонларидаги ўқлари бўйича тупроқ ҳавосидаги газлар миқдорини ўлчаш пунктлари белгиланади;

тупроқ ҳавосида метан мавжуд бўлмаса, тескари йўналишдаги масофанинг ярмисида тупроқ ҳавосидаги газлар миқдори ўлчанади.

25. Таҳдидли участкада олинган намуна таркибидаги метан миқдори 0,06% дан кўп бўлса ёки камроқ бўлиб, углерод диоксиди унинг фонли миқдоридан 0,5% ва ундан кўпроққа ошиб кетган бўлса ёки углерод оксиди мавжудлиги аниқланса, у ҳолда намуна олинган жойдаги ер юзаси газ ажралиб чиқиши бўйича хавфли зона ҳисобланади.

Участканинг хавфлилик даражасини фақат шахта интерферометри кўрсаткичларига асосланиб туриб белгилашга йўл қўйилмайди.

26. Газлар концентрациясининг тупроқ ҳавосидаги фонли қийматларини аниқлаш ишлари хавфсиз жойларда бажарилади, бунинг учун таҳдидли участка чегарасидан камида 25-30 m масофадаги параллель чизиқ бўйлаб бир хил оралиқда бешта ўлчаш пункти белгиланади. Хавфсиз участкадаги ўлчаш ишлари эпизодик ёки узлуксиз ишлайдиган кўчма приборлар ёрдамида бажарилади, бунда ҳар бир ўлчаш пунктида олинган тупроқ ҳавосининг иккитадан намунаси лаборатория таҳлилидан ўтказилади. Интерферометр билан ўлчанган газлар миқдорининг ўртача кўрсаткичи уларнинг тупроқ ҳавосидаги дастлабки фонли миқдори сифатида қабул қилинади.

Тупроқ ҳавоси намуналарининг лаборатория таҳлили натижалари 1-иловада баён этилган методика бўйича ишланади ва тупроқ ҳавосидаги газларнинг фонли миқдори аниқланади. Олинган намуналар таркибида газларнинг йўқлиги хавфсиз участка тўғри танланганини кўрсатади.

27. Газлар ажралиб чиқиши бўйича хавфли участкалар юза режасида қизил ранг билан, таҳдидли участкалар эса – кўк ранг билан белгиланади.

28. Тупроқ ҳавосидаги газлар миқдорини ўлчаш ва намуналарни олиш қуйидагича бажарилади.

Ҳаво сўриш қурилмаси (3.1-расм) дастакни (5) айлантириш йўли билан тупроққа 1 м чуқурликка туширилади. Бунда қулфловчи элемент (4) штанга (1) ичида бўлади. Қулфловчи элемент тупроққа туширилганидан сўнг уни ўқ атрофида айлантириш йўли билан газ сўрувчи тешик (2) тозаланади ва қулфловчи элемент штангадан (1) чиқариб олинади. Кейин газ сўрувчи штуцер (6) шахта интерферометрига уланади ва пневматик грушага 10 марта босилиб, шкала бўйича аниқланган кўрсаткичлар ишчи дафтарга ёзилади. Лаборатория таҳлили учун тупроқ ҳавосининг намуналари “сувли” усул ёрдамида ҳажми 0,5 L бўлган шишаларга олинади. Шишаларнинг оғзи иккитадан қувурчалари бўлган резина тиқинлар билан билан зич ёпилади. Намуналарни олиш методикаси “Кон ҳавосини текшириш, газ миқдорини аниқлаш ва шахталарни метан миқдорига қараб тоифаларга ажратиш бўйича Йўриқнома”да келтирилган.

3.1-расм. Ҳаво сўргич қурилмаси (а) ва шнекли ўрам (б):

1– пўлат қувур (штанга); 2– газ сўрувчи тешик (диаметри – 4 mm); 3– шнекли ўрамнинг бир қисми; 4– диаметри 3 mm га тенг пўлат шомпол кўринишидаги қулфловчи элемент; 5– қурилмани тупроққа тушириш (бураб киргазиш) учун даста; 6 – газ сўрувчи штуцер

4. Газларнинг тугатилаётган (консервация қилинаётган) шахтадан амалда фаолият кўрсатаётган қўшни шахталарга киришини прогнозлаш методикаси

29. Тугатилаётган (консервация қилинаётган) шахтадан газларни ишлаётган қўшни шахтага киритиш имкониятини аниқлаш учун қуйидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш ва таҳлил қилиш зарур:

шахталар ўртасидаги чегара яқинидаги кўмир қатламлари бўйича кон ишларининг ривожлантириш режалари;

шахталар ўртасидаги чегара яқинидаги ўрганилаётган чизиқлар бўйича геологик қирқимлар;

шахтани шамоллатиш схемалари ва усуллари бўйича тушунтириш хати.

30. Юқорида кўрсатилган техник ҳужжатларни кўриб чиқишда қуйидаги:

шахталар ўртасидаги кўмир қатламларининг қазиб олинмаган қисми (барьерли целиклар) ўлчамлари;

кўмир қатламининг қазиб олинмаган қисми яқинида олиб борилган тозалаш ишлари қачон ва қанча муддат давомида олиб борилган;

шахталар ўртасидаги чегарада ишлар қандай чуқурликда олиб борилган;

ҳар бир қўшни шахтада қўлланиладиган шамоллатиш усуллари;

қўшни шахталардан бирини қайси усул билан тугатиш (консервация қилиш) режалаштирилаётгани тўғрисидаги саволлар таҳлил қилиниб, улар бўйича жавоблар олиниши лозим.

31. Газларнинг тугатилаётган (консервация қилинаётган) шахтадан қўшни шахтага оқиб ўтиши кўрсатилган шахталарнинг ўзаро чегараси яқинида қазиб олинган қисмларидаги босимлар фарқланиши ҳисобига амалга оширилади. Босимлар фарқланишини шахталарни шамоллатиш вентиляторлари ёрдамида, шунингдек тугатилаётган (консервация қилинаётган) шахтани сув билан бостириш вақтида сув устуни босим воситасида ёки атмосфера босим кескин ўзгарганида ҳосил қилиш мумкин.

32. Тугатилаётган (консервация қилинаётган) шахталардаги ўзини ўзи сўндиришга қолдирилган лаҳмлар, шунингдек сўнгги 5 йил давомида ишлов берилган участкалардаги қазиб бўлинган бўшлиқлар газлар учун коллектор вазифасини бажарадилар. Бу участкаларнинг кон массиви ўзининг фильтрацион хусусиятлари бўйича дастлабки табиий ҳолатига қайтиб улгурмаган бўлиб, метан билан тўлган бўшлиқ ва ёриқлардан иборат каттагина ҳажмга эга бўлади.

33. Тугатилаётган (консервация қилинаётган) шахтадаги газлар амалдаги қўшни шахтага шахталар ўртасидаги барьерли целикларнинг ҳажми етарлича бўлмаганида ҳосил бўладиган ёриқлар зонаси, барьерли целикларни кесиб ўтувчи геологик бузилишлар ва лаҳимлар орқали ҳаракатланади.

Газларнинг тугатилаётган (консервация қилинаётган) шахтадан амалдаги қўшни шахтага оқиб ўтишининг энг катта эҳтимоли қўшни шахтада шамоллатишнинг сўриб олувчи усули қўлланилганида пайдо бўлади. Шахталарнинг бири “хўл” усулда, яъни сув бостириш йўли тугатилаётганида, қўшни шахтада шамоллатишнинг исталган усули қўлланганида ҳам тугатилаётган шахтадаги газлар сув устуни билан сиқиб чиқарилади. Ундан ташқари, қуйидаги қўшимча шароитлар, яъни:

а) тугатилаётган (консервация қилинаётган) ва амалдаги қўшни шахта ўртасидаги чегара яқинидаги битта горизонтнинг ўзида шахталарнинг бири тугатилишига (консервация қилинишига) қадар сўнгги беш йил давомида қазиб олинадиган участкалар мавжуд бўлса;

б) амалдаги қўшни шахтадаги ушбу горизонтда ёки ундан баландроқда шахталар майдонини ажратиб турувчи барьерли целик ёнидаги қазиб олинадиган участкаларга туташ кон лаҳимлари мавжуд бўлса;

в) шахталар ўртасидаги чегаранинг иккала томонида жойлашган қазиб олинадиган участкалар устидаги ёриқлар зоналари ер юзасига чиқишдан олдини бир бирлари билан бирлашадиган (тутатишиб кетадиган) бўлса;

г) газларнинг тугатилаётган (консервация қилинаётган) шахтадан амалдаги қўшни шахтагача ёриқлар зоналари орқали чиқиш йўли газларнинг ёриқлар зоналари орқали ер юзасига чиқиш йўлидан қисқароқ бўлса тугатилаётган шахтадан газлар амалдаги шахтага оқиб ўтиши мумкин.

34. Ичида газлар миқдори кўп бўлган тугатилаётган (консервация қилинаётган) шахтадан амалдаги қўшни шахтага газлар оқиб ўтиш имкониятини баҳолаш учун комплекс кўрсаткич сифатида шахталар ўртасидаги барьерли целикнинг ўлчами (кенглиги) L0қабул қилинади (қўлланилади). Бунда газларнинг целик устидаги ёриқлар зонаси орқали ҳаракатланиш йўли ер юзасига чиқиш йўлига тенг деб қабул қилинади. Бу кўрсаткич газларнинг шахталараро оқиб ўтиши ёки ер юзасига чиқишини белгилаб берувчи юқорида санаб ўтилган барча табиий ва техник шароитларни ҳисобга олади.

Демак, шахталар ўртасидаги барьерли целикнинг амалдаги кенглиги Lкомплекс кўрсаткичдан кичик бўлсагина тугатилаётган (консервация қилинаётган) шахтадан газлар амалдаги қўшни шахтага оқиб ўтиши мумкин бўлади, яъни:

а) L < L бўлганида тугатилаётган (консервация қилинаётган) шахтадан амалдаги қўшни шахтага газлар оқиб ўтиши мумкин (оқиб ўтади), шу сабабли тегишли чоралар кўрилиши лозим;

б) L > Lбўлганида бир шахтадан иккинчи шахтага газ оқиб ўтиши кутилмайди, сабаби газлар ишлов берилган кон массиви орқали ер юзасига ҳаракатланади.

35. Амалдаги қўшни шахталарга газ оқиб ўтиш эҳтимоли аниқланган ҳолатларда тугатилаётган шахтани шамоллатишни тўхтатишдан (ўзгартиришдан) аввал тугатиш комиссиясининг раиси чегарадош қўшни шахталарнинг раҳбарларини уларнинг корхоналарида газ режими ўзгариши мумкинлиги тўғрисида ёзма равишда огоҳлантириши шарт.

5. Таҳдид солувчи ва хавфли зоналарга тузатишлар киритиш

ва назоратни тўхтатиш тартиби

36. Кон учун ажратилган майдон участкаларининг газ омили бўйича хавфлилик тоифасини аниқлаш шахтани тугатиш бўйича техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш босқичида бажарилади ва газларни ер юзасига чиқишини назорат қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилади.

37. Шахтани тугатиш (консервация қилиш) даврида шамоллатиш режимини ўзгартириш ёки бутунлай тўхтатиш бошланиши билан таҳдидли ва хавфли зоналарни аниқлаштириш ишлари бажарилиши лозим. Аниқлаштириш турар-жой ва ишлаб чиқариш хоналарига чиқаётган газ бўйича олиб борилган назорат жараёнида олинган маълумотлар, шунингдек тупроқ ҳавосидаги газлар миқдорини ўлчаш натижалари асосида бажарилади.

38. Тупроқ ҳавосидаги газлар миқдорини назорат қилиш хавфли участкаларни аниқлаш мақсадида амалга оширилади.

39. Шахта тугатилиши (консервация қилиниши) жараёнида 3 ойдан кам бўлмаган муддат давомида бинолар ва тупроқ ҳавосидаги газ миқдорини аниқлаш бўйича олиб борилган даврий назорат ўлчовлари натижаларига кўра газ чиқиши аниқланмаганида; шахта “хўл” усулда тугатилаётганида – шахта сув билан бостирилганидан кейин камида 6 ойдан кейин; шахта “қуруқ” ёки “аралаш” усул билан тугатилаётганида – шахта тугатилганидан кейин ками 12 ойдан кейин таҳдидли участкаларни хавфсиз участкалар тоифасига ўтказишга рухсат берилади.

40. Шахта “хўл” усулда тугатилаётганида, агар бино ва тупроқ атмосферасида газ миқдорини аниқлаш бўйича сўнгги 12 ой давомида ўтказилган даврий назорат ўлчовларининг натижаларига кўра газ чиқарилиши аниқланмаган бўлса, у ҳолда хавфли участкаларни хавфсиз тоифага ўтказишга йўл қўйилади.

41. Шахта “қуруқ” ёки “хўл” усулда тугалаётганида, агар бино ва тупроқ атмосферасида газ миқдорини аниқлаш бўйича сўнгги 12 ой давомида ўтказилган даврий назорат ўлчовларининг натижаларига кўра газ чиқарилиши аниқланмаган бўлса, у ҳолда хавфли участкаларни таҳдид солувчи участкалар тоифасига ўтказиш га йўл қўйилади.

42. Шахта “қуруқ” ёки “хўл” усулда тугалаётганида хавфли участкаларни хавфсиз тоифага ўтказишга йўл қўйилмайди.

43. Юзага газ чиқиши бўйича хавфли ва таҳдидли бўлган лойиҳавий ва тузатишлар киритилган зоналарнинг чегаралари ва ўлчовлар бажариладиган жойлар ўлчов нуқталарининг рақамларини кўрсатган ҳолда юза режасига туширилши лозим.

44. Назорат қилинадиган зоналарни кенгайтириш ёки рўйхатдан чиқариш газ чиқарилиши устидан олиб борилган назорат материаллари асосида ва доимий комиссия билан келишилган ҳолда тугатиш комиссиясининг раиси томонидан амалга оширилади.

45. Газларни юзага чиқиши устидан назоратни бутунлай тўхтатилиши ва тугатиш (консервация қилиш) бўйича ишлар якунланганидан кейин хавфли ва таҳдидли зоналарни рўйхатдан чиқариш тўғрисидаги қарор тугатиш комиссияси раисининг тақдимотига кўра доимий комиссия томонидан қабул қилинади.

46. Доимий фаолият кўрсатадиган комиссиялар ишлаб чиқариш ва экологик хавфсизлик бўйича ҳудудий мониторинг марказлари қошида тузилади, бундай марказлар бўлмаган тақдирда “Саноатгеоконтехназорат” Давлат инспекциясининг ҳудудий органлари томонидан тайинланади. Комиссия таркиби доимий комиссия раиси томонидан белгиланиб, буйруқ билан тасдиқланади.

47. Барча мажбурий геологик ва маркшейдерлик ҳужжатларнинг асл нусхалари, шу жумладан таҳдидли ва хавфли участкалар (лойиҳавий ва тузатишлар киритилган) туширилган юза режалари, шунингдек тугатилаётган (консервация қилинаётган) корхонада газлар чиқиши устидан назорат ўлчовлар таҳлилига оид маълумотлар давлат ёки муниципал архивларга уларнинг талаб ва шартларига мувофиқ сақлаш учун топширилиши лозим. Ишлаб чиқариш бирлашмалари ҳамда ишлаб чиқариш ва экологик хавфсизлик бўйича ҳудудий мониторинг марказлари қошида архивлар ташкил этишга (“Саноатгеоконтехназорат” Давлат инспекциясининг ҳудудий органлари билан келишган ҳолда), шунингдек ҳужжатларни амалда фаолият кўрсатаётган манфаатдор шахта (кон) раҳбариятига топширишга йўл қўйилади.

48. Хавфли ва таҳдидли зоналар доирасида турар-жой ва ишлаб чиқариш бинолари, коммуникация тармоқлари (сув қувурлари, нефть қувурлари, иссиқлик трассалари, телекоммуникациялар)нинг қурилиши “Саноатгеоконтехназорат” Давлат инспекциясининг ҳудудий органлари билан келишган ҳолда махсус лицензияга ихтисослашган ташкилотлар хулосасига асосан махсус лойиҳа бўйича амалга оширилади.

6. Шахта тугатилаётган (консервация қилинаётган) даврда ва ундан кейин ер юзасига газлар чиқиши устидан назорат ўтказиш тартиби

49. Шахтани шамоллатиш тугатилишидан олдин кон лаҳимларида ва кон учун ажратилган жой юзасидаги газли вазият устидан назорат худди амалдаги кон корхонасида бўлганидек, “Кўмир шахталарида хавфсизлик қоидалари”да кўзда тутилган жойларда, воситалар ёрдамида ва даврийликда ўтказилиши лозим.

50. Шахтани шамоллатиш тўхтатилаётган вақтда ва уни сув бостириш бошланаётганида:

ер юзасига чиқиш йўллари мавжуд ҳаво оқими чиқадиган лаҳим оғзи зоналарида;

лаҳимларни тугатиш бўйича кон ишлари олиб борилаётган жойларда;

ер юзасига чиқиш йўллари мавжуд тугатилган лаҳимларнинг оғиз зоналаридаги туташтиргичлар орқали ўтказилган газ чиқарувчи қувурларда;

турар-жой бинолари ва саноат иншоотларининг ертўлаларида, шунингдек газлар чиқиши бўйича хавфли ва таҳдидли бўлган кон учун ажратилган участкалар доирасида жойлашган ер ости коммуникация тармоқларида газли вазият устидан назорат амалга оширилиши лозим.

51. Шахтани шамоллатиш тугатилганидан кейин уни сувга ботириш вақтида:

тугатилган стволларнинг лаҳим оғзи зоналарида ётқизилган газ чиқариш қувурларда;

газлар чиқиши бўйича таҳдидли ва хавфли бўлган ер юзасида бурғиланган газ чиқарувчи скважиналардан чиқишда;

турар-жой бинолари ва саноат иншоотларининг ертўлаларида, шунингдек газлар чиқиши бўйича хавфли ва таҳдидли бўлган кон учун ажратилган участкалар доирасида жойлашган ер ости коммуникация тармоқларида газли вазият устидан назорат амалга оширилиши лозим.

52. Шахта “қуруқ” усулда консервация қилинаётганида ёки белгиланган горизонтгача қисман сув билан бостирилиб, кон лоҳимларида сувни чиқариб ташлаш сақланиб қолганида

сақланиб қолган кон лаҳимларининг Хавфсизлик коидалари (ХҚ) кўзда тутилган жойларида:

тугатилган стволларнинг лаҳим оғзи зоналарида ётқизилган газ чиқариш қувурларда;

газлар чиқиши бўйича таҳдидли ва хавфли бўлган ер юзасида бурғиланган газ чиқарувчи скважиналардан чиқишда;

турар-жой бинолари ва саноат иншоотларининг ертўлаларида, шунингдек газлар чиқиши бўйича хавфли ва таҳдидли бўлган кон учун ажратилган участкалар доирасида жойлашган ер ости коммуникация тармоқларида газли вазият устидан назорат амалга оширилиши лозим.

53. Шахта тугатилаётган даврда, “қуруқ” усулда консервация қилинаётганида эса кон лаҳимлари ва сувни чиқариб ташлашни сақлаб қолишда газли вазиятни назорат қилиш ишлари тугатиш комиссияси раисининг буйруғи билан тайинланган ва шахтада ишлаш тажрибасига эга муҳнадис-техник ходимлардан таркиб топган назорат гуруҳи томонидан бажарилиши керак. Назорат бўйича ишлар ҳажми ва назорат гуруҳидаги ходимлар сони лойиҳада белгиланади.

54. Шахтани шамоллатиш тўхтатилаётганида газларни ажралиб чиқиш устидан назоратнинг даврийлиги қуйидагича бўлиши лозим:

газ чиқарадиган қувур ва скважиналардан чиқишда – 1 ойда камида бир марта;

таҳдидли зонадаги бинолар, ертўлалар ва ер ости коммуникацияларида - 1 ойда камида бир марта;

хавфли зонадаги бинолар, ертўлалар ва ер ости коммуникацияларида - 1 ҳафтада камида бир марта;

лаҳимларни тугатиш ишлари олиб борилаётган жойлардаги амалдаги кон лаҳимларида – смена давомида камида уч марта.

55. Шахтани сувга бостириш вақтида шамоллатиш тўхтатилганидан кейин газларни ажралиб чиқиш устидан назоратнинг даврийлиги қуйидагича бўлиши лозим:

газ чиқарадиган қувур ва скважиналардан чиқишда – 1 ойда камида икки марта;

таҳдидли зонадаги бинолар, ертўлалар ва ер ости коммуникацияларида - 1 ойда камида уч марта;

хавфли зонадаги бинолар, ертўлалар ва ер ости коммуникацияларида - 1 ҳафтада камида бир марта;

лаҳимларни тугатиш ишлари олиб борилаётган жойлардаги амалдаги кон лаҳимларида – смена давомида камида уч марта.

56. Ҳарбийлаштирилган кон-қутқариш қисми (ҲКҚҚ) ёки ушбу фаолиятни бажариш учун лицензияга эга бошқа ташкилотлар лабораторияларида таҳлил қилиш учун газ чиқарадиган қувур ва скважиналардан чиқишда ҳар уч ойда бир марта ҳаво намуналари олиниши лозим.

57. Шахта “қуруқ” усулда консервация қилинаётганида кон лаҳимлари ва сувни чиқариб ташлашни сақлаб қолишда амалдаги кон лаҳимларида газ чиқишини назорат қилиш даврийлиги бир сменада уч мартадан кам бўлмаслиги керак.

58. Газ чиқиши устидан назорат тугатиш комиссияси раиси томонидан тасдиқланган ва назорат жойлари, даврийлиги ва бажарилаётган назорат учун масъул шахс кўрсатилган жадвалга мувофиқ амалга оширилиши зарур.

59. Назоратнатижалари 2 ва 3-иловарга мувофиқ расмийлаштирилади.

60. Газлар (СН4, СО ва СО2) ажралиб чиқиши устидан назорат узлуксиз ёки вақти-вақти билан ишлайдиган кўчма асбоблар воситасида амалга оширилади.

61. Газлар миқдорини ўлчаш ва лаборатория таҳлили учун намуналарни олиш хонанинг яхши шамоллатилмайдиган қисмларида, тирқишлари бўлган шип ва пол устида бажарилиши керак. Намуналар олинишидан аввал хонани имкон қадар бир неча соат давомида шамоллатмасдан туриши лозим.

62. Даврий назорат натижасида назорат остидаги газлар концентрацияси кўп экани аниқланган бинолар, ертўлалар ва ер ости коммуникацияларида бу ҳолат аниқланганидан кейин бир сутка ичида ҳаво намуналари олиниши ва лаборатория таҳлилидан ўтказилиши зарур. Таҳлил натижалари таҳдидли зонани хавфли зона тоифасига ўтказиш учун асос бўлиб хизмат қилади.

63. Шахтанинг кон ишлари учун ажратилган участкасида жойлашган ва у ерда истиқомат қилувчиларнинг шикоятига кўра газлар мавжуд бўлган турар-жой ва ишлаб чиқариш хоналарида шикоят тушган вақтдан бошлаб бир сутка давомида назорат ўлчовлари ўтказилиши лозим. Агар назорат ўлчовлари натижасида газлар мавжудлиги аниқланса, ҳаво намуналари олиниб, лаборатория таҳлили бажарилиши керак ва газлар мавжудлиги тасдиқланса, ер юзасининг участкаси ёки ушбу объект хавфли зона сифатида кўрилиши зарур.

64. “Гигиена нормативлари. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аҳоли яшаш жойлари ҳавосидаги ифлослантирувчи моддаларнинг чегаравий йўл қўйиладиган концентрациялари рўйхати” (СанҚваН 0179-04) ва “Кўмир саноати корхоналари учун санитария қоидалари” (СанҚваН 0210-06) норматив ҳужжатларига мувофиқ турар-жой ва ишлаб чиқариш хоналаридан олинган намуналарда газлар миқдори СН4 > 1 %, СО > 0,00024 %; СО > 0,5 % бўлса – одамлар хоналардан чиқарилиши ва хоналар яхшилаб шамоллатилиши лозим; ертўла, ер ости хоналари ва коммуникациялардан олинган намуналарда газлар миқдори СН4 > 1 %, СО > 0,00038 %; СО2 > 1 % бўлса – бу хонларга одамларни киритиш тақиқланиши керак. Бу хоналар учун газ киришини олдни олишга олишга қаратилган чоралар ишлаб чиқилиши лозим.

65. Бино ва турар-жой хоналарини газлар сизиб чиқишидан ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун жавобгарлик тугатиш комиссияси раиси зиммасига юклатилади.

66. Кўрилган чораларга қарамасдан шахта сувга бостирилиши тугагунига қадар газлар миқдори белгиланган меъёрдан ортиқ бўлса одамлар вақтинча бошқа жойга кўчирилиши, саноат корхоналари эса тўхтатилиши керак. Турар-жойлар сақланиши ва бутунлиги учун жавобгарлик тугатиш комиссияси раиси зиммасига юклатилади.

Агар кўрилган чоралар натижасида газлар сизиб чиқишини тўхтатишнинг имкони бўлмаса ва газлар концентрациясининг камайиши кузатилмаса, одамлар хавфсиз жойга кўчирилиши, уй-жойлар эса бузиб ташланиши керак.

67. Назоратни ўз вақтида ўтказиш ва газ чиқишига оид маълумотларни тўлиқ таҳлил қилиш бўйича масъулият тугатиш комиссияси раисига юклатилади.

68. Тугатилаётган шахтада шамоллатиш тўхтатилиши (ўзгартирилиши) бошланганидан кейин амалдаги қўшни шахталарнинг тугатилаётган шахта билан аэродиномик боғлиқликка эга берьерли целикларга туташ, ишлаб бўлинган лаҳимлар яқинидаги кон лаҳимларида газ сизиб чиқишлари кўпайиши эҳтимоли устидан кучайтирилган назорат ўтказилиши лозим.

7. Метаннинг ер юзасига сизиб чиқишига қарши ҳимоя чоралари

69. Шахталарни тугатиш (консервация қилиш) икки хил усулда амалга оширилади:

а) “қуруқ” усул – ер юзаси билан боғланган кон лаҳимлари туташтиргичлар воситасида шахтадаги кон ишларидан узиб қўйилади ва ёнмайдиган материаллар билан тўлдирилади, сув оқими эса қўшни шахталарга оқизилади ёки тугатилаётган шахтада сув чиқариш тизими сақланиб қолинади;

б) “хўл” усул – сувнинг оқиб келиши ҳисобига шахтанинг лаҳимлари табиий сатҳгача сув билан тўлдирилади.

70. Ишлаб бўлинган бўшлиқларидан газ ажралиб чиқаётган шахта “қуруқ” усулда тугатилаётганида метан йиғилаётган горизонтлар бошқа лаҳимлардан пухта изоляцияланиши лозим. Агар ер остидаги ёнғин ўчоқлари тўлиқ ёки ишончли тарзда бартараф қилинмаган бўлса, корхона ёки унинг бир қисмини “қуруқ” консервация қилиш тақиқланади.

71. Шахта “хўл” усул билан тугатилаётганида, аксинча, юқорироқдаги горизонтлар (нишаблик, қиялик, бремсберг) билан боғланган лаҳимларда аввалроқ қурилган туташтиргичлар, метан бу лаҳимлар орқали юқоридаги горизонтлар ҳамда кон лаҳимларида махсус ўтказилган ва метанни чиқариб ташлаш учун ер юзаси билан боғланган қувурлар томонга эркин ҳаракатланиши учун бартараф қилиниши зарур. Қувурлар мустаҳкам тоғ жинсларида қазилган ва тугатиш вақтига келиб қониқарли мутаҳкамлаш иншоотларига эга лаҳимларда ўтказилади.

Бу ҳолатда стволлар изоляцияси мустаҳкам токчалар ўрнатиш ёрдамида бажарилиши мумкин: битта токча туб жинслар жойлашган сатҳда, лекин ер юзасидан 10 mдан кам бўлмаган чуқурликда жойлаштирилади, иккинчи токча эса – ер юзаси сатҳида жойлаштирилади ва устига камида 1,5 mбаландликда жинслар уюлади. Газ чиқарувчи қувур ўрнатилганидан кейин токчалар орасидаги ҳажм чўкмайдиган жинслар билан тўлдирилиши керак. Тугатилган шахта стволи оғзи атрофида ёнмайдиган материалдан баландлиги камида 2,5 m бўлган мустаҳкам тўсиқ қурилади, сув чиқарувчи ариқ ўтказилади, хавфли зона белгилари ўрнатилади.

Барқарор бўлмаган жинсларда ўтказилган ва маҳкамлаш иншоотлари қониқарсиз ҳолатда бўлган шахтанинг вертикал стволлари ер юзасининг сатҳигача жинслар билан тўлдирилиши ва стволлар ёнида, грунт чўкишига қараб қўшимча тўлдириб туриш мақсадида, жинслар захираси ташкил қилиниши керак.

Қиялик бурчаги 450 кўп бўлган шурфлар мустаҳамлаш иншоотлар чуқурлиги ва ҳолати қандай бўлишидан қатьий назар жинслар билан тўлдирилиши зарур.

72. Газ кўп миқдорда чиқариладиган горизонтлар ҳудудида жойлашган тугатилган қия кон лаҳимларининг изоляцияланган қисмида, ишлаб бўлинган ҳажмлардан метанни чиқариб ташлаш мақсадида, ер юзасидан вертикал дренаж скважиналари бурғиланиши керак. Скважиналар қия кон лаҳимларида ўрнатилган туташтиргичлардан пастроқ сатҳгача бурғиланади. Дренаж скважиналари бутун узунлик бўйича диаметри тахминан 100 mm ни ташкил қилувчи қувурлар билан ўралади. Қувурларнинг пастки қисми 3-5 m узунликда тешиб чиқилади (перфорацияланади).

73. Ер юзасига чиқадиган қия ва горизонтал лаҳимлар иккита ғиштин, тош ёки бетон изоляцияловчи туташтиргичларни ўрнатиш йўли билан тугатилади. Уларнинг бири ер юзасидан камида 10h (h – қазиб олинган лаҳимнинг тўлиқ баландлиги) чуқурликда, иккинчиси – қазиб олинган лаҳим оғзидан 10 m чуқурликда ўрнатилади. Пастки изоляцияловчи туташтиргичга ер юзасидан 100 mm диаметрли қувур киритилади, туташтиргичлар орасидаги лаҳим участкаси ва ер юзасигача қолган қисми ёнмайдиган материал билан тўлдирилади.

74. Ер юзасига чиқадиган лаҳимларни тугатишда газ сизиб чиқишига қарши кураш бўйича чора-тадбирлар ушбу фаолиятни амалга ошириш учун махсус лицензияга эга бўлган ихтисослашган ташкилотлар томонидан бажариладиган ва шахталарни тугатишнинг техник-иқтисодий асосланишларнинг таркибий қисми ҳисобланувчи шахталарни хавфсиз тугатиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш жараёнида ҳар бир тугатилаётган (консервация қилинаётган) шахта учун алоҳида кўриб чиқилиши лозим.

75. Ишлаб бўлинган бўлиқлардан метанни чиқариб олиш учун эски шамоллатиш скважиналаридан ёки ҳавозалар тушириш учун мўлжалланган скважиналардан, шунингдек ишлаб бўлинган бўшлиқлар учун бурғиланган скважиналардан фойдаланишга йўл қўйилади.

76. Метанни чиқариб олишда фойдаланиладиган қувурлар ва дренаж скважиналари атрофидаги қувурлар ер юзасидан камида 3 m баландликка чиқарилади. Метан бирдан ёниб кетишини олдини олиш учун қувурнинг юқори учи 0,35 х 0,35 mm ўлчамли тешикларга эга металл тўр билан тўсилиши лозим. Қувурлардан намуналар олиш учун 1,5-1,7 m баландликда 3-6 mm диаметрли штуцерлар ўрнатилиши керак

77. Шахталарни “қуруқ” усулда тугатишда (консервация қилишда) ер юзасига чиқадиган изоляцияланган стволлларда ва бошқа лаҳимларда қолдирилган сўрувчи қувурлар тескари клапан билан жиҳозланган бўлиши керак, бу клапан газ босими белгиланган кўрсаткичдан ортиб кетса газни атмосферага чиқариб юборади ва шахтанинг ишлаб бўлинган бўшлиқларига ҳаво киришига йўл қўймайди.

78. Газ чиқиши тўхтаганидан кейин қувурнинг юқори учи ечиб олинади, тешиклар эса ер юзаси ёки ораёпмалар сатҳида зич қилиб ёпиб ташланади.

79. Дарёлар ва сув ҳавзалари қайирларида, шунингдек тошқин сувлари йиғилиши мумкин бўлган жойларда жойлашган вертикал ва қия кон лаҳимларининг оғизлари тўсилган бўлиб, узоқ муддатга махсус белгилар билан ажратилиши керак. Тўсиш лойиҳаси ихтисослашган ташкилот томонидан ишлаб чиқилиши лозим.

80. Газлар ер юзасига чиқиб кетган ҳолатларда қурилмаларни ҳимоя қилиш учун қуйидаги чораларнинг бири қўлланилади:

ертўла ва ер ости хоналари шамоллатилади;

қурилмалар томон ҳаракатланиш йўлида газ дренажланади;

цементли аралашмани босим остида киритиш воситасида қуритилган ёриқсимон жинслар тампонланади.

Таҳдидли ва хавфли зоналарда жойлашган қурилмаларни ҳимоя қилиш чораларининг танлови махсус ихтисослашган ташкилотлар томонидан бажарилган ва “Саноатгеоконтехназорат” ДИ ҳудудий органлари билан келишилган лойиҳалар бўйича тармоқ технологик институти ёки ушбу фаолият турини амалга оширишга лицензияси мавжуд бошқа ихтисослашган ташкилотларнинг хулосасига асосан амалга оширилади.

8. Якуний қоидалар

Шахталарни тугатиш (консервация қилиш)да газларни ер юзасига ажралиб чиқишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Меҳнат вазирлиги, “Ўзстандарт” агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, “Олмалиқ КМК” ва АЖ “Ўзбеккўмир” АЖ билан келишилган.

Шахталарни тугатиш (консервация қилиш)да газларни ер юзасига ажралиб чиқишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага

1-илова

Тавсия этилган

СО2 карбонат ангидрид газининг фонли миқдорини аниқлаш учун хавфсиз участкадан олинган тупроқ ҳавоси намуналарининг лаборатория таҳлили натижаларини ишлаш

Тупроқ ҳавосидан олинган намунанинг тартиб рақами

Таҳлил натижалари бўйича СО газининг намунадаги индивидуал миқдори

,

% (ишл.)

Ўртача ва индивидуал СО2 миқдори ўртасидаги фарқ

,

% (ишл.)

Ўртача ва индивидуал СО2 миқдори ўртасидаги фарқнинг квадрати

,

% (ишл.)

1

2

3

4

1

1,2

0,0

0,0

2

1,2

0,0

0,0

3

1,3

0,1

0,01

4

1,3

0,1

0,01

5

1,1

0,1

0,01

6

1,2

0,0

0,0

7

1,1

0,1

0,01

8

1,2

0,0

0,0

9

1,2

0,0

0,0

10

1,2

0,0

0,0

n = 10

Тупроқ ҳавосидаги СО2 газининг фонли миқдори қуйидаги тартибда аниқланади:

1. 10 та намуна таҳлили натижалари олиниб, СО2 миқдори бўйича индивидуал қийматлар суммаси ҳисобланади (жадвалдаги 2-устунга қаранг).

2. СО2миқдорининг ўртача қиймати аниқланади:

3. СО2 газининг ўртача ва ҳар бир индивидуал қиймати ўртасидаги фарқ топилади (жадвалдаги 3-устунга қаранг).

4. Ўртача ва индивидуал СО2 миқдори ўртасидаги фарқнинг квадрати ҳисобланади (жадвалдаги 4-устунга қаранг).

5. СО2 қийматининг ўртача квадратли фарқланиши қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

6. Тупроқ ҳавоси таркибидаги СО2 газининг фонли миқдори қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади:

Бу ерда

-

Стьюдент тақсимланишининг квантили, 10 та ўлчашлар ва ишончлилик 0,997 бўлганида 3,89 га тенг

Шахталарни тугатиш (консервация қилиш)да газларни ер юзасига ажралиб чиқишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага

2-илова

Ўлчаш нуқталарида газлар миқдорининг назорат журнали

Ўлчаш станцияси ёки нуқтасининг тартиб рақами

Назорат остидаги объект характеристикаси, кўча, уй рақами, объект

(ертўла, қурилма, қудуқ, коммуникация ва ҳк.)

Кузатилаётган объект жойлашган участканинг газларни ер юзасига чиқиши бўйича хавфлилик даражаси

(таҳдидли, хавфли)

Ўлчовлар даврийлиги

1

2

3

4

Фонли газларнинг миқдори СН4 _______ %, СО2 ________%, СО________%

Ўлчаш нуқтасининг рақами

Ўлчаш санаси

Газлар миқдори, %

Ўлчашни бажарди

Танишиб чиқди

СН4

СО2

СО

Фамилия

Имзо

Тугатиш комиссияси раиси

Шахталарни тугатиш (консервация қилиш)да газларни ер юзасига ажралиб чиқишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага

3-илова

Турар-жой ва ёрдамчи хоналарда метан миқдорини назорат қилиш ва йиғилишини олдини олиш бўйича эслатма

Ер остидан кўмир қазиб олишдаги табиий йўлдош ҳисобланган метан рангсиз ва ҳидсиз газ. Бу газ кўмир қазиб олинаётган ер қаъридан ер юзасигача сизиб чиқиб, ҳаво ҳаракатланмаса, яъни шамоллатилмаганида турар-жой ва ёрдамчи хоналарда йиғилиши мумкин. Ҳаво ва метан аралашмаси алангаланиши ва, ҳаттоки, портлаш эҳтимоли мавжуд.

Метан аксарият ҳолатларда ертўла ва ер ости хоналарида йиғилади. Уни фақат махсус асбоблар ёрдамида хонанинг юқори қисмида аниқлаш мумкин, лекин концентрацияси кўп бўлганида метан ҳаводан кислородни сиқиб чиқаради ва одамларда нафас сиқилиши пайдо бўлади.

Метан шахтанинг бутун майдони (қўмир қазиб олинган ер ости) бўйича ажралиб чиқмаслиги мумкин, аксарият ҳолларда метан шахтанинг хавфли (метан ажралиб чиқиши бошланган) ёки таҳдидли (метан ажралиб чиқиши мумкин бўлган, лекин ажралиб чиқиши ҳали аниқланмаган) зоналарида сизиб чиқади.

Махсус ўқитилган мутахассислар бундай участкаларда жойлашган уйлар, қурилмалар ва биноларнинг йўриқномаларда белгиланган жойларида метан миқдорини даврий равишда ўлчаш ишларини бажарадилар. Ўлчашлар натижалари таҳлил қилинади ва, зарурат туғилган ҳолларда, метан ажралиб чиқишини камайтириш бўйича махсус чора-тадбирлар кўрилади.

Ундан ташқари, шахта майдони доирасидаги исталган уйда истиқомат қилувчи аҳолининг талабига кўра метан миқдорини аниқлаш бўйича ўлчовлар бажарилиши мумкин.

Сизнинг ___ -рақамли уйингиз

__________ кўчасида

Метан ажралиб чиқадиган (метан ажралиб чиқиши бўйича таҳдидли, хавфли) участкада жойлашган

Шу сабабли, қариндошларингиз ва яқинларингиз хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, метан ажралиб чиқиши аломатларини билишингиз ва бу хавфли газнинг турар-жой ва ёрдамчи хоналарда йиғилиб қолишини олдини олиш бўйича асосий чора-тадбирларни бажаришингиз лозим.

Метан кам шамоллатиладиган хоналарда ухлайдиган одамларда мунтазам бош оғриғини келтириб чиқариши, шунингдек кам шамоллатиладиган хоналарда сақланадиган уй ҳайвонлари қаттиқ безовталанишига сабаб бўлиши мумкин.

Ундан ташқари, ёндош ҳудудда метан ажралиб чиқиши белгиларини пайқашингиз мумкин: метан ажралиб чиқаётган майдонда оксидланган тупроқ полосалари пайдо бўлади, тупроқ кул ранг тусга эга бўлиб қолади, ўсимликлар қуриб қолади. Қишда бундай жойларда қор эриб кетади.

Юқорида баён этилган белгиларни пайқаган одамлар бу ҳақида шахта раҳбариятига, шахта бўйича навбатчига ёки ВГСЧ навбатчисига ёхуд маҳалий ҳокимият органларига хабар бериши лозим.

Ертўлалар, ер ости хоналари ва турар-жой хоналарини яхшилаб шамоллатиш метан йиғилиши олдини олишнинг энг оддий ва ишончли йўли ҳисобланади.

Шу мақсадда хавфли ва таҳдидли участкаларда жойлашган барча уйларнинг цоколь қисмида 20х15 сm ўлчамли вентиляция дарчаларини ташкил қилиш зарур. Бу участкалардаги барча ертўлалар ва ер ости хоналарида хонанинг юқори қисмидан иккита: оқимли (қисқа) ва тортувчи (юқори) туйнук (қувур)лар ўтказилиши лозим.

Метан ажралиб чиқишини билдирувчи белгиларни билиш ва тегишли эҳтиёт чораларини қўллаш Сизнинг ҳаётингиз хавфсизлигини кафолатлайди.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1tasdiqlashtasdiqlash15 иш куни"Sanoatgeokontexnazorat"

So`rovnoma natijalari