Hujjat nomi
ВИЛОЯТДАГИ ҚОРАКЎЛЧИЛИК ШИРКАТ ХЎЖАЛИКЛАРИ БАЛАНСИДА БЎЛГАН ЯЙЛОВЛАР ВА БОШҚА ОБЪЕКТЛАРДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН ТЎЛОВ МИҚДОРЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotNavoiy viloyati hokimligi
Hujjat muallifiNavoiy viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-06-30 08:12:07
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-07-15 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Л О Й И Ҳ А

ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

ВИЛОЯТДАГИ ҚОРАКЎЛЧИЛИК ШИРКАТ ХЎЖАЛИКЛАРИ БАЛАНСИДА БЎЛГАН ЯЙЛОВЛАР ВА БОШҚА ОБЪЕКТЛАРДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН ТЎЛОВ МИҚДОРЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА

“Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг14 ва 17-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Ер Кодексининг 17 ва 39-моддалари, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида”ги Низоми (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2014 йил 43-сон, 530-модда)га, вилоятдаги қоракўлчилик ширкат хўжаликлари балансидаги ерлардан самарали фойдаланиш мақсадида,“Маҳаллий давлат хокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосланиб,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. “Навоийқоракўл” бирлашмаси ва вилоят ҳудудидаги ширкат хўжаликларининг балансида бўлган яйловлардан ва бошқа объектлардан фойдаланганлик учун тўлов миқдорини белгилаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

2. Вилоятдаги қоракўлчилик ширкат хўжаликлари балансида бўлган яйловлардан ва бошқа объектлардан фойдаланганлик учун тўлов миқдори иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Яйлов мавсуми йилнинг келишига қараб йил якунигача белгилансин.

4. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари С.Ҳамроев зиммасига юклатилсин.

Вилоят ҳокими Э.Турдимов

Вилоят ҳокимининг

2016 йил “__”________даги

___сонли қарорига

илова

Вилоятдаги қоракўлчилик ширкат хўжаликлари балансида бўлган яйловлар ва бошқа объектлардан фойдаланганлик учун тўлов

МИҚДОРИ

1. Қоракўлчилик ширкат хўжаликлари балансида бўлган яйловлардан ўзларининг чорва молларини ўтлатиш (боқиш) мақсадида фойдаланганлиги учун бир мавсумда ижара хақи миқдори:

бир бош қорамолга - энг кам иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида;

бир бош қўй (эчки)га - энг кам иш ҳақининг 8 фоизи миқдорида;

бир бош от ва туяга - энг кам иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида.

2. Қоракўлчилик ширкат хўжаликлари балансида бўлган пичанзорлардан хашак тайёрлашда фойдаланганлиги учун бир гектар пичанзор майдони учун ижара хақи;

- энг кам иш хақининг 50 фоизи миқдорида.

3. Қоракўлчилик ширкат хўжаликлари балансидаги қўра-қўтон ва сув иншоотларидан фойдаланганлиги учун 1 йиллик ижара хақи;

- энг кам иш хақининг 10 баробари миқдорида.

4. Чорва моллари учун бир йиллик яйлов ўти озуқаси сарфи меъёри:

бир бош майда шохли мол учун - 1000-1180 кг;

бир бош қорамол, от, туя учун - 4100-4600 кг.

5. Озуқа меъёри бўйича чорва молларини яйлов ўти билан озиқлантириш учун талаб қилинадиган яйлов ери майдони:

бир бош майда шохли мол учун - 2.95 гектар;

бир бош қорамол, от, туя учун - 11.0 гектар.

энг кам иш хақининг 50 фоизи миқдорида.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқишНавоий вилояти ҳокимининг қарори лойиҳасини29.06.2016Навоий вилоят ҳокимлиги, “Навоий Қоракўл” бирлашмаси
2Ягона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини жойлаштиришЯгона порталда: муҳокама ўтказилиши тўғрисида хабарномани; жадвални; норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини; муҳокама иштирокчилари учун сўровномани жойлаштириш30.06.2016Навоий вилоят ҳокимлиги, вилоят компьютерлаштириш маркази
3Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича муҳокама қилишЛойиҳани белгиланган тартибда Ягона порталда муҳокама қилиш.30.06.2016 й. -15.07.2016Ягона портал фойдаланувчилари
4Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини таклифларга мувофиқ қайта ишлашЯгона портал иштирокчиларидан келиб тушган таклифларни инобатга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси қайта ишлаб чиқиш17.07.2016Навоий вилоят ҳокимлиги, “Навоий Қоракўл” бирлашмаси
5Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ташкилот ва муассасалар билан келишишЯгона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини қайта жойлаштириш ва лойиҳани ташкилот, муассасалар билан келишиш17.07.2016Навоий вилоят ҳокимлиги, вилоят компьютерлаштириш маркази
6Ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тасдиқлаш учун киритишИшлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тасдиқлаш учун Навоий вилояти ҳокимига киритиш20.07.2016Навоий вилоят ҳокимлиги

So`rovnoma natijalari