Hujjat nomi
Тиббий буюмлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiBuyruq
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Sog`liqni saqlash vazirligi
Hujjat muallifiDori vositalari va tibbiy texnika sifatini nazorat qilish bosh boshqarmasi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-06-30 10:40:47
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-07-15 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ

Тиббий буюмлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ буюраман:

1. Тиббий буюмлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Вазир А.Алимов

Тошкент ш.,

2016 йил “___” ________,

____-сон

Ўзбекистон Республикаси

соғлиқни сақлаш вазирининг

2016 йил ___ июндаги ____-сон буйруғига

ИЛОВА

Тиббий буюмлар рўйхати

I. Боғлов материаллари:

1. Тиббий бинтлар;

2. Тиббий пахта;

3. Тиббий гипсли бинтлар;

4. Тиббий дока, гипс-докали боғламлар;

5. Биринчи тиббий ёрдам боғлов халталари;

6. Гемостатик материаллар (губкалар, фибрин плёнкалар, боғламлар);

7. Тиббий тампонлар, докали салфеткалар ва қиркимлар;

8. Тиббий ниқоблар;

9. Тиббий пластирлар;

10. Тиббий елимлар;

11. Сорбентли ва гемостатик кукунлар;

12. Тиббий таёкчалар (спиртли, йодли) ва бошқалар.

II. Тиббиётда қўлланиладиган тикув материаллари:

13. Жарроҳлик иплари (табиий ва синтетик, ипакли, фторполимерли, лавсанли, пўлатдан, титан, капронли, ва бошқа материалдан) сўриладиган ва сўрилмайдиган, игнали ва игнасиз иплар;

14. Жарроҳлик клипслари.

III. Тешиш, инъекция, трансфузия ва сўриб олиш учун ишлатиладиган буюмлар:

15. Инфузион насос учун шприц;

16. Бир маротаба қўлланиладиган инъекцион шприцлар.

17. Жане шприцлари;

18. Инжектор учун шприцлар;

19. Дренажлаш учун буюмлар;

20. Атравматик, инсулинли, инъекцион, лигатурали, эпидурал анестезия учун, спиналли, фистулали жарроҳлик игналар;

21. Инфузион, трансфузион системалар;

22. Инфузион эритмаларни сақлаш учун контейнерлар, қонни олиш ва сақлаш учун қопчалар;

23. Шприц-ручкалар;

24. Канюла, катетерлар;

25. Зондлар;

26. Скарификаторлар (ланцетлар).

IV. Ангиография, ангиопластикада, диализ, гемодиализ ва плазмаферазада, сунъий қон айланишидақўлланиладиган буюмлар:

27. Оксигенаторлар, гемоконцентраторлар, стентлар, фистулалар, баллончалар, магистраллар, ўтказгичлар трансдьюсер ва интродьюсерлар;

28. Рентгеноваскуляр жараёни учун томир ичига қўйиладиган қурилма;

29. Диализаторлар, гемодиализ катетерлари, трубкалар, ўтказгичлар, плазмофильтрлар, гемодиализ учун концентратлар ва бошқалар.

V. Стоматология ва ортодонтия учун буюмлар:

30. Қолип олиш материаллари;

31. Стоматология пластмассалари, металлокерамика асосида пластмасса;

32. Металлсиз ва металлкерамикали тиш протезлари учун фарфор массалар;

33. Сунъий тишлар (пластмассали ва фарфорли);

34. Стоматологик ёрдамчи материаллар: коронка учун гилзалар, мумлар, лаклар, силликлайдиган материаллар, тиш протезларини тўғирловчи материаллар, тиш протезларини қайд қилувчи материаллар;

35. Металлкерамика, стоматологияда қўлланиладиган цемент;

36. Абразив буюмлар: дисклар, тошлар, айланалар, штифтлар, матрицалар;

37. Пломбалаш материаллари;

38. Стоматология тўпламлари;

39. Стоматологик қотишмалар ватиббий гипс;

40. Трейнерлар, лигатурлар, эластиклар, брикетлар, яноқ трубкалари, ортодонтик халқалар, борлар;

41. Илдиз каналларини кенгайтирувчи кимёвий геллар;

42. Тиш каналларини пломбалашга тайёрловчи ва парадонтология учун буюмлар.

VI. Офтальмология буюмлари:

43. Ташхис учун офтальмологик шиша тўпламлари;

44. Контактли, интраокулярли линзалар (каттик ва юмшок), кўзойнак учун линзалар;

45. Оптик линзани таққослаш ва кўриш қобилиятини тўғирлаш учун буюмлар;

46. Юмшоқ, қаттиқ линзаларни тозалаш ҳамда сақлаш учун эритмалар ва воситалар;

47. Кўриш қобилиятини текшириш учун ишлатиладиган жадвал, белгилар, скиаскопик чизғичлар;

48. Кўз жарроҳлигида ишлатиладиган эритма ва ёғлар;

49. Офтальмологик намловчи ва қопламали буюмлар;

50. Офтальмология учун имплантация ва протезлаш пластинка буюмлари;

51. Микрожаррохлик асбоблари.

VII. Акушерлик ва гинекология, урология учун буюмлар:

52. Бир маротаба ишлатиладиган полимер қин кўзгулари;

53. Бачадон ҳалқалари;

54. Цитошеткалар;

55. Гинекологик зондлар, урологик ва сийдик йўли учун катетерлар, урологик стентлар;

56. Сийдик ҳайдаш учун канюлалар;

57. TVT қурилмаси (эркин синтетик илмок перфоратор билан);

58. Аспираторли вакуум.

VIII. Оториноларингология учун буюмлар:

59. Ингаляторлар;

60. Бурун аспираторлари;

61. Бурунни ювиш ва намлаш учун эритма ва спрейлар;

62. Бир маротабалик шпателлар;

63. Отоскоп, ларингоскоп, синускоп ва бошқалар;

64. Аспирацион катетерлар.

IX. Анестезиология ва реанимация учун буюмлар:

65. Трахеал, эндотрахеал, нафас йўли учун, ларингиал, трахеотомик найлар, дренажлар, дренаж катетерлар, ҳаво

ўтказгичлар, стилетлар;

66. Наркоз фильтрлари, нафас йўли учун ниқоблар;

67. Сунъий нафас олдириш ва сунъий нафас олдириш аппарати учун қопчалар;

68. Орқа мия, перидурал, ўтказувчи, маҳаллий ва бошқа турдаги анестезия тўпламлари;

69. Перидурал, киндик, орқа мия ва сўриб олиш учун катетерлар;

70. Наркоз-нафас йўли аппарати учун нафас йўли тизими ва қурилмалари (нафас йўли контури, клапан, намлагич ва бошқалар);

71. Аэрозолли ва кислородли терапия учун қурилмалар.

X. Протезлар, имплантантларва реабилитация воситалари

72. Ортопедикбўйин ёқалари;

73. Ортопедия оёқ кийимлари ва патаклари;

74. Имплантантлар;

75. Ортопедия мосламалари: корсетлар, лангетлар, реклинаторлар, обтураторлар;

76.Остиёсинтез буюмлари;

77.Суяк синишини даволаш учун ишлатиладиган шиналар ва мосламалар;

78. Танага жойлаштириладиган электростимуляторлар;

79. Томирлар суний азо протезлари ва ямоқлар, юрак клапанлари, эндопротезлар, сут безлари протези, қўл-оёқ аъзо протезлари, суний суяклар, суяк тўқималарини ўрнини босувчи, трансплантантлар, суяк цементи.

XII.Жаррохлик асбоблари

80. Кенгайтирувчи, қисувчи, санчувчи, торайтирувчи, кесувчи жаррохлик асбоблари;

81.Обтураторлар;

82. Имплантлаш ва протезлашасбоблар;

83. Стоматологик асбоблар.

XIII. Маҳаллий қўллаш воситалари

84. Жарохатни битирувчи воситалар (силиконли гел ва ёғ);

85. Криотерапевтиквоситалар;

86. Вагинал геллар;

87. Тиббий хантал.

XIV. Ташхис воситалари

88. Аускультация ва перкуссия учун қурилмалар (стетоскоплар, фонендоскоплар, перкуссион болғалар);

89. Пешона рефлекторлари;

90. Тиббий термометрлар;

91. Рентгенография ва флюорография плёнкалари;

92. Тиббий пленкаларни ёритувчи ва мустаҳкамловчилари;

93. Ультратовушли текшириш учун ва контакт геллар.

XV. Резина, резинаматоли, латексли ва полимер буюмлар

94. Қўлқоплар;

95. Тиббий компрессион буюмлар;

96. Корректорлар, фиксаторлар.

97. Жгутлар, белбоғлар, бандажлар, эластик бинтлар;

98. Сут сўрғичлар;

99. Томирларни варикоз кенгайишида қўлланиладиган колготкалар, пайпоқлар.

XVI. Контрацептивлар

100. Спираллар, презервативлар;

101. Хомиладорликдан сақлайдиган қалпоқчалар;

XVII. Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш буюмлари

102. Дори қутилари, санитар сумкалар (тўпламдаги дори воситалари ёки тиббий буюмларЎзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтгазилган бўлиши керак);

103. Кислород учун ёстиқча, кислород балончалари;

104. Ресускитаторлар;

105. Механик сўрғичлар.

XVIII. Беморларни парваришлаш воситалари

106. Тагликклеёнкалар;

107. Тагга солинадиган чамбарак;

108. Бўш резинали буюмлар (грелкалар, муз учун пуфакчалар, спринцовкалар);

109. Сийдик ва нажас қабул қилгичлар;

110. Туваклар;

111. Буйраксимон тиббиёт лотоклари;

112. Тиббёт пипеткалари;

113. Сут сўрғичлар;

114. Аппликаторлар.

XIX. invitroташҳис воситалари

115. Реагентлар;

116. Реагентлар тўплами;

117. Тест-системалар;

118. Экспресс тестлар;

119. Полимер занжирли реакция учун реагентлар тўплами, ДНК/РНК ажратиб чиқарувчи, амплификация, детекция ва электрофорез учун тўпламлар;

120. Назорат ва стандарт материаллар;

121. Озуқамуҳитлар.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Тиббий буюмлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисидаСоғлиқни саклаш вазирлиги буйруғи01.10.2016гМинистерство здравохранения

So`rovnoma natijalari