Hujjat nomi
Чет эл товарларини ташиш жараёнида божхона тўловлари тўланишини таъминлашни ваколатли шахслар билан реал вақт режимида интерактив шаклда ўзаро ҳамкорлик асосида ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo‘mitasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo‘mitasi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-07-11 18:57:19
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-07-26 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Чет эл товарларини ташиш жараёнида божхона тўловлари тўланишини таъминлашни ваколатли шахслар билан реал вақт режимида интерактив шаклда ўзаро ҳамкорлик асосида ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартибини тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 20 майдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташилаётган товарларни божхона томонидан назорат қилишни кучайтириш тўғрисида”ги 239-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:

1. Чет эл товарларини ташиш жараёнида божхона тўловлари тўланишини таъминлашни ваколатли шахслар билан реал вақт режимида интерактив шаклда ўзаро ҳамкорлик асосида ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан кучга киради.

Раис З. Дусанов

Тошкент шаҳри,

2016йил “____” ________

_______________-сон

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил “___” июлдаги “_____”- сон қарорига илова

Чет эл товарларини ташиш жараёнида божхона тўловлари тўланишини таъминлашни ваколатли шахслар билан реал вақт режимида интерактив шаклда ўзаро ҳамкорлик асосида ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби

Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 20 майдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташилаётган товарларни божхона томонидан назорат қилишни кучайтириш тўғрисида”ги 239-сон қарорига мувофиқ чет эл товарларини ташиш жараёнида божхона тўловлари тўланишини таъминлашни ваколатли шахслар билан реал вақт режимида интерактив шаклда ўзаро ҳамкорлик асосида ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазур Тартибда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

«Авто» ЯААТ – Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг «Авто» ягона автоматлаштирилган ахборот тизими;

жўнатувчи божхона пости – товарларни божхона назорати остида ташиш бошланган божхона пости;

манзил божхона пости – товарларни божхона назорати остида ташиш тугалланадиган божхона пости;

божхона тўловлари тўланиши таъминланганлигини тасдиқловчи хужжат– божхона ҳудудида божхона назорати остида олиб ўтиладиган товарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 47 бобига мувофиқ пул маблағларини божхона органининг шахсий ғазна хисобварағига киритилганлигини тасдиқловчи хужжат, гаров тўғрисидаги шартнома, банк кафолати, суғурта полиси ёҳуд кафиллик хужжати;

ваколатли шахс – чет эл товарларини ташиш жараёнида божхона тўловлари тўланиши таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлган юк жўнатувчи, юк қабул қилувчи, ташувчи ёҳуд бошқа манфаатдор шахс.

2. Чет эл товарларини ташиш жараёнида божхона тўловлари тўланишининг таъминланишини ҳисобга олиш ва назорат қилиш “Авто” ЯААТ орқали амалга оширилади.

2-боб. Чет эл товарларини ташиш жараёнида божхона тўловлари тўланишининг таъминланишини ҳисобга олиш тартиби

3. Ваколатли шахс Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг худудий бошқармасига (кейинги ўринларда – ҳудудий бошқарма) божхона тўловлари тўланиши таъминланганлигини тасдиқловчи хужжатни Ягона давлат интерактив хизматлари портали орқали электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда тақдим этади.

4. Ҳудудий бошқарма ўн кунлик муддат ичида тақдим этилган ҳужжатни амалдаги қонунчиликка мос келишини ўрганиб чиқади ва заруриятга кўра, тижорат банклари
ёки суғурталовчилардан тасдиқловчи хужжатларни сўраб олиши мумкин.

5. Божхона тўловлари тўланиши таъминланганлигини тасдиқловчи хужжат амалдаги қонунчиликка мос келганда ҳудудий бошқарма божхона тўловлари тўланиши таъминланганлиги тўғрисидаги маълумотларни ДБҚнинг ягона ахборотлаштирилган ахборот тизимига киритади.

ДБҚнинг ягона ахборотлаштирилган ахборот тизими автоматик равишда идентификацион рақам бириктириб, уни Ягона давлат интерактив хизматлари портали орқали ваколатли шахсга юборади.

6. Божхона тўловлари тўланиши таъминланганлигини тасдиқловчи хужжат амалдаги қонунчиликка мос келмаган тақдирда, ваколатли шахсга ҳудудий бошқарма томонидан божхона ҳамроҳлигида кузатиб боришдан озод этиш рад этилганлиги, сабаблари кўрсатилган ҳолда Ягона давлат интерактив хизматлари портали орқали маълум қилинади.

3-боб. Чет эл товарларини ташиш жараёнида божхона тўловлари тўланишининг таъминланишини назорат қилиш тартиби

7. Чет эл товарларини Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ташишни бошлашдан олдин, ваколатли шахс Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органларига Ягона давлат интерактив хизматлари порталидаги “Чет эл товарларининг ҳаракатига божхона тўловлари тўланишини таъминлаш” интерактив хизмати орқали электрон рақамли имзо билан тасдиқланган, қуйидаги маълумотларни тақдим қилади:

мазкур тартибнинг 5-бандига мувофиқ бириктирилган идентификацион рақам;

транспорт воситаси тўғрисида маълумот;

таъминлаш суммаси.

8. Тақдим қилинган маълумотлар “Авто” ЯААТда форматли-мантиқий назоратдан ўтади.

Форматли-мантиқий назорат натижалари бўйича ваколатли шахсга автоматик тарзда идентификацион код ёки тақдим қилинган маълумотлардаги хатоликлар тўғрисида маълумот юборилади.

9. Идентификацион код жўнатувчи божхона пости ходимига божхона ҳамроҳлигида кузатиб боришдан озод қилиш учун тақдим этилади.

Идентификацион код шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 30 октябрдаги “Автомобиль транспортида Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали ўтказиладиган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисида Давлат божхона хизмати органларининг электрон тарзда олдиндан хабардор қилинишини жорий этиш тўғрисида”ги 307-сон қарори шартлари асосида олдиндан электрон хабардор қилишда тақдим этилиши мумкин.

10. Жўнатувчи божхона органи ходими товарнинг кузатув ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларнинг “Авто” ЯААТдаги маълумотларга мувофиқлигини мустақил равишда текширади ва тафовутлар бўлмаган тақдирда божхона ҳамроҳлигида кузатиб боришдан озод қилинган ҳолда божхона расмийлаштирувини амалга оширади.

11. Идентификацион код ва божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммаси товарни етказиб беришнинг назорат ҳужжатида кўрсатилади.

Товарни етказиб беришнинг назорат ҳужжатида кўрсатилган божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммасини, ушбу ҳужжат жўнатувчи божхона пости ходими томонидан расмийлаштирилган пайтдан манзил божхона постида назоратдан ечилгунга қадар фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Maxmudov Jamoliddin Sultonmurod o'g'li2016-07-19 13:37:49Хотелось бы увидить эту редакцию и на русском языке.Rad etildi

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2014 йил 28 февралда 2565-рақам билан рўйхатдан ўтган "Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидалари"нинг 74-бандига асосан идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат давлат тилида қабул қилинади.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқишДавлат божхона қўмитасининг қарори лойиҳаси10.07.2016 йил.ДБҚ
2Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини муҳокама қилиш учун Ягона порталга жойлаштириш Ягона порталга жойлаштириш11.07.2016 йилДБҚ
3Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини муҳокама қилиш Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Ягона порталда муҳокама қилиш11.07.2016 йил – 26.07.2016 йилДБҚ
4Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини таклиф ва эътирозлар асосида қайта ишлашТаклифларни умумлаштириш, Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини таклиф ва эътирозлар асосида қайта ишлаш ва якуний лойиҳани Ягона порталга жойлаштириш27.07.2016 йил – 30.07.2016 йилДБҚ
5Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишишНорматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига юбориш01.08.2016 йил – 03.08.2016 йилДБҚ
6Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун киритишНорматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Адлия вазирлигига киритиш04.08.2016 йил.ДБҚ

So`rovnoma natijalari