Hujjat nomi
Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплексларидаги харидорларга қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotToshkent shahar hokimligi
Hujjat muallifiToshkent shahar hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-07-27 12:25:26
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-08-11 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н

1. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича мажмуаси, Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти ва “Тошбозорсавдо” уюшмасининг Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудида фаолият юритувчи тадбиркорлар ҳамда хизмат кўрсатувчи ишчи, ходимларни бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан тақдим этиладиган фарқлаш белгиси (бейжик) билан таъминлаш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.

2. Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудида фаолият юритувчи тадбиркорлар ҳамда хизмат кўрсатувчи ишчи, ходимларни бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан тақдим этиладиган фарқлаш белгисидан (бейжик) фойдаланиш тўғрисидаги Йўриқнома (кейинги ўринларда – “Йўриқнома” деб юритилади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Савдо, хизмат кўрсатиш ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти(Р.Абдумажитов), “Тошбозорсавдо” уюшмаси (С.Нематуллаев), бозорлар ва савдо комплекслари раҳбарлари:

Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудида фаолият юритувчи тадбиркорлар ҳамда хизмат кўрсатувчи ишчи, ходимлар фарқлаш белгисини (бейжик) расмийлаштириш учун улар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатларнинг қабул қилиб олиш, ҳужжатларни Йўриқномада белгиланган муддат ичида кўриб чиқиш ва мурожаат этувчига фарқлаш белгисини (бейжик) берилишини назорат қилиш;

Тошкент шаҳридаги бозор ва савдо комплекслари штат жадвалини қайта кўриб чиқиш асосида ҳар бир жамиятда фарқлаш белгисини (бейжик)ларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва назоратини олиб бориш билан шуғулланадиган алоҳида бўлим ташкил этиш ёки мутахассис лавозимини киритиш масаласини кўриб чиқиш;

ҳар бир бозорлар ва савдо комплексларда фарқлаш белгиси (бейжик) билан тўлиқ қамраб олинганлиги ҳақида ҳар чорак якуни бўйича таҳлилий маълумотлар тайёрланиб, Тошкент шаҳар ҳокимлигига киритиб бориш вазифалари юклатилсин.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Иногамов Нурилло Абдулхаевич 2016-07-30 03:05:39
Маоши тадбиркорларнинг (оҳир оқибатда халқнинг) зиммасига тушадиган яна қўшимча лавозимлар. Ходимлар томонидан фарқлаш белгиларининг тақиб юрилишини маъмурият таъминлаши ва назорат қилиши мумкин. Тадбиркорларнинг эса фарқлаш белгиларини тақишларидан аниқ мақсад кўринмаяпти.

4. "Тошкент оқшоми" ва "Вечерний Ташкент" газеталари таҳририяти (А.Акромов), “Компьютерлаштириш маркази” ДУК (М.Асамов): мазкур қарорни расмийэълонқилинишиваwww.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.

5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан уч ой муддат ўтганидан кейин қонуний кучга киради.

6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари М.Обидов ва Н.Хусанов зиммасига юклатилсин.

Тошкент шаҳар ҳокими Р. Усманов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплексларидаги харидорларга қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида Ходимларни бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан тақдим этиладиган фарқлаш белгисидан (бейжик) фойдаланиш тўғрисидаги Йўриқнома (кейинги ўринларда – “Йўриқнома” деб юритилади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.15 kunТошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари М.Обидов ва Н.Хусанов

So`rovnoma natijalari