Hujjat nomi
Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплексларидаги харидорларга қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotToshkent shahar hokimligi
Hujjat muallifiToshkent shahar hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-07-27 17:36:44
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-08-11 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н

1. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича мажмуаси, Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти ва “Тошбозорсавдо” уюшмасининг Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудида фаолият юритувчи тадбиркорлар ҳамда хизмат кўрсатувчи ишчи, ходимларни бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан тақдим этиладиган фарқлаш белгиси (бейжик) билан таъминлаш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.

2. Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудида фаолият юритувчи тадбиркорлар ҳамда хизмат кўрсатувчи ишчи, ходимларни бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан тақдим этиладиган фарқлаш белгисидан (бейжик) фойдаланиш тўғрисидаги Йўриқнома (кейинги ўринларда – “Йўриқнома” деб юритилади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Савдо, хизмат кўрсатиш ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти(Р.Абдумажитов), “Тошбозорсавдо” уюшмаси (С.Нематуллаев), бозорлар ва савдо комплекслари раҳбарлари:

Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудида фаолият юритувчи тадбиркорлар ҳамда хизмат кўрсатувчи ишчи, ходимлар фарқлаш белгисини (бейжик) расмийлаштириш учун улар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатларнинг қабул қилиб олиш, ҳужжатларни Йўриқномада белгиланган муддат ичида кўриб чиқиш ва мурожаат этувчига фарқлаш белгисини (бейжик) берилишини назорат қилиш;

Тошкент шаҳридаги бозор ва савдо комплекслари штат жадвалини қайта кўриб чиқиш асосида ҳар бир жамиятда фарқлаш белгисини (бейжик)ларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва назоратини олиб бориш билан шуғулланадиган алоҳида бўлим ташкил этиш ёки мутахассис лавозимини киритиш масаласини кўриб чиқиш;

ҳар бир бозорлар ва савдо комплексларда фарқлаш белгиси (бейжик) билан тўлиқ қамраб олинганлиги ҳақида ҳар чорак якуни бўйича таҳлилий маълумотлар тайёрланиб, Тошкент шаҳар ҳокимлигига киритиб бориш вазифалари юклатилсин.

4. "Тошкент оқшоми" ва "Вечерний Ташкент" газеталари таҳририяти (А.Акромов), “Компьютерлаштириш маркази” ДУК (М.Асамов): мазкур қарорни расмийэълонқилинишиваwww.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.

5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан уч ой муддат ўтганидан кейин қонуний кучга киради.

6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари М.Обидов ва Н.Хусанов зиммасига юклатилсин.

Тошкент шаҳар ҳокими Р. Усманов

Тошкент шаҳар ҳокимининг

2016 йил «___» _______даги

_____сонли қарорига

ИЛОВА

Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудида фаолият юритувчи тадбиркорлар ҳамда хизмат кўрсатувчи ишчи, ходимларини бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан тақдим этиладиган фарқлаш белгисидан (бейжик) фойдаланиш тўғрисидаги Йўриқнома

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу йўриқнома “Тошбозорсавдо” уюшмаси тизимидаги бозорлар ва савдо комплексларида фаолият юритувчи тадбиркорлар ҳамда хизмат кўрсатувчи ишчи, ходимларга бериладиган фарқлаш белгисини (бейжикни) тайёрлаш, бериш, алмаштириш, сақлаш ва уларнинг ҳисобини юритиш ҳамда улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.

II. Фарқлаш белгисига (бейжик) қўйиладиган талаблар

2. Фарқлаш белгиси (бейжик) бозорлар ва савдо комплексларида фаолият юритувчи тадбиркорлар ҳамда хизмат кўрсатувчи ишчи, ходимларга бериладиган гувоҳнома тури ҳисобланади.

3. Фарқлаш белгиси (бейжик) бланкалари қатъий ҳисоботда турувчи бланк бўлиб:

юқори сифатли расм қоғозда;

ўлчами 105х75 мм бўлган тўғри тўрт бурчак шаклда;

устки юқори қисмида бозор ва савдо комплексининг номи кўрсатилган;

ўрта қисмида тадбиркорлар ҳамда хизмат кўрсатувчи ишчи, ходим расми жойлаштирилган ва унинг таг қисмига паспортдаги маълумотлар асосида тўлдирилган фамилияси, исми, отасининг исми (тўлиқ), фаолият тури, фаолият амалга оширадиган жойи (мавжуд бўлса) ва унинг тагида фарқлаш белгиси (бейжик) рақами кўрсатилган;

жойлаштирилган расмнинг чап пастки бурчагига, фарқлаш белгиси (бейжик) олувчи тадбиркорлар ҳамда хизмат кўрсатувчи ишчи, ходимларга тегишли ҳужжатлар асосида қалбакилаштиришга қарши ҳимоя элементи қўйилган;

фарқлаш белгиси (бейжик)нинг орқа томонига паспорт бўйича маълумотлар, яъни туғилган ойи, йили, жойи,яшаш манзили, паспорт рақами, иш вақти, тушлик вақти ва бошқа керакли маълумотлар кетма-кетликда ёзилган;

барча маълумотлар киритилган фарқлаш белгиси (бейжик) пастки чап бурчак қисми бозор ёки савдо комплексининг муҳри билан тасдиқланган ва пластик плёнка билан ҳимояланган ҳолда тайёрланади.

4. Фарқлаш белгисини (бейжик) олган шахс уни иш фаолияти давомида тақиб юради ва ўзга шахсларга бериш таъқиқланади.

III. Фарқлаш белгисини (бейжик) тайёрлаш,

ҳисобга олиш ва сақлаш

5. Барча маълумотлар киритилган намунавий фарқлаш белгиси (бейжик) бозор ва савдо комплексининг буюртмаси асосида тайёрланади.

6. Фарқлаш белгиси (бейжик)нинг ҳисоби бозор ва савдо комплекслари томонидан юритиладиган рўйхатга олиш китобида қайд этиб борилади.

Рўйхатга олиш китобида тартиб рақами, фарқлаш белгиси (бейжик)нинг рақами, шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, амал қилиш муддати, фаолият тури, фаолият амалга оширадиган жойи (мавжуд бўлса), паспорт маълумотлари, турар жойи ёки вақтинча рўйхатга олинган манзили, фарқлаш белгиси (бейжик)нинг олганлиги тўғрисида имзоси ва сана, қайтарилган санаси, телефон рақами ва қайтариб олган масъул шахснинг Ф.И.Ш., лавозими, имзоси кўрсатилади.

7. Рўйхатга олиш китоби варақлари рақамланиб, ип билан тикилади ҳамда бозор ва савдо комплекси раҳбари ёки ўринбосарининг имзоси билан тасдиқланади ҳамда камида 5 йил сақланади.

8. Белгиланган тартибда расмийлаштирилган фарқлаш белги (бейжик)лари бозор ва савдо комплекслари маъмуриятида махсус темир шкаф (сейф)ларда сақланади. Ушбу шкаф (сейф)лар қулфланиб, муҳрланадиган бўлиши лозим.

9. Фарқлаш белгиси (бейжик)ларнинг кирими, сарфи ва мавжуд қолдиғи ҳар йил якунида тегишли бозор ва савдо комплексининг буйруғи билан ташкил этилган ишчи комиссияси томонидан текширилади ва далолатномалар расмийлаштирилади.

IV. Фарқлаш белгиси (бейжик) бериш, алмаштириш

ва қайтариб олиш тартиби

10. Фарқлаш белгиси (бейжик) бозор ёки савдо комплекси ҳудудида фаолият юритувчи тадбиркорлар ҳамда хизмат кўрсатувчи ишчи, ходимларнинг аризасига асосан берилади.

11. Фарқлаш белгиси (бейжик)ни олувчи ўз аризасида Ф.И.Ш., паспорт маълумотлари, яшаш манзили, туғилган йили ва жойи, мобил телефон раками, фаолият тури, фаолият амалга оширадиган жойи (мавжуд бўлса) ва фаолият муддатини кўрсатган ҳолда тақдим этади.

12. Аризасига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

паспорт нусхаси доимий ёки вақтинча рўйхатда (прописка) туриш манзили билан (асл нусхасини кўрсатган ҳолда);

тадбиркорлар учун тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи хужжат нусхаси (асл нусхасини кўрсатган ҳолда);

тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, боғдорчилик-узумчилик ёки полизчилик ширкати бошқаруви томонидан берилган сотилаётган маҳсулот жисмоний шахс томонидан унга ёки унинг оила аъзоларига ажратилган ер участкасида етиштирилганлигини тасдиқловчи, белгиланган шаклдаги ҳужжат (маълумотнома).

13. Ариза ва унга илова ҳужжатлар топширилганидан кейин, ариза берувчи шахс суратга олиниб, шахсга тегишли маълумотлар фарқлаш белгиси (бейжик) бланкига киритилади.

Тайёр бўлган фарқлаш белгиси (бейжик) бланкаси жамиятнинг хавфсизлик бўлими ёки мутахассиси томонидан шахснинг паспорт нусхаси ва бошқа ҳужжатлар билан фарқлаш белгиси (бейжик)даги маълумотларни тўғрилигини текшириб, қалбакилаштиришга қарши ҳимоя элементини қўяди ва фарқлаш белгиси (бейжик)ни рўйхатга олиш китобига киритади.

Фарқлаш белгиси (бейжик)га ҳимоя элементи қўйилганидан сўнг, жамият раҳбари томонидан имзоланиб, муҳр билан тасдиқланади ҳамда пластик плёнка билан қопланиб, қисқа муддатда аризачига топширилади.

14. Фарқлаш белгиси (бейжик)ни олган шахс ундан фойдаланиш, сақлаш, қайта топшириш, йуқотмаслик, бошқа шахсларга бермаслик ва доимо кўкрагига тақиб юриши лозимлиги ҳақида огоҳлантирилади.

15. Бозор ва савдо комплексларининг ҳар бир кириш-чиқиш жойларида фарқлаш белгиси (бейжик) берилиши ва улардан фойдаланиш тартибини тушунтирувчи маълумотлар (эълонлар) ўрнатилади ҳамда радиотармоқ орқали ўқиб эшиттириб турилади.

16. Бозор ёки савдо комплекси маъмурияти биносида, ҳудудда фаолият юритувчи тадбиркорлар ҳамда хизмат кўрсатувчи ишчи, ходимлар учун қулай бўлган жойда темир шкаф, стол ва ўриндиқлар ҳамда фарқлаш белгисини (бейжик) тайёрлаш учун компьютер жихози ва фотосуратга олиш мосламаси билан жиҳозланган алоҳида хона ажратилади.

17. Фарқлаш белгисини (бейжик) олган шахснинг аризасига асосан, унинг паспорт ёки бошқа маълумотлари ўзгарган ёҳуд фарқлаш белгиси (бейжик) яроқсиз ҳолга келганида ёхуд йўқотилганида, белгиланган муддатидан аввал алмаштирилади.

18. Фарқлаш белгисини (бейжик) олган шахс ўз фаолиятини тўхтатганида, фарқлаш белгисини (бейжик) маъмуриятга қайтариши лозим.

V. Фарқлаш белгиси (бейжик)дан фойдаланишни

бузганлик учун жавобгарлик

19. Фарқлаш белгиси (бейжик)дан фойдаланиш талабларини бузиш, уни қалбакилаштириш қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка тортишга асос бўлади.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплексларидаги харидорларга қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида Ходимларни бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан тақдим этиладиган фарқлаш белгисидан (бейжик) фойдаланиш тўғрисидаги Йўриқнома (кейинги ўринларда – “Йўриқнома” деб юритилади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.15 kunТошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари М.Обидов ва Н.Хусанов

So`rovnoma natijalari