Hujjat nomi
Навоий Кон-металлургия комбинати давлат корхонаси томонидан Навоий ва Зарафшон шаҳарлари ҳамда Учқудуқ туманида хизмат кўрсатилаётган кўп қаватли турар жой фондида жойлашган нотурар жойларга техник хизмат кўрсатиш тарифларини тасдиқлаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotNavoiy viloyati hokimligi
Hujjat muallifiNavoiy viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-07-27 18:24:34
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-08-11 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Лойиха

Навоий Кон-металлургия комбинати давлат корхонаси томонидан Навоий ва Зарафшон шаҳарлари ҳамда Учқудуқ туманида хизмат кўрсатилаётган кўп қаватли турар жой фондида жойлашган нотурар жойларга техник хизмат кўрсатиш тарифларини тасдиқлаш
тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 1996й., 5-6-сон, 59-модда) Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги “Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 239-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 42-43-сон, 364-модда) ижросини таъминлаш ҳамда Навоий кон-металлургия комбинати давлат корхонасининг 2016 йил 28 июндаги 4-01-15/7104-сонли мурожаати, вилоят Молия бошқармасининг 2016 йил 18 июлдаги 01-02-02-1071-сонли, вилоят Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш бошқармасининг 2016 йил 18 июлдаги 01/10-2329-сонли хулосаларини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни 6, 25-моддаларига асосан

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Навоий Кон-металлургия комбинати давлат корхонаси томонидан Навоий ва Зарафшон шаҳарлари ҳамда Учқудуқ туманида хизмат кўрсатилаётган кўп қаватли турар жой фондида жойлашган нотурар жойларга техник хизмат кўрсатиш тарифлари иловага мувофиқ тасдиқлансин ҳамда 2016 йил 1 сентябрдан жорий этилсин.

2. Навоий Кон-металлургия комбинати давлат корхонаси тизимидаги турар жой фондини сақлаш ва унга техник хизмат кўрсатиш корхоналари ўз вақтида сифатли хизмат кўрсатилишини таъминласинлар.

3. Вилоят ҳокимлиги Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари котибияти (Ниёзов) га ушбу қарорни “Дўстлик байроғи” ва “Знамя дружбы” газеталарида расман эълон қилинишини;

Вилоят ҳокимлиги Компъютерлаштириш маркази давлат корхонаси (Фармонов) га мазкур қарорни вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминлаш топширилсин.

4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари К.Расулов зиммасига юклатилсин.

5. Мазкур қарор 2016 йил 1 сентябрдан бошлаб кучга киради.

Вилоят ҳокими Э.Турдимов

Вилоят ҳокимининг

2016 йил “_____” августдаги

_______ - сонли қарорига
илова

Навоий Кон-металлургия комбинати давлат корхонаси томонидан Навоий ва Зарафшон шаҳарлари ҳамда Учқудуқ туманида хизмат кўрсатилаётган кўп қаватли турар жой фондида жойлашган нотурар жойларга техник хизмат кўрсатиш

ТАРИФЛАРИ

Уй-жой фондининг тури

Умумий уй-жой фондини

сақлаш ва унга техник

хизмат кўрсатиш

тарифлари ( 1 м2учун сўмда)

Уй-жой фонди жойлашган
жой номи

1

Турар жойлар нотурар жойга айлантирилган жойлар учун (ҚҚС билан)

878

Навоий шаҳри

2

Турар жойлар нотурар жойга айлантирилган жойлар учун (ҚҚС билан)

858

Зарафшон шаҳри

3

Турар жойлар нотурар жойга айлантирилган жойлар учун (ҚҚС билан)

828

Учқудуқ тумани

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқишНавоий вилояти ҳокимининг қарори лойиҳасини26.07.2016Навоий вилоят ҳокимлиги, НКМК ДК
2Ягона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини жойлаштиришЯгона порталда: муҳокама ўтказилиши тўғрисида хабарномани; жадвални; норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини; муҳокама иштирокчилари учун сўровномани жойлаштириш27.07.2016Навоий вилоят ҳокимлиги, вилоят компьютерлаштириш маркази
3Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича муҳокама қилишЛойиҳани белгиланган тартибда Ягона порталда муҳокама қилиш.27.07.2016 й. - 11.08.2016 йЯгона портал фойдаланувчилари
4Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини таклифларга мувофиқ қайта ишлашЯгона портал иштирокчиларидан келиб тушган таклифларни инобатга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси қайта ишлаб чиқиш14.08.2016 йавоий вилоят ҳокимлиги, НКМК ДК
5Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ташкилот ва муассасалар билан келишишЯгона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини қайта жойлаштириш ва лойиҳани ташкилот, муассасалар билан келишиш14.08.2016 йНавоий вилоят ҳокимлиги, НКМК ДК
6Ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тасдиқлаш учун киритишИшлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тасдиқлаш учун Навоий вилояти ҳокимига киритиш15.08.2016 йНавоий вилоят ҳокимлиги

So`rovnoma natijalari