Hujjat nomi
Ломбардлар бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режаси
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiHisobvaraqalar rejasi
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Markaziy banki
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Markaziy banki
Muhokama boshlanishi (sana)2016-07-28 12:10:38
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-08-12 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОМБАРДЛАР БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ

ҲИСОБВАРАҚЛАРИ РЕЖАСИ

I. ҲИСОБВАРАҚЛАР РЕЖАСИНИНГ

УМУМИЙ ТАВСИФИ

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

ELYORJON ISMAILOV 2016-08-04 12:00:34
Таклиф: янги ҳисоб рақам киритилиши лозим Қонунчиликда ломбардлар филиаллар очишга ҳақли. Бунда қўшимча равишда 10111-“Ломбарднинг филиалларидаги нақд пуллар” ҳисоб рақами очишга мақсадга мувофиқ. 10593-“Ломбарднинг банкларга қўйилган талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)” ҳисоб рақами очишга мақсадга мувофиқ. Сабаби, тугатилган ва тугатилиш жараёнида мумкин бўлган банклардаги маблағлар бўйича ломбард томонидан кўрилиши мумкин бўлган зарарлар вужудга келиши мумкин. Бунда зарарларни қоплаш захираси шакллантириш ва операцияларини амалга ошириш қоидаларини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ишлаб чиқиб, тартибга солиниши мақсадга мувофиқ. 10595-“Ломбарднинг банкларга кўйилган жамғарма депозитлари бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)” ҳисоб рақами очишга мақсадга мувофиқ. Сабаби, тугатилган ва тугатилиш жараёнида мумкин бўлган банклардаги маблағлар бўйича ломбард томонидан кўрилиши мумкин бўлган зарарлар вужудга келиши мумкин. Бунда зарарларни қоплаш захираси шакллантириш ва операцияларини амалга ошириш қоидаларини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ишлаб чиқиб, тартибга солиниши мақсадга мувофиқ. 10587-“Ломбарднинг банкларга кўйилган муддатли депозитлари бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)” ҳисоб рақами очишга мақсадга мувофиқ. Сабаби, тугатилган ва тугатилиш жараёнида мумкин бўлган банклардаги маблағлар бўйича ломбард томонидан кўрилиши мумкин бўлган зарарлар вужудга келиши мумкин. Бунда зарарларни қоплаш захираси шакллантириш ва операцияларини амалга ошириш қоидаларини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ишлаб чиқиб, тартибга солиниши мақсадга мувофиқ. 10599-“Ломбарднинг банкларга кўйилган бошқа маблағлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)” ҳисоб рақами очишга мақсадга мувофиқ. Сабаби, тугатилган ва тугатилиш жараёнида мумкин бўлган банклардаги маблағлар бўйича ломбард томонидан кўрилиши мумкин бўлган зарарлар вужудга келиши мумкин. Бунда зарарларни қоплаш захираси шакллантириш ва операцияларини амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ишлаб чиқиб, тартибга солиниши керак. 12401-Мижозларга 30 кунгача берилган қисқа муддатли кредитлар; 12402-Мижозларга 60 кунгача берилган қисқа муддатли кредитлар; 12403-Мижозларга 90 кунгача берилган қисқа муддатли кредитлар; ҳисоб рақамлар очишга мақсадга мувофиқ. 12405-Мижозларга 30 кунгача берилган муддати ўтган кредитлар; 12406- Мижозларга 60 кунгача берилган муддати ўтган кредитлар; 12407- Мижозларга 90 кунгача берилган муддати ўтган кредитлар; ҳисоб рақамлар очишга мақсадга мувофиқ. 12409-Мижозларга 30 кунгача берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар; 12410-Мижозларга 60 кунгача берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар; ҳисоб рақамлар очишга мақсадга мувофиқ. 16301-Банкларга қўйилган талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар; 16302-Банкларга қўйилган жамғарма депозитлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар; 16303-Банкларга қўйилган муддатли депозитлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар; 16304-Банкларга қўйилган бошқа маблағлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар ҳисоб рақамларини очишга мақсадга мувофиқ. 16377-“Муддати ўтган кредитлар бўйича ҳисобланган фоизлар” ҳисоб рақамини номлаш мақсадга мувофиқ 16405-“Кредитлар бўйича ҳисобланган жарима ва пенялар” ҳисоб рақамини номлаш мақсадга мувофиқ. 19907-“ Хизматлар учун олдиндан тўланган харажатлар” Ҳисобварақнинг таърифи: кўрсатилган хизматлар учун олдиндан тўланган харажатлар (почта, телеграф, телефон алоқаси, сув, электр энергия, газ, таъмирлаш, нотариус ва бошқалар учун аванс) тўловлари ҳисобга олинади. 19929-“Муддати узайтирилган харажатлар” Ҳисобварақнинг таърифи: жорий даврда олдиндан тўланган, лекин келгуси (1 йилдан ортиқ) давр харажатлари ҳисобланадиган ва қабул қилинадиган харажатлар ҳисобга олинади. Бунга ижара бўйича бўнак тўловлари, нашрларга обуна тўловлари ҳамда мулк суғуртаси тўловлари ва ҳ.к. киради. Таклиф: Ушбу ҳисоб рақам очилиши мақсадга мувофиқ эмас. 19945-“ Тугатилган ва тугатилиш жараёнида бўлган банклардаги маблағлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив) Сабаби юкорида 10503, 10505, 10507, 10597-ҳисоб рақамлар учун , 10593, 10595, 10587, 10599- захира ҳисоблари мавжуд. Таклиф: янги ҳисоб рақамлар киритилиши лозим 21402-“Таъсисчиларнинг устав капиталини шаклантириш (ошириш) учун топширган қарз маблағлари“ ҳисобини номлаш мақсадга мувофиқ. Таклиф: янги ҳисоб рақамлар киритилиши лозим 21601-“Муддати ўтган қисқа муддатли кредитлар” ҳисоб рақами. 21602-“Шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар” ҳисоб рақами. 21607-“Банклардан олинган қисқа муддатли муддати ўтган кредитлар” ҳисоб рақами 21608-“Банклардан олинган қисқа муддатли, шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар” ҳисоб рақами. 21697-“Бошқа кредиторлардан олинган қисқа муддатли муддати ўтган кредитлар” ҳисоб рақами. 21698-“Шартлари қайта қўриб чиқилган, бошқа кредиторлардан олинган қисқа муддатли кредитлар” ҳисоб рақами. 22001-“Муддати ўтган олинган узоқ муддатли кредитлар” ҳисоб рақами. 22002-“Шартлари қайта кўриб чиқилган олинган узоқ муддатли кредитлар” ҳисоб рақами. 22007-“Банклардан олинган узоқ муддатли муддати ўтган кредитлар” ҳисоб рақами. 22008-“Шартлари қайта кўриб чиқилган банклардан олинган узоқ муддатли кредитлар” ҳисоб рақами. 22097-“Бошқа кредиторлардан олинган узоқ муддатли муддати ўтган кредитлар” ҳисоб рақами. 22098-“Шартлари кайта кўриб чиқилган бошқа кредиторлардан олинган узоқ муддатли кредитлар” ҳисоб рақами. 22101-“Муддати ўтган лизинг (молиявий ижара) бўйича мажбуриятлар” ҳисоб рақами. 22102-“Шартлар қайта кўриб чиқилган лизинг (молиявий ижара) бўйича мажбуриятлар” ҳисоб рақами. 22103-“Банклар олдидаги лизинг бўйича муддати ўтган мажбуриятлар” ҳисоб рақами. 22104-“Шартлари қайта кўриб чиқилган банклар олдидаги лизинг бўйича мажбуриятлар” ҳисоб рақами 22105-“Бошка лизинг берувчилар олдидаги лизинг бўйича муддати ўтган мажбуриятлар” ҳисоб рақами. 22106-“Шартлари кайта кўриб чиқилган, бошқа лизинг берувчилар олдидаги лизинг бўйича мажбуриятлар” ҳисоб рақами 22408-“Лизинг (молиявий ижара) бўйича ҳисобланган фоизлар ва пенялар” ҳисоб рақамини номлаш мақсадга мувофиқ. 22411-“Олинган кредитлар бўйича ҳисобланган пеня ва жарималар” ҳисоб рақам очишга мақсадга мувофиқ. 22497-“ Бошқа мажбуриятлар бўйича ҳисобланган пеня ва жарималар” ҳисоб рақам очишга мақсадга мувофиқ. 22814-“ Бошқа кредиторлардан олинган заём” 22815-“ Бошқа кредиторлардан олинган, ссуда” 22816-“ Бошқа кредиторлардан олинган молиявий ёрдам маблағлари”; ҳисоб рақамлар очиш мақсадга мувофиқ. Таклиф: Ушбу ҳисоб рақам очилиши мақсадга мувофиқ эмас. 45917-“Грант маблағларидан олинган даромад“ ҳисоб рақами Таклиф: янги ҳисоб рақамлар киритилиши лозим 54902-“Бошқа кредиторлардан олинган заёмнинг фоизли харажатлари”. 54903-“Бошқа кредиторлардан олинган, ссуданинг фоизли харажатлари”. 54904-“Бошқа кредиторлардан олинган молиявий ёрдам маблағларининг фоизли харажатлари” 55106-“Кўрсатилган хизматлар ва воситачилик харажатлари” ёки (менежмент бўйича харажатлар) Ҳисобварақнинг таърифи: ломбардларга кўрсатилган хизматлар учун қилинган харажатлар ва воситачилик харажатлари ҳисоби олиб борилади. Шунингдек ломбарднинг бошқа ташкилот ва муассасаларидан олинган маълумотлар, маслаҳатлар ва бошқарув хизматлари учун, шу билан биргаликда АСОКИ сўровлари, гаров реестрга ёзувларни киритиш бўйича қилган харажатлари ҳисоби олиб борилади. 56108-“Ходимларни мажбурий суғуртаси учун тўловлар”. Ушбу харажат ломбард низоми ва қонунчиликка мувофиқ равишда жисмоний шахслардан ундириб олинмайдиган тўлов ҳисобига ломбард томонидан тўланадиган суммалар ҳисоби олиб борилади. 56216-“Ломбарднинг фаолияти билан боғлиқ бўлган дастурий таъминотларга қилинган харажатлар” Масалан: Ломбардларга “FlexFin, Бухгалтерия учун 1с», “Касперский” ва хоказо дастурий таъминотлар мавжуд бўлиб, уларга хар ойда харажатлар қилинади. 56404-“Нотариус харажатлари” ҳисоб рақами 56408-“Ким ошди савдолари (аукцион) харажатлари” ҳисоб рақами 56502- Репрезентация ва кўнгил очувчи тадбирлар харажатлари Ҳисобварақнинг таърифи: ломбарднинг тўғридан тўғри мавқеи (престижи) ва бизнесининг ривожланишига имкон берадиган репрезентация ва кўнгил очар тадбирларга қилган, шунингдек тақдимот тадбирлари харажатлари ҳисоби олиб борилади. Масалан “Банк-экспо” тадбирларга килинган харажатлар киритилиши мумкин. 56506- Аъзолик бадаллари Ҳисобварақнинг таърифи: ломбарднинг аъзолик бадалларни тўлаш учун қилган харажатларини, агар ломбард клублар, ассоциация, ижтимоий ва бошқа ташкилотларнинг аъзолари бўлиб ҳисобланса, ҳисоби олиб борилади. Масалан ломбардлар “Ломбардлар ассоциацияси”га аъзолик бадалларини ажратишади. 56510- Хайр-эҳсон ва хайрия харажатлари Ҳисобварақнинг таърифи: ломбардлар хайр-эҳсон қилган харажатлари ва хайрия жамғармалари ҳамда бошқа нотижорат фойда келтирмайдиган ташкилотларга омонат қўйилган омонатлари, шунингдек табиий офатдан кўрилган талофотларга қилинган харажатлари ҳисоби олиб борилади. 56512-“Банклар ва уларнинг хизмат кўрсатиш билан боғлик харажатлар” 56514-“Ломбард фаолияти билан боғлик бўлган ходимларни қайта тайёрлаш (малака курслари) харажатлари 56516-“Ломбард фаолияти билан боғлик бўлган рейтинглар” харажати.

Ломбардлар бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режаси (бундан кейин ҳисобварақлари режаси) Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги ва“Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида ломбардлар бухгалтерия ҳисобинингБош ва Ёрдамчи китобларида ҳисобварақлар тизими ва операцияларни ҳисобварақларда акс эттириш тартибини белгилайди. Ломбардлар томонидан бухгалтерия ҳисоби улар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказилган вақтдан бошлаб қайта ташкил этилгунга ёки тугатилгунга қадар узлуксиз равишда юритилади.

Ломбардлар операцияларни амалга оширишда ва уларни бухгалтерия ҳисобида акс эттиришда Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатларига ва амалдаги бошқа қонун ҳужжатларига қатъий риоя қилишлари лозим.

Ҳисобварақлар режаси ломбардлар томонидан амалга ошириладиган операцияларнинг ҳисобини юритиш, таҳлил қилиш, гуруҳлаш ва уларга доир ҳисоботларни тузишда қўлланадиган Бош китоб ҳисобварақлари рўйхатидан иборатдир.

Хатоларни тўғрилаш ва ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришлар бўйича тузатишлар киритишда, ҳисобварақларнинг таърифларида кўзда тутилмаган бўлса ҳам ҳисобварақларнинг дебет ва кредитлари бўйича тузатиш ўтказмалари беришга рухсат берилади.

Ломбардларнинг бухгалтерия ҳисобида синтетик ҳисобни юритиш учун - алоҳида Бош китоб, аналитик ҳисобни юритиш учун эса Ёрдамчи китоблар очилади. Бош китобларнинг тегишли баланс ҳисобварақларидаги суммалар Ёрдамчи китоблардаги суммалар йиғиндисига мос келиши керак. Ломбард томонидан амалга ошириладиган ҳар бир операция Бош ва Ёрдамчи китобларда рўйхатга олиниши керак.

Ҳисобварақларни кодлаштириш қуйидаги мақсадлар учун ишлаб чиқилган:

- ҳисобварақларнинг Бош ва Ёрдамчи китобларда жойлашишини енгиллаштириш;

- ҳисобварақларни бир тизимда таснифлаш ва гуруҳлашга ёрдам бериш;

- ҳисоб жараёнларини автоматлаштиришни енгиллаштириш;

- операциялар ёзувини тезлаштириш.

Ҳисобварақларни Бош китобда кодлаштирилиш тизими қуйидаги схема бўйича бешта белгидан иборат:

С

MM

SS

C

Ҳисобварақ туркуми (категорияси):

1

Актив

2

Мажбуриятлар

3

Капитал

4

Даромадлар

5

Харажатлар

9

Кўзда тутилмаган ҳолатлар

MM

Ҳисобварақ туркумига тегишли асосий ҳисобварақлар (биринчи тартиб)

SS

Асосий ҳисобварақларга тегишли субҳисобварақлар (иккинчи тартиб)

Рақамли кодлаштиришга қуйидаги зарур шартлар жойлаштирилган:

- жамланма ҳисобварақлар учун ММ ва/ёки SS ноль рақамларига эга (масалан, 10000-“Активлар”, 10100-“Кассадаги нақд пул ва бошқа тўлов ҳужжатлари” ва бошқалар);

- “Активлар” бўлимидаги “.... зарарларни қоплаш захираси” сарлавҳали субҳисобварақлар учун SS ўрнида 99 рақами қабул қилинган.

Ёрдамчи китобда шахсий ҳисобварақлар қуйидаги схема бўйича кодлаштирилади:

CCCCC

K

SSSSSSSS

NNN

Ҳисобварақнинг тартиб

рақами

Ломбарднинг ёки

мижознинг хос рақами

Назорат калити

Бош китоб ҳисобварағи

Бундан ташқари, операцияларни бошқариш мақсадида Ёрдамчи китобларга Марказий банк, ломбард менежменти (бошқариши) учун зарур бўлган батафсил ахборотлар билан таъминловчи қўшимча маълумотлар киритилади.

Ҳисобварақлар режасида ҳар бир ҳисобварақнинг актив ёки пассив бўлиши аниқ белгилаб қўйилган, актив-пассив қолдиқларга эга бўладиган айрим ҳисобварақлар бундан мустасно. Актив ҳисобварақларга “Активлар”, “Харажатлар” ва “Кўзда тутилмаган ҳолатлар” бўлимларидаги баланс ҳисобварақлари, пассив ҳисобварақларга “Мажбуриятлар”, “Капитал” ва “Даромадлар” бўлимларидаги баланс ҳисобварақлари тааллуқлидир.

Активларнинг реал қийматини акс эттириш мақсадида “Активлар” бўлимига контр-актив ҳисобварақлари, мажбуриятларнинг реал қийматини акс эттириш мақсадида эса “Мажбуриятлар” бўлимига контр-пассив ҳисобварақлар киритилган.

“Кўзда тутилмаган ҳолатлар” бўлимига операцияларни икки ёқлама ёзув услуби бўйича акс эттириш ва амалга оширилган операцияларнинг тўғрилигини қўшимча назорат қилиш имконини берувчи контр-актив ҳисобварақлар киритилган.

Баъзи ҳисобварақлардан ташқари “Активлар” ликвидлилик, “Мажбуриятлар” эса муддатлилик тамойилларига асосан таснифланган.

Мазкур ҳисобварақлар режасида ҳар бир иккинчи тартибли баланс ҳисобварағи учун ҳисобварақ таърифи берилган бўлиб, унда ҳисобварақнинг дебети ва кредити бўйича қандай операцияларни акс эттириш, ҳамда аналитик ҳисобини юритиш кўрсатилган. Батафсил аналитик ҳисоб юритиш учун ломбардларда шахсий ҳисобварақлардан ташқари қўшимча журнал ҳисоби ва реестрлар юритилиши мумкин.

“Даромадлар” ва “Харажатлар” бўлими учун аналитик ҳисоб кўрсатилмаган бўлиб, ушбу бўлимлардаги ҳисобварақлар ломбарднинг ички ҳисобварақлари ҳисобланади. Ломбардлар Марказий банк талаблари ва ички ҳисоб сиёсатидан келиб чиққан ҳолда мазкур ҳисобварақларда таҳлилий (аналитик) ҳисобни қандай юритишни ўзлари белгилайдилар.

II. ҲИСОБВАРАҚЛАР РЎЙХАТИ

Код

Номи

10000

АКТИВЛАР

10100

КАССАДАГИ НАҚД ПУЛЛАР

10101

Кассадаги пул маблағлари

10109

Йўлдаги нақд пуллар

10500

БАНКЛАРДАГИ ДЕПОЗИТЛАР ВА БОШҚА МАБЛАҒЛАР

10503

Банкларга қўйилган талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар

10505

Банкларга қўйилган жамғарма депозитлар

10507

Банкларга қўйилган муддатли депозитлар

10509

Мижозларнинг пластик карталаридан келиб тушган маблағлар ҳисоби

10597

Банкларга қўйилган бошқа маблағлар

12400

БЕРИЛГАН КРЕДИТЛАР

12401

Мижозларга берилган кредитлар

12405

Мижозларга берилган муддати ўтган кредитлар

12409

Мижозларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар

12499

Мижозларга берилган кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)

15700

СУД ЖАРАЁНИДАГИ ВА НОТАРИУСНИНГ ИЖРО ХАТИ ОЛИНГАН КРЕДИТЛАР

15701

Мижозларга берилган суд жараёнидаги кредитлар

15705

Нотариуснинг ижро хати олинган муддати ўтган кредитлар

15799

Суд жараёнидаги ҳамда нотариуснинг ижро хати олинган кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)

16100

БОШ ОФИС ВА (ЁКИ) ФИЛИАЛЛАРДАН ОЛИНАДИГАН МАБЛАҒЛАР

16102

Бош офис ва (ёки) филиаллардан олинадиган маблағлар - Молиявий маблағлар

16104

Бош офис ва (ёки) филиаллардан олинадиган маблағлар - Бошқа активлар

16300

ОЛИНИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН ҲИСОБЛАНГАН ФОИЗЛАР

16301

Банклардаги депозитлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар

16307

Кредитлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар

16377

Муддати ўтган ҳисобланган фоизлар

16397

Бошқа олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар

16400

ҲИСОБЛАНГАН ФОИЗСИЗ ДАРОМАДЛАР

16401

Кўрсатилган хизматлар учун ҳисобланган тўловлар

16405

Ҳисобланган жарима ва пенялар

16409

Операцион ижара бўйича ҳисобланган даромад

16413

Ҳисобланган бошқа фоизсиз даромадлар

16499

Ҳисобланган фоизсиз даромадлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)

16500

АСОСИЙ ВОСИТАЛАР

16501

Ер

16505

Тугалланмаган қурилишлар

16509

Ломбарднинг бинолари ва бошқа иморатлари

16511

Ломбардларнинг бинолари ва бошқа иморатларининг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)

16515

Объектларни ижарага олиш ва уни такомиллаштириш ҳуқуқи

16519

Объектларни ижарага олиш ва уни такомиллаштириш ҳуқуқи бўйича йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)

16529

Транспорт воситалари

16531

Транспорт воситаларининг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)

16535

Мебель, мослама ва жиҳозлар

16539

Мебель, мослама ва жиҳозларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)

16549

Операцион ижарага берилган асосий воситалар

16551

Операцион ижарага берилган асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)

16561

Омбордаги асосий воситалар

16563

Омбордаги асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)

16600

НОМОДДИЙ АКТИВЛАР

16601

Номоддий активлар

16605

Номоддий активларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)

16609

Ўрнатиш ва яратиш жараёнидаги номоддий активлар

16699

Ўрнатиш ва яратиш жараёнидаги номоддий активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)

16700

БОШҚА ХУСУСИЙ МУЛКЛАР

16701

Бошқа хусусий мулклар

16707

Бошқа хусусий мулкларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)

16799

Бошқа хусусий мулклар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)

19900

БОШҚА АКТИВЛАР

19905

Олинган кредитлар бўйича гаровга қўйилган мулклар ва мулкий ҳуқуқлар

19907

Хизматлар учун олдиндан тўланган харажатлар

19908

Ломбард ходимлари билан бўладиган ҳисоб-китоблардаги ундириб олиниши лозим бўлган маблағлар

19909

Товар-моддий қимматликлар учун тўланган маблағлар

19910

Ломбарднинг корпоратив банк пластик карталардаги маблағлари

19911

Олиниши лозим бўлган маблағлар ҳисобварақлари бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)

19921

Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар

19925

Олдиндан тўланган харажатлар

19931

Муддати кечиктирилган солиқлар

19939

Олинадиган дивидендлар

19941

Тугатилган ва тугатилиш жараёнида бўлган банклардаги маблағлар

19945

Тугатилган ва тугатилиш жараёнида бўлган банклардаги маблағлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)

19995

Суд жараёнидаги бошқа активлар

19997

Бошқа активлар

19999

Бошқа активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)

20000

МАЖБУРИЯТЛАР

21400

ЖАЛБ ҚИЛИНГАНҚАРЗ МАБЛАҒЛАР

21402

Таъсисчиларнинг қарз маблағлари

21404

Бошқа шахслардан жалб қилинган қарз маблағлар

21600

ОЛИНГАН ҚИСҚА МУДДАТЛИ КРЕДИТЛАР

21606

Банклардан олинган қисқа муддатли кредитлар

21696

Бошқа кредиторлардан олинган қисқа муддатли кредитлар

22000

ОЛИНГАН УЗОҚ МУДДАТЛИ КРЕДИТЛАР

22006

Банклардан олинган узоқ муддатли кредитлар

22096

Бошқа кредиторлардан олинган узоқ муддатли кредитлар

22100

ЛИЗИНГ (МОЛИЯВИЙ ИЖАРА) БЎЙИЧА МАЖБУРИЯТЛАР

22102

Банклар олдидаги лизинг бўйича мажбуриятлар

22104

Бошқа лизинг берувчилар олдидаги лизинг бўйича мажбуриятлар

22200

БОШ ОФИС ВА (ЁКИ) ФИЛИАЛЛАРГА ТЎЛАНАДИГАН МАБЛАҒЛАР

22203

Бош офис ва (ёки) филиалларга тўланадиган маблағлар - Молиявий маблағлар

22205

Бош офис ва (ёки) филиалларга тўланадиган маблағлар - Бошқа активлар

22400

ТЎЛАНИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН ҲИСОБЛАНГАН ФОИЗЛАР

22408

Лизинг (молиявий ижара) бўйича ҳисобланган фоизлар

22410

Олинган кредитлар бўйича ҳисобланган фоизлар

22496

Бошқа мажбуриятлар бўйича ҳисобланган фоизлар

22500

ҲИСОБЛАНГАН СОЛИҚЛАР

22502

Ҳисобланган фойда солиқлари

22504

Ҳисобланган бошқа солиқлар

22506

Тўлаш учун ушлаб қолинган солиқлар

22508

Муддати кечиктирилган солиқлар

22510

Нафақа (пенсия) фонди билан бўладиган ҳисоб-китоблар

22512

Бандлик фонди ва бошқа фондлар билан бўладиган ҳисоб-китоблар

22800

МУДДАТИ УЗАЙТИРИЛГАН ДАРОМАДЛАР

22812

Келгуси давр фоизли даромадлари

22814

Грант маблағлари

22896

Бошқа муддати узайтирилган даромадлар

29800

БОШҚА МАЖБУРИЯТЛАР

29801

Мижозлар билан ҳисоб-китоблар

29802

Товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланадиган маблағлар

29803

Ломбард ходимлари билан ҳисоб-китоблардаги тўланиши лозим бўлган маблағлар

29805

Ижара (операцион ижара) бўйича тўланиши лозим бўлган маблағлар

29807

Тўланиши лозим бўлган дивидендлар

29896

Бошқа мажбуриятлар

30000

КАПИТАЛ

30300

ЛОМБАРДНИНГ УСТАВ ФОНДИ

30301

Устав фонди

30900

ЗАХИРА КАПИТАЛИ

30903

Умумий захира фонди

30905

Текинга олинган мулклар

30908

Бошланғич қийматга нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси

31200

ТАҚСИМЛАНМАГАН ФОЙДА

31203

Тақсимланмаган фойда (актив-пассив)

31206

Соф фойда (зарар) (актив-пассив)

40000

ДАРОМАДЛАР

40400

БАНКЛАРДАГИ ДЕПОЗИТЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР

40401

Банклардаги талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар бўйича фоизли даромадлар

40403

Банклардаги жамғарма депозитлар бўйича фоизли даромадлар

40405

Банклардаги муддатли депозитлар бўйича фоизли даромадлар

40407

Банклардаги бошқа маблағлар бўйича фоизли даромадлар

42000

МИЖОЗЛАРГА БЕРИЛГАН КРЕДИТЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР

42001

Мижозларга берилган кредитлар бўйича фоизли даромадлар

42005

Мижозларга берилган муддати ўтган кредитлар бўйича фоизли даромадлар

42009

Мижозларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар бўйича фоизли даромадлар

44700

СУД ЖАРАЁНИДАГИ ВА НОТАРИУСНИНГ ИЖРО ХАТИ ОЛИНГАН КРЕДИТЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР

44701

Суд жараёнидаги кредитлар бўйича фоизли даромадлар

44705

Нотариуснинг ижро хати олинган кредитлар бўйича фоизли даромадлар

44900

БОШҚА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР

44901

Бошқа фоизли даромадлар

45200

ФОИЗСИЗ ДАРОМАДЛАР

45201

Кўрсатилган хизматлар ва воситачилик учун олинган даромадлар

45900

БОШҚА ФОИЗСИЗ ДАРОМАДЛАР

45901

Асосий воситаларнинг ижараси бўйича олинган даромадлар

45909

Асосий воситаларни сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда

45913

Бошқа хусусий мулклар/активларни сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда

45917

Грант маблағларидан олинган даромад

45921

Ҳисобдан чиқарилган маблағларнинг қайтарилиши

45994

Бошқа фоизсиз даромадлар

50000

ХАРАЖАТЛАР

50600

ТАЪСИСЧИЛАРДАН ЖАЛБ ЭТИЛГАН МАБЛАҒЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ХАРАЖАТЛАР

50601

Таъсисчиларнинг қарз маблағлари бўйича фоизли харажатлар

53100

ҚИСҚА МУДДАТЛИ КРЕДИТЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ХАРАЖАТЛАР

53101

Банклардан олинган қисқа муддатли кредитлар бўйича тўланиши лозим бўлган фоизли харажатлар

53195

Бошқа кредиторлардан олинган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар

54100

УЗОҚ МУДДАТЛИ КРЕДИТЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ХАРАЖАТЛАР

54101

Банклардан олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар

54195

Бошқа кредиторлардан олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар

54400

ЛИЗИНГ (МИКРОЛИЗИНГ) БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ХАРАЖАТЛАР

54401

Лизинг (микролизинг) бўйича фоизли харажатлар

54900

БОШҚА ФОИЗЛИ ХАРАЖАТЛАР

54902

Бошқа фоизли харажатлар

55100

ФОИЗСИЗ ХАРАЖАТЛАР

55106

Кўрсатилган хизматлар ва воситачилик харажатлари

55900

БОШҚА ФОИЗСИЗ ХАРАЖАТЛАР

55902

Асосий воситаларни сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар

55906

Бошқа хусусий мулкларни/ активларни сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар

55995

Бошқа фоизсиз харажатлар

56100

ЛОМБАРД ХОДИМЛАРИНИНГ ИШ ХАҚИ ВА УЛАР УЧУН ҚИЛИНГАН БОШҚА ХАРАЖАТЛАР

56102

Иш ҳақи

56106

Ломбард ходимлари учун имтиёзлар

56110

Тиббий, стоматологик хизматлар ва шифохонада даволаниш учун харажатлар

56114

Ижтимоий суғурта бўйича бадаллар

56118

Ижтимоий ҳимоя бўйича харажатлар

56122

Бандлик фонди ва бошқа фондлар учун бадаллар

56195

Ломбард ходимлари учун қилинган бошқа харажатлар

56200

ИЖАРА ВА САҚЛАШ (ТАЪМИНОТ) ХАРАЖАТЛАРИ

56202

Ижара тўлови

56206

Сув тўлови

56210

Электр энергияси ва иситиш тармоқлари харажатлари

56214

Таъмирлаш ва таъминот харажатлари

56218

Қўриқлаш хизмати харажатлари

56300

ХИЗМАТ САФАРИ ВА ТРАНСПОРТ ХАРАЖАТЛАРИ

56302

Хизмат сафари харажатлари

56306

Хизмат сафари вақтидаги кунлик харажатлар

56310

Ломбард мулкини кўчириш билан боғлиқ бўлган (Фрахт) харажатлар

56314

Ёқилғи харажатлари

56400

МАЪМУРИЙ ХАРАЖАТЛАР

56402

Реклама ва эълон харажатлари

56406

Девонхона, офис ва бошқа буюмлар харажатлари

56410

Почта, телефон, факс бўйича харажатлар

56414

Ҳужжат маркалари учун харажатлар

56418

Китоб, газета ва бошқа даврий нашриётлар бўйича харажатлар

56422

Аъзолик бадаллари

56600

ЭСКИРИШ ХАРАЖАТЛАРИ

56602

Ломбарднинг бино ва бошқа иморатларининг эскириш суммаси

56610

Транспорт воситаларининг эскириш суммаси

56614

Мебель ва жиҳозларнинг эскириш суммаси

56618

Номоддий активларнинг эскириш суммаси

56622

Операцион ижарага берилган асосий воситаларнинг эскириш суммаси

56626

Объектларни ижарага олиш ва уни такомиллаштириш ҳуқуқи бўйича эскириш суммаси

56630

Омбордаги асосий воситаларнинг эскириш суммаси

56700

СУҒУРТА, СОЛИҚ ВА БОШҚА ХАРАЖАТЛАР

56702

Юридик ва аудиторлик хизмати харажатлари

56706

Маслаҳатчи (консалтинг)лар хизмати учун тўлов харажатлари

56710

Суғурта харажатлари

56714

Солиқ (фойда солиғидан ташқари) ва лицензиялар

56718

Жарима ва пеня харажатлари

56722

Суд харажатлари

56795

Бошқа операцион харажатлар

56800

КЎРИЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ЗАРАРЛАРНИ БАҲОЛАШ

56802

Кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш

56832

Номоддий активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш

56834

Бошқа хусусий мулклар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш

56842

Суд жараёнидаги кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш

56895

Бошқа активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш

56900

ФОЙДА СОЛИҒИНИ БАҲОЛАШ

56902

Фойда солиғини баҳолаш

90000

КЎЗДА ТУТИЛМАГАН ҲОЛАТЛАР

90900

САВДОГА ОИД МОЛИЯЛАШЛАР

90993

Кафолат ва кафилликлар

91500

АКТИВЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛАР ВА ВОСИТАЧИЛИК ҲАҚЛАРИ

91501

Берилган кредитлар бўйича ҳисобланган фоизлар

91505

Бошқа активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақлари

91800

ЛОМБАРДНИНГ КРЕДИТ ВА ЛИЗИНГ ОЛИШ МАЖБУРИЯТЛАРИ

91816

Ломбарднинг кредит ва лизинг олиш мажбурияти

91900

ҚАРЗДОРЛАРНИНГ КРЕДИТ МАЖБУРИЯТЛАРИ

91901

Мижозларнинг кредит бўйича мажбуриятлари

94500

ГАРОВ СИФАТИДА ВА САҚЛОВГА ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН МУЛКЛАР

94502

Гаров сифатида олинган мулклар ва мулкий ҳуқуқ(талаб)лар

94503

Сақловга қабул қилинган мулклар

94504

Нотариуснинг ижро хати олинган гаровдаги ва сақловга қабул қилинган мулклар

95400

БОШҚА КЎЗДА ТУТИЛМАГАН ҲОЛАТЛАР ҲИСОБВАРАҚЛАРИ

95413

Ҳисобдан чиқарилган кредитлар

95497

Бошқа кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари

96300

КЎЗДА ТУТИЛМАГАН ҲОЛАТЛАР КОНТР-ҲИСОБВАРАҚЛАРИ

96335

Активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақлари бўйича контр-ҳисобварақ

96337

Кафолат ва кафилликлар бўйича контр-ҳисобварақ

96345

Мижозларнинг кредит бўйича мажбуриятлари контр-ҳисобварағи

96358

Ломбарднинг кредит ва лизинг олиш мажбурияти бўйича контр-ҳисобварақ

96381

Гаров сифатида олинган мулклар ва мулкий ҳуқуқ (талаб)лар бўйича контр-ҳисобварақ

96397

Бошқа кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари бўйича контр-ҳисобварақ

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

ELYORJON ISMAILOV 2016-08-04 12:27:25
Таклиф: янги ҳисоб рақам киритилиши лозим Қонунчиликда ломбардлар филиаллар очишга ҳақли. Бунда қўшимча равишда 10111-“Ломбарднинг филиалларидаги нақд пуллар” ҳисоб рақами очишга мақсадга мувофиқ. 10593-“Ломбарднинг банкларга қўйилган талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)” ҳисоб рақами очишга мақсадга мувофиқ. Сабаби, тугатилган ва тугатилиш жараёнида мумкин бўлган банклардаги маблағлар бўйича ломбард томонидан кўрилиши мумкин бўлган зарарлар вужудга келиши мумкин. Бунда зарарларни қоплаш захираси шакллантириш ва операцияларини амалга ошириш қоидаларини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ишлаб чиқиб, тартибга солиниши мақсадга мувофиқ. 10595-“Ломбарднинг банкларга кўйилган жамғарма депозитлари бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)” ҳисоб рақами очишга мақсадга мувофиқ. Сабаби, тугатилган ва тугатилиш жараёнида мумкин бўлган банклардаги маблағлар бўйича ломбард томонидан кўрилиши мумкин бўлган зарарлар вужудга келиши мумкин. Бунда зарарларни қоплаш захираси шакллантириш ва операцияларини амалга ошириш қоидаларини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ишлаб чиқиб, тартибга солиниши мақсадга мувофиқ. 10587-“Ломбарднинг банкларга кўйилган муддатли депозитлари бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)” ҳисоб рақами очишга мақсадга мувофиқ. Сабаби, тугатилган ва тугатилиш жараёнида мумкин бўлган банклардаги маблағлар бўйича ломбард томонидан кўрилиши мумкин бўлган зарарлар вужудга келиши мумкин. Бунда зарарларни қоплаш захираси шакллантириш ва операцияларини амалга ошириш қоидаларини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ишлаб чиқиб, тартибга солиниши мақсадга мувофиқ. 10599-“Ломбарднинг банкларга кўйилган бошқа маблағлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)” ҳисоб рақами очишга мақсадга мувофиқ. Сабаби, тугатилган ва тугатилиш жараёнида мумкин бўлган банклардаги маблағлар бўйича ломбард томонидан кўрилиши мумкин бўлган зарарлар вужудга келиши мумкин. Бунда зарарларни қоплаш захираси шакллантириш ва операцияларини амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ишлаб чиқиб, тартибга солиниши керак. 12401-Мижозларга 30 кунгача берилган қисқа муддатли кредитлар; 12402-Мижозларга 60 кунгача берилган қисқа муддатли кредитлар; 12403-Мижозларга 90 кунгача берилган қисқа муддатли кредитлар; ҳисоб рақамлар очишга мақсадга мувофиқ. 12405-Мижозларга 30 кунгача берилган муддати ўтган кредитлар; 12406- Мижозларга 60 кунгача берилган муддати ўтган кредитлар; 12407- Мижозларга 90 кунгача берилган муддати ўтган кредитлар; ҳисоб рақамлар очишга мақсадга мувофиқ. 12409-Мижозларга 30 кунгача берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар; 12410-Мижозларга 60 кунгача берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар; ҳисоб рақамлар очишга мақсадга мувофиқ. 16301-Банкларга қўйилган талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар; 16302-Банкларга қўйилган жамғарма депозитлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар; 16303-Банкларга қўйилган муддатли депозитлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар; 16304-Банкларга қўйилган бошқа маблағлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар ҳисоб рақамларини очишга мақсадга мувофиқ. 16377-“Муддати ўтган кредитлар бўйича ҳисобланган фоизлар” ҳисоб рақамини номлаш мақсадга мувофиқ 16405-“Кредитлар бўйича ҳисобланган жарима ва пенялар” ҳисоб рақамини номлаш мақсадга мувофиқ. 19907-“ Хизматлар учун олдиндан тўланган харажатлар” Ҳисобварақнинг таърифи: кўрсатилган хизматлар учун олдиндан тўланган харажатлар (почта, телеграф, телефон алоқаси, сув, электр энергия, газ, таъмирлаш, нотариус ва бошқалар учун аванс) тўловлари ҳисобга олинади. 19929-“Муддати узайтирилган харажатлар” Ҳисобварақнинг таърифи: жорий даврда олдиндан тўланган, лекин келгуси (1 йилдан ортиқ) давр харажатлари ҳисобланадиган ва қабул қилинадиган харажатлар ҳисобга олинади. Бунга ижара бўйича бўнак тўловлари, нашрларга обуна тўловлари ҳамда мулк суғуртаси тўловлари ва ҳ.к. киради. Таклиф: Ушбу ҳисоб рақам очилиши мақсадга мувофиқ эмас. 19945-“ Тугатилган ва тугатилиш жараёнида бўлган банклардаги маблағлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив) Сабаби юкорида 10503, 10505, 10507, 10597-ҳисоб рақамлар учун , 10593, 10595, 10587, 10599- захира ҳисоблари мавжуд. Таклиф: янги ҳисоб рақамлар киритилиши лозим 21402-“Таъсисчиларнинг устав капиталини шаклантириш (ошириш) учун топширган қарз маблағлари“ ҳисобини номлаш мақсадга мувофиқ. Таклиф: янги ҳисоб рақамлар киритилиши лозим 21601-“Муддати ўтган қисқа муддатли кредитлар” ҳисоб рақами. 21602-“Шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар” ҳисоб рақами. 21607-“Банклардан олинган қисқа муддатли муддати ўтган кредитлар” ҳисоб рақами 21608-“Банклардан олинган қисқа муддатли, шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар” ҳисоб рақами. 21697-“Бошқа кредиторлардан олинган қисқа муддатли муддати ўтган кредитлар” ҳисоб рақами. 21698-“Шартлари қайта қўриб чиқилган, бошқа кредиторлардан олинган қисқа муддатли кредитлар” ҳисоб рақами. 22001-“Муддати ўтган олинган узоқ муддатли кредитлар” ҳисоб рақами. 22002-“Шартлари қайта кўриб чиқилган олинган узоқ муддатли кредитлар” ҳисоб рақами. 22007-“Банклардан олинган узоқ муддатли муддати ўтган кредитлар” ҳисоб рақами. 22008-“Шартлари қайта кўриб чиқилган банклардан олинган узоқ муддатли кредитлар” ҳисоб рақами. 22097-“Бошқа кредиторлардан олинган узоқ муддатли муддати ўтган кредитлар” ҳисоб рақами. 22098-“Шартлари кайта кўриб чиқилган бошқа кредиторлардан олинган узоқ муддатли кредитлар” ҳисоб рақами. 22101-“Муддати ўтган лизинг (молиявий ижара) бўйича мажбуриятлар” ҳисоб рақами. 22102-“Шартлар қайта кўриб чиқилган лизинг (молиявий ижара) бўйича мажбуриятлар” ҳисоб рақами. 22103-“Банклар олдидаги лизинг бўйича муддати ўтган мажбуриятлар” ҳисоб рақами. 22104-“Шартлари қайта кўриб чиқилган банклар олдидаги лизинг бўйича мажбуриятлар” ҳисоб рақами 22105-“Бошка лизинг берувчилар олдидаги лизинг бўйича муддати ўтган мажбуриятлар” ҳисоб рақами. 22106-“Шартлари кайта кўриб чиқилган, бошқа лизинг берувчилар олдидаги лизинг бўйича мажбуриятлар” ҳисоб рақами 22408-“Лизинг (молиявий ижара) бўйича ҳисобланган фоизлар ва пенялар” ҳисоб рақамини номлаш мақсадга мувофиқ. 22411-“Олинган кредитлар бўйича ҳисобланган пеня ва жарималар” ҳисоб рақам очишга мақсадга мувофиқ. 22497-“ Бошқа мажбуриятлар бўйича ҳисобланган пеня ва жарималар” ҳисоб рақам очишга мақсадга мувофиқ. 22814-“ Бошқа кредиторлардан олинган заём” 22815-“ Бошқа кредиторлардан олинган, ссуда” 22816-“ Бошқа кредиторлардан олинган молиявий ёрдам маблағлари”; ҳисоб рақамлар очиш мақсадга мувофиқ. Таклиф: Ушбу ҳисоб рақам очилиши мақсадга мувофиқ эмас. 45917-“Грант маблағларидан олинган даромад“ ҳисоб рақами Таклиф: янги ҳисоб рақамлар киритилиши лозим 54902-“Бошқа кредиторлардан олинган заёмнинг фоизли харажатлари”. 54903-“Бошқа кредиторлардан олинган, ссуданинг фоизли харажатлари”. 54904-“Бошқа кредиторлардан олинган молиявий ёрдам маблағларининг фоизли харажатлари” 55106-“Кўрсатилган хизматлар ва воситачилик харажатлари” ёки (менежмент бўйича харажатлар) Ҳисобварақнинг таърифи: ломбардларга кўрсатилган хизматлар учун қилинган харажатлар ва воситачилик харажатлари ҳисоби олиб борилади. Шунингдек ломбарднинг бошқа ташкилот ва муассасаларидан олинган маълумотлар, маслаҳатлар ва бошқарув хизматлари учун, шу билан биргаликда АСОКИ сўровлари, гаров реестрга ёзувларни киритиш бўйича қилган харажатлари ҳисоби олиб борилади. 56108-“Ходимларни мажбурий суғуртаси учун тўловлар”. Ушбу харажат ломбард низоми ва қонунчиликка мувофиқ равишда жисмоний шахслардан ундириб олинмайдиган тўлов ҳисобига ломбард томонидан тўланадиган суммалар ҳисоби олиб борилади. 56216-“Ломбарднинг фаолияти билан боғлиқ бўлган дастурий таъминотларга қилинган харажатлар” Масалан: Ломбардларга “FlexFin, Бухгалтерия учун 1с», “Касперский” ва хоказо дастурий таъминотлар мавжуд бўлиб, уларга хар ойда харажатлар қилинади. 56404-“Нотариус харажатлари” ҳисоб рақами 56408-“Ким ошди савдолари (аукцион) харажатлари” ҳисоб рақами 56502- Репрезентация ва кўнгил очувчи тадбирлар харажатлари Ҳисобварақнинг таърифи: ломбарднинг тўғридан тўғри мавқеи (престижи) ва бизнесининг ривожланишига имкон берадиган репрезентация ва кўнгил очар тадбирларга қилган, шунингдек тақдимот тадбирлари харажатлари ҳисоби олиб борилади. Масалан “Банк-экспо” тадбирларга килинган харажатлар киритилиши мумкин. 56506- Аъзолик бадаллари Ҳисобварақнинг таърифи: ломбарднинг аъзолик бадалларни тўлаш учун қилган харажатларини, агар ломбард клублар, ассоциация, ижтимоий ва бошқа ташкилотларнинг аъзолари бўлиб ҳисобланса, ҳисоби олиб борилади. Масалан ломбардлар “Ломбардлар ассоциацияси”га аъзолик бадалларини ажратишади. 56510- Хайр-эҳсон ва хайрия харажатлари Ҳисобварақнинг таърифи: ломбардлар хайр-эҳсон қилган харажатлари ва хайрия жамғармалари ҳамда бошқа нотижорат фойда келтирмайдиган ташкилотларга омонат қўйилган омонатлари, шунингдек табиий офатдан кўрилган талофотларга қилинган харажатлари ҳисоби олиб борилади. 56512-“Банклар ва уларнинг хизмат кўрсатиш билан боғлик харажатлар” 56514-“Ломбард фаолияти билан боғлик бўлган ходимларни қайта тайёрлаш (малака курслари) харажатлари 56516-“Ломбард фаолияти билан боғлик бўлган рейтинглар” харажати.

III. ҲИСОБВАРАҚЛАРНИНГ ТАЪРИФИ

10000

АКТИВЛАР

10100

КАССАДАГИ НАҚД ПУЛЛАР

10101

Кассадаги пул маблағлари

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард кассасидаги банкнот ва тангалар кўринишидаги нақд пул маблағларининг ҳисоби юритилади. Касса операцияларини амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тартибга солинади.

Ҳисобварақнинг дебетида ломбарднинг кассасига келиб тушган пул маблағларининг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ломбарднинг кассасидан тўланган пул маблағлари, шунингдек хизмат кўрсатувчи банкка топшириладиган ортиқча пул маблағларининг суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақда олиб борилади.

10109

Йўлдаги нақд пуллар

Ҳисобварақнинг таърифи: йўлдаги нақд пул, чек ва бошқа тўлов ҳужжатларининг ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг дебетида банкка жўнатилган накд пул, чек ва бошқа тўлов ҳужжатларининг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қабул қилувчи банк томонидан уларнинг кассага қабул қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқномаси асосида нақд пул, чек ва бошқа тўлов ҳужжатлари суммасини ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб қабул қилувчи банк бўйича, шунингдек, нақд пуллар, чеклар ва бошқа тўлов ҳужжатлари тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

10500

БАНКЛАРГА ҚЎЙИЛГАН ДЕПОЗИТЛАР ВА БОШҚА МАБЛАҒЛАР

10503

Банкларга қўйилган талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбарднинг банкларга қўйилган талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг дебетида банкларга қўйилган талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитларнинг ҳисобдан чиқарилган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб банклар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

10505

Банкларга қўйилган жамғарма депозитлар

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбарднинг банкларга қўйилган жамғарма депозитлари ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг дебетида банкларга қўйилган жамғарма депозитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида жамғарма депозитларнинг ҳисобдан чиқарилган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб банклар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

10507

Банкларга қўйилган муддатли депозитлар

Ҳисобварақнинг таьрифи: ломбарднинг банкларга қўйилган муддатли депозитлари ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг дебетида банкларга қўйилган муддатли депозитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида муддатли депозитларнинг ҳисобдан чиқарилган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб банклар ва депозитлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

10509

Мижозларнинг пластик карталаридан келиб тушган маблағлар ҳисоби

Ҳисобварақнинг таьрифи: ломбард томонидан ажратилган кредитлар, улар бўйича ҳисобланган фоизлар, жарима (пеня)лар ва бошқа кўрсатилган хизматлар бўйича мижозларнинг банк пластик карталаридан амалга оширилган тўловлар ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг дебетида мижозларнинг банк пластик карталаридан келиб тушган тўловлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ломбарднинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига ўтказилган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир терминал бўйича бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

10597

Банкларга қўйилган бошқа маблағлар

Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида кўрсатилган туркум таърифларга мос тушмайдиган, ломбарднинг банкларга қўйилган маблағлари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида банкларга қўйилган бошқа маблағларнинг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида бошқа маблағларнинг ҳисобдан чиқарилган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир банк ва депозитлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

12400

БЕРИЛГАН КРЕДИТЛАР

12401

Мижозларга берилган кредитлар

Ҳисобварақнинг таърифи: мижозларга берилган кредитларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

12405

Мижозларга берилган муддати ўтган кредитлар

Ҳисобварақнинг таърифи: мижозларга берилган муддатида тўланмаган (қопланмаган) кредитларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида 12401 – “Мижозларга берилган кредитлар” ва 12409 – “Мижозларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар” ҳисобварағларидан мазкур ҳисобвараққа ўтказилган муддатида тўланмаган кредитларнинг тўлиқ суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қарздорлар томонидан тўланган, кредитларнинг бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира 12499 - “Мижозларга берилган кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси” ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилган сумма акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

12409

Мижозларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар

Ҳисобварақнинг таърифи: кредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган мижозларга берилган кредитларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 12401 – “Мижозларга берилган кредитлар” ва 12405 – “Мижозларга берилган муддати ўтган кредитлар” ҳисобварақларидан мазкур ҳисобвараққа ўтказилган ва мижозларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш 12499 - “Мижозларга берилган кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси” ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

12499

Мижозларга берилган кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард томонидан ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, мижозларга берилган кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

15700

СУД ЖАРАЁНИДАГИ ВА НОТАРИУСНИНГ ИЖРО ХАТИ ОЛИНГАН КРЕДИТЛАР

15701

Мижозларга берилган суд жараёнидаги кредитлар

Ҳисобварақларнинг таърифи: суд иши қўзғатилган кредитлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақларнинг дебетида суд жараёнида бўлганлиги сабабли асосий ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақларнинг кредитида ундириб олинган ва/ёки 15799 – “Суд жараёнидаги кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси” ҳисобварағидаги захиралар ҳисобидан қопланган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

15705

Нотариуснинг ижро хати олинган муддати ўтган кредитлар

Ҳисобварақларнинг таърифи: қонун ҳужжатларига мувофиқ нотариуснинг ижро хати олинган муддати ўтган кредитлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақларнинг дебетида нотариуснинг ижро хати олинган муддати ўтган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақларнинг кредитида ундириб олинган ва/ёки 15799 – “Суд жараёнидаги кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси” ҳисобварағидаги захиралар ҳисобидан қопланган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

15799

Суд жараёнидаги ҳамда нотариуснинг ижро хати олинган кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард томонидан ундириб олинмаслик, талабларни тўлиқ қаноатлантириш учун маблағларни етарли бўлмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, суд жараёнидаги ҳамда нотариуснинг ижро хати олинган кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун яратилган захира ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида кредитлар бўйича эҳтимолий зарарларни қоплаш учун ташкил этилган тегишли захира ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган маблағларнинг ва/ёки захиранинг ўсиш суммалари акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

16100

БОШ ОФИС ВА (ЁКИ) ФИЛИАЛЛАРДАН ОЛИНАДИГАН МАБЛАҒЛАР

16102

Бош офис ва (ёки) филиаллардан олинадиган маблағлар - Молиявий маблағлар

Ҳисобварақнинг таърифи: Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган ломбарднинг Бош офиси ва филиаллари ўртасида ёки бир ломбарднинг филиаллари ўртасида бўладиган молиявий маблағлар билан боғлиқ операцияларнинг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 22203 – «Бош офис ва (ёки) филиалларга тўланадиган маблағлар - Молиявий маблағлар» ўзаро мос ҳисобварақ ҳисобланади. Ушбу ҳисобварақларнинг айланма ва қолдиқ суммалари бир-бирига тенг бўлиши ва жамланган балансда ушбу ҳисобварақларда қолдиқ бўлмаслиги шарт.

Ҳисобварақнинг дебетида Бош офис ва/ёки филиалларга берилган молиявий маблағлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида Бош офис ва/ёки филиалларга тўланган молиявий маблағлар, нотўғри ўтказилиш натижасида қайтарилган молиявий маблағлар суммаси, шунингдек ломбард Бош офисида ёпиладиган барча ўтказмалар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб Бош офис ва филиаллар билан ҳисоб-китоблар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

16104

Бош офис ва (ёки) филиаллардан олинадиган маблағлар - Бошқа активлар

Ҳисобварақнинг таърифи: Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган ломбарднинг Бош офиси ва филиаллари ўртасида ёки бир ломбарднинг филиаллари ўртасида бўладиган бошқа активлар (асосий воситалар, номоддий активлар, товар-моддий қимматликлар) билан боғлиқ операцияларнинг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 22205 – «Бош офис ва (ёки) филиалларга тўланадиган маблағлар - Бошқа активлар» ўзаро мос ҳисобварақдир. Ушбу ҳисобварақларнинг айланма ва қолдиқ суммалари бир-бирига тенг бўлиши ва жамланган балансда ушбу ҳисобварақларда қолдиқ бўлмаслиги шарт.

Ҳисобварақнинг дебетида Бош офис ва (ёки) филиалларга топширилган бошқа активлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида Бош офис ва (ёки) филиалларга белгиланган муддатларда тўланадиган қарзлар акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб Бош офис ва филиаллар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади

16300

ОЛИНИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН ҲИСОБЛАНГАН ФОИЗЛАР

16301

Банклардаги депозитлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбарднинг банклардаги депозитлари ва бошқа ҳисобварақлари бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлари ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг дебетида олиниши лозим бўлган ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган фоизлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган, шунингдек нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир банк бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

16307

Кредитлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард томонидан мижозларга берилган кредитлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг дебетида олиниши лозим бўлган ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган фоизлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган, шунингдек нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

16377

Муддати ўтган ҳисобланган фоизлар

Ҳисобварақнинг таърифи: шартнома бўйича олиш учун ҳисобланган, бироқ муддатида тўланмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида шартнома бўйича олиш учун ҳисобланган, бироқ муддатида тўланмаган фоизлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган фоизлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

16397

Бошқа олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар

Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг дебетида олиниши лозим бўлган ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган фоизлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган, шунингдек нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

16400

ҲИСОБЛАНГАН ФОИЗСИЗ ДАРОМАДЛАР

16401

Кўрсатилган хизматлар учун ҳисобланган тўловлар

Ҳисобварақнинг таърифи: ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган кўрсатилган хизмат ҳақлари суммаларининг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида ҳисобланган кўрсатилган хизмат ҳақлари суммаси акс эттирилади

Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган, шунингдек, нотўғри ҳисобланган кўрсатилган хизмат ҳақларининг қайтарилиш суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб хизмат ҳақи турлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

16405

Ҳисобланган жарима ва пенялар

Ҳисобварақнинг таърифи: кредитлар, кўрсатилган хизматлар учун ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган жарима ва пенялар суммаларининг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида олиш учун ҳисобланган жарима ва пенялар суммаси акс эттирилади

Ҳисобварақнинг кредитида ундирилган ва/ёки ҳисобдан чиқарилган, шунингдек, нотўғри ҳисобланган жарима ва пенялар қайтарилиш суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб мижозлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

16409

Операцион ижара бўйича олиш учун ҳисобланган даромад

Ҳисобварақнинг таърифи: операцион ижара бўйича ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган даромад ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида операцион ижара бўйича олиниши лозим бўлган даромад суммаси акс эттирилади

Ҳисобварақнинг кредитида олиши лозим бўлган тўловлар ва/ёки ҳисобдан чиқарилган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

16413

Ҳисобланган бошқа фоизсиз даромадлар

Ҳисобварақнинг таърифи: ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган бошқа фоизсиз даромадлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида ҳисобланган бошқа фоизсиз даромадлар суммаси акс эттирилади

Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган, шунингдек, нотўғри ҳисобланган бошқа фоизсиз даромадларнинг қайтарилиш суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

16499

Ҳисобланган фоизсиз даромадлар бўйича зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)

Ҳисобварақнинг таърифи: олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизсиз даромадларнинг ундириб олинмаслиги натижасида вужудга келиши мумкин бўлган зарарлар бўйича яратилган захира ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захиранинг баҳолаш суммаси ва/ёки унинг ўсиш суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб активларнинг тури бўйича ташкил этилган захиралар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

16500

АСОСИЙ ВОСИТАЛАР

16501

Ер

Ҳисобварақнинг таърифи: қонунчиликка мувофиқ, ломбардга фойдаланиш учун берилган ёки фойдаланиш ҳуқуқи билан сотиб олинган ер қиймати ҳисоби олиб борилади. Ерни сотиб олишда қўшимча харажатлар, яъни кўчмас мулк бўйича воситачилик ҳақлари, юридик хизмат тўловлари, сотиб олишдаги солиқлар, ерни тозалаш ва текислаш, дренаж қийматлари ҳам ернинг қиймати сингари ҳисобварақнинг дебетида акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган ернинг ер кадастри маълумотларига кўра қиймати акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ер қиймати акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир ер майдони (участкаси) бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

16505

Тугалланмаган қурилишлар

Ҳисобварақнинг таърифи: биноларни, иншоотларни қуриш, жиҳозларни ўрнатиш ва бошқа асосий воситалар билан боғлиқ бўлган қўшимча харажатлар билан бирга барча харажатлар қиймати ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида асосий воситаларни реконструкция қилиш ёки қайта тиклаш, қурилиш билан боғлиқ бўлган барча харажатлар, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ниҳоясига етказилган қурилиш ёки реконструкция қиймати, шунингдек қадрсизланиш натижасида вужудга келган зарар ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб тугалланмаган қурилишлар тури (объектлари) бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

16509

Ломбарднинг бинолари ва бошқа иморатлари

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбарднинг фаолияти ва тўлиқ иш юритиши учун зарур бўлган, унга тегишли биноларнинг (хизмат бинолари, омбор, гараж, ошхона, ўқув маркази, ижтимоий инфраструктура объектлари) ва бошқа иншоотларнинг қиймати ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида қурилган бино ва бошқа иншоотларнинг қиймати ва/ёки сотиб олинган бино ва бошқа иншоотларнинг уларни сотиб олишдаги харажатларини ҳисобга олган ҳолдаги қиймати, актив сифатида қабул қилиш мезонларига жавоб берадиган кейинги харажатлар, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган бино ва бошқа иншоотларнинг қиймати, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир бино (иншоот)лар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

16511

Ломбардларнинг бинолари ва бошқа иморатларининг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)

Ҳисобварақнинг таърифи: бино ва бошқа иншоотларнинг йиғилган эскириш ва қадрсизланиш натижасидаги йиғилган зарарлар суммаси ҳисобга олинади. Бунда қонунчиликда ўрнатилган меъёр ва эскиришни ҳисоблашнинг қабул қилинган методларидан келиб чиққан ҳолда ҳар ойда ҳисоблаб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида бино ва бошқа иншоотларнинг эскириш суммаси, қадрсизланиш натижасидаги вужудга келган зарарлар, қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган бино ва бошқа иншоотларнинг йиғилган эскириш суммаси, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир бино (иншоот) бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

16515

Объектларни ижарага олиш ва уни такомиллаштириш ҳуқуқи

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард томонидан лизинг (молиявий ижара)га олинган асосий воситалар (бино, иншоот, ер, транспорт ва бошқалар)нинг ва молиявий ижара ва/ёки операцион ижара бўйича фойдаланилаётган ижара мулкини такомиллаштириш харажатлари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида ижарага олинган объектларнинг ижарага олиш ҳуқуқи билан боғлиқ барча харажатларни ҳисобга олган ҳолдаги қиймати, шунингдек ижарага олинадиган объектларни реконструкциялаш ва такомиллаштириш билан боғлиқ қиймати ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ижарага олинган асосий воситаларнинг ижара муддати тугагач ёки ижара ҳуқуқи бекор қилинган тақдирда лизинг берувчига қайтарилган ёки асосий воситаларнинг ижара муддати тугагандан кейин ломбард томонидан сотиб олинган ва сотилган ва/ёки қайта таснифланган ижарага олинган мулкни такомиллаштириш билан боғлиқ қиймати ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир ижарага олинган объект бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

16519

Объектларни ижарага олиш ва уни такомиллаштириш ҳуқуқи бўйича йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард томонидан ижарага олинган асосий воситалар (бино, иншоот, ер, транспорт ва бошқалар)нинг йиғилган эскириш суммаси ва қадрсизланиш натижасида вужудга келган йиғилган зарарлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ижарага олинган объектларнинг эскириш суммаси, қадрсизланиш натижасидаги вужудга келган зарарлар ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида ижарага олинган объектларнинг ижара муддати тугаши ёки ижара ҳуқуқининг бекор қилиниши билан лизинг берувчига қайтарилган ёки ижара муддати тугаши билан ломбард томонидан сотиб олинганда йиғилган эскириш суммаси, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир ижарага олинган объект бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

16529

Транспорт воситалари

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард ишида фойдаланиш учун сотиб олинган транспорт воситалари (автомашина, юк машиналари ва бошқа ҳаракатланувчи воситалар)нинг қиймати ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг дебетида транспорт воситаларининг уларни сотиб олиш билан боғлиқ барча харажатларини ҳисобга олган ҳолдаги қиймати, актив сифатида қабул қилиш мезонларига жавоб берадиган кейинги харажатлар, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган транспорт воситаларининг қиймати, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир транспорт воситасининг тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

16531

Транспорт воситаларининг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард томонидан иш фаолиятида фойдаланиш учун сотиб олинган транспорт воситаларининг йиғилган эскириш суммаси ва қадрсизланиш натижасида вужудга келган йиғилган зарарлар ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг кредитида транспорт воситаларининг эскириш суммаси, қадрсизланиш натижасида вужудга келган зарарлар ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган транспорт воситаларининг йиғилган эскириш суммаси, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир транспорт воситаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

16535

Мебель, мослама ва жиҳозлар

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард томонидан иш фаолияти учун сотиб олинган мебеллар, компьютерлар, бинолар учун мосламалар, офис учун ва бошқа ускуналарнинг қиймати ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг дебетида мебель, мослама ва жиҳозларни сотиб олиш, олиб келиш, ўрнатиш билан боғлиқ барча харажатларни ҳисобга олган ҳолдаги қиймати, актив сифатида қабул қилиш мезонларига жавоб берадиган кейинги харажатлар, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган мебел, мослама ва ускуналарнинг қиймати, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб асосий воситаларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

16539

Мебель, мослама ва жиҳозларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард томонидан иш фаолиятида фойдаланиш учун сотиб олинган мебель, мослама ва жиҳозларнинг йиғилган эскириш суммаси ва қадрсизланиш натижасида кўрилган зарарлар суммаси ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг кредитида мебель, мослама ва жиҳозларнинг эскиришини баҳолаш суммаси, қадрсизланиш натижасида кўрилган зарарлар, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган мебель, мослама ва жиҳозларнинг йиғилган эскириш суммаси, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб асосий воситаларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

16549

Операцион ижарага берилган асосий воситалар

Ҳисобварақнинг таърифи: операцион ижарага берилган асосий воситаларнинг (кўчмас мулкдан ташқари) қиймати ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг дебетида кўчмас мулкдан ташқари ижарага берилган асосий воситаларнинг қиймати, актив сифатида қабул қилиш мезонларига жавоб берадиган кейинги харажатлар, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ижара муддати тугаши ва/ёки ижара шартномаси бекор қилиниши натижасида қайтарилган асосий воситаларнинг қиймати, шунингдек ижара муддати тугагандан кейин ижарачи олган асосий воситаларнинг қиймати ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ижарага берилган ҳар бир асосий восита бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

16551

Операцион ижарага берилган асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)

Ҳисобварақнинг мақсади: операцион ижара бўйича ижарага берилган асосий воситаларнинг йиғилган эскириш ва уларнинг қадрсизланиши натижасида йиғилган зарарлар суммаси ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ижарага берилган асосий воситаларнинг эскиришини баҳолаш суммаси, қадрсизланиш натижасида кўрилган зарарлар, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида ижарага берилган, ижара муддати тугаши ёки ижара ҳуқуқи бекор қилиниши натижасида қайтариладиган, ёки муддати тугаши билан ижарачи томонидан сотиб олинадиган асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммаси сўндирилади, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ижарага берилган ҳар бир асосий восита бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

16561

Омбордаги асосий воситалар

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард томонидан сотиб олинган ва омборда эксплуатацияга киритилгунга қадар ҳамда эксплуатациядан чиқарилгандан кейин сақланадиган асосий воситаларнинг қиймати ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган ва омборда сақланадиган асосий воситалар деб акс эттирадиган асосий воситаларнинг қиймати ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида эксплуатацияга киритилган ёки ҳисобдан чиқарилган асосий воситаларнинг қиймати ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир асосий восита тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

16563

Омбордаги асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)

Ҳисобварақнинг таърифи: омбордаги асосий воситаларнинг йиғилган эскириш ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг кредитида омборда асосий воситаларнинг эскириш қиймати ва қадрсизланиши натижасида вужудга келган зарар ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида эксплуатацияга бериладиган, сотиш ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқаришдаги асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммасининг ҳисобдан чиқариш ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб омбордаги асосий воситалар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

16600

НОМОДДИЙ АКТИВЛАР

16601

Номоддий активлар

Ҳисобварақнинг таърифи: дастурий таъминот, муаллифлик ҳуқуқи, патент ва бошқа номоддий активларнинг қиймати ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг дебетида номоддий активларни сотиб олиш билан боғлиқ барча харажатларни ҳисобга олган ҳолдаги қиймати, шунингдек эксплуатацияга тайёр номоддий активларнинг қиймати ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган номоддий активларнинг қиймати, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб номоддий активларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

16605

Номоддий активларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)

Ҳисобварақнинг таърифи: номоддий активларнинг йиғилган эскириш суммаси ва қадрсизланиш натижасида йиғилган зарарлар ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг кредитида номоддий активларнинг амортизация суммаси, қадрсизланиш натижасида кўрилган зарарлар, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Ҳ

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

ELYORJON ISMAILOV 2016-08-04 12:02:58
Таклиф: янги ҳисоб рақам киритилиши лозим Қонунчиликда ломбардлар филиаллар очишга ҳақли. Бунда қўшимча равишда 10111-“Ломбарднинг филиалларидаги нақд пуллар” ҳисоб рақами очишга мақсадга мувофиқ. 10593-“Ломбарднинг банкларга қўйилган талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)” ҳисоб рақами очишга мақсадга мувофиқ. Сабаби, тугатилган ва тугатилиш жараёнида мумкин бўлган банклардаги маблағлар бўйича ломбард томонидан кўрилиши мумкин бўлган зарарлар вужудга келиши мумкин. Бунда зарарларни қоплаш захираси шакллантириш ва операцияларини амалга ошириш қоидаларини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ишлаб чиқиб, тартибга солиниши мақсадга мувофиқ. 10595-“Ломбарднинг банкларга кўйилган жамғарма депозитлари бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)” ҳисоб рақами очишга мақсадга мувофиқ. Сабаби, тугатилган ва тугатилиш жараёнида мумкин бўлган банклардаги маблағлар бўйича ломбард томонидан кўрилиши мумкин бўлган зарарлар вужудга келиши мумкин. Бунда зарарларни қоплаш захираси шакллантириш ва операцияларини амалга ошириш қоидаларини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ишлаб чиқиб, тартибга солиниши мақсадга мувофиқ. 10587-“Ломбарднинг банкларга кўйилган муддатли депозитлари бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)” ҳисоб рақами очишга мақсадга мувофиқ. Сабаби, тугатилган ва тугатилиш жараёнида мумкин бўлган банклардаги маблағлар бўйича ломбард томонидан кўрилиши мумкин бўлган зарарлар вужудга келиши мумкин. Бунда зарарларни қоплаш захираси шакллантириш ва операцияларини амалга ошириш қоидаларини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ишлаб чиқиб, тартибга солиниши мақсадга мувофиқ. 10599-“Ломбарднинг банкларга кўйилган бошқа маблағлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)” ҳисоб рақами очишга мақсадга мувофиқ. Сабаби, тугатилган ва тугатилиш жараёнида мумкин бўлган банклардаги маблағлар бўйича ломбард томонидан кўрилиши мумкин бўлган зарарлар вужудга келиши мумкин. Бунда зарарларни қоплаш захираси шакллантириш ва операцияларини амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ишлаб чиқиб, тартибга солиниши керак. 12401-Мижозларга 30 кунгача берилган қисқа муддатли кредитлар; 12402-Мижозларга 60 кунгача берилган қисқа муддатли кредитлар; 12403-Мижозларга 90 кунгача берилган қисқа муддатли кредитлар; ҳисоб рақамлар очишга мақсадга мувофиқ. 12405-Мижозларга 30 кунгача берилган муддати ўтган кредитлар; 12406- Мижозларга 60 кунгача берилган муддати ўтган кредитлар; 12407- Мижозларга 90 кунгача берилган муддати ўтган кредитлар; ҳисоб рақамлар очишга мақсадга мувофиқ. 12409-Мижозларга 30 кунгача берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар; 12410-Мижозларга 60 кунгача берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар; ҳисоб рақамлар очишга мақсадга мувофиқ. 16301-Банкларга қўйилган талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар; 16302-Банкларга қўйилган жамғарма депозитлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар; 16303-Банкларга қўйилган муддатли депозитлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар; 16304-Банкларга қўйилган бошқа маблағлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар ҳисоб рақамларини очишга мақсадга мувофиқ. 16377-“Муддати ўтган кредитлар бўйича ҳисобланган фоизлар” ҳисоб рақамини номлаш мақсадга мувофиқ 16405-“Кредитлар бўйича ҳисобланган жарима ва пенялар” ҳисоб рақамини номлаш мақсадга мувофиқ. 19907-“ Хизматлар учун олдиндан тўланган харажатлар” Ҳисобварақнинг таърифи: кўрсатилган хизматлар учун олдиндан тўланган харажатлар (почта, телеграф, телефон алоқаси, сув, электр энергия, газ, таъмирлаш, нотариус ва бошқалар учун аванс) тўловлари ҳисобга олинади. 19929-“Муддати узайтирилган харажатлар” Ҳисобварақнинг таърифи: жорий даврда олдиндан тўланган, лекин келгуси (1 йилдан ортиқ) давр харажатлари ҳисобланадиган ва қабул қилинадиган харажатлар ҳисобга олинади. Бунга ижара бўйича бўнак тўловлари, нашрларга обуна тўловлари ҳамда мулк суғуртаси тўловлари ва ҳ.к. киради. Таклиф: Ушбу ҳисоб рақам очилиши мақсадга мувофиқ эмас. 19945-“ Тугатилган ва тугатилиш жараёнида бўлган банклардаги маблағлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив) Сабаби юкорида 10503, 10505, 10507, 10597-ҳисоб рақамлар учун , 10593, 10595, 10587, 10599- захира ҳисоблари мавжуд. Таклиф: янги ҳисоб рақамлар киритилиши лозим 21402-“Таъсисчиларнинг устав капиталини шаклантириш (ошириш) учун топширган қарз маблағлари“ ҳисобини номлаш мақсадга мувофиқ. Таклиф: янги ҳисоб рақамлар киритилиши лозим 21601-“Муддати ўтган қисқа муддатли кредитлар” ҳисоб рақами. 21602-“Шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар” ҳисоб рақами. 21607-“Банклардан олинган қисқа муддатли муддати ўтган кредитлар” ҳисоб рақами 21608-“Банклардан олинган қисқа муддатли, шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар” ҳисоб рақами. 21697-“Бошқа кредиторлардан олинган қисқа муддатли муддати ўтган кредитлар” ҳисоб рақами. 21698-“Шартлари қайта қўриб чиқилган, бошқа кредиторлардан олинган қисқа муддатли кредитлар” ҳисоб рақами. 22001-“Муддати ўтган олинган узоқ муддатли кредитлар” ҳисоб рақами. 22002-“Шартлари қайта кўриб чиқилган олинган узоқ муддатли кредитлар” ҳисоб рақами. 22007-“Банклардан олинган узоқ муддатли муддати ўтган кредитлар” ҳисоб рақами. 22008-“Шартлари қайта кўриб чиқилган банклардан олинган узоқ муддатли кредитлар” ҳисоб рақами. 22097-“Бошқа кредиторлардан олинган узоқ муддатли муддати ўтган кредитлар” ҳисоб рақами. 22098-“Шартлари кайта кўриб чиқилган бошқа кредиторлардан олинган узоқ муддатли кредитлар” ҳисоб рақами. 22101-“Муддати ўтган лизинг (молиявий ижара) бўйича мажбуриятлар” ҳисоб рақами. 22102-“Шартлар қайта кўриб чиқилган лизинг (молиявий ижара) бўйича мажбуриятлар” ҳисоб рақами. 22103-“Банклар олдидаги лизинг бўйича муддати ўтган мажбуриятлар” ҳисоб рақами. 22104-“Шартлари қайта кўриб чиқилган банклар олдидаги лизинг бўйича мажбуриятлар” ҳисоб рақами 22105-“Бошка лизинг берувчилар олдидаги лизинг бўйича муддати ўтган мажбуриятлар” ҳисоб рақами. 22106-“Шартлари кайта кўриб чиқилган, бошқа лизинг берувчилар олдидаги лизинг бўйича мажбуриятлар” ҳисоб рақами 22408-“Лизинг (молиявий ижара) бўйича ҳисобланган фоизлар ва пенялар” ҳисоб рақамини номлаш мақсадга мувофиқ. 22411-“Олинган кредитлар бўйича ҳисобланган пеня ва жарималар” ҳисоб рақам очишга мақсадга мувофиқ. 22497-“ Бошқа мажбуриятлар бўйича ҳисобланган пеня ва жарималар” ҳисоб рақам очишга мақсадга мувофиқ. 22814-“ Бошқа кредиторлардан олинган заём” 22815-“ Бошқа кредиторлардан олинган, ссуда” 22816-“ Бошқа кредиторлардан олинган молиявий ёрдам маблағлари”; ҳисоб рақамлар очиш мақсадга мувофиқ. Таклиф: Ушбу ҳисоб рақам очилиши мақсадга мувофиқ эмас. 45917-“Грант маблағларидан олинган даромад“ ҳисоб рақами Таклиф: янги ҳисоб рақамлар киритилиши лозим 54902-“Бошқа кредиторлардан олинган заёмнинг фоизли харажатлари”. 54903-“Бошқа кредиторлардан олинган, ссуданинг фоизли харажатлари”. 54904-“Бошқа кредиторлардан олинган молиявий ёрдам маблағларининг фоизли харажатлари” 55106-“Кўрсатилган хизматлар ва воситачилик харажатлари” ёки (менежмент бўйича харажатлар) Ҳисобварақнинг таърифи: ломбардларга кўрсатилган хизматлар учун қилинган харажатлар ва воситачилик харажатлари ҳисоби олиб борилади. Шунингдек ломбарднинг бошқа ташкилот ва муассасаларидан олинган маълумотлар, маслаҳатлар ва бошқарув хизматлари учун, шу билан биргаликда АСОКИ сўровлари, гаров реестрга ёзувларни киритиш бўйича қилган харажатлари ҳисоби олиб борилади. 56108-“Ходимларни мажбурий суғуртаси учун тўловлар”. Ушбу харажат ломбард низоми ва қонунчиликка мувофиқ равишда жисмоний шахслардан ундириб олинмайдиган тўлов ҳисобига ломбард томонидан тўланадиган суммалар ҳисоби олиб борилади. 56216-“Ломбарднинг фаолияти билан боғлиқ бўлган дастурий таъминотларга қилинган харажатлар” Масалан: Ломбардларга “FlexFin, Бухгалтерия учун 1с», “Касперский” ва хоказо дастурий таъминотлар мавжуд бўлиб, уларга хар ойда харажатлар қилинади. 56404-“Нотариус харажатлари” ҳисоб рақами 56408-“Ким ошди савдолари (аукцион) харажатлари” ҳисоб рақами 56502- Репрезентация ва кўнгил очувчи тадбирлар харажатлари Ҳисобварақнинг таърифи: ломбарднинг тўғридан тўғри мавқеи (престижи) ва бизнесининг ривожланишига имкон берадиган репрезентация ва кўнгил очар тадбирларга қилган, шунингдек тақдимот тадбирлари харажатлари ҳисоби олиб борилади. Масалан “Банк-экспо” тадбирларга килинган харажатлар киритилиши мумкин. 56506- Аъзолик бадаллари Ҳисобварақнинг таърифи: ломбарднинг аъзолик бадалларни тўлаш учун қилган харажатларини, агар ломбард клублар, ассоциация, ижтимоий ва бошқа ташкилотларнинг аъзолари бўлиб ҳисобланса, ҳисоби олиб борилади. Масалан ломбардлар “Ломбардлар ассоциацияси”га аъзолик бадалларини ажратишади. 56510- Хайр-эҳсон ва хайрия харажатлари Ҳисобварақнинг таърифи: ломбардлар хайр-эҳсон қилган харажатлари ва хайрия жамғармалари ҳамда бошқа нотижорат фойда келтирмайдиган ташкилотларга омонат қўйилган омонатлари, шунингдек табиий офатдан кўрилган талофотларга қилинган харажатлари ҳисоби олиб борилади. 56512-“Банклар ва уларнинг хизмат кўрсатиш билан боғлик харажатлар” 56514-“Ломбард фаолияти билан боғлик бўлган ходимларни қайта тайёрлаш (малака курслари) харажатлари 56516-“Ломбард фаолияти билан боғлик бўлган рейтинглар” харажати.

20000

МАЖБУРИЯТЛАР

21400

ЖАЛБ ҚИЛИНГАН ҚАРЗ МАБЛАҒЛАР

21401

Таъсисчиларнинг қарз маблағлари

Ҳисобварақнинг таърифи: қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда ломбард таъсисчиларидан олинган қарзларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ломбард таъсисчиларидан олинган қарзлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган/ҳисобдан чиқарилган қарзлар суммаси ҳисоби юритилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича шартномалар қирқимида алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

21403

Бошқа шахслардан жалб қилинган қарз маблағлар

Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа шахслардан жалб қилинган қарзларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида бошқа шахслардан жалб қилинган қарзлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган/ҳисобдан чиқарилган қарзлар суммаси ҳисоби юритилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича шартномалар қирқимида алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

21600

ОЛИНГАН ҚИСҚА МУДДАТЛИ КРЕДИТЛАР

21606

Банклардан олинган қисқа муддатли кредитлар

21696

Бошқа кредиторлардан олинган қисқа муддатли кредитлар

Юқоридаги ҳисобварақлар ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлгани учун уларнинг таърифи умумлаштирилган ҳолда берилмоқда.

Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йил муддатгача банклардан ва бошқа кредиторлардан олинган кредит (шунингдек, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар)ларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича шартномалар қирқимида алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

22000

ОЛИНГАН УЗОҚ МУДДАТЛИ КРЕДИТЛАР

22006

Банклардан олинган узоқ муддатли кредитлар

22096

Бошқа кредиторлардан олинган узоқ муддатли кредитлар

Юқоридаги ҳисобварақлар ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлгани учун уларнинг таърифи умумлаштирилган ҳолда берилмоқда.

Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга банклардан ва бошқа кредиторлардан олинган кредит (шунингдек, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича шартномалар қирқимида алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

22100

ЛИЗИНГ (МОЛИЯВИЙ ИЖАРА) БЎЙИЧА МАЖБУРИЯТЛАР

22102

Банклар олдидаги лизинг бўйича мажбуриятлар

22104

Бошқа лизинг берувчилар олдидаги лизинг бўйича мажбуриятлар

Юқоридаги ҳисобварақлар ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлгани учун уларнинг таърифи умумлаштирилган ҳолда берилмоқда.

Ҳисобварақларнинг таърифи: лизинг бўйича мажбуриятлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақларнинг кредитида лизингга олинган мулкнинг ҳақиқий қиймати билан минимал лизинг тўловларининг қайси бирининг қиймати кичик бўлса, ўша сумма акс эттирилади.

Ҳисобварақларнинг дебетида лизинг тўловлари суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир лизинг берувчи бўйича лизинг шартномалари қирқимида алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

22200

БОШ ОФИС ВА (ЁКИ) ФИЛИАЛЛАРГА ТЎЛАНАДИГАН МАБЛАҒЛАР

22203

Бош офис ва (ёки) филиалларга тўланадиган маблағлар - Молиявий маблағлар

Ҳисобварақнинг таърифи: Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ломбард Бош офиси билан унинг филиаллари ўртасидаги ёки битта ломбард филиаллари ўртасидаги молиявий маблағлар бўйича операциялар ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ 16102 – «Бош офис ва (ёки) филиаллардан олинадиган маблағлар - Молиявий маблағлар» ҳисобварақ учун ўзаро боғлиқ ҳисобварақ ҳисобланади. Ушбу ҳисобварақларнинг айланма ва қолдиқ суммалари бир-бирига тенг бўлиши ва жамланма балансда ушбу ҳисобварақларда қолдиқ бўлмаслиги шарт.

Ҳисобварақнинг кредитида Бош офис ва (ёки) филиалларга тўланиши лозим бўлган маблағлар акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида Бош офис ва (ёки) филиаллардан келиб тушган молиявий маблағлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб Бош офис ва филиаллар билан бўладиган ҳисоб-китоблар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

22205

Бош офис ва (ёки) филиалларга тўланадиган маблағлар - Бошқа активлар

Ҳисобварақнинг таърифи:Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган ломбарднинг Бош офиси ва филиаллари ўртасида ёки бир ломбарднинг филиаллари ўртасида бўладиган бошқа активлар (асосий воситалар, номоддий активлар, товар-моддий қимматликлар) билан боғлиқ операцияларнинг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 16104 – «Бош офис ва (ёки) филиаллардан олинадиган маблағлар - Бошқа активлар» ўзаро мос ҳисобварақдир. Ушбу ҳисобварақларнинг айланма ва қолдиқ суммалари бир-бирига тенг бўлиши ва жамланма балансда ушбу ҳисобварақларда қолдиқ бўлмаслиги шарт.

Ҳисобварақнинг кредитида Бош офис ва (ёки) филиаллар томонидан қабул қилинган бошқа активлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида Бош офис ва (ёки) филиалларга тўланган маблағлар акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб Бош офис ва филиаллар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

22400

ТЎЛАНИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН ҲИСОБЛАНГАН ФОИЗЛАР

22408

Лизинг (молиявий ижара) бўйича ҳисобланган фоизлар

Ҳисобварақнинг таърифи: лизинг бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида лизинг тўловлари жадвали бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар, шунингдек нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича шартномалар қирқимида алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

22410

Олинган кредитлар бўйича ҳисобланган фоизлар

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбарднинг кредит мажбуриятлари (моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар) бўйича ҳисобланган, лекин тўланмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, шунингдек нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилган суммаси ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномалари қирқимида алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

22496

Бошқа мажбуриятлар бўйича ҳисобланган фоизлар

Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида кўрсатилган туркум таърифларга мос тушмайдиган мажбуриятлар бўйича ҳисобланган, лекин тўланмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, шунингдек нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб мажбуриятлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

22500

ҲИСОБЛАНГАН СОЛИҚЛАР

22502

Ҳисобланган фойда солиқлари

Ҳисобварақнинг таърифи: жорий даврда ҳисобланган, лекин ҳали тўланмаган фойда солиқлари (фойда, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва қонунчиликка мувофиқ равишда бошқа шу каби солиқлар) ёки ягона солиқ тўлови (ягона солиқ тўловчилари учун)нинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобланган жорий фойда солиқлари, ягона солиқ тўлови (ягона солиқ тўловчилари учун) суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фойда солиқлари, ягона солиқ тўлови (ягона солиқ тўловчилари учун) суммаси, шунингдек нотўғри ҳисобланган фойда солиқлари, ягона солиқ тўлови (ягона солиқ тўловчилари учун) суммаси ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб солиқлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади

22504

Ҳисобланган бошқа солиқлар

Ҳисобварақнинг таърифи: ҳисобланган, лекин ҳали тўланмаган солиқлар (фойда солиғидан ташқари) ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобланган солиқлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган солиқларнинг ҳисобдан чиқарилган суммаси, шунингдек нотўғри ҳисобланган солиқларнинг қайтарилган суммаси ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб солиқлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

22506

Тўлаш учун ушлаб қолинган солиқлар

Ҳисобварақнинг таърифи: қонунчиликка мувофиқ ломбард ходимларидан ёки бошқа шахслардан ушлаб қолинган ва бюджет даромадига ўтказиладиган солиқлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ушлаб қолинадиган солиқлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида бюджетга ўтказилган солиқлар суммаси ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир солиқ тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

22508

Муддати кечиктирилган солиқлар

Ҳисобварақнинг таърифи: муддати кечиктирилган фойда солиқлари ҳисобга олинади. Муддати кечиктирилган фойда солиғи бу, жорий даврда солиққа тортиладиган фойдадан чегириб ташланадиган, лекин келгуси даврнинг солиққа тортиладиган фойдага киритиладиган вақтинчалик фарқларни қўшган ҳолда келгуси даврда тўланадиган фойда солиғидир. Бу бухгалтерия фойдаси билан солиққа тортиладиган фойда ўртасидаги фарқдир.

Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобланган муддати кечиктирилган фойда солиқлари суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида муддати кечиктирилган фойда солиқларининг камайган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақда олиб борилади

22510

Нафақа (пенсия) фонди билан бўладиган ҳисоб-китоблар

Ҳисобварақнинг таърифи: қонунчиликка мувофиқ ломбард томонидан Нафақа фондига ўтказиладиган тегишли ижтимоий тўловлар ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ломбард томонидан ижтимоий тўловга ўтказиладиган тегишли маблағлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида ижтимоий тўловга ўтказилган тегишли маблағлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб тўловлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

22512

Бандлик фонди ва бошқа фондлар билан бўладиган ҳисоб-китоблар

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард томонидан қонунчиликка мувофиқ Бандлик фондига, Касаба уюшмаси Федерацияси Кенгашининг ижтимоий суғурта бюджетига ва бошқа фондларга ўтказиладиган тегишли тўловлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида Бандлик фонди ва бошқа фондларга ўтказиладиган тегишли тўловлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида Бандлик фонди ва бошқа фондларга ўтказилган тегишли тўловлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир фонд ва тўловлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

22800

МУДДАТИ УЗАЙТИРИЛГАН ДАРОМАДЛАР

22812

Келгуси давр фоизли даромадлари

Ҳисобварақнинг таърифи: олдиндан олинган ва уларнинг амалда ишлаб топилганлигига қараб даврий равишда ломбард даромадига ўтказиладиган фоизлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида олдиндан олинган фоизлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида ломбард даромадига ўтказиладиган ишлаб топилган фоизлар суммаси ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб даромадлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

22814

Грант маблағлари

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард томонидан олинган грантлар ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг кредитида олинган грантлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида грантлар билан боғлиқ шартлар бажарилишига кўра ломбард даромадига ўтказиладиган ёки грант шартлари бажарилмаган тақдирда қайтариладиган суммалар акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади

22896

Бошқа муддати узайтирилган даромадлар

Ҳисобварақнинг таърифи: олдиндан олинган ва уларнинг амалда ишлаб топилганлигига қараб даврий равишда даромадга ўтказиладиган, хизматлар кўрсатилмагунига қадар ломбард даромади сифатида акс эттириш мумкин бўлмаган, мажбурият сифатида акс эттириб туриладиган бошқа муддати узайтирилган даромадлар (ижара бўйича олинган бўнак ва бошқа фоизсиз операциялар пул маблағлари) ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида олинган бўнак суммалари акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида ломбард даромадига ўтказилган ишлаб топилган даромадлар суммаси ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб даромадлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

29800

БОШҚА МАЖБУРИЯТЛАР

29801

Мижозлар билан ҳисоб-китоблар

Ҳисобварақнинг мақсади: мижозлар билан амалга ошириладиган операциялар бўйича турли тўловлар (гаровга олинган мол-мулкни сотишдан келиб тушган, мижозлардан ортиқча келиб тушган пул маблағлари ва ҳоказо) ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўланиши лозим бўлган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида белгиланган мақсади бўйича маблағларни ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

29802

Товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланадиган маблағлар

Ҳисобварақнинг таърифи: олинган товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар (электр, сув, газ ва бошқалар) учун тўланиши лозим бўлган маблағлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида олинган товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланиши лозим бўлган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор ва/ёки тўловлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

29803

Ломбард ходимлари билан ҳисоб-китоблардаги тўланиши лозим бўлган маблағлар

Ҳисобварақнинг таърифи: иш ҳақи, пенсия, алимент, болалар ёрдам пули, моддий ёрдам, банд қилинган иш ҳақи, бошқа мукофотлар ёки бадаллар бериш учун ҳисобланган маблағлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўланиши лозим бўлган ҳисобланган маблағлар акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида берилган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир тўлов тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

29805

Ижара (операцион ижара) бўйича тўланиши лозим бўлган маблағлар

Ҳисобварақнинг таърифи: операцион ижара бўйича ҳисобланган мажбуриятлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида операцион ижара бўйича тўлаш учун ҳисобланган (харажат) сумма акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида операцион ижара бўйича тўлаш учун ҳисобланган сумманинг тўланган ёки ҳисобдан чиқарилган суммалари акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир ижара берувчи бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

29807

Тўланиши лозим бўлган дивидендлар

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард томонидан эълон қилинган, лекин ҳали тўланмаган дивидендларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўланиши лозим бўлган ҳисобланган дивидендларнинг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида ломбард томонидан тўланган дивидендларнинг суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади

29896

Бошқа мажбуриятлар

Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида кўрсатилган туркум таърифларга мос тушмайдиган операциялар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида маблағлар келиб тушиши акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида маблағларнинг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб операциялар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

30000

КАПИТАЛ

30300

ЛОМБАРДНИНГ УСТАВ ФОНДИ

30301

Устав фонди

Ҳисобварақнинг таърифи: устав фондидаги таъсис ҳужжатларида белгиланган умумий улушларнинг (пул ифодасида) йиғиндиси ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг кредитида таъсисчилардан олинган улушлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида ломбарддан чиқиб кетаётган таъсисчиларга қайтарилган улушлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир таъсисчи бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

30900

ЗАХИРА КАПИТАЛИ

30903

Умумий захира фонди

Ҳисобварақнинг таърифи: ўрнатилган тартибга мувофиқ, умумий мақсадлар учун ломбарднинг тақсимланмаган фойдаси ҳисобидан ажратилган маблағлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида йил охирида фойдадан умумий захира фондига ўтказилган маблағларнинг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида умумий захира фондидан маълум мақсадлар учун ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мақсад бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади.

30905

Текинга олинган мулклар

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард таъсисчиларидан текинга олинган мулклар қиймати ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида таъсисчилардан текинга олинган мулклар қиймати акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида ўрнатилган тартибга мувофиқ тақсимланмаган фойда ҳисобига ўтказилган суммалар акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда олиб борилади.

30908

Бошланғич қийматга нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбарднинг асосий воситалари ва номоддий активлари бозор қийматининг ўсиши натижасида бошланғич қийматига нисбатан қийматининг ошган миқдори ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ломбарднинг асосий воситалари ва номоддий активлари қийматининг баланс қийматига нисбатан ошган миқдори акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида баҳоланаётган асосий восита ва номоддий актив сотилганда ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилганда, улар қийматининг ошган миқдори, шунингдек ломбарднинг асосий воситаси ва номоддий активи қийматининг баланс қийматига нисбатан пасайиб кетиши ва ўрнатилган тартибга мувофиқ, тақсимланмаган фойда ҳисобига ўтказилган суммалар ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир баҳоланган асосий восита ва номоддий актив бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

31200

ТАҚСИМЛАНМАГАН ФОЙДА

31203

Тақсимланмаган фойда (актив-пассив)

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбарднинг ўтган молиявий фаолияти давомида олган тақсимланмаган фойдаси (зарари)нинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ломбарднинг 31206-ҳисобварақдан ўтказилган соф фойдаси ҳамда захира капиталидан тақсимланмаган фойдага ўтказилган суммалар акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тақсимланмаган фойда ҳисобидан ҳар хил фондлар учун ажратмалар, 31206-ҳисобварақдан ўтказилган зарарлар суммаси, шунингдек таъсисчилар қарори билан ломбарднинг устав капиталига қилинган қайта инвестиция (реинвестиция)лаш суммалари акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда юритилади.

31206

Соф фойда (зарар) (актив-пассив)

Ҳисобварақнинг таърифи: ҳисобот йилида ломбард молиявий фаолиятининг натижаларида олинган соф фойда (зарар) ҳамда ушбу давр давомида эълон қилинган дивидендлар суммаси ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобот йилида ломбард томонидан олинган фойда, 31203 – “Тақсимланмаган фойда (актив-пассив)” ҳисобварағига ўтказилган зарарлар суммаси ҳамда нотўғри эълон қилинган дивидендларнинг қайтарилиши акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида ҳисобот йилида ломбард томонидан кўрилган зарарлар, 31203 – “Тақсимланмаган фойда (актив-пассив)” ҳисобварағига ўтказилган фойдалар суммаси, эълон қилинган дивидендлар, шунингдек захира капитали ҳисобварағига ўтказилган сумма акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб соф фойда ҳисоби бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади.

40000

ДАРОМАДЛАР

40400

БАНКЛАРДАГИ ДЕПОЗИТЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР

40401

Банклардаги талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар бўйича фоизли даромадлар

40403

Банклардаги жамғарма депозитлар бўйича фоизли даромадлар

40405

Банклардаги муддатли депозитлар бўйича фоизли даромадлар

40407

Банклардаги бошқа маблағлар бўйича фоизли даромадлар

Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштирилиб берилмоқда.

Ҳисобварақларнинг таърифи: ломбарднинг банклардаги депозитлари ва бошқа маблағлари бўйича фоизли даромадлар ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақларнинг кредитида ломбарднинг банклардаги депозитлари ва бошқа маблағлари бўйича ишлаб топилган фоизли даромадлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақларнинг дебетида нотўғри ҳисобланган ёки олинган фоизларнинг суммаси ҳамда молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 – “Соф фойда (зарар) (актив-пассив)” ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.

42000

МИЖОЗЛАРГА БЕРИЛГАН КРЕДИТЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР

42001

Мижозларга берилган кредитлар бўйича фоизли даромадлар

42005

Мижозларга берилган муддати ўтган кредитлар бўйича фоизли даромадлар

42009

Мижозларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар бўйича фоизли даромадлар

Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштирилиб берилмоқда.

Ҳисобварақларнинг таърифи: мижозларга берилган кредитлар бўйича фоизли даромадлар ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақларнинг кредитида кредитлар бўйича ишлаб топилган фоизли даромадлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақларнинг дебетида нотўғри ҳисобланган ёки олинган фоизларнинг суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 – “Соф фойда (зарар) (актив-пассив)” ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.

44700

СУД ЖАРАЁНИДАГИ КРЕДИТЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР

44701

Суд жараёнидаги кредитлар бўйича фоизли даромадлар

44705

Нотариуснинг ижро хати олинган кредитлар бўйича фоизли даромадлар

Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштирилиб берилмоқда.

Ҳисобварақнинг таърифи: суд жараёнидаги ҳамда нотариуснинг ижро хати олинган кредитлар бўйича фоизли даромадлар ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг кредитида кредитлар бўйича ишлаб топилган фоизли даромадлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри ҳисобланган ёки олинган фоизларнинг суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 – “Соф фойда (зарар) (актив-пассив)” ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.

44900

БОШҚА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР

44901

Бошқа фоизли даромадлар

Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида таърифланган туркум ҳисобварақларга мос тушмайдиган ломбардларнинг ҳисобланган фоизли даромадлари ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг кредитида мижозларнинг бошқа мажбуриятлари бўйича ишлаб топилган бошқа фоизли даромадлар суммаси акс эттирилади

Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри ҳисобланган ёки олинган даромадларнинг қайтариш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 – “Соф фойда (зарар) (актив-пассив)” ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.

45200

ФОИЗСИЗ ДАРОМАДЛАР

45201

Кўрсатилган хизматлар учун олинган даромадлар

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард томонидан кўрсатилган хизматлар, кредитларни расмийлаштириш ҳамда бошқа хизматларни тақдим қилишдан олинган даромадлар ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг кредитида кўрсатилган хизматлар учун ишлаб топилган даромадлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри олинган даромадларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 – “Соф фойда (зарар) (актив-пассив)” ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.

45900

БОШҚА ФОИЗСИЗ ДАРОМАДЛАР

45901

Асосий воситаларнинг ижараси бўйича олинган даромадлар

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард томонидан асосий воситалар объектини ва бошқа хусусий мулкларини ижарага беришдан олинган даромадлар ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг кредитида асосий воситалар объектини ва бошқа хусусий мулкларини ижарага беришдан олинган даромадлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри олинган ёки ҳисобланган фойдаларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 – “Соф фойда (зарар) (актив-пассив)” ҳисобварағига ўтказиладиган фойдалар суммаси акс эттирилади.

45909

Асосий воситаларни сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда

45913

Бошқа хусусий мулклар/активларни сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда

Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштириб берилмоқда.

Ҳисобварақларнинг таърифи: ломбарднинг асосий воситаларини ва бошқа хусусий мулклар/активларини сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақларнинг кредитида асосий воситаларини ва бошқа хусусий мулклар/активларини сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақларнинг дебетида нотўғри олинган фойдаларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 – “Соф фойда (зарар) (актив-пассив)” ҳисобварағига ўтказиладиган фойдалар суммаси акс эттирилади.

45917

Грант маблағларидан олинган даромад

Ҳисобварақнинг таърифи: олинган грантлар бўйича ломбард томонидан грантлар билан боғлиқ шартлар бажарилишига кўра ўзлаштирилган грантлар ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг кредитида олинган грантлар билан боғлиқ шартлар бажарилган грантлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри ўтказилган грантларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 – “Соф фойда (зарар) (актив-пассив)” ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади

45921

Ҳисобдан чиқарилган маблағларнинг қайтарилиши

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбардларнинг илгари ҳисобдан чиқарилган активларининг ва ташкил этилган захираларининг қайтарилиш суммасини ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг кредитида илгари ҳисобдан чиқарилган активлар бўйича келиб тушган даромадлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри олинган фойдаларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 – “Соф фойда (зарар) (актив-пассив)” ҳисобварағига ўтказиладиган фойдалар суммаси акс эттирилади.

45994

Бошқа фоизсиз даромадлар

Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида таърифланган туркум ҳисобварақларига мос тушмайдиган ломбардларнинг фоизсиз даромадлари (жарима, пеня ва бошқалар) ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг кредитида юқорида таърифланган туркум ҳисобварақларга мос тушмайдиган, келиб тушган фоизсиз даромадлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри олинган фойдаларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 – “Соф фойда (зарар) (актив-пассив)” ҳисобварағига ўтказиладиган фойдалар суммаси акс эттирилади.

50000

ХАРАЖАТЛАР

50600

ЖАЛБ ҚИЛИНГАН МАБЛАҒЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ХАРАЖАТЛАР

50601

Таъсисчиларнинг қарз маблағлари бўйича фоизли харажатлар

50603

Бошқа шахслардан жалб қилинган қарз маблағлар

Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштирилиб берилмоқда.

Ҳисобварақнинг таърифи: жалб қилинган қарз маблағлари бўйича ломбарднинг фоизли харажатлари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақларнинг дебетида қарз маблағлари бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизли харажатлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақларнинг кредитида нотўғри ҳисобланган ёки тўланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 – “Соф фойда (зарар) (актив-пассив)” ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади.

53100

ҚИСҚА МУДДАТЛИ КРЕДИТЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ХАРАЖАТЛАР

53101

Банклардан олинган қисқа муддатли кредитлар бўйича тўланиши лозим бўлган фоизли харажатлар

53195

Бошқа кредиторлардан олинган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар

54100

УЗОҚ МУДДАТЛИ

96300

КЎЗДА ТУТИЛМАГАН ҲОЛАТЛАР КОНТР-ҲИСОБВАРАҚЛАРИ

96335

Активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақлари бўйича контр-ҳисобварақ

96337

Кафолат ва кафилликлар бўйича контр-ҳисобварақ

96345

Қарздорларнинг кредит бўйича мажбуриятлари контр-ҳисобварағи

96358

Ломбарднинг кредит ва лизинг олиш мажбурияти бўйича контр-ҳисобварақ

96381

Гаров сифатида ва сақловга олинган мулклар бўйича контр-ҳисобварақ

96397

Бошқа кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари бўйича контр-ҳисобварақ

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1“Ломбардлар бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режаси”Услубий, режавий муҳокама якунлаши билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

So`rovnoma natijalari