Hujjat nomi
Кўчма савдога рухсат бериш тартиби тўғрисидаги Низом
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotBuхoro viloyati hokimligi
Hujjat muallifiBuхoro viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-08-01 18:15:44
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-08-16 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

1. Кўчма савдо объектлари орқали сотилиши мумкин бўлган товарлар рўйхатини тасдиқловчи вилоят ишчи гуруҳи таркиби 1-иловага;

туман (шаҳар) ҳудудида кўчма савдо объектлари орқали сотилиши мумкин бўлган товарлар рўйхати, кўчма савдо объектларининг жойлашиши бўйича таклифларни тайёрловчи ҳамда кўчма савдога рухсат берувчи худудий ишчи комиссияси таркиби 2-иловага;

кўчма савдо объектлари орқали сотилиши мумкин бўлган товарларнинг рўйхати 3-иловага;

кўчма савдога бериладиган рухсатнома 4-иловага;

кўчма савдога рухсатнома бериш схемаси 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Шаҳар ва туманлар ҳокимликларига:

Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори билан тасдиқланган ва 2016 йил 15 октябрдан бошлаб амалга киритиладиган “Кўчма савдога рухсат бериш тартиби тўғрисидаги Низом” талаблари асосида ишларни ташкил этиш;

ҳар бир шаҳар ва туман ҳудудида кўчма савдо объектлари орқали сотилиши мумкин бўлган товарларнинг рўйхатини;

ҳар бир шаҳар ва туман бўйича кўчма савдо объектларининг жойлашиш схемасини ўринлар сонини, сотиладиган товарлар рўйхатини ва кўчма савдо даврини кўрсатган ҳолда тайёрлаб , вилоят ҳокимлигига ҳар йилнинг 10 ноябрига қадар тасдиққа киритиб бориш топширилсин.

3. Вилоят давлат солиқ бошқармаси (Х.Холбоев), санитария-эпидемиология назорати маркази (Қ.Расулов), ички ишлар бошқармаси (Ш.Ўринов), архитектура ва қурилиш бош бошқармаси (З.Муҳиддинов)га шаҳар ва туманлар ҳокимликлари томонидан кўчма савдо объектлари орқали сотилиши мумкин бўлган товарлар рўйхати, объектларнинг жойлашиш схемаси ва ўринлар сони бўйича берилган таклифларни белгиланган тартибда кўриб чиқиб ҳар йилнинг 1 декабрига қадар вилоят ҳокимлилига тасдиққа киритиб бориш тавсия этилсин.

4. Ушбу қарор “Бухоронома” ва “Бухарский вестник” газеталарида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг buxoro.uz расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

6. Ушбу қарор ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

Вилоят ҳокимининг

2016 йил ___ августдаги

____сонли қарорига 3-илова

Кўчма савдо объектлари орқали сотилиши мумкин бўлган товарларнинг рўйхати

-салқин ичимликлар;

-макарон, крупа (мош, ловия, переловка, гречка, гуруч, сечка, горох) маҳсулотлари;

-ўқув қуроллари;

-уяли алоқа компанияларининг сим карталари;

-тижорат банклари лотореялари;

-тикувчилик, тўқимачилик, трикотаж маҳсулотлари;

-канцелария маҳсулотлари;

-қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари;

-қуритилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари

-музқаймоқ;

-чарм пойабзал ва мўйначилик маҳсулотлари

Изоҳ: рўйхат шаҳар ва туман ҳокимликлар таклифларига асосан кенгайтириб борилади

Вилоят ҳокимининг

2016 йил ___ августдаги

____сонли қарорига 5-илова

Кўчма савдога рухсатнома бериш

СХЕМАСИ

Босқислар Субъектлар Тадбирлар Бажариш

муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

1.Рухсатнома олиш учун зарур бўлган хужжатларни тайёрлайди.

2.Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва йўллар билан рухсатнома бериш тўғрисида тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда “ягона дарча” марказига ариза беради.

Ариза берувчининг хохишига кўра

2-босқич

“Ягона дарча” маркази

Рухсатнома бериш тўғрисида берилган аризани кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.

Ариза олинган кунда

3-босқич

Туман (шаҳар) ҳокими

1.Рухсатнома бериш тўғрисида берилган аризани кўриб чиқади.

2.Рухсатнома бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиққандан кейин рухсатномани расмийлаштиради ва белгиланган тартибда “ягона дарча” марказига ёхуд ариза берувчига юборади. (Давлат

интерактив хизматлари ягона портали орқали мурожаат қилинганда).

3. Рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномани белгиланган тартибда “ягона дарча” марказига ёхуд ариза берувчига юборади (давлат интерактив хизматлари ягона портали орқали мурожаат қилинганда).

Ариза тушган кундан бошлаб уч иш кунидан кўп булмаган муддатда

4-босқич

“Ягона дарча” маркази

Давлат хизмати кўрсатиш натижаси тўғрисида маълумотлар олинганда ёки давлат хизмати кўрсатиш асосли рад этилганда бу ҳақда ариза берувчини аризада кўрсатилган усул билан хабардор қилади.

Бир иш соати мобайнида

5-босқич

Ариза берувчи

Рухсатнома бериш рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда ариза берувчи ҳужжатларни қайта тақдим этиш ҳуқуқига эга..

Рухсатнома бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддатда (камида 10 иш куии)

6-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлиги

Ҳужжатларда қайта кўриб чиқади, рухсатнома беради ёки рухсатнома беришни рад этади.

Ариза олинган кундан бошлаб икки иш кунидан кўп бўлмаган муддатда

Вилоят ҳокимининг

2016 йил ___ августдаги

____сонли қарорига 2-илова

Туман (шаҳар) ҳудудида кўчма савдо объектлари орқали сотилиши мумкин бўлган товарлар рўйхати, кўчма савдо объектларининг жойлашиши бўйича таклифларни тайёрловчи ҳамда кўчма савдога рухсат берувчи худудий ишчи комиссияси таркиби

Лавозимига кўра

-

туман (шаҳар) ҳокими, комиссия раиси

Лавозимига кўра

-

туман ва шаҳарлар ҳокимларининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари

Лавозимига кўра

-

туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси бошлиғи

Лавозимига кўра

-

туман (шаҳар) ички ишлар бўлими бошлиғи

Лавозимига кўра

-

туман (шаҳар) бош архитектори

Лавозимига кўра

-

туман (шаҳар) давлат санитария ва эпидемиология назорати маркази бош врачи

Вилоят ҳокимининг

2016 йил ___ августдаги

____сонли қарорига 4-илова

Кўчма савдога рухсатнома

Ўзбекистон Республикаси

Бухоро вилояти ________ тумани (шаҳри) ҳокимлиги

000000__________________________

Кўчма савдога

РУХСАТНОМА

20___ йил “_____” __________№_______

________ туманида (шаҳрида)____________________ манзили бўйича (ваколатли орган томонидан тасдиқланган кўчма савдо объекти жойлашиши схемасига мувофиқ) умумий майдони _____ кв.м. бўлган жойда товарларни чакана сотишучун______________________________________________________________________га

(юридик шахснинг номи)

кўчма савдо объектини жойлаштириш ҳуқуқи берилган.

Почта манзили __________________________________________________________________

CТИР _____________________________________________________________

20__ йил «____» _________ гача берилган.

Иш режими соат «____» дан соат «____» гача.

Сотиладиган товарлар рўйхати: ____________________________________________________________________________________________________________________________________

Илова: Ваколатли орган томонидан тасдиқланган кўчма савдо объекти жойлашиши схемаси.

Ф.И.О._____________________________________

Имзо ___________________________________

МЎ

Вилоят ҳокимининг

2016 йил ___ августдаги

____сонли қарорига 1-илова

Кўчма савдо объектлари орқали сотилиши мумкин бўлган товарлар рўйхатини тасдиқловчи вилоят ишчи гуруҳи таркиби

Ҳ.Ғойиров

Ш.Ўринов

-

-

вилоят ҳокимининг ўринбосари, ишчи гурух раҳбари

вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи

Х.Холбоев

-

вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи

Қ.Расулов

-

вилоят давлат санитария ва эпидемиология назорати маркази бош ҳакими в.б

З.Муҳиддинов

-

вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармаси бошлиғи

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1“Кўчма савдога рухсат бериш тартиби тўғрисидаги Низом”га мувофиқ вилоятда ишларни тизимли ташкил этиш тўғрисидаҚарор қабул қилиш15 кунВилоят хокимлиги ишчи гуруҳ

So`rovnoma natijalari