Hujjat nomi
Вилоят ҳудудида кўчма савдо фаолиятини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotNavoiy viloyati hokimligi
Hujjat muallifiNavoiy viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-08-06 15:55:07
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-08-21 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА

Вилоят ҳудудида кўчма савдо фаолиятини тартибга солиш бўйича қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш, уларни жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 13 июлдаги “Кўчма савдога рухсат бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 233-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида,

Қ А Р О Р Қ И Л АМ А Н:

1. Қуйидагилар:

вилоят давлат солиқ бошқармаси ва давлат санитария-эпидемиология назорати маркази билан келишилган, вилоят ҳудудида кўчма савдо объектлари орқали сотилиши мумкин бўлган товарларнинг рўйхати 1-иловага;

вилоят давлат солиқ, ички ишлар, архитектура ва қурилиш бошқармалари ва давлат санитария-эпидемиология назорати маркази билан келишилган, ҳар бир туман (шаҳар) бўйича кўчма савдо объектларининг жойлашиш схемаси (ўринлар сони, сотиладиган товарлар рўйхати ва кўчма савдо даври кўрсатган ҳолда) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳар йили 1 ноябргача:

тегишли туман (шаҳар) ҳудудида кўчма савдо объектлари орқали сотилиши мумкин бўлган товарлар рўйхати;

ўринлар сони, сотиладиган товарлар рўйхати ва кўчма савдо даври кўрсатилган ҳолда тегишли туман (шаҳар) ҳудудида кўчма савдо объектларининг жойлашиши бўйича таклифлар тайёрлаб, ҳар йили 10 ноябргача кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун вилоят ҳокимлигига киритсин.

4. Вилоят ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари (Раззоқов) тақдим этилган:

тегишли туман (шаҳар) ҳудудида кўчма савдо объектлари орқали сотилиши мумкин бўлган товарлар рўйхатини – вилоят давлат солиқ бошқармаси ва давлат санитария-эпидемиология назорати маркази билан;

ўринлар сони, сотиладиган товарлар рўйхати ва кўчма савдо даври кўрсатилган кўчма савдо объектлари жойлашиши схемасини - давлат солиқ, ички ишлар, архитектура ва қурилиш бошқармалари ҳамда давлат санитария-эпидемиология назорати маркази билан келишилган ҳолда ҳар йили 1 декабргача тасдиқланишини таъминласин.

5. Ушбу қарор “Дўстлик байроғи” газетасида расман эълон қилинсин.

6. Мазкур қарор 2016 йил 15 октябрдан кучга киради.

7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари У.Раззоқов зиммасига юклатилсин.

Вилоят ҳокими Э.Турдимов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқишНавоий вилояти ҳокимининг қарори лойиҳасини05.08.2016Навоий вилоят ҳокимлиги
2Ягона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини жойлаштиришЯгона порталда: муҳокама ўтказилиши тўғрисида хабарномани; жадвални; норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини; муҳокама иштирокчилари учун сўровномани жойлаштириш06.08.2016Навоий вилоят ҳокимлиги, вилоят компьютерлаштириш маркази
3Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича муҳокама қилишЛойиҳани белгиланган тартибда Ягона порталда муҳокама қилиш.06.08.2016. - 21.08.2016Ягона портал фойдаланувчилари
4Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини таклифларга мувофиқ қайта ишлашЯгона портал иштирокчиларидан келиб тушган таклифларни инобатга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси қайта ишлаб чиқиш25.08.2016Навоий вилоят ҳокимлиги
5Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ташкилот ва муассасалар билан келишишЯгона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини қайта жойлаштириш ва лойиҳани ташкилот, муассасалар билан келишиш27.08.2016Навоий вилоят ҳокимлиги, вилоят компьютерлаштириш маркази
6Ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тасдиқлаш учун киритишИшлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тасдиқлаш учун Навоий вилояти ҳокимига киритиш30.08.2016Навоий вилоят ҳокимлиги

So`rovnoma natijalari