Hujjat nomi
“Бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ҳамда кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини ташкил этиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO`zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi
Hujjat muallifiO`zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-08-08 18:29:01
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-08-23 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ молия ВАЗИРлиги

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ Давлат солиқ қўмитасининг

қарори

“Бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ҳамда кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини ташкил этиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 27 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 4-5-сон, 38-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин. 2010 йил 27 декабрдаги 108, 2010-52-сон “Бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ҳамда кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини ташкил этиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига (рўйхат рақами 2185, 2011 йил

Молия вазириР.Азимов

Тошкент ш.,

2016 йил “___” ________,

_____-сон

Давлат солиқ қўмитаси раисиБ.Парпиев

Тошкент ш.,

2016 йил “___” ________,

_____-сон

“Бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ҳамда кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини ташкил этиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Қарор муқаддимасидаги “2003 йил 28 июлдаги 330-сон "Ноозиқ-овқат истеъмол товарлари билан савдо қилишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 14-сон, 119-модда)” деган сўзлар “2012 йил 28 августдаги 253-сон “Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. Низомда: а) муқаддимада “2003 йил 28 июлдаги 330-сон "Ноозиқ-овқат истеъмол товарлари билан савдо қилишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 14-сон, 119-модда) қарорига мувофиқ бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ҳамда кўрсатилган хизматлар учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини ташкил этиш ва назорат қилиш тартибини белгилайди” деган сўзлар“2012 йил 28 августдаги 253-сонли “Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ бозорлар, устав фондида давлат улуши 51 фоиздан кам бўлмаган савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатилган хизматлар учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини ташкил этиш ва назорат қилиш тартибини белгилайди” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

б) 1-банддаги “савдо комплекслари” деган сўзлар “устав фондида давлат улуши 51 фоиздан кам бўлмаган савдо комплекслари (кейинги ўринларда савдо комплекслари деб юритилади)” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

в) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“2. Қуйидагилар бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларининг тушумлари ва даромадларининг манбалари ҳисобланади:

1) бозорлар бўйича: бир марталик йиғимдан тушумлар; ижара тўловидан олинган даромадлар; сотувчилар ва харидорларга хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар; бозор маъмурияти томонидан амалга ошириладиган қишлоқ хўжалиги товарларини тайёрлаш, харид қилиш ва сотишдан (деҳқон бозорлари учун) олинган даромадлар; қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа тушумлар;

2) савдо комплекслар бўйича: ижара тўловидан олинган даромадлар; сотувчилар ва харидорларга хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар; қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа тушумлар.”;

г) 6-банд “бозорнинг номи,” деган сўзлардан кейин “бозорнинг солиқ тўловчи идентификация рақами (СТИР)” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

д) қуйидаги мазмундаги 81-банд билан тўлдирилсин: “81 Бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиаллари ҳудудида жойлашган бино ва иншоотлар мулкдорлари умумий фойдаланиладиган объектларни сақлаш бўйича кўрсатиладиган қуйидаги мажбурий хизматларнинг (кейинги ўринларда мажбурий хизматлар деб юритилади) тўловчилари ҳисобланади: асфальтланган ва брусчатка ётқизилган йўлаклар ва тротуарларни сақлаш; бозор ва савдо комплекси ҳудудидаги кириш ва чиқиш жойларини сақлаш; ер ости ва ер усти канализация лотокларини сақлаш; ички ва ташқи ёритиш тармоқлари ва иншоотларини сақлаш; ичимлик сувининг санитар-техник бўғинларини сақлаш;

умумий ҳудудни қўриқлаш ва тозалаш; маиший ва мева-сабзавот маҳсулотларининг чиқиндиларини йиғиш ва олиб чиқиш;ташқи муҳандислик-коммуникация иншоотларини сақлаш.”;

е) 11-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин: “Мажбурий хизматлар учун тўловлар ҳар ойда ҳисобот ойининг 25-кунигача бозор, савдо комплекси ёки уларнинг филиалларининг банкдаги ҳисоб рақамига белгиланган тартибда кадастр ҳужжатларида кўрсатилган тўловчи эгаллаган ер майдонларидан келиб чиқиб тўланади”.

ж) 22-банддаги “ва ижара тўловларини” деган сўзлар “, ижара тўловлари ва мажбурий хизматлар учун тўловларни” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

“Бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ҳамда кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини ташкил этиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга

ИЛОВА

“Бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ҳамда кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини ташкил этиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

ИЛОВА”

_______________________________________________ да жойлашган

_________________________________________ бозор/савдо комплексида

20____ йил “_____” _____________да ўтказилган ҳисобга олиш натижалари тўғрисида

М А Ъ Л У М О Т‎

т/р‎

Кўрсаткичлар

Сони

Суммаси

(минг сўм)

1.‎

Савдо ўринлари (расталари) сони, жами:

шундан банд бўлганлари:‎

савдо ўринлари учун бир марталик йиғимдан тушум

суммаси

2.

Кўрсатилган хизматлардан тушган тушум, жами:‎

шундан: аравачалар ижарасидан

тарозилар ижарасидан‎

умумий фойдаланиладиган объектларни сақлаш бўйичакўрсатиладиган мажбурий хизматлар учун‎

бошқалардан

3.

Турғун савдо шохобчаларининг сони, жами:‎

шундан ижарага олинганлари

ижара ҳақи тўловини тўлаганлар

4.

Мол бозорига олиб кирилган чорва сони, жами:

от, той, туя

бўталоқ, эшак

йирик шохли қорамол (шу жумладан, сигир бузоғи билан)

бузоқ

қўй, эчки (қўй қўзиси билан, эчки улоғи билан ва ҳ.к.)

қўзи, улоқ

чўчқалар ва чўчқа болалари

5.

Уй паррандалари сони, жами:

курка, товуқ, ўрдак, ғоз

курка, товуқ, ўрдак, ғоз жўжалари

‎Давлат солиқ хизмати органи ходими _____________________________________________

(имзо, Ф.И.О.)

Бозор (савдо комплекси) директори_____________________________________________.

(имзо, Ф.И.О..”

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1....

So`rovnoma natijalari