Hujjat nomi
Даволаш-профилактика муассасаларида дори воситаларини тайинлаш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби, шунингдек дорихона томонидан аҳолига дори воситаларини рецепт асосида бериш тўғрисида НИЗОМ
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiBuyruq
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Sog`liqni saqlash vazirligi
Hujjat muallifiDori vositalari va tibbiy texnika sifatini nazorat qilish bosh boshqarmasi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-08-15 10:29:06
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-08-30 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Лойиха

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2010 йил 29 июнда 2118-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирининг

2010 йил 18 июндаги

191-сон буйруғи

Даволаш-профилактика муассасаларида

дори воситаларини тайинлаш ҳамда беморнинг

дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш

тартиби, шунингдек дорихона томонидан

аҳолига дори воситаларини рецепт асосида бериш тўғрисида

НИЗОМ

Янги тахрирда

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 128-модда) ва "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2016 й., 4-5-сон, 120-модда) қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 6 августдаги 404-сон "Республикада дори-дармонлар ва тиббий буюмлар билан таъминлашни ва уларни тақсимлашни яхшилашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида"ги ва 1999 йил 14 январдаги 18-сон "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимида бошқаришни такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ барча даволаш-профилактика муассасаларида дори воситаларини тайинлаш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш, шунингдек дорихона томонидан аҳолига дори воситаларини рецепт асосида бериш тартибини белгилайди.

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Мазкур Низом талаблари таркибида гиёҳванд воситалар, психотроп ва заҳарли моддалар бўлган дори воситаларини тайинлаш, қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби, шунингдек уларни дорихона томонидан аҳолига рецепт асосида беришга татбиқ этилмайди.

2. Мазкур Низомнинг дори воситаларини рецепт асосида беришга оид қоидалари шахсларнинг айрим тоифаларига дори воситаларини имтиёзли бериш учун рецептлар бўйича дори воситаларини беришга қўлланилмайди.

3. Даволаш-профилактика муассасаларида сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тақиқланади.

4. Даволаш-профилактика муассасаларида дори воситаларининг тайинланиши ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш бўйича назорат Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга оширилади.

II. ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИ ТАЙИНЛАШ

5. Даволаш-профилактика муассасаларида беморларга дори воситаларини тайинлаш ташхис ва даволаш стандартлари асосида бир марталик, кунлик ва курс дозаларини аниқлаш орқали касалликнинг тури, оғирлиги ва хусусиятига ҳамда беморнинг ёшини ҳисобга олган ҳолда даволовчи шифокор томонидан амалга оширилади.

6. Беморга тайинланган дори воситалари (дори воситаларининг номи, бир кунлик дозаси, қабул қилиш ёки юбориш усули, миқдори, давомийлиги ва бошқалар) унинг тиббий ҳужжатлари (касаллик тарихи, амбулатория картаси, боланинг ривожланиш тарихи ва бошқалар)да қайд қилинади ва бевосита даволовчи шифокор томонидан имзоланади.

7. Қуйидаги ҳолларда беморга дори воситаларини тайинлаш даволаш-профилактика муассасасининг бўлим мудири ёки навбатчи шифокори ёхуд клиник фармакологи билан тайинланган дори воситаларининг асослилиги келишилиши лозим:

беморга бир вақтнинг ўзида беш ва ундан ортиқ дори воситалари тайинланганда;

асосий касалликнинг асоратлари ёки ҳамроҳ касалликлари мавжуд бўлганда;

мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ Дори воситаларининг хавфли комбинациялари рўйхатида кўрсатилган дори воситаларининг хавфли комбинациялари мавжуд бўлганда.

Ушбу ҳолларда тайинланган дори воситалари асослилиги беморнинг тиббий ҳужжатларида қайд этилиши ва ушбу тиббий ҳужжатлар бевосита даволовчи шифокор ҳамда мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган шахслар томонидан ҳам имзоланиши лозим.

8. Даволовчи шифокор даволаш-профилактика муассасаларида стационар шароитда даволанаётган беморга ушбу муассасада мавжуд бўлмаган, шу жумладан «Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхати” даги дори воситаларини хам рецепт асосида тайинлаши мумкин.

9. Даволаш-профилактика муассасасининг даволовчи шифокори томонидан дори воситалари рецепт асосида тайинланганда, рецептда шифокорнинг фармацевт ходимга дори воситасининг таркиби, шакли, уни тайёрлаш ва бериш ҳақидаги ёзма кўрсатмаси лотин тилида, дори воситаларини қўллаш усули эса ўзбек ёки рус тилида кўрсатилиши шарт.

10. Рецепт беморга унинг ёши, дори воситасининг халқаро-патентланмаган ёки кимёвий номи, мураккаб таркибли дори воситалари учун савдо номи, дори воситаси экстемпорал усулида тайёрланганида унинг таркибига кирувчи дори воситаларининг номлари, шунингдек уларнинг дозаси, даврийлиги, қабул қилиш вақти ва давомийлиги, кўрсатилган ҳолда мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган шаклдаги рецепт бланкига мувофиқ берилади. Даволовчи шифокор даволаш-профилактика муассасаларида стационар шароитда даволанаётган беморга рецептда озиқ-овқат билан ўзаро таъсирлашувчи дори воситалари (овқатдан олдин, овқатланиш вақтида, овқатдан кейин) кулланилиши буйича маълумотлар кўрсатилиши шарт эмас

Бунда рецептда тайинланган дори воситалари (дори воситаларининг номи, бир кунлик дозаси, қабул қилиш ёки юбориш усули, миқдори, давомийлиги ва бошқалар) рецептнинг йиртма корешогида ҳам бир-биридан фарқланмайдиган ҳолатда кўрсатилиши шарт.

11. Рецепт ёзишда ушбу Низомнинг 3-иловасида келтирилган Асосий рецептура қисқартмаларидан фойдаланиш мумкин.

12. Рецептда айнан қандай дори воситаси ёзилганлигини аниқлашда адаштирувчи ингредиентларнинг номига яқин қисқартмаларни ёзишга йўл қўйилмайди.

13. Ҳар бир даволаш-профилактика муассасасидаги даволовчи шифокорларга рецепт бланклари ушбу муассаса раҳбарининг буйруғи билан тайинланадиган жавобгар шахс томонидан, дам олиш ва байрам кунлари ҳамда тунги вақтларда эса даволаш-профилактика муассасасининг масъул навбатчи шифокори томонидан берилади.

Шифокорларга бериладиган рецепт бланкларининг ҳисоби ушбу Низомнинг 4-иловасида келтирилган Даволаш-профилактика муассасаларида рецепт бланкларини беришни қайд қилиш журналига мувофиқ юритилади.

14. Рецепт Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан берилганда уларнинг юқори қисми чап бурчагида даволаш-профилактика муассасасининг номи ва манзили тегишли штамп қўйилган ҳолда кўрсатилиши, хусусий даволаш-профилактика муассасалари томонидан берилганда эса қўшимча равишда рецептнинг юқори қисми ўнг бурчагида ушбу муассасанинг фаолият кўрсатиши бўйича берилган лицензиянинг тартиб рақами, берилган санаси ва амал қилиш муддати ҳам кўрсатилиши лозим.

15. Рецептда "Ичиш учун", "Маълум", "Қоида тариқасида" ва бошқа шу каби белгилардан фойдаланиш ман этилади.

16. Рецептда суюқ дори воситалар миқдори миллилитр ва томчиларда, қолган моддалар эса граммларда ёзилади.

17. Рецепт бланкида кўрсатилган катаклар аниқ ва тушунарли тарзда тўлдирилиши, унда ўчириш ва тузатишларга йўл қўйилмаслиги лозим.

Рецепт даволовчи шифокорнинг имзоси ва шахсий муҳри билан тасдиқланиши лозим. Бунда даволовчи шифокор шахсий муҳрининг ташқи айлана диаметри 20 мм, кичик айлана диаметри 10 мм, айланалар орасидаги масофа 3 мм ва кичик айлана ичидаги чизиқ узунлиги 8 мм бўлиши ҳамда катта айлана ичида даволовчи шифокорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, кичик айлана ичидаги чизиқда "шифокор" сўзи ёзилади.

18. Рецепт уни берган даволовчи шифокорнинг имзоси билан тасдиқланган кундан бошлаб бир ой мобайнида ҳақиқий ҳисобланади.

19. Стационар даволаш-профилактика муассасасида даволанган беморга амбулатория шароитида даволанишни давом эттириш зарур бўлган ҳолларда рецепт амбулатория-поликлиника муассасасининг шифокори томонидан беморнинг тиббий ҳужжатларидан олинган кўчирмасидаги даволовчи шифокорнинг амбулатория шароитида дори воситасининг қўлланилиши ҳақидаги тавсиясига асосан берилади.

20. Рецепт ёзиб бериш тақиқланади:

наркоз воситаси сифатида ишлатиладиган дори воситаларига;

мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ Бир-бирига номутаносиб дори воситалари рўйхатида кўрсатилган дори воситаларига.

III. ДАВОЛАШ-ПРОФИЛАКТИКА МУАССАСАЛАРИДА

БЕМОРНИНГ ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ,

САҚЛАШ ВА ҚЎЛЛАШ

1-§. Даволаш профилактика муассасаларида

беморнинг дори воситаларини қабул қилиш

21. Даволаш-профилактика муассасалари томонидан стационар шароитида даволанаётган бемор (беморнинг қариндошлари ёки унинг соғлиғидан хабар олувчи бошқа шахслар)нинг дори воситалари ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳолатда, қоида тариқасида,қабул қилиниши мумкин.

22. Даволаш-профилактика муассасасининг даволовчи шифокори томонидан беморнинг дори воситалари қабул қилиб олинаётганда, (шуниндек, амбулатор-поликлиника муассасасининг муолажа хонасида дори воситаси қўлланилганда) ушбу дори воситалари рецептнинг йиртма корешогида кўрсатилган дори воситалари билан ўзаро мувофиқлиги, шу жумладан, дори воситасининг кўрсатилган яроқлилик муддати, бирламчи ва иккиламчи ўрамнинг бутунлиги ва ташқи кўриниши текширилади ҳамда текшириш натижаларига кўра ушбу дори воситаларини қўллаш мумкинлиги ҳақидаги хулосага келинса, текширилган дори воситаларининг қайд этиб ўтилган барча хусусиятлари беморнинг тиббий ҳужжатларида қайд этилади ва рецептнинг йиртма корешоги беморнинг тиббий ҳужжатига тикилади.

23. Бемор (беморнинг қариндошлари ёки унинг соғлиғидан хабар олувчи бошқа шахслар) томонидан даволовчи шифокорга дори воситалари билан биргаликда рецептнинг йиртма корешоги тақдим этилмаса ёки унда ушбу Низомнинг 36-бандида кўрсатилган маълумотлар қайд этилмаган бўлса, стационар даволаш-профилактика муассасасининг даволовчи шифокори, шуниндек, амбулатор- поликлиника муассасасининг муолажа хонасида дори воситаси қўлланилганда умумий амалиёт шифокори томонидан дори воситаларини қабул қилиш тақиқланади.

24. Бемор (беморнинг қариндошлари ёки унинг соғлиғидан хабар олувчи бошқа шахслар) томонидан даволовчи шифокорга дори воситалари билан биргаликда рецептнинг йиртма корешоги тақдим этилмасдан дори воситаларини қабул қилишга рухсат берилади, агар улар дори воситаларини қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган бўлса ва уларнинг соғлиги ёмонлашганлиги туфайли стационар даволаш-профилактика муассасасига келиб тушганда:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиш даврида жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун мўлжалланганда;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ҳудудидан ташқарида яшаб турган беморни даволаш-профилактика муассасаси томонидан тасдиқланган тиббий кўрсатма асосида, битта даволаш курси доирасида даволаш учун мўлжалланганда;

дипломатик ваколатхоналарнинг ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарнинг дипломатик ҳамда маъмурий-техник ходимлари, шу жумладан улар билан бирга яшаб турган оила аъзоларининг шахсий фойдаланиши учун мўлжалланганда.

Бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 8 июндаги “Дори воситалари ва тиббий буюмларни жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учуй олиб кириш ҳамда олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш хакида” 191 сон Қарори талабларига муофик ва кўрсатилган микдори мос бўлган Ўзбекистон Республикаси худудига дори воситалари олиб кирилган бўлса.

25. Бунда даволаш-профилактика муассасида мамлакатининг тиббиёт муассасасидан унинг шахсий фойдаланиши учун мулжалланган дори воситасининг номини, унинг дори шаклини ва битта даволаш курсига тавсия қилинган миқдорини курсатган холда муайян жисмоний шахсга рецептнинг йиртма корешоги тақдим этилмасмасдан дори воситасини кабул килиниши рухсат берилади.

Тиббиёт муассасасининг хулосалари беморнинг тиббий ҳужжатларида қайд этилади ва беморнинг тиббий ҳужжатига тикилади.

26. Рецептнинг йиртма корешоги бемор (беморнинг қариндошлари ёки унинг соғлиғидан хабар олувчи бошқа шахслар) томонидан йўқотиб қўйилган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда, бемор дори воситалари олинган дорихонага мурожаат этиб, уларда сақланаётган рецептдан ўз ҳисобидан кўчирма нусхасини олишга ҳақли.

Бунда дори воситаларини берган дорихона ўзида сақланаётган рецептнинг нусхасини ўз муҳри билан тасдиқлаб беради ва ушбу рецепт нусхаси рецептнинг йиртма корешоги кучига эга бўлади.

2-§. Даволаш-профилактика муассасаларида

беморнинг дори воситаларини сақлаш

27. Даволаш-профилактика муассасаларида амбулатор шароитида даволанаётган беморлар (беморнинг қариндошлари ёки унинг соғлиғидан хабар олувчи бошқа шахслар) томонидан олиб келинган дори воситалари уларнинг ўзларида сақланади.

28. Даволаш-профилактика муассасаларида стационар шароитида даволанаётган беморлар (беморнинг қариндошлари ёки унинг соғлиғидан хабар олувчи бошқа шахслар) томонидан олиб келинган ва алоҳида сақлаш шароитларини талаб этмайдиган дори воситалари улар жойлаштирилган хонада, алоҳида сақлаш шароитларини талаб этадиган дори воситалари эса ушбу муассасанинг муолажа хонасида сақланади.

3-§. Даволаш-профилактика муассасаларида

беморнинг дори воситаларини қўллаш

39 Даволаш-профилактика муассасалари томонидан бевосита бемор (беморнинг қариндошлари ёки унинг соғлиғидан хабар олувчи бошқа шахслар) томонидан олиб келинган дори воситалари ушбу Низомнинг 23-бандида белгиланган тартибда қабул қилиб олинганидан сўнг қўлланилади.

30. Даволаш-профилактика муассасасида даволанувчи беморга дори воситалари даволовчи шифокор томонидан тайинланган усулда ҳар бир дори воситаси учун белгиланган тиббиёт амалиётида қўлланиш йўриқномасига асосан ушбу муассасанинг ҳамшираси томонидан қўлланилади.

IV. ДОРИХОНА ТОМОНИДАН

АҲОЛИГА ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИ РЕЦЕПТ

АСОСИДА БЕРИШ

31. Дорихоналардан дори воситаларини шифокор рецептлари бўйича бериш нормаси даволашнинг бир курси доирасида белгиланади.

32.Амбулаторияда даволанишда имтиёзга эга шахсларнинг айрим тоифаларини дори воситалари билан имтиёзли таъминлаш дори воситаларини амбулатор-поликлиника муассасалари орқали ёхуд дорихоналар орқали бериш йўли билан амалга оширилади.

Дорихоналар томонидан айрим тоифадаги шахсларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда имтиёзли рецептлар бўйича дори воситаларининг берилишини таъминлайди

33. Тиббий этил спиртини амбулатория шароитида даволанувчи беморларга “Компресс қилиш учун” ёки “Терига суриш учун” 70% ли спиртдан 50 миллилитргача 1 флаконда рецептсиз беришга рухсат этилади, келтирилган микдордан ошса, тиббий этил спирти шифокор кўрсатмасига кўра рецепт асосида реализация қилинади.

34. Фавқулодда ҳолларда (беморнинг шаҳардан жўнаб кетиши, дорихонага мунтазам қатнашнинг иложи йўқлиги ва бошқалар) дори воситаларини рецепт бўйича икки ойгача бўлган муддат давомида қўллаш учун зарур бўлган миқдорда берилишига йўл қўйилади.

35. Дорихонадан дори воситалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги даволаш-профилактика муассасаларининг даволовчи шифокорлари томонидан ушбу Низомда белгиланган тартибда ёзилган рецептларга кўра берилади, шифокор рецептисиз сотиладиган дори воситалари бундан мустасно.

36. Бемор (беморнинг қариндошлари ёки унинг соғлиғидан хабар олувчи бошқа шахслар) томонидан дорихонадан қайта олинадиган дори воситалари учун янги рецепт тақдим этилиши шарт.

37. Дорихонадан бериладиган дори воситалари рецептда ёзилган дори воситаларининг миқдори ва дозасига мос келиши лозим.

Рецептда халқаро патентланмаган номи билан тайинланган дори воситаси дорихонадан берилаётганда, биринчи навбатда махаллий ишлаб чикарилган дори воситасининг аналоги тавсия этилади.

38. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 6 августдаги 404-сон "Республикада дори-дармонлар ва тиббий буюмлар билан таъминлашни ва уларни тақсимлашни яхшилашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ дорихона томонидан рецепт асосида дори воситалари берилганда рецепт ушбу муассасанинг фармацевт ходими томонидан олиб қолинади, экстемпорал усулида тайёрланиб берилган дори воситалари эса қўшимча равишда мазкур Низомнинг 6-иловасида келтирилган Дорихонада рецептларни қайд этиш журналига киритилади.

40. Дорихонанинг фармацевт ходими томонидан рецепт олиб қолинганда унинг йиртма корешогига берилган дори воситаларининг номи ва серия рақамлари киритилади ва унинг фамилияси, исми, отасининг исми ёзилиб, имзоси ҳамда дорихона муассасасининг штампи қўйилган ҳолда бемор (беморнинг қариндошлари ёки ишончли вакиллари)га даволовчи шифокорга тақдим қилишлик учун берилади.

Дорихона муассасаси томонидан дори воситалари "стикер" ёки дори воситаси ҳақида тўлиқ маълумот (дорихонанингнинг номи, дори воситасининг номи ва серия рақами)га эга бўлган товар чеки билан берилганда рецептнинг йиртма корешогини тўлдириш талаб этилмайди.

41. Рецептда ушбу Низомга зид равишда расмийлаштирилган ёки бир-бирига номутаносиб дори воситалари кўрсатилган бўлса, дорихона томонидан унга "Рецепт ҳақиқий эмас" штампи босилади ва бекор қилинади. Бунда бекор қилинган рецепт ҳақидаги маълумотлар ушбу Низомнинг 7-иловасида келтирилган Дорихонада нотўғри ёзиб берилган рецептларни ҳисобга олиш журналида қайд этилади ва рецептни берган даволаш-профилактика муассасасининг раҳбарига нотўғри ёзилган рецептлар тўғрисида хабар берилади.

42. Рецепт бланкларини сақлаш ва йўқ қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 6 августдаги 404-сон "Республикада дори-дармонлар ва тиббий буюмлар билан таъминлашни ва уларни тақсимлашни яхшилашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ амалга оширилади.

V. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

43. Ушбу Низомнинг талабларини бузган айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.

44. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва "Дори-дармон" АК билан келишилган.

Низомга

1-ИЛОВА

Дори воситаларининг хавфли комбинациялари

РЎЙХАТИ

I. Дори воситаларининг ҳаёт учун хавфли комбинациялари:

1. Рух-кортикотропин + вакциналар.

2. Кортикостероидлар + вакциналар.

3. Транквилизаторлар + депрессияга қарши моноаминооксидаза ингибиторлари (ниаламид).

4. Фенамин ва унинг ҳосилалари + депрессияга қарши моноаминооксидаза ингибиторлари.

5. Антибиотиклар-аминогликозидлар + миорелаксантлар.

6. Депрессияга қарши моноаминооксидаза ингибиторлари ва тиамин билан бойитилган маҳсулотлар (пишлоқ) + адреномиметик воситалар (адреналин).

7. Фуросемид + ангишвонагул препаратлари.

8. Фуросемид + мушак релаксантлари.

II. Дори воситаларининг заҳарли комбинациялари:

1. Урегит + оғиз орқали қабул қилинувчи контрацептивлар.

2. Урегит, фуросемид + антибиотиклар-аминогликозидлар (стрептомицин сульфат).

3. Аминазин + атропин, платифиллин ва унинг ҳосилалари.

4. Аминазин + юрак гликозидлари (тромбоэмболик асоратлар).

5. Ангишвонагул препаратлари + мушак релаксантлари.

6. Индометацин + вакциналар.

7. Барбитуратлар + L-допа.

8. Олеандомицин фосфат + оғиз орқали қабул қилинувчи контрацептив воситалар.

9. Пенициллин + допегит.

10. Хинидин + ангишвонагул препаратлари.

11. Хинидин + резерпин.

12. Преднизолон + ацетилсалицил кислотаси.

13. Цианокоболаминни узоқ муддатли парентерал юбориш.

Низомга

2-ИЛОВА

Рецепт бланки

Изоҳ:

Рецепт бланкининг ўлчами - 105 х 148 мм.

Рецептнинг йиртма корешоги ўлчами - 70 х 148 мм.

(рецепт қисмининг орқа томони)

ЭСЛАТМА

Даволаш-профилактика муассасасининг реквизитлари босма усулда ёзилади ёки штамп қўйилади.

Рецептда шифокорнинг фармацевт ходимига дори воситасининг таркиби, шакли, уни тайёрлаш ва бериш ҳақидаги ёзма кўрсатмаси лотин тилида, дори воситаларини қўллаш усули эса ўзбек ёки рус тилида кўрсатилади.

Рецептда битта дори воситаси ёзилади.

Рухсат этилган асосий рецептура қисқартмаларидан фойдаланиш мумкин.

Рецепт бир курс даволаниш учун керакли миқдорда берилади.

Қаттиқ ва сочилувчи дорилар граммларда (0,001, 0,5, 1,0), суюқ дорилар эса миллилитр ва томчиларда белгиланади.

"Ичиш учун", "Маълум" ва ҳ.к., - иборалар билан чегараланиш ман этилади.

Шифокор имзоси шахсий муҳри билан тасдиқланади.

Дори воситалари берилгандан кейин рецепт дорихонада қолдирилади, рецепт йиртма корешоглари расмийлаштириб берилади.

Рецептда халқаро патентланмаган номи билан тайинланган дори воситаси дорихонадан берилаётганда, биринчи навбатда махаллий ишлаб чикарилган дори воситасининг аналоги тавсия этилади

Зарурият бўлган ҳолларда рецептда тайинланган дори воситаси бўйича тушунмовчилик пайдо бўлган вазиятда,рецептда кўрсатилган шифокорнинг телефони рақами орқали шифокор билан аниқлик киритилиб, ушбу дори воситасининг халқаро патентланмаган номига асосан дори воситасини бериш мумкин.

Экстемпорал усулида тайёрланган

дори воситалари N

Дорихона штампи

Қабул қилган дорихона муассасаси фармацевт ходимининг фамилияси, исми, отасининг исми

Тайёрлаган дорихона муассасаси фармацевт ходимининг фамилияси, исми, отасининг исми

Текширган дорихона муассасаси фармацевт ходимининг фамилияси, исми, отасининг исми

Берган дорихона муассасаси фармацевт ходимининг фамилияси, исми, отасининг исми

(рецептнинг йиртма корешоги қисми орқа томони)

БЕМОР УЧУН ЭСЛАТМА

Рецептнинг йиртма корешоги (стикер, дори воситаси ҳақида тўлиқ маълумот берувчи товар чеки) дори воситаси билан даволаниш якунига еткунига қадар сақланиши лозим.

Низомга

3-ИЛОВА

Асосий рецептура қисқартмалари

Қисқартмалар

Тўлиқ ёзилган ҳолати

Ўзбек тилидаги таржимаси

аа

аnа

тенг миқдорда

ас. асid

асidum

кислота

аmр.

аmpulla

ампула

aq.

аquа

сув

аq. рur.

аquа рurificata

тозаланган сув

but.

butyrum

мой (қаттиқ мой)

соmр., срs.

соmpositus (а, um)

мураккаб

D.

Dа (Dеtur, Dеntur)

бер (бер, берилсин)

D.S.

Dа, Signа

бер, белгила

Detur, Signetur

берилсин, белгилансин

D.t.d.

Dа (Dеntur) tales doses

бер (берилсин) ушбу дозада

dil.

dilutus

суюлтирилган

div.in p.аеq

divide in partes aequales

тенг миқдорга бўлинг (қисмларга ажрат)

ехtr.

ехtractum

экстракт

f.

fiat (fiant)

ҳосил бўлсин

gtt.

gutta, guttaе

томчи, томчилар

inf.

infusum

дамлама

in amp.

in ampullis

ампулаларда

in tabl.

in tab(u)lettes

таблеткаларда

lin.

linimentum

линимент

liq

liquor

суюқлик

М.рil.

massa pilularum

пилюля массаси

М.

Мisсе, Мisсеаtur

аралаштир (аралаштирилган бўлсин)

N.

numero

рақам билан

ol.

оleum

мой (суюқ)

pаst.

раstа

паста

рil.

рilula

хаб дори

р.аеq.

pаrtes аеquales

тенг миқдорда

pрt., рrаес.

рrаесipitatus

чўкма

рulv.

рulvis

кукун

q.s.

quantum satis

қанча талаб қилса, керагича

r., rаd.

radix

илдиз

Rр.

Recipе

ол

Rер.

Rереtе, Rереtatur

қайтар, (қайтарилсин)

rhiz.

rhizoma

илдизпоя

S.

Signa, Signetur

белгила, (белгилансин)

sem.

semen

уруғ

simpl.

simplех

оддий

sir.

sirupus

сироп (шарбат)

sol.

solutio

эритма

suрр.

suрроsitorium

шамча (суппозиторий)

tabl.

tab(u)letta

таблетка

t-rа, tinct.

tinctura

тиндирма

ung.

unguentum

суртма

vitr.

vitrum

шиша идиш

Низомга

4-ИЛОВА

Даволаш-профилактика муассасаларида рецепт

бланкларини беришни қайд қилиш

ЖУРНАЛИ

Т/р

Рецепт

бланклари

сони

Даволаш-

профилактика

муассасасининг

бўлими

Рецепт бланкини

берган ходимнинг

фамилияси, исми

ва отасининг исми

Имзо

Рецепт бланкини

олган ходимнинг

фамилияси, исми

ва отасининг исми

Имзо

Сана

Низомга

5-ИЛОВА

Бир-бирига номутаносиб дори воситалари

РЎЙХАТИ

Фармако терепевтик

гуруҳ ва унга кирувчи

дори воситалари

Дори воситалари

Ўзаро таъсири натижалари

Марказий нерв тизимига таъсир қилувчи воситалар:

Антидепрессантлар:

Трициклик антидепрессантлар

+Дизопипамид

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

+Прокаинамид

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

+Пропафенон

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

+Хинидин

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

+Фенотиазинлар

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

Моноаминооксидаза ингибиторлари

+Фенилпропанол-амин

Гипертензив криз

+Эфедрин

Гипертензив криз

Серотаниннинг қайта қамраб олинишининг селектив ингибиторлари

+Астемизол

Аритмия хавфининг ошиши

+Карбамазепин

Антагонизм (тиришиш бўсағасининг пасайиши)

Марказий таъсирга эга миорелаксантлар:

Баклофен

+Дилтиазем

Дилтиазем бир вақтда вена ичига юборилганда аритмиянинг рўй бериш хавфи

+Ибупрофен

Баклофеннинг чиқарилишининг камайиши (заҳарлилик хавфининг ошиши)

Нейролептиклар

+Дизопипамид

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

Фенотиазинлар

+Прокаинамид

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

+Хинидин

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

+Леводопа

Антагонизм

Бенперидол ёки галоперидол

+Амиодарон

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

+Карбамазепин

Антагонизм (тиришиш бўсағасининг пасайиши)

Дроперидол ёки клозапин

+Фенитоин

Клозапин метаболизмининг тезлашиши (унинг плазмадаги концентрациясини камайтиради)

+Карбамазепин

Антагонизм (тиришиш бўсағасининг пасайиши)

Хлорпромазин

+b-адреноблокаторлар

Хлорпромазиннинг юқори дозалари b-адреноблокаторларнинг гипотензив таъсирига антагонизм намоён қилади

Тутқаноққа қарши воситалар

+Галоперидол

Тиришишга қарши таъсири билан антагонизм (тиришиш бўсағасининг пасайиши)

Барбитуратлар

+Трициклик антидепрессантлар

Тиришишга қарши таъсири билан антагонизм (тиришиш бўсағасининг пасайиши)

Наркоз воситалари

+Трициклик антидепрессантлар

Аритмиянинг хавфи ва юқори гипотензив таъсир

Литий тузлари

+Верапамил

Нейротоксиклик литийнинг плазмадаги концентрацияси ошмасдан юзага келиши мумкин

+Метоклопрамид

Нейротоксиклик хавфининг ошиши

+Карбамазепин

Нейротоксиклик литийнинг плазмадаги концентрацияси ошмасдан юзага келиши мумкин

Периферик нерв тизимига таъсир қилувчи воситалар:

Маҳаллий анестетиклар

+Трициклик антидепрессантлар

Аритмия ва гипотензия хавфининг ошиши

Адреномиметиклар

Фенилэфрин

+Моноаминооксидаза ингибиторлари

Гипертензив криз хавфи

Дофамин

+Моноаминооксидаза ингибиторлари

Гипертензив криз хавфи

Сальбутамол

+Теофиллин

Сальбутамолнинг юқори дозалари билан буюрилганда гипогликемия хавфининг ошиши

Симпатомомиметиклар:

Фенилпропаноламин

+Моноаминооксидаза ингибиторлари

Гипертензив криз хавфи

М-холиномиметиклар:

Пилокарпин

+b-адреноблокаторлар

Аритмиянинг хавфи ошиши мумкин

Периферик таъсирга эга миорелаксантлар

Векурония бромид

+Дигоксин

Аритмиянинг рўй бериши

Юрак қон томир воситалари:

Антигипертензив воситалар:

Гидралазин

(b-адреноблокаторлар

Гипотензив таъсир билан антагонизм

+НЯҚВ

Гипотензив таъсир билан антагонизм

(b-адреноблокаторлар

+Амиодарон

Брадикардия ва АV-блокада хавфининг ошиши

+Верапамил

Яққол гипотензия ва юрак етишмовчилиги юз бериши мумкин

+Дилтиазем

Брадикардия ва АV-блокада хавфининг ошиши

+Нифедипин

Яққол гипотензия ва юрак етишмовчилиги юз бериши мумкин

Аритмияга қарши воситалар:

Соталол

+Амиодарон

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

+Фенотиазинлар

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

+Прокаиномид

Прокаинамид билан бирга қўлланилганда самарасининг жамланиши (Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши)

+Астемизол

Астемизол билан бирга қўлланилганда юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

+Ко-тримоксазол

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

+Хлорохин

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

+Верапамил

Брадикардия, кардиодепрессив таъсир ва АV-блокада хавфининг ошиши

+Галоперидол

Галоперидол билан бирга қўлланилганда юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

Прокаинамид

+Амиодарон

Прокаинамиднинг плазмадаги концентрациясининг ошиши. Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши. Миокардга сусайтирувчи та

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Ўзгартириш ва қўшимчалар киритишБуйруқ30.11.2016Министерство здравохранения

So`rovnoma natijalari