Hujjat nomi
Шайхонтоҳур туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2017 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotToshkent shahar hokimligi
Hujjat muallifiToshkent shahar hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-08-15 13:12:11
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-08-30 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Шайхонтоҳур туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини

2017 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни 17-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси 1998 й., 5-6-сон, 97-модда), “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги (янги таҳрири) Қонуни 25-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси 2008 й., 7-сон, 353-модда), “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни 8-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси 2008 й., 4-сон, 190-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2016 йил 22 февралдаги ПФ-4782-сон Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 8-сон, 73-модда), “Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2016 йил 24 февралдаги ПҚ-2498-сон Қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 9-сон, 85-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 34-сон 333-модда) мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2017 йилга мўлжалланган банд қилиниши керак бўлган иш ўринлари сонини ва уларга қўйиладиган талабларни белгилаш бўйича туман махсус комиссиясининг 2016 йил 5 августдаги баёнини инобатга олиб,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Шайхонтоҳур туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун тумандаги 204 та ташкилотларда аҳолининг қуйидаги тоифалари учун жами 2070 та иш ўринлари банд қилиб қўйилсин:

ёлғиз ота, ёлғиз она ва 14 ёшгача бўлган ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун – болаларини тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалга эга бўлган иш ўринлари;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун - уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун – меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларни тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлиғининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар хисобга олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари;

Бандликка кўмаклашувчи Шайҳонтоҳур тумани марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун – махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

одам савдосидан жабрланганлар учун иш ўринлари.

2. Шайҳонтохур туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг 2017 йил учун банд қилиб қўйиш лозим бўлган ташкилотлар рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.

3. Иш ўринларини банд қилувчи ташкилотлар раҳбарларига:

ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни иш билан таъминлаш учун 2016 йил якунланишидан 10 кун олдин банд қилинган иш жойлари умумий миқдорининг камида 25 фоизи учун, 2017 йилнинг 10 апрелидан кечикмай иш жойларининг қолган қисми 75 фоизини барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) тўғрисидаги, яъни ҳар бир тоифа бўйича иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар Бандликка кўмаклашувчи Шайхонтоҳур тумани марказига тақдим этилсин;

иловадаги шахслар учун иш ўринлари санитария-гигиена нормалари

ва меҳнат шароитларига мувофиқлаштирилиши таъминлансин.

4. Ушбу қарор ижроси бажарилмаган тақдирда, ташкилотнинг мансабдор шахсларига “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низом”нинг 15-бандига мувофиқ жарима солинади.

5. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини иловада белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини Бандликка кўмаклашувчи Шайҳонтохур тумани маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашувчи жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш хуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.

6. Бандликка кўмаклашувчи Шайхонтоҳур тумани маркази (Н.Расулова):

ташкилотлар раҳбарлари томонидан мазкур қарорни тўлиқ бажариш юзасидан қатъий назорат ўрнатилсин.

7. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач қонуний кучга киради.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Шайонтоҳур тумани ҳокимининг ўринбосари К.Захидов зиммасига юклансин.

Шайхонтоҳур тумани ҳокими М. Мирқосимов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Шайхонтоҳур туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2017 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида Шайҳонтохур туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг 2017 йил учун банд қилиб қўйиш лозим бўлган ташкилотлар рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.15 kunШайонтоҳур тумани ҳокимининг ўринбосари К.Захидов

So`rovnoma natijalari