Hujjat nomi
Ер ости бойликларидан фойдаланишда тўловлар ҳисоб-китобларининг техник асосланганлигини назорат қилиш бўйича услубий курсатмалар.
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiUslubiy ko`rsatma
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO`zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Yer qarini geologik o`rganish, sanoatda, konchilikda va kommunal-maishiy sektorda ishlarning bexatar olib borilishini nazorat qilish davlat inspektsiyasi (Sanoatgeokontexnazorat)
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi geologiya va mineral resurslar Davlat qo‘mitasi
Muhokama boshlanishi (sana)2015-03-09 15:26:38
Muhokama yakunlanishi (sana)2015-03-27 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Ер ости бойликларидан фойдаланишда тўловлар ҳисоб-китобларининг техник асосланганлигини назорат қилиш бўйича

УСЛУБИЙ КЎРСАТМАЛАР.

Мазкур Услубий кўрсатма Ўзбекистон Республикасининг “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги Қонуни, “Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси”, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 27 августдаги “Геология-қидирув ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ1396-сонли Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 13 январдаги “Меъёрий ҳужжатларни Ўзбекистон Республикасининг “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ тасдиқлаш тўғрисида”ги 20-сонли қарорига, “Қазиш жараёнида олинган ва йўқотилган фойдали қазилмалар захираларини ер қаъридан фойдаланувчи ҳисобидан чиқариш тартиби тўғрисидаги Низом”нинг 3- иловасига, “Фойдали қазилма конларини қазиб олишда ер ости бойликларини муҳофазалашнинг ягона қоидалари”нинг 4-иловасига, 2014 йил 29 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилмалари захираларининг Давлат балансини юритиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 206-сонли қарорига, 2011 йил 28 июлдаги “Ер қаърини геологик жихатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати тўғрисидагиНизомни тасдиқлаш хақида”ги 220-сонли қарорининг 1-иловаси “Ер қаърини геологик жихатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати тўғрисидаНизом“ га, 2011 йил 11 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги ер каърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маъиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси тузилмасини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида“ ги 131-сонли қарорининг 3-иловаси “Ўзбекистон Республикаси вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги ер каърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маъиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисида Низом“нинг талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган.

1. Умумий қоидалар

1. Услубий кўрсатмалар ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун ҳақ тўлашни ҳисоб-китоб қилиш бўйича дастлабки геологик-маркшейдерлик ва кон-техник маълумотларни аниқлаш, шунингдек амалда қазиб олинган турли хилдаги минерал хомашёга нисбатан ушбу маълумотларни қўлаган ҳолда уларнинг ишончлилиги юзасидан назоратни амалга ошириш тартибига нисбатан талабларни белгилайди.

2. Услубий кўрсатмалар кончилик муносабатлар соҳасида ваколатли бўлган давлат органлари учун мўлжалланган.

3. Ер ости бойликларидан фойдаланиш юзасидан дастлабки геологик-маркшейдерлик ва кон-техник маълумотларни назорат қилиш “Саноатгеоконтехназорат” ДИ томонидан, ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун ҳақ тўлашни ҳисоб-китоб қилиш давлат солиқ органи билан ҳамкорликда амалга оширилади ва назорат қилиш фаолиятининг устувор йўналишига киради.

4. Минерал хомашёни қазиб олишнинг мураккаб технологиясига эга бўлган кон қазиб чиқарувчи ва нефт-газ қазиб чиқарувчи корхоналарда муайян конлар шарт-шароитларига мувофиқ равишда,ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун ҳақ тўлашни ҳисоб-китоб қилиш учун дастлабки маълумотларни асослаш чоғидаги бахсли масалаларни ҳал қилиш мақсадида, “Саноатгеоконтехназорат” ДИнинг тегишли тармоқ ёкиминтақавий инспекциялари, Давлат солиқ органи ва Давгеолқўм билан келишиш мумкин.

5. Ушбу Услубий кўрсатмаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:

фойдали қазилмалар - ер қаъридаги, келиб чиқиши ноорганик ва органик бўлган қаттиқ, суюқ ёки газ ҳолидаги табиий минерал ҳосилалар, шу жумладан саноат аҳамиятига молик ер ости сувлари, шўр кўлларнинг туз эритмалари ва рапалари;

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш – фойдали қазилмаларни ер қаъридан юзага чиқариб олиш билан боғлиқ ишлар мажмуи;

кавлаб олинган фойдали қазилма – ер юзасига чиқарилган фойдали қазилма;

геологик захиралар – техника, технология ва иқтисодиётнинг мавжуд даражасида саноатда фойдаланиш учун яроқли бўлган фойдали қазилманинг чамаланган ва ўрганилган захиралари;

саноат захиралари - ер қаъридан кавлаб олиниши зарур бўлган геологик захираларнинг бир қисми. Саноат захиралари геологик захиралардан лойиҳаланган йўқотишларни чиқариб ташлаш йўли билан аниқланади;

фойдали қазилманинг камайиши – фойдали қазилма миқдорининг маъдансиз тоғ жинслариёки нокондицион фойдали қазилма билан аралашиб кетиши натижасида камайиб кетиши;

маъдансиз жинс – саноат аҳамиятига эга бўлмаган сиғдирувчи жинслар (ёнбош, устки, остки) ёки фойдали қазилма уюмидаги тоғ жинси аралашмалари;

нобудгарчилик – конни ишлатишда ер қаъридан кавлаб олинмаган фойдали қазилманинг геологик захираларини бир қисми;

лойиҳаланган нобудгарчилик – бутун конни ёки унинг бир қисмини кавлаб олишда техник лойиҳа билан ер қаърида абадий қолдирилиши кўзда тутилган фойдали қазилманинг геологик захираларини бир қисми;

нобудгарчилик нормативлари – ҳар бир қўлланаётган ишлатиш тизими учун фойдали қазилманинг ҳисоблаб чиқилган ва белгиланган нобудгарчиликлар;

режаланган нобудгарчилик – ишлатишнинг маълум тизимларида кондан фойдаланишга оид геологик ва кон-тнхник шарт-шароитлари ва нобудгарчилик нормативларига мувофиқ кончилик ишларини ривожлантириш режаларини тузиш чоғида белгиланадиган фойдали қазилмаларни нобудгарчилиги;

фойдаланишдаги нобудгарчиликлар – ер қаърида қолдирилган ва қўлланилаётган ишлатиш тизимига ҳамда кончилик ишларини юритиш қоидаларига боғлиқ бўлган фойдали қазилма баланс (саноатга оид) захирасининг бир қисми;

целик (тегилмаган яхлитлик)лар – конни ишлатиш жараёнида ёки вақтинча кавлаб олинмаган фойдали қазилма қатлами (уюми)нинг бир қисми;

қўшилиб чиқадиган газ – углеводород хомашёсининг барча турдаги конларидан, шу жумладан нефтга оид бурғи қудуқларидан чиқувчи табиий ёнувчи газ;

газ конденсатини қайта ишлаш – гелий,олтингугуртли ва бошқа компонентларни ҳамда мавжуд бўлса аралашмаларни ажратиш, барқарор конденсатни, кенг фракцияли енгил углеводородларни ва уларни қайта ишлаш маҳсулотларини олиш;

ер қаъридан фойдаланувчилар – ажратилган муайян участкаларда, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун ер қаъридан фойдаланиш шартлари асосида берилган ҳуқуққа мувофиқ, фаолиятни амалга оширувчи юридик ёки жисмоний шахслар;

ер қаъридан чиқариб олиш коэффициенти – фойдали қазилмани ер қаъридан чиқариб олиш, ишлатиш лойиҳаси ва кончилик ишларини ривожлантириш режасига мувофиқ қазиб олинадиган ҳар бир бирлик учунаниқланади;

сифат ўзгариши коэффициенти – кавлаб олиш чоғида фойдали қазилманинг камайиши ёки сифатининг ўзгариши қазиб олинадиган ҳар бир бирлик учун ишлатиш лойиҳаси ва кончилик ишларини ривожлантириш режасига мувофиқ аниқланади;

фойдали қазилмаларнинг меъёрдан ортиқ нобудгарчилиги – кончилик ишларини ривожлантириш режаларига асосан ҳар бир кон, горизонт учун амалдаги ва норматив кўрсаткичлар ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади;

қимматбаҳо тошлар – ишлов берилмаган кўринишда бир қатор аҳамиятли хоссаларга эга бўлган, табиий минераллар (феруза, кварц турлари, оддий берилл, қизил турмалин, ақиқлар, зумрадлар, сапфирлар, александритлар ва б.) нафақат заргарликда, бадиий ва декоратив буюмларда ҳам фойдаланилади, баъзан зебу зийнат материали сифатида кўрилади;

қимматбаҳо металлар – кимёвий жиҳатдан энг чидамли, занглашга барқарор ва ҳавода оксидланмайдиган металлар бўлиб, бу уларнинг бошқа металлардан ажратувчи хусусиятлари ҳисобланади, улар турли маъданларда ёки соф туғма ҳолда учрайдилар. Табиатда учрайдиган қимматбаҳо металлар қаторига олтин, кумуш ва платина гуруҳи металлари – платина, осмий, иридий, рутений, палладий ва родийлар кирадилар.

2. Фойдали қазилмаларни кавлаб олишни тавсифи

6. Услубий кўрсатмаларда амалда қазиб олинган фойдали қазилмалар остида қуйидагилар тушунилади:

а) конни ер остидан ишлатишда ер қаъридан ер юзасига чиқарилган, очиқ тоғ ишларида карьердан (кондан) олиб чиқилган, лекин улар захираларни ҳисоблашга киритилмаган бўлса, фойдали қазилмани камайтирувчи жинсларни ҳисобга олинмаган ҳолда бирламчи ишловдан ўтган қаттиқ фойдали қазилмалар;

б) конни ер остидан ишлатишда ер қаъридан ер юзасига чиқарилган, очиқ кон ишларида карьердан (кондан) олиб чиқилган ва бирламчи ишловдан, шу жумладан саралаш, бирламчи таснифлаш ва бирламчи баҳолашдан ўтган қимматбаҳо тошлар;

в) ер юзасига чиқарилган ва бирламчи тайёрликдан ўтган нефт, газ, ёнувчи газ (шу жумладан бирга учровчи компонентлар – этан, бутан, пропан, олтингугурт, гелий), газ конденсати;

г) ер юзасига чиқарилган ва зарур ҳолларда бирламчи ишловдан (тайёргарликдан) ўтказилган ер ости сувлари, нефт ва газ чиқариш чоғида биргаликда олинадиган, табақа босимини сақлаб туриш учун юборилаётган ҳамда ютувчи бурғи қудуқларга ташланаётган сувлар бундан мустасно;

д) қазиб олишнинг махсус турлари ҳисобланувчи технологияларни қўллаган ҳолда олинган фойдали қазилмалар, шу жумладан ишқорлаш, сочма конларни драгалаш ва гидравлик қазиш, ер остида газлаш ва эритиш ва б, ёкиер қаъридан фойдаланишни лицензиялаш чоғида қазиб олиш ишларининг махсус турларига киритилган қайта ишлаш технологиялари, шу жумладан очилма жинсларидан ёки бойитиш қолдиқларидан ва б. фойдали қазилмаларни олиш.

7. Услубий кўрсатмаларда фойдали қазилмаларни бирламчи ишлаш остида қуйидагилар тушунилади:

а) қаттиқ фойдали қазилмалар учун – сифатини фойдали қазилмаларни кавлаб олишга оид ишларни олиб бориш лойиҳасида кўзда тутилган ва одатга кўра кон ажратмаси чегараларида саралаб кавлаб олиш, катта ўлчамлиларни майдалаб ўртача ҳолга келтириш, жинсларни саралаш, кондицион блоклар ишлаб чиқариш, тайёр маҳсулотниёки қайта ишловчи саноатнинг (бойитиш ёки брикетлаш фабрикалари, майдалаш-саралаш комплекслари, кимё ёки металлургия заводлари ва б.) маҳсулотларини саралаш ваомборхонагача ташишни стандартлар ва техник шартлар талаблари даражасига етказишга оид технологик операциялар;

б) нефт, газ ва ёнувчи газ учун (шу жумладан бирга учровчи компонентлар – этан, бутан, пропан, олтингугурт, гелий) – қайта ишлашга юборишгача бўлган, конниишлатишга оид техник лойиҳага мувофиқ саноат йўсинида тайёрлаш технологияси;

в) ер ости сувлари учун – стандартлар ва техник шартлар билан тегишли сифат даражасига етказишгача бўлган технологик операциялар, улар ўз ичига тозалаш, темирсизлантириш, ёғсизлантириш ва технологик схема билан кўзда тутилган, истеъмолчи тармоғига узатиш олдидан тўпловчи идишларга қадар етказиб бериш.

3. Фойдали қазилмалар нобудгарчиликларини аниқлаш

8. Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш чоғидаги нобудгарчилиги деганда фойдали қазилмалар геологик захираларининг бир қисми, яъни - конни ишлатиш чоғида ер қаъридан чиқарилмаган, шунингдек кавлаб олинган ва жинслар тўкмаларига йўлланган, тўплаш жойларида қолдирилган (эксплуатацион нобудгарчиликлар, кондаги умумий нобудгарчиликлар ва норматив ҳужжатларга мувофиқ бошқалар), юклаш, бирламчи ишлов бериш (тайёрлаш) чоғида, кончилик саноатининг транспорт йўлларидаги нобудгарчиликлар, нефт ва газ кавлаб олинадиган ҳолларда – ер қаъридан чиқариб олинган нефт ва газ тайёрлашда, алоҳида ҳолларда эса мазкур Услубий кўрсатмаларни 7-бандининг “б” ва “в” кичик бандларида кўзда тутилган ҳолатлар тушунилади.

9. Захиралар нобудгарчиликларига шунингдек саноат аҳамиятининг йўқолиши сабабли конни ишлатиш чоғида ер қаъридан чиқариб олинмаган, кейинги геология-қидирув ишлари чоғида тасдиқланмаган, шунингдек “Саноатгеоконтехназорат” ДИнинг тармоқ ёки минтақавий инспекциялари билан келишилган бинолар, иншоотлар ва табиий объектлар учун техник лойиҳалар билан кўзда тутилган сақловчи целиклардаги фойдали қазилмалар захиралари киради.

10. Кавлаб олиш чоғидаги фойдали қазилмаларнинг нормативдан ортиқнобудгарчиликларга “Саноатгеоконтехназорат” ДИнинг тармоқ ёки минтақавий инспекциялари билан келишилган кончилик ишларининг лойиҳадаги ва йиллик режалари таркибида белгиланадиган нормативлардан ортиқ бўлган нобудгарчиликлар киради. Шу сабабли келишилмаган кончилик ишларини ривожлантириш режалари (ишларнинг йиллик дастурлари)сиз фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ишлари даврида йўл қўйилган, айрим ҳолларда мазкур Услубий кўрсатмани 7-бандининг “а” кичик банди билан кўзда тутилган ишларда, минерал хомашёни қайта ишлашга оид ишларни бажариш чоғидаги йўқотишлар нормативдан ортиқ нобудгарчиликларга кирадилар.

11. Услубий кўрсатмаларда кавлаб олиш чоғидаги фойдали қазилмаларнинг норматив нобудгарчиликлари деганда, шунингдек “Саноатгеоконтехназорат” ДИнинг тармоқ ёки минтақавий инспекциялари билан келишилган ҳолда белгиланадиган норматив нобудгарчиликлар чегараларидаги амалдаги нобудгарчиликлар тушунилади.

4. Фойдали қазилмаларникавлаб олиш ва нобудгарчиликларни

ҳисобга олиш

12. Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ва нобудгарчиликларни ҳисобга олиш фойдали қазилмалар захираларини геологик-маркшейдерлик ҳисобга олишни юритишга оид белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади ва давлат статистика шаклларида(5-гр шакли қаттиқ (метал ва нометал) фойдали қазилмалар, 5-гр (кўмир) акс эттирилади.

13. Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ва нобудгарчиликларни ҳисобга олиш одатга кўра, ер қаъридан фойдаланувчининг геология-маркшейдерлик хизмати томонидан бир йилда камида бир марта амалга ошириладиган фойдали қазилмалар ҳажмларини (массасини) маркшейдерлик ўлчаш ва ҳар бир қазиб олинадиган бирлик (қатлам, блок, поғона, уюм ва б.) бўйича геологик намуналаш маълумотлари бўйича олиб борилади.

Ер қаъридан фойдаланувчининг геология-маркшейдерлик хизмати мавжуд бўлмаган ҳолдайиллик ҳисобот баланслари Давгеолқўмнинг геология-маркшейдерлик партияси ёки тегишли йўналишдаги мутахассислари мавжуд ва геодезия ишларига оид фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи учун лицензияга эга бўлган бошқа ташкилотлар билан шартнома асосида олиб борилади.

Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш чоғида нобудгарчиликларни тўғридан-тўғри аниқлашнинг имкони бўлмаган, қазиб олинадиган бирлик ҳисобот йилининг якунига қадар тўлиқ кавлаб олинмаган ҳолларда фойдали қазилмаларнинг нобудгарчиликлари миқдори шартли равишда, мазкур қазиб олинадиган бирлик учун белгиланган норматив нобудгарчилик улардан кавлаб олинган фойдали қазилмалар миқдори бўйича аниқланади.

Қазиб олинадиган бирлик бўйича фойдали қазилмаларнинг жами нобудгарчилик миқдори, у тўлиқ олинганидан сўнг аниқланади.

Углеводородларни қазиб чиқариш ва нобудгарчиликларни ҳисобга олиш бурғи қудуқларда ва бирламчи тайёрлаш пунктларида ҳисобга олиш маълумотлари бўйича давлат статистика ҳисоботлари шаклларида (6-гр (нефт конденсат) ва 7-гр (табиий ёнувчи газлар ва гелий) “Саноатгеоконтехназорат” ДИ билан келишилган услубиётлар асосида ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган амалдаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ олиб борилади.

Ер ости сувларини (минерал, саноат сувлари ва б.) қазиб чиқариш ва нобудгарчиликларни ҳисобга олишназорат-ўлчов аппаратуралар маълумотлари бўйича олиб борилади. Қўлланиладиган аппаратуралар технологик схемани тузиш чоғида танланади.

5. Келишмовчиликларни ҳал қилиш

14. Ер қаъридан фойдаланганлик учун ҳақ тўлашни ҳисоб-китоб қилишга оид дастлабки геологик-маркшейдерлик ва тоғ-кон-техник маълумотларни аниқлаш масалалари бўйича ер қаъридан фойдаланувчилар билан юзага келадиган келишмовчиликлар “Саноатгеоконтехназорат” ДИ ва Давлат солиқ органи билан биргаликда, қонун билан белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

6. Назорат қилиш ишлари услубиёти

15. Ер қаъридан фойдаланганлик учун тўланадиган ҳақни геологик-маркшейдерлик ва тоғ-кон-техник асосланиши юзасидан назорат қилиш масалалари корхоналарни ялпи тадқиқ қилиш ҳамда кончилик ишларини геологик-маркшейдерлик таъминланишини текшириш, шунингдек кончилик ишларининг йиллик режаларини кўриб чиқиш ва келишиш чоғида кўриб чиқилиши шарт бўлган масалалар қаторига киради.

16. “Саноатгеоконтехназорат” ДИ ўзаро ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги келишувга асосан Давлат солиқ органи билан ҳамкорлик қилади, келишув икки томоннинг ўзаро ҳамкорлик қилишнинг тартиби ва шакллари тўғрисидаги ўзаро мажбуриятларини ва хусусан қуйидагиларни кўзда тутиши зарур:

ҳамкорликдаги ишларни ташкил қилиш учун Давлат солиқ органига йиллик текширув режаларини топшириш;

кавлаб (қазиб) олинган минерал хомашё ҳажмлари ва минерал хомашёнинг нормативдан ортиқ нобудгарчилиги, уларни яширилиши ёки нотўғри маълумотларни тақдим этиш ҳоллари тўғрисида Давлат солиқ қўмитасига ўтган йил учун 25 февралдан кечиктирмай маълумотларни тақдим этиш;

“Саноатгеоконтехназорат” ДИ ўз ваколати доирасида кон қазиб чиқариш, нефт қазиб олиш корхоналарида минерал хомашёни кавлаб (чиқариб) олишнинг геологик-маркшейдерлик ишларини самарали ҳисобга олишни ташкил қилишни кўзда тутади.

17. Кончилик ишларини ривожлантиришнинг йиллик режаларини (ишларнинг йиллик дастурларини) келишишдақуйидагиларга алоҳида эътибор қаратиш лозим:

фойдали қазилмалар нобудгарчиликларини ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига оид лицензия шартларида, техник ҳужжатлар (ТИА, ИХ) да ва кончилик ишларининг йиллик режаларида кўзда тутилган норматив исрофгарчиликлар даражасидан орттиқ бўлмаслигига;

ўтган давр учун тўловларни ҳисоблашга киритилган кавлаб олиш ҳажмларини ва нормативдан ортиқ нобудгарчиликларни амалда кавлаб олинган ҳажмларга ва нормативдан ортиқ исрофгарчиликларга мос келишига;

ер қаъридан фойдаланиш учун тўловларни ҳисоблашга киритилган геологик-маркшейдерлик ва кон-техник маълумотларнинг асосланганлигига;

ер қаъридан фойдаланиш учун тўловларни геологик-маркшейдерлик ва кон-техник жиҳатдан асослашда камайтириш коэффициенти қўлланишининг ва минерал хомашёнинг янада юқори даражадаги технологик қайта ишлашга киритилишининг тўғрилигига;

фойдали қазилмани кавлаб олишни геологик-маркшейдерликга оид ҳисобга олиниши ва уларнинг нобудгарчилигини амалдаги норматив талабларга мос келишига;

Ер ости бойликлари тўғрисидаги ва солиқ қонунчилиги бузилишларини бартараф этиш бўйича “Саноатгеоконтехназорат” ДИ томонидан илгари берилган ёзма кўрсатмаларни бажарилишига.

Кончилик ишларини ривожлантиришнинг йиллик режаларини келишиш графигини белгилаш чоғида ер қаъридан фойдаланувчиларга норматив нобудгарчиликлар келишилмай туриб иш олиб борилган даврда йўл қўйилган фойдали қазилмаларни кавлаб олишдаги барча нобудгарчиликлар нормативдан ортиқ нобудгарчиликларга киритилиши тўғрисида тушунтириш зарур.

18. Ер қаъридан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоб-китоб қилиш учун дастлабки геолгик-маркшейдерлик ва кон-техникмаълумотларни тоғ-кон қазиб чиқарувчи корхоналарнинг муайян шарт-шароитларига нисбатан қўллаган ҳолда, аниқлаштириш кончилик ишларини ривожлантиришнинг йиллик режаларини (ишларнинг йиллик дастурларини) “Саноатгеоконтехназорат” ДИ нинг тармоқ ёки минтақавий инспекциялари билан келишиш чоғида амалга оширилади.

19. Кон қазиб чиқарувчи корхоналарни текширишда нормативдан ортиқ нобудгарчиликларга тўғри ҳақ тўланганлигига, шу жумладан фойдаланмаётган аммо давлат ҳисобида турувчи фойдали қазилмалар ва компонентларга, белгиланган имтиёзларни қўлланишига ва минерал-хомашё ресурсларидан оқилона ва комплекс тарзда фойдаланишни иқтисодий рағбатлантиришга оид бошқа масалаларга алоҳида эътибор қаратиш зарур.“Саноатгеоконтехназорат” ДИ текширувлари натижалари бўйича корхоналарга аниқланган қоидабузилишларни бартараф этиш бўйича аниқ муддадлар кўрсатилган далолатнома-ёзма кўрсатма берилади.

20. Назорат-профилактика ишлари натижаларига кўра, зарур ҳолларда “Саноатгеоконтехназорат” ДИ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига геология-маркшейдерлик ва кон-техник асослар борасида ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларига қўшимчалар киритиш, ёкиер ости бойликлари тўғрисидаги қонун ва Солиқ кодекси талабларини бузувчи ер қаъридан фойдаланувчиларнинг ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқларини чеклаш, тўхтатиб туриш ва бекор қилиш тўғрисида таклифларни йўллайди.

21. “Саноатгеоконтехназорат” ДИнинг минтақавий ва тармоқ инспекциялари назорат қилиш ишлари бўйича орттирилган тажриба, ер қаъридан фойдаланиш учун ҳақ тўлашнинг ҳисоб-китобларини асосланишини кўриб чиқишда юзага келадиган муаммоли масалалар тўғрисида йиллик ҳисоботларида, зарур бўлганда тезкор тарзда “Саноатгеоконтехназорат” ДИга ахборот берадилар.

7.Якуний қоидалар

22.Ер ости бойликларидан фойдаланишда тўловлар ҳисоб-китобларининг техник асосланганлигини назорат қилишга оид мазкур Услубий кўрсатмалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси,“Навоий КМК” ДК, “Ўзбекнефтегаз” МХК, “Олмалиқ КМК” АЖ, “Ўзбеккўмир” АЖ ва “Ўзқурилишматериаллари” АК билан келишилган.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Нет результатов.

So`rovnoma natijalari