Hujjat nomi
Вилоят ҳудудида кўчма савдо фаолиятини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotQashqadaryo viloyati hokimligi
Hujjat muallifiQashqadaryo viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-08-16 11:46:36
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-08-31 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш, уларни жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 13 июлдаги “Кўчма савдога рухсат бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 233-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан,

Қ А Р О Р Қ И Л АМ А Н:

. Қуйидагилар:

вилоят давлат солиқ бошқармаси ва давлат санитария-эпидемиология назорати маркази билан келишилган, вилоят ҳудудида кўчма савдо объектлари орқали сотилиши мумкин бўлган товарларнинг рўйхати 1-иловага;

вилоят давлат солиқ, ички ишлар, архитектура ва қурилиш бошқармалари ва давлат санитария-эпидемиология назорати маркази билан келишилган, ҳар бир туман (шаҳар) бўйича кўчма савдо объектларининг жойлашиш схемаси (ўринлар сони, сотиладиган товарлар рўйхати ва кўчма савдо даври кўрсатган ҳолда) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари (Рузиев, Джавлиев), вилоят компьютерлаштириш маркази давлат унитар корхонаси (Турдиев) туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари билан биргаликда уч кун мобайнида кўчма савдо объектлари орқали сотилиши мумкин бўлган товарларнинг тасдиқланган рўйхати, шунингдек кўчма савдо объектлари жойлашиши схемаларини (ўринлар сони, сотиладиган товарлар рўйхати ва кўчма савдо даври кўрсатилган ҳолда) тегишли туман (шаҳар)нинг “ягона дарча” марказларида, вилоят ва туман (шаҳар) ҳокимликларининг расмий веб-сайтларида жойлаштирилишини таъминласин.

Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳар йили 1 ноябргача:

тегишли туман (шаҳар) ҳудудида кўчма савдо объектлари орқали сотилиши мумкин бўлган товарлар рўйхати;

ўринлар сони, сотиладиган товарлар рўйхати ва кўчма савдо даври кўрсатилган ҳолда тегишли туман (шаҳар) ҳудудида кўчма савдо объектларининг жойлашиши бўйича таклифлар тайёрлаб, ҳар йили 10 ноябргача кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун вилоят ҳокимлигига киритсин.

Вилоят ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари (Джавлиев) тақдим этилган:

тегишли туман (шаҳар) ҳудудида кўчма савдо объектлари орқали сотилиши мумкин бўлган товарлар рўйхатини – вилоят давлат солиқ бошқармаси ва давлат санитария-эпидемиология назорати маркази билан;

ўринлар сони, сотиладиган товарлар рўйхати ва кўчма савдо даври кўрсатилган кўчма савдо объектлари жойлашиши схемасини - давлат солиқ, ички ишлар, архитектура ва қурилиш бошқармалари ҳамда давлат санитария-эпидемиология назорати маркази билан келишилган ҳолда ҳар йили 1 декабргача тасдиқланишини таъминласин.

Ушбу қарор “Қашқадарё” ва “Новости Кашкадарьи” газеталарида расман эълон қилинсин.

Мазкур қарор 2016 йил 15 октябрдан кучга киради.

Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари Ғ.Джавлиев зиммасига юклатилсин.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1кўчма савдо объектлари орқали сотилиши мумкин бўлган товарларнинг тасдиқланган рўйхати, шунингдек кўчма савдо объектлари жойлашиши схемаларини (ўринлар сони, сотиладиган товарлар рўйхати ва кўчма савдо даври кўрсатилган ҳолда) тегишли туман (шаҳар)нинг “ягона дарча” марказларида, вилоят ва туман (шаҳар) ҳокимликларининг расмий веб-сайтларида жойлаштирилишини таъминлашдоимийРўйхат ва схема тасдиқланган кундан этиборан 3 кун муддатдаВилоят ҳокимининг ўринбосарлари (Рузиев, Джавлиев), вилоят компьютерлаштириш маркази давлат унитар корхонаси (Турдиев) туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари
2тегишли туман (шаҳар) ҳудудида кўчма савдо объектлари орқали сотилиши мумкин бўлган товарлар рўйхати; ўринлар сони, сотиладиган товарлар рўйхати ва кўчма савдо даври кўрсатилган ҳолда тегишли туман (шаҳар) ҳудудида кўчма савдо объектларининг жойлашиши бўйича таклифлар тайёрлаб, ҳар йили 10 ноябргача кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун вилоят ҳокимлигига киритсин. доимий1 ноябргачаТуманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари
3тегишли туман (шаҳар) ҳудудида кўчма савдо объектлари орқали сотилиши мумкин бўлган товарлар рўйхатини – вилоят давлат солиқ бошқармаси ва давлат санитария-эпидемиология назорати маркази билан; ўринлар сони, сотиладиган товарлар рўйхати ва кўчма савдо даври кўрсатилган кўчма савдо объектлари жойлашиши схемасини - давлат солиқ, ички ишлар, архитектура ва қурилиш бошқармалари ҳамда давлат санитария-эпидемиология назорати маркази билан келишилган ҳолда ҳар йили 1 декабргача тасдиқланишини таъминлаш. доимий1 декабргачаВилоят ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари (Джавлиев)

So`rovnoma natijalari