Hujjat nomi
Кўмир конларида фойдаланиладиган асосий кон-транспорт ускуналари учун хавфсизлик меьёрлари
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiMe`yoriy norma
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO`zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Yer qarini geologik o`rganish, sanoatda, konchilikda va kommunal-maishiy sektorda ishlarning bexatar olib borilishini nazorat qilish davlat inspektsiyasi (Sanoatgeokontexnazorat)
Hujjat muallifiO`zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Yer qarini geologik o`rganish, sanoatda, konchilikda va kommunal-maishiy sektorda ishlarning bexatar olib borilishini nazorat qilish davlat inspektsiyasi (Sanoatgeokontexnazorat)
Muhokama boshlanishi (sana)2016-08-18 15:34:04
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-09-02 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Меьёрлар ер ости кон-транспортининг янгидан ишлаб чиқилган ва модернизация қилинган ускуналари: юк вагонеткалари ва одам ташувчи вагонеткалар, материаллар ва ускуналарни етказиб бериш воситалари, локомотивлар, лентали ва куракли юк конвейерлари, йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган ер ости осма канатли ва якка рельсли йўллар, рельсли канатли ер (тупроқ) усти йўллари, ёрдамчи ва манёвр лебёдкалари, пневмоғилдиракли ўзиюрар машиналар учун қўлланилади.

2. Мазкур Меьёрларда қуйидаги атама ва таърифлар ишлатилади:

кон-транспорт ускуналари – юкларни ва одамларни ташиш учун мўлжалланган машина ва механизмлар.

Асосий кон-транспорт ускуналарига конвейерлар, электровозлар, лебёдкалар, юк ва йўловчи вагонеткалари, якка рельсли, тупроқ усти ва осма арқонли йўллар киради;

маҳаллий бошқарув – транспорт воситасининг ишини одам - оператор томонидан кўриб назорат қилиш асосида, бошқарув таъсирини ушбу воситанинг ўзида жойлаштирилган пультдан амалга ошириб бошқариш;

масофали бошқарув – транспорт воситасини масофадан туриб бошқариш.

автоматлаштирилган бошқарув – транспорт воситасини ишга тушириш масофадан туриб амалга ошириладиган, транспорт воситасининг кейинчалик ишлаши эса – автоматик равишда амалга ошириладиган бошқарув;

тормоз йўли – машинист локомотивнинг тормоз тизимини бошқарувчи органларига таъсир кўрсатишидан унинг тўлиқ тўхтатгунига қадар бўлган масофа;

тўхтатиш йўли – локомотив машинисти йўлда тўсиқ борлигини аниқлаган пайтдан бошлаб поездни тормозлаганидан кейин поезднинг тўлиқ тўхтагунига қадар босиб ўтиладиган масофа;

зарур”, “муҳим”, “лозим” иборалари кўрсатилган талабларнинг бажарилиши мажбурий эканлигини билдиради;

қоидага кўра ибораси мазкур ечим энг яхши эканлигини ва шу сабабли, аксарият ҳолларда қўлланилиши кераклигини билдиради;

тавсия этилади ибораси мазкур ечим энг яхшиларидан бири эканлигини, лекин мажбурий эмаслигини билдиради;

рухсат этилади ибораси мазкур ечим қониқарли эканлигини, бир қатор ҳолларда эса – мажбурий эканлигини билдиради.

3. Кон-транспорт ускуналари мазкур “Кўмир конларида фойдаланиладиган асосий кон-транспорт ускуналари учун хавфсизли меъёрлари”дан ташқари қуйидаги ҳужжатларнинг талабларига ҳам жавоб бериши керак:

“Кўмир конларида хавфсизлик қоидалари”;

Ер ости транспортида қўлланиладиган механик ва электротехник ускуналар бўйича Давлат стандартлари;

Кўмир саноати корхоналари учун гигиена талаблари;

4. Юк ва одамларни ташиш учун техник қурилмаларни яратишда уларнинг конструкциялари қуйидагиларни таъминлаши керак эканлигини ҳисобга олиш лозим:

а) машина ишлатилиши учун мўлжалланган шу каби кон-геологик ва технологик схемаларда бошқариш ва хизмат кўрсатиш ишларининг хавфсизлиги ва қулайлиги;

б) фойдаланиш ва хизмат кўрсатишда қўл меҳнатини максимал даражада камайтириш;

в) кон-транспорт ускуналарига хизмат кўрсатаётган ва улардан фойдаланаётган шахслар учун меъёрланувчи санитария-гигиеник шарт-шароитлар.

5. Кон-транспорт ускуналаридан фойдаланиш соҳаси ва шартлари амалдаги “Кўмир конларида хавфсизлик қоидалари”, шунингдек мазкур ускунанинг эксплуатацияси бўйича завод йўриқномалари (қўлланмалари) билан белгиланади.

7. Мазкур “Кўмир конларида фойдаланиладиган асосий кон-транспорт ускуналари учун хавфсизлик меъёрлари”нинг талаблари қуйидагилар учун мажбурий ҳисобланади:

кўмир конларида фойдаланишга мўлжалланган кон-транспорт ускуналарини ишлаб чиқувчи, модернизация қилувчи, ишлаб чиқарувчи, сотувчи ва фойдаланувчи тадбиркорлик субъектлари ва ташкилотлар (ташкилий-хуқуқий шаклидан қатъи назар), жумладан хорижий жисмоний ва юридик шахслар;

кўмир конлари учун кон-транспорт ускуналарини ишлаб чиқувчи ва ишлаб чиқарувчи илмий-тадқиқот, лойиҳа ва лойиҳа-конструкторлик институтлари (ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар);

ваколатлари доирасига кон-транспорт ускуналарини аккредитация қилиш вазифалари кирувчи сертификация органлари ва синов лабораториялари.

2-боб. Умумий талаблар

7. Хавфсизликни таъминловчи қурилмаларнинг болтли ва винтли бирикмалари ўзидан ўзи бўшаб кетишига йўл қўйилмаслиги керак.

8. Кон-транспорт ускуналарининг ташқи деталларини тайёрлаш учун қўлланиладиган алюминий қотишмалари ишқаланишли (фрикцион) учқун хавфсизлигини таъминлаши ва бу ҳолат аккредитацияланган синовчи ташкилотнинг хулосаси билан тасдиқланган бўлиши керак.

Кон-техник ускуналари деталларининг фрикцион учқун хавфсизлигини фрикцион учқун ҳосил бўлиш хавфи бўлмаган металлардан тайёрланган тўсиқлар ёки ушбу деталларнинг ташқи юзаларини эксплуатация жараёни учун мустаҳкам ва ишончли ҳисобланган ҳимоя қопламалари билан ўраган ҳолда зарбалардан ҳимоялаш ёрдамида таъминлашга рухсат этилади.

9. Ер ости транспорти конструкциясига кирувчи, қисман ёки бутунлай нометалл материаллардан тайёрланган йиғма бўлаклар, деталлар ва бутловчи қисмлар электростатик учқун хавфсизлиги бўйича тегишли стандартларнинг талабларига жавоб бериши лозим.

10. Ускунада ишлаш вақтида ўзидан иссиқлик чиқарувчи узеллар мавжуд бўлса, ташқи юзалар ҳарорати рухсат этилган даражадан ошиб кетишини истисно қилувчи воситалар қўлланилиши кўзда тутилган бўлиши керак.

Ишлашнинг меъёрий режимида ускуна ташқи қисмларининг рухсат этилган энг юқори ҳарорати 150оС дан ортиб кетмаслиги ва улар хизмат кўрсатувчи ходимларнинг тасодифан тегиб кетишларидан ҳимояланган бўлиши керак.

Ускунанинг ёқилғи-мойлаш ва ишчи суюқликлари билан туташадиган қисмларини қизиш даражаси қўлланилаётган суюқликларнинг ўзидан ўзи алангаланиш ҳароратининг 80% дан ортмаслиги лозим.

11. Ер ости транспорти ускунасининг конструкцияси, одатда, уни бўшатиш (қайта юклаш) пайтида тоғ жинсларининг сезиларли миқдорда сочилиб (тўкилиб) кетишини истисно қилиши керак.

Агар ускуна ишлаётганида тоғ жинслари сочилишининг эҳтимоли мавжуд бўлса, унинг ёнида турган одамларни ҳимоя қилишга мўлжалланган қурилма ўрнатилган бўлиши лозим.

12. Агар ер ости транспорти ускунасининг ҳаракатланувчи қисмлари хавф манбаси ҳисобланса, у ҳолда ушбу қисмлар, ўзининг функционал вазифасига кўра тўсиқ билан ўралишига йўл қўйилмайдиган қисмлар (конвейер ленталари, роликлар, арқонли йўллар ва ҳк.)ни истисно қилганда, ўралган бўлиши керак.

13. Ускуна ёки унинг ижрочи органлари одамлар учун хавф туғдирадиган бўлиб, лекин тўсиқлар билан ўралиши мумкин бўлмаса (ҳаракатланувчи состав, конвейерлар, арқонли, якка рельсли ва ер (тупроқ) усти йўллари), бундай ускуна ишга тушганлиги тўғрисида огоҳлантирувчи сигнализация ва фавқулодда тўхтатиш ҳамда энергия манбаларидан узиш воситалари кўзда тутилган бўлиши керак.

14. Ишга туширишдан олдинги огоҳлантирувчи сигнал овозли бўлиб, унинг давомийлиги 5 s дан кам бўлмаслиги лозим. Сигналнинг эшитилиш даражаси конвейернинг бутун линияси бўйлаб, қолган ускуналар учун эса – одамлар учун хавфли ҳисобланган бутун ҳудуд бўйлаб таъминланиши керак.

15. Ускунани бошқариш тизими (агар бу муайян турдаги ускуна учун хавфсизлик меъёрларида кўзда тутилган бўлса) уни ёқиш (ишга тушириш) органларига таъсир кўрсатилган пайтда огоҳлантирувчи сигнал автоматик равишда берилишини таъминлаши зарур.

16. Айрим ҳолларда технологик операцияларни кўп марталик кўчиришлар йўли билан бажарувчи ускуналарда сигнал бериш учун ва ускунани ишга тушириш учун алоҳида органлар бўлишига рухсат этилади.

17. Автоматик огоҳлантириш сигнализацияси тизимида огоҳлантирувчи сигнал берилишини назорат қилиш кўзда тутилган бўлиши керак.

Ускуна маҳаллий бошқарув органи орқали бошқарилганида, агар овоз сигнализатори бевосита унинг устида жойлашган бўлса, огоҳлантирувчи сигнал берилишини назорат қилиш мажбурий эмас.

18. Огоҳлантирувчи сигнализация тизими ундан оператив сигналлар бериш учун кодли тизим сифатида фойдаланилишига йўл қўймаслиги керак.

19. Ер ости транспорти ускуналарини бошқариш органлари жойлашадиган ерлар унинг мустаҳкамлаш иншоотларига ҳамда қазилаётган кон ичида жойлаштирилган бошқа ускуналарга нисбатан одамнинг қулай ва хавфсиз жойлашувини таъминлаш имкониятини ҳисобга олган ҳолда белгиланиши лозим.

20. Бошқарув пультлари ва органларининг, шунингдек ускуна ишлаётганида одам тегишиб кетиши мумкин бўлган бошқа қисмларнинг қизиб кетиши 40оС дан ортмаслиги керак.

21. Бошқарув органлари билан ишлаётганларнинг контакт жойлари, одатда, электр изоляцияли ва иссиқлик ўтказмайдиган материаллардан ясалган бўлиши керак.

22. Оператив бошқарув ва фавқулодда ўчириш органлари бир жойда жамланиши ҳамда ускуна ишлаётган вақтда уларга эркин ва хавфсиз ўтиш имконяти таъминланишини кўзда тутган ҳолда жойлаштирилиши лозим.

23. Бошқарув дастаклари ва тугмалари қулай ҳамда ускуна ишга тушиб кетишига олиб келувчи тасодифий таъсирлардан ҳимояланган бўлиши керак.

24. Бошқарув органлари (дастаклар, тугмалар, ричаглар, тумблёрлар, алмашлаб улагичлар ва ҳк.) панелнинг рангига нисбатан фарқланувчи рангга бўялган бўлиши керак.

Бошқарув органлари жойлашган бошқарув пультларининг панеллари ускуна корпусининг рангидан фарқ қилувчи рангга бўялган бўлиши керак.

25. Фавқулодда ўчириш органлари қизил рангга бўялиб, панелда алоҳида ўрнатилиши, бошқарувнинг бошқа элементларидан шакли ва ҳажми жиҳатидан фарқланиши, улар ҳолатини кўрсатувчи мосламага ва вазифаси тўғрисидаги ёзувга эга бўлиши, ходимлар фойдаланиши учун осон жойлаштирилиши ва ўчирилган ҳолатида мажбурий тарзда маҳкамлаб қотирадиган қурилмаларига эга бўлиши лозим.

26. Ер ости транспорти ускунасининг конструкциясида стандарт ёки ускуна билан биргаликда етказиб берилувчи асбоблар ёрдамида техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш жойларига эркин ва бехатар ўтиш таъминланган бўлиши керак.

27. Ер ости транспорти ускуналари техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини бажариш учун махсус мосламалар ва асбоблар билан таъминланган бўлиши лозим.

3-боб. Одамлар ва юкларни ташиш воситалари учун хавфсизлик меьёрларни

1-§. Юк вагонеткалари (секциялари)

28. Барча турдаги вагонеткалар (секциялар)нинг конструкциялари қазилаётган лаҳимларнинг оғиш бурчаги 0 дан 35о гача бўлган шароитларда уларнинг хавфсиз эксплуатация қилинишини таъминлаши керак.

29. Вагонетка (секция) кузови емирилиш-занглашга қарши юқори чидамлиликка эга бўлган материаллардан тайёрланган бўлиши лозим.

30. Вагонетка (секция) кузови ва юриш қисмларининг мустаҳкамлигини ҳисоблашда юкланишнинг динамик хусусиятини эътиборга олиш зарур. Динамиклик коэффициентини 1,3 катталикда қабул қилиш керак.

31. Вагонеткаларнинг конструкцияси эксплуатациянинг ҳар қандай режимларида уларнинг кўндаланг ва бўйлама мустаҳкамлигини таъминлаши лозим.

32. Вагонетка (секция)ни рельсларга қўйишда унинг кузовида юк кўтарувчи воситаларнинг (таль, лебёдка ва ҳк.) тиркама қурилмаларига вагонетка (секция) уланишини таъминловчи қуйилмалар, бўртмалар ёки тешиклар кўзда тутилган бўлиши керак.

33. Юклаш ва тушириш пунктларида турткичлар ёрдамида амалга ошириладиган манёвр операцияларини таъминлаш учун вагонеткалар вагоности тиргакка эга бўлиши лозим.

34. Тубидан юк туширадиган вагонетка (секция)лар тубларнинг ишончли ёпилишини таъминловчи ва ўзи очилиб кетишини олдини олувчи қурилмаларга эга бўлиши керак. Вагонетканинг очиқ ҳолатдаги туби рельс головкаси сатҳидан пастда бўлмаслиги зарур. Ушбу талаб рольганглар билан юкни туширувчи вагонетка (секция)лар учун қўлланилмайди.

35. Вагонеткаларнинг қаттиқ базаси ва умумий узунлиги уларнинг кон лаҳимларида ва меъёрланган радиусга эга эгри рельс йўлларига мос келишини таъминлаши керак. Бунда вагонетка узунлигининг унинг қаттиқ базасига нисбати имкон қадар минимал бўлиши лозим.

36. Скатларнинг ўқларини кронштейнларда эркин вертикал ҳаракатланиши 900 mm изли вагонетка (секция)лар учун 20 mm дан, 600 mm изли вагонетка (секция)лар учун эса 15 mm дан кам бўлмаслиги зарур.

37. 2,0 m3 ва ундан юқори сиғимга эга бўлган вагонетка (секция)ларни кузовнинг амортизацияланган осмаси билан жиҳозлаш тавсия этилади.

38. Вагонетка (секция)ларнинг ғилдирак жуфтлари созланмайдиган (бошқарилмайдиган) подшипниклар билан таъминланган бўлиши керак.

39. Подшипникли узелнинг конструкцияси ғилдираклардаги подшипниклар ёки бошқа элементлар бузилганида ғилдираклар ўқлардан ўз-ўзидан чиқиб кетишини истисно қилиши лозим.

40. Янгидан ишлаб чиқарилаётган вагонетка (секция)лар ғилдиракларнинг индивидуал осмасига эга бўлиши керак эмас.

41. Вагонетка (секция)ларнинг ўқларига термик ишлов берилиши лозим.

42. Секцияли поезд таянч аравасининг конструкцияси унинг устига қўйиладиган юкланиш симметрик тарзда тақсимланишини таъминлаши керак.

43. Вагонетка (секция)лар тортиш ва тормозлашга ишлайдиган амортизацияланган буфер-тиркамали қурилмаларга эга бўлиши керак.

44. Буфер-тиркамали қурилмаларнинг конструкцияси ва ҳажмлари иккита қўшни вагонетка кузовларининг энг кўп чиқиб турган қисмлари ўртасидаги зазорлар амортизаторнинг сиқилган ҳолатида камида 300 mm бўлишини таъминлаши керак, шу жумладан, рельс йўлларининг бурилиш жойларида ҳам ана шундай зазорга риоя қилиниши лозим.

45. Буферларнинг баландлиги вагонетка (секция)ларнинг ҳар қандай ҳолатида, жумладан улар рельслардан чиқиб кетган ҳолатларда ҳам бир буфернинг бошқа буферга тақалишига йўл қўймаслиги керак.

46. Буферлар конструкцияси меъёрланадиган радиусли рельс йўлининг айлана қисмидан ўтиш пайтида бир вагонетка (секция) буферининг қисми бошқа вагонетка тешигига кириб қолишига йўл қўймаслиги лозим.

Барча турдаги вагонетка (секция)лар учун буферлар ишчи қиррасининг юмалоқланиши, эгри рельс йўлларида вагонетка (секция)лар орасидаги зазор бир маромда камайишини таъминлаш мақсадида 300 mm ли радиусда бажарилиши керак.

47. Вагонетка (секция)ларни конструкциялашда амортизацияли қаттиқ тиркама қурилмаларини ишлаб чиқиш ва қўллаш мақсадга мувофиқроқ ҳисобланади.

48. Тиркама қурилмасининг конструкцияси буферларнинг оралиқ ва энг чекка ҳолатларининг камида биттасида вагонеткаларни улаш ва ажратиш имконини таъминлаши лозим. Бунда вагонеткалараро бўшлиқларда ёки бошқа хавфли жойларда одамлар бўлишига мутлақо йўл қўйилмаслиги керак.

49. Вагонеткалар (секциялар)нинг уланган ёки ажратилган ҳолатдаги тиркама қурилмалари йўлнинг юқори қурилмалари элементларига тегиб кетмаслиги, шунингдек ўз-ўзидан ажралиб кетишига йўл қўйилмаслиги керак.

50. Чангакли тиркама қурилмаларининг конструкцияси вагонеткаларни махсус мосламалар ёрдамида қўл билан улаш ёки ажратиш имконини таъминлаши керак.

51. Чангакли тиркама қурилмаларининг конструкцияси вагонеткалар вертикал текисликда бир бирига нисбатан камида 18о градусга бурилганда, уларнинг ажралиб кетишини истисно қилиши ва вагонеткалар рельс йўллари эгилишининг минимал меьёрларига эга бўлган горизантал эгриликларига мос тушишини таъминлаши лозим.

52. Вагонеткалар (секциялар)нинг тиркама қурилмалари ҳисобланган статик юкланишга нисбатан камида 6 баробарли мустаҳкамлик захирасига эга бўлиши керак.

Ҳар бир чангакли улагич тайёрланиши вақтида ҳисобланган статик юкланишнинг 4 баробарли катталиги бўйича синалиши лозим.

53. Автоулагичнинг конструкцияси қуйидагиларни таъминлаши керак:

а) ундан ҳам горизонтал, ҳам қия бурчакли лаҳимларда бехатар қўллаш имкониятини;

б) радиуслари меъёрланадиган бурилиш жойларида ва вагонеткаларнинг ўқлари сатҳлари орасидаги фарқ 50 mm гача бўлган ҳолатларда вагонеткалар бир-бирларидан ажралмай ўтишини;

в) вагонеткалараро бўшлиқда одам бўлмаган ҳолатларда махсус мосламалар ёрдамида вагонеткаларни бир-биридан ажратиш имкониятини;

г) уланганлик ҳолатини кўз билан кузатиш имконияти ва ажратилган вагонеткаларнинг ҳар доим уланишга тайёр бўлишини;

д) лебёдканинг тортиш арқонини тиркама қурилмасига улаш имкониятини;

е) чангакли улагичлари бўлган вагонеткаларга улаш имкониятини;

ж) рельсли йўлларнинг вертикал текисликдаги 18о гача бўлган эгилган жойлардан ўтиш имкониятини;

з) вертикал текисликда 10о га ва горизонтал текисликда эса - 20о га оғишганда, шунингдек вагонетка ағдаргичга бўшатилганидан кейин автоулагич корпуси дастлабки ҳолатига қайтиш имкониятини;

и) зарур ҳолларда бир бирига уриладиган вагонеткалар уланишини истисно қилувчи блокировкани.

54. Ажратиш қурилмасининг конструкцияси ажратиш механизмига бир марталик қисқа таъсир кўрсатилганидан кейин автоулагич ажралишини таъминлаши керак.

55. Автоулагич амортизатори пружинасининг қаттиқлиги ўқлар бўйича динамик юкланишлар 70 кН бўлганида (яъни, қаттиқ зарба бўлганида) пружина тўлиқ сиқилишига йўл қўймаслиги лозим.

56. Вагонеткаларни ағдаргичларда бўшатилишининг нормал режимини таъминлаш учун ёпиқ кузовли вагонеткалар улагичининг айланиш ўқи ағдаргичнинг айланиш ўқига мос келиши, вагонетканинг улагичлар бўйлаб габарит узунлиги эса - ағдаргичнинг узунлигига тенг ёки карралик марта бўлиши керак.

2-§. Горизонтал лаҳимлар учун йўловчи вагонеткалар

57. Вагонеткаларнинг габарит ўлчамлари уларнинг локомотивли откаткалар (фойдали қазилмаларни кондан ташиб чиқариш) учун мўлжалланган кон лаҳимлари кесимларига “Кўмир конларида хавфсизлик қоидалари”да белгиланган зазорларга риоя қилган ҳолда мос бўлишини таъминлаши керак.

Вагонетканинг консолли қисмларининг ўлчамлари қия рельс йўлларида унинг рельсдан чиқиб кетишини истисно қилиши лозим.

58. Кузов вагонетка ичида табиий шамоллашни таъминловчи вентиляция тирқишларига эга бўлиши керак.

Вагонеткаларнинг кириш жойлари яхлит эшиклар билан жиҳозланиши зарур. Эшик оралиқларининг бўйи камида 1000 mm, эни эса – камида 700 mmбўлиши керак. Эшикларнинг конструкцияси вагонеткаларнинг габарит ўлчамларини катталаштирмаслиги ва эшиклар ёпилган ҳолатда унинг ички ҳажмини камайтирмаслиги, шунингдек вагонеткалар ҳаракатланаётганида уларнинг ўз-ўзидан очилиб кетишига йўл қўймаслиги лозим. Эшиклар очилиши вагонетканинг ҳам ички, ҳам ташқи тарафидан таъминланиши керак.

59. Вагонетка кузовининг конструкцияси ҳар бир ён тарафдан жабрланувчи билан бирга санитария замбилини ўрнатиш ва вагонеткалар четларида кўчма сигнал чироқларини жойлаштириш имкониятини таъминлаши зарур.

60. Вагонетканинг томи унинг ичига сув ўтишини олдини олиши, кўмир бўлаклари ва жинслар одамларнинг бошига тушиб кетишидан ишончли ҳимоя қилиши керак. Томлар кузов ва юриш қисми орқали рельслар билан ишончли электр контактга эга бўлиши лозим.

61. Вагонеткаларда вагонеткалараро бўшлиқни вагонетканинг камида S (¾) баландлигида ўраш учун махсус қурилма бўлиши керак.

62. Вагонетка салони ичидаги ўриндиқларни жойлаштирилиши, одатда, кўндаланг бўлиши зарур.

63. Қулайлик коэффициенти 0,35 m2/ўтириш жойидан кам бўлмаслиги лозим.

64. Ўриндиқлар конструкцияси одам танасининг қулай ҳолатини таъминлаши керак. Ўриндиқ ва суянчиқлар иссиқ ўтказувчанлиги паст бўлган материалдан ясалиши лозим.

65. Вагонеткалар ичида полдан томгача бўлган баландлик камида 1250 mm бўлиб, бунда ўриндиқ билан том ўртасидаги масофа камида 935 mm бўлиши лозим.

66. Вагонетка салони ичидаги шовқин даражаси санитария-гигиена меъёрларида рухсат этилган кўрсаткичлардан ортиб кетмаслиги керак.

67. Вагонеткалар юриш қисмининг конструкцияси йўлнинг нотекис жойларида барқарор ҳаракатланишни ва “Кўмир конларида хавфсизлик қоидалари”да белгиланган энг кам радиусли эгриликларга мос келишини таъминлаши керак.

68. Вагонеткаларнинг юриш қисми рессорланган бўлиши лозим. Ғилдиракнинг айланиш доирасининг уриши 0,2 mm дан ортмаслиги зарур.

69. 600 mm ли темир йўл изида ҳаракатланишга мўлжалланган вагонеткаларнинг юриш қисми иккита аравачадан иборат бўлиши лозим. Битта аравачадаги амортизаторларнинг жамлама қаттиқлиги N/mчегарасида бўлиши керак.

900 mm ли темир йўл изида ҳаракатланишга мўлжалланган вагонеткаларнинг юриш қисми иккита ғилдирак жуфти (осма)дан иборат бўлиши мумкин. Битта аравача амортизаторларининг жамлама қаттиқлиги N/m атрофида бўлиши керак.

70. Вагонеткалар буферларининг конструкцияси ва ўлчамлари бир-бирларига тўқнашганда ўзаро бирлашиб кетишини истисно қилиши, шунингдек вагонеткалар рельс йўлларининг эгри қисмларига мос келишини таъминлаши лозим.

71. Вагонеткалар чўзилиш ва қисилишга ишлайдиган амортизацияловчи қурилмалари бўлган автоматик ёки қаттиқ улагичлар билан жиҳозланиши керак.

Улагич қурилмасининг қаттиқлиги N/m дан ортиқ бўлмаслиги зарур.

Улагичларнинг мустаҳкамлик захираси максимал ҳисобланган статик юкланишга нисбатан камида 6 га тенг бўлиши керак.

72. Улагич қурилмасининг конструкцияси вагонеткаларнинг рельс йўлларидаги минимал радиусга эга бўлган эгри қисмларга мос келишини таъминлаши ва ҳаракатланиш вақтида ўз-ўзидан ажралиб кетишига йўл қўймаслиги лозим.

73. Вагонеткалар асосий улагичдан ташқари қўшимча бўғинли эҳтиёт улагич билан ҳам жиҳозланган бўлиши керак.

Эҳтиёт улагич камида 30 kN кучга мўлжалланган бўлиши ва максимал ҳисобланган статик юкланишга нисбатан камида 6 мустаҳкамлик захирасига эга бўлиши лозим.

Эҳтиёт улагичларнинг ўлчамлари ва конструкцияси вагонеткалар ҳаракатланиши вақтида шпалалар бўйлаб чўзилиб судралишига йўл қўймаслиги керак.

74.Вагонеткалар қўл билан бошқариладиган тўхтатиб туриш тормозлари билан жиҳозланиши лозим. Тормозни бошқариш органи вагонетканинг ташқарисида жойлашиши ва зарур ҳолларда уни муайян ҳолатда маҳкамлаб қотирувчи қурилма (ричагли тормоз)га эга бўлиши керак.

Тормоз конструкцияси тормоз қўйиб юборилаётганида ишқаланувчи жуфтликлар бир-бири билан контактда бўлишини истисно қилиши зарур.

Тормоз қурилмаси орқали ишга тушириладиган куч тўла юкланган вагонеткалар қиялиги 0,050 гача бўлган рельс йўлларида тўхтаб туришларини, шунингдек судралиш тезлигида ҳаракатланганида улар тўхтатилишини таъминлаши керак.

75. Вагонеткалар ҳаракатланувчи таркибдаги исталган йўловчи жойидан электровоз машинистига сигнал узатиш қурилмаси билан жиҳозланган бўлиши керак.

76. Юк таркибларига уланган ҳамда материаллар ва ва жиҳозларни кузатиб борувчиларни, шунингдек смена давомида одамларни ташиш учун мўлжалланган вагонеткаларда:

а) бўйи камида 900 mm бўлган, занжирлар билан ўралган очиқ эшик ўринлари бўлишига;

б) илгакли пружиналанган айланмас улагичлар бўлишига;

в) вагонетка таркибига кирувчи тормоз бошмоғига алмаштириш шартида тўхтатиб туриш тормозининг бўлмаслигига;

г) ғилдирак жуфтларидан фойдаланган ҳолда рессораланган кузов осмаси бўлишига йўл қўйилади.

3-§. Қия лаҳимларда ишлаш учун мўлжалланган секцияли йўловчи поездларининг йўловчи секциялари ва вагонеткалари

77. Вагонетка (секция) томи вагонетка (секция) ичига сув тушишига йўл қўймаслиги ва одамларнинг устига кўмир ва тоғ жинсларининг бўлаклари тушишини олдини олиши керак. Вагонеткалар (секциялар) томини, шунингдек қиялиги 500 дан ортиқ бўлган лаҳимларда ишлашга мўлжалланган вагонеткалар кузовининг юқори чет деворини ҳисоблашда кўмир ва тоғ жинсларининг бўлаклари тушишида ҳосил бўладиган юкланишнинг динамик хусусиятини эътиборга олиш зарур.

78. Кириш жойлари ҳаракатланиш вақтида ёпиладиган тўсиқларга эга бўлиши, кириш жойларига қарама-қарши тарафдан эса - тешиклар ёпиқ тўсиқлар билан ўралган бўлиши керак.

79. Тўсиқларнинг конструкцияси вагонетка (секция)лар ҳаракатланган пайтда уларнинг ўз-ўзидан силжиб кетишини истисно қилиши керак.

80. Кузовнинг конструкциясида қуйидагилар кўзда тутилган бўлиши керак:

а)500гача бўлган қиялик бурчаклари учун секцияларда ва вагонеткаларда шикастланганлар ортилган санитария замбилларини ўрнатиш имконияти;

б) секцияларнинг чекка деворларида кончи (кондуктор)нинг ўриндиғи олдида, шунингдек бурчаги 500 гача бўлган қияликлар учун бош вагонеткаларнинг олдинги ва орқа чекка деворларида, шундай бурчакли қияликлар учун тиркамали вагонеткаларда эса – олдинги чекка деворларида (поезднинг ҳаракатланиш йўналиши бўйича) кўриш тешиклари;

в) кон чироқларининг сигнали сифатида фойдаланиш учун қалинлиги камида 4 mm бўлган органик шишадан ясалган қизил ёруғлик фильтрлари билан ёпилган тешиклар (ёриқлар);

г) вагонеткалар (секциялар)ни кўтариш учун мўлжалланган таянч юзалар ёки элементлар;

д) бурчаги 500 гача бўлган қияликлар учун мўлжалланган секциялар, шунингдек вагонеткаларнинг қўшни ўриндиқларидаги бир номли элементлар ўртасидаги энг қисқа масофа – камида 600 mm, барча турдаги вагонеткалар (секциялар) учун ўриндиқнинг полдан баландлиги (секций) – камида 300 mm бўлиши;

е) бурчаги 500 гача бўлган қияликлар учун мўлжалланган секциялардаги, шунингдек вагонеткалардаги ўриндиқлар амортизацияси;

ж) бурчаги 500 дан ортиқ бўлган қияликлар учун мўлжалланган вагонеткалардаги ўриндиқлар ўртасида олинувчи ички қопламалар.

81. Қулайлик коэффициенти 0,41 m2/ўтириш жойидан кам бўлмаслиги лозим.

82. Ўриндиқлар конструкцияси одам гавдасининг қулай ҳолатини таъминлаши керак. Ўриндиқлар ва суянчиқларнинг юзаси иссиқлик ўтказувчанлиги кам бўлган материалдан ясалиши, кондукторнинг ўриндиқлари эса ярим юмшоқ бўлиши керак.

83. Вагонетка (секция)лар тормозлаган пайтда йўловчиларнинг турғун ҳолатини таъминлаш учун тутчиқлар билан жиҳозланган бўлиши керак.

84. 500 гача қиялик бурчаклар учун мўлжалланган секциялар ва вагонеткалардаги ўриндиқларнинг ён томонлари тўсувчи тутқичлар билан жиҳозланган бўлиши керак.

500 дан ортиқ бўлган қиялик бурчаклар учун мўлжалланган вагонеткалар кузовининг ҳар бир қаватидаги ўриндиқларнинг ён томонлари қисман йўловчиларни ҳимоя қилиш ва вагонеткаларда ташилаётган асбоблар ёки бошқа предметлар тушиб кетишини истисно қилувчи тарзда ўралган бўлиши керак.

85. Кон ишчиси (кондуктор)нинг иш жойидаги ва кириш жойларидаги шовқин даражаси санитария-гигиена меъёрларида рухсат этилган даражалардан ортиб кетмаслиги керак.

86. Вагонетка (секция)лар юриш қисмларининг конструкцияси рельс йўлларидаги эгилишларнинг қуйида кўрсатилган минимал радиуслари бўйлаб барқарор ўтишни таъминлаши лозим:

қиялик бурчаги 60 дан 500 гача бўлган лаҳимларда ишлатиладиган вагонеткалар учун режада 8 м ва йўл профили бўйича 25 m;

қиялик бурчаги 500 дан ортиқ бўлган лаҳимларда ишлатиладиган вагонеткалар учун режада 30 м ва йўл профили бўйича 50 m;

секциялар учун профилларда рельс йўлларининг эгилиш радиуси камида 25 m бўлиши керак. Рельс йўли режада тўғри чизиқли бўлиши керак.

87. Бурчаги 500 гача бўлган қияликлар учун мўлжалланган вагонеткаларнинг юриш қисми вертикал, бўйлама ва горизонтал текисликларда кузовга нисбатан камида 100 бурчакка эркин бурилишга эга бўлган икки ўқли юриш аравачаларидан таркиб топиши керак.

Юриш аравачалари скатларининг ўқлари 3-6 mm га силжишни таъминловчи амортизаторларга эга бўлиши лозим.

Бурчаги 500 дан юқори бўлган қияликлар учун мўлжалланган вагонеткаларнинг юриш қисми ярим-скатдан (чекловчи скатнинг бош вагонеткасида) ва вагонетка корпусига нисбатан вертикал текисликда бурилиш имкониятига эга бўлган балансир аравачасидан иборат бўлиши лозим.

Секцияларнинг юриш қисми амортизацияли ғилдирак жуфтидан таркиб топиши керак. Ғилдирак жуфтининг подшипникли узели юк вагонеткалари билан унификациялаштирилган (бир хил) бўлиши керак.

88. Вагонетка (секция) тортиш арқони, тиркама қурилмаси ёки улагич узилганида, шунингдек вагонетка (секция)нинг ҳаракатланиш тезлиги 25% га ортганида уни кескин силкитмасдан тўхтатувчи ишончли ва бузилмасдан ишловчи автоматик қурилмалар (парашютлар) билан жиҳозланган бўлиши керак. Бундан ташқари, парашютларни секциялардаги, шунингдек 500 гача қияликлар учун мўлжалланган вагонеткалардаги қўл узатмалари ёрдамида ишга тушириш имконияти ҳам кўзда тутилган бўлиши лозим.

89. Вагонеткаларнинг парашют тизими тезлигини чеклагичи узатма занжирининг мавжудлиги ва созлигини назорат қилиб турувчи қурилма билан жиҳозланган бўлиши керак.

90. Бош вагонеткалар ва секцияли поездларнинг секциялари парашютлар ишлаганидан кейин марказий тиркаманинг транспорт ҳолатига механизациялаштирилган тарзда қайтарувчи қурилма билан жиҳозланган бўлиши керак.

91. Вагонеткалар ва секцияли поездларнинг парашют тизимлари қуйи майдончадан авария ҳолатида (фавқулодда ҳолатда) ўтиш пайтида парашютларнинг автоматик равишда ишга тушишини таъминлаши керак.

92. Секцияли поездларда чекка секциялар сифатида ишлатилмайдиган тиркама секциялар вагонеткаларни исталган турдаги шпалаларга ётқизилган рельс йўлларида ушлаб қолишга мўлжалланган паршютлар билан жиҳозланмаслиги мумкин.

93. Парашютларни ишга туширувчи узатма поезддаги барча вагонеткалар (парашют билан жиҳозланган барча секциялар)нинг парашютлари бир вақтда ишга туширилишини, шунингдек секция ва бурчаги 500 гача бўлган қияликлар учун мўлжалланган вагонеткаларнинг 60 дан кам бўлган қияликка ўтишида кон ишчиси (кондуктор)нинг иш жойидан узатмани қўл билан узишни ва 60 дан ортиқ қияликка ўтишда узатмани автоматик тарзда ишга туширилишини таъминлаши керак.

94. Парашютлар қуйидагилардан ортиқ бўлмаган секинлашишни таъминлаши керак:

а) 35 m/s2 – лаҳимларнинг 300 гача қиялик бурчаклари учун;

б) 40 m/s2 – лаҳимларнинг 500 гача қиялик бурчаклари учун;

в) 50 m/s2 – лаҳимларнинг 500 дан катта қиялик бурчаклари учун;

95. Бурчаги 300 дан ортиқ бўлган қияликларда ишлаш учун мўлжалланган вагонеткалар тормозланиш ва нормал ишлаш вақтида ағдарилиб кетишини олдини олувчи қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши зарур.

96. Бош вагонеткалар (секцияли поездларнинг таянч аравачалари) уларнинг лаҳим бўйлаб пастга қараб ҳаракатланиши вақтидаги тезлиги рухсат этилган катталикдан 1525% га ортганида тормоз тизими (парашютлар) автоматик тарзда ишга туширилиши учун тезлик чеклагичи билан жиҳозланган бўлиши керак.

97. Секцияли поезднинг таянч аравачасида ўрнатилган тезлик чеклагичи ечиладиган ҳимоя кожухи билан ёпилган бўлиши лозим.

98. Бош вагонеткалар (бош секциялар) тортиш арқонига улаш учун тиркама қурилмалари билан жиҳозланган бўлиши керак.

Тиркама вагонеткалар бош ёки бошқа тиркама вагонеткалар билан уланиш учун иккита оралиқ улагич билан жиҳозланган бўлиши лозим.

Шу мақсадларда тиркама секциялар махсус қаттиқ уланиш қурилмалари билан ҳамда иккита қайишқоқ (эгилувчан) сақловчи улагичлар билан жиҳозланган бўлиши керак.

99. Тиркама ва улагич қурилмалари максимал статик юкланишга нисбатан камида 13 баробар мустаҳкамлик захирасига эга бўлиши зарур.

100. Тиркама қурилмалари рухсат этилган статик юкланиш, завод рақами ва ишлаб чиқарилган санаси кўрсатилган маркировкага эга бўлиши лозим.

102. Секцияли поездларнинг таянч аравачаси икки ўқли бўлиши ва юк вагонеткаси билан ва рельсли йўловчи транспортнинг бошқа турлари билан уланишни таъминлаши керак.

103. Учтадан ортиқ вагонеткалар (секциялар)дан таркиб топган поездларни тузишда поезднинг кон ишчисига (кондукторга) етказиб бериладиган ва вагонеткалар (секциялар) ичидаги барча йўловчилар учун қулай тарзда жойлаштирилган овозли сигнализация кўзда тутилиши керак.

103. Бурчаги 500 гача бўлган қияликлар учун мўлжалланган секцияларда ёки вагонеткаларда кон ишчиси (кондуктор)нинг иш жойидан кўтарма машина машинистига бериладиган сигнализация кўзда тутилган бўлиши керак.

4-§. Материаллар ва ускуналарни етказиб бериш воситалари

104. Материаллар ва ускуналарни етказиб бериш воситалари (майдончалар, платформалар ва ҳк.) қуйидагиларга:

а) горизонтал ва қия лаҳимлар бўйлаб юкни ташишда уни ишончли маҳкамлашни таъминловчи қурилмага;

б) кўндаланг силжишларни, шунингдек юкларни қия лаҳимлар бўйлаб ташишда уларни ушлаб қоладиган қурилмалар (ён устунлар, ён деворлар)га эга бўлиб, бу қурилмалар юкнинг энг чекка ҳолатларда маҳкамланишини таъминлаши керак;

в) горизонтал ва қия лаҳимларда ишлашда, тикланиш моментининг максимал ағдарувчи моментга нисбатига тенг бўлган барқарорлик коэффициенти камида 1,5 катталикда ифодаланадиган, юклаш ва туширишда эса – камида 1,2 катталикда ифодаланадиган бўйлама ва кўндаланг мустаҳкамликка эга бўлиши керак.

105. Етказиб бериш воситаларининг конструкцияси уларни конда қўлланилаётган ҳаракатланувчи составнинг бошқа турлари билан уланиш имкониятини таъминлаши керак.

106. Етказиб бериш воситаларини конструкциялашда ташилаётган материаллар ва ускуналарни (узун ўлчамли ва ногабарит юклардан ташқари) ер юзасидан манзилгача ташишда бевосита қайта юклаш учун ушбу воситалардан фойдаланиш имконияти кўзда тутилиши керак.

107. Узунлиги бўйича етказиб берувчи воситаларнинг габарит ўлчамларидан катта бўлган узун ўлчамли материаллар ва ускуналарни ташиш учун етказиш воситалари камида 6 баробарлик мустаҳкамлик захирасига эга бўлган қаттиқ шатаклар билан жиҳозланган бўлиши керак.

108. Узун ўлчамли материалларни етказиб бериш воситалари қуйидагиларни:

а) узунлиги 12,5 mгача бўлган материалларни (қувурлар, рельслар ва ҳк.) ташиш имкониятини;

б) меъёрланган зазорларга амал қилган ҳолда кон лаҳимларидан ўтишни, шунингдек горизонтал лаҳимларнинг туташ жойларидан транспорт воситасининг туртиб чиққан қисмлари ва лаҳим деворлари орасидаги қия зазорлар билан ёки ташилаётган юк ва рельс йўли бошчаси сатҳи орасидаги 30 mm дан кам бўлмаган зазор билан билан ўтишни таъминлаши лозим.

109. Етказиб беришг воситаларининг юриш қисмлари ва буфер-шатак қурилмаларига бўлган бошқа талаблар юк вагонеткалари учун белгиланган талабларга мос бўлиши керак.

4-боб. Кон локомотивлари учун хавфсизлик меъёрлари

1-§. Умумий талаблар

110. Локомотивларнинг габарит ўлчамлари уларнинг локомотивлар ёрдамида ташиб чиқаришга мўлжалланган кон лаҳимларининг намунавий кесимлари орасидан “Кўмир конларида хавфсизлик қоидалари”да белгиланган зазорларга амал қилган ҳолда ўтишини таъминлаши керак.

111. Локомотивларнинг конструкцияси унга автоматик ва штирли улагичлар ўрнатилишига имконият яратиши лозим.

112. Локомотивлар сиқилган ҳолатида буфернинг қулочи камида 150 mm га тенг бўлган амортизацияловчи буфер-шатак қурилмалари билан жиҳозланиши керак.

113. Локомотивларда электровоз машинистининг диспетчер билан алоқа қилиш ҳамда стрелкали ўтказмалар аппаратураси учун сув томишидан ҳимояланган жойлар, шунингдек бу аппаратурани электр манбасига улаш имконияти кўзда тутилган бўлиши лозим.

Портлашдан ҳимояланган аккумуляторли электровозларда метан таркибини назорат қилувчи кўчма асбоб ўрнатилиши учун жой кўзда тутилган бўлиши керак. Бу электровозлар водород таркибини назорат қилувчи асбоб билан ҳам жиҳозланиши лозим.

Шатак юки 70 kN гача бўлган локомотивларда машинистнинг диспетчер билан алоқа қилиш аппаратини ўрнатиш учун жойни кўзда тутмасликка рухсат этилади.

114. Локомотивнинг клиренси 70 mm дан кам бўлмаслиги лозим.

115. Локомотивлар намлиги 7% гача бўлган қумни узатишга мўлжалланган қумдонлар билан жиҳозланиши керак. Қумдон узатмаси қумнинг бошқариладиган узатилишини таъминлаши керак.

Қумдонларнинг узатмалари учун оёқ педалидан фойдаланиш тавсия этилади.

116. Локомотивлар икки товушли сигнализатор билан, шунингдек зарба билан ишга тушириладиган сигнализатор билан жиҳозланиши керак. Шатак вазни 70 kN гача бўлган локомотивлар учун фақатгина зарба билан ишга тушириладиган механик сигнализатордан фойдаланишга рухсат этилади.

117. Локомотивлар бўлинма қиймати 1km/h бўлган тезлик ўлчагичлар билан жиҳозланиши керак.

Тезликни барқарорлаштириш тизими билан жиҳозланган локомотивларда тезлик ўлчагичларни ўрнатмасликка рухсат этилади. Ушбу тизимнинг белгиловчи қурилмаси тезлик ўлчагичда бўлганидек параметрлар ва тезлик белгилашнинг рақамланишига эга бўлиши керак.

118. Икки секцияли локомотивлар тортиш режимида ҳам, тормозлаш режимида ҳам иккала секция ҳаракатланишини ҳар бир секциянинг ичидан туриб бошқариш тизимига, шунингдек локомотивларнинг иккала кабинадан бирданига ишга туширилишини истисно қилувчи блокировкага эга бўлиши керак.

119. Локомотивларда ёнғин ўчириш воситаларини (кабиналар сонига қараб ёнғин ўчиргичларни) ўрнатиш учун, шунингдек вагонеткалар ва платформалар, домкратлар, тормоз бошмоғи ва вагонеткаларни улаш ва ажратиш мосламаларини улаш учун шатакларни жойлаштириш жойлари бўлиши керак. Кўрсатилган жиҳозлар локомотив билан биргаликда комплект ҳолда етказиб берилиши лозим.

120. Локомотивнинг конструкцияси:

а) тўхтатилган локомотивнинг тортиш двигателларини кабина ичида бўлмаган машинист томонидан ишга туширилишига йўл қўймасликни;

б) ҳаракатланаётган электровознинг машинисти кабинадан чиққанда двигателлар ўчирилиши ва тормозга қўйилишини таъминлаши керак.

121. Электровоз двигателига бошқарув тизимидан кучланишни узатиш электр схемани (катта токли ёки иккиламчи занжирларда) заводда ишланган махсус калит ёрдамида бажариладиган олдиндан тайёрлаш ишлари бажарилганидан кейин амалга оширилиши керак. Бунда исталган бегона предметларнинг шу мақсадда қўлланишига йўл қўйилмаслиги лозим.

Бошқа турдаги локомотивларда ҳам бегона шахслар томонидан бошқарилишни олдини олувчи қурилмалар бўлиши керак.

122. Кабелларнинг механик ҳимоясининг хизмат муддати электровознинг хизмат муддатидан кам бўлмаслиги лозим.

123. Тезлик ўлчагичнинг конструкцияси локомотивни эксплуатация қилиш муддатига мўлжалланган бўлиши керак.

124. Агрессив муҳит таъсири остида бўлган ва эксплуатация давомида даврий равишда созланишни талаб қиладиган узелларнинг маҳкамлаш деталларини коррозияга чидамли материаллардан тайёрлаш тавсия этилади.

2-§. Локомотивларнинг кабиналарига қўйиладиган талаблар

125. Тиркама вазни 70 kN ва ундан ортиқ бўлган локомотивлар иккита охирги ёки битта марказий жойлашган кабина билан жиҳозланиши ва иккала тарафидан кенглиги камида 600 mm бўлган чиқиш жойлари ва шикастланганида ўткир парчаларга бўлинмайдиган шаффоф материал билан ёпилган томга, шунингдек олд томондда очиқ оралиққа эга бўлиши керак. Эшиклар очилганда электровознинг габаритлари катталашмаслиги керак.

Локомотивлар кабиналарининг конструкцияси шундай бўлиши лозимки, у ҳаракатланаётганда машинист томонидан кўрилмайдиган зона икки кабинали электровозлар учун 1,5 m дан, битта охирги кабинали локомотивлар учун – 18 m дан, марказий жойлашган кабинали локомотивлар учун эса - 15 m дан ортмайдиган тарзда бўлиши керак.

126. Локомотив кабинаси ичидаги бошқарув, ҳимоя ва назорат аппаратураси машинист томонидан машина бошқарилишини қийинлаштирмаслиги ва унинг исталган эшик орқали чиқиши ёки киришига халақит бермаслиги керак.

127. Иккита кабина билан жиҳозланган локомотивларда орқани кўриш кўзгуси ва уни бошқарувчи қурилма ўрнатилган бўлиши керак.

128. Машинистнинг ўриндиғи баландлик бўйича созланиши ва иссиқлик ўтказувчанлиги кам бўлган вибрацияни сўндирувчи материал билан қопланиши керак. Ўриндиқнинг майдони 0,15 m2 дан кам бўлмаслии лозим.

129. Кабиналарнинг конструкцияси қуйидагиларни таъминлаши керак:

а) машинист ўриндиғини ҳаракат йўналиши бўйлаб жойлаштирилишини. Битта кабина бўлган ҳолларда уни бошқача жойлаштиришга йўл қўйилади;

б) кенглиги 1050 mm дан ортиқ бўлган кабиналарда иккинчи ўриндиқни жойлаштиришни.

130. Электровознинг буфери билан боғланган кабинанинг элементлари уларга буфер-тиркама қурилмалари томонидан қарама-қарши йўналишлардан бериладиган юкланишларга мўлжалланган бўлиши керак.

3-§. Локомотивларнинг тормоз тизимларига қўйиладиган талаблар

131. Локомотивларнинг тормоз тизими уч турдаги тормозланишни таъминланиши керак:

а) ғилдиракларнинг рельслар билан илашиш коэффициенти 0,17 бўлганида 0,050 қияликда поезднинг узоқ вақт ушлаб турилишини таъминловчи тормозланиш;

б) поезд тезлигини мувофиқлаштириш ва тўхтатишгача бўлган камайтиришни таъминловчи хизмат (ишчи) тормозланиш;

в) поездни “Кўмир конларида хавфсизлик қоидалари”да белгиланган тарзда тўхтатилишини таъминловчи фавқулодда тормозлаш.

132. Тормоз тизимининг элекментларини мустаҳкамлик бўйича ҳисоблашда максимал тормоз кучининг локомотив массасига нисбати 0,3 этиб қабул қилиниши лозим.

133. Колодкали тормозда иккита узатма мавжуд бўлган ҳолларда уларнинг бир-биридан боғлиқ бўлмаган тарзда мустақил ишга туширилиши таъминланиши керак.

134. Тўхтатиб туриш тормозлари учун нормал-ёпиқ турдаги колодкали ёки қўлда қотириладиган узатмали тормозлардан фойдаланиш зарур.

Электровозларни ишчи тартибда тормозлашда колодкали тормоз билан биргаликда электродинамик тормозлаш қўлланилиши керак. Бунда колодкали тормоз поездни охиригача тормозлаш ва тўхтатиш учун қўлланилиши лозим.

Динамик тормозлашда тезлик 2,5 km/h ва ундан камроққа пасайтирилиши таъминланиши керак.

Фавқулодда тормозлаш учун мустақил равишда фавқулодда тормозланишни таъминловчи колодкали (дискли) тормоздан фойдаланиш зарур.

135. Йўлнинг кўтарилган профилларида ишлашга мўлжалланган электровозлар, юқорида санаб ўтилган тормоз тизимларидан ташқари, қўшимча тормоз воситалари билан жиҳозланиши керак, масалан, магниторельсли тормозлар ёки таркиб узунлиги бўйлаб ёйилган тормоз тизимидан фойдаланиш мумкин. Бундай ҳолатда фавқулодда тормозлаш режими колодкали тормознинг ҳам, қўшимча тормоз воситаларининг ҳам таъсир кучини эътиборга олган ҳолда ҳисобланиши керак.

136. Фавқулодда тормозлаш режимида тормоз тизимининг ишга тушиш вақти 2 s дан ортмаслиги керак. Тормоз тизимининг ишга тушиш вақти, бу - локомотив машинистининг тормозни бошқариш органларига таъсир кўрсатишидан бошлаб, то тормоз тизими ёрдамида ҳосил қилинадиган ҳисобланган тормоз кучига эришишгача бўлган вақт.

137. Тиристорли бошқарув тизимига эга бўлган электровозлар машинистнинг дастаги (педали)га таъсир тўхтатилганда узатмани автоматик равишда узиб қўйишни таъминловчи хушёрлик дастаги (педали) билан жиҳозланиши лозим.

138. Механик тормознинг конструкцияси ва тузилиши:

а) тормознинг вибрация таъсирида ўз-ўзидан бошқарувдан чиқиб кетиши (ўзи айланиб кетиши)га;

б) колодкаларнинг ғилдирак бандажига нисбатан нормал ҳолатдан ён тарафга силжишига;

в) электровоз рельслардан чиқиб кетганда тормоз деталларининг деформацияланиши ёки яроқсиз ҳолатга келишига йўл қўймаслиги керак

4-§. Электровозларнинг электр ускуналарига қўйиладиган талаблар

139. РН ва РВ (кон учун портламайдиган тарзда) бажарилган электровозларнинг барча электр ускуналари портлашдан ҳимояланган кон электр ускуналари учун белгиланган, РН (кон учун нормал тарзда) бажарилган электровозларники эса – РН (кон учун нормал тарзда) бажарилган кон электр ускуналари учун белгиланган меъёрий-техник ҳужжатларга мувофиқ тайёрланиши керак.

РВ (кон учун портламайдиган тарзда) бажарилишида янгидан яратилаётган электровозлар автоматик газ ҳимоясига эга бўлиши лозим.

140. Батарея қутиларининг ва аккумуляторли батареяларнинг конструкцияси амалдаги меъёрий-техник ҳужжатларнинг талабларига жавоб бериши, шунингдек “Портлашдан ҳимояланган ва кон электротехник ускуналари. Синов услублари.” РТМ да (ОАА.638.013-71) кўзда тутилган синовларга бардош бериши керак.

Аккумуляторли батареялар изоляциясининг батарея қутиси корпусига нисбатан юқори қаршилигини таъминловчи қўшимча чоралар кўрилган бўлса, синов ташкилоти билан келишган ҳолда бўлмада 40 V дан ортиқ кучланиш бўлишига рухсат этилади. Аккумуляторларни жойлаштириш схемаси 40 V дан ортиқ бўлган кучланишли схема қутбларига одамларнинг тегиб кетиш эҳтимолини истисно қилиши керак.

Аккумуляторли батареяни батарея қутисининг корпусидан изоляция қилиш учун ечиладиган изоляцион тўсиқлар ва батарея қутисидаги электролит имкон қадар кўпроқ тўкиб чиқарилишини таъминловчи панжара тагликлардан фойдаланиш мумкин.

141. Батарея қутисининг қопқоғи ишончли маҳкамлаш мосламасига эга бўлиши ва электровозни бошқариш калити ёрдамида очилиши керак.

142. Батарея қутисида батарея зарядланиши вақтида қутини ерга улаш учун ташқи ерга улаш қисқичи кўзда тутилиши зарур.

143. Батарея қутилари уларни электровоздан кранбалка ёрдамида зарядлаш столига кўчириш ва қайта жойига қўйиш имкониятини эътиборга олган ҳолда тайёрланиши, тиркама вазни 50 kN гача бўлган электровозлар эса (истеъмолчиларнинг махсус буюртмасига асосан) батарея қутиларини электровоздан зарядлаш столига кўчириб олиш ва қайта жойига қўйиш учун механик кўчириш мосламалари билан жиҳозланиши керак.

144. Батарея қутиси электровоз рамасига ишончли ўрнатилиши ва маҳкамланиши керак. Электровознинг исталган режимида, шунингдек унинг рельслардан чиқиб кетганида ва қиялиги 300 гача бўлган лаҳимларда пастга тушиши ва юқорига кўтарилишида электровоз рамасига нисбатан қутининг кўндаланг, бўйлама ва вертикал йўналишларда силжишига йўл қўйилмайди.

145. Аккумляторли электровоз аккумлятор батареяларининг зарядланганлигини (зарядланмаганлигини) ва изоляция ҳолатини назорат қилувчи қурилма билан жиҳозланиши зарур.

146. Аккумляторларни батарея қилиб бирлаштириш изоляцияланган эгилувчан кашаклар ёрдамида амалга оширилади. Кашаклар механик юкланиш остида бўлмаслиги керак.

147. Контактли электровозларда ток сирқиб кетишидан ҳимоя қиладиган тўсувчи қурилмани жойлаштириш учун махсус жой назарда тутилган бўлиши керак. Электровознинг электр схемасида тўсувчи қурилмаларнинг ток қабул қилгич занжирига ва “минус” занжирига уланиши учун қисқичлар кўзда тутилиши лозим.

148. Ток қабул қилгичнинг кучланиш остида бўлмаган металл қисмлари электровоз корпуси билан электр контактга эга бўлиши керак.

149. Контактли электровозларнинг ток қабул қилгичининг конструкциясида ток олишда учқун ҳосил бўлишини пасайтиришни таъминловчи техник ечимлар назарда тутилиши лозим.

150. Ток қабул қилгич электровоз кабинасидан масофада туриб бошқарилиши лозим.

151. Контактли электровоз ток қабул қилгич кўтарилганида, агар контроллёр ноль ҳолатида турмаган бўлса, электровозга кучланиш берилишини олдини олувчи блокировка билан жиҳозланган бўлиши лозим.

5-§. Локомотивларни ёритишга қўйиладиган талаблар

152. Ҳар бир электровоз оқ ва қизил фарали ёритиш тизими билан жиҳозланган бўлиши лозим. Битта фарада оқ ва қизил рангларни жойлаштиришга рухсат берилади.

Ёритиш тизими:

а) оқ рангли лампани яқин ва узоқ масофани ёритишга ўтказилишини;

б) асосий (узоқ масофани ёритувчи) чироқ ёқилганида ёритилмаган лаҳимдаги 40 m масофада 2 lx дан кам бўлмаган ёритилиш даражасини;

в) қизил рангли фара ёқилишини таъминлаши лозим.

153. Фаралар ёруқлик йўналиши бўйича бошқарилиши лозим.

154. Оқ ва қизил рангли лампалар стабилизацияланган кучланишга эга ток билан таъминланиши лозим. Ёритиш тизимининг схемаси ва конструкцияси лампаларнинг ток билан таъминлашини сўндирувчи (ўчирувчи) резистор орқали амалга оширилишига йўл қўйиши керак.

5-Боб. Юк ташувчи лентали (тасмали) конвейерлар учун

хавфсизлик меьёрлари

155. Узатмали, тортма ва чекка станциялардаги айланувчи қисмлар тўсиқларининг конструкцияси майда тошкўмир ва тўкилмаларни йиғиш учун уларни ечиб олиш заруриятини туғдирмаслиги лозим.

156. Конвейер конструкциясида узатмани ортиқча юкланишдан гидромуфталар билан ҳимояланиши ёки бошқа ҳимояловчи қурилмалар ўрнатилиши кўзда тутилган бўлиши керак.

157. Гидромуфта бегона предметларга урилиб кетишини ва ишчи суюқликлар кожухнинг ташқарисига отилиб кетишини олдини олувчи мустаҳкам пўлат кожух билан ҳимояланиши керак. Кожухда гидромуфтани кўриш ва унга хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган ёпиладиган махсус деразалар бўлиши лозим.

158. Гидромуфта корпуси ишқаланиш ва урилиш вақтида учқун чиқармайдиган, шунингдек статик электр токини тўпламайдиган материалдан тайёрланиши керак.

159. Гидромуфталарда ёнмайдиган, заҳарли бўлмаган ишчи суюқликлар қўлланилиши лозим.

160. Гидромуфталар ишчи суюқликнинг қизиб кетиши (1300С дан юқори) ва ишчи ҳажмда гидравлик босимнинг (1,5 МPа дан кўпроққа) ошиб кетишидан ҳимояланиши керак.

161. Барча лентали конвейерлар оператив ва фавқулодда (авария ҳолатида) тўхталишларда конвейерларнинг ҳаракатланишини камайтиришга мўлжалланган тормозлар билан жиҳозланаши лозим.

162. Қиялигининг ўртача бурчаги 60 дан катта бўлган конвейерлардаги узатмаларни 163-бандда кўрсатилган тормозлар билан ёки махсус қурилма (тўхтатгич)лар ёрдамида тўхтатилиши назарда тутилиши лозим. Тўхтатиш моменти ташилаётган юк орқали ҳосил қилинадиган статик моментга қараганда икки баравардан кам бўлмаслиги керак.

163. Тормоз қурилмалари ва тўхтатгичларнинг конструкцияси конвейер тормоздан қўйиб юборилганидан кейин ишқаланиш (илашиш) жуфтининг ўзаро контактига йўл бермаслиги керак.

164. Тормоз ва тўхтатгич қисмларининг мустаҳкамлик захираси материалнинг оқувчанлиги чегарасига нисбатан уч баравардан кам бўлмаган катталикка эга бўлиши лозим.

165. Тормоз колодкаларининг фрикцион накладкалари материали Бринель бўйича қаттиқлиги 250 N/сm2 дан ошмаслиги ва ишқаланиш вақтида учқун ҳосил қилиши мумкин бўлган аралашмаларга эга бўлмаслиги керак.

166. Тормозлар фрикцион элементларининг асосий параметрларини иловада кўрсатилган усул орқали танлаш тавсия этилади.

167. Юк ортиш ва тушириш жойларидаги конвейерлар лента тармоқлари орасида ўрнатиладиган яхлит тўсиш листлари билан бутланиши лозим: юк ортилаётган конвейерда ортувчи қурилма узунлиги бўйича, юк туширилувчи конвейерда эса - лентанинг қиялик бурчаги камаядиган узунлиги бўйича.

168. Қуввати 250 kW ва ундан юқори бўлган конвейерларни текширув, созлаш ва монтаж ишларини амалга ошириш учун лентанинг 0,5 m/s дан ортиқ бўлмаган тезликда ҳаракатланишини таъминлаш имкониятини берувчи микроузатмалар билан жиҳозлаш тавсия этилади.

169. Қиялиги 100 дан катта лаҳимлар учун мўлжалланган конвейерлар лентанинг юк тармоқларини илиб олувчи мосламалар билан жиҳозланиши лозим.

170. Конструкциясига кўра пойдеворларида узатма ва тарангловчи (тортувчи) станциялар ўрнатилиши назарда тутилмаган конвейерлар лаҳимда конвейерларни ишончли мустаҳкамлаш учун завода ишлаб чиқарилган қурилмалар билан бутланиши керак.

171. Конвейерлар:

а) қаттиқ тарангловчи қурилмали конвейерларда лентани тарангловчи қурилмаларнинг охирги ҳолатларидаги конвейер ишлашига, шунингдек конвейер лентасининг чегаравий таранглик ҳолатида ишлашига;

б) тормозлар ишга туширилганида конвейерларнинг ишга туширилиши ва ишлашига йўл қўймайдиган блокировкалар билан жиҳозланиши лозим.

172. Конвейерлар қазилма массасини лента марказига ортилишини таъминловчи қурилмалар билан жиҳозланиши лозим.

173. Став ва таянч-ғалтаклар конструкцияси лентанинг марказлашувини таъминлаши керак.

174. Одамларни ташишга мўлжалланган конвейерлар конструкцияси “Кўмир ва сланец конларидаги ер ости лаҳимларида одамларни лентали конвейерлар воситасида ташиш бўйича йўриқнома” талабларига жавоб бериши керак.

175. Юк тушириш стрелкаси участкасидаги лента бўш (салт) тармоғининг таянч-ғалтаклари ва барабанлари ён томондан ёки тагидан тўсилган бўлиши лозим.

176. Конвейерларнинг юк тушириш секциялари лентани тозаловчи ва майда тошкўмирни йиғиштириб, уни тушириладиган материал оқимига қўшиб юкловчи қурилмаларга эга бўлиши керак.

177. Конвейерлар ишчи ва бўш (салт) тармоқларда ленталарни монтаж қилиш ва таъмирлаш, роликларни алмаштиришни бажариш учун мосламалар комплекти билан жиҳозланиши керак.

6-Боб. Пўлат арқонли ерости йўловчи осма йўллар учун хавфсизлик меьёрлари

1-§. Умумий талаблар

178. Йўллар йўловчи ташиш билан бир қаторда, оғирлиги 250 kg ча бўлган алоҳида юкларни ҳам ташиш имкониятини таъминлаши керак.

179. Осма пўлат арқонли-креслоли йўллар конструкцияси авария ҳолатларида узатмали ва тарангловчи шкивлар атрофида йўловчиларни хавфсиз ташишни таъминлаши керак.

180. Йўлнинг конструктив бажарилиши коннинг техник директори тасдиқлаган лойиҳага мувофиқ бўлиши керак.

2-§. Узатма станциясига қўйиладиган талаблар

181. Пўлат арқонли осма йўл узатмаси тортиб ва тутиб турувчи арқоннинг иккита – ишчи тезлигини ва арқонни кўрикдан ўтказиш учун зарур бўлган 0,3 m/s дан ошмайдиган тезлигини таъминлаши керак.

182. Пўлат арқонли осма йўлларнинг тортиб ва тутиб турувчи арқон ҳаракатланишининг ишчи тезлиги 1,4 m/s дан ошмаслиги керак.

183. Осма йўлларнинг узатмаларида тасмали ва понасимон тасмали узатгичларни, шунингдек шкив ва двигатель (редуктор) орасида қисмларга ажраладиган фрикцион боғламаларни қўллашга рухсат берилмайди.

184. Узатиш станцияси иккита: ишчи ва сақловчи (эҳтиёт) тормозларга эга бўлиши керак.

Гидроҳажмли ўтказгичи бўлган узатмаларда ишчи тормоз вазифасини гидроузатгичнинг ўзи бажариши мумкин.

Сақловчи тормоз колодкали ёки дискли турда бўлиб, юкли ёки пружинали туташувга эга бўлиши ва йўлнинг узатма шкивига бевосита таъсир кўрсатиши лозим.

185. Алоҳида ишлаётган тормозларнинг ҳар бири статик моментга нисбатан икки баравардан кам бўлмаган тормозлаш моментини таъминлаши керак.

Баравар ишга туширилган иккала тормознинг ҳар бири юкланишнинг энг оғир шароитларида статик моментга нисбатан 1,25 баравардан кам бўлмаган тормозлаш моментини ҳосил қилиши лозим.

Ишчи тормозни ишга тушириш ва тўхтатиш йўлни ишга туширганда ва тўхтатанда автоматик тарзда, шунингдек узатма ўрнатилган жойдан туриб қўлда амалга оширилиши керак.

Сақловчи тормоз ҳимоя ишга тушганда автоматик тарзда, ва шунингдек йўл узатмаси ўрнатилган жойдан туриб қўлда ишга туширилиши лозим. Сақловчи тормознинг салт юриши 0,6 s дан ошмаслиги керак.

186. Ҳам ишчи, ҳам сақловчи тормозлар ёрдамида бажариладиган секинлашиш арқоннинг шкивда сирғалиб кетиши имконияти билан шартланган катталикдан ошмаслиги керак.

187. Йўл узатмаси ишга туширилганда арқоннинг тезланиши 0,7 m/s2 дан ошмаслиги керак.

188. Тортиб ва тутиб турувчи арқоннинг узатмали шкив билан илашиши ишончлилигининг захираси (арқон сирғалмаслиги шартида шкив ҳосил қилиши мумкин бўлган тортиш кучининг талаб қилинадиган ишчи кучига нисбати) ишга туширилиш ва тормозланиш вақтида 1,2 дан кам бўлмаслиги лозим.

189. Узатма шкиви диаметрининг арқон диаметрига нисбати 50 дан кам бўлмаслиги керак.

190. Юк тортувчи арқоннинг тармоқлари орасидаги масофа 1 m дан кам бўлмаслиги зарур.

3-§. Таранглаш станциясига қўйиладиган талаблар

191. Тортиб ва тутиб турувчи арқоннинг таранглиги таранглик катталиги доимий бўлишини таъминловчи автоматик (шу жумладан юк ташувчи) қурилмалар орқали амалга оширилади.

192. Тарангловчи қурилма кареткасининг ҳаракатланиши тортиб ва тутиб турувчи арқон чўзилишининг компенсацияланашини таъминлаши зарур. Арқоннинг қолдиқ чўзилиш катталигини 0,5% га тенг деб қабул қилиш тавсия этилади.

193. Тарангловчи кучнинг катталиги тортиб ва тутиб турувчи арқоннинг ўз массаси ва юк ортилган осма ўриндиқ массасининг таъсири остида максимал осилиб (солқиб) туриши (оралиқнинг ўрта қисмида) 150 mm дан ошмаслиги шартидан келиб чиққан ҳолда танланиши лозим керак.

194. Тарангловчи қурилма арқони учун тарангловчи кучга нисбатан 6 баравардан кам бўлмаган мустаҳкамлик захирасига эга бўлган ҳамда конструкцияси бўйича тортиб ва тутиб турувчи арқонга ўхшаш арқондан фойдаланиш тавсия этилади.

195. Тарангловчи шкив диаметрининг тортиб ва тутиб турувчи арқон диаметрига нисбати 50 дан кам бўлмаслиги керак.

Тарангловчи қурилмадаги оғувчи шкивларнинг диаметри тарангловчи арқон диаметрининг 20 дан кам бўлмаган катталигини ташкил этиши лозим.

4-§. Тортиб ва тутиб турувчи арқонга, тутиб турувчи ва йўналтирувчи роликларга қўйилган талаблар

196. Арқонли-креслоли йўлларда тортиб ва тутиб турувчи арқон сифатида думалоқлаб йигирилиб крест шаклидаги эшилишда чизиқли йўналишга эга, диаметри 15,0 mm дан кам бўлмаган ва органик ўзакли юк-одам ташишга мўлжалланган арқонлар қўлланилиши лозим.

197. Тортиб ва тутиб турувчи арқон осилишида максимал ҳисобланган статик юкланишга нисбатан 6 баравардан кам бўлмаган мустаҳкамлик захирасига эга бўлиши керак.

198. Тутиб турувчи ва йўналтирувчи роликлар конструкцияси осма ўриндиқлар қисқичларининг улар орқали бир текисда (силташларсиз) ўтишини таъминлаши ва арқоннинг новдан чиқиб кетмаслигига йўл қўймаслиги лозим.

199. Тутиб турувчи ва йўналтирувчи роликлар диаметри тортиб ва тутиб турувчи арқоннинг камида 6 та диаметрини ташкил этиши, лекин 100 mm дан кам бўлмаслиги керак.

200. Таянч-ғалтак конструкцияси арқонга нисбатан роликлар ҳолатини бошқариш имкониятини таъминлаши ҳамда арқоннинг ролик ва таянч-ғалтаклар орасига тушиб қолишига йўл қўймаслиги лозим.

201. Роликларни емирилишга чидамли эгилувчан материаллар билан футерлаш тавсия этилади.

202. Йўл трассаси бўйлаб тутиб турувчи роликлар орасидагимасофа 10mдан ошмаслиги керак.

Узатиш ва таранглаш станцияларининг тутиб турувчи чекка роликлари шундай ҳисоб-китоб билан ўрнатилиши лозимки, арқоннинг ўқи шкив тарновининг текислигида жойлашиши керак.

203. Арқон букилишининг бурчаги 30 дан ошмаслиги лозим.

5-§. Осма ўриндиқларга қўйиладиган талаблар

204. Креслоли йўлларнинг осма ўриндиқлари доимо тортиб ва тутиб турувчи арқонга маҳкамланган бўлиши керак.

205. Осма ўриндиқларнинг ҳаракатланиш интервали 8 s дан кам бўлмаслиги лозим.

206. Қисқичлар конструкцияси уларнинг тутиб турувчи ва йўналтирувчи роликлардан эркин ўтишини таъминлаши керак.

Қисқичнинг арқон билан илашиш кучи тортиб ва тутиб турувчи арқон бўйлаб максимал қияликда йўналтирилган юкланган ўриндиқнинг 3 карралик массасидан кам бўлмаслиги лозим. Бунда қисқичнинг арқонга солиштирма босими 30 МPа дан ошмаслиги керак.

Уланиш кучини арқондаги ички бўртиқлар ҳисобига ошириш тақиқланади.

207. Қисқич ва ўриндиқни тутиб турувчи элементларнинг деталлари статик юкланишга нисбатан 5,5 баравардан кам бўлмаган мустаҳкамлик захирасига эга бўлиши лозим.

Бир вақтнинг ўзида эгилиш ва чўзилиш ёки сиқилиш таъсири остида ишлаётган деталлар оқувчанлик чегарасига нисбатан 4 баравардан кам бўлмаган мустаҳкамлик захирасига эга бўлиши лозим.

208. Ўриндиқ майдончасининг бўйлама ўқи ва арқон ўқи битта вертикал текисликда жойлашиши керак.

Ўриндиқ майдончасидан тутиб турувчи ролик ёки уни маҳкамловчи элементларигача масофа 1,0 m дан кам бўлмаслиги зарур.

209. Ўриндиқ майдончаси иссиқлик ўтказувчанлиги паст материалдан тайёрланиши лозим ва 0,3 м кенгликда 0,06 m2 дан кам бўлмаган майдонга эга бўлиши керак.

210. Осма ўриндиқлар зинапоялар билан жиҳозланиши керак. Ўриндиқ майдончаси текислигидан зинапоя ўқигача бўлган масофа 0,3 m дан кам бўлмаслиги лозим.

211. Осма ўриндиқнинг маҳкамланиши ва унинг конструкцияси трасса қиялигининг исталган бурчакларида ўриндиқ майдончасининг горизонтал ҳолатини таъминлаши ва ўриндиқнинг ён томонга тебраниши олдини олиши керак.

212. Осма ўриндиқларнинг конструкцияси уларга шикастланган одамларни ташиш учун мўлжалланган замбилни маҳкамлаш учун мослаштирилган бўлиши лозим.

213. Ҳар бир йўл 250 kg гача бўлган юкларни эпизодик тарзда ташиш учун мўлжалланган иккита махсус осма қурилма билан бутланиши керак.

6-§. Бошқариш тизимига қўйиладиган талаблар

214. Осма йўллар қуйидагиларни таъминловчи бошқарув аппаратураси билан жиҳозланиши лозим:

а) йўл узатмасини трассадаги чиқиш-тушиш жойларининг майдончаларидан, шу жумладан, йўл трассасининг камида ҳар 100 m да ўрнатиладиган оралиқ кнопкали постларидан масофадан туриб ёки узатиш станциясининг машинисти маҳаллий бошқаришни;

б) узатмани трассанинг исталган нуқтасидан туриб, шу жумладан ўриндиқларда жойлашган йўловчилар томонидан фавқулодда тўхтатилишини;

в) тарангловчи юк белгиланган ўлчамдан пастга туширилганида ёки юқорига кўтарилганида, тарангловчи каретка ҳолатининг чекка ўчиргичлари ишга тушганида, бошқарув занжирлари ёки фавқулодда тўхтатиш занжирлари носозлигида, тортиб ва тутиб турувчи арқоннинг тезлиги 20% га ортганида, тормоз қурилмалари ишга тушганида узатма автоматик тарзда тўхтатилишини.

215. Осма йўлнинг бошқарув аппратураси қуйидагиларга:

а) ишга туширилишидан аввал берилувчи огоҳлантириш сигналини бермасдан туриб йўлнинг ишга туширилишига;

б) арқон тезлигининг ортиши (пасайиши) натижасида узатмани тўхтатишга олиб келадиган ҳимоянинг ишга тушиши оқибатларини бартараф этмасдан туриб узатмани қайта ишга туширилишига;

в) фавқулодда тўхтатиш ҳолатида йўлнинг тўхтаган жойидан «стоп” сигнали олиб ташланмагунча узатмани қайта ишга туширилишига;

г) йўл узатмасини бир вақтда ҳам масофадан, ҳам жойдан туриб бошқарилишига йўл қўймаслиги керак.

7-боб. якка рельсли осма йўллари учун хавфсизлик меьёрлари

1-§. Умумий талаблар

216. Якка рельсли йўлларнинг конструкцияси уларни горизонтал ва қия лаҳимларда, шу жумладан горизонтал ва вертикал текисликларнинг эгилган жойларда қўллаш имкониятини таъминлаши лозим.

217. Якка рельсли йўллар бир вақтнинг ўзида ёрдамчи юклар ва кузатувчи шахсларни ташиш имкониятини бериши керак.

218. Якка рельсли йўлнинг конструктив жиҳатдан бажарилиши коннинг техник директори тасдиқлаган лойиҳага мувофиқ бўлиши керак.

2-§. Якка рельсли йўлга қўйиладиган талаблар

219. Якка рельсли йўлни тутиб турувчи органлари пўлат прокатли профилдан ташкил топиши керак.

Эгри участкаларда ёки лаҳимлар туташадиган жойлар учун якка рельсли йўл горизонтал ёки вертикал текисликларда техник ҳужжатлар кўзда тутилган эгилиш радиуси ва узунликда аввалдан эгилган секциялардан тайёрланиши керак.

Секциялар эгилишида якка рельснинг ҳаракатланиш полкаларининг сифати ёмонлашмаслиги керак.

220. Якка рельсли йўлнинг конструкцияси йўл қия лаҳимларда ишлаётганида унинг пастга силжиб кетишига ва туташиш жойидаги зазорлар катталашиб кетишига йўл қўймаслиги лозим.

221. Якка рельсли йўл конструкциясида унинг лаҳим кўндаланг кесими текислигида тебранишини олдини олувчи махсус (тортиб турувчи) қурилмаларни ўрнатиш имконияти кўзда тутилиши лозим.

222. Туташиш бирикмаларининг конструкциялари ҳаракатланиш текисликларида 5 mm дан ошмаган зазорли якка рельсли йўлни йиғиш имкониятини ва ҳаракатланиш текисликларининг вертикал ва горизонтал бўйича мос келмаслиги 3 mm дан ошмаслигини таъминлаши керак. Ушбу талаблар стрелкали кўчиришлар туташувида ҳам бажарилиши керак.

223. Якка рельсли йўлни осиш учун мўлжалланган қурилма максимал ҳисобланган статик юкланишга нисбатан уч баравардан кам бўлмаган мустаҳкамлик захирасига эга бўлиши, якка рельсли йўл ҳолатини баландлик бўйича бошқариш имкониятини таъминлаши ва лаҳимнинг тегишли мустаҳкамлагичларига осиб қўйиш учун мослаштирилган бўлиши лозим.

Якка рельсли йўлни осишда фойдаланадиган занжирлар максимал ҳисобланган статик юкланишга нисбатан беш баравардан кам бўлмаган мустаҳкамлик захирасига эга бўлиши керак.

224. Осмалар орасидаги масофа шундай бўлиши керакки, якка рельсли йўлнинг эгилиш катталиги улар орасидаги оралиқ узунлигининг 1/200 дан ошмаслиги лозим.

225. Локомотивли якка рельсли йўлларнинг стрелкали кўчирмалари масофадан туриб бошқариладиган механизациялаштирилган узатма билан жиҳозланган бўлиши керак.

Арқонли юк тортувчи органи бўлган якка рельсли йўлларда қўлда ишга тушириладиган стрелкали кўчирмаларни қўллашга рухсат берилади.

226. Стрелкали кўчиришлар, стрелкали кўчиришнинг тўлиқ туташуви юз бермаган ёки стрелка бошқа йўлга ўтказилмаган ҳолатларда ҳаракатланаётган составнинг ерга сирпаниб ағдарилиб кетишини олдини олувчи тўхтатиш қурилмалари билан жиҳозланиши керак,.

227. Якка рельсли йўл комплектида ҳаракатланаётган составнинг якка рельсли йўлдан чиқиб кетишини олдини олиш мақсадида йўлнинг охирги нуқталарига ўрнатилувчи чекка тиргаклар бўлиши лозим.

3-§. Ҳаракатланувчан составга қўйиладиган талаблар

228. Якка рельсли йўлнинг ҳаракатланувчи состави горизонтал ва қия лаҳимларда йўлларнинг ишлашини, уланишнинг хавфсиз бўлишини, шунингдек ўз-ўзидан ажралиб кетишлар олдини олишни таъминловчи қаттиқ шатаклар билан жиҳозланиши лозим.

Якка рельсли йўлнинг йўловчилар ташишга мўлжалланган қисми ва составни кузатиб борувчи шахсларнинг кабинаси ўзаро ва узатмали аравача билан қўш шатаклар билан боғланиши керак.

229. Якка рельсли йўлнинг состави улаш мосламалари узилиб кетганда, унинг нормал ҳаракатланиш тезлиги 25% га ортганида, тортиш арқони узилиб кетганида ёки авариявий тормоз тизими қўлда ишга туширилганида ҳаракатланувчи составнинг барча қисмлари тўхташини таъминловчи авариявий тормозлашнинг (парашютли) автоматик тизимлари билан жиҳозланган бўлиши керак.

Авариявий тормозлаш тизимини қўлда ишга тушириш имконияти канатли тортиш органи бўлган йўлларда – составнинг йўловчи қисмларидаги кондуктор жойлашадиган жойлардан, локомотивли йўлларда эса – бошқарув кабиналаридан таъминланиши лозим.

230. Йўлларнинг уланиш мосламалари одамлар бўйича ҳисобланганда максимал статик юкланишга нисбатан 10 баравардан кам бўлмаган ва юк бўйича ҳисобланганда - 6 баравардан кам бўлмаган мустаҳкамлик захирасига эга бўлиши керак.

231. Профилининг йўналиши ўзгарувчан лаҳимларда фойдаланиш учун мўлжалланган йўллар икки томонлама таъсирли авариявий тормозлаш тизимлари билан жиҳозланиши лозим.

232. Авариявий тормозланиш тизими ишга тушганида ҳаракатланувчи составнинг тўхташи 10 m дан ошмаган йўл узунлигида, 35 m/s2 дан катта бўлмаган секинлашишда бажарилиши керак.

233. Якка рельсли йўлнинг йўловчи қисми локомотив машинисти ёки кондукторга сигнал берувчи мосламалар билан жиҳозланиши зарур.

234. Йўловчилар учун мўлжалланган ўриндиқлар конструкцияси лаҳимнинг қиялик бурчаги қандай бўлишидан қатъи назар йўловчи танаси қулай ҳолатда бўлишини таъминлаши ва бош учун суянчиқ ўрнатилишини назарда тутиши лозим.

235. 2 m/s дан юқори бўлган тезликда ҳаракатланадиган якка рельсли йўлнинг ҳаракатланувчи состави конструкцияси шундай бўлиши керакки, ҳаракат давомида ташилаётган юкнинг ён томонларга оғишлари 0,2 m дан ошмаслиги лозим.

236. Йўловчи кабиналари ва составни кузатиб борадиган шахсларнинг кабиналари осон ечиладиган тарзда бажарилиши ва зарур ҳолларда кареткаларга осиб қўйиладиган бўлишлари керак.

Ечиладиган кабиналарнинг узеллари уларнинг кареткаларга ишончли осилиб туришларини таъминлаши лозим ва максимал статик юкланишга нисбатан 6 баравардан кам бўлмаган мустаҳкамлик захирасига эга бўлиши керак.

237. Кузатувчи учун мўлжалланган кабина конструкцияси, шунингдек кузатувчининг йўловчи кабинасидаги ўтириш жойининг жойлаштирилиши трассани кўришни ва кузатувчининг ҳаракатланиш йўналишига қараб ўтқазилишини таъминлаб бериши керак.

238. Узатмаси бошқарув равонлигини таъминлай олмайдиган якка рельсли йўлларнинг энг катта ишчи тезлиги 1 m/s дан ошмаслиги лозим.

4-§. Арқонли тортиш органи бўлган якка рельсли йўлларга қўйиладиган қўшимча талаблар

239. Якка рельсли йўлнинг узатмаси тортувчи арқонни кўрикдан ўтказиб текшириш учун пасайтирилган тезликка эга бўлиши керак.

240. Ишга тушириш ёки тормозлаш вақтида канатнинг узатмали шкив билан илашишининг ишончлилик захираси 1,2 дан кам бўлмаслиги лозим.

241. Узатиш станцияси иккита: ишчи ва эҳтиёт тормозларга эга бўлиши керак.

Гидроҳажмли узатмали узатиш станцияларида ишчи тормоз вазифасини гидроузатманинг ўзи бажариши мумкин.

Узатиш станциясидаги червякли узатма тормознинг ўрнини босувчи бўлиб хизмат қила олмайди.

Узатманинг тормозланган ҳолатида сақловчи тормоз томонидан ҳосил қилинадиган моментлар катталигининг статик моментларга нисбати 1-жадвалда кўрсатилганидан кам бўлмаслиги керак (1-Илова).

Ҳам ишчи тормозланиш, ҳам эҳтиёт тормозланиш вақтидаги секинлашиш арқоннинг шкивда сирғалиб айланиб кетиши эҳтимоли билан шартланувчи катталикдан ошмаслиги лозим.

242. Тортиш арқонини таранглатиб тортиш ундаги тарангликнинг доимий даражасини таъминловчи қурилмалар ёрдамида амалга оширилиши керак.

243. Шкивлар диаметрининг тортиш арқони диаметрига бўлган нисбати қуйидагилардан кам бўлмаслиги керак:

юк ва одам ташишга мўлжалланган йўлларнинг узатмали шкиви учун - 50;

юк ташишга мўлжалланган йўлларнинг узатмали шкиви ва охирги чеккадиги блокнинг шкиви учун - 35;

тарангловчи қурилманинг шкивлари учун - 25.

244. Юклар учун тарангловчи қурилмалар арқонларнинг олдиндан тортилишини амалга ошириш учун юкларнинг юқори ҳолатида механик йўл билан маҳкамлаш имкониятини таъминлаши керак.

245. Узатиш станцияси ва таранглаш қурилмасининг айланувчи қисмлари хизмат кўрсатиш ва одамларнинг ўтишининг хавфсизлигини таъминловчи тўсиқларга эга бўлиши керак.

246. Якка рельсли йўлларда тортиш арқонлари сифатида айланасига эшилган, хочсимон тарзда тўқилган органик ўзакли, ва “Ж” гуруҳига мансуб рухланган симдан тайёрланган юк ташишга мўлжалланган диаметри камида 15 mm ли арқонлар қўлланилиши лозим. Оч рангли симлардан тайёрланган арқонлардан фойдаланишга рухсат этилади.

Белгиланган тартибда сертификатланган ва “Саноатгеоконтехназорат” ДИ томонидан якка рельсли йўлларда фойдаланишга рухсат этилган бошқа арқонлардан ҳам фойдаланишга рухсат этилади.

247. Якка рельсли йўлларнинг тортиш арқонлари:

а) одамларни ташиш режимида олти баробардан;

б) юкларни ташиш режимида беш баробардан

кам бўлмаган мустаҳкамлик захирасига эга бўлиши керак.

248. Йўналтирувчи ва тутиб турувчи роликлар шундай ясалган бўлиши керакки, йўл ишлаётганида тортиш арқонларининг осилиб қолиши, лойиҳада белгиланган ўлчамлар чегарасидан чиқиб кетиши ва йўл конструкцияси ёки лаҳим мусатҳкамлигичи элементларига тегиб кетиши истисно қилинган бўлиши лозим.

249. Арқоннинг эгилиш бурчаги 6 дан ортмаслиги керак.

250. Арқонли тортиш органи бўлган якка рельсли йўллар қуйидагиларни таъминловчи бошқарув аппаратураси билан жиҳозланган бўлиши керак:

а) трассанинг исталган нуқтасидан состав кондуктори томонидан масофадан туриб бошқариш;

б) узатиш станциясининг ўрнатилган жойидан кондуктор сигнали бўйича йўл узатмасини маҳаллий бошқаруви;

в) исталган шахс томонидан йўл трассасида ва маҳаллий бошқарув постида туриб, узатмани узиб ва тормозга қўйган ҳолда узатмани фавқулодда тўхтатиш;

г) трассанинг исталган нуқтасидан туриб кодли сигналларни бериш имконияти;

д) состав откатканинг охирги пунктларидан ўтаётганида, тарангловчи юкни рухсат этилган сатҳдан пасайиб кетганида, тортиш арқонининг тезлиги номиналдан 25% га ортиб кетганида, тортиш арқони тезлигининг узатма шкиви тезлигига нисбатан 25% га пасайиб кетганида (шатаксирашда), бошқарув занжирлари ёки фавқулодда тўхтатиш занжирлари носоз бўлганида, тормоз қурилмалари ишга тушиб кетганида узатманинг автоматик равишда тўхтатиш.

251. Якка рельсли йўлларни бошқариш аппаратураси қуйидагиларни истисно қилиши лозим:

а) йўл узатмасини бир пайтнинг ўзида масофадан туриб ва маҳаллий бошқарувига;

б) ишга туширишдан олдин огоҳлантириш сигналини бермасдан туриб йўл узатмасини ишга туширилишини;

в) арқон тезлиги пасайиб кетиши (шатаксираши) ёки ошиб кетишидан ҳимоя қилувчи мослама ишга тушиб кетганида узатманинг қайтадан ишга туширилишини;

г) йўлнинг фавқулодда ўчирилганида тўхташ жойидан “стоп” сигнали олиб ташланмасдан туриб узатманинг қайта ишга туширилишини;

д) откатканинг охирги пунктларида состав чекка ўчиргичга чиқиб кетганида узатманинг кўтариш йўналишида қайта ишга туширилишини.

252. Тезликни оширишни назорат қилиш бўйича талаб фақат йўлнинг паспортида кўрсатилган тезликнинг максимал даражасига нисбатан қўлланилади.

8-боб. Рельсли арқонли тупроқ усти йўллар учун хавфсизлик меьёрлари

1-§. Умумий қоидалар

253. Мазкур талаблар материаллар, ускуналар ва одамларни платформалар, вагонеткалар ва бошқа ғилдиракли воситалар ёрдамида горизонтал ва қия, шу жумладан горизонтал ва вертикал тиклисликларда эгилган ер ости лаҳимлари бўйлаб юк ва юк-одамларни (одамларни) ташишга мўлжалланган арқонли ёпиқ тортиш органли тупроқ усти рельс йўлларига нисбатан қўлланилади.

254. Арқонли тупроқ усти рельсли йўлларнинг конструктив ишланиши коннинг техник директори томонидан тасдиқланган лойиҳага мос келиши керак.

2-§. Ҳаракатланувчи составга қўйилган талаблар

255. Одамларни (жумладан юкни кузатиб борувчиларни) ташиш учун махсус кабиналардан фойдаланиш керак.

Йўловчи кабиналари ва юкларни кузатиб борувчилар учун кабиналар йўловчи ёки шатакка олинадиган аравачаларнинг таркибий қисми бўлиши ёки заруратдан келиб чиққан ҳолда махсус аравачалар ёки платформаларга ўрнатиладиган осон ечиладиган қилиб ишланиши мумкин. Кузатиб борувчилар учун кабинадаги ўриндиқлар сони 2 тадан ортиқ бўлмаслиги керак.

Ечиладиган кабиналарнинг маҳкамлаш узеллари уларни платформалар ва аравачаларга ишончли ва қулай ўрнатилишини таъминлаши ва ҳисобланган максимал статик юкланишга нисбатан камида 6 баробарли мустаҳкамлик захирасига эга бўлиши керак.

256. Кузатиб борувчи учун кабинанинг конструкцияси, шунингдек кузатиб борувчининг йўловчи кабинасига жойлаштириш жойлари кузатувчи ҳаракат йўналишига қараб ўтиришини таъминлаши керак.

257. Кабиналардаги ўриндиқлар конструкцияси лаҳимнинг қиялик бурчагидан қатъи назар одам танасининг қулай ҳолатини таъминлаши керак.

258. Тупроқ устидаги йўлнинг ҳаракатланувчи состави тортиш арқонига доимий уланган ва ҳаракатланувчи составни шатакка олишга мўлжалланган бир ёки бир нечта шатак аравачаларига эга бўлиши лозим.

Тортиш арқони ва шатак аравачасини маҳкамлаш узелларининг мустаҳкамлик захираси ҳисобланган максимал статик юкланишга нисбатан одам ташиш режимида 10 баробардан, юк ташиш режими учун эса - 6 баробардан кам бўлмаслиги керак.

259. Арқон захираси учун жамловчи қурилма (шатак аравачасининг барабани) камида 600 m га тенг арқон сиғимига эга бўлиши керак.

Узунлиги ўзгармайдиган йўллар учун барабаннинг арқон сиғими уни даврий синовдан ўтказиш учун сарфланадиган арқон ўрнини тўлдириш учун зарур бўлган арқон узунлиги билан белгиланади.

260. Тормозлаш тизими жамланган йўллар учун шатак аравачаси шатак узилганида ёки ажралганида вагонеткалар юриб кетишини олдини олувчи эҳтиёт арқонини маҳкамлаш ва унинг узунлигини ўзгартириш учун қурилма билан жиҳозланган бўлиши керак.

261. Тупроқ устидаги йўлнинг йўловчилари ҳаракатланувчи состав ичидан туриб йўлни бошқараётган шахсга сигнал бериш воситалари билан жиҳозланган бўлиши керак.

262. Шатакка олиш аравачасини йўловчи аравачаси билан ҳамда йўловчи аравачаларини бир-бири билан уловчи шатаклар, шунингдек контршатаклар (агар уларни қўллаш талаб қилинадиган бўлса), максимал статик юкланишга нисбатан 10 баробарли мустаҳкамлик захирасига эга бўлиши керак.

3-§. Фавқулодда тормоз тизимларига (парашютларга) бўлган талаблар

263. Йўл қиялиги 0,005 дан ортиқ бўлган лаҳимларда фойдаланиш учун мўлжалланган тупроқ усти йўлларининг ҳаракатланувчи состави фавқулодда тормоз қурилмалари (парашютлар) билан жиҳозланиши керак.

Профиль йўналиши ўзгарувчи лаҳимларда фойдаланиш учун мўлжалланган йўлларда икки томонлама таъсирли парашютлар қўлланилиши лозим.

264. Парашютларни ишга туширилиши ҳаракатланишнинг рухсат этилган тезлиги 25% дан ошиб кетганида автоматик равишда ҳамда составнинг йўлни бошқарувчи шахслар турган жойидан туриб қўл ёрдамида амалга оширилиши таъминланиши керак.

Ишчи тезлиги 1 m/s дан ортиқ бўлмаган юк йўлларидаги тезлик 2 m/s га етганида парашютларнинг автоматик тарзда ишга туширилишига рухсат этилади.

Составни йўлда парашютлар ёрдамида тўхтатиш кўпи билан 10m узунликда ва 20 m/s дан ортмайдиган секинлашишда амалга оширилиши керак.

265. Тупроқ усти йўлларнинг парашютли тизими жамланган (битта тормоз аравачасида жойлашган) ёки ажратилган (икки ёки ундан ортиқ аравачада жойлашган) бўлиши мумкин.

Составда икки ёки ундан ортиқ аравачалар бўлса, 271-бандда кўрсатилган параметрли таркибни тўхтатиш аравачаларнинг ҳар бири ёрдамида таъминланиши керак.

Тормоз аравачасининг вазифасини парашют билан жиҳозланган йўловчи вагонеткалари ёки шатак аравачалари бажариши мумкин.

266. Тормоз аравачалари конструкцияси парашютлар ҳаракатланганида ва ишга туширилганида уларнинг рельсдан чиқиб кетишига йўл қўймаслиги керак.

267. Бурчаги 10 дан ортиқ бўлган қияликда ишлайдиган йўллар учун парашютнинг ишга туширилиш тезлиги камида 0,1 s ни ташкил қилиши лозим. Бу вақт оралиғи тезлик чеклагичи ишга тушишидан бошлаб тормозланишнинг номинал кучига етгунга қадар ҳисобланади.

4-§. Рельсли йўлларга қўйиладиган талаблар

268. Рельсларнинг турлари ва рельс йўлларини ётқизиш усуллари тупроқ усти йўлларнинг парашютли тизими турига мос келиши керак.

269. Рельс йўлининг конструкцияси йўл қия лаҳимларда ўрнатилганида, шунингдек парашютлар ишлаб кетганида рельсларнинг пастга қараб силжишини ва туташиш жойларидаги зазорлар кенгайиб кетишини истисно қилиши лозим.

270. Тупроқ усти йўллар учун қўлланиладиган стрелкали ўтказгич конструкцияси тортиш арқонини шикастланиш эҳтимолини олдини олиши керак.

5-§. Узатма ва тортиш станциялари учун талаблар

271. Тупроқ усти йўлнинг узатма станцияси иккита тормоз билан: ишчи ва сақлагич (эҳтиёт) тормозлари билан жиҳозланиши лозим.

Эҳтиёт тормози колодкали ёки дискли турда бўлиб, юкли ёки пружинали узатмага эга бўлиши ва арқонни олиб борувчи (узатма) шкивига таъсир кўрсатиши керак. Юкли йўлларда эҳтиёт тормозлари сифатида юкли ёки пружинали узатмаси бўлган тасма тормозидан фойдаланишга рухсат этилади.

Гидроҳажмли узатмали узатиш станцияларида ишчи тормоз вазифасини гидроузатманинг ўзи бажариши мумкин.

Узатманинг тормозланган ҳолатида эҳтиёт тормози томонидан ҳосил қилинадиган моментларнинг статик моментларга бўлган нисбати 2-жадвалда кўрсатилганидан кам бўлмаслиги керак. (2-Илова).

Ҳам ишчи тормозланиш, ҳам эҳтиёт тормозланиш вақтидаги секинлашиш арқоннинг шкивда сирғалиб айланиб кетиши эҳтимоли билан шартланувчи катталикдан ошмаслиги лозим.

272. Тупроқ усти йўллардаги энг катта ишчи тезлик, агар узатма тезликни равон бошқариб туришни таъминламайдиган бўлса, 1,0 m/s дан ошмаслиги лозим.

273. Тупроқ усти йўлнинг узатмаси, агарда узатма тезликнинг равон бошқарилишини таъминламаса, узоқ вақтли 1,0 m/s га тенг пасайган тезликка эга бўлиши керак.

274. Тортиш арқонининг узатмали шкив билан илашишининг ишга тушириш ёки тормозлаш пайтидаги ишончлилик захираси камида 1,2 бўлиши лозим.

275. Тортиш арқонини таранглатиб тортиш ундаги тарангликнинг доимий даражасини таъминловчи қурилмалар ёрдамида амалга оширилиши керак.

276. Шкивлар диаметрининг тортиш арқонининг диаметрига бўлган нисбати қуйидагилардан кам бўлмаслиги керак:

юк ва одам ташишга мўлжалланган йўлларнинг узатмали шкиви учун - 50;

юк ташишга мўлжалланган йўлларнинг узатмали шкиви ва охирги чеккадиги блокнинг шкиви учун - 35;

тарангловчи қурилманинг шкивлари учун - 25.

277. Узатма станцияси, таранглаш қурилмаси ва охирги чекка блокнинг маҳкамлаш воситалари уларнинг силжиб кетишидан, ағдарилиб кетишидан ва бурилиб кетишидан ишончли сақланишини ҳамда ҳисобланган максимал статик юкланишга нисбатан 6 баробар мустаҳкамлик захирасига эга бўлишини таъминлаши керак.

6-§. Тортиш арқонлари, йўналтирувчи ва ушлаб турувчи

қурилмаларга қўйилган талаблар

278. Тупроқ усти йўлларда тортиш арқонлари сифатида айланасига эшилган, хочсимон тарзда тўқилган органик ўзакли ва камида “В” гуруҳига мансуб рухланган симдан тайёрланган юк ташишга мўлжалланган диаметри камида 15 mm ли юк-одам арқонлар қўлланилиши лозим.

Белгиланган тартибда сертификатланган ва “Саноатгеоконтехназорат” ДИ томонидан тупроқ усти йўлларда фойдаланишга рухсат этилган бошқа арқонлардан ҳам фойдаланишга рухсат этилади.

Юк йўлларида оч рангли симлардан ва I маркали симдан тайёрланган арқонлардан фойдаланишга рухсат этилади.

279. Тупроқ усти юк-одам йўлларнинг тортиш арқонлари:

а) одамларни ташиш режимида олти баробардан;

б) юкларни ташиш режимида беш баробардан кам бўлмаган мустаҳкамлик захирасига эга бўлиши керак.

Юк ташиш учун мўлжалланган тупроқ усти йўллардаги арқонларнинг мустаҳкамлик захираси 5 баробардан кам бўлмаслиги керак.

280. Тортиш арқонида боғламалар бўлишига рухсат этилади. Арқоннинг узунлиги бўйича боғламаларнинг сони (n) қуйидаги ифода билан аниқланади (энг яқин катта бутун сонгача яхлитлаш билан)

бунда L – тортиш арқонининг узунлиги, m;

Lb– арқон захираси учун жамловчи қурилманинг сиғими, m.

281. Йўналтирувчи ва тутиб турувчи роликлар шундай ясалган бўлиши керакки, йўл ишлаётганида тортиш арқонларининг осилиб қолиши, лойиҳада белгиланган ўлчамлар чегарасидан чиқиб кетиши ва йўл конструкцияси ёки лаҳим мусатҳкамлигичи элементларига тегиб кетиши истисно қилинган бўлиши лозим.

282. Ушлаб турувчи ва йўналтирувчи қурилмаларда ҳам алоҳида роликлар, ҳам роликли батареялардан фойдаланиш мумкин. Бунда роликдаги арқоннинг эгилиш бурчаги 6 дан ортиб кетмаслиги керак.

283. Йўналтирувчи ва ушлаб турувчи қурилманинг ролиги диаметрининг тортиш арқони диаметрига нисбати бешдан кам бўлмаслиги лозим.

7-§. Бошқарув тизимига қўйилган талаблар

284. Тупроқ усти йўлларини бошқариш аппаратураси мазкур Меьёрларнинг 250-252-бандлари талабларига жавоб бериши, бундан ташқари составни кузатиб борувчи шахс билан узатма станцияси ўртасидаги кодли алоқани, шунингдек узатма станцияси билан стационар қабул қилиш-жўнатиш майдончалари ўртасидаги овозли алоқани таъминлаши керак.

9-боб. Ёрдамчи ва манёвр лебёдкалари

учун хавфсизлик меьёрлари

285. Қия лаҳимларда юкларни ташиш учун мўлжалланган барча лебёдкаларда барабан (шкив) ва узатма ўртасида қисмларга ажратиладиган фрикцион боғланиш бўлишига рухсат этилмайди.

Горизонтал (0,05% гача) лаҳимларда манёвр ишлари ва вагонеткаларнинг откаткаси учун мўлжалланган лебёдкалардаги барабан ва узатма ўртасидаги қисмларга ажраладиган фрикцион боғланишдан фойдаланишга рухсат этилади.

286. Арқонни барабанга биттадан ортиқ қатлам қилиб ўрашда лебёдканинг конструкциясида барабан ребордаси ўрамнинг сўнгги қатламидаги арқон диаметрининг камида 2,5 баробарига ортиб кетиши кўзда тутилиши керак.

287. Лебёдкалар лебёдканинг двигатели ёқилганда арқоннинг барабандан бўшалиб кетишини олдини олувчи қурилма билан, шунингдек арқонни бўшатишда барабаннинг тормозланишини таъминловчи қурилма билан жиҳозланиши лозим.

288. Лебёдкалар уларни юк кўтариш воситаларига улаш учун мосламаларга эга бўлиши керак.

289. Лебёдкалар конструкцияси уларни кон лаҳимларида маҳкамлаш имкониятини таъминлаши лозим.

290. Лебёдкаларни бошқариш органларининг дастаклари изоляцион материалдан ясалган қопламага эга бўлиши керак.

291. Лебёдкалар тормозга қўйилган ҳолатда двигателнинг ишлаб кетишига йўл қўймайдиган блокировка билан жиҳозланиши керак.

292. Лебёдкани бошқариш схемаси қуйидагиларни таъминлаши керак:

а) лебёдка барабани тормозида охирги чекка ўчиргич ишлаб кетганида ишга туширгичнинг автоматик равишда ўчирилиши;

б) йўлнинг охирги чекка ўчиргичи ишлаб кетганда кучланишнинг автоматик равишда узилиши;

в) бошқарув занжирларида бошқарувчанликни йўқотишдан ҳимоя.

293. Лебёдкани бошқариш органлари лебёдкани қулай ва хавфсиз бошқарадиган тарзда жойлаштирилиши керак.

10-боб. Ўзиюрар пневмоғилдиракли машиналар учун

хавфсизлик меьёрлари

294. Ўзиюрар машиналарнинг габарит ўлчамлари, юриш қисмлари ва рулли бошқарувининг конструкцияси тўғри ва эгри чизиқли участкаларда меъёрланган зазорларга амал қилган ҳолда кон лаҳимларига сиғишини таъминлаши керак.

295. Ўзиюрар пневмоғилдиракли машиналарда ва тиркамаларда ташилаётган юкларни маҳкамлаш учун машина конструкциясига кирувчи мосламадан фойдаланиш керак.

296. Ўзиюрар машиналарнинг конструкциясида материаллар ва жиҳозларни ташишда кузатиб борувчи шахслар учун махсус жойлар кўзда тутилиши керак.

297. Одамларни ташиш учун ҳар бир ўтириш жойига 0,3 m ҳисобидан ўриндиқлар билан жиҳозланган махсус ўзиюрар машиналар ва уларга тиркамалар ишлаб чиқилиши керак. Кузов йўловчиларни сув ва тушаётган кўмир ёки жинс бўлакларидан ҳимояловчи ёпиқ қилиб ишланиши лозим. Кириш тешиклари яхлит эшиклар билан ёпилиши зарур. Кузовнинг конструкцияси санитария замбилларини ўрнатиш имкониятини таъминлаши керак.

Ўриндиқлар конструкцияси одам танасининг қулай жойлашишини таъминлаши лозим.

Ўриндиқлар ва суянчиқларнинг юзалари иссиқлик ўтказувчанлиги паст бўлган материаллардан ясалиши керак.

298. Ўзиюрар машиналарнинг ер ости лаҳимларидаги ҳаракатланиш тезлиги 20 km/h дан ортиқ бўлмаслиги керак. Машиналарнинг конструкцияси тезликни равон бошқаришни таъминлаши керак.

299. Ўзиюрар машиналарнинг тортиш ва тормозлаш параметрларини ғилдирак ва йўлнинг илашишини камида 0,35 ли коэффициентидан келиб чиққан ҳолда белгилашда лозим.

300. Ўзиюрар машиналарни тиркама қисмга улаш учун қўлланиладиган шатаклар камида 6 баробарлик мустаҳкамлик захирасига эга бўлиши ва шатакдан ўз-ўзидан ажралиб кетишига йўл қўймаслиги керак.

301. Ўзиюрар машиналар қуйидагилар билан жиҳозланиши керак:

а) “Кўмир ва сланец конларининг ер ости лаҳимларида ва ер ости транспортларида сигналлар ва белгилар учун ягона талаблар” га мувофиқ овозли сигнализатор;

б) шкала бўлинмаларининг қиймати 1 km/h га тенг бўлган тезлик ўлчагич;

в) машинадан бегона шахслар фойдаланишига йўл қўймайдиган қурилма;

г) носоз машиналар шатакка олинган ҳолатлар учун қаттиқ шатакни ўрнатиш учун қурилма.

302. Ўзиюрар машиналарда ўтўчиргичлар ва фавқулодда тўхташ белгиларини жойлаштириш учун жойлар кўзда тутилган бўлиши керак.

Фавқулодда тўхташ белгиларини жойлаштириш жойлари учун талаблар қазиш жойида (забойда) ишлаётган ўзиюрар машиналарга қўлланилмайди.

303. Ўзиюрар машиналар тормозлашнинг учта турига эга бўлиши керак: ишчи, фавқулодда ва тўхтатиб туриш.

Тўхтатиб туриш тормози вазифасини фавқулодда тормозлаш тизими бажариши мумкин.

Ишчи ва фавқулодда тормозлар мустақил узатмаларга эга бўлиши керак. Бу тормозлар қийматлари бир хил бўлган тормозлаш моментларини ҳосил қилиши лозим.

Фавқулодда тормозининг ижро этувчи органи ўзиюрар машиналарнинг ғилдиракларига таъсир кўрсатиши керак.

Кўрсатилган талаблар қазиш жойлари (забойлар)да ишлатиладиган ўзиюрар машиналар учун қўлланилмайди.

304. Ўзиюрар машиналарнинг тиркамалари ҳам тормоз қурилмалари билан жиҳозланиши керак.

305. Ўзиюрар машиналарнинг ёритиш тизимлари қуйидагиларни ўз ичига олиши керак: фаралар (узоқ ва яқинни ёритишни таъминлайдиган), орқага юришни ёритиш. Фараларнинг конструкцияси нурнинг йўналишини вертикал текисликда йўналтиришни бошқариш имкониятини таъминлаши керак. Бундан ташқари, ўзиюрар машиналар ва тиркамалар орқа деворга ўрнатиладиган стоп-сигналлар билан жиҳозланиши лозим.

Орқага юришни ёритиш, габарит чироқлари ва стоп-сигналлар билан жиҳозлашга бўлган талаблар қазиш жойлари (забойлар)да ишлатиладиган ўзиюрар машиналар учун қўлланилмайди.

306. Машина кабинасининг конструкцияси машинист ўриндиғининг ҳаракатланиш йўналиши бўйлаб ўрнатилишини таъминлаши ва машинистни кўмир ва жинс бўлаклари тушиб кетишидан сақловчи том ёки соябон билан жиҳозланган бўлиши, шу билан бирга йўлни кузатиб бориш имкониятини таъминлаши керак.

Машинистнинг ўриндиғи баландлик бўйича бошқарилиши ва амортизацияга эга бўлиши керак.

307. Кабель орқали ток билан таъминланадиган ўзиюрар машиналар кабель тахловчи мослама билан жиҳозланиши лозим.

308. Ўзиюрар машинанинг конструкцияси унинг шахтага йиғилган ёки қисмларга ажратилган ҳолда лифтда ёхуд лифт остида туширилиши имкониятини таъминлаши керак.

309. Дизель узатмали ўзиюрар машиналарнинг конструкцияси “Кўмир шахталарида ишлатишга мўлжалланган дизель юритмали транспорт машиналари учун хавфсизлик меъёрлари” талабларига ҳам жавоб бериши керак.

310. Кабелдан кучланиш олувчи қазиш жойида (забойда) ишлатиладиган ўзиюрар машиналар забойда ишлатиладиган машиналарнинг хавфсизлиги бўйича меъёрларнинг, конструкцияси, компоновкаси, монтажи, эҳтиёт қурилмалари, гидротизими, ёритиш ва электр таъминоти тизимлари, бошқарув схемалари ва огоҳлантириш сигналлари ҳамда эргономикаси бўйича талабларга жавоб бериши керак.

“Кўмир конларида фойдаланиладиган асосий кон-транспорт ускуналари учун хавфсизлик меьёрлари”га

1-ИЛОВА

1-жадвал

Қиялик бурчаги, град.

15 гача

20

25

35

1,8

2,0

2,6

3,0

Қиялик бурчаги ўзгарувчан бўлган лаҳимлар учун тормозланиш моментининг катталиги ушбу лаҳим қиялигининг энг катта бурчаги бўйича белгиланади.

Жадвалда кўрсатилмаган оралиқ қиялик бурчаклари учун тормозланиш моментининг карралик қиймати чизиқли интерполяция йўли билан аниқланади.

“Кўмир конларида фойдаланиладиган асосий кон-транспорт ускуналари учун хавфсизлик меьёрлари”га

2-ИЛОВА

2-жадвал

Қиялик бурчаги, град.

15 гача

20

25

35

1,8

2,0

2,6

3,0

Жадвалда кўрсатилмаган оралиқ қиялик бурчаклари учун тормозланиш моментининг карралик қиймати чизиқли интерполяция йўли билан аниқланади.

“Кўмир конларида фойдаланиладиган асосий кон-транспорт ускуналари учун хавфсизлик меьёрлари”га

3-ИЛОВА

Ер ости тасмали конвейерлар тормоз қурилмаларининг фрикцион элементларининг ёнғин хавфсизлиги шартлари бўйича асосий параметрларини танлаш

1. Ёнғин хавфсизлиги шартлари бўйича тормоз шкивлари (дисклари)нинг қизиш ҳарорати 150С дан ортмаслиги керак.

2. Тормозланишлар вақтида иссиқликни сўндиришда самарали иштирок этувчи тормоз шкиви (диски) гардишининг қалинлиги, бутун эксплуатация даври учун, қуйидаги ифода орқали аниқланадиган қийматдан кам бўлмаслиги керак:

, m

бунда: - шкив материалининг ҳарорат ўтказувчанлиги, m/s;

- тормозлаганда тормоз жуфти ишқаланишининг давомийлиги, s.

3. Тормоз қурилмаларининг фрикцион узелларидаги солиштирма босимнинг рухсат этилган қийматини қуйидаги ифода ёрдамида аниқлаш тавсия этилади:

бунда:

- ёнғин хавфсизлиги шартлари бўйича тормоз шкиви (диски) юзасининг ҳарорати, С;

- атроф муҳитнинг максимал ҳарорати, С;

- тормоз шкиви (диски)нинг фрикцион накладкалар билан қопланиш коэффициенти;

бунда: - тормоз шкиви (диски)нинг ишқаланиш юзаси майдони;

- шкив (диск) билан тегишиб турувчи тормозлаш накладкалари юзасининг майдони;

- тормоз жуфтлари ишқаланишининг бошланғич тезлиги, m/s;

- ушбу фрикцион жуфт учун ишқаланишнинг максимал ҳисобланган коэффициенти;

- шкив (диск) материалининг иссиқлик ўтказувчанлиги, W/(mK);

- шкив материалининг ҳарорат ўтказувчанлиги, m/s;

- тормоз жуфтининг тормозлангандаги ишқаланиши давомийлиги, s;

- тормоз накладкалари материалининг ҳарорат ўтказувчанлиги, m/s;

- тормоз накладкалари материалининг иссиқлик ўтказувчанлиги, W/(mK).

Максимал рухсат этилган солиштирма босимнинг ҳисобланган қиймати мазкур фрикцион материал учун рухсат этилган солиштирма босим билан механик мустаҳкамлик шартида таққосланиши ва унинг энг кам қиймати қабул қилиниши лозим.

4. Тормоз накладкаси ва шкив (диск) ўртасидаги ишқаланиш юзасидаги нормаль бўйича зазор тормоз қурилмаси узилганида қуйидаги ифода орқали аниқланадиган қийматдан кам бўлмаслиги керак:

δ = 0,5 + 2 d – 0,6d2 , mm[img width="10" height="10" src="file:///C:/Users/Admin/AppData/Local/Temp/msohtmlclip1/01/clip_image040.gif" v:shapes="_x0000_i1048">

бунда d – ишқаланиш юзасининг ўртача диаметри, mm.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1NHH ishlab chiqishishlab chiqish31 декабрь 2017 год"Sanoatgeokontexnazorat"
2NHH ishlab chiqishishlab chiqish31 декабрь 2017 год"Sanoatgeokontexnazorat"

So`rovnoma natijalari