Hujjat nomi
Очиқ кўмир конларидаги электр қурилмалар учун хавфсизлик нормалари ва уларни хавфсиз эксплуатация қилиш бўйича талаблар.
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiYo`riqnoma
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiO`zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Yer qarini geologik o`rganish, sanoatda, konchilikda va kommunal-maishiy sektorda ishlarning bexatar olib borilishini nazorat qilish davlat inspektsiyasi (Sanoatgeokontexnazorat)
Muhokama boshlanishi (sana)2016-08-18 15:56:10
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-09-02 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Очиқ кўмир конларидаги электр қурилмалар учун хавфсизлик нормалари ва уларни хавфсиз эксплуатация қилиш бўйича талаблар.

«Очиқ кўмир конларидаги электр қурилмалар учун хавфсизлик нормалари ва уларни хавфсиз эксплуатация қилиш бўйича талаблар» Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларини саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунида (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 39-сон, 386-модда) белгиланган ҳолатларни амалга ошириш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 11 майдаги 131-сонли “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларни бехатар олиб борилишини назорат қилиш инспекцияси тузилмасини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011-йил, 19-сон, 191-модда) қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, очиқ кўмир конларидаги кончилик ишлари олиб борилаётган ҳудудда ўзиюрар ва кўчма электр қурилмаларнинг тузилиши ва уларни эксплуатация қилишнинг ўзига хос хусусиятларини акс эттирувчи электр хавфсизлиги бўйича асосий талаблар мажмуини ўз ичига олади. Ҳужжат икки қисмдан иборат: очиқ кўмир конларидаги электр қурилмалари учун хавфсизлик меъёрлари ва уларни хавфсиз эксплуатация қилиш бўйича талаблар. Мазкур норматив-техник ҳужжатларнинг талаблари ушбу шароитларга нисбатан қўлланилаётганида барча бошқа норматив ҳужжатларга қараганда устунроқ аҳамиятга эга. Мазкур ҳужжатларда қайд этилмаган бошқа ҳолатларда электр қурилмаларнинг тузилиши ва уларнинг хавфсиз эксплуатацияси бўйича умумтармоқ ва тармоқлараро ҳужжатларнинг (ТЭҚ – техник эксплуатация қоидалари, ХТҚ – хавфсизлик техникаси қоидалари, истеъмолчилар қурилмаларини экспуатация қилиш қоидалари ва бошқ.) талабларига риоя қилиниши лозим.

1.Мазкур Нормаларда қуйидаги атама ва таърифлар қўлланилади:

талаб – бирон ҳолатни мажбурий тарзда, аниқ ва қатъиян бажарилишини ифодалаб берувчи шарт, стандарт (маҳсулотга нисбатан белгиланган техник талаблар);

хавфсизлик нормалари – таркибига амалдаги электр қурилмаларга хизмат кўрсатиш (улардан фойдаланиш ва ишларни бажариш)да риоя қилиниши лозим бўлган хавфсизлик нормаларини ўз ичига олган қоидалар ёки кўрсатмалар жамланмаси;

очиқ кўмир конининг электр тармоғи – подстанциялар, тақсимловчи қурилмалар, электр узатишнинг ҳаво ва кабелли линияларидан иборат электр энергиясини узатиш ва тақсимлашга мўлжалланган электр қурилмалар мажмуи;

кўчма электр қурилмалар – салазка, аравача, судратма (волокуша) ва ҳоказоларда жойлаштириладиган ва транспорт воситалари – трактор, автомобиль, ўзиюрар электр қурилмалар ва ҳк. - ёрдамида ҳаракатлантириладиган (шатакка олинадиган) электр қурилмалар;

ўзиюрар электр қурилмалар – ўзиюрар кон-транспорт ва бошқа машиналар (экскаватор, бурғилаш дастгоҳлари, ўзиюрар кабель барабанлари ва ҳк)да жойлаштирилган электр қурилмалар;

кўчма электр узатиш ҳаво линиялари – ер усти асосли таянчларда (турумостликларда) бажариладиган ва даврий равишда транспорт воситалари ёрдамида очиқ кўмир кони ҳудуди бўйлаб қўчириладиган электр узатиш ҳаво линиялари;

муваққат электр узатиш ҳаво линиялари – эксплуатация қилиш муддати чекланган (одатда - 5-7 йил) стационар электр узатиш ҳаво линиялари;

кўчма улаш пунктлари – электр энергиясининг ўзиюрар ва бошқа истеъмолчилари ҳаво ёки кабелли электр узатиш линияларига уланиш учун мўлжалланган 6-35 kV кучланишли комплектли кўчма якка тақсимлаш қурилмалари;

секцияли кўчма КТҚ (комплектли тақсимлаш қурилмалари) – электр узатиш линияларини алоҳида участкаларга ажратиш учун мўлжалланган 6-35 kV кучланишли комплектли якка кўчма тақсимлаш қурилмалари.

“Лозим”, “зарур”, “керак” атамалари баён этилган талаблар бажарилиши шарт эканлигини англатади.

“Одатда” атамаси ушбу ечим энг мақбул эканлигини англатади ва аксарият ҳолларда айнан у қўлланилиши лозимлигини билдиради.

“Тавсия қилинади” атамаси ушбу ечим энг мақбул ечимлардан бири бўлиб, лекин уни қўллаш мажбурий эмаслигини англатади

“Йўл қўйилади” атамаси ушбу ечим қониқарли ҳисобланишини, бир қатор ҳолатларда эса ноилож, мажбурий эканлигини англатади.

1-боб. Очиқ кўмир конларидаги

электр қурилмалар учун хавфсизлик нормалари.

1-§. Умумий қоидалар.

2. Қуйида баён этилган талаблар илмий-текшириш институтлари ва ишлаб чиқарувчи заводлар томонидан очиқ кўмир конлари учун янги электр қурилмаларни ишлаб чиқишда ва ишлаб чиқарилаётганларини модернизация қилишда, янги ва реконструкция қилинаётган очиқ конларнинг электр таъминоти схемаларини лойиҳалашда, шунингдек электр хавфсизлик бўйича экспертиза ва синовлар ўтказилаётганида ҳисобга олиниши лозим.

2-§. Очиқ кўмир конларининг электр тармоқлари.

3. Кўчма ва ўзиюрар электр қурилмаларни электр токи билан таъминлаш учун нейтрали изоляцияланган трансформаторлар ёки юқори омли (катта қаршиликка эга) резисторлар орқали ерга уланган кучланиши 35 kV дан юқори бўлмаган тармоқлар қўлланилиши лозим.

4. 6-10 kV кучланишли тақсимлаш тармоқларининг нейтрал режимини (тўлиқ изоляцияланган нейтраль, нейтралнинг юқори омли қаршиликлар билан ерга уланиши ёки тармоқ стабилизацияси трансформаторларини) танлашда қуйидаги омилларни ҳисобга олиш зарур:

· улаш пунктлари ва подстанцияларда ўрнатиладиган бир фазали ерга туташишлардан ҳимоя турларини;

· бир тармоқнинг ўзида металл бир фазали ерга туташишдаги сиғим токининг Iмmax дан 0,35 Iмmax гача ўзгаришини;

· ўзининг уланиш (фидерлари) сиғим токларининг фарқланишини;

· нейтралнинг турли режимлари бўлган тармоқларда бир фазали қисқа туташувларда нолли кетма-кетлик контурида рўй берадиган электр жараёнларининг хусусиятларини.

5. 6-10 kV кучланишга эга металл уланишли тармоқларнинг умумий узунлиги шундай бўлиши керакки, бир фазали ерга туташувининг сиғим токи 15 А дан ошмаслиги лозим.

6. 110 (35)/6 (10) kV подстанцияларнинг РУ-6 (10) kV қурилмаларида бир фазали ерга туташувлар минимал токини кўпайтириб берувчи конденсаторли ячейкалар кўзда тутилиши керак, ушбу ток бир фазали ерга туташувлардан ҳимояларнинг ишончли ишга туширилишини, шунингдек бир линия ёқилган вақтда кўрсатилган ҳимояларнинг ишга яроқлилиги сақланишини таъминлаши керак. Конденсаторларнинг сиғими ҳимояни ҳисоблашда тармоқнинг реал параметрлари ва ҳимоя қурилмалари характеристикаларидан келиб чиққан ҳолда белгиланиши лозим.

7. Очиқ конда эксплуатация қилинувчи электр қурилмаларини ток билан таъминлаш алоҳида, бошқа истеъмолчилардан (шаҳар тармоқлари, шахта ва ҳк.) ажратилган ҳолда амалга оширилиши керак.

Истеъмолчилар ток билан шиналарнинг бир секциясидан биргаликда таъминланишига барча фидерлар, шу жумладан ташқи истеъмолчиларни таъминловчи фидерларнинг бир фазали ерга туташувлардан тармоқни ўчириб қўйишга мўлжалланган селектив ҳимоялар билан жиҳозланганида йўл қўйилади.

8. Очиқ кўмир конларининг тоғ-геологик ва технологик хусусиятларига боғлиқ равишда кон ичидаги электр узатиш линиялари ҳаво, кабелли ва ҳаво-кабелли қилиб бажарилади. Кўчма ҳаво-кабелли линияларда кабелли киргизмалар сифатида ҳаво линияларининг бевосита таянчларига улаш аппаратларисиз уланувчи эгилувчан экскаватор кабеллари қўлланилишига рухсат берилади. Бунда кабель киргизмалари учларидаги изоляция атмосфера ёғинлари ва қуёш радиацияси таъсирига чидамли бўлиши зарур.

9. Кабелли кўчма тақсимлаш тармоқларини қуриш ва очиқ конларнинг ўзиюрар ҳамда кўчма электр истеъмолчиларини (экскаватор, конвейер-ағдарма комплекслари, бурғилаш дастгоҳлари ва ҳк.) ток билан таъминлаш учун камида бешта - учта кучланишли, ерга уловчи ва ёрдамчи (назорат) симларга - эга бўлган эгилувчан шлангли кабеллар қўлланилиши лозим.

10. Эгилувчан кабелларни улаш учун бириктирувчи қутилар ва штепселли муфталардан фойдаланиш керак. Қути ва муфталарга бўлган талаблар Нормаларнинг биринчи қисм, 4-параграфида баён этилган.

11. Ерга уловчи сим узилганида ҳимояни таъминлаш учун эгилувчан кабелларда кабелнинг ток келувчи томонидан коммутация аппарати ўчирилишига таъсир қилувчи ҳимоя кўзда тутилиши лозим. Бу каби ҳимояларга қўйиладиган техник талаблар мазкур Нормаларнинг 1-Иловасида келтирилган.

12. Очиқ кўмир конларининг электр тармоқлари электр тармоқ қурилмалари, тармоқ элементлари ва ҳоказолари бошқарув ҳамда назоратнинг имкон қадар юқори даражада автоматлаштирилишига мўлжалланган бўлиши керак.

6-10 kV кучланишли тармоқлардаги бошқарув ва назорат автоматлаштирилишининг мақсадга мувофиқ босқичлари мазкур Нормаларнинг 2-Иловасида кўрсатилган.

13. Тармоқлар, электр тармоқ қурилмалари ва электр қурилмаларнинг яшиндан ҳимояси амалдаги Нормаларга мувофиқ амалга оширилиши зарур.

3-§. Комплектли подстанциялар.

14. Ўзиюрар ва кўчма электр қурилмаларни ток билан таъминловчи 6(10) kV кучланишли подстанциялар.

Чиқувчи РУ-6(10) kV ларнинг барча ячейкалари ерга туташувга ўта сезгир селектив ҳимоялар билан жиҳозланиши керак. Ерга туташувлардан ҳимояларга бўлган техник талаблар Нормаларнинг биринчи қисми, 12-параграфида баён этилган.

15. 220; 380; 660; 1140 Vкучланишли кўчма очиқ кон подстанциялари.

Юқори кучланиш томонида ерга уловчи пичоқлар ва эрувчан киргизмалари бўлган сақлагичлар билан биргаликда ажратгичлар ўрнатилиши лозим. Бунда сақлагичлар ўрнатилиш жойларидан подстанцияларнинг паст кучланишли томонларидаги автомат ўчиргичлар кириш контактларигача бўлган зонада қисқа туташув токидан сақланишни таъминлашлари лозим.

Юқори кучланишли тақсимлаш қурилмасининг эшиклари ерга уловчи пичоқлар узилганида очилиб кетиш эҳтимолини истисно қилувчи, шунингдек эшиклар очиқ бўлганида ерга уловчи пичоқлар узилишини таъминловчи механик блокировкага эга бўлиши керак.

16. 220; 380; 660; 1140 V кучланишли тақсимловчи қурилмаларда автоматик узгичлар, шунингдек автоматик узгичларни ўчирувчи ҳимоялар қуйидаги ҳолатлар учун коммутация аппаратлари сифатида қўлланилиши лозим:

а) максимал ток учун;

б) подстанциядан чиқувчи кабелларнинг симлари узилганида;

в) ток ерга сизиб кетганида.

4-§. Улаш пунктлари.

17. 6(10) kV кучланишга мўлжалланган улаш пунктлари.

Аниқ белгиланган вазифасига боғлиқ равишда улаш пунктларини коммутация ва кучланиш аппаратурасининг қуйидаги тўплами билан тайёрлаш керак:

а) фақат ажратгич билан;

б) ажратгич ва контактор (ёки юкланишни узгич ) билан;

в) ажратгич ва қувватни узгич билан.

18. 16 а) ва 16 б) бандларга мувофиқ тайёрланадиган улаш пунктлари ерга туташиш ва фазалараро туташишлардан сақлайдиган ва ишлаб кетганлиги тўғрисидаги маълумот сақланиб қоладиган “сигналга” ишга тушиб кетувчи ҳимоянинг селектив қурилмалари билан жиҳозланиши лозим.

19. 16 в) бандга мувофиқ тайёрланадиган улаш пунктлари “узишга” ишга тушиб кетувчи ҳимояларнинг қуйидаги турлари билан жиҳозланиши керак: ерга туташишдан селектив ҳимоя; максимал ток ҳимояси ва кабелнинг ерга уловчи сими узилганидаги ҳимоя.

20. Улаш пунктларида қўлланилувчи ерга туташишдан ҳимоялар 61-бандда баён этилган талабларга мувофиқ бўлиши керак.

Максимал токдан ҳимоялар қисқа туташув токлари ўзгарганида улаш пунктларининг тармоқ нуқтасидаги жойи ўзгартирилганида ўрнатма қийматларни асбобий созлаш усулларини талаб қилмайдиган конструкцияга эга бўлиши лозим.

21. Улаш пунктларидаги ажратгичлар ерга уловчи пичоқлар билан бирга қўлланилиши керак. Бунда ажратгич ва ерга уловчи пичоқларнинг юритмалари шундай блокировка қилиниши керакки, ажратгич биринчи бўлиб узиб қўйилиши, ундан кейин эса ерга уловчи пичоқлар уланиши лозим. Ажратгич уланишидан аввал ерга уловчи пичоқлар узиб қўйилиши керак. Ундан ташқари, 16 б) ва 16 в) бандларга мувофиқ тайёрланадиган улаш пунктларида ажратгич ва узгич (контактор) ўртасида хато операциялар содир бўлишига йўл қўймайдиган блокировка бажарилиши керак.

22. Улаш пунктларининг юқори вольтли бўлинмаларидаги барча эшиклар ишончли қулфловчи мосламаларга ва ерга уловчи пичоқлар узиб қўйилганида эшиклар очилишига, шунингдек эшиклар очиқлигида пичоқлар узиб қўйилишига йўл қўймайдиган механик блокировкага эга бўлиши лозим.

23. Электр хавфсизлигини ошириш ва хизмат кўрсатиш қулай бўлишини таъминлаш мақсадида шахсий эҳтиёжлар трансформаторларига (ШЭТ) эга улаш пунктларини ШЭТ ни ток билан таъминлаш учун ерга уловчи пичоқлари бўлган қўшимча ажратгичлар билан жиҳозлаш керак. Бунда ШЭТ бўлинмасининг эшиги, мазкур Нормаларнинг 22-бандига мувофиқ, ушбу ажратгичнинг ерга уловчи пичоқлари билан блокировкага эга бўлиши керак.

24. Улаш пункти корпусининг ташқарисида камида иккита (қарама-қарши томонларда) ерга уловчи болт кўзда тутилган бўлиши лозим.

25. Коммутация аппарати бошқарувини автоматлаштиришни вва электр хавфсизликни таъминлаш мақсадида улаш пунктларини аппаратура тўплами билан жиҳозлаш тавсия этилади, ушбу аппаратуранинг таркибига тўлиқ ёки қисман қуйидагилар кириши мумкин:

а) минимал кучланиш ҳимояси, фаза узилишидан ҳимоя; коммутация аппарати ҳар гал ёқилишидан аввал ишга тушадиган ва изоляцияси носоз бўлганида уни ёқилишини блокировка қиладиган чиқувчи кабель изоляцияси ҳолатини назорат қилувчи қурилма. Асосий талаблар мазкур Нормаларнинг 4-Иловасида баён этилган.

б) кабеллар изоляциясининг ҳолатини назорат қилувчи қурилма билан бирга автоматик тарзда (ерга туташишдан ҳимоя ишлаб кетганида) бир марта ишга тушириб берадиган қурилма. Асосий талаблар мазкур Нормаларнинг 5-Иловасида баён этилган.

5-§. Кабель қутилари ва муфталари.

26. Эгилувчан кабелларни бирлаштирадиган қутилар қопқоқни очувчи механизм билан ерга уловчи пичоқлар ёқилганидагина очиладиган тарзда блокировка қилинган ерга уловчи пичоқларга эга бўлиши керак.

Пичоқларнинг ҳолати (“уланган”, “узилган”) пичоқлар юритмаси дастасининг ҳолати орқали ёки бошқа механик кўрсатгичлар билан кўрсатилиши лозим.

Ерга уловчи пичоқлар юритмасининг дасталари ва қопқоқни очиш механизми махсус калити бўлган ҳимоя қопламаси билан ёпилиши зарур. Ҳимоя қопламаси ерга уловчи пичоқлар тўлиқ узилганида ёпилиши керак.

27. Эгилувчан кабеллар учун штепселли турдаги бирлаштирувчи ва чекка муфталар 5 тадан кам бўлмаган контактларга эга бўлиши керак: учта кучланишли, битта ерга уловчи сим учун ва битта ёрдамчи (назорат) сим учун. Муфталар ажратилганида аввал ёрдамчи сим учун контакт ажралиши, кейин кучланиш симларининг контактлари ва охирги навбатда - ерга уловчи сим контактлари ажралиши керак.

28. Мазкур Нормаларнинг 26- ва 27-бандлари талабларига жавоб берувчи бирлаштирувчи қутилар ва муфталар, шунингдек чекка муфталар қутининг ҳимоя қопламаси очилганида ва штепселли муфта очилиши бошланганида кабелнинг ток келадиган томонидан кучланишни ўчирувчи коммутация аппаратини автоматик тарзда ўчирилишини таъминловчи қурилма билан бирга қўлланилиши керак.

6-§. Экскаваторлар ва роторли комплекслар.

29. Экскаватор бортига, одатда, 6 kV кучланиш ва, айрим ҳолларда, 10 kV кучланиш берилади. Катта қувватли экскаваторлар бортига 35 kV кучланиш берилишига йўл қўйилади.

Экскаватор ичидаги электр тармоқларида функционал вазифаларига боғлиқ равишда қуйидаги кучланишлар қўлланилиши мумкин:

ўзгартирувчи аппаратларнинг тармоқ двигателлари ва шахсий эҳтиёжлар трансформаторлари учун – 6-10 kV кучланишли ўзгарувчан ток;

асосий юритмалар учун – кучланиши 1 140 V гача бўлган уч фазали ўзгарувчан ёки тўғриланган ток ҳамда кучланиши 1 500 V гача бўлган ўзгармас ток;

ўзгарувчан токли ёрдамчи юритмалар учун – 220, 380 V;

умумий ёритиш учун – 127-220 V;

махсус ёритиш қурилмалари учун – 380 V гача;

бошқарув занжирлари, автоматика, сигнализация ва ҳоказолар учун – 380 V дан юқори бўлмаган кучланиш.

30. Экскаваторларнинг ўзгарувчан токли ички тизимларининг трансформаторлари, шунингдек ўзгармас ток генераторлари ва бошқа ўзгартирувчиларнинг нейтрал нуқталари, одатда, корпусдан изоляцияланган бўлиши керак (истисно ҳолати 35-бандда келтирилган). Сизувчи токдан ҳимоялаш учун ва изоляцияни автоматик тарзда назорат қилувчи воситалар осонроқ уланиши мақсадида нейтрал нуқталари ташқарига чиқарилган трансформаторлардан фойдаланиш тавсия этилади.

31. Тармоқ двигатели ва шахсий эҳтиёжлар трансформаторига кучланиш бериладиган экскаваторларнинг ички тизимидаги КРУ-6 kV ларда иккита ажратгичдан фойдаланиш керак: биттаси – трансформаторни ток билан таъминлаш учун, иккинчиси – “узгич-тармоқ двигатели” занжири учун. Ажратгичлар ерга уловчи пичоқлар билан биргаликда қўлланилиши лозим. Ажратгичлар ва ерга уловчи пичоқларнинг юритмалари пичоқлар уланганида ажратгич ишга тушишига йўл қўймайдиган ўзаро блокировкага эга бўлиши керак.

32. КРУ-6 kV ларда вакуумли ёки ярим ўтказгичли узгичлар қўлланилганида фазаларнинг ўчирилган ҳолатларини тўғридан-тўғри ёки билвосита назорат қилувчи қурилма кўзда тутилиши зарур.

33. Экскаватор ичидаги тизимларнинг электр хавфсизлик жиҳатларини ошириш учун уларни лойиҳалаштиришда трансформатор орқали ажратиш ҳисобига тармоқланишни ва ўтказгичларнинг умумий узунлигини қисқартириш лозим.

Узунликнинг мезони бўлиб корпусдаги битта фаза ўтказгичларининг электр сиғими хизмат қилади, ушбу сиғим катталиги:

а) 220-1 140 V кучланишли ўзгарувчан ток тармоқларида ва ўзгармас токнинг Г-Д тизимларида ҳамда бош юритмаларнинг ТП-Д тизимларида – 1 та фаза учун 1 μF дан;

б) автоматика, бошқарув ва назорат занжирларини ток билан таъминловчи ўзгарувчан, ўзгармас ва аралаш тизимларда – фаза ёки қутб учун 0,1 μF дан ортмаслиги керак.

34. Кучланиши 42 V дан юқори бўлган ўзгарувчан ток тармоқлари ва 110 V дан юқори бўлган ўзгармас ток тармоқларида хизмат кўрсатувчи ходимларнинг электр токидан шикастланишидан ҳимоя қилиш учун, одатда, изоляцияни назорат қилувчи қурилмалар ва изоляция қаршилиги ерга нисбатан камайганида, шунингдек одам бир фазали (бир қутбли) тарзда тегиб кетганида назорат қилинаётган тармоқ ўчирилишини таъминловчи реле қўлланилади. Техник талаблар мазкур Нормаларнинг 3-Иловасида келтирилган.

35. 220-380 V кучланишли тармоқланган ўзгарувчан ток тизимларидаги изоляцияси шикастланган жойларни топишни тезлатиш учун токнинг корпусга бир фазали сизиб кетиши (туташиши)да, шу жумладан одам тегиб кетганида тармоқ участкасининг ўчирилишини таъминловчи ҳимоявий ўчиришнинг икки босқичли селектив қурилмалари қўлланилишига рухсат берилади. Техник талаблар мазкур Нормаларнинг 3-Иловасида келтирилган.

36. Бирламчи чулғамлари сизиш токи релеси билан ҳимояланган электр тизимларга уланган автоматика, бошқарув ва ҳоказоларнинг занжирларини трансформаторлар воситасида ток билан таъминлашда бирламчи ва иккиламчи чулғамларни токни чекловчи резисторлар орқали бирлаштиришга рухсат этилади. Ушбу занжирларни ток сизиб чиқишидаги ҳимоясини бирламчи чулғам тармоғида ўрнатилган сизиш токи релеси бажаради (мазкур Нормаларнинг 6-Иловаси)

37. Ток ерга сизиб кетганида шикастланган электр тизимларининг ўчирилиш вақтларини қуйидагилардан келиб чиққан ҳолда белгилаш лозим:

Циклик тарзда ишловчи экскаваторларнинг режимли хусусиятлари экскавация циклида, айниқса, платформа бурилганида ва чўмич бўшатилаётганида бош юритмаларнинг бошқарув узелларини ток билан таъминловчи борт тармоқларида тўсатдан электр энергияси ўчирилишига йўл қўйилмаслигини олдиндан шартлаб беради.

Экскаваторлар эксплуатациясининг ўзига хос хусусияти, бу экскаватор бошқарилишини амалга оширувчи ишчилар сонининг (1-3 киши) чекланганлигидир. Бунда экскаваторлар ишлаётганида бирон-бир ток ўтказувчи қисмларга одамлар тегиб кетиш эҳтимоли кам бўлади.

Таъмирлаш ва созлаш вақтида экскаваторларнинг электр қисмига хизмат кўрсатиш, ишлар бевосита аппаратура жойлаштирилган шкафларда бажарилиб, шунинг учун ҳам ток ўтказувчи қисмларга тегиб кетиш эҳтимоли мавжуд бўлган ҳолларда, асосан, мутахассис электриклар томонидан амалга оширилади. Бунда бош юритмалар электр тармоқдан узилган бўлиб, экскавация цикли бажарилмайди.

Санаб ўтилган ўзига хос хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда, экскаватор ичидаги турли функционал вазифали электр тизимларнинг ўчирилиш вақтлари мазкур Нормаларнинг 7-Иловасида келтирилган.

Юритмаларни бошқариш шкафларининг электр тузилиши (компоновкаси) “функционал тугалланганлик” принципи бўйича бажарилиши, яъни барча назорат, бошқарув, ҳимоя ва автоматика аппаратураси алоҳида шкафда (ёки бир нечта шкафларда) жойлаштирилиши лозим.

Ушбу шкафлар ичига жойлаштирилишига рухсат бериладиган “бегона” электр занжирлар сирасига шкафлар ичини ёритиш, шунингдек бошқа юритмалар билан боғланувчи автоматика ва алоқа занжирларини киритиш мумкин.

Бунда, “бегона” занжирлар аниқ тарзда ажратилиб, ходимлар томонидан шкафнинг асосий функционал занжирларида ишлар бажарилаётганида тасодифий тегиб кетишлардан ишончли тарзда ҳимоя қилинган бўлиши керак.

38. 37-банднинг бажарилиши техник жиҳатдан мураккаб бўлганида битта шкаф ичида бир нечта юритмалар учун электр ускуналар ўрнатилишига йўл қўйилади. Бунда алоҳида юритмалар учун аппаратларнинг гуруҳи аниқ ажратилиши (белгили ёзувлари, ранглар ва ҳоказолар ёрдамида) ва имкон қадар, муайян юритмада иш олиб борилаётганида бошқа юритмаларнинг электр ускуналарига тасодифан тегиб кетишини истисно қилувчи ички тўсиқлар билан ёпилиши керак.

39. Бошқарув шкафларининг эшиклари очилганида шкаф электраппаратурасидаги кучланиш узилишини (бегона занжирлардаги кучланиш бундан мустасно) таъминловчи электр блокировкалар билан жиҳозланган бўлиши лозим.

40. Электр машиналари ва аппаратларни бир-бирларига уловчи кабель магистраллари ва симлар металл пластиналар билан ёпилувчи каналлар бўйлаб ётқизилиши керак:

а) маҳкамлагичларнинг конструкцияси металл пластиналарнинг ўз-ўзидан силжишига йўл қўймайди;

б) битта каналда кучланиши 1 000 V гача ва 1 000 V дан кўп бўлган кабеллар (симлар) жойлаштирилганида уларнинг ўртасида металл тўсиқлар бўлиши керак.

41. Қуввати бўйича нисбатан катта бўлмаган истеъмолчиларни қисқа вақтга улаш учун бурилиш платформасининг ташқи томонида ва экскаватор базасида паст 220; 380 V кучланишли шахсий эҳтиёжлар учун мўлжалланган трансформаторлардан кучланиш олувчи штепселли розеткалар ўрнатилиши тавсия қилинади.

42. Электр жиҳатдан ажратилган турли функционал вазифали занжирлари кўп бўлган йирик параметрларга эга экскаватор ва роторли комплексларда эксплуатацияни қулайроқ қилиш ва носозликлар (ток сизиб кетиши, корпусга туташишлар)ни топишни тезлаштириш мақсадида ҳимоялар ишлаши ҳақидаги барча маълумотларни машинист кабинасидаги марказий пультга чиқариш тавсия қилинади. Бунда носелектив товушли сигнализация (кўрсатилган ҳимояларнинг ишлаб кетиши ҳақида хабар берувчи) ва корпусига ток сизиб чиққан тармоқни аниқ кўрсатиб берувчи селектив ёруғлик сигнализацияси ўрнатилган бўлиши лозим.

43. Экскаватор ичидаги 6(10) kV кучланишли алоҳида тизимлар, экскаватор бортига 35 kV ли кучланиш берилиши мумкин бўлганида, электр ҳимояларнинг қуйидаги турлари билан жиҳозланиши керак:

а) пасайтирувчи 35/6(10) kV трансформаторлар ва РУ-6(10) kV тақсимловчи қурилмалар – ЭҚТҚнинг ушбу қурилмаларга тааллуқли талабларига мувофиқ ҳимоя комплектлари;

б) РУ-6(10) kV тақсимловчи қурилмаларда корпусга туташишдан икки босқичли ҳимоя кўзда тутилиши керак. Дарҳол ишга тушувчи ҳимоянинг биринчи селектив босқичи чиқувчи линияларнинг РУ-6(10) kV ячейкаларида ўрнатилади ва ячейкадан чиқувчи линияда туташув юзага келганида ячейкани узиб қўяди. Ҳимоянинг иккинчи носелектив босқичи ҳимоянинг биринчи босқичи ишламай қолганида ёки ҳимоянинг биринчи босқичи таъсиридан ташқаридаги зонада туташувлар содир бўлганида кириш ячейкасини 0,7 s вақтгача кечиктириб узиб қўяди.

7-§. Бурғилаш дастгоҳлари.

44. Бурғилаш дастгоҳларини электр энергия билан таъминлаш учун 10 kV гача бўлган кучланишни бортга киритишга йўл қўйилади.

45. Бурғилаш дастгоҳининг бортига 10 kV гача бўлган кучланишни киритишда кабелнинг ҳаво линиясига уланиши улаш пункти воситасида амалга оширилиши керак.

46. Бурғилаш дастгоҳи бортига 380; 660; 1140 V ли кучланиш киритилаётганида уни ток билан таъминлаш 14- ва 15-бандлардаги талабларга мувофиқ бўлган ҳимоя-коммутация аппаратурасининг тўпламига эга кўчма трансформатор подстанцияси орқали амалга оширилиши лозим.

47. Бурғилаш дастгоҳлари ичидаги 1140 V гача кучланишли алоҳида электр тизимлар изоляцияларнинг актив қаршилигини ва тармоқнинг ишчи кучланиши остидаги ток сизишларини узлуксиз назорат қилувчи ва кўрсатилган қаршиликлар меъёрланган катталиклардан пастга тушиб кетганида уни коммутация аппарати билан узилишини таъминлаб берувчи ҳимоялар билан жиҳозланиши лозим.

48. Автоматика, бошқарув ва ҳоказоларнинг занжирлари бирламчи чулғамлари ток сизиши релеси билан ҳимояланган трансформаторлар орқали электр энергия билан таъминланганида, ушбу занжирларни ток сизишларидан ҳимоя қилинишини мазкур Нормаларнинг 35-бандига мувофиқ амалга оширишга йўл қўйилади.

49. Бошқарув шкафларини тузилиши (компоновкаси), кабель ва симли коммуникацияларни ётқизишга бўлган талаблар 5-параграфда баён этилган талаблар каби бўлади.

8-§. 6-35 kV ли экскаватор ва кабель барабанларининг

ҳалқали ток қабул қилгичлари.

50. Экскаватор ва кабель барабанларининг ҳалқали ток қабул қилгичлари ҳимоя қопламаси (кожух) ёки ток ўтказувчилардаги кучланиш узиб қўйилгунга қадар уларнинг қисмларига яқинлашишга йўл қўймайдиган электр блокировка билан жиҳозланиши лозим.

51. Экскаватор ва кабель барабанларининг ҳалқали ток қабул қилгичлари камида бешта ҳалқали қилиб бажарилиши лозим, яъни: учтаси кучли ток сими учун ва кабелнинг ерга уловчи ҳамда қўшимча (ёрдамчи) симлари учун биттада ҳалқа бўлиши керак.

9-§. Махсус ёритиш қурилмалари.

52. Махсус ёритиш қурилмаларини, масалан, кучланишнинг икки – 220 V ва 380 V ли тури керак бўлган ксенон лампали қурилмаларни кучланиш билан таъминлаш учун ноль нуқтаси чиқарилган индивидуал трансформаторлар қўлланилиши керак. Электр ускунасининг корпуси нейтралдан чиқувчи симга уланмаслиги шартида қурилмаларни ток сизишидан ҳимоя қилмасдан туриб эксплуатация қилинишига йўл қўйилади.

10-§. Кўчма электр узатиш ҳаво линияларининг таянчлари.

53. 10 kV гача кучланишли кўчма ЭУЛ таянчлари махсус лойиҳаларга асосан тайёрланиши керак.

54. Танячларнинг конструкциялари ташиш, ўрнатиш ва симларни тортиш ишларини механизациялашган тарзда бажаришга мўлжалланган бўлиши лозим.

55. Таянчлар учун устунлар сифатида ёғоч, темирбетон, металл конструкциялар ёки металл қувурлар қўлланилиши мумкин.

56. Темирбетон, металл ёки таянч мустаҳкамлигини таъминловчи бошқа элементлар таянчлар учун турумостлик сифатида қўлланилиши мумкин.

11-§. Каръер автосамосваллари ҳайдовчиларини электр

шикастланишдан ҳимоялаш.

57. Кучланиши 1 000 V дан юқори бўлган ЭУЛ остида автосамосвалларнинг кузовлари кўтарилганида ҳайдовчилар электр токи билан шикастланишларига йўл қўймаслик учун автомобилларда кучланиш остида бўлган электр узатиш ҳаво линиялари яқинида кузовни кўтаришга уринишлар вақтида ҳайдовчиларни огоҳлантирадиган ва кузов кўтарилишини блокировка қиладиган қурилмалар ўрнатилган бўлиши лозим.

58. Огоҳлантириш ва блокировка қилиш қурилмаларининг сезгирлиги, кабинанинг томидан энг яқиндаги фазали симгача 82 m масофа бўлганида, уларнинг ишга туширилишини таъминлаши керак.

12-§. Ерга туташишлардан ҳимоялаш.

59. 6-10 kV кучланишли электр тармоқлар учун ерга туташишдан ҳимоялар кўндаланг селективлик, юқори сезгирлик ва ишончли ишлашини таъминловчи техник ечимлардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилиши зарур.

60. Ерга туташишлардан ҳимоялар турли нуқталарда бир фазали ва икки фазали ерга туташишларга жавобан ишга тушишлари керак.

61. Ерга туташишлардан ҳимоя қилувчи қурилмалар қуйидаги техник шартларга жавоб беришлари лозим:

ишга туширилишига

олиб келадиган нолли

кетма-кетликдаги бирламчи ток, А ............................ 0,5 ва ундан юқори

Ишга тушиш вақти, s ................................................. 0,06-0,08

Кўндаланг селективликни

таъминлаш принципи ................................................ таъсирнинг йўналтирилганлиги

Кўндаланг селективлик

Коэффициенти, % .......................................................... 99 дан кам эмас

Ҳимоя қурилмасининг ишга тушиб кетиши:

а) металли бир фазали ҳимоявий ерга уланиш;

б) ёйли бир фазали ҳимоявий ерга уланиш;

в) 1 000 Ω гача қаршилик орқали бир фазали ҳимоявий ерга уланиш бўлганида ишлаши таъминланиши керак.

Тармоқнинг ҳимоя қилинаётган ............................... - ҳимоя ўрнатилган жойдан

участкасидаги барча турдаги .................................... - энг узоқдаги нуқтагача

туташишларда ҳимоянинг ишлаб

кетиши зонаси

Ўз-ўзидан бартараф қилинадиган

бир фазали ҳимоявий ерга уланишлар

давомийлиги, s..............................................................0,05 кўп бўлса

ҳимоя ишга тушмаслиги керак

Ҳимоя ишга яроқли эканлигини ўзи назорат қилиши ёки хизмат кўрсатувчи ходимлар томонидан ишга яроқлилиги даврий назорат қилиниши учун ўрнатилган бўлмага эга бўлиши керак.

13-§. Электр ёйи ёрдамида қўлда пайвандлаш учун трансформаторлар.

62. Пайвандлаш занжирларини кучланиш билан таъминловчи паст кучланишли чулғамнинг салт юриш кучланиши 80 V дан ошмаслиги керак.

63. Электрод ва пайвандалаётган буюм ўртасидаги ёй ҳосил бўлишини енгиллаштириш ва ёй барқарор ёнишини таъминлаш учун юқори частотали ўзгартирувчи (осциллятор)лар ва импульсли генераторлар қўлланилишига рухсат берилади.

64. Пайвандлаш трансформаторлари электрод пайвандланаётган деталдан узоқлаштирилганидан кейин унда салт юриш кучланишини чеклаш учун ўрнатилган ёки алоҳида уланадиган қурилмага эга бўлиши керак.

Очиқ кўмир конларида олиб бориладиган пайвандлаш ишларининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда салт юриш кучланишини чекловчи қурилмалар:

электродда тўлиқ кучланишнинг мавжуд бўлиши вақти 1,0 s дан ошмаслигини;

электроддаги қолдиқ кучланишнинг таъсир қилувчи катталиги 20 V дан юқори бўлмаслигини таъминлашлари лозим.

14-§. Электр ускуна ва электр қурилмаларнинг ташқи муҳит таъсирига нисбатан барқарорлик омили бўйича бажарилишига бўлган асосий талаблар.

65. Очиқ кўмир конларида эксплуатация қилиш учун мўлжалланган электр қурилмалар, шунингдек комплектловчи барча электр ускуналар (электр машиналари, трансформаторлар, коммутация аппаратлари, ҳимоя, бошқарув, автоматика қурилмалари ва бошқ.) меъёрланган хизмат қилиш муддати давомида ташқи муҳит таъсири остида нормал ишлашини таъминловчи эксплуатацион хусусиятларга эга бўлиши керак.

66. Очиқ кўмир конларидаги электр қурилмаларга салбий таъсир кўрсатувчи ташқи муҳитнинг асосий омиллари, бу:

а) механик - тебраниш (вибрация) ва зарбалар;

б) иқлимий – ҳарорат, намлик, қуёш радиацияси, шамол;

в) технологик – чангланганликнинг, шу жумладан ток ўтказувчи чанглар миқдорининг юқори даражаси, портлатиш ишлари вақтидаги зарба тўлқинлари ва зилзилавий (сейсмик) тебранишлар.

67. Карьер электр қурилмаси ишлаётганида юзага келиши мумкин бўлган механик таъсирларнинг катталиклари ушбу қурилмани лойиҳалаш (модернизация қилиш) босқичида, қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда белгиланиши лозим:

а) меъёий кўрсаткичлар (ГОСТ 17516.1-90 “Электр техник буюмлар. Ташқи муҳитнинг механик омиллари таъсири бўйича эксплуатация қилиш шартлари”);

б) эксплуатация қилинаётган шунга ўхшаш қурилмаларда ўлчаб олинган кўрсаткичлар.

Тахминий қийматлар сифатида мазкур Нормаларнинг 7-Иловасиида келтирилган кўрсаткичлар тавсия қилиниши мумкин.

68. Иқлимий омилларнинг, хусусан, атроф-муҳит ҳарорати ва намлигининг катталикларини электр ускуналарни ГОСТ 15150-69 “Машиналар, приборлар ва бошқа техник маҳсулотлар. Турли иқлимий минтақалар учун бажарилиши. Тоифалари, эксплуатация, сақлаш ва транспортда ташишнинг атроф муҳитнинг иқлимий омилларини таъсир қилиш қисми учун шартлари” бўйича жойлаштириш тоифасига боғлиқ равишда қабул қилиш лозим.

Деярли барча кўчма электр қурилмалар учун ток ўтказувчи ташқи қисмлар (кириш қурилмалари, разрядниклар, трансформаторлар, ажратгичлар ва ҳк.) жойлаштиришнинг 1-тоифасига мансуб ҳисобланади. Электр қурилма (экскаватор,, бурғилаш дастгоҳи, улаш пункти, кўчма подстанция ва ҳк.) ичида ўрнатилган электр ускуналар жойлаштиришнинг 2-тоифасига мансуб.

69. Электр қурилмалар интенсивлигининг юқори кўрсаткичи 5 mm/min бўлган ёмғир таъсирига нисбатан барқарор бўлиши керак. Мўътадил ва совуқ иқлим (М ва С) учун бажарилган, кучланиши 1 000 V дан юқори бўлган қурилмалар бундан истисно, улар учун ёмғир интенсивлигининг юқори кўрсаткичи 3 mm/min ни ташкил қилади.

70. Электр қурилмалар ва бутловчи электр ускуналар буюмларнинг эксплуатация вақтидаги максимал ҳароратидан атроф муҳитнинг эксплуатация вақтидаги энг кичик ҳароратигача бўлган ўзгаришларга нисбатан барқарор бўлиши керак.

71. Барча кўчма электр қурилмалар келиб чиқиши табиий ва сунъий бўлган чангларнинг динамик ёки статик таъсир этишида ҳам ишга лаёқатли бўлиши лозим.

Электр қурилмаларнинг ташқи қисмлари ГОСТ 16962-71 “Электрон техника ва электр техника буюмлари. Механик ва иқлимий таъсирлар. Талаблар ва синаш услублари”га мувофиқ бўлиши керак.

72. Электр қурилмаларнинг конструктив бажарилиши ва электр ускуналарнинг жойлаштирилиши машиналарнинг ишчи органлари ва портлатиш ишлари вақтида ҳосил бўладиган чанг мавжуд бўлганида уларнинг нормал ишлашини таъминлаши зарур.

Айниқса, экскаватор – механизациялашган белкуракларда, шунингдек роторли экскаваторларнинг юклаш зоналарида ўрнатиладиган электр ускуналар кучли чангланиши

Очиқ кўмир конларида ишлаётган электр қурилмалар чангланишининг максимал қийматлари мазкур Нормаларнинг 7-Иловасида келтирилган.

73. Электр қурилмалар иссиқлик оқимининг юқори қийматлари 1125 W/m (0,027 cal/(сm·s)) га тенг интеграл зичлиги, шунингдек спектрнинг ультрабинафша қисмидаги оқим зичлиги (тўлқинлар узунлиги 280-400 μm) 42 W/m (0,001 cal/(сm·s)) билан тавсифланувчи қуёш радиациясининг таъсирига нисбатан барқарор бўлиши керак.

74. Электр қурилмалар ва бутловчи электр ускуналар қобиқларига бўлган умумий талаблар.

а) Экскаватор, бурғилаш дастгоҳи ва бошқа ўзиюрар қурилмаларининг кузовида ўрнатиладиган электр ускуналарнинг қобиқлари, биринчи навбатда, ичкарига қаттиқ предметлар тушишидан ҳимоя қилишни таъминлаши керак. Қобиқнинг ҳимоя қилиш даражаси (ГОСТ 14254-80 “Электр техник буюмлар. Қобиқлар. Ҳимоя қилиш даражалари.” бўйича белгиланишнинг биринчи рақами (Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича Давлатлараро Кенгаш томонидан қабул қилинган/1996 йил 12 апрель 9-96-сон баённома) 4 дан кам бўлмаслиги керак. Ундан ташқари, қобиқ ускунани вертикал тушаётган томчилардан ҳимоя қилиши лозим (1-ҳимоя қилиш даражаси белгиланишидаги иккинчи ҳарф).

Кўрсатилган ҳимоя қилиш даражасига эга қобиқларни тайёрлаш иқтисодий нуқтаи назардан мақсадга мувофиқ бўлмаганида ёки техник жиҳатдан мураккаб бўлган ҳолатларда (йирик двигатель ва генераторлар, трансформаторлар, 6(10) kV узгичлар) ҳимоя қилиш даражаси пастроқ бўлган қобиқлар қўлланилишига йўл қўйилади. Лекин, бунда электр ускуналарнинг чангланган муҳит шароитида ишончли ишлашини таъминловчи техник чора-тадбирлар кўзда тутилган бўлиши керак.

б) ўзиюрар бўлмаган электр қурилмаларнинг (улаш пунктлари, кўчма трансформатор подстанциялари, кабель қутилари ва ҳк.) қобиқлари, биринчи навбатда, ичкарида жойлаштирилган электр ускуналарни ёмғирдан ҳимоя қилиши зарур (ҳимоя қилиш даражаси 3 кам бўлмаслиги лозим). Ушбу қурилмаларни чангдан ҳимоя қилиш иккинчи даражали масала ҳисобланади.

75. Ўзиюрар бўлмаган электр қурилмаларнинг қобиқларига бўлган махсус талаблар

а) тракторлар ёрдамида очиқ кўмир конининг ҳудуди бўйлаб доимий равишда чанада тортиб олиб юриладиган улаш пунктлари, трансформатор подстанциялари ва бошқа қурилмаларнинг қобиқлари (корпуслари) юқори бикирлик ва мустаҳкамликка эга бўлишлари керак.

Чана оёғининг олд қисмини 300 mm баландликка кўтарганда қурилма ва чана деформацияланмаса, кескин туширилганида эса – улар шикастланмаса, демак қобиқ (корпус) бикирлиги етарли бўлади.

б) қобиқлар электр қурилма ичига унинг сиртига тушган қиров эриганидан кейин ҳосил бўладиган сувнинг киришига йўл қўймаслиги керак.

2-боб. Очиқ кўмир конларида электр қурилмаларни

эксплуатация қилиш бўйича хавфсизлик талаблари.

1-§. Умумий талаблар.

76. Нормаларнинг ушбу қисмидаги талаблар очиқ кўмир конларида электр қурилмаларни эксплуатация қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича идоравий ва маҳаллий Йўриқномалар ва бошқа раҳбар материалларни ишлаб чиқишда ҳисобга олиниши лозим.

2-§. Ходимларнинг вазифалари.

77. Ҳар бир корхонада мазкур Меъёрларнинг талаблари бажарилишини таъминлаш учун раҳбар ёки корхона эгаси томонидан энергетика хизматининг муҳандис-техник ходимлари орасидан электр хўжалигининг умумий ҳолати учун жавобгар шахс тайинланиши лозим.

78. Электр хўжалиги учун жавобгар шахсни тайинлаш тўғрисидаги буйруқ, ушбу шахснинг қоида ва йўриқномаларга оид билимлари текширилиб, уларга электр хавфсизлиги бўйича тегишли, яъни: 1 000 V дан юқори кучланишли электр қурилмалар учун - V гуруҳ,

1 000 V гача кучланишли электр қурилмалар учун - IV гуруҳ берилганидан кейин чиқарилади.

79. Техник эксплуатация қоидаларива Хавфсизлик техникасига оид билимлар камида 3 кишидан иборат малакали комиссиялар томонидан синовдан ўтказилиши лозим. Комиссия аъзоларидан бири “Ўздавэнергоназорат” инспекциясининг инспектори бўлиши керак.

80. Ҳар бир ходимнинг билимларини текшириш якка тартибда бажарилади ва расмийлаштирилади. Билимларни текшириш натижалари белгиланган шаклдаги журналда қайд этилади.

81. Билим синовидан муваффақиятли ўтган ҳар бир ходимга электр хавфсизлиги бўйича тегишли гуруҳ (II-V) берилиб, белгиланган шаклдаги гувоҳнома топширилади.

82. Агар корхонада бош энергетик лавозими мавжуд бўлса, ушбу корхонанинг электр хўжалиги учун жавобгар шахснинг мажбуриятлари айнан бош энергетикка юкланади. Электр хўжалиги учун маъсул шахс мажбуриятларини қўшимча меҳнат вазифаси тарзида бажарилишига йўл қўйилади.

83. Корхонада электр хўжалиги учун масъул шахснинг, шунингдек мазкур Нормаларнинг талабларига жавоб берадиган ходимларнинг бўлиши учун корхонанинг раҳбари (эгаси) жавобгар ҳисобланади.

84. Корхонанинг электр хўжалиги учун жавобгар шахс қуйидагиларни:

·электр қурилмаларнинг ишончли, самарали ва хавфсиз ишлашини;

·электр ва электротехнологик ускуналар ва тармоқлар, ҳимоя воситалари ва ёнғинга қарши жиҳозлар ишга лаёқатли ҳолатда тутилишини ва уларнинг мазкур Нормаларнинг талабларига мувофиқ эксплуатация қилинишини;

·профилактика ишларини ва энергетик ускуналарни таъмирлашни ташкил қилишни, ўз вақтида ва сифатли ўтказалишини;

·электротехник ходимларни ўқитишни ҳамда эксплуатация қоидалари, хавфсизлик техникаси қоидалари, лавозим ва ишлаб чиқариш йўриқномаларига оид билимларни текширишни;

·энергиядан фойдаланишнинг ҳисобга олинишини;

·атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи технологиялар ва иш услублари қўлланилишини олдини олишни;

·реактив қувват ўрнини тўлдириш, маҳсулот бирлиги учун энергия сарфи нормаларини камайтириш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш ва татбиқ қилишни;

·электр қурилмалар ишлашида рўй берадиган бузилишларни, бахтсиз ҳодисаларни ҳисобга олиш ҳамда таҳлил қилиш ва уларнинг юзага келиш сабабларини бартараф қилиш бўйича чоралар кўришни;

·истеъмол шартномасига мувофиқ режимга риоя қилишни, энергия тизимининг миллий диспетчерлик хизматининг талабига кўра электр энергияси тизимидаги энг катта юкламали соатларда истеъмол қилинаётган қувват камайтирилишини;

·электротехник ходимлар учун лавозим ва ишлаб чиқариш йўриқномаларини ишлаб чиқилишини таъминлаши лозим.

85. Мазкур Нормалар бузилишини аниқлаган, шунингдек электр қурилмалар ёки ҳимоя воситаларида носозликларни пайқаб қолган ҳар бир ходим дарҳол бу ҳақда ўзининг бевосита раҳбарига, у бўлмаган ҳолларда – юқорида турган раҳбарга хабар бериши лозим.

Электр қурилманинг атрофдаги одамларга ёки қурилманинг ўзига хавф соладиган носозлигини ушбу носозликни кўриб қолган ходимнинг ўзи бартараф қилиши мумкин бўлган ҳолатларда бу ишни зудлик билан бажариши ва кейин ўзининг бевосита раҳбарига бу ҳақда маълумот бериши лозим. Носозликни бартараф қилиниши хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилиши керак.

86. Мазкур Нормаларнинг талабларига риоя қилиш устидан давлат энергетика назорати Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича “Ўздавэнергоназорат” инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади

3-§. Электр узатиш ҳаво линиялари.

87. 10 kV кучланишли участка стационар ва кўчма электр узатиш ҳаво линияларини, кончилик ишларини олиб бориш жараёнида участка кончилик ишлари режасидаги схемаларга ўзгартишлар киритмасдан туриб, лойиҳасиз қайта қуришга (линияларни узайтириш ва қисқартириш, чулғамдан сим ажратилиши ва ҳк.) рухсат берилади.

88. Участка кўчма электр узатиш ҳаво линияларини қуриш ва эксплуатация қилишда қуйидаги Хавфсизлик меъёрларига риоя қилиш лозим:

1) Кўчма таянчлар орасидаги масофа 50 m дан ошмаслиги керак. Ўйиқларнинг қияликлари бўйича ўтадиган кўчма электр узатиш ҳаво линиялари учун таянчлар турли горизонтларда жойлашганида симнинг механик мустаҳкамлигидан, таянчлар барқарорлиги ва маҳаллий шароитлардан келиб чиққан ҳолда бу масофа кўпайтирилиши мумкин.

Стационар ва махсус кўчма таянчлар учун улар орасидаги масофа ҳисоблаш билан белгиланади.

2) Кўчма электр узатиш ҳаво линиялари автомобиль йўлларини кесиб ўтганида пастки фазали симдан (сим солқилиги максимал бўлганида) транспорт воситасининг энг юқори қисмигача, шу жумладан ташилаётган юкгача бўлган вертикал масофа 2 m дан кам бўлмаслиги керак. Агар ногабарит, яъни ўлчамлари ҳаддан ташқари катта бўлган юкларни ташишда ушбу масофага риоя қилинмайдиган бўлса, у ҳолда кўчма ЭУЛдаги кучланиш узиб қўйилиши лозим.

3) Пастки фазали симдан ергача ва ерга уланган конструкцияларгача сим солқилиги максимал бўлганидаги вертикал масофа:

ер усти транспорти ҳаракатлана оладиган кон участкалари ва жинсли ағдармаларда - 6 m;

ер усти транспорти ҳаракатлана олмайдиган кон участкалари ва жинсли ағдармаларда -5 m;

қиялик ва ўйиқларда – 3 m дан кам бўлмаслиги керак.

4) Электрлаштирилмаган темир йўлларни кесиб ўтиш жойларида сим солқилиги максимал бўлганида пастки фазали симдан рельсларнинг каллагигача бўлган вертикал масофа 7,5 m дан, электрлаштирилган темир йўлларда эса – контакт сими ёки кўтариб турувчи тросгача бўлган вертикал масофа 2 m дан кам бўлмаслиги лозим.

5) Электр узатиш ҳаво линияларининг энг чекка симларидан, уларнинг энг яқин объектларгача яқинлашишида, иншоот ва биноларнинг энг туртиб чиққан қисмларигача бўлган горизонтал масофа масофа 2 m дан кам бўлмаслиги керак.

6) Ўйиқда жойлашган электр узатиш ҳаво линияларининг энг чекка симидан бўлган горизонтал масофа:

контакт сими таянчининг ташқи томонидан осиб қўйилган контакт тармоғи симигача 2,5 m дан;

автомобиль йўлининг тупроқ кўтармаси чеккасигача 2 m дан кам бўлмаслиги керак.

7) Кўчма таянчларда симларни маҳкамлаш учун штирли (қозиқли) изоляторлар қўлланилиши керак. Симлар изоляторларда симли боғламлар ёки махсус қисқичлар ёрдамида маҳкамланиши керак. Симли боғлам ва маҳкамланаётган сим бир хил металлдан бўлиши лозим.

Симларнинг стационар таянчларда маҳкамланиши штирли ёки осма изоляторлар ёрдамида бажарилиши мумкин.

8) Симларнинг оралиқ таянчлардаги маҳкамланиши бир қаватли бўлиши лозим.

Анкерли таянчлар ва темир ёки автомобиль йўлларини кесиб ўтиш жойидаги оралиқни чекловчи симларнинг маҳкамланиши икки қаватли қилиб бажарилиши лозим. ЭУЛ кавланадиган жой олдидаги автомобиль йўлларини кесиб ўтадиган ҳолларда симларнинг таянчларда маҳкамланишини бир қаватли қилинишига йўл қўйилади.

ЭУЛ ўзаро кесишган ҳолатларда кесишаётган линия симларидан тепароқда бўлган симларнинг маҳкамланиши икки қаватли бўлиши керак.

9) ЭУЛ учун кўп томирли алюмин ва пўлат-алюмин симлар қўлланилиши лозим.

10) Симларнинг кесими ток миқдорлари ва кучланишнинг йўқотилиши бўйича белгиланади.

11) Симларнинг рухсат этилган энг катта кесимлари мазкур Нормаларнинг 7-Иловасидаги 4-жадвалда келтирилган.

12) Симларнинг рухсат этилган минимал кесими уларнинг механик мустаҳкамлиги билан белгиланади ва қуйидагича қабул қилинади: 1 000 V гача кучланишли, алюмин симли линия учун – 16 mm2, пўлат-алюмин симли линия учун - 10 mm2; 6-10 kV кучланишли, алюмин симли линия учун – 25 mm2, пўлат-алюмин симли линия учун - 16 mm2;

13) ЭУЛнинг симлари махсус қисқичлар ёрдамида “ёлочка” усулида ўралиб ёки комбинцияланган усулда бирлаштирилиши керак. Бирлаштирилган жойнинг механик мустаҳкамлиги бутун симнинг мустаҳкамлигидан кам бўлмаслиги лозим.

14) Симларнинг бир оралиқдаги бирлаштирилишлари сони учтадан кўп бўлмаслиги керак.

15) ЭУЛ симининг битта томири узилганида ҳам дарҳол шу ерга бандаж ўрнатилиши лозим. Агар узилган томирларнинг умумий кесими сим кесимининг 20-25 % ни ташкил қиладиган бўлса, симни алмаштириш ёки узилган жойни 88-13) бандга мувофиқ бирлаштириш лозим.

4-§. Ўзиюрар ускуналарнинг ЭУЛ яқинида ишлаши.

89. Экскаваторлар, юклагичлар ва бурғилаш дастгоҳларининг кучланиш остида бўлган ЭУЛ яқинида ишлашига, агар ушбу машиналар линиянинг эгасига қарашли бўлса ёки ижара асосида ёки шартномаларнинг бошқа кўринишлари асосида унга фойдаланиш учун берилган бўлса ва кўтарувчи ёки чиқарилувчи қисмининг исталган ҳолатидаги, шу жумладан конструкцияда кўзда тутилган энг катта кўтарилиши ёки ён томонга чиқарилишидаги кучланиш остидаги симгача ҳаво орқали масофа:

кучланиш 1 kV гача бўлганида – 1,5 m дан;

кучланиш 1 kV дан 10 kV гача бўлганида – 2,0 m дан;

кучланиш 10 kV дан 35 kV гача бўлганида – 4 m дан кам бўлмаса йўл қўйилади.

90. Карьер самосваллари, ЭУЛ яқинида кузовлари кўтарилганида симларга тегиб кетиш хавфини, шунингдек кўтарилган кузов билан ҳаракатланаётганида симларни узиб юборишига йўл қўймаслик учун қуйидаги қурилмалар билан жиҳозланиши керак:

кабина томидан энг яқиндаги фазали симгача масофа 82 m дан кам бўлган ҳолатларда ишлаб кетадиган сигнализация ва кузов кўтарилишини блокировка қилувчи мослама;

кузови кўтарилган автомобиль ҳаракатланишини блокировка қилувчи мослама.

91. Кучланиш остида бўлган ЭУЛ яқинида автокранларнинг ишлашига, агар улар линияларда кучланиш борлигини аниқлаб берувчи қурилма билан жиҳозланган бўлсагина рухсат берилади. Қурилманинг сезгирлик даражаси завод йўриқномаларида белгиланиши лозим.

5-§. Кучланиши 10 kV гача бўлган кабель линиялари.

92. Ўзиюрар ва кўчма электр қурилмаларни электр энергияси билан таъминлаш учун, мазкур Меъёрларнинг 7-бандига мувофиқ, бешта симли эгилувчан шланг кабеллар қўлланилиши лозим. Эксплуатацияда қўлланилаётган тўртта симли кабелларни бешта симли кабелларга алмаштириш муддатлари “Саноатгеоконтехназорат” ДИ томонидан белгиланади.

93. Эксплуатациядаги ҳар бир кабель инвентарь рақамига эга бўлиши лозим.

94. Экскаваторнинг кон жинсларини “кабель устидан” юклаши тақиқланади. Ишлаб чиқариш зарурати юзага келганида юклаш ишларини бу каби усулда бажаришга кон участкасининг раҳбариятининг рухсати билан, экскаватор ишлаётган зонадаги кабель ишончли ҳимоя қилиниши шартида, чекланган муддатга йўл қўйилади.

95. Экскаваторларни электр энергияси билан таъминловчи кабель бўлаклари, шунингдек магистраль кабель бўлаклари вулканизация усули билан, шунингдек бирлаштирувчи қутилар ёки муфталар воситасида бирлаштириладилар.

Экскаваторни таъминлайдиган битта кабелдаги қутилар (муфталар)нинг энг кўп сони регламентланмайди ва очиқ кўмир конидаги электр хўжалиги учун маъсул шахс томонидан белгиланади.

96. Юқорида баён этилган талабларда акс эттирилмаган кабелларни таъмирлашнинг технологик жараёнларини ҳамда кабеллар эксплуатацияси бўйича айрим ҳолатларнинг меъёрланишини “6-10 kV кучланишли эгилувчан кабелларни очиқ кўмир конларида эксплуатация қилиш ва таъмирлаш бўйича кўрсатма”га мувофиқ қабул қилиш лозим.

6-§. Электр энергияси истеъмолчиларини улаш ва электр узатиш ҳаво линияларини ҳамда кабелли линияларни алмашлаб улаш.

97. Экскаваторлар, роторли комплекслар ва карьерда ишловчи бошқа механизмларнинг машина бортига 6-10 kV кучланиш киритилиши орқали 6-10 kV кучланишли линияларга уланиши улаш пунктлари воситасида амалга оширилиши лозим. Алмашлаб улаш пунктлари, кириш конструкциясига боғлиқ равишда, электр узатиш ҳаво линияларига кабель ёки симлар орқали уланади.

98. 6-10 kV ли линияларга конструкцияси мазкур Нормарларнинг биринчи қисм, 14-бандига мувофиқ бўлган 6(10)/0,38(0,22) kV ли кўчма подстанцияларнинг уланиши бевосита, улаш пунктларисиз амалга оширилади.

99. Электр узатиш ҳаво линияларига уланиши учун УП ёки ҚКТП ларни уланиш бажарилаётган таянчдан 3-10 m масофада ўрнатиш керак.

100. Уланган УП ёки ҚКТП га кучланишни беришга, уларнинг созлиги текширилиб, ерга уланиш қаршилиги ўлчанганидан кейин рухсат берилади. Носозликлар мавжуд бўлганида, шунингдек ерга уланишнинг қаршилиги 4 Ω дан юқори бўлса, кучланиш беришга йўл қўйилмайди.

101. Битта линияга (фидерга) уланадиган экскаватор ва бурғилаш дастгоҳларнинг сони регламентланмайди.

Битта линияга уланадиган истеъмолчиларнинг сони ушбу линияга бўлган реал юкланишга боғлиқ равишда бажарилган ҳисоблар билан белгиланади.

102. Электр узатиш ҳаво линияларининг ёғоч таянчларига чиқиш учун мўлжалланган монтёрларнинг тирноқлари (таянчларга тирмашиб чиқиш учун мосламалар-кочтилар) даврий равишда қуйидаги муддатларда синовда ўтказилиши керак:

а) янги, завод синовларидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлари бўлган тирноқлар эксплуатация қилиниши бошланганидан 3 йил ўтганидан кейин бир йилда бир марта 135 kgf статик юкланиш билан 5 min давомида;

б) агар янги тирноқлар завод синовлари тўғрисидаги маълумотларга эга бўлмаса ёки тирноқлар ишлаб чиқарилган кундан уларни эксплуатация қилиш бошлангунга қадар 5 йил ўтган бўлса, у ҳолда ҳар ўн икки ойда бир марта 180 kgf статик юкланиш билан 5 min давомида.

Очиқ кўмир конларида фойдаланилаётган тирноқларнинг ҳисоби олиб борилиши лозим, бунда уларнинг завод рақами, ишлаб чиқарилган ва эксплуатация қилиниши бошланган сана ҳамда даврий синовларнинг саналари кўрсатилиши керак.

7-§. Якка кўчма тақсимлаш қурилмалари ва

комплектли кўчма трансформатор подстанциялари.

103. Барча турдаги якка тақсимлаш қурилмалари ва кўчма КТП лари очиқ кўмир кони ҳудуди бўйлаб ҳаракатланишлари учун салазкалар билан жиҳозланган бўлиши керак. Салазкаларнинг механик мустаҳкамлигига бўлган талаблар мазкур Нормаларнинг 75-бандида баён этилган.

104. Эксплуатация қилинаётган улаш пунктлари (УП) номенклатураси ва қўлланилиш шартлари мазкур Нормаларнинг 16-бандида баён этилганлардан фарқланиши мумкин бўлган коммутация аппаратларига эга бўлиши мумкин.

105. Комплектли тақсимлаш қурилмалари (КТҚ) ва комплектли трансформаторли подстанцияларнинг (КТП) корпуслари ерга уловчи қурилмаларнинг ерга уловчи ўтказгичлари (магистраллари) билан ишончли бириктирилган бўлиш лозим.

106. КТП ва КТҚ нинг ёритиш арматураси шундай ўрнатилиши керакки, назорат-ҳимоя аппаратураси ва коммутация аппаратураларининг юритмалари ёритилиши лозим.

Эслатма: КТП ва КТҚ ларни ёритиш мажбурий эмас. Ёритиш бўлмаган тақдирда, КТП ва КТҚ ларга хизмат кўрсатиш бўйича йўриқномаларда сутканинг қоронғи вақтларида кўрикдан ўтказишда (таъмирлашда) ёритилиш усуллари кўзда тутилган бўлиши лозим.

8-§. Кучланиши 1000 V гача бўлган тармоқларда

токнинг ерга сизиб кетишидан ҳимоя қилиш.

107. Ўзгарувчан ток кучланиши 42 V дан ва доимий ток кучланиши 110 V дан юқори бўлган ўзиюрар ва кўчма электр қурилмаларнинг электр тармоқлари изоляция қаршилигини назорат қилувчи ва токларни ерга сизиб кетишидан ҳимоя қилувчи (сизиш токи релеси) қурилмалар билан жиҳозланиши керак. Сизиш токи релесининг техник характеристикаси мазкур Нормаларнинг 3-Иловасида баён этилган талабларга мувофиқ бўлиши лозим.

108. Ёйилиб кетган электр тармоқларида ерга бир фазали туташишлардан икки босқичли ҳимояларни қўллашга йўл қўйилади (мазкур Нормаларнинг 34-бандига қаралсин).

109. Сизиш токи релеларининг созлигини текшириш очиқ кўмир конининг электр хўжалиги учун маъсул шахс томонидан белгиланган муддатларда ўтказилиши керак.

Бунда сизиш токи релесини текширувдан ўтказишнинг даврийлиги:

экскаваторлар ичидаги сизиш токи релеси учун – 10 кунда бир марта;

бурғилаш дастгоҳларининг сизиш токи релеси учун – бир суткада бир мартадан кам бўлмаслиги лозим.

Сизиш токи релесини автомат билан бирга ишга тушиш вақтини олти ойда бир марта, шунингдек релени машинага биринчи марта ўрнатишда ёки бир машинадан бошқасига ўтказилишида текшириш зарур.

9-§. Кучланиши 6-10 kV бўлган тармоқларда

ерга туташишлардан ҳимоя қилиш.

110. Очиқ кўмир конларида ўзиюрар ва кўчма электр қурималарни, шунингдек улар билан бирга шиналарнинг битта секциясидан ёки трансформатор чулғамидан ток билан таъминланувчи стационар электр қурилмаларни, агар тармоқнинг исталган нуқтасида фазанинг ерга туташиши юзага келса, эксплуатация қилиш тақиқланади.

111. Ерга туташиш вақтини қисқартириш ва изоляция шикастланган жойни топишни тезлатиш учун 6-10 kV кучланишли тармоқларда, одатда, ерга туташишдан ҳимоянинг икки босқичли селектив қурилмалари қўлланилиши керак.

112. Биринчи босқич ҳимояси экскаваторларнинг улаш пунктларида ёки секцияли тақсимлаш қурилмаларида ўрнатилиши ва ҳимоя қилинаётган тармоқда ерга туташиш вужудга келганида уни дарҳол ўчириши лозим.

113. Иккинчи босқич ҳимояси РУ-6(10) kV тақсимловчи қурилмалар подстанцияларнинг ячейкаларида ёки гуруҳли РУ-6(10) kV ячейкаларида ўрнатилиши ва тармоқнинг биринчи босқич ҳимояси зонасига кирмайдиган жойларда ерга туташиш содир бўлганида ёки биринчи босқич ҳимояси ишламай қолганида ҳимоя қилинаётган фидерни 0,7 s вақт кечиктирилиши билан ўчириши керак.

114. Кўчма электр қурилмалар карьер подстанцияси шиналарининг битта секциясидан ва “ташқи” истеъмолчилар РУ-6(10) kV подстанцияси ячейкаларидан таъминланганида ҳам 0,7 s дан ортиқ бўлмаган вақтга кечиктирилиши билан ишлайдиган ерга туташишлардан ҳимоя қилиш қурилмалари ўрнатилиши керак.

115. Очиқ кўмир конларининг участкалари саноат корхоналарининг фаза ерга туташганида 2 h давомида ишлаши мумкин бўлган подстанциялари орқали ток билан таъминланганида кўчма электр қурилмаларнинг хавфсиз эксплуатация қилиниши қуйидаги вариантлардан бири бўйича таъминланиши лозим:

1) Очиқ кўмир конларининг тармоқлари шиналарнинг алоҳида секциялар орқали таъминланади ва 113-, 114-бандларга мувофиқ ерга туташишлардан ҳимоялар билан жиҳозланади.

2) Очиқ кўмир конлари ва бошқа истеъмолчиларнинг тармоқлари шиналарнинг бир секциясидан таъминланади. Бунда шиналар секциясидан чиқувчи барча ячейкалар ерга туташишлардан 113-бандга мувофиқ ҳимоя қурилмалари билан жиҳозланади.

3) Очиқ кўмир конларининг тармоқлари ажратгич трансформатор орқали таъминланадилар ва 113-, 114-бандларга мувофиқ ерга туташишлардан ҳимоялар билан жиҳозланадилар.

4) Юқорида санаб ўтилган вариантларни амалга ошириш мумкин бўлмаса, вақтинчалик чора сифатида очиқ кўмир конларини ток билан таъминловчи ячейкаларини ҳимоянинг қуйидаги икки тури билан ҳимоя: очиқ кўмир конларидаги тармоқларда қиска туташувлар рўй берганида ишга тушадиган селектив ҳимоя (113-, 114-бандларга мувофиқ) ва бошқа истеъмолчиларнинг тармоқларида ерга туташишлар юз берганида очиқ кўмир конлари тармоқларини ток билан таъминловчи линияларни 1 s дан ортиқ бўлмаган кечикиш вақти билан ўчирувчи носелектив ҳимоя жиҳозлашга йўл қўйилади.

116. Ерга бир фазали туташишлардан ҳимоя билан ўчирилган электр таъминоти линиялари ўчирилиш сабаблари аниқланиб, носозлик бартараф этилганидан сўнг қайта уланиши керак.

117. Кучланишнинг бир лаҳзада ўчирилиши авария ҳолатларига олиб келиши мумкин бўлган карьер механизмларини (конвейер линиялари, шахта юк кўтаргичлари) ток билан таъминловчи линияларда конвейердан юк туширилишига ёки идишни кўтариш цикли якунланишига қадар “сигнал бўйича” ишга тушадиган ерга бир фазали туташишлардан ҳимоя қилиш қурилмалари қўлланилишига рухсат берилади. “Сигнал бўйича” ҳимоянинг ишга туширилишига қуйидаги шартлар бажарилишида йўл қўйилади:

механизмларнинг ерга уланиши кўчма электр қурилмаларни ерга улаш контури билан электр боғланиши бўлмаган алоҳида контур орқали бажарилиши керак;

ушбу истеъмолчиларнинг линияларини таъминловчи подстанциядаги шиналар секциясидан кўчма электр қурилмалар таъминланмасликлари керак;

таъминловчи линиялар сифатида зирҳланган кабеллар, ҳаво линиялари ёки уларнинг мужассамлиги қўлланилиши зарур;

ерга бир фазали туташувларга қарши ҳимоянинг ишга тушганлиги ҳақидаги сигнал подстанциядан ташқари яна механизмларни бошқариш пультига ҳам берилиши керак;

118. Айрим ҳолатларда, масалан, электр узатиш ҳаво линияларида бир фазали ерга туташишларни топиш мақсадида ҳимояни ўчиришга рухсат берилади, лекин бунда барча ўзиюрар электр қурилмалар тармоқдан узиб қўйилган бўлиш керак.

119. Карьер тармоқларининг аксарият қисми аввалроқ эксплуатацияга киритилган ва 30 А гача ерга туташишига (6 kV гача кучланишли тармоқлар учун) йўл қўйилган подстанциялардан таъминланишини ҳисобга олиб ерга туташишдан ҳимоя қилиш қурилмалари бирламчи ток бўйича 30 А гача бўлган ишга тушиш зоналарига эга бўлишлари керак.

Бунда, электр тармоқларидаги таянчларнинг тури (ёғоч, темирбетон) қандай бўлишидан қатъий назар, тармоқларнинг сиғимий токларини компенсация қилувчи қурилмаларсиз ишлашига йўл қўйилади.

120. Ерга туташишдан ҳимояларнинг созлигини назорат қилиниши бир фазали туташишни имитация қилиш воситасида бажарилади (6-10 kV ли тармоқларда сунъий туташишларсиз).

Зарур ҳолларда, ҳимояларнинг ишга яроқли эканини сунъий туташтиришда махсус методика бўйича текширишга рухсат берилади.

Ҳимояларни текшириш даврийлиги очиқ кўмир конининг электр хўжалиги учун маъсул шахс томонидан белгиланади, лекин бу даврийлик:

а) кўчма тақсимлаш қурилмаларида (улаш пунктлари, секцияли КРУ) ўрнатилган ҳимоялар учун – бир йилда бир марта;

б) подстанция КРУ ячейкаларида ўрнатилган ҳимоялар учун – 3 йилда бир мартадан кам бўлмаслиги керак.

Улаш пунктларида ерга туташишлардан ҳимоя қилувчи қурилмалар созлигини оператив назорат қилиш мосламалари бўлган ҳолатларда текширишлар даврийлиги узайтирилиши мумкин.

10-§. Атмосферавий ва коммутацион ўта кучланишлардан ҳимоя қилиш.

121. Электр ускуналар ва электр тармоқларни атмосферавий ўта кучланишлардан ҳимоя қилиш, ҳимоя воситаларини танлаш, ўрнатиш ва эксплуатация қилиш кончилик ишларининг спецификасини ҳисобга олган ҳолда, “Конлардаги электр қурилмаларни атмосферавий ўта кучланишлардан ҳимоя қилиш бўйича нормативлар” (Свердловск, 1981) талабларига мувофиқ амалга оширилади. “Конлардаги электр қурилмаларни атмосферавий ўта кучланишлардан ҳимоя қилиш бўйича нормативлар”да акс эттирилмаган электр қурилмаларни ҳимоя қилиш учун “3-500 kV кучланишли ўзгарувчан ток электр қурилмаларини ҳимоя қилиш бўйича кўрсатмалар” ва РД 34.21.122-87 “Бино ва иншоотларда яшинга қарши ҳимоя қурилмаларни лойиҳалаш ва ўрнатиш бўйича йўриқнома”дан фойдаланиш керак.

122. Очиқ конлардаги 35 kV гача кучланишли электр ускуналарни коммутацион ўта кучланишлардан ҳимоя қилиш учун рухоксидли резисторлар асосида ишланган ЎКЧ (ОПН) туридаги ўта кучланишларни чекловчи қурилмалар тавсия қилиниши мумкин.

11-§. Ҳимоявий ерга уланиш.

123. Электр экскаваторлар, бурғилаш дастгоҳлари, кўчма КТП лар, улаш пунктлари ва бошқа кўчма электр қурилмаларнинг корпуслари ерга уланиши лозим.

124. Кучланиши 1 kV гача ва ундан юқори бўлган стационар ва кўчма электр қурилмаларнинг ерга уланишини умумий тарзда бажарилиши тавсия этилади.

Умумий ерга улаш қурилмаси марказий ерга улагич, ерга улаш магистрали, ерга уловчи ўтказувчилар ва ерга улаш магистраллари ҳамда кўчма ва ўзиюрар электр қурилмаларнинг корпусларига уланган маҳаллий ерга улагичлардан иборат.

Очиқ кўмир конида ўзаро бирлаштирилмаган бир нечта умумий ерга улаш қурилмаси бўлишига йўл қўйилади.

125. Марказий ерга улагич сифатида ГПП 35/6-10 kV подстанцияси ёки РП-6-10 kV тақсимлаш пунктларининг ерга улаш контурларидан фойдаланишга рухсат этилади.

126. Юқори потенциаллар чиқиб кетишини олдини олиш мақсадида очиқ кўмир конида ГПП 110/35/6-10 kV подстанцияси контурларини, шу жумладан очиқ конда ўрнатиладиган кўчма КТП 110/6-10 kV ва тортиш куч подстанцияси билан бирлаштирилган ГПП контурларини марказий ерга улагич сифатида ишлатилиши тақиқланади.

Электрлаштирилган темир йўл рельсларини ерга улагич сифатида қўлланилиши тақиқланади.

127. Ерга улаш қурилмасининг исталган электр қурилмада ўлчанган Rз қаршилиги қуйидаги қийматларга эга бўлиши керак:

тупроқнинг солиштирма қаршилиги 500 Ω гача бўлганида Rз қаршилик 4 Ω дан ошиши керак эмас;

тупроқнинг солиштирма қаршилиги 500 Ω дан юқори бўлганида Rз қаршилик қуйидаги ифода билан аниқланади

Rз = 4ρ / 500 Ω,

Бу ерда, ρ – тупроқнинг солиштирма қаршилиги, Ω.

Юқорида келтирилган формула бўйича аниқланадиган Rз нинг рухсат этилган чегаравий қиймати 40 Ω дан ошмаслиги керак.

128. Марказий ерга улагичлар ерга улаш магистраллари билан улагичга турли жойларда уланган камида иккита ўтказгичлар билан бирлаштирилиши лозим.

129. Электр қурилмаларнинг ерга уланадиган қисмларини марказий ерга улагич билан бирлаштириш учун магистраль ерга улаш ўтказгичлари ўтказилади.

Ерга улаш ўтказгичлари ҲЛ нинг таянчларида фазали симларнинг пастроғида ўтказилиб, пўлат илмоқлар, кашак ёки изоляторларсиз қозиқларда маҳкамланади.

ҲЛ нинг пастки симидан ерга уловчи ўтказгичгача вертикал бўйича масофа 0,8 m дан кам бўлмаслиги керак.

130. Магистраль ерга уланиш ўтказгичлари сифатида кўндаланг кесимининг юзаси ҳисоблаб билан аниқланадиган, лекин 25 mm2 дан кам бўлмаган пўлат (бир симли ва кўп симли), пўлат-алюминли, алюминли симлардан фойдаланиш лозим.

131. ҲЛ автомобиль йўллари билан кесишиш жойида ерга уловчи ўтазгич шундай осилиши керакки, ҳаракатланаётган транспорт уни узиб юбормаслиги лозим, ерга уловчи ўтказгичдан автотранспортнинг энг туртиб чиққан қисмигача бўлган вертикал масофа 1 m дан кам бўлмаслиги зарур. Агар ушбу шартни бажаришнинг имкони бўлмаса, у ҳолда ерга уловчи ўтказгични ер остидан ўтказишга йўл қўйилади.

132. ҲЛ оралиқларида ерга уловчи ўтказгичларни бирлаштириш болтли бирикмалар, пайвандлаш ёки махсус қисқичлар ёрдамида бажарилиши керак.

Ерга уловчи ўтказгичнинг ҳар бир пролётида уланиш учтадан кўп бўлмаслиги керак.

Ерга уловчи ўтказгичнинг кесилган жойларига турли хил приборлар ва қурилмаларни улаш тақиқланади.

133. Ўзиюрар электр қурилмаларини (экскаватор, бурғилаш дастгоҳлари, кабель барабанлари ва ҳк.) ва эгилувчан кабеллардан ток билан таъминланадиган бошқа электр қурилмаларнинг ерга уланиши кабелнинг ерга уловчи сими орқали амалга оширилиши керак.

134. Ерга уловчи симнинг экскаваторлар, бурғилаш дастгоҳлари, улаш пунктлари ва бошқа ускуналарга уланишини ташқи ерга уловчи болт орқали бажарилиши тавсия қилинади. Ташқи уланиш техник жиҳатдан мураккаб бўлган тақдирда, ерга улаш симини ички болт билан бирлаштиришга йўл қўйилади.

135. Марказий ерга улагичдан анча узоқ масофада жойлашган айрим электр қурилмаларни ерга улаш учун ерга уланишнинг 127-бандда белгиланган қаршилигини таъминлаб берувчи индивидуал ерга улагичлардан фойдаланишга йўл қўйилади. Бунда электр қурилмада ёки унинг яқинида фаза сунъий ерга уланганида таъминловчи линияда ўрнатилган ҳимоянинг 1- ва 2-босқичлари ишлашини текшириш лозим.

136. Ўзиюрар ёки кўчма электр қурилма ичида ўрнатилган электр ускуна корпус билан ишончли контактга эга бўлиши керак, корпус эса, ўз навбатида, ерга уловчи қурилмага уланган бўлиши лозим.

Ускуна ва корпус ўртасидаги ишончли контакт:

·электр пайвандлаш;

·болтли бирикма билан таъминланиши мумкин (бунда контактнинг бўшаб кетиши ва коррозияга қарши чоралар кўзда тутилиши керак). Шунингдек, ерга уловчи занжирларни қўллашга ҳам йўл қўйилади. Занжирларни ускуна ва корпусга уланиш жойлари металл контактни таъминлаши ва коррозиядан ҳимояланган бўлиши керак.

137. Эгилувчан кабелларда ўрнатиладиган бирлаштирувчи кабель қутилари, муфталар ва кабелли ажратгичларни ерга улаш кабелнинг ерга уловчи симларини махсус ерга уловчи қисқичларга бирлаштириш орқали, маҳаллий ерга улагичларни қўлламаган ҳолда, амалга ошириш лозим.

138. Кўчма улаш пунктлари ва трансформатор подстанцияларида маҳаллий ерга улагичларни қўлланмаслигига йўл қўйилади, бунда ерга улаш магистралига уланувчи қўшимча ерга улагич (марказий ерга улагичга ўхшаш) мавжуд бўлиб, унинг уланиши марказий ерга улагич ишдан чиққан ҳолларда ерга улаш қурилмасининг умумий қаршилиги мазкур Меъёрларнинг 127-бандида кўрсатилган қийматлардан ошмаслигини таъминлаши лозим.

139. Ерга уланишнинг қаршилигини назорат қилиш учун ҳар бир электр қурилма ёнида уни ўлчаш керак. Ўлчашларнинг даврийлиги – бир ойда бир мартадан кам бўлмаслиги лозим, ундан ташқари, электр қурилма жойдан-жойга кўчирилганида ва бошқа жойдаги магистраль ерга улаш симига уланганида ҳам қаршилик қиймати ўлчаниши керак.

Ерга уланиш қаршиликларини ўлчашда бошқа электр қурилмаларни ерга улаш магистралидан узиб қўйиш талаб қилинмайди.

12-§. Электрлаштирилган темир йўл транспортининг контактли тармоқлари мавжуд конларда ишлаётган экскаваторларни ерга улаш.

140. Электрлаштирилган транспортнинг контактли тармоқлари мавжуд конларда кон жинси массани юклашда ишлаётган экскаваторларни ерга улаш усулини танлашда қуйидаги ҳолатларга эътибор бериш лозим:

кондаги контакт тармоғини экскаватор чўмичи контакт симига тегиб кетганида тармоқдаги кучланишни ўчириб қўювчи ҳимоя билан жиҳозлашда ерга уланиш одатдаги усулда, яъни умумий ерга уланиш қурилмаси орқали бажарилиши керак;

экскаватор чўмичи контакт симига тегиб кетганида тармоқдаги кучланишни ўчириб қўювчи ҳимояни ўрнатишнинг имкони бўлмаган ҳолларда (бу каби ҳолат 1 500 V кучланишли ўзгармас токнинг тортиш тармоқларида кузатилади) экскаваторларнинг ерга уланишини алоҳида ерга улаш қурилмаси (ерга уланишнинг умумий тармоғи билан металл боғланиши бўлмаган алоҳида контур) орқали амалга ошириш лозим.

Иккала ҳолатда ҳам кабелдаги ерга уловчи симнинг бутунлиги назоратини (автоматик ёки қўлда бажариладиган назоратни) таъминлаш зарур, чунки чўмич контакт симига тегиб кетганида кабелнинг ерга уловчи сими орқали ўтадиган токларнинг қиймати юзлаб ампергача кўтарилиб кетиши мумкин ва унинг куйиб кетишига олиб келиш эҳтимоли мавжуд

Очиқ кўмир конларидаги электр қурилмалар учун хавфсизлик нормалари ва уларни хавфсиз эксплуатация қилиш бўйича талабларга

1-ИЛОВА

Эгилувчан кабеллардаги ерга уловчи симлар узилганида ҳимоя қурилмалари схемалар қўйиладиган техник талаблар.

1-§. Ҳимоя қурилмаларининг жойлашиши.

1. Экскаваторни ток билан таъминловчи кабелнинг ерга уловчи сими узилишига қарши ҳимоя экскаватор кабелини таъминловчи улаш пунктида ўрантилиб, ерга уловчи сим узилганида ўчиргични узиб қўйишга таъсир қилиши керак.

Агар экскаватор ўчиргичи бўлмаган улаш пунктидан ток билан таъминланадиган бўлса, экскаваторни ток билан таъминловчи кабелдаги ерга уловчи сим узилганида, тармоқ двигателини “ўчириш” амалини бажаришга мўлжалланган ҳимояни бевосита экскаваторнинг ўзида ўрнатилишига йўл қўйилади.

2. Магистраль эгилувчан кабелдаги ерга уловчи симнинг узилишига қарши ҳимоя улаш пунктининг ток билан таъминловчи томонида ўрнатилиб, таъминланаётган кабелдаги ерга уловчи сим узилганида “ўчириш” амалига таъсир қилиши керак.

Кабель магистралида кетма-кет ёқилган бир нечта узгичли улаш пунктлари мавжуд бўлса, ушбу пунктларнинг ҳар бирида ерга уловчи сим узилишидан ҳимоя қилувчи қурилма ўрнатилиши керак.

3. 380-1 140 V кучланишли подстанциялар орқали бурғилаш дастгоҳларини ток билан

таъминловчи кабеллардаги ерга уловчи симлар узилишидан ҳимоя қилувчи қурилма ушбу подстанцияларда ўрнатилиши ва ерга уловчи симлар узилганида автоматик узгичларнинг “ўчиришга” таъсир кўрсатиши лозим.

2-§. Ҳимоя қурилмаларига қўйилган асосий талаблар.

4. Ҳимоя қурилмасининг ўлчаш қисми, одатда, кабелнинг ерга уловчи ва қўшимча симларидан ҳосил қилинган ҳалқага уланиши керак. Кабелнинг охирида қўшимча ва ерга уловчи симлар ерга уловчи болтга биргаликда бириктирилиши лозим.

Кабелда бир нечта ерга уловчи симлар бўлса, улар кабелнинг бошида ва охирида бирлаштирилиши керак (параллель уланади). Бу талаб, агар улар бошқа мақсадларда (масофадан туриб бошқариш, сигнализация ва ҳк.) фойдаланилмаса, қўшимча симларга ҳам қўйилади.

5. “Ерга уловчи – қўшимча сим” ҳалқасига узилишни назорат қилиш учун қўйиладиган кучланиш частотаси 50 Hz ўзгарувчан 42 V ли ёки 110 V ли ўзгармас токдан ошмаслиги керак.

6. Ҳимоя қурилмаси ишга тушишини кўрсатувчи мосламаларга ва уни ишга яроқлилигини тезкор текширувчи қурилмаларга эга бўлиши лозим

Очиқ кўмир конларидаги электр қурилмалар учун хавфсизлик нормалари ва уларни хавфсиз эксплуатация қилиш бўйича талабларга

2-ИЛОВА

Ҳимоя, назорат ва бошқаришнинг турли даражаларига эга экскаваторларнинг электр таъминоти схемалари.

ВЛ- воздушная линия

ҲЛ – ҳаво линияси

ПП- приключтельный пункт

УП – улаш пункти

ЗЗЗ - защита замыкания на земле

ЕТҲ - ерга туташишдан ҳимоя

МТЗ – максимальная токовая защита

МТҲ – максимал ток ҳимояси

СПП – секционный приключательный пункт

СУП – секцияли улаш пункти

ВЛ - воздушная линия

ҲЛ – ҳаво линияси

ПП- приключтельный пункт

УП – улаш пункти

ЗЗЗ - защита замыкания на земле

ЕТҲ - ерга туташишдан ҳимоя

МТЗ – максимальная токовая защита

МТҲ – максимал ток ҳимояси

ЗОЗ - защита обрыва замыкающей жилы

ТСУҲ - туташтирувчи сим узилишидан ҳимоя

КБУ – контрольно-блокировочное устройство

НБҚ – назорат-блокировка қурилмаси

АПВ – автоматическое повторное включение

АТЁ – автоматик такрорий ёқилиш

Электр таъминотининг (а) вариантидаги схемаларида экскаваторларнинг улаш пунктлари (УП) сифатида энг содда, яъни узгичлари бўлмаган ячейкаларнинг қўлланилиши кўзда тутилган. Схеманинг ушбу вариантида узгичлар ҳамда ўта юқори токлар ва ерга туташишлардан ҳимоя қилувчи қурилмалар билан жиҳозланган гуруҳли секцияли улаш пунктлари (СУП) ҳимоя-коммутация аппаратлари бўлиб хизмат қилади.

Экскаваторнинг ТСУҲ кабелида ерга туташтирувчи сим узилишидаги ҳимоя ушбу Нормаларнинг 1-Иловасида келтирилган талабларга мувофиқ бевосита экскаваторнинг ўзида ўрнатилади.

Шикастланган улаш жойини топишни тезлаштириш мақсадида, шунингдек УП ячейкаларида ерга туташиш ва фазалараро туташиш бўйича сигнализация қурилмаларини ўрнатишга йўл қўйилади. Бу қурилмалар ахборотни эслаб қолиши билан бирга “сигнал бўйича” ишлашлари керак.

Электр таъминотининг (б) варианти бўйича схемаларида улаш пунктлари сифатида узгичли ва ўта юқори токлар ва ерга туташишлардан ҳимояловчи қурилмалари бўлган ячейкалар қўлланилади. СУП секцияли улаш пунктида бўйлама селективликни таъминлаш учун мос равишда 0,2 ва 0,35 s га кечиктирилиши билан ишга тушиб кетувчи ҳимояларни (МТҲ –

максимал ток ҳимояси, ЕТҲ - туташидан ҳимоя) ўрнатишга йўл қўйилади.

Шикастланган участкага кучланишнинг такрорий берилишига йўл қўймаслик, шикастланишни топиш жараёнини автоматлаштириш ва ушбу тартибот хавфсизлигини ошириш мақсадида узгичли улаш пунктларини назорат-блокировка қурилмалари (НБҚ) ва автоматик такрорий ёқилиш (АТЁ) қурилмалари билан бирга қўшиб жиҳозлаш тавсия қилинади (в варианти). НБҚ ва АТЁ қурилмалари жавоб берадиган техник талаблар мазкур Нормаларнинг 4- ва 5-Иловаларда келтирилган.

Очиқ кўмир конларидаги электр қурилмалар учун хавфсизлик нормалари ва уларни хавфсиз эксплуатация қилиш бўйича талабларга

3-ИЛОВА

Изоляция назорати ва токнинг ерга сизишидан ҳимоя қилувчи қурилмаларга бўлган техник талаблар.

1. Ерга уч фазали симметрик сизишдаги ҳимоя ишга тушишининг қаршилиги 1-жадвалда келтирилган қийматларга мувофиқ бўлиши лозим.

1-жадвал

Тармоқнинг номинал кучланиши, V

Ишга тушиш қаршилиги, бир фаза учун камида, Ω

127

3,3

220

10,0

380

10,0

660

30,0

1140

60,0

Эслатма: Учта фаза учун жадвалда келтирилган қийматлар уч баробар камайтирилади.

2. Бир фазали ток сизишидаги ҳимоя қаршилиги шундай танланиши керакки, изоляция қаршилиги уч фазали ток сизишидаги ишга тушиш қаршилигидан кам бўлмаганида, кўрсатилган қаршиликдан оқиб ўтувчи узоқ давом этадиган сизиш токи 0,025 А дан (ўлчанадиган токни ҳисобга олган ҳолда) ошмаслиги лозим.

3. Г-Д тизимларининг ўзгармас ток тармоқларидаги икки қутбли симметрик ток сизишларидан ҳимоянинг ишга тушиб кетиш қаршлиги 2-жадвалда келтирилган қийматларга мувофиқ бўлиши керак.

2-жадвал

Тармоқдаги номинал

кучланиш, V

Ишга тушиш қаршилиги битта қутбга камида, kΩ

110

2,2

220

4,4

300

6

400

8

440

9

600

12

700

14

900

18

1 500

30

4. Ўзгарувчан ток тармоғи ва тўғриланган ток ўртасида электр боғлиқлиги бўлган тармоқлардаги ток сизишига қарши ҳимоя ишга тушишининг қаршилиги:

а) таъминловчи тармоқдаги кучланиш 380 V бўлганида:

·ўзгарувчан ток тармоғи томонида - бир фазага 10 kΩ

·тўғриланган ток тармоғи томонида - бир қутбга 11 kΩ

б) таъминловчи тармоқдаги кучланиш 660 V бўлганида:

·ўзгарувчан ток тармоғи томонида - бир фазага 30 kΩ

·тўғриланган ток тармоғи томонида - бир қутбга 18 kΩ

в) таъминловчи тармоқдаги кучланиш 1 140 V бўлганида:

·ўзгарувчан ток тармоғи томонида - бир фазага 60 kΩ

·тўғриланган ток тармоғи томонида - бир қутбга 32 kΩ

5. Вақтни кечиктирмасдан ўчириладиган тармоқлардаги сизиш токларидан ҳимоянинг ишга тушиб кетиши вақти бир фазали сизиш қаршилиги 1 kΩ бўлганида ўзгарувчан ток тармоқларида 660 V гача кучланиш учун 0,1 s дан, 1 140 V кучланиш учун – 0,07 s дан ошмаслиги керак.

Сизиш токларидан ҳимоя қилувчи аппаратлар ва тармоқни узиб қўювчи коммутация аппаратининг ишга тушиб кетишининг умумий вақти қуйидаги кўрсаткичлардан ошмаслиги лозим:

а) кучланиши 660 V гача бўлган ўзгарувчан ток тармоқлари,

·шу жумладан тиристорли ўзгартгичлари бўлган тармоқлар учун 0,2 s

б) кучланиши 660 V дан юқори ва 1 140 V гача бўлган ўзгарувчан ток тармоқлари,

·шу жумладан тиристорли ўзгартгичлари бўлган тармоқлар учун 0,12 s

Ток сизишлари бир фазали ва уч фазали бўлиб, қаршиликларига тенг ҳолатларда сизиш токларидан ҳимоянинг ишга тушиши меъёрланмайди.

6. Токнинг ерга бир фазали туташишларида (сизишларида) икки босқичли ҳимоя қурилмалари 1- ва 2- расмларга мувофиқ ўрнатилиши керак. Бунда трансформатор нейтрали ерга (корпусга) қаршилиги 500-600 Ω, қуввати 150-200 W бўлган резистор орқали бирлаштирилиши лозим. Бунда тешувчи токдан сақлагичларни ўрнатмасликка йўл қўйилади.

Резисторнинг трансформатор нейтрали ва ерга (корпусга) уланиши кўндаланг кесими 4 mm дан кичик бўлмаган иккита мустақил сим орқали бажарилиши керак.

7. Истеъмолчилар ток билан 2-расмдаги схема бўйича таъминланишида кабелларнинг ерга уловчи симлари узилганида “узиш” учун ишлайдиган ҳимоя кўзда тутилган бўлиши лозим.

8. Ҳимоянинг ишга тушиб кетишига олиб келадиган бир фазали туташиш (сизиш)нинг минимал токи 0,025 А га тенг бўлиши лозим

9. Биринчи ва иккинчи босқич ҳимояларининг, бир фазали сизишнинг қаршилиги 1 kΩ га тенг бўлганида, хусусий ишга тушиб кетишларининг вақти 0,1 s дан ошмаслиги керак.

10. Ҳимоянинг иккинчи босқичи учун вақтнинг кечиктирилиши 0,2 s дан ошмаслиги лозим.

ВФ – выключатель фидерный

ФУ – фидер узгичи

Нулевой рабочий проводник

Нолли ишчи ўтказгич

Потребители 380 V

380 V ли истеъмолчилар

Корпус экскаватора

Экскаватор корпуси

Потребители 220 V

220 V ли ток истеъмолчилар

1-расм.Ток сизишидан икки босқичли ҳимоянинг экскаватор ичидаги 220-380 V ли тармоқда жойлашиш схемаси

РУ1с – биринчи босқич сизиш релеси

РУ2с – иккинчи босқич сизиш релеси

R0– трансформатор нейтралини ерга улаш занжиридаги резистор

11. 1 kΩ ли бир фазали сизишдаги ўчирилишнинг умумий вақти шундай бўлиши керакки, электр токини миқдори 50 mА·s дан ошмаслиги лозим.

12. Ток сизишларида ишга тушадиган барча ҳимоялар ишга яроқлилигини тезкор назорат қилувчи занжирларга эга бўлишлари керак.

Бир фазали (бир қутбли) ток сизишини имитация қилувчи сизиш релесини текширув қаршилиги ишга тушиб кетиш қаршилигининг 80% ни, икки босқичли ҳимоялар учун эса – 1 kΩ ни ташкил этиши лозим.

Бурстанок

Бурғилаш дастгоҳи

Нулевой рабочий проводник

Нолли ишчи ўтказгич

ЗОЗ - защита обрыва замыкающей жилы

ТСУҲ – кабелнинг ерга уловчи сими узилишидаги ҳимоя

ЗЖ

ЕУС – ерга уловчи сим

Светильник

Ёритгич

РУ – реле утечки

СР – сизиш релеси

Корпус подстанции

Подстанция корпуси

2-расм. Бурғилаш дастгоҳлари ва кўчма подстанцияларини ёритиш қурилмасини таъминлашдаги ток сизишларидан икки босқичли ҳимоянинг жойлаштириш схемаси

РУ1с – биринчи босқич сизиш релеси

РУ2с – иккинчи босқич сизиш релеси

ТСУҲ – кабелнинг ерга туташтирувчи сими узилишидаги ҳимоя

R0 – трансформатор нейтралини ерга улаш занжиридаги резистор

Очиқ кўмир конларидаги электр қурилмалар учун хавфсизлик нормалари ва уларни хавфсиз эксплуатация қилиш бўйича талабларга

4-ИЛОВА

Назорат-блокировка қурилмаларига қўйиладиган асосий талаблар.

1. Назорат-блокировка қурилмаси (бундан буён - НБҚ) қуйидаги вазифаларни бажариш учун мўлжалланган:

·экскаваторларнинг эгилувчан кабелларидаги бир фазали шикастланишларни аниқлаш;

·изоляторлар тешилганида, симлар узилганида ва шу каби шикастланишларда ҳаво линияларидаги симларнинг ерга туташишларини аниқлаш.

2. НБҚ кучланиш берилгунига қадар узгич бошқарилишининг (маҳаллий, масофадан туриб, автоматик) барча вариантларида линияни назорат қилиши керак. Линия изоляциясида шикастланишлар бўлмаган ҳолатларда НБҚ кучланишни улашга рухсат бериши керак, акс ҳолда узгичнинг улаш занжири блокировка қилиниши лозим.

3. НБҚ даги назорат қилувчи кучланиш сифатида тўғриланган токдан фойдаланиш мумкин.

4. Тўғриланган назорат токли НБҚ қуйидаги тавсифларга эга бўлиши лозим:

назорат қилинувчи линия ерга металл орқали уланганидаги назорат токининг катталиги 0,025 А дан юқори бўлмаслиги лозим;

салт юриш назорат кучланиши 1-расмда берилган кўрсаткичларга мувофиқ назорат қилинувчи линиянинг ерга нисбатан сиғимига боғлиқ равишда белгиланиши керак;

зарядли токнинг ишлаб кетиш учун белгиланган ўрнатма қийматлардан катта бўлган сакрашлари вақтида адаштирувчи (сохта) ишлаб кетишларга йўл қўймаслиги керак.

5. Сизиш токининг актив қаршилиги бўйича НБҚ ишлаб кетишининг ўрнатма қиймати 120-200 kΩ чегарасида бўлиши лозим.

1-расм.Назорат кучланишининг тармоқ сиғимига боғлиқ бўлган даражалари:

1- ва 2-чизиқлар – назорат кучланишининг биринчи ва иккинчи босқичларининг мувофиқ чегаралари

Очиқ кўмир конларидаги электр қурилмалар учун хавфсизлик нормалари ва уларни хавфсиз эксплуатация қилиш бўйича талабларга

5-ИЛОВА

6-10 кВ ли линиялар ерга туташишдан ҳимоя қилувчи қурилмалар

томонидан ўчирилганидан кейин автоматик такрорий

уланишларни бажаришдаги хавфсизлик талаблари.

1. АТУ қурилмаларини карьерларнинг тармоқларида қўлланилишининг ўзига хос хусусиятлари:

·бир фазали ҳимоявий ерга уланишлардан ҳимоя қилиш қурилмалари томонидан линиялар узиб қўйилганидан кейин узоқ вақт давомида чиқишларнинг ЭЮК ларини генерация қилувчи ўта қувватли двигателлар сони кўплиги;

·эгилувчан кабелларда бир фазали тешилишларнинг юқори эҳтимоллиги ва частотаси мавжудлиги билан шартланади

2. Автоматик такрорий уланиш:

·бир марта ишга тушишни;

·линияда уланишга команда бериш чиқишлар ЭЮК (электр юритувчи куч) тўлиқ сўнганидан ва изоляция ҳолати назорат қилинганидан кейин бажарилишини таъминлайдиган аппаратлар орқали амалга оширилиши керак.

3. Такрорий уланиш аппаратураси мазкур Нормаларнинг 4-Иловасида баён этилган назорат-блокировка қурилмалари билан бирга қўшилиб ишлай олишлари лозим.

Очиқ кўмир конларидаги электр қурилмалар учун хавфсизлик нормалари ва уларни хавфсиз эксплуатация қилиш бўйича талабларга

6-ИЛОВА

380 В ли тармоқлар ва ностандарт кучланишли тармоқларни битта сизиш токи релеси билан ҳимоя қилиш мақсадида уларни бирлаштириш бўйича тавсиялар.

Ностандарт кучланишли тармоқларни ток билан таъминловчи трансформаторнинг бирламчи 380 V ли ва иккиламчи чулғамлари резистор R орқали қуйида келтирилган схемалар бўйича бирлаштирилади. Сизиш токи релеси ишлашини текшириш учун схемада резистор R ва S кнопкаси (калити) кўзда тутилади.

R ва R резисторларининг параметрлари: қуввати – 15-20 W, қаршилиги – 2,7 kΩ.

Сеть 0,38 kV

0,38 kV ли тармоқ

Уч фазали трансформаторларни бирлаштиришнинг схемаси

Бир фазали трансформаторларни бирлаштириш схемаси

Очиқ кўмир конларидаги электр қурилмалар учун хавфсизлик нормалари ва уларни хавфсиз эксплуатация қилиш бўйича талабларга

7-ИЛОВА

1-жадвал

Электр тизимининг вазифаси

“Кечиктириб” ўчириш (СВВ), “вақтни кечиктирмасдан ўчириш” (БВВ)

1. 380 V гача кучланишли уч фазали ўзгарувчан ток билан тиристорли блокларни ва шахсий эҳтиёжлар (уйғотиш) генераторларини таъминлаш

СВВ *1

2. 220 V кучланишли ўзгарувчан ток билан ёритиш тизимини таъминлаш

БВВ

3. Доимий ва тўғриланган токларнинг бош юритмалари (Г-Д, ТП-Д,

ТПЧ-АД тизимларининг)ни таъминлаш

СВВ *1

4. Бир вақтнинг ўзида турли вазифали истеъмолчиларни таъминлаш

СВВ *1 – экскавация циклини бажаришда,

БВВ – бош юритмалар ишламаётганида

_____

*1) Вақтни кечиктириш экскаваторнинг техник шартларида белгиланади.

Очиқ кўмир конларидаги электр қурилмаларга кўрсатилган механик таъсирларнинг катталиклари

2-жадвал

Электр қурилма тури

Бутловчи электр ускуналарнинг жойлаштирилиши

Вибрацилар

Кўп марталик зарбалар

Бир марталик зарбалар

частота-лар диапа-

зони,

Hz

макс.

тезл.,

m/s2

тезла-ниш,

m/s2

даво-мий-лиги,

ms

тезла-ниш,

m/s2

даво-мий-лиги,

ms

Экскаваторлар (одим-ловчи, роторли, чўми-чининг ҳажми 20 m3 дан кам бўлган механи-зациялаштирилган белкураклар), айланма бурғилаш дастгоҳлари

Полга маҳкамланиши билан бурилувчи платформаларда, шкафлар, шчит-лар, панеллар, пультларда

1-35

0,5

15*1

2-15*1

-

-

Экскаваторлар –

чўмичининг ҳажми 20 m3ва ундан ортиқ бўл-ган механизациялаш-тирилган белкураклар ва зарба-айланма бурғилаш дастгоҳлари

Шу каби

1-35

0,5

15

2-15

-

-

6(10) kVВ кучланишли кўчма улаш пунктлари, 220–1 140V паст кучла-нишли кўчма транс-форматор подстан-циялари, кабель қутилари ва муфталари

Пол ва девор-ларда, шчит ва пультларда

-

-

-

-

10*1

20-50*1

_____

*1 Талаблар фақат мустаҳкамлик бўйича, қолганлари барқарорлиги ва мустаҳкамлиги бўйича. “Мустаҳкамлик” ва “барқарорлик” атамалари ГОСТ 16962 бўйича.

Карьер электр қурилмалардаги электр ускуналар ўрнатиладиган жойлардаги чангнинг максимал концентрациялари.

3-жадвал

Электр қурилма тури

Электр ускуна ўрнатиладиган жой

Ҳаводаги чангнинг концентрацияси,

mg/m3

Экскаватор–механизациялашган белкураклар:

кўмирли лаҳим тубида ишлаганида

кон жинсли лаҳим тубида ишлаганида

кузов ичида

экскаватор стреласида

кузов ичида

экскаватор стреласида

150-180

300-800

120-160

180-200

Роторли экскаваторлар

юклаш қурилмаси ёнида

экскаватор ичида

500-800

70-90

Одимловчи экскаваторлар

кузов ичида

5

Бурғилаш дастгоҳлари

кузов ичида

90-120

Улаш пунктлари, кўчма трансформатор подстанциялари ва ҳк.

корпуслар ичида

5-10 *1

_____

*1 Портлатиш ишларида кейин онда-сонда вужудга келувчи концентрациялар

4-жадвал

Стационар ЭУЛ

Кўчма ЭУЛ

Алюминий сим - 185 mm2 дан катта эмас

Алюминий сим - 120mm2 дан катта эмас

Пўлат-алюминий сим - 150 mm2 дан катта эмас

Пўлат-алюминий сим - 95mm2 дан катта эмас

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1NHH qabul qilishqabul qilish31 декабрь 2017 год"Sanoatgeokontexnazorat"

So`rovnoma natijalari