Hujjat nomi
Шахталарда қўлланиладиган кўтариш қурилмаларини эксперт текширувлардан ўтказиш бўйича методик кўрсатмалар
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiYo`riqnoma
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiO`zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Yer qarini geologik o`rganish, sanoatda, konchilikda va kommunal-maishiy sektorda ishlarning bexatar olib borilishini nazorat qilish davlat inspektsiyasi (Sanoatgeokontexnazorat)
Muhokama boshlanishi (sana)2016-08-18 16:50:03
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-09-02 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Шахталарда қўлланиладиган кўтариш қурилмаларини эксперт текширувлардан ўтказиш бўйича методик кўрсатмалар

“Шахталарда қўлланиладиган кўтариш қурилмаларини эксперт текширувлардан ўтказиш бўйича методик кўрсатмалар” (кейинчалик матнда – Методик кўрсатмалар) Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида» Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 39-сон, 386-модда), шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.12.2008 йилдаги 271-сон “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида” қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 50-сон, 496-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 11 майдаги 131-сон “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси тузилмасини янада такомилларштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2011й., 19-сон, 191-модда), шунингдек “Саноатгеоконтехназорат” ДИ бошлиғининг 09.09.2009й. 172-сон “Саноат хавфсизлиги экспертизасини амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 41-сон, 446-модда) мувофиқ ишлаб чиқилган.

Атамалар ва таърифлар

Ишламай қолиш – конструкциялар, бинолар ва иншоотларнинг ишга лаёқатлиги бузилиши билан боғлиқ ҳодиса.

Конструкцияларни текширувдан ўтказиш – техник ҳолатини баҳолаш ва кўтариб турувчи хусусиятларини тиклаш лойиҳасини ишлаб чиқиш, кучайтириш ёки реконструкция қилиш учун зарур бўлган конструкциянинг техник ҳолати тўғрисидаги маълумотларни йиғиш бўйича қидирув ишлари мажмуаси.

Конструкцияларни натурада текширувдан ўтказиш – конструкциялардаги четланишлар, дефектлар ва шикастланишларни аниқлаш мақсадида, зарур ҳолларда махсус асбобли методлар қўллаган ҳолда, уларни табиий шароитларда (натурада) кўрикдан ўтказиш ва ўлчаш.

Намуна – конструкциянинг характерли участкасидан олинган намуна (парча), ундан материалнинг амалдаги хоссаларини аниқлаш мақсадида стандарт намуналар тайёрланади.

Ишга яроқли ҳолат – объектнинг норматив-техник ва (ёки) конструкторлик (лойиҳа) ҳужжатларнинг барча талабларига жавоб берадиган ҳолати.

Ишлай оладиган ҳолат – объектнинг берилган функцияларни бажара олиш қобилиятини характерловчи параметрлари норматив-техник ва (ёки) конструкторлик (лойиҳа) ҳужжатларнинг барча талабларига жавоб берадиган ҳолати.

Қисман ишлай олмайдиган ҳолат – объектнинг берилган функцияларни қисман бажара оладиган ҳолати.

Ишлай олмайдиган ҳолат – объектнинг берилган функцияларни бажара олиш қобилиятини характерловчи параметрларининг ҳеч бўлмаса биттаси норматив-техник ва (ёки) конструкторлик (лойиҳа) ҳужжатларнинг талабларига жавоб бермайдиган ҳолати.

Чекланган ҳолат – объектдан фойдаланиш мумкин бўлмаган ёки фойдаланиш мақсадга мувофиқ эмас ёхуд ишга яроқли ҳолатини тиклаш имкони бўлмаган ёки мақсадга мувофиқ эмас ҳолати.

Кам аҳамиятли нуқсон (дефект) – ускунадан белгиланган вазифаси бўйича фойдаланишга, унинг узоқ муддат хизмат қилишига сезиларли таъсир кўрсатмайдиган нуқсон.

Аҳамиятли нуқсон (дефект) - ускунадан белгиланган вазифаси бўйича фойдаланишга, унинг узоқ муддат хизмат қилишига сезиларли таъсир кўрсатадиган, лекин критик бўлмаган нуқсон.

Критик нуқсон (дефект) - ускунадан белгиланган вазифаси бўйича фойдаланишга деярли имкон бермайдиган ёки хавфсизлик талабларига мувофиқ фойдаланишга йўл қўйилмаслигини тақозо қилувчи нуқсон.

Шахтада қўлланиладиган кўтариш қурилмаси – кўтарма машина, шахта минораси (копери), мустаҳамлаш иншооти ва ствол жиҳозидан иборат кўтариш мажмуаси

Қабул қилинган қисқартишлар

ШКҚ - шахтада қўлланиладиган кўтариш қурилмаси

ШКМ - шахтада қўлланиладиган кўтарма машина

ЭТК – эксперт-техник комиссия

1. Умумий қоидалар

1-§. Вазифаси ва қўлланилиш соҳаси

1. Ушбу Методик кўрсатмалар шахтада қўлланиладиган кўтариш қурилмаларини текширувдан ўтказишда раҳбар ҳужжат ҳисобланиб, келгусида қурилмалардан хавфсиз ва авариясиз фойдаланиш имкониятини аниқлаш мақсадида ўтказиладиган текширувларнинг ҳажмлари ва методларини белгилаб беради.

2. Ушбу Методик кўрсатмаларнинг талаблари вертикал стволллардаги кўтариш қурилмаларига тааллуқли. Методик кўрсатмалар қия лаҳимлардаги ШКМ ларни баҳолаш учун фойдаланилиши мумкин. Методик кўрсатмаларда қия лаҳимлардаги мустаҳкамлаш иншоотларини ва улардаги рельсли йўлларни баҳолаш мезонлари кўрилмайди.

3. ШКҚ ни эксперт текширувдан ўтказиш – техник ташхис (диагностика), яъни элементлар, узеллар ва конструкцияларнинг техник ҳолатини аниқлаш бўйича ишлар мажмуасидир.

4. ШКҚ ни эксперт текширувдан ўтказиш завод йўриқномалари ва норматив-техник ҳужжатлар талабларига мувофиқ белгиланган тартибда ўтказиладиган ускуналарга техник хизмат кўрсатиш, тафтиш қилиш ва созлаш ишларини ўрнини босмайди.

5. ШКМ ни эксперт текширувдан ўтказиш норматив хизмат муддати якунланганидан кейин ўтказилади, кейинчалик эса 5 йилда камида бир марта бажарилади. Копер, мустаҳкамлаш иншооти ва ствол жиҳозини эксперт текширувдан ўтказиш дастлабки кўрик вақтида эксперт текширув зарурати аниқланган ҳолатларда амалга оширилади. Фойдаланиш муддати тугаган ҳолларда бошқа ускуналар ҳам ШКҚ эксперт текширувининг умумий ҳажмига киритилади.

ШКҚ таркибидаги ускуналар, шунингдек, авария сабабларини текшириш бўйича комиссиянинг тегишли қарорига кўра, “Саноатгеоконтехназорат” ДИ органларининг бундай текширув ўтказиш тўғрисида асосланган кўрсатмалари ва ш.к. мавжуд бўлган ҳолларда ҳам эксперт текширувдан ўтказилади.

6. ШКМ нинг норматив хизмат муддати қуйидагича қабул қилинади:

барабанининг диаметри 2,0 m гача бўлган ШКМ учун - 15 йил;

барабанининг диаметри 2,0 m дан 3,0 m гача бўлган ШКМ учун - 20 йил;

барабанининг диаметри 3,0 m дан катта бўлган ШКМ учун - 25 йил;

кўп арқонли ШКМ учун - 25 йил.

2-§. ШКҚ ни эксперт текширувдан ўтказишни ташкил этиш

7. ШКҚ ни эксперт текширувдан ўтказиш “Саноат хавфсизлиги экспертизасини амалга ошириш қоидалари”да (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 41-сон, 446-модда) белгиланган тартибда амалга оширилади.

8. Текширувни бошлашдан аввал қуйидагилар учун ҳужжатлар бўлиши зарур:

кўтарма машина;

кўтарма идишлар;

осма ва парашют қурилмалари;

босим остида ишлайдиган идишлар;

шахта стволи;

кўтариш қурилмасининг лойиҳаси (кўтарма машина, копер ва ствол чизмалари);

фойдаланиш даврида кўтариш қурилмаларида содир бўлган авариялар бўйича текширувлар далолатномалари;

шахта кўтариш қурилмасида сўнгги 3 йил ичида ўтказилган тафтиш, созлаш ва синаш ишлари бўйича техник ҳисоботлар;

арқонларни бирламчи ва такрорий синовлари ўтказилганини тасдиқловчи гувоҳномалар;

арқонларни кўрикдан ўтказиш ва уларнинг сарфланиши қайд этиш китоби;

кўтариш қурилмасини кўрикдан ўтказиш китоби;

шахталар стволларини кўрикдан ўтказиш китоби;

кўтариш қурилмасини маркшейдерлик текширувлари далолатномалари;

ўтказгичлар ейилиши ва хариларни коррозиядан ейилиши бўйича ҳар йилги (ёғоч ўтказгичлар учун – ҳар ярим йилдаги) асбобий текширув натижалари;

ствол бўйича геологик ва гидрогеолгик лойиҳавий қирқимлар ҳамда жинсларнинг мустаҳкамлиги, ёриқлилиги ва бошқа физик-механик хоссалари, жумладан ствол яқинидаги тектоник бузилишлар тўғрисидаги маълумотлар;

ствол яқинидаги қатламлар бўйича кон ишлари режаси ва очиш схемаси, ствол атрофидаги сақловчи целикларнинг схемаси;

стволни қазиб бориш журнали;

мустаҳкамлаш иншоотлари ва ствол жиҳозларининг аввалги текширувлари бўйича тузилган далолатнома ва баённомалар;

илмий-текшириш ташкилотларининг текширилаётган ствол бўйича тавсиялари;

ШКМ тормоз қурилмасининг батафсил схемаси;

аввалги назорат натижалари бўйича ШКҚ нинг масъул элементлари дефектоскопияси баённомалари.

Техник ҳужжатлар рўйхати ШКҚ нинг экспертизадан ўтказилиши лозим бўлган элементлари сони ва турига боғлиқ равишда ўзгатирилиши, шунингдек ЭТК талабига кўра бошқа материаллар билан тўлдирилиши мумкин.

II. ШКМ ни текширувдан ўтказиш технологияси ва техник ҳолатини баҳолаш

1-§. Умумий қоидалар

9. ШКМ нинг механик қисми ҳолатини текширувдан ўтказишда вибрацион назорат ва масъул элементлар (электр двигатель, редуктор, бирлаштирувчи муфталар, барабан) ҳолатининг диагностикаси амалга оширилади.

10. ШКҚ ускуналаридаги элементларнинг металл қисмлари ҳолатини текширувдан ўтказиш визуал кўрик, емиришсиз назоратнинг физик методларини қўллашдан ва намуналарни танлаб олишдан иборат.

11. ШКМ, шахта копери, мустаҳкамлаш иншооти ва стволнинг қаттиқ жиҳозлари элементларини дефектоскопия қилишда емиришсиз назоратнинг физик методлари қўлланилади.

12. Емиришсиз назоратдан ўтказилиши зарур бўлган ШКҚ элементларининг рўйхати, фойдаланиладиган норматив-техник ҳужжатлар, назорат методлари, ШКҚ ни техник диагностикасини ўтказишда бракка чиқариш нормалари 9-иловада келтирилган.

13. Аниқланган дефектлар хавфлилигининг баҳоланиши норматив-техник ҳужжатлар ва мазкур Методика талабларига мувофиқ берилади.

14. Хавфсиз ва авариясиз фойдаланиш имкониятини аниқлаш мақсадида ШКҚ элементлари: ШКМ, шахта копери, мустаҳкамлаш иншооти ва ствол жиҳозлари, кўтариш идишлари, посангилари, осма (тиркаладиган) қурилмалари, арқонларининг техник текшируви натижалари бўйича ШКҚ нинг ҳолати баҳоланади.

2-§. ШКМ механик қисми узелларининг вибродиагностик текшируви

ва ҳолатини баҳолаш

15. Виброўлчовларни ўтказиш бўйича тавсиялар (ВЎТ) ШКМ амалдаги ҳолатини текширувдан ўтказиш ва баҳолаш ҳамда ушбу турдаги ускунани таъмирлаш ва фойдаланиш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш учун мўлжалланган.

16. ШКМ амалдаги техник ҳолатини тавсифловчи вибрация параметрларининг назорати фойдаланиш вақтида, шунингдек монтаж ва таъмирлашдан кейин амалга оширилади.

17. ВЎТ механик тебранишлар параметрларини икки турдаги ўлчовларини белгилайдилар:

назорат ўлчовлари

диагностик ўлчовлар

18. Назорат ўлчовлари ШКМ узеллари техник ҳолатини вибрациянинг умумий даражаси бўйича баҳолашга мўлжалланган бўлиб, бунда дефектлар ва уларнинг келиб чиқиши сабаблари аниқланмайди.

19. Диагностик ўлчовлар дефектлар ва уларнинг келиб чиқиши сабабларини аниқлаш, дефектлар ривожланиши даражасини баҳолаш ва прогнозлаш ҳамда уларни бартараф қилиш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш учун мўлжалланган.

20. Виброўлчовларни ўтказиш бўйича тавсиялар:

таъмирлаш ва монтаж ишларини ўтказиш;

фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатиш;

ускуналар техник ҳолатини бошқа диагностик методлар (трибодиагностика, параметрли диагоностика ва ш.к.) воситасида баҳолаш каби бошқа норматив-техник ҳужжатлар билан бирга қўлланилади.

21. Диагностик ўлчовлар тури ва ҳажми диагностик текширувларнинг мақсадлари билан белгиланиб, ишлаб чиқилган методикалар ва дастурларга мувофиқ махсус диагностика аппаратураси ва ҳисоблаш воситалари ёрдамида бажарилади.

22. Асбоблар билан жиҳозланиш. Диагоностика бўйича ишларни бажариш учун қуйидаги асбоблар зарур:

компьютер;

вибрацияни ўлчайдиган частотали анализатор;

ахборот жамловчи асбоб.

23. Ўлчанадиган кўрсаткичлар:

вибрация тезлиги;

вибрация силжиши;

вибрация тезланиши.

24. Вибрациянинг назорат қилинаётган параметрларини ўлчаш диапазонлари 1-жадвалдаги маълумотларга мос келиши лозим.

1-жадвал

Назорат қилинаётган параметр

Частота диапазони

Динамик диапазон

Ўлчовлардаги хатоликлар (четланишлар)

частота бўйича

амплитуда бўйича

Ve

10 – 1000

0,1 – 30 mm/s

Sa

1 – 300

0,01 – 3 µm

3 %

6 %

a

10 – 5000

(0,1 – 30) g

25. Махсус диагностик ўлчашларнинг асосий тури сифатида вибросигналнинг спектрал таркибий қисмларини амплитудалари ва частоталарини 1 дан 5 kHz гача частотали диапазонда ўлчаш (спектрал анализ) қўлланилади.

Махсус таркибий қисмларни фильтрлаш энсиз полосали фильтр ёки рақамли методлар воситасида частота бўйича ±3% хатолик билан амалга оширилади. 1/12 октавали фильтрлардан фойдаланишга йўл қўйилади.

Ўлчанаётган кўрсаткичлар ±6% хатолик билан аниқланишлари керак.

26. Махсус диагностик ўлчашларда анализнинг қўшимча воситаси сифатида айланиб ўтувчилар ва орбиталар анализи, вибрация сигналларини кепстрал ва вейлет анализидан фойдаланишга йўл қўйилади.

27. Вибросигналларни спектрал анализи қўлланилиши билан диагностика маркази томонидан қуйидаги ишлар бажарилади:

диагностика қилинаётган ускунанинг стационар ишлаш режимидаги вибрацияларини спектрал характеристикалари қайд қилинади;

режимли (тезланиш-тормозланиш) характеристикалари қайд этилади;

контурли характеристикалар қайд этилади;

ШКМ агрегатларининг ўз частоталари аниқланади.

28. Стационар ишлаш режимида вибрациянинг спектрал характеристикалари назоратнинг штатли нуқталарида аниқланади (31-банд):

агрегат фойдаланиш учун ишга туширилганидан сўнг ва мосланиш жараёни (таянч спектрлар қайд этилиши) тугаганидан кейин;

дефект пайдо бўлганини тасдиқловчи назорат ўлчовлар ўтказилганидан кейин;

ШКМ таъмирлаш ёки созлаш учун тўхтатилишидан олдин;

ШКҚ техник ҳолатини эсперт текширувидан ўтказишда.

29. Таянч спектрларни қайд этиш ШКМ нинг нуқсонсиз ҳолатини тавсифловчи спектрал таркибий қисмлар амплитудаларини қайд қилиш мақсадида бажарилади.

30. Таянч спектрлар, агар уларнинг компонентлари “огоҳлантириш” даражасидан юқори бўлмаса (2-жадвал), ШКМ агрегатлари техник ҳолатини баҳолаш учун таянч маскалар сифатида қабул қилинадилар.

2-жадвал

Спектрал компонентлар

Спектрал таркибий қисмлар амплитудасининг даражаси

«Огоҳлантириш»

«Таҳдид»

Умумий даража

5,6

9,7

Субгармониклар

0,3

0,5

fвр

4,5

7,1

(2 – 3) fвр

2,7

5,4

> 3 fвр

1,8

3,6

31. Назорат ўлчовлари барча штатли нуқталарда ўлчашлар ўтказилишини ва вибрациянинг назорат қилинадиган диагностик параметрлари қайд этилишини кўзда тутади (1-расм).

Назорат ўлчовлари натижалари ШКМ нинг ўлчашлар ўтказилган ишчи параметрлари (идишнинг ҳаракатланиш йўналиши, сарфланаётган қувват, узатма двигателдаги роторнинг айланиш частотаси, идишнинг ҳаракатланиш тезлиги) билан бирга махсус журналда қайд этилиши лозим.

32. Вибрация параметрлари барча подшипникли таянчларда учта ортогонал йўналишларда: вертикал, горизонтал ва ШКМ нинг геометрик ўқига нисбатан йўналишларда ўлчаниши лозим.

Вибрациянинг вертикал компонентаси подшипник қопқоғини юқори қисмида вкладиш узунлиги ўртасининг устида ўлчаниши лозим.

Вибрациянинг горизонтал компонентаси подшипник қопқоғини юқори қисмида вкладиш узунлиги ўртасининг қаршисида, бевосита горизонтал ажратгич яқинида ўлчаниши лозим.

Вибрациянинг ўқ бўйича компонентаси юқори қопқоқ чеккасидаги подшипник вкладиши қалинлиги ўртасининг қаршисида, бевосита горизонтал ажратгич яқинида ўлчаниши лозим.

Битта подшипник зонасида учта йўналиш бўйича ўлчашларни ўтказиш имконияти бўлмаса, иккита йўналиш бўйича ўлчашларни ўтказишга йўл қўйилади.

Даврий виброназорат жараёнида абсолют вибрациянинг бирламчи виброўзгартиргич (датчик)лари агрегатга магнит ёки қаламча (шчуп) воситасида маҳкамланиши керак.

Ўлчанадиган юза билан магнитнинг илашиш статик кучи (шчупнинг сиқиш кучи) ўлчашнинг 1-жадвалда кўрсатилган динамик ва частотали диапазонларини таъминлаши зарур.

1-расм.Вибрация назорати схемаси

Агрегатнинг ўлчаш юзаси текис, занг ва бўёқдан тозаланган бўлиб, ғадир-будирлиги Ra = 2,5 дан ошмаслиги керак.

Назорат ўлчашлар учун корпусларнинг юпқа деворли қисмларида нуқталар тайинланишига йўл қўйилмайди.

Датчикнинг максимал сезгирлиги йўналиши ва ўлчаш йўналиши ўртасидаги бурчак 25° дан ошмаслиги лозим.

Назорат ўлчовлари ўтказилаётганида ўлчаш кабели интенсив тебранишлардан холи бўлиши ва кучли электрмагнит майдонлар манбаларидан узоқда бўлиши керак.

Назорат ўлчовлари ўтказилиши даврийлиги объектнинг техник ҳолатига боғлиқ бўлиб, 36-бандда кўрсатилган қоидаларга кўра белгиланади.

33. Вибрациянинг меъёрланган параметри сифатида 10-10000 Hz частотали ишчи полосадаги вибротезлик кўрсаткичларининг ўртача квадрат қиймати қабул қилинади. Агар вибрация жараёнлари 2 Hz дан 10 Hz гача бўлган (ISO 2372 бўйича тавсия этилган кенгроқ) диапазонда мураккаб тебранишлар билан кечадиган бўлса, Sамплитуда кўрсаткичини чеклаш бўйича қўшимча шарт киритилади.

ШКМ нинг техник ҳолати 32-бандга мувофиқ ўлчанган вибрация компонентларининг энг катта қиймати бўйича баҳоланади.

Ускуна ишлаб чиқарувчи томонидан ўрнатилган эксплуатация нормалари бўлмаган ҳолларда ШКМ техник ҳолатини назорат виброўлчовлари натижаларига кўра баҳолаш қуйидаги нормалар бўйича амалга оширилади:

Вибрация интенсивлигининг вертикал ва горизонтал компонентлари 2,8 mm/s дан, ўқ бўйича компонентаси эса - 4,5 mm/s дан ошмаса ШКМ ни монтаж ва таъмирдан қабул қилишга рухсат берилади. 2 Hz дан 10 Hz гача частота диапазонида таркибий қисмлар мавжуд бўлса, радиал вибросилжишлар амплитудаси 0,05 mm дан, ўқ бўйича силжишлар эса 0,1 mm дан ошмаслиги лозим.

ШКМ узоқ муддат эксплуатация қилинишига подшипник таянчларидаги вибрация интенсивлиги 4,5 mm/s дан ошмаганида (техник ҳолат даражасининг баҳоланиши “қониқарли”) йўл қўйилади. 2 Hz дан 10 Hz гача частота диапазонида таркибий қисмлар мавжуд бўлса, вибросилжишлар амплитудаси 0,1 mm дан ортмаган тақдирда узоқ муддат эксплуатацияга рухсат берилади.

Агар ҳеч бўлмаса битта подшипник узелида вибрация интенсивлиги 7,1 mm/s дан ортиқ бўлса (техник ҳолат даражасининг баҳоланиши “йўл қўйилади”) ШКМ узоқ вақт ишлашига йўл қўйилмайди. Вибросилжишлар амплитудаси 0,16 mm қиймат билан чекланиши қўшимча шарт ҳисобланади. Ушбу норматив қийматдан ошиб кетилса, вибрация даражаси ортиб кетиши сабабларини бартараф қилиш мақсадида ШКМ ни тўхтатилишини режалаштириш лозим.

Компонентларнинг ҳеч бўлмаса бирида вибрация интенсивлиги 11,2 mm/s дан ортиқ бўлса (техник ҳолат даражасининг баҳоланиши “йўл қўйилмайди”) ШКМ ишлашига йўл қўйилмайди. Вибросилжишлар амплитудаси 0,25 mm қиймат билан чекланиши қўшимча шарт ҳисобланади. Бундай ҳолатларда ШКМ дарҳол тўхтатилиши керак.

34. Механик тебранишларни кенг полосали (10-1000 Hz) ўлчашларда виброюкланганлик даражаларини чеклашда бўлганидек, айрим спектрал компоненталар (таянч спектрал маскалар) учун муайян чекланишлар жорий этилади. Буни турли дефектлар туфайли ускуна аварияли ишламай қолиши хавфининг даражаси ҳам турлича бўлиши билан изоҳлаш мумкин.

Таянч спектрал маскалар сифатида махсус диагностик текширувларда олинган эталон спектрлар қабул қилинади. Бунда таянч маскаларнинг ўрнатилган чегаралари ШКМ агрегатлари техник ҳолатининг “қониқарли” даражасининг юқори чегараси деб қабул қилинади.

Таянч маскалар учун иккита чегара киритилади: “огоҳлантириш” ва “таҳдид”. Ҳар бир частота диапазонидаги таркибий қисмлар учун “огоҳлантириш” чегараси “ISO 2372 стандарти талабларига мувофиқ “қониқарли” чегара қийматини 1,6 га, “таҳдид” чегараси эса – 2,5 га кўпайтириш воситасида киритилади. “Огоҳлантириш” чегарасидан ошиб кетилганида ШКМ ни узоқ муддат ишлатишга йўл қўйилмайди ва махсус диагностик текширувларини ўтказиш талаб этилади.

Агар “таҳдид” чегарасида вибрация компоненталаридан ҳеч бўлмаса биттаси меъёрдан ошиб кетса, ШКМ дан фойдаланишга йўл қўйилмайди.

35. Махсус спектрал текширувлар жараёнида олинган таянч маскалар бўлмаганида, 2-жадвалда келтирилган синтезланган таянч маскалардан фойдаланишга йўл қўйилади.

2 дан 10 Hz гача частота диапазонидаги субгармоник учун вибросилжишлар амплитудасининг умумий даражаси бўйича чекланишлар киритилади. “Таҳдид” чегараси субгармоник амплитудасининг 0,12 mm га тенг қийматига, “огоҳлантириш” чегараси эса – 0,08 mm га тенг қийматига мувофиқ бўлади.

36. Вибрация даражасини даврий назорати жараёнида бажарилган ўлчаш натижалари вибрация параметрлари бўйича назорат журналида қайд қилиниши зарур (1-илова).

Вибрация интенсивлиги баҳолашнинг “яхши” тоифасига мансуб бўлганида виброназорот даврийлиги 2 йилда бир марта қилиб белгиланади ва тафтиш ҳамда ШКМ ни созлаш бирга бажарилади.

Вибрация интенсивлиги баҳолашнинг “яхши” тоифасига мансуб бўлганида виброназорот даврийлиги 1 йилда бир марта қилиб белгиланади.

Вибрация интенсивлиги баҳолашнинг “йўл қўйилади” тоифасига мансуб бўлганида виброназорот ҳар уч ойда бир марта ўтказилади.

Ундан ташқари, механик тебранишлар интенсивлиги қай даражада бўлишидан қатъий назар вибродиагостик текширув ШКМ капитал таъмирланишидан олдин (таъмирлаш ишларининг мумкин бўлган ва зарур ҳажмини белгилаш учун) ва кейин (бажарилган ишлар сифатини аниқлаш ва аниқлаштирилган таянч спектрал маскаларни олиш учун) ўтказилиши керак.

37. ШКМ вибродиагностик текшируви натижаларига кўра баённома тузилиб, унда вибрация интенсивлигининг ортишини келтириб чиқариши мумкин бўлган дефектларни (техник ҳолат даражасининг “йўл қўйилади” ёки “йўл қўйилмайди” деб баҳоланишида) кўрсатган ҳолда техник ҳолат баҳоланади (2-илова).

Баҳолар қуйидаги техник ҳолатга мос бўлади:

“яхши” – ШКМ узеллари оптимал йиғилган, узоқ муддат давомида дефектларнинг юзага келиш эҳтимоллиги минимал (V < 1,8 mm/s, S < 0,04 mm);

“қониқарли” - ШКМ узелларининг йиғилиши таъмирлараро ишлаш давомида эксплуатацион дефектлар юзага келишининг минимал эҳтимоллигини таъминлайди (1,8 mm/s < V < 4,5 mm/s, 0,04 < S < 0,1 mm);

“йўл қўйилади” – узеллар муддатидан олдин ишдан чиқиш эҳтимоли юқори, ШКМ таъмирталаб, механик тебранишларнинг юқори даражаси пасайтирилиши лозим (4,5 mm/s < V < 11,2 mm/s, 0,1 < S < 0,25 mm);

“йўл қўйилмайди” – кейинги эксплуатация ШКМ авариявий ишдан чиқишига олиб келиши мумкин (4,5 mm/s < V < 11,2 mm/s, 0,1 < S < 0,25 mm).

Баённомада қуйидагилар кўрсатилиши лозим:

ўлчаш санаси, ўлчашларни ўтказган шахсларнинг фамилияси ва ташкилотнинг номланиши;

ШКМнинг ўлчашлар ўтказилган вақтдаги ишчи параметрлари (идиш ҳаракатланишининг йўналиши, истеъмол қилинаётган қувват, юритма двигатели роторининг айланиш частотаси, идиш ҳаракатланишининг тезлиги, барабан диаметри);

назорат нуқталарининг схемаси;

подшипник таянчларидаги вибрация интенсивлигининг ўлчаш вақтида олинган қийматлари;

қўлланилган аппаратура ва дастурий воситалар тўғрисидаги маълумотлар.

3-§. ШКҚ механик ва электр ускуналарининг техник ҳолатини текширувдан

ўтказиш ва баҳолаш

38. ШКҚнинг механик ускуналарини текширувдан ўтказиш, бу узоқ муддат давомида доимий ва вақтинча юкламалар ҳамда атроф-муҳитнинг таъсири остида бўлган кўтариб турувчи элементларнинг реал ҳолатини аниқлаш бўйича ишлар мажмуасидир.

Механик ускуналар техник ҳолатини текширувдан ўтказиш бўйича ишлар мажмуаси қуйидаги босқичларга бўлинади:

ускуналарни визуал кўрикдан ўтказиш;

техник ҳужжатлар ва ускуналардан фойдаланиш тарихи билан танишиш;

назорат ўлчовлари, асбобий съёмкалар, тегишли синовларни ўтказиш.

Металл конструкциялар ва ускуналар ҳолати ҳамда текширув ўтказилаётгандаги қўйилган вазифаларга боғлиқ равишда қуйидаги қўшимча ишлар ҳам бажарилиши мумкин:

путур етказмайдиган назорат усуллари (УТД, МП, ВТ ва б.) ёрдамида металдаги дефектларни аниқлаш;

қўлланилган металлар белгиланган талабларга мос келишини текшириш мақсадида материаллардан намуна олиш;

узоқ муддатли асбобий ёки органолептик кузатувларни ташкил этиш;

мустаҳкамлик бўйича ҳисоб-китобларни ўтказиш билан боғлиқ таҳлилий тадқиқотларни ўтказиш.

ШКҚ ускуналари ишлашининг аломатлари сифатида техник ҳолат параметрлари деб номланувчи физик катталиклар хизмат қилади. Техник ҳолат параметрларини назорат қилишда, уларнинг норматив-техник ҳужжатларда акс эттирилган техник талабларга мос келиши текширилади.

Кўтариш қурилмасини келгусида эксплуатация қилиниши имкониятларини баҳолаш унинг ҳолатини ва юкланиш даражасини белгилаб берувчи омиллар йиғиндисига асосланган ҳолда амалга оширилади.

Агар ускунанинг барча узел ва деталлари ишга яроқли бўлиб, уларнинг ҳолатини белгиловчи параметрлар (эскириши, зазорлар, дарзлар, геометрик ўлчамлари ва шаклларининг ўзгариши, ишининг секинлашиши, тезланиши, шовқини, вибрацияси, ҳарорати ва ҳк.) чегаравий қийматларга яқинлашмаса ва, шу билан бирга, муайян муддат давомида ушбу параметрлар ўзгаришининг динамикаси ускуна узоқ вақт эксплуатация қилинишини прогнозлаш имкониятини берса, у ҳолда ускунанинг ҳолати нормал ҳисобланади.

ШКМ барча узелларининг ҳолати нормал бўлиб, эксплуатация даврида ушбу ШКМда бош арқонлар узилишига олиб келган авариялар содир бўлмаган бўлса, шунингдек, қурилмадан фойдаланишнинг вақт бўйича (K) ва юкланиш бўйича коэффициентлари (К) шу кунга келиб 0,8 дан кам ёки тенг бўлса, комиссия, ҳар йилги тафтиш ва созлаш натижалари ижобий бўлиши шартида, ШКМни 5 йил муддатгача эксплуатация қилишга рухсат бериши мумкин.

Қолган барча ҳолатларда ШКМнинг келгусида эксплуатация қилиниши, ишга яроқлилиги ва ишончли ишлашини таъминлаш бўйича алоҳида чораларни белгилаш шартида, 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга рухсат берилади.

ШКҚ ускуналарининг элементлари, узеллари ва деталларини дастлабки босқичда текширувдан ўтказишда, юзадаги дефектларни аниқлаш учун конструкцияларнинг қисмларга ажратилган элементларида ҳамда ускуна конструкцияларининг бевосита ўзида назоратнинг визуал ва визуал-оптик методлари қўлланилади. Деталларни назоратдан ўтказишда икки марта катталаштирувчи лупалар, 18 марта катталаштирувчи йиғма лупалар ва 30-40 марта катталаштирувчи телескопик лупалар қўлланилиши мумкин. Деталь ва конструкцияларнинг тўғридан-тўғри кўриб бўлмайдиган қисмларида дефектларни аниқлаш учун эндоскоплардан фойдаланилади.

39. ШКМнинг қуйидаги узел ва элементлари текширувдан ўтказилиши лозим: ўриш органлари (барабан ступицаси, лобовиналари ва ғалвирлари), бош вал, тормознинг ижрочи органи ва приводи, редуктор (агар мавжуд бўлса), бош валнинг подшипниклари, бирлаштирувчи муфталар, барабанлар жойини ўзгартирувчи механизм, чуқурликни механик тарзда кўрсатиб турувчи асбоб, ҳаво йиғгич (ресивер-идиш).

Ушбу узелларда дефектлар юзага келишининг асосий сабаблари қуйидагилар бўлиши мумкин: авариявий вазиятларда (масалан, кўтариш идишининг тиқилиб қолишида ва ш.к.) юзага келувчи фавқулодда юкланишлар; ишга тушириш-тўхтатиш, ўтиш ва ижро режимларида бош арқонлардан тушадиган ишчи юкламаларнинг узоқ вақт таъсир этиши; парашютлар ишлаб кетишидан тушадиган юкламалар; ШКМни тайёрлашда, монтаж қилишда, эксплуатацияси ва таъмирланишида лойиҳа ҳужжатлари талабларидан четланишлар (пўлат маркаларини пастроқ гуруҳга мансуб пўлатга алмаштириш, йиғиш технологиясига риоя қилмаслик, пайвандаш технологиясининг бузилиши, машинанинг ҳаддан ташқари юкланиши ва ҳк.).

40. Механик ускуналар техник ҳолатининг таҳлили ва дастлабки баҳоланиши ҳар йилги тафтишлар, созлашлар ва охириги 5 йил давомида ўтказилган назорат синовлари ҳамда визуал кўриклар натижаларига кўра ўтказилади. Таҳлил натижалари баённомада қайд этилади (3-илова).

Тафтишлар, созлашлар ва синовларда, ШКМ дефектоскопияси ва текширувида аниқланган ва эксперт текшируви ўтказилишига қадар бартараф этилмаган ускуналардаги дефектлар дефектлар рўйхатига киритилади.

ШКМнинг масъулиятли элементларини дефектоскопияси ва тафтиш қилишда, созлаш ва синовдан ўтказишда олинган натижалар ШКМ ҳолати бўйича қарор қабул қилинишида, алоҳида узел ва деталларни путур етказмайдиган назорат усуллари билан қўшимча текширувдан ўтказишда ва аниқланган дефектларни баратараф қилиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишда фойдаланадилар.

41. ШКМ бош (асосий) валининг дефектоскопияси биринчи эксперт текширувида ўтказилади, кейинчалик эса, экспертиза хулоасида белгиланувчи муддатларда бажарилади.

ШКМ тормоз тизими деталларининг дефектоскопияси биринчи эксперт текширувида ўтказилади, кейинчалик эса, экспертиза хулоасида белгиланувчи муддатларда бажарилади (тормоз приводи битта бўлган кўтариш машиналарида – 2 йилда камида 1 марта).

Копёр (минора) шкивлари ўқларининг дефектоскопияси даврийлиги дастлабки эксперт текширувини ўтказиш муддатларига мувофиқлаштирилади. Копёр шкивларининг ўқлари авариявий вазиятларда (масалан, арқон узилганида) фавқулодда юкланганида, ўқларнинг навбатдан ташқари дефектоскопияси бажарилиши лозим.

42. Анкер болтларининг дефектоскопияси кўндаланг дарзлар ва узилишларни аниқлаш мақсадида ўтказилади.

Назорат ультратовуш методи ёрдамида ишчи частотаси 5 MHz бўлган стандарт тўғри ўзгартиргични қўллаган ҳолда ўтказилади.

Эшитиб кўриш бўйлама тўлқинлар билан анкер болтининг уч томонидан ўтказилади.

Сезувчанликни ва дефектоскоп развёрткаси тезлигини созлаш болт учидан резьба узунлигига тенг масофада бажарилган чуқурлиги 2 mm, эни 1,5 mm дан катта бўлмаган кертиқ (арраланган) туридаги сунъий дефектга эга анкер болт кўринишидаги махсус назорат намунасида бажарилади.

Агар назорат остидаги анкер болтдаги дефектдан чиқаётган сигнал амплитудаси назорат намунасидаги сунъий дефектдан чиқаётган сигнал амплитудасига тенг ёки ундан катта бўлса, у ҳолда болт ишга яроқсиз ҳисобланади.

43. Ҳаво жамлагичлар (ресивер-идишлар)нинг техник диагностикаси белгиланган тартибда ўтказилади. Бунда пайвандлаш чоклари ва асосий металл зоналарининг дефектоскопияси, путур етказмайдиган назорат методлари ёрдамида деворлар қалинлиги текширилиши керак.

44. Осма ва парашютли қурилмалар даврий назорат синовларидан ўтказилишлари лозим.

Осма ва парашютли қурилмаларнинг деярли барча деталлари вақт ва катталиги бўйича ўзгарувчан юкламалар (кучланишлар) остида бўлади, бу ҳолат эса, муайян шароитларда толиқишли бузилишларга олиб келиши мумкин.

Шахталардаги вертикал стволлар шароитида, коррозион-агрессив муҳит мавжуд бўлгани сабабли, ушбу қурилмаларнинг деталлари коррозион-толиқиш нуқтаи назарида эскиришга мойил бўладилар.

Коррозион толиқиш – ўзгарувчан юкланишлар ва коррозион-агрессив муҳитнинг бир вақтда таъсир қилиши билан шартланган ва мустаҳкамлик захираси камайишига ҳамда циклик (толиқишга оид) чидамлилик муддатининг қисқаришига олиб келадиган шикастланишларнинг жамланмаси.

45. Осма ва парашютли қурилмаларни ишга яроқсиз ҳисобланишининг мезонлари, бу:

статистик юклама норматив кўрсаткичларга нисбатан максимал қийматга эга бўлганида деталлардаги мустаҳкамлик захирасининг камайиши (деталларнинг коррозион ва механик эскириши сабабли);

шарнирли бирикмалар элементларидаги эскиришлар йиғиндиси норматив кўрсаткичлардан ортиб кетиши;

ички ва ташқи дефектлар (ёриқлар, дарзлар кўринишидаги), қолдиқ деформацияларннг мавжудлиги;

тиркама қурилмасининг сиқиб қолиш қобилиятининг пасайиши.

46. Осма ва парашютли қурилмалар ҳолатини текширувдан ўтказиш бўйича ишлар рўйхати: техник ҳужжатлар таҳлили, визуал кўздан кечириш, асбобий назорат, хизмат қилиш чидамлиликнинг қолдиқ қийматини ҳисоблаш, қурилма ҳолати тўғрисида хулоса тузиш.

47. Осма ва парашютли қурилмалар деталларининг дефектоскопияси энг кўп кучланган қирқимлардаги толиқиш сабабли юзага келган дарзлар ва ёриқларни аниқлаш мақсадида ўтказилади, бунда дефектоскопиянинг магнитли кукун ва ультратовуш методлари ва воситалари қўлланилади. Дефектоскопия натижалари хулосага илова қилинувчи баённома билан расмийлаштирилади (4-илова).

48. Кўтариш идишлари ва посангиларнинг ишлаш қобилиятлари бир қатор омилларга, хусусан: идиш металл конструкциясининг қаттиқлиги ва мустаҳкамлиги, ўтқазиш қурилмаларининг тури, йўналтирувчи қурилмаларнинг тури, ствол армировкасининг ҳолати, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш сифатига боғлиқ.

Эксплуатация жараёнида кўтариш идишларининг металл конструкциялари шахта стволи атмосферасида коррозион-агрессив муҳит мавжудлиги ва уларнинг кўтариб турувчи деталларига вақт ва катталиги бўйича ўзгарувчан юкламалар таъсир кўрсатиши сабабли коррозия ва толиқиш оқибатида эскиришга мойил бўлади. Ундан ташқари, скиплар тоғ жинсларини ортиш ва туширишда салмоқли механик таъсирлар остида бўлиб, юк тушириш йўлларига қирганида ҳам кузовга қўшимча юкламалар таъсир қилади.

49. Текширувни ўтказиш бўйича ишлар мажмуасига қуйидагилар киради:

ушбу ускунанинг техник ҳужжатлари ва эксплуатация шароитлари билан танишиб чиқиш;

металл конструкцияларни визуал кўздан кечириш;

путур етказмайдиган назорат методлари ёрдамида металл ва пайвандлаш чокларининг дефектоскопиясини ўтказиш баробарида металл конструкциянинг асосий кўтариб турувчи элементлари ҳолатини назорат қилиш;

мустҳамкамлиги бўйича тегишли ҳисоб-китобларни бажариш (зарурат туғилган ҳолларда);

идишнинг техник ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини текшириш ва идишда таъмирлаш ишларини ўтказиш заруратини аниқлаш.

50. Кўтариш идишлари ва посангиларнинг текширувдан ўтказилган металл конструкциялари техник ҳолати қуйидагича баҳоланади:

қўшимча ишларни ўтказмай туриб амалдаги юкланишлар ва эксплуатация шароитларига жавоб берса - “қониқарли”;

таъмирлаш ёки юкламаларни камайтириш йўли билан йўл қўйиб бўлмайдиган четланишларини бартараф қилиш орқали эксплуатацион хусусиятларининг тикланиши талаб этилса – “йўл қўйилади”;

эксплуатацион хусусиятларини тиклашнинг имкони бўлмаса ёки тиклаш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмаса – “қониқарсиз”.

51. Электр ускуналар ҳолатининг таҳлили ва дастлабки баҳоланиши ҳар йилги тафтишлар, созлашлар ва сўнгги уч йил ичида ўтказилган назорат текширувлари натижаларига кўра ўтказилади.

52. Текширув ўтказилаётганида ШКМ электр қисмидаги узоф муддат давомида эксплуатацияда бўлган қурилмаларнинг ишга яроқлилиги изоляциянинг ҳолати, деталларнинг механик эскириши, контактлар ва ёй сўндиргичлар ҳолати, иссиқлик режимининг бузилиши, учқун чиқариш хусусиятлари каби параметрлар бўйича текширилади.

53. Текширув ўтказилишида электр двигателлар, бошқарув аппаратураси, ҳимоя ва блокировка қурилмалари, стволдаги сигнализациянинг ҳолати ўрнатилган талаблар ва мезонларга мувофиқ эканлиги баҳоланади.

54. ШКҚ бинолари ва пойдеворларининг техник ҳолатини текширувдан ўтказиш ва баҳолаш вақтида улардаги элементлар бутунлигининг бузилишларини аниқлаш, шунингдек аввалроқ ўтказилган текширувлар натижасида аниқланган четланишларни бартараф қилиш бўйича чора-тадбирлар бажарилишини баҳолаш мақсадида, ШКҚ бинолари конструкциялари, шахта копёрларининг ҳолати кўздан кечирилади ва баҳоланади.

55. Текширув вақтида конструкцияларнинг кўтариб туриш қобилиятини пасайиш даражаси аниқланади ва қуйидаги дефектлар қайд этилади:

барча турдаги ва йўналишлардаги, айниқса, анкер болтлари, машина рамаси, тормоз балкалари, сақлайдиган тормозлар приводларининг рамалари маҳкамланадиган жойлардаги синишлар ва дарзлар;

шағалли уялар ва бўшлиқлар;

пойдеворларнинг чўкиши ва қийшайиши;

анкер болтлар маҳамланган жойларда пайдо бўлган нуқсонлар;

темирбетон конструкцияларнинг атмосфера ва кондаги агрессив муҳитлар таъсири остида коррозион емирилишлари.

56. Текширув ўтказилишида ШКҚ пойдеворларидаги қуйидаги элементлар ҳолатига алоҳида эътибор қаратиш лозим:

тормоз майдончаси остидаги пойдеворнинг ҳолатига, сабаби, ишчи ва фавқулодда тормозланишда, шунингдек сақлайдиган тормозни зарядка қилиш вақтида йўналишлари ўзгарувчи, аксарият ҳолларда зарбли хусусиятга эга юкламалар юзага келади, бу юкламалар пойдевор бўйича ҳисоб-китобларда ҳисобга олинмаган бўлишлари мумкин;

колодкалари параллель силжийдиган тормоз механизмининг созлаш стойкаси остидаги асос ҳолатига, сабаби, эксплуатация жараёнида анча катта вертикал юкланишлар таъсири остида бўлади;

асосий вал подшипиклари таянчлари остидаги пойдевор ҳолатига, сабаби, ШКМ фавқулодда юкланганида ушбу пойдеворга динамик кучлар сезиларли таъсир кўрсатадилар.

57. Агар дастлабки кўздан кечириш вақтида бинолар ва пойдеворлар конструкцияларида бузилишлар аниқланган бўлса, конструкцияларни кучайтириш бўйича тавсиялар билан бирга кейинчалик эксплуатация қилиш имконияти тўғрисидаги хулосани олиш учун текширув ўтказилиши керак бўлади. Текширув натижалари баённомага киритилади ( 7 илова).

4-§. Шахта копёрларининг металл конструкциялари техник ҳолатини

текширувдан ўтказиш ва баҳолаш

58. Шахта копёрларининг металл конструкциялари техник ҳолатини текширувдан ўтказиш ва баҳолаш учун эксперт ташкилотлари жалб қилинади.

Копёрларни текширувдан ўтказиш қуйидаги ҳолатларда бажарилади:

узоқ муддат давомида (25 йилдан кўп) эксплутация қилинганида;

кейинчалик ЭТК томонидан белгиланган муддатларга мувофиқ, лекин 5 йилда бир мартадан кам эмас;

кўтариш юкламалари ортганида;

жорий кўриклар жараёнида шахтанинг техник эксплуатация хизмати баҳолай олмайдиган дефектлар ва шикастланишлар аниқланса;

кўтариб турувчи конструкциялардаги пўлатнинг амалдаги сифати лойиҳада кўзда тутилган сифатдан пасайиб кетгани аниқланса;

конструкцияларнинг жисмоний эскириши сезиларли даражада бўлса (асосий металл ёки пайвандлаш чокларида дарзлар, сезиларли коррозия, копёрнинг ўз баландлигини 0,006 қисмига тенг масофага вертикалдан четланиши аниқланса).

59. Текширув четланишларни аниқлаш мақсадида ўтказилади.

Металл конструкциялар амалдаги ҳолатининг лойиҳадаги кўрсаткичлардан четланиши кўриб чиқилади.

Металл конструкцияларнинг қуйидаги ҳолатларидаги четланишлар лойиҳада кўзда тутилган кўрсаткичлардан фарқланиш сифатида белгиланади:

фазодаги жойлашуви (копёрнинг вертикаллиги);

геометрик ўлчамлари, конструкциялар ва уларнинг элементларини шакллари;

кўндаланг кесимларнинг юзалари ва бириктирувчи элементларнинг жойлашуви;

копёрнинг металл конструкцияларидаги пўлатнинг механик хоссалари.

Металл конструкцияларни тайёрлаш босқичида вужудга келган четланишларни дефектлар, юкламалар ва конструкцияни эксплуатация қилиш шароитлари таъсири остида юзага келган четланишларни эса – шикастланишлар деб аташ қабул қилинган.

60. Шахта копёрларидаги металл конструкцияларнинг дефектлари ва шикастланишлари қаторига қуйидагилар киради:

тайёрлаш жараёнида йўл қўйилган хатолар натижасида кўндаланг кесимларнинг юзалари ва элементларнинг ўзгариши;

лойиҳада кўзда тутилган элементлар ва бириктирувчи қистирмаларнинг йўқлиги;

конструктив ва бириктириш элементлари шаклининг бузилиши (қийшайиши, буралиши, эзилиши);

пайвандлаш чоклари кесими ва узунлигининг қисқариши, шунингдек болтлар диаметрининг мос келмаслиги;

шкив ости фермаларнинг таянч узелларидаги зазорлар ёки пайвандлаш билан маҳкамланмаган металл қистирмаларнинг мавжудлиги;

элементлар ва бирикмалар яхлитлигининг бузилиши (тешиклар, кертиқлар, чуқурчалар, дарзлар, чала пайвандланган жойлар, тешикчалар ва пайвандлаш чокларидаги бошқа дефектлар, парчин михлари бошчаларининг узилиб кетиши, болт гайкаларининг йўқлиги ва тортилмаслиги ва ҳк.);

узеллардаги элементлар жойлашувининг бузилиши;

шкив ости фермаларнинг таянч узелларидаги пайвандлаш чокларининг 40 mm масофага яқинлашиши.

61. Копёр металл конструкциясини текширувдан ўтказиш бўйича ишлар таркибига қуйидагилар киради:

тайёрлаш ишлари;

амалдаги юкламалар ва таъсирлар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва аниқлаштириш;

пўлатнинг физик-механик хоссаларини аниқлаштириш;

металл конструкцияларни амалдаги ҳолатини текширувдан ўтказиш;

текширув материалларини ишлаш;

текширишга оид ҳисоблаш (зарур ҳолатларда). Ҳисоблаш учун дастлабки маълумотларни танлаш 8-иловада келтирилган;

текширувдан ўтказилган металл конструкцияларнинг амалдаги ҳолати ва уларни кейинчалик эксплуатация қилиш имкониятлари тўғрисидаги баённомани расмийлаштириш.

62. Шахта копёрларини текширувдан ўтказиш технологияси:

а) тайёрлаш ишлари.

Таёрлаш ишларида техник ҳужжатлар кўздан кечирилади ва ўрганилади, копёр умумий кўрикдан ўтказилади, ишчи дастур тузилади, ташкилий тадбирлар ўтказилади.

б) техник ҳужжатлар таҳлили.

Текширувни ўтказиш учун қуйидаги ҳужжатлар зарур: копёр металл конструкцияларининг ишчи чизмалари; ШКҚ паспорти, копёр вертикаллигини маркшейдерликка оид текширувининг далолатномалари; барча турдаги таъмирлаш ишлари тўғрисидаги маълумотлар; аввал ўтказилган барча текширувлар бўйича хулосалар; копёр металл конструкциясида мавжуд дефектлар тўғрисида бош механик хизматининг копёр эксплуатацияси учун масъул ходимлари томонидан берилган маълумотлар.

Техник ҳужжатларни ўрганиш жараёнида қуйидагилар аниқланиши зарур: копёр эксплуатацияси бошланган сана; металл конструкцияларнинг лойиҳалаш вақтида қабул қилинган ҳисобланган схемаси; пўлат маркаси.

Техник ҳужжатлар билан ишлаш металл конструкциялар эскизларини тузиш ва конструктив элементларни маркировкалаш билан якунланади.

в) копёр металл конструкцияларини умумий кўрикдан ўтказиш.

Кўрикдан ўтказишда бажарилиши лозим бўлган ишларнинг хусусияти, ҳажми ва мураккаблиги баҳоланади.

Энг интенсив коррозион емирилиш ва механик шикастланишлар жамланган зоналар аниқланади.

Авариявий характерга эга дефектлар ёки шикастланишлар тўғрисида шахта бош муҳандисига тезкор чораларни қабул қилиш учун хабар берилади.

г) ишчи дастурни тузиш.

Техник ҳужжатларни ўрганиш ва умумий кўрик натижалари асосида текширув бўйича ишчи дастур ишлаб чиқилади, унда копёрнинг конструктив ва технологик хусусиятлари, дефектлар ва шикастланишларнинг характери ва сабаблари ҳисобга олинади.

Ишчи дастурда қуйидагилар белгилаб берилади: конструкцияларни текширувдан ўтказиш тартиби, пўлатнинг механик хоссалари ва кимёвий таркибини аниқлаш учун намуналарни олиш методикаси ва ҳажмлари.

д) ишлар хавфсизлиги бўйича ташкилий тадбирлар.

Ускуналар ва асбоблар тайёрланади; зарур ҳолатларда ҳавозалар ва тўсиқларни ташкил қилиш бўйича ишлар бажарилади.

е) амалдаги юкламалар ва таъсирлар тўғрисидаги маълумотларни жамлаш ва аниқлаштириш.

Юкламалар ва таъсирлар конструкциялардаги шикастланишларнинг сабаблари тўғрисида маълумотларни олиш, шунингдек конструкцияларнинг кўтариш қобилиятини ошириш бўйича имкониятларни белгилаш мақсадида аниқланадилар. Амалдаги юкламалар катталиги ва хусусиятлари бўйича лойиҳавий юкламалардан сезиларли даражада фарқланишлари мумкин.

ж) пўлатнинг механик хоссаларини аниқлаш.

Текширилаётган конструкциялардаги пўлат сифатини баҳолашда унинг маркаси, хоссалари кўрилаётган пўлат маркасига ва унинг ҳисобланган характеристикаларига мос келиши аниқланади.

Пўлат сифатини баҳолаш учун бошланғич кўрсаткичлар сифатида ишчи чизмалар ва металл сертификатлари, электродлар, пайвандлаш сими, металл буюмлар қабул қилинади.

Ишчи чизмалар ёки сертификатлар бўлмаганида, конструкцияларда пўлатнинг сифати паст бўлгани сабабли юзага келган шикастланишлар мавжуд бўлса, шунингдек конструкцияларнинг кўтариш қобилиятини ошириш бўйича имкониятларни аниқлашда пўлат сифати текширилаётган конструкциялардан олинган намуналарни лабораторияда текшириш йўли билан аниқланади.

Конструкциялардан металл намуналарини кесиб олиш, текшириладиган пўлат намуналарни тайёрлаш текширувни амалга ошираётган ташкилот томонидан ишлаб чиқилган топшириққа мувофиқ бажарилади.

з) копёр конструкцияларини текширувдан ўтказиш.

Копёр конструкцияларининг текшируви элементлар ва бирикмалардаги дефектлар ва шикастланишларни аниқлаш мақсадида ўтказилади.

Дефектлар ва шикастланишларни аниқлаш ва уларнинг катталигини ўлчаш ишлари чизғичлар, рулетка, штангенциркуль, шаблонлар, шоқул (отвес), қалинлик ўлчагич каби ўлчов асбобларидан фойдаланган ҳолда конструкцияларни кўздан кечириш ва ўлчаш орқали бажарилади.

Текширувни ўтказишда конструкцияларда ўлчаш ишларини бажариш учун катакқути, скип, тоғорасимон ёғоч идиш, нарвон каби мосламалардан фойдаланиш лозим. Айрим ҳолларда осма кажава ёки ҳавозалардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Копёр конструкциясининг фазодаги жойлашувини аниқлаштириш учун маркшейдерлик съёмкасини бажариш зарур.

Шкив ости ферма ёки балкаларни текширувдан ўтказишда:

ферма (балка) элементларининг кесимлари, косинкалар қалинлиги ўлчанади;

пайвандлаш чокларининг узунлиги ўлчанади, болтлар ёки парчин михларнинг диаметрлари ва сони аниқлаштирилади;

бирикмалар элементларининг кесимлари ўлчанади ва улар узелларда маҳкамлангани текширилади;

фермаларнинг юқори камарларига ва таянч узелларига тўшама маҳкамланган жойлардаги пайвандлаш чоклари яхлитлигига (зазорлар йўқлигига ва болтлар ишончли қотирилганига) алоҳида эътибор қаратилади.

Станок фермаларини текширишда:

тармоқлар ва панжара элементларининг кесими ўлчанади;

пайвандлаш чокларининг катетлари ва узунлиги, панжара элементларининг маҳкамланиши, шунингдек болтлар ва парчин михларнинг диаметрлари танлаб текширилади (элементларнинг маҳкамланиши барча узелларда текширилади);

шкив ости фермаларнинг пастки камарлари сатҳидаги горизонтал боғланишлар мавжудлиги текширилади ва кесимлари ўлчанади;

станок таянч узелларининг шахта устидаги рама билан туташган жойларига алоҳида эътибор қаратилади, қистирмалар пакетини пайвандлаб маҳкамланиши, болтларнинг мавжудлиги, шунингдек станок тармоқларидаги узеллар марказларининг шахта устидаги раманинг таянч қовурғаларига нисбатан талаб этилган ҳолати текширилади.

амортизаторлар остидаги майдончани текширувдан ўтказишда балкалар кесими ва пайвандлаш чокларининг ўлчамлари ёки балкаларнинг таянч узелларидаги болтлар диаметри ва сони текширилади;

станокнинг копёр ости рамасини ва кулачок ости балкаларни текширувдан ўтказишда балкалар кесими ва пайвандлаш чокларининг ўлчамлари ёки балкаларнинг таянч узелларидаги болтлар (парчин михлар) диаметри ва сони текширилади;

укосинани текширувдан ўтказишда тармоқлар ва панжара элементларининг кесимлари ўлчанади, шунингдек шкив ости фермаларининг таянч босимларини укосина тармоқларига узатувчи энг кўп юкланган элементларидаги пайвандлаш чоклари, болтлар (парчин михлар) диметри ва сони текширилади;

қолган пайвандлаш чоклари, болтлар (парчин михлар) танлаб текширилади, лекин пайвандлаш чоклари, болтлар (парчин михлар) мавжудлиги албатта қайд этилади;

таянч узелларида таянч плиталарининг қалинлиги, анкер болтларининг диаметри ва сони текширилади.

Копёрнинг юқорида санаб ўтилган барча элементларидаги дефектлар ва шикастланишлар аниқланиб, уларнинг катталиклари ўлчанади.

63. Шахта копёрларида дефектоскопия ва қалинликларни ўлчаш.

Копёр конструкцияси ва уни эксплуатация қилиш шароитларининг таҳлилига асосланган ҳолда путур етказмайдиган назорат мутахассислари томонидан таркибида назорат қилинадиган узеллар, элементлар ва пайвандлаш чоклари рўйхати бўлган назорат дастури ишлаб чиқилади.

Металл конструкциялар қалинлиги УТ-91П, УТ-93П туридаги портатив қалинлик ўлчагич билан ўлчанади (шунингдек, бўлинмалари қиймати 0,1 mm га тенг штангенциркуль қўлланилишига ҳам йўл қўйилади).

Қалинликни ўлчашда намунавий ўзгартиргичлар ва асбоб комплектида мавжуд бўлган созлаш намуналаридан фойдаланилади. Қалинлик назорат қилинаётган элементнинг камида учта нуқтасида ўлчанади: ҳар бир нуқтада – учтадан ўлов бажарилади, уларнинг ўртча арифметик қиймати якуний кўрсаткич сифатида қабул қилинади.

Пайвандлаш чокларидаги металлда эксплуатация давомида содир бўлган шикастланишлар визуал кўздан кечириш йўли билан аниқланади.

Копёр шкивлари таянадиган узеллардаги пайвандланган бирикмаларни; укосина бош балкасидаги подшипник фермаларини; укосина бош балкасидаги қаттиқлик қовурғалари ва таянс подкосларини назорат қилиш тавсия этилади.

Масъулиятли пайвандлаш чокларини назорат қилишда, агар зарурат туғилса, визуал кўздан кечиришдан кейин дефектоскоп ҳам қўлланилиши мумкин.

64. Ўтказилган текширув ва копёр металл конструкциялари техник ҳолатининг баҳоланиши асосида баённома расмийлаштирилади. Баённомада қуйидагилар кўрсатилади:

бажарилган ишлар таркиби кўрсатилган тушунтириш хати, копёрнинг қичқача характеристикаси, копёрнинг маркшейдерлик съёмкаси бўйича маълумотлар, жадвал кўринишида тузилган дефектлар ва шикастланишлар рўйхати. Дефектлар рўйхатига шикастланган ҳар бир элемент эскизи илова қилинади. Эскизда дефектлар, шикастланишлар ва уларнинг ўлчамлари кўрсатилади;

текширув натижалари, металл конструкцияларнинг амалдаги ҳолати, сифати ва монтажи бўйича чиқарилган хулосалар, шу жумладан:

а) металл сифатининг баҳоланиши ва унинг лойиҳа ҳужжатларига ҳамда амалдаги нормативларга мувофиқлиги;

б) металл конструкцияларнинг ҳисобланган юкламалар бўйича кучланган ҳолатини шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари (ШНҚ)га мувофиқлиги;

в) копёрнинг геометрик жойлашувини ШНҚ талабларига мувофиқлиги;

эксплуатация нормалари ва шартларига мос келиш даражасини акс эттирувчи техник ҳолат бўйича хулосалар ва баҳолар.

Копёр металл конструкцияларининг техник ҳолати қуйидагича баҳоланиши мумкин:

яроқли – техник ҳолати стандартлар, нормалар ва лойиҳа ҳужжатлари талабларига тўлиқ жавоб берса;

ишга лаёқатли – конструкцияда фақат йўл қўйиладиган четланишлар, дефектлар ва шикастланишлар мавжуд бўлса;

ишга лаёқатсиз ёки қисман ишга лаёқатли – конструкциянинг ишга лаёқатлигигини йўл қўйиб бўлмайдиган четланишлар, дефектлар ва шикастланишларни бартараф қилиш ёки копёр металл конструкциясиларини кучайтириш йўли билан тиклаш имкони бўлса.

Копёрнинг техник ҳолатини текширувдан ўтказиш бўйича тузиладиган баённоманинг тавсия этилган шакли 5-иловада келтирилган.

5-§. Шахта стволларининг техник ҳолатини текширувдан ўтказиш ва баҳолаш

65. Вертикал стволларнинг мустаҳкамлаш иншоотлари ва жиҳозлари элементлари (харилар, ўтказгичлар ва маҳкамлаш узеллари) текширув объектлари ҳисобланади.

Стволларнинг мустаҳкамлаш иншоотлари ва жиҳозларини текширувдан ўтказиш лойиҳавий ечимлар, норматив талаблар ва эксплуатация жараёнида юзага келган шикастланишларни аниқлаш мақсадида амалга оширилади.

66. Мустаҳкамлаш иншоотлари ва ствол жиҳозларидаги дефектлар қаторига қуйидагилар киради:

мустаҳкамлаш иншоотларидаги микродарзлар ва дарзлар;

қобиқ ҳосил бўлиши, бўртишлар, оқиб тушишлар, ғуддалар;

мустаҳкамлаш иншоотларидаги оралиқлар ва тешиклар, арматуранинг қайирилиши ва дўппайиб чиқиши;

харилар маҳкамланган жойларнинг заифлашиши;

ўтказгичлар ва тагликларнинг емирилиши;

болтли бирикмаларнинг заифлашиши;

механик шикастланишлар натижасида вужудга келган дефектлар.

Вертикал стволни текширувдан ўтказиш баённома тузиш билан якунланади, баённомада стволни кейинчалик эксплуатация қилиш бўйича хулоса ва тавсиялар, шунингдек стволни навбатдаги текширувдан ўтказиш муддати кўрсатилади.

Мустаҳкамлаш иншооти ва ствол жиҳозларини текширувдан ўтказишда қуйидаги ишлар бажарилади:

лойиҳа-техник ҳужжатлар таҳлили;

визуал кўздан кесириш;

асбобий назорат;

мустаҳкамлаш иншоотлари ва ствол жиҳозларининг амалдаги параметрларини аниқлаш;

мустаҳкамлаш иншооти матеиали мустаҳкамлигини аниқлаш.

67. Мустаҳкамлаш иншооти ва жиҳозлардаги бузилишларнинг характери, намоён бўлишининг шакллари ва аломатлари.

Стволларни текширувдан ўтказишда, мустаҳкамлаш иншооти ва жиҳозларидаги бузилишлар сабабларини аниқлашда бузилишларнинг қуйидаги классификациясидан фойдаланиш зарур:

мустаҳкамлаш иншоотидаги турли йўналишдаги эни 1 mm гача ва ораларидаги масофа 1 m дан 4 m гача бўлган микродарзлар. Улар мустаҳкамлаш иншоотининг чўкиши (киришиши) ва қурилиш ҳамда эксплуатация давридаги геомеханик таъсирлар туфайли иншоот бузила бошлаётганининг аломатлари бўлиши мумкин.

турли йўналишдаги эни 1-2 sm гача дарзлар битта ёки тизимлар кўринишида 15-20 m га чўзилган бўлиши мумкин. Сиқиш кучлари таъсири остида дарзларнинг чеккаларида ёрилиш излари пайдо бўлади, ёрилган дарзларнинг чеккалари узун-юлуқ кўринишга эга бўлади. Бундай бузилишлар геомеханик таъсирлар мавжудлигидан далолат беради.

мустаҳкамлаш иншоотидаги санчилган ва ўпирилган жойлар дарзларнинг ривожланаши туфайли юзага келади. Санчилган жойлар ривожланаётган дарзларнинг чеккалари бир-бирларига нисбатан силжиши натижасида пайдо бўлади. Мустаҳкамлаш иншоотининг айрим қисмлари тушиб кетади;

иншоотлардаги ўпирилган жойлар дарзлар ва санчиқлар кесишишида пайдо бўлади ва 20-30 m2 майдонни эгаллаши мумкин. Бунда тоғ жинслари ўпирилиши ёки қисман ўпирилиши кузатилади. Бу каби бузилишлар, одатда, геомеханик таъсирлар остида юзага келади;

бетон ёки тош мустаҳкамлаш иншоотидаги қатламларни локал участкалар кўринишида (линза, “корж” шаклида) кўчиб ёки синиб тушиши (кўчиб ёки синиб тушаётган жойларнинг юзаси 0,1-0,3 m2 ни ташкил қилиб, иншоотнинг бутун қалинлиги бўйича чуқурлашмайди); иншоотда чегаравий кучланишларга яқин кучланишларни юзага келтирувчи геомеханик таъсирлар; мустаҳамлаш иншооти кўп маротаба музлаши ва эриши, уни муздан тозалаш вақтидаги механик таъсирлар ва ҳк.

сезиларли бузилишларсиз (бетонит, ғишт) ва дарзлар, синиқлар, ўпирилишларсиз, тюбинг қовурғалари ва болтли бирикмалардаги бузилишларсиз, геомеханик таъсирлар оқибатида четланишларсиз стволларнинг кўндаланг ва бўйлама кесимлари шаклининг ўзгариши;

кесимларнинг текисликлар бўйлаб нисбий силжиши, қатламларнинг силжиши, тозалаш ишларининг таъсири билан боғлиқ бузилишлар;

қобиқ ҳосил бўлиши, шишиб қолиши, оқиб тушишлар, ғуддалар, майда шағалнинг нотекис тақсимланиши, қумларнингкирмалар туташган жойларга қўшилиши, туташ жойларнинг коррозия маҳсулотларидан иборат аморф қоришмалар билан тўлиб қолиши, бетон ва қоришмаларга таъсири, бетон ёки ғиштлараро чокларда қоришманинг йўқлиги, ишлаб чиқариш муҳитининг агрессив таъсиридан ҳосил бўлган бузилиш ва шикастланишлар, қурилиш ёки эксплуатация технологиясидан четланишлар;

мустаҳкамлаш иншоотидаги оралиқлар ва тешиклар, шу жумладан арматура очилиб қолиши, эгилиши ва бўртиб чиқиши, бетонит ва ғиштларнинг бўртиб чиқиши, мустаҳкамлаш иншоотининг бузилиш жойларидаги заифлашиши, зазорларни таъминлаш учун штроблар, зазорларнинг йўқлиги;

харилар ва ўтказгичларнинг излар орасини кенгайиши ёки торайишига олиб келувчи деформацияси, тагсинч, хари ва ўтказгичларнинг эскириши, харилар орасидаги болтли бирикмаларнинг заифлашиши, ўтказгичлар туташган жойларда ўйиқларнинг ҳосил бўлиши ва ҳк.

Армировка элементлари коррозия таъсири остида емирилиши мумкин, бу каби емирилишлар кўлами муҳитнинг агрресивлигига боғлиқ (кон ва саноат корхонасидаги атмосфера, шахта сувлари). Шахта стволи армировкаси элементларида харилар ўтказгичларга қараганда тезроқ емирилади. Хариларнинг мустаҳкамлаш иншоотига маҳкамланган жойлари айниқса тезроқ емирилади, сабаби, бу участкаларда намлик максимал бўлади. Ундан ташқари, шахта сувларининг агрессивлик даражаси юқори бўлган жойларда ҳам емирилиш жараёни нисбатан тезроқ кечади.

68. Мустаҳкамлаш иншоотлари ва ствол армировкаси бузилиши сабабларини аниқлаш.

Мустаҳкамлаш иншоотлари ва ствол армировкаси бузилиши сабабларини аниқлашда шуни кўзда тутиш керакки, бу каби бузилишлар, одатда, бир қатор сабаблар комплекси туфайли юзага келади, сабабларнинг биттаси ёки бир нечтаси устувор аҳамиятга эга, қолган сабаблар ҳосилавий хусусиятга эга бўлади. Мустаҳкамлаш иншооти ва армировка бузилишининг ташқи аломатлари стволга таъсир кўрсатувчи бир қатор омиллар учун умумий бўлиши мумкин, шунинг учун иккинчи даражали сабабларни асосли ва узвий кетма-кетликда истисно қилган ҳолда, асосий сабабларни аниқлаш лозим.

Мустаҳкамлаш иншооти ва армировка бузилишининг асосий сабаблари қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин:

стволга хавфли таъсир қилиш зона доирасида мустаҳкамлаш иншооти ва армировкани ҳимоя қилиш бўйича конструктив чоралар кўрилмасдан туриб бажарилган тозалаш ишлари, стволнинг эски ишлаб бўлинган бўшлиқларни кесиб ўтиши, шунингдек целикларнинг ўлчамлари етарли бўлмаслиги;

қурилиш ишлари, эксплуатация, таъмирлаш ёки кенгайтириш жараёнида, шунингдек лаҳимлар ёки тош терилмаган бўшлиқларни сўндиришда ствол атрофидаги лаҳимларнинг таъсири;

коррозия таъсири, эксплуатация вақтида техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича тадбирларни ўз вақтида ўтказилмаслиги, нотўғри лойиҳавий ечимлар, норма ва лойиҳалардан четланиш (мустаҳкамлаш иншооти қалинлигини камайтириш, бетоннинг бир турда бўлмаслиги, арматуранинг йўқлиги ва ш.к.), кон-геологик ва гидрогеологик шароитларнинг кўзда тутилмаган ўзгаришлари.

Агар:

қазилаётган жой стволдан амалдаги нормаларда кўзда тутилган масофадан яқинроқда ўтказилаётган ёки эксплуатация қилинаётган бўлса;

ствол мустаҳкамлаш иншооти бузилишининг вақти ушбу қазилаётган жойда мустаҳкамлаш, кенгайтириш ишлари бажарилиши вақтига тўғри келса;

қазиш жойи ствол билан ўзрао таъсир зонасида жойлашган бўлса ва кўп маротаба қайта маҳкамланиб, ундаги тупроқ қирилса ва жинси чиқарилса;

қазиш жойи силжишлари йўл қўйилган нормалардан ошиб кетган мустаҳкамлаш иншооти билан маҳкамланган бўлса

қазилаётган жой стволга таъсир қилади.

Тозалаш ишларининг мустаҳкамлаш иншооти ва ствол армировкасига таъсирини аниқлаш:

Мустаҳкамлаш иншооти ва армировка бузилишлари сабабларини аниқлашда ҳисобланадики, агар ствол деформацияланувчи массивда жойлашган бўлса, у ҳолда унга тозалаш ишлари таъсир қилади.

Мустаҳкамлаш иншооти ва ствол армировкасига таъсир кўрсатилишининг асосий сабаблари, бу – таянч босими, эски тозалаш ишларининг фаоллашуви ва қазиш жойидаги тупроқ ва жинсни тозалаш бўйича қўшимча ишлар.

Деформациялар юзага келиш вақтининг тозалаш лаҳими целик чегарасига яқинлашиши билан мос келиши тозалаш лаҳимлари стволга таъсир кўрсатаётганини англатади.

Жинслар силжишининг қатламланиш бўйича стволга таъсирини профилировка натижалари бўйича йиқилиш тарафга умумий силжиши ҳамда ствол ва ишланаётган қатлам кесишган жойлардаги профилнинг кескин эгилишлари, шунингдек унинг устидаги жинслар қатламлари ўртасидаги заиф контактлар орқали аниқлаш мумкин. Бундай жойларда мустаҳкамлаш иншоотида қатламлар кўтарилиши томонидан ривожланиб келаётган деформациялар кузатилади.

Тозалаш ишларининг таъсири мавжуд бўлган ҳолатлардаги ствол деформацияларини турлари 3-жадвалда келтирилган.

3-жадвал

Ствол деформациялари-нинг тури

Юзага келадиган жойлар, таъсир кўрсатувчи асосий омиллар

Мустаҳкамлаш иншооти ва армировка бузилишларининг хусусиятлари ва намоён бўлиш шакллари

1

2

3

Қияликлар

Қазиш жойининг устки ва пастки қисмлари; горизонтал силжишларнинг вертикал чизиқлар бўйлаб бир текисда ўзгариши

Ўтказгичларнинг бир томонлама ейилиши

Қийшайишлар

Қазиш жойининг устки ва пастки қисмлари; горизонтал силжишларнинг вертикал чизиқлар бўйлаб бир текисда ўзгариши

Одатда, ишлаб бўлинган бўшлиқ томонга умумий қийшайиш; қатламли жинслардаги қийшайиш эгри чизиқ кўринишида бўлмайди, қатламлар эгилишида қатламланиш текисликлари бўйича силжишлар натижасида зинасимон эгри чизиқ (ёриқлар ва синиқлар билан бирга) ҳосил бўлади; харилар эгилиши ва кўтариш идишлари қадалиб қолиши мумкин.

Қирқимлар

Қазиш жойининг устки қисмида қатламларнинг эгилишдаги қат-қат бўлиб силжишлар, шунингдек массивнинг қатламланишлар ва ёриқлар, тектоник бузилишлар билан боғлиқ маҳаллий қийшайишлари; ўтиринди, қоплама ва асосий тоғ жинслари чегарасида

Кесимларнинг бир-бирига нисбатан силжиши ва стволнинг заифлашган участкалари бўйлаб олдинга ҳаракатланиш қатламлар контактлари бўйича йўналган ёриқлар, синиқлар, ўпирилишлар билан бирга кузатилади. Армировка деформацияланади.

Вертикал қисқаришлар ёки узайишлар

Деформация таянч босим, ишлаб бўлинган бўшлиқлардаги зичланишлар зоналарида ва қазиш жойи устидаги сийракланишларда шаклланади; катта чуқурликлардаги ва сув сатҳи пасаядиган участкаларда заиф жинслар пластик сиқиб чиқарилганида

Мустаҳкамлаш иншоотининг сиқилиши ва чўзилиши микродарзлар, дарзлар, синиқлар ҳосил бўлишига, қатламлар ва жинслар блоклари кўчиб тушишига, ўтказгичларнинг узунлик бўйича эгилишига олиб келади. Деформацияларнинг ривожланиши ва шаклланиши анча узоқ муддат давом этиши мумкин. Ўтказгичлар қийшайиши ёки улар туташган жойларнингкенгайиши кузатилади.

Баъзи йўналишларда диаметрнинг кичрайиши ёки катталашуви

Массивнинг қатламланишга нисбатан нормаль бўйича йўналишда деформацияланиши оқибатида ишлаб бўлинган бўшлиқларда ва уларнинг остидаги таянч босим ва жинслар зичлашган зоналарда горизонтал сиқиш кучларининг мавжудлиги; горизонтал юкламаларда носимметрикликни юзага келиши

Стволнинг кўндаланг кесими шаклини ўзгариши, катта участкаларда дарзлар, синиқлар ва ўпирилишларнинг ҳосил бўлиши; хариларнинг узунлиги бўйича эгилиши ва ўтказгичларнинг қийшайиши.

69. Мустаҳкамлаш иншооти ва армировкани визуал кўздан кечириш.

Мустаҳкамлаш иншооти ва армировкани кўздан кечириш кўтариш идишларининг томидан, ствол билан туташиб кетган қазиш жойларидан, бевосита кўтариш идишларидан туриб бажарилади.

Мустаҳкамлаш иншооти ва армировкада аниқланган барча бузилишлар кўздан кечирилиши лозим. Кўздан кечиришда қуйидагилар қайд этилади: мустаҳкамлаш иншоотининг ташқи кўриниши, бузилишлар характери ва ўлчамлари, мустаҳкамлаш иншоотининг қалинлиги (жинслар очилиб қолган жойларда), кириш жойлари орасидаги технологик узилишлар, турли хусусиятга эга оқиб тушган жойлар, мустаҳкамлаш иншооти материалининг сифати пастлигидан далолат берувчи аломатлар (ишқор билан ювилиш излари, бетон таркибий қисмларини нотекис тақсимланиши, арматуранинг йўқлиги ёки нотўғри жойлаштирилиши, бетонда коррозияга учраган қатламнинг мавжудлиги); харилар ва ўтказгичлар деформацияси, харилар ва ўтказгичларнинг ҳаддан ташқари емирилиши; идишлар, армировка ва мутаҳкамлаш иншоотлари орасидаги зазорнинг камайиши; мустаҳкамлаш иншооти ва жинслар ўпирилиб тушган жойлар; жинсларнинг ҳолати, сувли ва сўндирилган горизонтлардан стволга сувнинг чиқиши; ўлчамлари кўрсатилган музлаган участкалар, мутаҳкамлаш иншоотлари ва армировканинг аввалроқ таъмирланган участкалари, уларнинг ҳолати.

Стволни кўздан кечириш натижалари развёрстка, экскизлар ва таърифланишлар кўринишида расмийлаштирилади. Мустаҳкамлаш иншооти ва армировкадаги бузилган жойлар шимол, шарқ, жануб, ғарб томонларга йўналтирилган ҳамда жинсларнинг геологик қирқими билан бирлаштирилган ва тушишга нисбатан – кескин тушишдаги динслар кўтарилишига йўналтирилган ствол развёрткасида вертикал ва горизонтал бўйича боғлаб кўрсатилади.

70. Мустаҳкамлаш иншооти ва армировканинг асбобий назорати (профиль бўйича съёмка қилиш ва зазорларни ўлчаш).

Ўлчовлар комплекси текширув вазифалари билан белгиланади ва вертикал ва радиал деформациялар, қийшайишлар, қирқимлар, мустаҳкамлаш иншоотининг силжишлари, унинг қалинлиги ва шу кабиларни аниқлашдан иборат бўлади.

Эксплуатация қилинаётган қаттиқ армировкалардаги конструктив элементларнинг амалдаги емирилишини аниқлаш.

Харилар деворларининг юпқалашуви қалинлик ўлчаш методи ёрдамида аниқланади.

Қалинликни ўлчаш қаттиқ арматуранинг ҳар бешинчи ярусида ўтказилади.

Қалинликни ўлчаш ультратовушли асбоблар ёки ўлчаш аниқлиги 0,1 mm га тенг махсус механик ўлчаш асбоби билан бажарилади.

Ўлчашлар ҳар бир текширилаётган харининг учта нуқтасида ўтказилади: ҳар бир нуқтада – учта ўлчаш, ўлчаш натижаларининг ўртача арифметик миқдори якуний натижа сифатида қабул қилинади.

Харининг ишчи кесимининг юзаси икки таврли балка деворининг қолдиқ қалинлигини катталиги ёки коробкасимон балка девори қолдиқ қалинлигини катталиги билан баҳоланиши мумкин.

Коррозион емирилишда харилардаги балкалар деворларидаги юпқалашув учун йўл қўйилган миқдор 20% дан ошмаслиги керак.

Харилар емирилиши йўл қўйилган чегарадан чиқиб кетган ҳолатларда келгусида эксплуатация қилиш имкониятларини белгилаш мақсадида деворларнинг қолдиқ қалинлиги учун хариларнинг кўтариб турувчи қобилияти ҳисоб-китоб билан аниқланади.

71. Стволни текширувдан ўтказиш жараёнида бетон мустаҳкамлигини баҳолаш ҳам ўтказилади.

Тақиллатишда чиқаётган товушга эътибор қаратиш лозим: зичмас ёки жинсдан узоқлашган мустаҳкамлаш иншооти бўғиқ товуш чиқаради; зич, бузилмаган мустаҳкамлаш иншооти эса – жарангли товуш чиқаради. Бетон юзасининг мустаҳкамлигини аниқлаш учун К.П.Кашкаров болғасини (шарикли) қўллаган ҳолда пластик деформация методидан фойдаланиш тавсия этилади. Ушбу метод бетон мустаҳкамлиги унинг юзасига болға билан урилганда ҳосил бўладиган чуқурча диаметрига назарий жиҳатдан боғлиқлигига асосланган. Бетон маркаси даражалаш чизиғи (К.П.Кашкаров болғаси комплектига кирадиган) бўйича аниқланади.

К.П.Кашкаров болғаси бўлмаган ҳолларда бетон мустаҳкамлигини аниқлаш учун оғирлиги 400-800 g бўлган чилангарлик болғасидан фойдаланиш мумкин, бунда болға билан тозаланган ва текисланган бетон юзасига ёки юзага перпендикуляр қилиб ўрнатилган зубилога ўртача куч билан урилади. Мустаҳкамлик 10 зарбадан кейин минимал катталиклар бўйича баҳоланади (4-жадвал).

4-жадвал

Ўртача кучда берилган битта зарба натижалари

Бетоннинг сиқиш бўйича мустаҳкамлиги,

МPа

Болға қирраси билан бетон юзасига

Болға билан учи бетонга қўйилган зубилога

Бетондан чиқаётган товуш бўғиқ, чуқур из қолади, ўйиқнинг қирралари тўкилиб тушади

Зубило бетонга 10–15mm чуқурликка нисбатан осон киради

7 дан кам

Бетондан чиқаётган товуш бўғиқроқ, бетон зарбадан уваланиб кетади ва тўкилади, киришлар туташган жойларда катта бўлаклар ажралиб тушади

Зубило бетонга 5mm чуқурликка киради

7 - 10

Бетон юзасида сезилари из қолади, из атрофида юпқа парчалар синиб чиқиши мумкин

Бетон юзасидан юпқа парчалар синиб чиқиши мумкин

10 – 20

Бетондан чиқаётган товуш жарангли, бетон юзасида билинар-билинмас из қолади

Изнинг чуқурлиги катта эмас, юпқа парчалар синиб чиқмайди

20 дан кўп

72. Мустаҳкамлаш иншооти ва ствол армировкаси ҳолатининг тоифаси, шунингдек унинг ишлаш режими 5-жадвалда келтирилган кўрсаткичлар бўйича белгиланади.

5-жадвал

То-ифа

Норматив ҳужжатлардан четланишлар ва бузилишларнинг турлари

Геомеханик

шароитлар

Мустаҳкамлаш иншоотлари ва армировка бўйича технологик ечимларни танлашга бўлган принципиал ёндошувлар

Стволнинг тавсия этилган ишлаш режими

1

2

3

4

5

I

Мустаҳкамлаш иншоотида геомеханик таъсирлар туфайли юзага келган бузилишлар мавжуд эмас; мустаҳкамлаш иншооти юзасида, бетонда туксимон дарзлар мавжуд, бетон коррозияси изларининг чуқурлиги 15-20 mmдан ошмайди; мустаҳкамлаш иншоотининг ғишт ёки бетонитдан терилган юзасидаги чоклар қисман тўкилиб тушган; кўп маротаба музлаши ва муздан тозаланиши оқибатида деворлар юзасида бузилишлар юзага келган; бетон юзасида каваклар (бўшлиқлар) кузатилади; айрим темирбетон тюбинглар бузилган, стволга предметлар тушишидан қовурғаларда бузилишлар ҳосил бўлган. Сувларнинг қуйилиш миқдори нормативлардан кўп эмас. Сув стволга босимсиз киради. Армировкада деформациялар йўқ. Армировканинг эскириши амалдаги тегишли ҳужжатларда кўрсатилган нормалар доирасида. Мустаҳкамлаш иншооти ва армировканинг кўтариб туриш қобилияти пасайишидан ҳамда эксплуатацияга яроқли эмаслигидан далолат берувчи дефектлар ва бузилишлар мавжуд эмас

Деформациялан-майдиган массив

Мустаҳкамлаш иншооти ва армировкани техник кўрик доирасида кузатиш

Мустаҳкамлаш иншооти ва армировкани кузатиш техник кўздан кечириш учун ажратилган вақт давомида бажарилади

II

Мустаҳкамлаш иншооти юзасида занглаган қатламлар, шишган ва тўкилган жойлар мавжуд; бетон юзаси 20-50 mm чуқурликкача занглаган, шунингдек, ғишт ёки бетонит терилган жойлардаги чокларнинг катта участкаларида блоклар ёки ғиштлар қалинлигидан катта бўлган чуқурликда тўкилиб тушган, баъзи ғиштлар ёки бетонитларни бемалол чиқариб олиш мумкин; мустаҳкамлаш иншоотининг бетон юзасини тозалашда шаҳал ажралиб чиқади; кўп маротабалаб муздан тозаланиши туфайли терилган ғиштлар ёки бетонитларнинг қалинлиги ярмисидан ортиқ катталиккача камайиб кетган, лекин ўйиқлар кўринишидаги синиб тушган жойлар кузатилмайди.

Горизонтлар соҳасида ствол ва ишлаб бўлинган бўшлиқлар ўртасидаги депрессия туфайли мустаҳкамлаш иншоотидаги чоклар тўкилиб тушган. Терилган деворларда сезиларли бузилишларсиз маҳаллий шишлар мавжуд. Мустаҳкамлаш иншоотларида технологик хусусиятга эга тешиклар, харилар ва ўтказгичлар емирилиши, хариларнинг айрим учлари сифатсиз текисланган ҳолатлари кузатилади (емирилишлар даражаси ва бошқа бузилишлар, айниқса, стволнинг юқори қисмида, рухсат этилган чегара доирасида).

Мавжуд шикастланишлар кўтариб турувчи қобилияти ва эксплуатацияга яроқлилиги қисман камайганлигидан далолат беради, лекин текширув ўтказилган вақтда стволда ишлашнинг хавфсизлигига таҳдид солмайди.

Деформациялан-майдиган массив

Мустаҳкамлаш иншооти хавфсизлантирилади, харилар ва ўтказгичлар алмаштирилади, ўйиқлар таъмирланади, ҳаво ўтказмаслигини тиклаш мақсадида ствол яқинидаги массивда горизонтдан қазиб олинган жинслардан тампонаж бажарилади.

Ишлар техник кўрикдан ўтказиш жараёнида ёки қўшимча белгиланган вақтда (1 ҳафтада бир неча соат) давомида бажарилади.

III

Мустаҳкамлаш иншоотида массивдаги геомеханик таъсирлар туфайли юзага келган бузилишлар мавжуд; диагональ, вертикал ва горизонтал йўналишлар бўйича 3-4 m узунликдаги 1-2 sm га очилган ёриқлар ҳосил бўлган. Терилган деворда ғишт ёки бетонит қалинлигининг ярмигача чуқурлашган ўйиқ кўринишидаги бузилишлар мавжуд; бетондан қурилган мустаҳкамлаш иншоотида силжиган ёриқлар, битта локал участкада якка синиқлар, 1-5 m2 га тенг юзада мустаҳкамлаш иншоотининг якка тартибда ўпирилган (жинслари тушиб кетмаган) жойлари мавжуд бўлиши мумкин. Харилар ва ўтказгичлар деформацияланган. Мустаҳкамлаш иншооти, армировка ва кўтариш идишлари (посангилар) орасидаги зазорлар хавфсизлик қоидалари доирасида. Одамларнинг бузилишлар остида бўлиши хавф туғдириши мумкин, стволни таъмирлаш ишларини хавфсиз олиб бориш ва кейинчалик эксплуатация қилишни таъминлаш бўйича чоралар кўрилиши талаб этилади. Горизонтлар бирлашган жойларни жинслар билан катта ҳажмда тўлдириш лозим.

1. Барқарорликнинг III ва IV тоифаларига мансуб жинснинг деформацияланмайди-ган массиви

2. Деформацияланади-ган массив, силжиш жараёни якунланган ва кейинчалик иш ҳажми ортиши кутилмайди

3. Деформацияланади-ган массив, силжиш жараёни якунланмаган

Мустаҳкамлаш ин-шооти ва армировка қисман таъмирла-нади, мустаҳкамлаш иншоотида катта ҳажмдаги бузилиш-лар мавжуд бўлган тақдирда, кўтариб турувчи қобилияти зарур даражада бўл-ган қаттиқ мустаҳ-камлаш иншооти би-лан кучайтирилади

Шу каби

Маҳкамланган ва армировкаланган жойлар тўлиқ ёки қисман қайта маҳкам-ланади ва армировка-ланади, ҳимоялаш бўйича конструктив-технологик чоралар кўрилади ёки ствол-нинг прогнозланган ҳолатига мувофиқ, мустаҳкамлаш иншо-оти ва армировкани кучайтирган ҳолда кейинги таъмирлаш ишлари режалашти-рилади (ҳимоя чоралари кўрилмайди)

Техник хизмат кўрсатишга қўшимча қилиб ствол таъмирланишига вақт ажратилади

Шу каби

Шу каби

IV

Мустаҳкамлаш иншоотида ўпирилишлар, 20-30 m2дан катта бўлган юзаларда турли йўналишларда бир-бири билан кесишган ёриқлар пайдо бўлади. Тўлдирувчи жинслар ўпирилиши, харилар ва мустаҳкамлаш иншоотлари ҳамда кўтариш идишлари ва посангилар ўртасидаги йўл қўйилган зазорлар бузилиши харилар ва мустаҳкамлаш иншоотлари деформацияланади. Харилар ва ўтказгичларнинг катта участкаларида катта емирилишлар (йўл қўйилган чегарадан ортиқ) кузатилади. Массив, мустаҳкамлаш иншооти ва армировка деформацияси фаол ривожланади; сўндирилган горизонтдан стволга катта миқдорда сув келиб қуйилади.

1. Барқарорликнинг IV тоифасиига мансуб жинснинг деформацияланмайди-ган массиви

2. Деформацияланади-ган массив, жинслар фаол силжийдиган босқич

Фаол босқич якунланганидан сўнг қаттиқ иншоот ва армировка билан қайта маҳкамланади (кутилаётган деформациялар йўл қўйилган кўрсаткичлардан ошмайди). Бу ишларга қадар кучайтириш ишлари бажарилади ёки ҳимоянинг конструктив усулларини қўллаш чоралари кўрилади

Фаол босқич якунланганига қадар суткада алоҳида смена ажратилган ҳол-да иш режими жорий этилади, шунингдек бай-рам ва дам олиш кунларида тех-ник хизмат кўр-сатиш билан бирга таъмирлаш ишлари бажари-лади. Капитал таъмирлаш фаол босқич якунлан-ганидан кейин амалга ошири-лади. Ствол иш-лаб бўлинган жинслар билан тўлдирилади.

V

Кўтариш ишларини бажаришга тўсқинлик қиладиган стволнинг қийшайиши

Деформацияланадиган массив

Қаттиқ армировка излар ораси тўғрила-нади, талаб этилган зазорлар ўрнатилади. Ушлаб туриш чора-лари билан стволнинг ишга яроқлилигини таъминлашнинг им-кони бўлмаса, ствол ишлаб бўлинган жинслар билан тўлдирилади.

Иш режими деформация-ланадиган массивда бўлганидек ташкил қилинади

Стволни текширувдан ўтказиш натижалари баённома билан расмийлаштирилади (6-илова).

Баённомада қуйидаги маълумотлар акс эттирилиши лозим: текширув санаси, стволнинг номланиши ва вазифаси, унинг диаметри ва узунлиги; қазиш (чуқурлаштириш)нинг қисқача тавсифи ва вақти; стволни фойдаланишга топшириш санаси; кўтариш идишларининг сони ва сиғими; мустаҳкамлаш иншоотининг материали ва қалинлиги; горизонтлар (ишчи ва ишламайдиган) сони ва уларнинг белгилари; сувнинг агрессивлиги (кимёвий таркиби); армировка тури (қаттиқ, эгилувчан); харилар ва ўтказгичлар профили, армировка қадами; бузилишлар ҳолати ва хусусиятлари; ствол кесиб ўтадиган жинслар характеристикаси.

Баённомада мустаҳкамлаш иншооти ва армировкани визуал кўздан кечириш, асбобий текшируви ва назоратининг натижалари: бузилишларнинг характери ва ўлчамлари (ҳажми, юзаси), уларнинг ствол чуқурлиги билан боғланиши, бузилишлар жойидаги жинсларнинг характеристикаси, мустаҳкамлаш иншооти, тутушишлар, камералар ҳолати, аввалроқ ўтказилган таъмирлашлар тўғрисидаги хулосалар қайд этилади.

Баённомада стволнинг мустаҳкамлаш иншооти ва армировка ҳолати баҳоланади ва стволни кейинчалик эксплуатация қилиниши бўйича тавсиялар келтирилади

Шахталарда қўлланиладиган кўтариш қурилмаларини эксперт текширувлардан ўтказиш бўйича методик кўрсатмаларга

1-илова

Вибрация параметрларини назорат қилиш журнали

Назорат санаси

Ўлчанадиган параметрлар

Назорат нуқталари

Юритманинг эл.двигатели

Идиш тезлиги

m/s

Идиш ҳаракатланишининг йўналиши

Виброназорат операторининг имзоси

1

2

3

4

Ишлатиладиган қувват

кВт

Айланиш частотаси

об/min

Ўлчаш йўналиши

В

Г

О

В

Г

О

В

Г

О

В

Г

О

S,µm

V.mm/s

a,g

S,µm

V.mm/s

a,g

S,µm

V.mm/s

a,g

Шахталарда қўлланиладиган кўтариш қурилмаларини эксперт текширувлардан ўтказиш бўйича методик кўрсатмаларга

2-илова

Техник ҳолат бўйича виброназорат баённомаси

_________________________________ стволда ўрнатилган

_____________________________________________ туридаги ШКМ

__________________________ АЖ ________________________ ш.

1. Электрюритма

Техник ҳолатининг баҳоланиши ___________________________

2. Редуктор

Техник ҳолатининг баҳоланиши ___________________________

3. Барабан

Техник ҳолатининг баҳоланиши ___________________________

Иловалар:

1.Назоратнинг кинематик схемаси.

2. Вибрация параметрларини ўлчаш баённомаси.

Ижрочилар: ______________ Ф.И.О.

(имзо)

______________ Ф.И.О.

(имзо)

Назоратнинг кинематик схемаси

Вибрация параметрларини ўлчаш жадвали

Нуқта

Ўлчаш кўрсаткичлари

ЎЙ

Таърифланиши

Сана

Вақт

Катталиги

Ўлчов бирлиги

1

2

3

4

5

6

1 Вр.

Эл.-дв. т. 1. Вертикал

1 Гр.

Эл.-дв. т. 1. Горизонтал

1 Ўқ

Эл.-дв. т. 1. Ўқ

2 Вр.

Эл.-дв. т. 2. Вертикал

2 Гр.

Эл.-дв. т. 2. Горизонтал

2 Ўқ

Эл.-дв. т. 2. Ўқ

3 Вр.

Редуктор т.3. Вертикал

3 Гр.

Редуктор т.3. Горизонтал

3 Ўқ

Редуктор т.3. Ўқ

4 Вр.

Редуктор т.4. Вертикал

4 Гр.

Редуктор т.4. Горизонтал

4 Ўқ

Редуктор т.4. Ўқ

5 Вр.

Эл.-дв. т. 5. Вертикал

5 Гр.

Эл.-дв. т. 5. Горизонтал

5 Ўқ

Эл.-дв. т. 5. Ўқ

6 Вр.

Эл.-дв. т. 6. Вертикал

6 Гр.

Эл.-дв. т. 6. Горизонтал

6 Ўқ

Эл.-дв. т. 6. Ўқ

7 Вр.

Редуктор т.7. Вертикал

7 Гр.

Редуктор т.7. Горизонтал

7 Ўқ

Редуктор т.7. Ўқ

8 Вр.

Редуктор т.8. Вертикал

8 Гр.

Редуктор т.8. Горизонтал

8 Ўқ

Редуктор т.8. Ўқ

9 Вр.

Редуктор т.9. Вертикал

9 Гр.

Редуктор т.9. Горизонтал

9 Ўқ

Редуктор т.9. Ўқ

10 Вр.

Редуктор т.10. Вертикал

10 Гр.

Редуктор т.10. Горизонтал

10 Ўқ

Редуктор т.10. Ўқ

11 Вр.

Барабан т. 11. Вертикал

11 Гр.

Барабан т. 11. Горизонтал

11 Ўқ

Барабан т. 11. Ўқ

12 Вр.

Барабан т. 12. Вертикал

12 Гр.

Барабан т. 12. Горизонтал

12 Ўқ

Барабан т. 12. Ўқ

ЎЙ– вибрация даражаси ўлчанишининг йўналиши:

Вр. - вертикал;

Гр.- горизонтал;

Ўқ. – Ўқ бўйлаб.

Шахталарда қўлланиладиган кўтариш қурилмаларини эксперт текширувлардан ўтказиш бўйича методик кўрсатмаларга

3-илова

ШКҚ ускуналари элементларидаги металл ва пайвандлаш чокларини визуал кўздан кечириш бўйича баённома

Ствол ________________________________________________

Шахта ________________________________________________

Назорат натижалари

Ташқи кўздан кечириш билан қуйидагилар назоратдан ўтказилди:

Назорат ________________ лупасини қўллаган ҳолда ўтказилди

Ўтказилган назорат натижаларига кўра қуйидагилар аниқланди:

Ижрочилар: ______________Ф.И.О.

(имзо)

______________Ф.И.О.

(имзо)

Шахталарда қўлланиладиган кўтариш қурилмаларини эксперт текширувлардан ўтказиш бўйича методик кўрсатмаларга

4-илова

ШКҚ ускуналари масъул элементларидаги металл дефектоскопияси

бўйича тузилган баённома

________________________________________________________________

(назорат объекти)

________________________________________________________________

________________________________________________________________

(назорат қилинаётган объект ўрнатилган жой ва корхона)

________________________________________________________________

________________________________________________________________

(назоратни ўтказишда амал қилинган методика ва нормативлар)

________________________________________________________________

________________________________________________________________

Текширув натижалари:

Деталнинг номланиши

Назрат ўтказил жой

Назорат методи ва режими

Назорат натижаси

Баённомага илова қилинади ______________________________

________________________________________________________________

Сингувчи суюқликлар методи билан ўтказилган назорат жараёнида қуйидаги дефектоскопик материаллар ишлатилди

______________________________________________________________________________

Магнит кукунли назорат завод рақами _______________ ___________________ асбобидан фойдаланиб ҳолда ўтказилди

Электрмагнитли назорат завод рақами _______________ ___________________ асбобидан фойдаланиб ҳолда ўтказилди

Назорат завод рақами _______________ ___________________ ультратовушли дефектоскопдан фойдаланиб ўтказилди

Ижрочилар: ______________ Ф.И.О.

(имзо)

______________ Ф.И.О.

(имзо)

Шахталарда қўлланиладиган кўтариш қурилмаларини эксперт текширувлардан ўтказиш бўйича методик кўрсатмаларга

5-илова

Копёрнинг техник ҳолатини текшируви бўйича тузилган баённома

1. Станокнинг ҳолати.

2. Укосиналарнинг ҳолати.

3. Шкифларнинг ҳолати.

4. Таянч пойдеворларнинг ҳолати.

5. Станок таянч рамасининг ҳолати.

Ижрочилар: ______________ Ф.И.О.

(имзо)

______________ Ф.И.О.

(имзо)

Шахталарда қўлланиладиган кўтариш қурилмаларини эксперт текширувлардан ўтказиш бўйича методик кўрсатмаларга

6-илова

Стволни текшируви бўйича баённома

1. Стволнинг асосий техник кўрсаткичлари.

2. Шахта сувлари кимёвий таркиби ва агрессивлик даражасининг таҳлили.

3. Мустаҳкамлаш иншоотининг ҳолати.

3.1. Бузилишлар шакли ва уларнинг намоён бўлишини характери.

3.2. Бузилишларнинг сабаблари.

3.3. Мустаҳкамлаш иншоотининг кўтариб туриш қобилиятини баҳоланиши.

4. Армировканинг ҳолати.

4.1. Армировка элементларининг коррозион ва механик емирилиши.

4.2. Харилар ва ўтказгичларнинг (ўтказгич ва отбой арқонларидаги тиркама ва осма қурилмаларнинг) ҳолати

4.3. Армировка геометриясининг бузилиши.

4.4. Армировканинг кўтариб туриш қобилиятини баҳоланиши.

5. Хулосалар ва тавсиялар.

Ижрочилар: ______________ Ф.И.О.

(имзо)

______________ Ф.И.О.

(имзо)

Шахталарда қўлланиладиган кўтариш қурилмаларини эксперт текширувлардан ўтказиш бўйича методик кўрсатмаларга

7-илова

ШКҚ бинолари, темирбетон конструкциялари ва пойдеворларини текширувдан ўтказиш бўйича тузилган баённома

Ствол ________________________________________________

Шахта ________________________________________________

1. Бинолар, темирбетон конструкциялар ва пойдеворларнинг асосий техник кўрсаткичлари.

2. Бинонинг техник ҳолати.

3. Пойдеворларнинг техник ҳолати.

4. Ҳолатининг баҳоланиши.

Ижрочилар: ______________ Ф.И.О.

(имзо)

______________ Ф.И.О.

(имзо)

Шахталарда қўлланиладиган кўтариш қурилмаларини эксперт текширувлардан ўтказиш бўйича методик кўрсатмаларга

8-илова

Копёр металл конструкцияларини текшириш ҳисоб-китобларини

бажариш учун дастлабки маълумотлар

1. Кўтарилишлар сони.

2. Кўтарилишлар тури.

3. Кўтариш машиналарининг стволга ёки копёр станогига нисбатан жойлашуви схемаси (кўтарилишлар сони иккитадан ортиқ бўлганида).

4. Кўтариш идишлари (скиплар, қафаслар), посангиларнинг стволни горизонтал ўқига нисбатан жойлашуви схемаси. Кўтариш идишлари ўқларини ствол ўқларига боғланиши кўрсатилсин.

5. Копёр станоги таянчларини стволни горизонтал ўқларига нисбатан жойлашувининг симметриклиги.

6. Копёр шкивларининг диаметри (ҳар бир кўтариш учун), mm.

7. Ҳар бир копёр шкивининг таянч подшипниклари билан бирга ҳисобланган вазни, kg.

8. Кўтариш машинаси барабанининг диаметри (ҳар бир кўтариш учун), mm.

9. Кўтариш машинаси барабани ўқидан мувофиқ копёр шкиви ўқигача масофанинг горизонтал проекцияси (ҳар бир кўтариш учун), mm.

10. Стволнинг оғзидан горизонтгача бўлган чуқурлиги, m.

11. Ҳар бир кўтариш учун канат тўғрисидаги маълумотлар::

диаметр (mm);

бир погон метр канатнинг оғирлиги, (kg);

канатдаги барча симларнинг умумий узилиш кучи, kgf.

12. Кўтариш идишларининг стволда ҳаракатланаётганидаги энг катта тезланиши (m/s).

13. Кўтариш идишларининг стволда ҳаракатланаётганидаги энг катта секинлашиши (m/s).

14. Кўтариш идишлари тўғрисидаги маълумотлар:

14.1. Скип:

скипнинг ўз вазни (осма, тиркама қурилмалари билан), kg;

скипда кўтарилаётган кўмир (жинс) массаси (энг катта миқдори кўрсатилсин), kg;

14.2. Каттақути:

каттақутининг ўз вазни (осма, тиркама қурилмалари билан), kg;

каттақути биттада кўтара оладиган вагонеткалар сони;

юк ортилмаган вагонетканинг вазни, kg;

вагонеткадаги кўмир (жинс)нинг фойдали массаси (энг катта миқдори кўрсатилсин), kg;

каттақути билан биттада кўтарилиши мумкин бўлган юкнинг максимал оғирлиги (кўмир, жинс ортилган вагонеткадан ташқари), kg. Юк тури кўрсатилсин.

каттақутини ўрнатиш кулакларини кулак ости балкалардаги жойлашуви схемаси (копёр таянчларига боғланиши билан);

кулак ости балкалари юқорисининг белгиси.

14.3. Посанги:

посангининг вазни (осма, тиркама қурилмалари билан), kg.

15. Парашют қурилмаси тўғрисидаги маълумотлар:

амортизатор маркаси (амортизатор паспортининг нусхаси илова қилинсин);

амортизаторларнинг жойлашув схемаси (тормоз канатларини копёр станогига боғланиши билан; амортизаторлар ўрнатилган жой белгиси);

парашют қурилмасининг юкламалари:

динамик (расчетная), kN;

тормоз канатининг диаметри, mm;

тормоз канати бир погон метрининг оғирлиги, kg;

тормоз канатларининг дастлабки тортилиш кучи,kgf (битта канат учун кўрсатилсин);

битта амортизаторнинг оғирлиги (тормоз канатининг оғирлигисиз), kg.

16. Кўтариш идишлари (посангилар) кўтарилиши мумкин бўлган белги.

17. Девиация бурчаклари схемаси (ҳар бир кўтариш учун).

Шахталарда қўлланиладиган кўтариш қурилмаларини эксперт текширувлардан ўтказиш бўйича методик кўрсатмаларга

9-илова

ШКҚнинг путур етказмайдиган назоратдан ўтказилиши лозим элементлари рўйхати

Назорат қилинаётган узелнинг номланиши

Деталнинг номланиши

Назорат қилинадиган жойи

Назорат бўйича норматив-техник ҳужжатлар

Бракка чиқариш нормасининг дефекти

Кейинчалик эксплуатация қилиш имконияти, чекловлар

Йўриқнома-лар ва методикалар

Назорат методи

1

2

3

4

5

6

7

Кўтариш машинаси-нинг бош қисмлари

Бош вал

Ўтиш кесимлари-нинг галтеллари

НК ШПМ

516-1-82

РТМ 07.01.027-93

Д. УЗД

(изоҳга қарал-син)

Толиқишдан ёрилишлар

Йўл қўйилмайди

Тормоз гардиши

Пайвандлаш чоклари, чоклар яқинидаги зона

НК ШПМ

516-1-82

РТМ 07.01.027-93

Д

Толиқишдан ёрилишлар

Йўл қўйилмайди

Спицалар

Пайвандлаш чоклари

Методика

ВО

Толиқишдан ёрилишлар

Йўл қўйилмайди, дефектни бартараф қилиш зарур

Обечайка (гардиш)

Асосий

металл, пайвандлаш чоклари

Методика

УЗТ,

УЗД

Обечайка

ирмоғининг (футерланма-ган) чуқурлиги бўйича 35%дан кўпроққа ейилиши, толиқишдан ёрилишлар

Йўл қўйилмайди

Тормоз

қурилмаси

Горизонтал, вертикал тягалар, юк осмалари, штоклар, валиклар

Резьбали ва ўтиш кесимлари, болғаланган тягалар юзаси

НК ШПМ

516-1-82И

РТМ 07.01.021-87

МП,

ЭМ,

УЗД

Толиқишдан ёрилишлар

Йўл қўйилмайди

Сақлайдиган цилиндрлар штоклари

Резьбали ва ўтиш кесимлари

УЗД,

ВО

Толиқишдан ёрилишлар, деформацилар

Йўл қўйилмайди

Шарнирли бошчалар, вилкалар, дифференциал ричаглар

Тешиклар зонаси

НК ШПМ

516-1-82И

РТМ 07.01.021-87

МП

Радиал йўналишлар-даги толиқишдан ёрилишлар

Йўл қўйилмайди

Копёр шкиви

Копёр шкивининг ўқи

Подшипник-лар бўйинлари галтеллари подшипники

РТМ 07.01.021-87

УЗД

Толиқишдан ёрилишлар

Йўл қўйилмайди

Редуктор

Тишли ғилдираклар, валлар

Тишлар, галтель ўтишлари

Методика,

Ревизия ва созлаш бўйича кўрсатма

РТМ

07.01.027-93

МП,

УЗД

Ёрилишлар

Йўл қўйилмайди

Кўтариш идишлари

Скип, катта қути металл конст-рукцияларининг кўтариб турувчи элементлари

Кўтариб турувчи элементлар бутун узунлиги ва улар туташган жойлар бўйича

Методика,

РТМ

07.01.027-93

ВО

Толиқишдан ёрилишлар, коррозия

Кўтариб турувчи элементлар қалинлиги 20% дан ортиқ миқдорга камайишига йўл

Посангилар

Кўтариб турувчи элементлар

ВО

Толиқишдан ёрилишлар, коррозия

Кўтариб турувчи элементлар қалинлиги 20% дан ортиқ миқдорга камайишига йўл қўйилмайди

Осма, тиркама қурилмалар

Коуш

Танаси, тешиклар зонаси, палец

РТМ 07.01.021-87

УЗД

МП

Толиқишдан ёрилишлар

Йўл қўйилмайди

Парашют қурилмалари

Амортизаторлар, штоклар,

илгаклар, вилклар, ричаглар

Танаси, тешиклар зонаси, резьбали ўтиш кесимлари

РТМ 07.01.021-87

УЗД

МП

Толиқишдан ёрилишлар

Йўл қўйилмайди

Шахта копёри

Металл конструкциялар-нинг асосий кўтариб турувчи элементлари

Пайванд-ланган бирикмалар

Металлпро-

кат

ОП № 501

ЦД-75

Методика

Методика

ВО

ВО

Ёрилишлар

Коррозия

Кўтариб турувчи эле-ментлар қа-линлиги-нинг 20%дан кўпга кама-йишига йўл қўйилмайди

ШКМнинг асосий ускуналари, шахта копёри

Анкер болтлари

Танаси, резьба

Методика

УЗД

Ёрилишлар

Йўл қўйилмайди

Стволнинг мусаҳкам-лаш иншооти ва қаттиқ

Харилар

Мустаҳкамлаш иншоотлари

Ўтказгичлар

Ишчи кесим

Методика,

РТМ

07.01.027-93

ВО

УЗТ

ВО

ВО

Коррозия

Кўтариб турувчи эле-ментлар қа-линлиги-нинг 20%дан кўпга кама-йишига йўл қўйилмайди

Шахталарда қўлланиладиган кўтариш қурилмаларини эксперт текширувлардан ўтказишда адабиётларданфойдаланиш бўйича тавсиялар

1. Кўмир шахталаридаги хавфсизлик қоидалари (ХҚ 09 - 60 - 09 Тошкент 2010 й.).

2. Правила технической эксплуатации угольных и сланцевых шахт. М.: "Недра", 1976. 303

3. Единые правила безопасности при разработке рудных, нерудных и россыпных месторождений подземным способом (Алмалык, 2005 г.).

4. Руководство по ревизии, наладке и испытанию шахтных подъемных установок / В.Р. Бежок, В.Н. Чайка, Н.Ф. Кузьменко и др. 2-е изд., перераб. и доп. М.: "Недра", 1982. 391 с.

5. Инструкция по дефектоскопии шахтных подъемных машин (НК ШПМ 516-1-82И). В 3 ч. Днепропетровск: Облполиграфиздат, 1984.

6. Технологическая инструкция по дефектоскопии деталей тормозных устройств подъемных машин, подвесных устройств подъемных сосудов, осей копровых шкивов (РТМ 07.01.021-87). Донецк, 1987. 122 с.

7. Гончаров И.Б., Матангин К.М. Дефектоскопия оборудования в угольной промышленности: Справочное пособие. М.: "Недра", 1990. 150 с.

8. Технические средства диагностирования: Справочник / В.В. Клюев, П.П. Пархоменко, В.Е. Абрамчук и др.; Под общ. ред. В.В. Клюева. М.: "Машиностроение", 1989. 672 с.

9. Должанский П.Р. Контроль надежности металла объектов котлонадзора: Справочное пособие. М.: "Недра", 1985. 263 с.

10.Шишков Н.А. Надежность и безопасность грузоподъемных машин.М.: "Недра",1990. 252 с

11. Техническая эксплуатация железобетонных конструкций производственных зданий: Отраслевой руководящий документ Комитета Российской Федерации по металлургии. В 2 ч. М., 1993.

12.Основные положения по ультразвуковой дефектоскопии сварных соединений котлоагрега-тов и трубопроводов тепловых электростанций (ОП № 501 ЦД-75). М.: ЦНИИТмаш, 1977. 168 с.

13. Неисправности шахтных подъемных установок / В.Р. Бежок, Р.Я. Грузутин, В.Г. Калинин, В.Н. Чайка. 2-е изд., перераб. и доп. М.: "Недра", 1991. 368 с.

14. Правила устройства электроустановок. М.: "Энергия", 1984.

15. Правила эксплуатации электроустановок потребителей и Правила техники безопасности при эксплуатации электроустановок потребителей.

16. Рекомендации по обследованию стальных конструкций производственных зданий / ЦНИИпроектстальконструкция. М., 1988.

17. СНиП II-23-81*. Нормы проектирования. Стальные конструкции.

18. Пособие по восстановлению крепи и армировки вертикальных стволов (РД 12.18.073-88). Харьков, 1989.

19. Временные отраслевые указания по обследованию состояния крепи и армировки вертикальных стволов шахт (РТМ 12.58.022 -84). Харьков, 1984.

20. Отчет по теме 01-65 "Анализ состояния и работы действующих конструкций и схем армировки вертикальных стволов на шахтах Кузбасса" / Кузниишахтострой. Кемерово, 1966.

21. Методика расчета жестких армировок вертикальных стволов шахт. Донецк, 1985.

22. Руководство по обеспечению долговечности железобетонных конструкций предприятий черной металлургии при их реконструкции и восстановлении. М.: Стройиздат, 1982.

23. Руководящий технический материал по технологии обследования и оценке технического состояния оборудования подъемных установок. Донецк, 1994.

24. Пособие по проектированию и монтажу жесткой армировки вертикальных стволов шахт и рудников.

25. Методика измерений и нормирования вибраций стационарного оборудования шахт для условий периодического контроля (РТМ 07.00.012-79). Донецк: ИГМ им. М.М. Федорова, 1979.

26. ГОСТ 16921–83 (СТ СЭВ 2412-80). Машины электрические вращающиеся. Допустимые вибрации. М.: Изд-во стандартов, 1983. 4 с.

27. ISO 2373. Механическая вибрация вращающихся электрических машин с высотой оси вращения ротора от 70 до 400 мм. Измерение и оценка интенсивности вибрации.

28. Деваллеф Д.Р. Профилактическое обслуживание машин, основанное на анализе вибрации. М.: ВЦП, 1979. 20 с.

29. Герике Б.Л. Мониторинг и диагностика технического состояния машинных агрегатов. Кемерово: КузГТУ, 1999. 311 с.

30. Рекомендации по оценке состояния и усилению строительных конструкций промышленных зданий и сооружений / НИИСК Госстроя СССР. М., 1989.

31. Руководящий технический материал по технологии контроля геометрических параметров проводников жесткой армировки (РТМ 07.01.022-88). Донецк, 1988.

32. СНиП 3.02.03-84. Подземные горные выработки.

33. СНиП III-18-75. Металлические конструкции. Правила производства и приемки работ.

34. Инструкция по производству маркшейдерских работ. М.: "Недра", 1987.

35. Временные указания по проектированию, строительству и эксплуатации крепи и армировки вертикальных стволов угольных шахт в условиях влияния очистных работ. Л.: ВНИМИ, 1972.

36. Казакевич Э.В. Крепление вертикальных стволов шахт монолитным бетоном. М.: "Недра", 1979.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1NHH qabull qilishqabul qilish31 декабрь 2017 год"Sanoatgeokontexnazorat"

So`rovnoma natijalari