Hujjat nomi
Сурхондарё вилоятида кўчма савдо объектлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotSurхondaryo viloyati hokimligi
Hujjat muallifiSurхondaryo viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-08-18 17:46:13
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-09-03 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Сурхондарё вилоятида кўчма савдо объектлари фаолиятини

такомиллаштириш тўғрисида

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш, вилоятда тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил
13 июлдаги “Кўчма савдога рухсат бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 233-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Қуйидагилар:

вилоят ҳудудида кўчма савдо объектлари орқали сотилиши мумкин бўлган товарларнинг рўйхати 1-иловага;

вилоятдаги ҳар бир туман ва шаҳар бўйича кўчма савдо объектларининг жойлашиш схемаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Туманлар (шаҳар) ҳокимликларига:

ҳар йили 1 ноябргача тегишли туман (шаҳар) ҳудудида кўчма савдо объектлари орқали сотилиши мумкин бўлган товарлар рўйхатини шакллантириш ҳамда ўринлар сони, сотиладиган товарлар рўйхати ва кўчма савдо даври кўрсатилган ҳолда тегишли туман (шаҳар) ҳудудида кўчма савдо объектларининг жойлашиши бўйича таклифларни тайёрлаш;

тайёрланган таклифларни ҳар йили 10 ноябргача кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун вилоят ҳокимлигига киритиш юклатилсин.

3. Вилоят ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари (З.Давлатов):

тегишли туман (шаҳар) ҳудудида кўчма савдо объектлари орқали сотилиши мумкин бўлган товарлар рўйхатини – вилоят давлат солиқ бошқармаси ва давлат санитария-эпидемиология назорати маркази билан келишган ҳолда;

ўринлар сони, сотиладиган товарлар рўйхати ва кўчма савдо даври кўрсатилган кўчма савдо объектлари жойлашиши схемасини - давлат солиқ, ички ишлар, архитектура ва қурилиш бошқармалари ҳамда давлат санитария-эпидемиология назорати маркази билан келишилган ҳолда ҳар йили
1 декабргача вилоят ҳокимига тасдиқлаш учун киритиб борилишини таъминласин.

4. Ушбу қарор “Сурхон тонги” ва “Зарья Сурхана” газеталарида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

5. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилишни вилоят ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари (З.Давлатов) зиммасига юклансин.

Вилоят ҳокими Т.Мамараимов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
11. Қуйидагилар: вилоят ҳудудида кўчма савдо объектлари орқали сотилиши мумкин бўлган товарларнинг рўйхати 1-иловага; вилоятдаги ҳар бир туман ва шаҳар бўйича кўчма савдо объектларининг жойлашиш схемаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. Туманлар (шаҳар) ҳокимликларига: ҳар йили 1 ноябргача тегишли туман (шаҳар) ҳудудида кўчма савдо объектлари орқали сотилиши мумкин бўлган товарлар рўйхатини шакллантириш ҳамда ўринлар сони, сотиладиган товарлар рўйхати ва кўчма савдо даври кўрсатилган ҳолда тегишли туман (шаҳар) ҳудудида кўчма савдо объектларининг жойлашиши бўйича таклифларни тайёрлаш; тайёрланган таклифларни ҳар йили 10 ноябргача кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун вилоят ҳокимлигига киритиш юклатилсин. 3. Вилоят ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари (З.Давлатов): тегишли туман (шаҳар) ҳудудида кўчма савдо объектлари орқали сотилиши мумкин бўлган товарлар рўйхатини – вилоят давлат солиқ бошқармаси ва давлат санитария-эпидемиология назорати маркази билан келишган ҳолда; ўринлар сони, сотиладиган товарлар рўйхати ва кўчма савдо даври кўрсатилган кўчма савдо объектлари жойлашиши схемасини - давлат солиқ, ички ишлар, архитектура ва қурилиш бошқармалари ҳамда давлат санитария-эпидемиология назорати маркази билан келишилган ҳолда ҳар йили 1 декабргача вилоят ҳокимига тасдиқлаш учун киритиб борилишини таъминласин. 4. Ушбу қарор “Сурхон тонги” ва “Зарья Сурхана” газеталарида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин. 5. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. 6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилишни вилоят ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари (З.Давлатов) зиммасига юклансин. Йилликҳар йили 10 ноябргачаЙиллик

So`rovnoma natijalari