Hujjat nomi
Оқолтин туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун 2017 йилда иш ўринларининг энг кам сонини банд қилиб қўйиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotSirdaryo viloyati Oqoltin tuman hokimligi
Hujjat muallifiSirdaryo viloyati Oqoltin tuman hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-08-29 11:13:03
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-09-13 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ ОҚОЛТИН ТУМАНИ ҲОКИМИ

ҚАРОРИ

2016 йил “___”___________ ___-сон Сардоба шаҳарчаси

Оқолтин туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун 2017 йилда иш ўринларининг энг кам сонини банд қилиб қўйиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддасига, Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 25-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низомга асосланиб, 2017 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини банд қилиб қўйиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Махаллий давлат хокимияти тўғрисида»ги қонуннинг 6,25- моддаларига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини ажратиши шарт бўлган тумандаги корхона, ташкилот ва муассасалар (кейинги ўринларда ташкилот деб аталади) ходимларининг рўйхат бўйича ўртача сонидан (3216 нафардан) 148 кишини ташкил этади. (7 фоиз миқдорида) шу жумладан:

ёлғиз ота, ёлғиз она хамда ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун 0,5 фоиз (6 киши);

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 1.5 фоиз (18 киши);

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 0,5 фоиз
(6 киши);

ногиронлар учун 3 фоиз (103 киши);

туман Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 0,5 фоиз (5 киши);

жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд ажримига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари тайинланган шахслар учун 0,5 фоиз (5 киши);

ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларнинг бошқа тоифалари, одам савдосидан жабр кўрган шахслар учун 0,5 фоиз (5 киши) миқдорида иш ўринларининг захираси белгилансин.

2. Ушбу Қарорнинг 1-бандида кўрсатилган шахслар учун қўйиладиган характерли талабларга мувофиқ бўлган меҳнат шароитларини таъминлайдиган иш ўрни ташкил этилган иш ўрни ҳисобланади:

ёлғиз ота, ёлғиз она хамда ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун — болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун — уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун — уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун — меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлиғининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари;

туман Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун — махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд ажримига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари тайинланган шахслар учун, шунингдек одам савдосидан жабр кўрган шахслар учун — уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-ҳунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун эса — махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари.

3. 2017 йилда Оқолтин тумани бўйича ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналадиган мехнат бозорида тенг шароитларда

рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиш (КВОТА) дастури 1 иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Ташкилотлар раҳбарлари:

ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ, белгиланган муддатларда ва тартибда яратилишини хамда бу хақда туман Бандликка кўмаклашиш марказига қарорнинг 2 иловасида кўрсатилган маълумотнома намунаси асосида беришлишини таъминласин ;

ҳар чоракда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг ўнинчи кунига қадар туман Бандликка кўмаклашиш марказига ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида ахборотни 3 иловадаги намунага мувофиқ топшириб борилишини таъминласинлар;

5. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйилган иш ўрни илгари ушбу иш ўрнини эгаллаб келган шахс билан тузилган меҳнат шартномасининг тўхтатилиши муносабати билан бўшаб қолган тақдирда ташкилот ўн кун муддатда туман Бандликка кўмаклашиш марказини янгидан очилган бўш иш ўрни тўғрисида маълум қилиши шарт.

6. Ушбу қарорни бажармаган ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жазога тортиш чоралари қўлланади.

Белгилаб қўйилсинки, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш бўйича қарорини бажармаганлик учун жазога тортилганлик ташкилотни банд қилиб қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини ташкил этишдан озод қилмайди.

7. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун белгиланган кўрсаткичдан ортиқча, шу жумладан иш участкалари (цехлар) ташкил этиш учун турар жой бўлмаган биноларни биринчи навбатда ажратиш йўли билан банд қилиб қўйиладиган иш ўринлари ташкил этган ташкилотлар учун қонун ҳужжатларида кўрсатилган тартибда имтиёзлар белгилансин.

8. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини иловада белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларининг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари белгилансин.

9. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (А.Ғойбназаров) бир ҳафта муддатда ушбу қарорни 3-бандда кўрсатилган ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин ва мазкур қарорнинг бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

10. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан туман хокимининг 11 январ 2016 йилдаги № 14 сонли қарори ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.

11. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман хокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари Ж.Джураев зиммасига юклатилсин.

12. Мазкур қарор “Оқолтин овози” расмий нашрида эълон қилингандан уч ой ўтгач кучга киради.

ХОКИМ: Т.Худайбердиев

Оқолтин туман хокимининг "___"______________2016 йилдаги №___сонли қарорига 2 илова

Оқолтин туман Бандликка кўмаклашиш маркази директорига

Оқолтин туман _________________________________ корхонаси (ташкилот, муассаса) Оқолтин туман Хокимининг 2016 йил “___”______________даги “Оқолтин туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун 2017 йилда иш ўринларининг энг кам сонини банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги № ____-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида _____________________корхона(ташкилот, муассаса)сида _____ нафар яъни,

1.__-нафар _________________________________ахоли тоифаси учун

(иш топишда қийналадиган ахоли тоифаси ёзилади)________________маълумотли шахс учун _____________________иш ўрнини

(талаб этиладиган ўрта-махсус маълумот ёзилади)(лавозим номи ёзилади)

банд қилиб қўйди.

2.__-нафар _________________________________ахоли тоифаси учун

(иш топишда қийналадиган ахоли тоифаси ёзилади)________________маълумотли шахс учун _____________________иш ўрнини

(талаб этиладиган ўрта-махсус маълумот ёзилади)(лавозим номи ёзилади)

банд қилиб қўйди.

Ушбу банд қилинган иш ўринларига туман Бандликка кўмаклашиш марказидан ишга юборилган фуқаролар ишга қабул қилинади.

______________________корхонаси

(ташкилот, муассаса)си рахбари ___________ ____________________

(имзо, мухр) (ФИШ)

Оқолтин туман туман Хокимининг «___»____________2016 йилдаги №____сонли

қарорига 3 илова

Ҳар чоракда ҳисобот давридан кейинги

ойнинг 10 санасига қадар туман Бандликка кўмаклашиш марказига тақдим этилади.

Ташкилот номи: ______________________________________________________________________

_____________________________________________________________________________________

Юридик манзили:_____________________________________________________________________

_____________________________________________________________________________________

201___ йилнинг _____чорагида ижтимоий муҳофазага муҳтож

ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун

иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида

АХБОРОТ

1. Ҳисобот йилида маҳаллий давлат ҳокимияти органининг қарорига мувофиқ назарда тутилган банд қилиб қўйилган иш ўринлари сони ___ иш ўрни, шу жумладан ногиронларни ишга жойлаштириш учун ___ иш ўрни.

2. Банд қилиб қўйилган иш ўринларига ишга жойлаштирилганлар сони:

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда

қийналаётган шахслар тоифалари

Ҳисобот даврининг

якуний ҳолатига кўра

ишлаётганлар

(киши)

Шундан ишга жойлаштирилганлар

ҳисобот чоракда

йил бошидан

1

Жами

Шу жумладан

1.1

Ун тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар

1.2.

Таълим муассасаларини тугатган ёшлар

1.3

Муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар

1.4

Ногиронлар

1.5

Бандликка кўмаклашиш марказларида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар

1.6

Жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар

1.7

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларнинг бошқа тоифалари

3. Ҳисобот даври охирида маҳаллий давлат ҳокимияти органининг қарорига мувофиқ назарда тутилган банд қилиб қўйилган иш ўринлари сони: ___ иш ўрни

Ташкилот рахбари: _______ ___________________________

Кадрлар бўлими (испектори) бошлиғи; _______ ___________________________

м.у

201__ йил «__»____________________

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Оқолтин туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун 2017 йилда иш ўринларининг энг кам сонини банд қилиб қўйиш тўғрисидакарор иловалари тасдиклансин15Оқолтин туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун 2017 йилда иш ўринларининг энг кам сонини банд қилиб қўйиш тўғрисидаги карорига асосан КВОТА уринлари яратадиган ташкитлотлар руйхати иловага мувофик тасдиклансин.

So`rovnoma natijalari