Hujjat nomi
Учтепа туманининг 2016 йилги маҳаллий бюджет параметрлари тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotToshkent shahar Uchtepa tumani hokimligi
Hujjat muallifiToshkent shahar Uchtepa tumani hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-08-30 15:52:06
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-09-14 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Тошкент шаҳар ҳокимининг 2015 йил 30 декабрдаги “Тошкент шаҳрининг 2016 йилги маҳаллий бюджети параметрлари тўғрисида”ги

1156-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

Учтепа туманининг 2016 йилги махаллий бюджети асосий параметрлари 1-иловага мувофиқ;

умумдавлат солиқларидан туман маҳаллий бюджетига ажратмалар меъёрлари 2-иловага мувофиқ;

туман маҳаллий бюджетининг 2016 йил учун нақд пул касса айланмасининг йўл қўйиладиган энг кам миқдори 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Учтепа тумани маҳаллий бюджетининг 2016 йил учун аниқлаштирилган асосий параметрлари қуйидаги миқдорларда тасдиқлансин:

даромадлар – 110 126 302,0 минг сўм;

харажатлар –110 126 302,0 минг сўм.

4. Туман ҳокимлигининг ташкилий-назорат гуруҳи (Ғ.Шамсиев) ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг “Компютерлаштириш маркази” ДУКнинг Учтепа туман тармоқ администратори:

“Тошкент оқшоми” ва “Вечерний Ташкент” газеталарида мазкур қарор расмий эълон қилиниши ва www.uchtepa.poytaхt.uz веб-сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.

5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари С.Гиясов зиммасига юклансин.

Учтепа туман ҳокими А.Досмухамедов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Учтепа туманининг 2016 йилги маҳаллий бюджет параметрлари тўғрисидаТошкент шаҳар ҳокимининг 2015 йил 30 декабрдаги “Тошкент шаҳрининг 2016 йилги маҳаллий бюджети параметрлари тўғрисида”ги 1156-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин. 15 kunТуман ҳокимининг ўринбосари С.Гиясов

So`rovnoma natijalari