Hujjat nomi
Миробод туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2017 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotToshkent shahar Mirobod tumani hokimligi
Hujjat muallifiToshkent shahar Mirobod tumani hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-09-06 15:49:55
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-09-30 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1.Миробод туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун тумандаги 120 та ташкилотларда аҳолининг қуйидаги тоифалари учун жами 3316 та иш ўринлари банд қилиб қўйилсин:

ёлғиз ота, ёлғиз она ва 14 ёшгача бўлган ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун – болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун – меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлиғининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари;

туман бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун – махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлик ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-ҳунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун – махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

Одам савдосидан жабр кўрган шахслар учун- уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлар.

2.Миробод туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2017 йил учун банд қилиб қўйиш лозим бўлган ташкилотлар рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.

3. Иш ўринларини банд қилувчи ташкилотлар раҳбарларига:

ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни иш билан таъминлаш учун 2016 йил якунланишидан 10 кун олдин банд қилинган иш жойлари умумий миқдорининг камида 25 фоизи учун, 2017 йилнинг 10 апрелидан кечикмай иш жойларининг қолган қисми 75 фоизини барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) тўғрисидаги, яъни ҳар бир тоифа бўйича иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни ва қарор бўйича чиқарилган буйруқ нусхаларини туман Бандликка кўмаклашиш марказига тақдим этилсин.

иловадаги шахслар учун иш ўринлари санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқлаштирилиши таъминлансин.

4.Ушбу қарор ижроси бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахсларига “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низом”нинг 15-бандига мувофиқ жарима солинади.

5.Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини иловада белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларининг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳфаза қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.

6.Бандликка кўмаклашиш маркази (Б.Олимов):

ташкилотлар раҳбарлари томонидан мазкур қарорни тўлиқ бажариш юзасидан қатъий назорат ўрнатилсин.

7.Миробод туман ҳокимининг 2015 йил 5 декабрдаги “Миробод туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2016 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги 567-сонли қарори 2016 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

8.Ушбу қарор 2017 йил 1 январдан кучга киради.

9.Миробод туман хокимлиги Умумий бўлими (Ж.Кашибханова), ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг “Компютерлаштириш маркази”ДУКнинг Миробод туман тармоқ администратори (Р.Хасянов):

“Тошкент оқшоми” ва “Вечерний Ташкент” газеталарида мазкур қарор расмий эълон қилиниши ва www.my.gov.uz веб-сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.

10.Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Миробод туман ҳокимининг ўринбосари А.Салайдинов зиммасига юклансин.

Миробод туман ҳокими Ш.Кадиров

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Миробод туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2017 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида Миробод туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2017 йил учун банд қилиб қўйиш лозим бўлган ташкилотлар рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.15-кунМиробод туман ҳокимининг ўринбосари А.Салайдинов

So`rovnoma natijalari