Hujjat nomi
Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2017 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotNamangan viloyati Chortoq tumani hokimligi
Hujjat muallifiNamangan viloyati Chortoq tumani hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-09-06 17:22:24
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-09-21 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

1. Тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ,

2017 йилда мазкур тоифадаги шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдори белгиланган корхоналар ва ташкилотлар рўйхати 2-иловага асосан тасдиқлансин.

2-иловага мувофиқ ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан
283 нафарини ташкил этадиган 7 фоиз миқдорида, шу жумладан:

‎‎ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун 0,5 фоиз (22 киши); ‎

‎‎таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 2,0 фоиз (80 киши); ‎‎

‎‎муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 0,9 фоиз (19 киши);

‎‎‎ногиронлар учун 3 фоиз (121 нафар юқорида кўрсатилган иш ўринларига туманда 3-гуруҳ ногиронлари ишга жойлашиш бўйича талаб
21 та бўлганлиги сабабли келгусида 100 та иш ўринни битирувчилар учун банд этиб қўйилсин);

туман Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 0,3 фоиз (13 киши);‎‎‎

‎‎‎‎жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 0,3 фоиз (12 киши);‎

‎‎‎‎ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари, шу жумладан одам савдосидан жабрланганлар учун 0,4 фоиз (16 киши) миқдорида иш ўринлари заҳирасини белгилайди.

2. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак, шу жумладан:

ёлғиз ота, ёлғиз она ва 14 ёшгача бўлган ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун – болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун – меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлиғининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари;

туман Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун – махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар, одам савдосидан жабрланганлар учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-ҳунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун эса – махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари.

3. Иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар:

муҳандислар, иқтисодчилар, ҳисобчи, ҳисобчи-тафтишчи, ҳуқуқшунос, зоотехник, агроном, шифокор, ҳамшира, кичик тиббий ходим, иш юритувчи, ўқитувчи, тарозибон, электр ва автоаравача ҳайдовчиси, ташувчи, фаррош, ўтёқар, ободонлаштириш ишчиси, омборчи, ЭҲМ оператори, юкчи, ишчи, боғбон, қоравул.

4. Тумандаги мавжуд корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарларига:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил
20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги
Низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминлаш;

йил бошлангунга қадар ўн кундан (2016 йил 20 декабрь)дан кечикмай ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйилган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи ҳажмида иш ўринлари банд қилиб қўйилишини ва тайёр бўлишини таъминласин, ушбу тўғрисида туман Бандликка кўмаклашиш марказига йил бошлангунга қадар ахборот берилсин;

ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг қолган қисмини банд қилиб қўйиш ташкилот (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминласин, бу тўғрида туман Бандликка кўмаклашиш марказига биринчи чорак тугагандан кейин ўн кундан (2017 йил 1-10 апрель)дан кечикмай ахборот бериш;

ташкилотлар ҳар чоракда туман Бандликка кўмаклашиш марказига юқорида кўрсатилган тоифадаги шахсларнинг ишга жойлаштирилиши тўғрисида ушбу низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ахборот тақдим этиши;

банд қилиб қўйилган иш ўринларининг белгиланган сони ҳисобига ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг тайёрлиги тўғрисидаги ахборотни ташкилот томонидан такдим этилмаганлигига ҳам ва амалда

уларнинг тайёр эмаслигига ҳам меҳнат органи томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органи қарорининг бажарилмаганлиги сифатида қараши лозимлиги қайд этилсин.

6. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эгадир.

7. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (А.Артиқов) бир ҳафта муддатда ушбу қарорни 1-бандида кўрсатилган ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин ва ушбу қарорнинг бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

8. Ушбу қарор “Чорток ҳақиқати” газетасида расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

Туман ҳокимининг 2016 йил

__________ даги ___ -cонли

қарорига 1-илова

Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган, иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш бўйича комиссия таркиби

Комиссия раиси

1.

М.Ходжалиев

-

Туман ҳокимининг ўринбосари

Комиссия раисининг ўринбосари

2.

А.Артиков

-

Туман Бандликка кўмаклашиш маркази директори.

Комиссия аъзолари

3.

А.Асрақулова

-

Туман ҳокимининг ўринбосари

4.

С.Исаков

-

Туман халк таьлими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири

5.

А.Юнусов

-

Туман ҳокимлиги хузуридаги Жазони ижро этиш жойларидан бўшатилган шахсларда ижтимоий кўникмалар ҳосил қилиш маркази раҳбари ўринбосари

6.

М.Юлдашев

-

Туман ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия масъул котиби

7.

Н.Шамшиддинова

-

Бандликка кўмаклашиш маркази мутахассиси, комиссия котиби.

Изоҳ: комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, уларнинг ўрнига янги тайинланган шахслар комиссия аъзоси ҳисобланади.

2016 йил ___ __________-сонли қарорига 2- илова

Чортоқ туманида "Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида"ги Низомга асосан корхона ва ташкилотларда 2017 йилга белгиланган квота иш ўринлари ҳақида

М А Ъ Л У М О Т

Ташкилотлар

Жами ишловчилар сони

Яратилиши лозим бўлган иш ўринлар сони (7 %)

Шу жумладан

Ногиронлар учун (3 фоиз)

Таълим муассасаларини тугатганлар ёшлар учун

Ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун

Туман Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун

Муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун

Жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун

Ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари, шу жумладан одам савдосидан жабрланганлар учун

сони

фоизи

сони

фоизи

сони

фоизи

сони

фоизи

сони

фоизи

сони

фоизи

сони

фоизи

1

Маиший хизмат касб-ҳунар коллежи

84

7

3

3,0

2

2,4

1

1,2

0,0

1

1,2

0,0

0

0,0

2

Педагогика коллежи

183

13

5

3,0

3

1,6

1

0,5

1

0,5

1

0,5

1

0,5

1

0,5

3

Короскон иқтисодиёт коллежи

107

8

3

3,0

1

0,9

1

0,9

1

0,9

1

0,9

0,0

1

0,9

4

Чортоқ спорт коллежи

113

8

3

3,0

1

0,9

1

0,9

1

0,9

1

0,9

0,0

1

0,9

5

Чортоқ ижтимоий-иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежи

65

5

2

3,0

1

1,5

1

1,5

0,0

0,0

1

1,5

0

0,0

6

Ойқирон коллежи

143

10

4

3,0

3

2,1

1

0,7

1

0,7

1

0,7

0,0

0

0,0

7

Боғистон касб-ҳунар коллежи

76

5

2

3,0

1

1,3

1

1,3

0,0

0,0

0,0

1

1,3

8

Чортоқ тиббиёт коллежи

196

14

6

3,0

3

1,5

2

1,0

1

0,5

1

0,5

0,0

1

0,5

9

Чортоқ туман тиббиёт бирлашмаси

1318

92

40

3,0

38

2,9

2

0,2

4

0,3

2

0,2

2

0,2

4

0,3

10

Туман Ободонлаштириш бошқармаси

203

14

6

3,0

1

0,5

1

0,5

1

0,5

2

1,0

2

1,0

1

0,5

11

"Гулшан" сихатгоҳи

30

2

1

3,0

1

3,3

0,0

0,0

0,0

0,0

0

0,0

12

"Чортоқ санаторияси" АЖ

354

25

11

3,0

4

1,1

2

0,6

2

0,6

2

0,6

2

0,6

2

0,6

13

Чортоқ Транспорт ва алоқа коллежи

84

6

3

3,0

2

2,4

0,0

0,0

1

1,2

0,0

0

0,0

14

Туман Электор таъминоти корхонаси А.Ж

124

9

4

3,0

3

2,4

1

0,8

0,0

0,0

1

0,8

0

0,0

15

Чорток ТИХПТФК

90

6

3

3,0

2

2,2

0,0

0,0

0,0

1

1,1

0

0,0

16

Чортоқ туман давлат санитария-эпидемиология назорати маркази

84

6

3

3,0

1

1,2

1

1,2

0,0

0,0

0,0

1

1,2

17

Наманган давлат университети қошидаги 3-сон Чортоқ академик лицей

96

7

3

3,0

2

2,1

1

1,0

0,0

1

1,0

0,0

0

0,0

18

Чортоқ туман Ичимлик суви шуба корхонаси

57

4

2

3,0

0,0

0,0

0,0

1

1,8

1

1,8

0

0,0

19

Чортоқ туман Газ филиали

109

8

3

3,0

1

0,9

1

0,9

1

0,9

1

0,9

1

0,9

0

0,0

20

Тумандаги 45-сон умумтаълим мактаби

67

5

2

3,0

1

1,5

1

1,5

0,0

0,0

0,0

1

1,5

21

Тумандаги 8-сон умумтаълим мактаб

86

6

3

3,0

1

1,2

1

1,2

0,0

1

1,2

0,0

0

0,0

22

Тумандаги 24-сон умумтаълим мактаби

45

3

1

3,0

2

4,4

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

23

Тумандаги 17-сонли МТМ

62

4

2

3,0

1

1,6

1

1,6

0,0

0,0

0,0

0

0,0

24

Тумандаги 48-сон умумтаълим мактаб

89

6

3

3,0

1

1,1

1

1,1

0,0

0,0

0,0

1

1,1

25

Тумандаги 11-сон умумтаълим мактаб

47

3

1

3,0

1

2,1

0,0

0,0

1

2,1

0,0

0

0,0

26

Тумандаги 24-сонли МТМ

22

2

1

3,0

1

4,5

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

27

Тумандаги 18-сон умумтаълим мактаб

54

4

2

3,0

1

1,9

0,0

0,0

1

1,9

0,0

0

0,0

28

Тумандаги 6-сонли МТМ

31

2

1

3,0

1

3,2

0,0

0,0

0,0

0,0

1

3,2

Жами

4019

283

121

3,0

80

2,0

22

0,5

13

0,3

19

0,5

12

0,3

16

0,4

Туман ҳокимининг ўринбосари

М.Ходжалиев

Туман Бандликка кўмаклашиш маркази директори

А.Артиков

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1taklif kiritish21.09.2016 yilgacha takliflar qabul qilinadi. Keyingi sanadan taklif qabul qilinmaydi.21.09.2016 yilTuman mehnat bo'limi.
2taklif kiritish21.09.2016 yilgacha takliflar qabul qilinadi. Keyingi sanadan taklif qabul qilinmaydi.21.09.2016 yilTuman mehnat bo'limi.

So`rovnoma natijalari