Hujjat nomi
ЎСИМЛИКЛАР КАРАНТИНИ ТЎҒРИСИДА
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQonun
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Qishlоq хo‘jаligi vаzirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-09-07 12:05:09
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-09-22 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИ

ЎСИМЛИКЛАР КАРАНТИНИ ТЎҒРИСИДА

(янги таҳрири)

1-боб. Умумий қоидалар

1-модда. Қонуннинг мақсад ва вазифалари

Ушбу Қонуннинг асосий мақсадлари Ўзбекистон Республикасида ўсимликлар карантини соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, шунингдек ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати органларининг ваколатларини белгилашдан иборат.

Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари ўсимликларнинг ташқи ва ички карантини бўйича қуйидаги давлат тадбирлари тизимини амалга оширилишини таъминлашдан иборат:

республика ҳудудини чет мамлакатлардан кириб келиб, мамлакат иқтисодига зарар етказиши мумкин бўлган карантиндаги ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтлардан муҳофаза этиш;

зараркунандалар (зарарлиорганизмларни) ўз вақтида аниқлаш, уларнинг тарқалишига йўл қўймаслик ва йўқ қилиш, шунингдек республиканинг улардан холи бўлган минтақаларига кириб боришини олдини олиш;

ўсимликлар маҳсулотларини етиштириш, тайёрлаш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш, реализация қилиш ва улардан фойдаланишда ўсимликлар карантинига оид қоидаларга риоя этилиши ва тадбирларнинг амалга оширилиши устидан давлат назоратини олиб бориш;

импорт ва экспорт маҳсулотларини кимёвий усулда зарарсизлантириш, шунингдек, ўсимликлар карантини назоратидаги юклар учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган ўсимликлар карантини ҳужжатларини белгиланган тартибда расмийлаштириб бериш.

2-модда. Ўсимликлар карантини тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Ўсимликлар карантини тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун
ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг ўсимликлар карантини тўғрисидаги қонун ҳужжатларидагидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

3-модда. Асосий тушунчалар

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

бегона ўтлар маданий ўсимликлар орасида ўсиб кўпайишга мослашган ҳамда уларнинг ўсиб ривожланишига салбий таъсир этувчи
ўт ўсимликлар;

зараркунандалар (зарарли организмлар) ўсимликларга
ва уларнинг ҳосилига зарар етказадиган жониворлар ва ҳашоратлар;

зарарсизлантириш далолатномаси – ўсимликлар карантинидаги
ва бошқа зарарли организмларни йўқотиш мақсадида ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар, ўраш, қоплаш воситалари, омборхоналар
ва транспорт воситаларини фумигантлар билан зарарсизлантирилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

ички фитосанитар сертификат – республиканинг бир ҳудудидан иккинчи ҳудудига юбориладиган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар учун расмийлаштириб бериладиган ҳужжат;

карантин кўриги далолатномаси – Ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан бериладиган ўсимликлар карантини назорати остидаги маҳсулотларда, объектларда ва транспорт воситаларида карантин организмлари мавжуд ёки мавжуд эмаслигини, фитосанитар талабларга риоя этилган ёки этилмаганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

карантин объекти – Ўзбекистон Республикасида учрамайдиган ёки айрим ҳудудларда қисман учрайдиган ўсимликлар карантин организмлари рўйхатига киритилган зарарли организм;

карантин объекти фитосанитар зонаси – карантин объекти аниқланиши билан боғлиқ бўлган ўрнатилган тартибда эълон қилинган зона;

карантин объекти фитосанитар зонаси бўйича давлатлараро келишуви – ўсимлик маҳсулотилари бўйича экспорт ва импорт операцияларни амалга оширувчи экспортер ва импортер давлатлар ўртасида тузилган шартномалари;

карантин объекти ўчоғи – ўсимликлар карантини организмлари тарқалган ҳудуд;

карантин организмига қарши кураш – ўсимликлар карантини организми ўчоғини ва популяциясини йўқотишга қаратилган чора-тадбирлар;

карантин остидаги зарарланган маҳсулот ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлар билан зарарланган ўсимликлар карантини назоратидаги юклар;

карантин остидаги ҳудудкарантин объекти аниқланган ва унинг ёйилишига йўл қўймаслик юзасидан тадбирлар ўтказилаётган ҳудуд;

карантин режими – ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлар аниқланган аҳоли яшаш масканлари ёки муайян минтақалардан ўсимлик маҳсулотларини олиб чиқиш, улардан фойдаланишга карантин чеклашларни эълон қилиш ва зарарланиш ўчоқларининг ёйилишига йўл қўймаслик ҳамда уларни йўқ қилишга қаратилган чора-тадбирлар;

карантин рухсатномаси ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни республика ҳудудига Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси томонидан белгиланган тартибда олиб кирилишига ёки республика ҳудудидан транзит тарзида олиб ўтилишига рухсат берилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

карантин текширувиўсимлик ва унинг маҳсулотларини тайёрлайдиган, жамғарадиган, қайта ишлайдиган ва реализация қиладиган корхоналар, ташкилотларнинг ҳудудлари ва биноларини, табиий ва маданий ўсимликлар ўсадиган ерларини, шу жумладан юридик ва жисмоний шахсларга ажратиб берилган ер участкаларини, давлат қўриқхоналари, табиат боғлари ва давлат биосфера резерватларинг қўриқхонага айлантирилган зоналар ерлари бундан мустасно, давлат чегараси ҳудудларини карантин ҳолатини аниқлаш учун ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан текширувдан ўтказилиши;

карантин ўчоғини локализация қилиш – карантин объекти аниқланган ҳудудда ва унинг атрофидаги ҳудудларда ушбу объектнинг тарқалиб кетишининг олдини олишга қаратилган фитосанитар тадбирлар;

карантин чеклашлар – ўсимликлар карантини зарарли организмлари тарқалишини олдини олиш мақсадида, карантин остидаги аҳоли яшаш масканлари, туманлар, вилоятлар, республика ҳудудидан ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни олиб чиқиш, олиб кириш ва улардан фойдаланишни муайян муддатга чеклаш;

раскредитовка – ўсимликлар карантини назорати остидаги импорт маҳсулотларининг карантин рухсатномасида белгиланган жойга (темир йўл станцияси, дарё порти, аэропорт, автомобил йўлларидаги маскани) етиб келганлигини текшириб юкни тегишли божхона режимига кўйиш ва олиш учун расмийлаштириб бериладиган ҳужжат;

реэкспорт фитосанитар сертификати – импорт қилинган юк омборда сақланган, бўлакларга бўлинган, қадоқланган ёки бошқа партиялар билан аралаштирилган ҳолатда, ушбу юк бошқа мамлакатга экспортга юбориладиган пайтда карантин остидаги юк карантиндаги зарарли организмлар билан зарарланмаганлигини тасдиқлайдиган, ўсимликлар карантини миллий давлат хизмати томонидан расмийлаштириб бериладиган халқаро андозадаги ҳужжат;

ўсимликлар ички карантини – республиканинг айрим ҳудудларида тарқалган карантиндаги зарарли организмлар ўчоқларини вақтида аниқлаш, уларни тоза ҳудудларга тарқалишига йўл қўймаслик ва йўқ қилишга қаратилган давлат тадбирлари тизими;

ўсимликлар карантини назоратидаги объектлар –ўсимликлар карантиндаги зарарли организмлар кўпайиши ва тарқалиши мумкин бўлган ҳар қандай мақсадларда фойдаланиладиган ўсимликлар, уларнинг маҳсулотлари, бино-иншоотлар, бозорлар, қурилиш объектлари, резервуарлар, омборхоналар, жиҳозлар, транспорт воситалари, контейнерлар ва бошқа объектлар;

ўсимликлар карантини давлат хизмати – фаолияти ўсимликлар, ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар ва объектларда карантиндаги зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтларни аниқлаш ва уларга қарши курашиш, ўсимликлар карантинига оид қонун ҳужжатлари бузилишини олдини олиш, Ўзбекистон Республикаси ҳамда чет мамлакатларнинг фитосанитар талабларини бажарилишини назорат қилишдан иборат бўлган Ўзбекистон Республикасида ўсимликлар карантини соҳасидаги давлат хизмати;

ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар – ўсимликлар, уларнинг қисмлари ва маҳсулотлари, тупроқ, транспорт, тара, қадоқлаш материаллари ва карантин объектларини ташувчиси бўлиб хизмат қилиши мумкин бўлган ҳар қандай юклар;

Ўсимликлар карантини чегара масканлари – Ўзбекистон Республикаси давлат чегараларидаги ва ички ҳудудлараро чегаралардаги ўсимликлар карантини назорат маскани;

фитосанитар сертификатиўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотни ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлар билан зарарланмаганлигини тасдиқлайдиган экспортёр давлат ўсимликлар карантини миллий давлат хизмати томонидан бериладиган халқаро андозадаги ҳужжат;

фитосанитар хавф таҳлили – ўсимликлар карантини давлат хизмати томонидан ўсимликлар карантини назорати остидаги маҳсулотлар (уруғлар, кўчатлар, ўсимлик қисмлари ва маҳсулотлари) билан ўсимликлар карантини организмларининг янги ҳудудга тарқалиш хавфини биологик, экологик, илмий ва иқтисодий жиҳатдан баҳолаш;

фумигацияўсимликлар карантин назоратидаги маҳсулотлар, омборхоналар ва транспорт воситалари ҳамда турли ўраш-қоплаш воситаларини зарарли организмлардан тозалаш мақсадида, кимёвий воситалар газлари билан зарарсизлантириш.

2-боб. Ўсимликлар карантини соҳасини давлат томонидан тартибга солиш
4-модда.Ўсимликлар карантини соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари
Ўсимликлар карантини соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
ўсимликлар карантини соҳасидаги тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
ўсимликлар карантини давлат назоратини амалга ошириш;
ўсимликлар карантини соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.

5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ўсимликлар карантини соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ўсимликлар карантини соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди, давлат дастурларини тасдиқлайди ва уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ўсимликлар карантини соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириб боради.
ўсимликлар карантини соҳасида пуллик хизмат турлари ва бундай хизматларга ҳақ тўлаш миқдорини белгилайди;
карантин рухсатномаси, фитосанитар сертификати, ички фитосанитар сертификати, реэкспорт фитосанитар сертификати, карантин кўриги далолатномаси ва раскредитовка шаклларини тасдиқлайди;
фитосанитар нормалар, стандартлар, низомлар, техник талаблар (шартлар) ва ушбу Қонуннинг амалга оширилиши билан боғлиқ махсус талабларни тасдиқлайди;
ўсимликлар карантини соҳасига оид умум эътироф этилган ҳалқаро ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган холда кўллашга рухсат этилади ///ўсимликлар карантини соҳасига оид умум эътироф этилган ҳалқаро ҳужжатларни кўллаш масаласини келишади;
карантин объекти фитосанитар зоналарини ташкил этиш ва уни ушлаб туриш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун маблағ ажратади;
ўсимликлар карантини соҳасида ушбу Қонунда ва бошқа қонун ҳужжатларда белгиланган бошқа ваколатларини амалга оширади.

6-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ўсимликлар карантини соҳасидаги ваколатлари
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари:
ўсимликлар карантини соҳасидаги давлат дастурларини амалга оширишда иштирок этади;
ўсимликлар карантини соҳасидаги ҳудудий дастурларни тасдиқлайди ва амалга оширади;
тегишли ҳудудда фитосанитар тозаликни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни кўради;
тегишли худудда карантин объекти фитосанитар зоналарини ташкил этиш ва уни ушлаб туриш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун маблағ ажратади;
ўсимликлар карантинидаги зарарли организмларга қарши кураш олиб бориш тадбирларини ўтказишда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириб боради.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ ўсимликлар карантини соҳасида бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

7-модда. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини бош давлат инспекциясининг ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси:
ўсимликлар карантини бўйича белгиланган тадбирларнинг бажарилиши устидан давлат назоратини амалга оширади, бу тадбирларнинг республика ҳудудида ўз вақтида ўтказилишига масъул ҳисобланади;
халқаро ташкилотларда ўсимликлар карантини бўйича республика манфаатларини ҳимоя қилади;
ўсимликлар карантини соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
ўсимликлар карантини назорати остидаги маҳсулотларнинг Ўзбекистон Республикасига олиб кирилиши ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит тарзда олиб ўтиш учун белгиланган тартибда карантин рухсатномасини расмийлаштириб беради;
табиатни муҳофаза қилиш ва санитария назорати давлат органлари билан ўсимликлар карантини соҳасида карантин зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтларга қарши курашнинг янги, самарали, илғор усулларини тарғиб қилади ва амалга оширишни назорат этади;
ўз ваколатлари доирасида барча вазирликлар, идоралар, корхоналар, муассасалари, ташкилотлар, шунингдек фуқаролар бажариши мажбурий бўлган буйруқлар, йўриқномалар, низом ва қоидаларни қабул қилади ҳамда уларни белгиланган тартибда ижрочиларга етказади;
ўз ваколати доирасида ҳудудий ўсимликлар карантини давлат инспекциялари, Республика ўсимликлар карантини илмий маркази
ва фумигация бўлинмалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;
республикада карантиндаги зараркунандалар, ўсимлик касалликлари, бегона ўтларнинг рўйхатини тасдиқлайди;
республикадан олиб чиқиб кетилиши мумкин бўлмаган биологик объектлар рўйхатини тасдиқлайди ҳамда ҳар беш йилда бир марта қайта кўриб чиқади;
уруғлар, ўсимликлар, ўсимлик хом ашёси ва ўсимликларга оид бошқа маҳсулотлар ва халқ истеъмоли товарларини республикага олиб кириш, мамлакат ичкарисида ташиш, экспортга олиб чиқиш ҳамда улардан фойдаланиш шартларининг карантин қоидаларини белгилайди;
карантиндаги зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтларга қарши кураш олиб боришда шахсий томорқа, деҳқон ва фермер ҳамда ўрмон хўжаликларига, шунингдек бошқа юридик ва жисмоний шахсларга ёрдам кўрсатиш учун заруратга қараб ихтисослашган фумигация бўлинмаларини тузади ва хизматлар кўрсатади;
карантиндаги зараркунандалар, ўсимлик касаллик қўзғатувчилари
ва бегона ўт уруғларини олиб ўтиши мумкин бўлган уруғлар, ўсимликлар, ўсимлик маҳсулотлари ва бошқа материалларни республика ичида бир ҳудуддан иккинчи ҳудудга олиб ўтиш, реализация қилиш, экспортга жўнатиш ҳамда республикага олиб киришда карантин текшируви
ва лаборатория экспертизасидан ўтказади;
ўсимликлар карантини соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи ҳамда тадбирлар ва дастурларни оширишда иштирок этувчи органлар ва муассасаларнинг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириб боради;
республика ҳудудини карантиндаги ҳудуд ва микроҳудудларга бўлиб чиқади;
тегишли ҳудудда карантин ўрнатиш ёки бекор қилиш тўғрисида маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тавсияномалар киритади;
карантин объекти фитосанитар зонаси бўйича чет давлатларнинг тегишли идоралари билан битимлар тузади ва ўсимлик маҳсулотлари карантин объекти фитосанитар зонасини ташкил этади;
ўсимликлар карантини бўйича йиллик чора-тадбирлар ва дастурларни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқлайди;
Ўсимликлар карантини давлат хизматининг ҳудудий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.

8-модда. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар Ўсимликлар карантини давлат инспекцияларининг ваколатлари
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарларнинг Ўсимликлар карантини давлат инспекциялари:
карантиндаги зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтларни ўз вақтида аниқлаш мақсадида қишлоқ хўжалигига мўлжанланган, ўрмон фонди ерларни, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни, давлат қўриқхоналари, табиат боғлари ва биосфера резерватларинг қўриқхонага айлантирилган зоналари бундан мустасно, ўсимлик маҳсулотлари сақланадиган ва қайта ишланадиган, реализация қилинадиган, карантиндаги маҳсулотлар келиб тушадиган жойларни ва уларга туташ ҳудудни мунтазам равишда назорат текширувидан ўтказиб туришни ташкил этади;
аниқланган зарарланиш ўчоқларининг тарқалишига йўл қўймаслик ва уларни бартараф этиш ҳамда карантиндаги зарарли организм кириб келиш йўлларини аниқлаб, уларни йўқотиш бўйича шошилинч чоралар кўради;
ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар учун зарарсизлантириш далолатномаси, фитосанитар сертификати, реэкспорт фитосанитар сертификати, ички фитосанитар сертификати, раскредитовка, карантин кўриги далолатномаси ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштириб беради;
республикага чет мамлакатлардан келтирилаётган ўсимликлар карантини назорати остидаги маҳсулотларни, шунингдек транспорт воситаларини соғломлаштириш ва зарарсизлантиришни назорат қилади;
тегишли ҳудудда карантин ўрнатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисида маҳаллий давлат ҳокимият органларига тақдимномалар йўллайди;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади.

9-модда. Ўсимликлар карантини тадбирларини ўтказишда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва фуқароларнинг иштирок этиши
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари:
ўсимликлар карантини соҳасидаги давлат дастурларини, ҳудудий дастурларни ва бошқа дастурларни амалга оширишда иштирок этади;
тегишли ҳудудда ўсимликлар карантини соҳасида жамоатчилик назоратини амалга оширади;
тегишли ҳудуд аҳолисини ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлар тарқалиши тўғрисида хабардор этади;
қонун ҳужжатларига мувофиқ ўсимликлар карантини соҳасида бошқа ваколатларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролар фитосанитар хавфсизлик ҳамда тозаликни таъминлашда иштирок этувчи давлат органларига ва бошқа органларга кўмаклашадилар ҳамда зарур ёрдам кўрсатадилар.

3-боб. Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати тизими

10-модда. Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати тизими
Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати тизими Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини давлат инспекциялари, туманлар, шаҳарлар ўсимликлар карантини давлат инспекциялари, темир йўл станцияларидаги, аэропортлардаги, дарё портларидаги, почтамтлардаги ва шосселардаги ўсимликлар карантини бўйича чегара масканлари, ўсимликлар карантини илмий маркази, интрадукцион карантин кўчатхонаси, марказий ва ҳудудий карантин лабораториялари ҳамда карантиндаги зарарли организмларга қарши курашувчи ихтисослашган фумигация бўлинмаларидан иборат.

11-модда. Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизматига раҳбарлик қилиш
Ўзбекистон Республикасининг Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизматига раҳбарликни Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси – махсус ваколатли давлат бошқарув органи амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда тайинланади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўсимликлар карантини бўйича давлат хизматига тегишлийлигича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ўсимликлар карантини давлат инспекциялари раҳбарлик қиладилар. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ўсимликлар карантини давлат инспекциялари бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси томонидан тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенеси, вилоят ёки Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишилган ҳолда тайинланади.
Туман ва шаҳарларда Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизматига раҳбарликни туман, шаҳар Ўсимликлар карантини давлат инспекциялари амалга оширадилар. Туман ва шаҳар Ўсимликлар карантини давлат инспекциялари бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ўсимликлар карантини давлат инспекциялари томонидан Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси билан келишилган ҳолда тайинланади.
Темир йўл бекатлари, аэропортлар, дарё портлари, почтамтлар, шосселар ва чегара олди ҳудудларидаги Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизматини Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси тайинлайдиган ва лавозимидан озод этадиган давлат инспекторлари бошқарадилар.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳар ва туманлардаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциялари, фумигация бўлинмалари, Ўсимликлар карантини илмий маркази Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекциясига бўйсунадилар.
Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси тўғрисидаги низом ва унинг ташкилий тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

12-модда. Ўсимликлар карантини давлат инспекторлари мақоми ва уланинг вазифалари
Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекциясининг бошлиғи ва унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекторлари ҳисобланадилар.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ўсимликлар карантини давлат инспекцияларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ўсимликлар карантини давлат инспекторлари ҳисобланадилар.
Ўзбекистон Республикаси ўсимликлар карантини бош давлат инспекциясининг бошлиғи ўринбосари Ўсимликлар карантини илмий маркази бошлиғи хисобланади.
Ўзбекистон Республикаси ўсимликлар карантини бош давлат инспекциясининг бош агрономи, вилоятлар бош ва етакчи агрономлари Ўсимликлар карантини катта давлат инспекторлари ҳисобланадилар.
Лаборатория мутахассислари, ҳудудий Ўсимликлар карантини давлат инспекциялари ва фумигация бўлинмаларининг агрономлари Ўсимликлар карантини давлат инспекторлари ҳисобланадилар.
Туманлар ва шаҳарлар Ўсимликлар карантини давлат инспекцияларининг бошлиқлари, темир йўл бекатларидаги, аэропортлардаги, дарё портларидаги, почтамтлардаги, шоссе Ўсимликлар карантини чегара маскани мудирлари ўсимликлар карантини давлат инспекторлари ҳисобланадилар.
Ўсимликлар карантини давлат инспектори қуйидаги ҳуқуқларга эга:
темир йўл станциялари ва автовокзаллар (автостанциялар), аэропортлар, дарё портлари (пристанлари), почтамтлар, омборлар, тегирмонлар бино ва ҳудудига, пассажир ва юк вагонларига, самолётларга, дарё флоти кемаларига, маданий ва табиий ўсимлик ўсадиган ерларига, шу жумладан юридик ва жисмоний шахсларга ажратиб берилган ер участкаларига, давлат қўриқхоналари, табиат боғлари ва биосфера резерватларинг қўриқхонага айлантирилган зоналари бундан мустасно, шунингдек уруғлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотларини тайёрлаш, қайта ишлаш ва реализация қилиш билан шуғулланувчи бозорлар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳудудларига монеликсиз кириш;
лаборатория текшируви ўтказиш ва тегишли экспертиза хулосаси бериш учун уруғлардан, ўсимлик ҳамда ўсимлик маҳсулотларидан намуналар олиш;
карантиндаги ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлар аниқланган тақдирда маҳсулотларни олиб чиқиш, улардан фойдаланишни чеклаш ва бажарилиши мажбурий бўлган карантин тадбирлари тизими бўйича керакли топшириқлар бериш;
карантин ўрнатилган ҳудуддан олиб чиқилган уруғларни, ўсимликларни ва ўсимлик маҳсулотларини белгиланган тартибда олиб қўйиш ёки келтирилган жойига қайтариб юбориш;
Давлат чегарасидан ўтказиш пунктали, темир йўл станциялари, автовокзаллар (автостанциялар), аэропортлар, дарё портлари (пристанлари), почтамтлар, деҳқон бозорлари ва бошқа ташкилотлар орқали келаётган ва жўнатилаётган юклар тўғрисида ушбу Қонунга мувофиқ маълумотлар талаб қилиш, зарурият бўлса, улар тасарруфидаги ҳудудда уруғлар, ўсимликлар, ўсимлик маҳсулотларини карантин текшируви кўригидан ўтказиш ҳамда зарарсизлантириш учун керак бўладиган транспорт воситалари, ёрдамчи ишчилар, хизмат бинолари ва ёрдамчи материаллар беришни талаб қилиш;
чет мамлакатлардан республика худудига олиб кирилган уруғликлар, ўсимлик ва ўсимлик маҳсулотларида карантиндаги ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлар аниқланган тақдирда, карантин остидаги юклар ўсимликлар карантини инспекцияси инспектори томонидан белгиланган тартибда олиб қўйиш, йўқ қилиш ёки қайтариб юбориш.
Ўсимликлар карантини давлат инспекторларининг асосий вазифаларига кўйидагилардан иборат:
карантин объект фитосанитар зонаси бўйича тадбирларни амалга ошириш;
фитосанитар сертификатларни беришда экпортер корхоналарга “ягода дарча”усилида хизматлар кўрсатиш;
карантин ҳавфсизлигини таъминлашда фаол қатнашиш;
мазкур Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларга мувофиқ бошқа вазифалар.

13-модда. Ўсимликлар карантини давлат хизматининг молиявий асоси
Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати республика бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган давлат бошқарув органлари ҳисобланади.
Ихтисослашган фумигация бўлинмалари ўз харажатларини зарарсизлантириш ишларини бажарганлиги учун келган тушумлардан қоплаш асосида фаолият олиб боради.
Республиканинг айрим ҳудудларида тарқалган ўсимликлар карантинидаги зарарли организмларга қарши кураш олиб бориш учун ҳар йили республика бюджети маблағлари ҳисобидан маълум миқдордаги маблағлар ажратилади.
Ўзбекистон Республикасининг ўсимликлар карантини бўйича халқаро ташкилотлардаги аъзолиги бадали ва бошқа харажатлар Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
Ўсимликлар карантини соҳасида пуллик хизматдан келиб тушган маблағлар ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати тизимида ходимларни рағбатлантириш ва моддий-техника базани ривожлантириш учун сарфланади.
Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ходимлари махсус кийим бош билан таъминланади. Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ходимларини махсус кийим бошлари билан таъминлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизматининг республикага олиб кирилаётган, республикадан олиб чиқилаётган ва транзит тарзда олиб ўтаётган карантин остидаги юк ва материалларни текшириш ҳамда кўздан кечириш, шунингдек тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб бериш билан боғлиқ барча харажатлар юридик ва жисмоний шахслар ҳисобидан қопланади.

14-модда. Вазирликлар, давлат қумиталар, идоралар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ўсимликлар карантини соҳасидаги ҳуқуқлари
Карантин назорати остидаги маҳсулотларни етиштириш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, қайта ишлаш ва реализация билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар ёки рухсат бериш ҳужжатлари расмийлаштирувчи вазирликлар, давлат қумиталар, идоралар, қуйидаги ҳуқуқларга эга:
зарур ҳолларда ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати вакиллари билан ҳамкорликда карантин қоидаларининг сўзсиз бажарилишини таъминловчи қўшимча чора-тадбирларни ёки қўшимча
чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш;
ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати органларидан карантиндаги зарарли организмларни аниқлаш учун ҳудудларни, қишлоқ хўжалигига мўлжанланган ва ўрмон фонди ерларини, омборхона биноларини, ўсимликларни ва ўсимлик маҳсулотларини назорат текширувидан ўтказишни талаб қилиш;
карантин зарарли организмларининг ўчоқлари тўлиқ йўқ қилиб бўлингандан кейин ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати органлари ва маҳаллий давлат ҳокимият органлари олдига карантинни бекор қилиш масаласини қўйиш.

15-модда. Вазирликлар, давлат қумиталар, идоралар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ўсимликлар карантини соҳасидаги вазифалари
Карантин назорати остидаги маҳсулотларни етиштириш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, қайта ишлаш ва реализация билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар ҳамда рухсат бериш ҳужжатларни расмийлаштирувчи вазирликлар, давлат қумиталари ва идоралар:
ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати органларининг назорати остида текшириш (кўрикдан) ўтказишлари ва карантиндаги зараркунандаларга, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтларга қарши кураш ҳамда улар тарқалишининг олдини олиш чора-тадбирларини амалга оширишлари;
уруғлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотларини ташиш ва қабул қилишда уларни фитосанитар сертификатларисиз қабул қилмасликлари;
чет мамлакатлардан ва карантин остидаги жойлардан уруғлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотларини олиб келишда карантин қоидаларига қатъий риоя қилишлари;
қишлоқ хўжалик ўсимликлари, доривор ўсимликлар, дарахт ва буталар етиштириш, ўсимликларни янги навларини селекцияси билан шуғулланувчи шахслар карантиндаги зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтларни ўз вақтида аниқлаш мақсадида экинлар ва дарахтларни мунтазам равишда кузатиб боришлари, улар аниқланган тақдирда бу ҳақда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, ўсимликлар карантини давлат инспекциясига, қишлоқ ва сув хўжалиги, ўрмон хўжалиги органларига дарҳол хабар беришлари ҳамда аниқланган ўчоқларни бартараф этиш чораларини кўришлари;
карантин назорати остидаги маҳсулотларни республикага олиб кириш ва ундан олиб чиқиш, сақлаш, реализация қилиш билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг тегишли юклари сақланадиган омборхоналарида ҳар йили камида бир марта Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси тизимидаги махсус фумигация бўлинмалари томонидан профилактик фумигация ишларини амалга оширишлари шарт.
Ўсимлик карантини қоидалари ва фитосанитар хавфсизлиги талабларни бажарилиши вазирликлар, давлат кўмиталар, идоралар, юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурийдир.
Вазирликлар, давалат қўмиталар, идоралар, махаллий давлат хокимияти органлари, юридик ва жисмоний шахслар ўз вазифаларини бажараётган Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси инспекторларининг ваколатлари доирасидаги талабларига риоя этишлари шарт.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Akbarov Abrar Akmalovich 2016-09-15 14:39:24
Конун лойихасида "пассажир" сузини "йўловчи" сўзи билан алмаштириш ҳамда таҳрирни қайта кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлади (лойиҳада имловий хатоликлар кўп).

4-боб.Карантин тадбирлар ва таҳлиллар

16-модда. Карантин тадбирлари
Карантин тадбирларнинг асосий мақсади республиканинг маълум
бир ҳудудида тарқалган ўсимликлар карантинидаги зарарли организмларни фитосанитар тоза ҳудудга уларни кириб келиши, тарқалишини, бунинг натижасида кўриладиган зарарнинг олдини олиш, чеклаш ва йўқотишдан иборатдир.
Карантин тадбирлари қуйидагиларга тааллуқлидир:
ўрмонларда ва бошқа табиий шароитда ўсадиган ўсимлик дунёсига, давлат қўриқхоналари, табиий боғлар ва давлат биосфера резерватларнинг қўриқхонага айлантирилган зоналардаги ўсимликлари бундан мустосно, қишлоқ хўжалик, доривор, манзарали ўсимликлар, ҳамда уларнинг уруғлари, кўчатлари ва қисмлари (қаламчаси, пиёзи, тугунаги, меваси ва бошқалар)га, шунингдек ўсимлик зараркунандалари, касаллик қўзғатувчилари ва бегона ўтларни олиб ўтиши мумкин бўлган бошқа ҳар қандай ўсимлик маҳсулотлари;
тирик замбуруғлар, бактериялар, вируслар, нематодалар, каналар, ҳашоратларга;
ўсимлик касалликларини қўзғатувчи ҳашаротлар коллекциялари ва улар келтирадиган зарарларнинг намуналари, шунингдек гербарийлар ва уруғлар коллекцияларига;
карантин ҳолати остида деб ёки карантин режим эълон қилинган чет мамлакатлардан ва республиканинг бир ҳудудидан иккинчи ҳудудига олиб келинаётган ўсимликлар карантинидаги зарарли организмларни олиб ўтиши мумкин бўлган қишлоқ хўжалик машиналари, ерни ишлаш қуроллари, идишларнинг барча турлари, айрим саноат моллари, қадоқлаш воситалари ҳамда ўсимлик маҳсулотларидан тайёрланган ашёлар, яхлит тошлар, тупроқ намуналари, транспорт воситаларига;
ўсимлик маҳсулотларини етиштирадиган, тайёрлайдиган, жамғарадиган, қайта ишлайдиган ва реализация қиладиган корхоналар ва ташкилотларнинг ҳудудлари ва биноларига, қишлоқ ҳужалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларига, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига, давлат қўриқхоналари, табиат боғлари ва давлат биосфера резерватларинг қўриқхонага айлантирилган зоналари бундан мустасно, шунингдек қишлоқ хўжалик мақсадларида фойдаланилмайдиган ерларга (йўллар, электр ўтказгичлар атрофидаги ва бошқа жойларга) ва давлат чегараси ҳудудларига.

17-модда. Фитосанитар кўрик тартиби, тамойиллари, назорат ва уни ташкил этишЎсимликлар карантини бўйича фитосанитар назоратини ташкил этиш ва уни ўтказишда, Ўсимликлар карантини бўйича давлат бошқарув органлари томонидан қуйидаги асосларда амалга оширилади:
ўсимликлар карантини бўйича халқаро фитосанитар стандарт талабларига мувофиқлиги асосида;
бажариладиган фитосанитар тадбирлар Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати назорати асосида;
ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлардан намуналар олиш асосида;
ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотнинг фитосанитар ҳолати тўғрисида олдиндан олинган маълумотлар асосида;
карантин текширувидан ўтказиш лозимлиги тўғрисидаги илмий маълумотлар асосида.

18-модда. Фитосанитар дала назорати ва уни ташкил этиш
Фитосанитар дала назорати Ўсимликлар карантини бўйича давлат инспекторлари томонидан ўсимлик ва ўсимлик маҳсулотлари фитосанитар тозалигини таъминлаш мақсадида ўрмон, табиий, қишлоқ хўжалиги ва бошқа экин майдонларининг карантиндаги зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлар билан зарарланган ёки зарарланмаганлигини аниқлаш мақсадида ташкил этилади. Дала назорати ўтказилгандан сўнг далолатнома тузилади ва амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгиланади.

19-модда. Ўсимликлар карантини соҳасида лаборатория текширувлари
Ўсимликлар карантини соҳасида лаборатория текширувлари ўсимликлар карантини назорати остидаги юклардан олинган намуналар зарарланган ёки зарарланмаганлиги, таркибида карантин организмлар бор ёки йўқлигини аниқлаш билан боғлиқ бир қанча натижаларни ўз ичига олади, лаборатория текширувлари қонун ҳужжатлар асосида аккредитацияланган лабораторияларда ўтказилади.
Лаборатори текширувлари:
ўсимликлар карантини назорати остидаги юкнинг фитосанитар ҳолати карантин талабларига мос келишини аниқлаш учун;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг фитосанитар карантин ҳолатини мониторинг қилиш учун;
фитосанитар хавф таҳлили учун;
фитосанитар сертификатини бериш учун;
карантин рухсатномасини бериш учун;
илмий изланишлар олиб бориш учун;
бошқа фитосанитар карантин мақсадларида ўтказилади.

20-модда. Интродукция карантин кўчатхоналарида текширув ўтказиш
Алоҳида аҳамиятга эга бўлган уруғлар, ўсимликлар ёки кўчатлар илмий-тадқиқот ва бошқа муассасалар номига жўнатилган бўлса, улар ўсимликлар карантини давлат инспекторининг хулосасига биноан лаборатория экспертизасидан сўнг текшириш учун интродукция-карантин кўчатхонасига юборилади.
Чет мамлакатлардан республика ҳудудига олиб кирилган уруғлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотларида карантиндаги ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлар аниқланган тақдирда белгиланган тартибда кимёвий ёки бошқа усуллар билан зарарсизлантирилиши, бегона ўтлардан тозаланиши, яширин зарарланганликни аниқлаш, мазкур ўсимлик материалини соғломлаштириш мақсадида интродукция-карантин кўчатхоналарига экилиши, техникавий йўл билан қайта ишланиши ёки аниқланган зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтларнинг тарқалиши хавфи бўлмаган жойларда фойдаланилиши лозим.

21-модда.Фумигация тадбирлари
Уруғлар, ўсимликлар, ўсимлик хом ашёси ва бошқа маҳсулотларни ҳамда халқ истеъмоли товарларини республикага олиб кириш, мамлакат ичкарисида ташиш, экспортга олиб чиқишда фумигация ишлари фақат Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси ва унинг тизимидаги махсус фумигация бўлинмалари томонидан амалга оширилади ҳамда уларнинг якуни бўйича зарарсизлантириш далолатномаси расмийлаштирилади.

5-боб. Ўсимликлар карантини соҳасида ахборот-телекомуникация тизими, ундан фойдаланиш, ёритиш ва илмий таъминот

22-модда. Ўсимликлар карантини соҳасидаги маълумотлардан фойдаланиш
Ўсимликлар карантини давлат инспекцияларининг Ўсимликлар карантини соҳасидаги давлат тадбирлари, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, назорат қилиш тартиби ва соҳага оид бошқа маълумотлар очиқ ошкораликка асосланган ҳолда ахборот-телекоммуникациялари расмий сайтларининг интернет тизимиларида ёритиб борилади.

23-модда. Ўсимликлар карантини соҳасида мониторинг юритиш
Республика худудининг ўсимликлар карантини соҳасида мониторинг юритиш ўсимликлар карантинидаги зарарли организмларнинг тарқалишини аниқлаш, кузатиш, таҳлил қилиш, баҳолаш ва башорат қилиш натижаларини ўзида мужассам этади.
Ўсимликлар карантини соҳасида мониторинг олиб бориш қуйидаги мақсадларда жорий қилинади:
ўсимликлар карантинидаги зарарли организмларининг республика ҳудудига кириб келиши, тарқалиши, биоэкологик хусусиятларини аниқлаш ва баҳолаш;
карантин объектларининг мамлакат ҳудудига кириб келиш йўллари
ва тарқалиши мумкин бўлган ҳудудларни аниқлаш;
карантин объектларининг ўчоқларини аниқлаш;
карантин объектларига қарши кураш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;
фитосанитар хавфни аниқлаш ва таҳлил қилиш.
Ўсимликлар карантини соҳасида мониторинг юритиш Ўзбекистон Республикаси ўсимликлар карантини давлат хизмати томонидан амалга оширилади.

24-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг фитосанитар ҳолати тўғрисида миллий ахборот
Ўзбекистон Республикаси ўсимликлар карантини давлат хизмати Ўзбекистон Республикаси фитосанитар ҳолати бўйича миллий ахборот тайёрлайди ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим қилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида кўриб чиқилгандан Ўзбекистон Республикаси фитосанитар ҳолати бўйича миллий ахборот тўғрисида оммавий ахборот воситаларида маълумот беришга рухсат этилади.
Ўзбекистон Республикаси фитосанитар ҳолати бўйича миллий ахборот Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатисининг кенгашида муҳокамага қилинади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг фитосанитар ҳолати тўғрисида миллий ахборот:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тарқалган карантин объектлари;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ҳар бир тур карантин зараркунандаларининг минтақалар бўйича тарқалиши;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ҳар бир минтақа бўйича ўсимликлар карантинидаги зарарли организмларини тарқалиши тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади.

25-модда.Ўсимликлар карантини соҳасида давлат бошқарувининг илмий таъминланиши
Ўсимликлар карантини соҳасида давлат бошқарувининг илмий таъминланишини Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси хузуридаги Ўсимликлар карантини илмий маркази амалга оширади.
Ўсимликлар карантини илмий маркази ўсимликлар карантинидаги зарарли организмларининг биоэкологик хусусиятлари ва уларга қарши кураш чораларини ўрганиш бўйича илмий изланишлар олиб боради.
Ўсимликлар карантинидаги зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтларга қарши курашда соҳа ходимларининг касбий маҳоратларини оширишни, истедодли ёш олимлар, магистр, докторант ва изланувчи тадқиқотчиларнинг илмий тадқиқот ишларига раҳбарлик қилиш, илм-фан ютуқлари ва илғор технологияларни, тавсияномалар, қўлланмалар ва янги услубларни тарғиб қилиш ҳамда уларни ишлаб чиқаришга кенг жорий этишни, карантин объектлари тўғрисидаги билимларни аҳоли орасида кенг ёйишни йўлга қўяди.

6-боб.Халқаро савдо алоқалари бўйича талаблар

26-модда. Ўсимликлар карантини назоратидаги импорт, экспорт ва транзит юкларга қўйиладиган талаблар
Ўсимликлар карантини назоратидаги импорт, экспорт қилинаётган ва транзит тарзда олиб ўтилаётган юкларга қуйидаги талаблар қўйилади:
ўсимликлар карантини назоратидаги юклар ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлар билан зарарланмаган бўлиши шарт;
ўсимликлар карантини назоратидаги юкларнинг ҳар бир транспорт бирлиги халқаро андозадаги фитосанитар сертификатининг асл нусхаси билан таъминланган бўлиши шарт;
карантин чекловлар эълон қилинган ҳудудлардан, ишлаб чиқариш объектларидан ўсимликлар карантини назоратидаги юкларни импорт, экспорт қилиш ва транзит тарда олиб ўтишга қилишга йўл қўйилмайди.

27-модда. Ўсимликлар карантини назорати остидаги юкларни республикага олиб кириш
Чет мамлакатлардан республикага уруғлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотларини олиб киришга:
Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси томонидан расмийлаштириб бериладиган карантин рухсатномаси;
экспорт қилаётган мамлакатнинг ўсимликлар карантини ва муҳофазаси бўйича давлат органлари берадиган фитосанитар сертификати ёки гувоҳномаси бўлган тақдирда йўл қўйилади.
Ўсимликлар карантини ва муҳофазаси бўйича давлат органлари бўлмаган чет мамлакатдан уруғлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотларини республикага олиб киришга Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси томонидан ҳар бир маҳсулотга алоҳида бериладиган карантин рухсатномаси бўлганда йўл қўйилади.
Вазирликлар, давлат қумиталар, идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ўсимлик маҳсулотларини республикага олиб кириш жараёнида:
уруғлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотларини чет мамлакатлардан республикага етказиб бериш ёки уларни республика ҳудудидан олиб ўтиш ҳақида тузиладиган савдо шартномаларига (битимларига/контрактларга) ўсимликлар карантини бўйича давлат хизматининг карантиндаги ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлар республика ҳудудига ўтиб қолмаслигини таъмин этадиган талабларини киритишлари;
чет мамлакатлардан кўплаб миқдорда уруғларни, ўсимликларни
ва ўсимлик маҳсулотларини сотиб олиш вақтида бу мамлакатларда қишлоқ хўжалик экинлари ва кўчатларининг фитосанитар ҳолатини ўрганиш учун, ўсимликлар карантини ва муҳофазаси бўйича мутахассисларни юборишни назарда тутишлари шарт. Бунда барча харажатлар юк олувчи ҳисобидан амалга оширилади.
Чет мамлакатлардан республикага олиб келинаётган уруғлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотлари республика ҳудудига келиб тушган жойларда улар ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати инспекторлари томонидан мажбурий текширувдан ўтказилади.
Уруғлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотлари олиб кириладиган чегара масканлари ёки ҳудудларини Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси белгилайди.
Қўшни давлатлардан (республика ичида эса, бир ҳудуддан иккинчисига) карантиндаги, шунингдек бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлар республика ҳудудига (ёки бир ҳудудидан иккинчисига) ўтиб тарқалиш хавфи пайдо бўлган тақдирда, ваколатли органларнинг қарорига биноан хавф остидаги ҳудудларда чегара вақтинча ёпиб қўйилади.
Чет мамлакатлардан республикага таркибида карантиндаги ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлар борлиги аниқланган уруғлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотларини, барча турдаги тирик замбуруғлар, бактериялар, каналар ва нематодаларни(илмий мақсадларда келтириладиган намуналардан ташқари) олиб кириш ман этилади. Бундай зарарли организмлар аниқланган тақдирда ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулот эгасига ундан қай тарзда фойдаланиш юзасидан тавсия беради, юк ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларда эгаси эса бир суткалик муддат ичида юкни тасарруф этиши шарт.
Уруғлик ва кўчатларни чет мамлакатлардан республикада яшовчи фуқароларга почта ва курьерлик жўнатмаларида юбориш, шунингдек юк билан олиб ўтиш мумкин эмас. Карантиндаги зараркунандалар, ўсимлик касалликлари бегона ўтлардан холи бўлган, улардан зарарланмаган янги мева ва сабзавотларнинг айрим намуналарини пассажирларнинг қўлидаги юк билан ўтказишни ўсимликлар карантини давлат инспектори ҳал қилади.
Башарти алоҳида аҳамиятга эга бўлган уруғлар, ўсимликлар ёки кўчатлар илмий-тадқиқот муассасалари номига йўлланган бўлса, улар ўсимликлар карантини давлат инспекторининг хулосасига биноан текшириш учун интродукция-карантин кўчатхонасига юборилади.
Чет мамлакатларнинг ўсимликлар карантинидаги зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлар кенг тарқалган ҳудудларидан республика ҳудудига кўчат ва уруғларни олиб кириш тақиқланади.
Ўсимлик карантини остидаги юкларни чет мамлакатлардан Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассалар, халқаро хукуматлараро ташкилотлар ва савдо ваколатхоналари учун юк билан олиб ўтиш ва почта орқали жўнатиш, шунингдек уруғлар, ўсимликлар, ўсимлик хом ашёси ва ўсимликларга оид бошқа маҳсулотлар ва халқ истеъмоли товарларини республикага олиб кириш, мамлакат ичкарисида ташиш, экспортга олиб чиқиш ҳамда улардан фойдаланиш карантин қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Чет мамлакатлардан республикага олиб кирилган уруғлар, ўсимликлар, ўсимлик маҳсулотларида карантиндаги ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлар аниқланган тақдирда улар белгиланган тартибда кимёвий ва бошқа усуллар билан зарарсизлантирилади ёки бегона ўтлардан тозаланади.
Яширин зарарланганликни аниқлаш ва ўсимлик материалини соғломлаштириш мақсадида уларни интродукция-карантин кўчатхоналарига
ва оранжереяларга сепилиши ёки экилиши, лаборатория шароитида ўрганилиши, техникавий йўл билан қайта ишланиши талаб этилади.
Чет мамлакатлардан республикага олиб келинган уруғлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотларини зарарсизлантириш билан боғлиқ барча харажатлар, шу жумладан, ишчи кучидан, транспорт, бино ва ёрдамчи материаллардан фойдаланиш тегишли юкни олувчилар ҳисобидан амалга оширилади.
Республика ҳудудидан транзит тарзда олиб ўтилаётган, ичида уруғлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотлари бўлган юклар ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати органларининг мажбурий текширувидан ўтказилади. Мазкур юкларда карантиндаги хавфли зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтлар аниқланган тақдирда, бу юкларни жўнатиш тўхтатилиши, улар зарарсизлантирилиши (жўнатувчининг розилиги билан) ёхуд экспорт қилган мамлакатга қайтариб юборилиши шарт.

28-модда. Ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларини республикадан олиб чиқиш ва республиканинг ичида ташиш
Республикадан олиб чиқилаётган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларнинг ҳар бир туркуми ва транспорт бирлигига белгиланган нусхадаги фитосанитар сертификати ва республика ичида ташилаётган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларнинг ҳар бир туркуми ва транспорт бирлигига ички фитосанитар сертификати жойлардаги ўсимликлар карантини давлат инспекторлари томонидан юк жўнатувчининг ёзма талабномасига асосан белгиланган тартибда расмийлаштирилади.
Уруғлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотларини экспорт қилиш
ва республика ичида ташиш билан шуғулланувчи ташкилотлар ана шу маҳсулотларни жўнатиш мўлжалланаётган вақтдан камида ўттиз кун олдин тегишли вилоят, туман ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати органларини хабардор этишлари, улар билан биргаликда маҳсулотларни жўнатиш учун мақбул жойни аниқлашлари, маҳсулот тури ва миқдорига қараб жўнатишга уч кундан беш кунгача вақт қолганда, жўнатилаётган маҳсулотни текшириб кўриш учун тақдим қилишлари шарт.

29-модда. Ўзбекистон Республикаси давлат чегараларида ўсимликлар карантини масканлари
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига Давлат чегарасидан ўтказиш пункталари орқали олиб кирилган ўсимликлар карантини назорати остидаги юклар (шу жумладан, транзит юклар) Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини давлат инспекторлари томонидан чегара ҳудудида алоҳида белгиланган Ўсимликлар карантини масканида текширувдан ўтказилади.
Ўсимликлар карантини чегара маскани Ўзбекистон Республикаси давлат чегара масканларида ички ҳудудлараро чегара масканларида ташкил қилинади ва давлат бюджети ҳисобидан текшириш, намуналар олиш, фитосанитар экспертиза, фумигация учун хоналар, анжомлар, алоқа воситалари ва интернет тармоғи билан таъминланади.
Барча ўсимликлар карантини назорати остидаги импорт ва транзит юклар ўсимликлар карантини чегара масканида фитосанитар назоратдан ўтказилиши шарт.
Агар ўсимликлар карантин давлат инспектори томонидан юкка берилган фитосанитар сертификатдаги маълумотлар тўлиқ бўлмаса, сохталаштирилган ёки қалбаки эканлиги аниқланса, ушбу юк ичида карантин объекти борлигига шубҳа қилинса фитосанитар сертификатда келтирилган маълумотларга мос келмаса юк Ўсимликлар карантини чегара масканида ушлаб қолинади ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош инспекторига хабар қилинади.

30-модда. Карантин ҳолатини ўрнатиш ва уни бекор қилиш тартиби
Ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлар аниқланган ҳолларда туман (шаҳар) ўсимликлар карантини давлат инспектори тавсиясига биноан маҳаллий ҳокимият давлат органларининг қарори билан деҳқон ва фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги ва бошқа корхоналар, ташкилотлар, муассалар, шахсий томорқалар, темир йўл бекатлари, аэропортлар, дарё портлари, давлат чегара ҳудудлари, қишлоқ, шаҳарчалар ва бошқа ерларнинг ҳудуди носоғлом деб эълон қилиниб, уларда карантин ҳолати ёки зарур карантин чеклашлар ўрнатилади.
Туманлар, шаҳарлар, вилоятларни ўсимликлар карантини бўйича носоғлом деб эълон қилиш ва уларда карантин ёки бошқа чеклашлар ўрнатиш тегишли ўсимликлар карантини давлат инспекторлари тавсияномасига биноан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори ёки Ўзбекистон Республикаси ўсимликлар карантини бош давлат инспекторининг тавсияномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан амалга оширилади.
Карантин ўрнатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинганидан сўнг карантин ҳолати эълон қилинган ҳудудлардан тарқалган карантин объектини ташувчиси бўлиб хизмат қилиши мумкин бўлган уруғлар, кўчатлар ва бошқа ўсимлик маҳсулотларини бошқа жойларга олиб чиқиш ман этилади.
Карантин ўрнатилган ҳудудлардан олиб чиқиб кетилган уруғлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотлари олиб қўйилади ҳамда техникавий (саноат йўли билан) қайта ишлаш ёки умумий овқатланиш корхоналарида фойдаланиш учун тайёрлов ташкилотларига берилади, зарур ҳолларда эса, зарарсизлантирилади, жўнатувчига қайтариб юборилади ёки йўқ қилиб ташланади.
Карантин ўрнатилган ҳудудларда карантин ўчоғи локализация қилинади – карантин объекти аниқланган ҳудуд ва унинг атрофидаги ҳудудларда ушбу объектнинг тарқалиб кетишини олдини олишга қаратилган фитосанитар тадбирлар ўтказилади.
Карантин ўрнатилган ҳудуддаги (аҳоли пункти, туман, вилоят)
ер майдонларидан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини фақат тайёрлов ташкилотлари орқали олиб чиқиб кетишга йўл қўйилади, зарарланган маҳсулотлар бундан мустасно (улардан қай тарзда ва қандай шартларда фойдаланиш ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан карантин қоидаларига мувофиқ белгиланади).
Ҳудудда ўрнатилган карантин режим ёки карантин чеклаш белгиланган карантин тадбирлари ўтказилиб, карантиндаги зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтларнинг ўчоқлари бутунлай йўқ қилинганидан кейин, ўсимликлар карантини бўйича тегишли давлат инспекторининг тавсияномасига биноан карантин ёки чеклашларни ўрнатган туман, шаҳар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарори билан ёки Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекторининг тавсияномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан бекор қилинади.

31-модда. Ўзбекистон Республикасининг Ўсимликлар карантини соҳасида халқаро ҳамкорлиги
Ўзбекистон Республикасининг ўсимликлар карантини соҳасида халқаро ҳамкорлиги Ўзбекистон Республикасининг ҳалқаро шартномалари ва Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси ўсимликлар карантини давлат инспекцияси қуйидаги йўналишларлда халқаро ҳамкорликларни олиб боради:
чет мамлакатларнинг тегишли идоралари билан ўсимликлар карантини ва фитосанитар хавфсизлик соҳасида зарурий маълумотлар алмашишни;
Ўзбекистон Республикасига юборган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар Ўзбекистон Республикаси фитосанитар карантин талабларига мос келмаслиги тўғрисида чет мамлакат ўсимликлар карантини хизматини хабардор қилишни;
фитосанитар зоналар бўйича чет давлатларнинг тегишли идоралари билан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда халқаро шартномалар тузиш ва уларни амалга оширишда қатнашиш;
Ўзбекистон Республикасидан чет мамлакатларга юборилган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар чет мамлакатларнинг фитосанитар талабларига жавоб бермаган ҳолларда текширувлар олиб бориш.
Ўзбекистон Республикаси ўсимликлар карантини хизмати халқаро ташкилотларида ва уларнинг махсус бўлимларида Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ҳимоя қилади.
Ўзбекистон Республикаси ўсимликлар карантини хизмати ўсимликлар карантини соҳасини ривожлантиришда ахборот алмашинувининг самарали услуби ва технологияларини қўллаш асосида республиканинг халқаро савдо алоқаларини ривожлантиради.

7-боб.Якуний қоидалар

32-модда. Ўсимликлар карантини бўйича қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Ўсимликлар карантини бўйича қонун ҳужжатларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.

33-модда.Ушбу Қонун ижросини назорат қилишУшбу Қонун ижросини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини Давлат инспекцияси ва қонун ҳужжатларга мувофиқ ўз ваколатлари доирасида бошқа давлат органлари назорат қиладилар.

34-модда. Ушбу Қонуннинг кучга киришиУшбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ушбу Қонуннинг ______________ -моддалари ушбу Қонун кучга кирган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Ягона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини жойлаштиришЯгона порталда қонун лойиҳаси бўйича муҳокама ўтказилиши тўғрисида хабарномани, жадвални, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини, муҳокама иштирокчилари учун сўровномани жойлаштириш07.09.2016Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
2Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича муҳокама қилишЯгона порталдан тушган таклифларни кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш07.09.2016-22.09.2016Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ягона портал фойдаланувчилари
3Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини муҳокама натижаси бўйича қабул қилинган таклифларга мувофиқ қайта ишлашЯгона портал иштирокчиларидан келиб тушган таклифларни инобатга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси қайта ишлаб чиқиш ва Ягона порталда қайта жойлаштириш23.09.2016Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
4Ишлаб чиқилган норматив-хуқуқий ҳужжат лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказишМанфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилгандан сўнг, Қонун лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига киритиш25.09.2016Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
5Норматив ҳуқуқий ҳужжатни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш Қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш01.10.2016Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

So`rovnoma natijalari