Hujjat nomi
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш мақсадида 2017 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotQashqadaryo viloyati Kasbi tuman hokimligi
Hujjat muallifiQashqadaryo viloyati Kasbi tuman hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-09-07 12:17:01
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-09-22 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низом (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил , 34-сон, 333-модда)да белгиланган вазифалардан келиб чиқиб ҳамда туман бандликка кўмаклашиш марказининг 2016 йил 18 августдаги 185-сонли алоқа хати ва туман ҳудудидаги корхона, ташкилот ва муасссасаларда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида” ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сон, 97-модда)нинг 17-моддаси ва Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :

1.Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш мақсадида 2017 йилда банд қилиб қўйилган иш ўринларини ижросини таъминлаш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахслар учун энг кам иш жойлари белгиланган корхоналарга ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш (2-иловага мувофиқ) ходимлар сони йигирма нафардан ортиқ кишини ташкил этадиган корхоналар учун жами 7 фоиз (81 киши), шундан ногиронлар учун иш ўринларининг энг кам сонига мувофиқ 3 фоиз (2 киши) миқдорида ва 4 фоиз (79 киши ) учун иш жойларини банд қилиб қўйиш ёки барпо этиш белгилансин.

Жумладан, умумий банд қилиб қўйилган ёки барпо этиладиган иш жойларига нисбатан:

а) ёлғиз ота, ёлғиз она ва 14 ёшгача ва ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун 30 фоиз (25 киши);

б) таълим муасссасаларини тугатган ёшлар учун 43 фоиз (35 киши);

в) муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 9 фоиз (7 киши);

г) ногиронлар учун 3 фоиз (2 киши);

д) пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 3 фоиз (2 киши);

е) жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган шахслар учун 5 фоиз (4 киши);

ё)одам савдосидан жабрланганлар учун 2 фоиз (2 киши)

ж) ижтимоий муҳофазага муҳтож иш топишда қийналадиган шахсларнинг бошқа тоифалари учун 5 фоиз (4 киши).

3. Иш берувчилар ушбу тоифа шахслар учун иш ўринларини ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажарилишини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласин.

Бунда:

ногиронлар учун саломатлиги ва меҳнат фаолиятига нисбатан қўйиладиган белгиланган талаблар ҳисобга олинган ҳолда меҳнат вазифасини тўсиқсиз бажариш имконини берувчи иш жойлари ;

ёшлар учун, улар умумтаълим муассасаларини тамомлаганларидан кейин уларнинг касб ҳунар тайёргарлигига мувофиқ келувчи иш жойлари;

14 ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз оналарга ҳамда кўп болали ота-оналарга болаларини тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятларини бажаришни бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи, ўзгарувчан жадвалли иш жойлари;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар

учун, — уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари.

4. Тумандаги корхона, муассаса ва ташкилотлар йил бошлангунгача 10 кундан кечикмай ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйилган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи ҳажмида иш ўринлари банд қилиб қўйилишини ва тайёр бўлишини ҳамда бу тўғрида туман бандликка кўмаклашиш марказига йил бошлангунгача ёзма равишда ахборот беришни таъминласинлар.

5. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг қолган қисмини банд қилиб қўйиш, корхона, муассаса, ташкилотлар (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминланиб, бу тўғрисида туман бандликка кўмаклашиш марказига йилнинг биринчи чораги тугагандан кейин 10 кундан кечикмай ёзма равишда ахборот бериш вазифаси юклатилсин.

6. Ушбу қарорда белгиланган ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш сонидан ортиқча иш ўринлари ташкил этилганда корхона, муасссаса ва ташкилотлар учун қуйидаги имтиёзлар белгиланади.

“Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган корхона, ташкилот ва муассасалар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини туман бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга бўлади.

7.Барча корхона, муассаса ва ташкилотлар ҳар чоракда туман бандликка кўмаклашиш марказига 3-иловага мувофиқ ахборот бериб бориш юклатилсин.

8. Туман бандликка кўмаклашиш маркази директори И.Атавуллаевга бир ҳафта муддатда мазкур қарорни иловаларда кўрсатилган корхона, муассаса ва ташкилотлар раҳбарлари эътиборига қуйидагиларни етказиш топширилсин:

корхона, муассаса ва ташкилотлар томонидан иш ўринларининг банд қилиб қўйилиши;

ушбу иш ўринларига қарорнинг 2-бандида кўрсатилган шахсларнинг ишга жойлаштирилиши;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг иш ўринларини банд қилиб қўйиш бўйича қарорини бажармаган корхона, муассаса ва ташкилотларга жарима солиш тўғрисида ёзма ахборотни бериб бориш топширилсин.

9. Касби туман ҳокимининг 2015 йил 23 сентябрдаги “Ижтимоий мухофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2016 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги Х-691/9-сонли қарори 2016 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари Д.Зоитов зиммасига юклатилсин.

11. Мазкур қарор расман матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
11.Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш мақсадида 2017 йилда банд қилиб қўйилган иш ўринларини ижросини таъминлаш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.2017 йил 1 январдан2017 йил 1 январданИшчи гурух

So`rovnoma natijalari