Hujjat nomi
“Тошкент шаҳрида давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйилиши муносабати билан нотурар жой бинолари бузилишга тушган юридик ва жисмоний шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Тошкент шаҳар ҳокимининг 2014 йил 21 ноябрдаги 953-сонли қарорига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotToshkent shahar hokimligi
Hujjat muallifiToshkent shahar hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-09-13 15:43:03
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-09-28 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. “Тошкент шаҳрида давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйилиши муносабати билан, нотурар жой бинолари бузилишга тушган юридик ва жисмоний шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Тошкент шаҳар ҳокимининг 2014 йил 21 ноябрдаги 953-сонли қарорига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.

2. Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари (Б.С.Рахмонов):

Мазкур қарорнинг ижросини ўз вақтида таъминлаш, шунингдек юзага келаётган муаммоларни ҳал этиш мақсадида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилиб борилсин.

3. “Вечерний Ташкент” ва “Тошкент оқшоми” таҳририяти (А.Акромов), “Компьютерлаштириш маркази” ДУК (М.Асомов), мазкур қарор расмий эълон қилинсин ва www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилсин.

4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан қонуний кучга киради.

5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Б.Раҳмонов зиммасига юклатилсин.

Тошкент шаҳар ҳокими Р.Усманов

Тошкент шаҳар ҳокимининг

2016 йил ____________даги ____-сонли

қарорига ИЛОВА

“Тошкент шаҳрида давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйилиши муносабати билан нотурар жой бинолари бузилишга тушган юридик ва жисмоний шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Тошкент шаҳар ҳокимининг 2014 йил 21 ноябрдаги 953-сонли қарорига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар

1.3-банднинг иккинчи хатбошидаги “бино ва иншоотлар” сўзлари “кўчмас мулк объектлари” сўзлари билан алмаштирилсин.

2.Иловада:

а) 1-бандидаги “тенг қийматли” сўзларидан кейинги “нотурар жой бинолари” сўзлари “кўчмас мулк объектлари” сўзлари билан алмаштирилсин.

б) 3-бандидаги “аввалгисига тенг” сўзларидан кейинги “нотурар жой биноси” сўзлари “қийматли кўчмас мулк объекти” сўзлари билан алмаштирилсин.

в) 4-бандининг 1-кичик хатбошидаги “нотурар жой” сўзлари “кўчмас мулк объекти” сўзлари билан алмаштирилсин.

г) 8-бандидаги ва 12-бандидаги “тенг қийматли” сўзларидан кейинги “нотурар жой биноларини” сўзлари “кўчмас мулк объектларини” сўзлари билан алмаштирилсин.

д) 13-бандидаги “Таклиф этилган” сўзларидан кейинги “нотурар жой биноларидан” сўзлари “кўчмас мулк объектларидан” сўзлари билан;

“ушбу” сўзидан кейинги “нотурар жой биноси” сўзлари “кўчмас мулк объектини” сўзлари билан алмаштирилсин.

е) 14-бандидаги “нотурар жой биноларини” сўзлари “объектларни” сўзлари билан;

иккинчи хатбошидаги “Бинолардан фойдаланиш департаменти” сўзлари “баҳоловчи ташкилотлар билан тузилган тегишли шартномалар асосида мулкдор” сўзлари билан алмаштирилсин.

ё) 15-бандда:

“бино ва иншоотларнинг” сўзлари “объектларнинг” сўзлари билан алмаштирилсин.

Бешинчи хатбошиси қуйидаги янги таҳрирда баён этилсин:

“объектларни баҳолаш учун тегишли тўловлар мулкдор томонидан амалга ошириш масалалари акс эттирилади.”.

ж) 16-бандидаги “бино ва иншоотлар” сўзлари “ объектлар” сўзлари билан алмаштирилсин.

з) 17 ва 18-бандлардаги “нотурар жой биноси” сўзлари “кўчмас мулк объекти” сўзлари билан алмаштирилсин.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1“Тошкент шаҳрида давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйилиши муносабати билан, нотурар жой бинолари бузилишга тушган юридик ва жисмоний шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Тошкент шаҳар ҳокимининг 2014 йил 21 ноябрдаги 953-сонли қарорига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин. Тошкент шаҳар ҳокимининг 2014 йил 21 ноябрдаги 953-сонли қарорига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин. 15 kunТошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Б.Раҳмонов

So`rovnoma natijalari