Hujjat nomi
Вилоят ҳудудида кўчма савдо фаолиятини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotToshkent viloyati hokimligi
Hujjat muallifiToshkent viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-09-14 15:39:01
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-09-30 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 13 июлдаги 233-сон “Кўчма савдога рухсат бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 28-сон, 339-модда) қарори ижросини таъминлаш мақсадида,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 13 июлдаги 233-сон “Кўчма савдога рухсат бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Тошкент вилояти ҳудудида кўчма савдо объектлари орқали сотилиши мумкин бўлган товарларнинг рўйхати 1-иловага ҳамда Тошкент вилояти ҳудудида кўчма савдо объектлари орқали сотилиши тақиқланган товарларнинг рўйхати 2-иловага муфовиқ тасдиқлансин.

Белгилаб қўйилсинки, кўчма савдо объектлари орқали сотилиши мумкин бўлган товарлар тегишли равишда вилоят давлат солиқ хизмати органларининг ҳудудий бўлинмалари, давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари билан келишилгандан сўнг савдога чиқарилади.

3. Кўчма савдо объектларининг жойлашиш схемасини ўринлар сони ва кўчма савдо даври, тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларидан келиб чиққан ҳолда белгилансин.

4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Абдуқодиров зиммасига юклатилсин.

Вилоят ҳокими в.б. И.Эргашходжаев

Вилоят ҳокимининг

2016 йил ___ сентябрдаги

______-сонли қарорига

1-илова

Тошкент вилояти ҳудудида кўчма савдо объектлари орқали сотилиши мумкин бўлган товарларнинг рўйхати*

1.Ун ва ун махсулотлари (қадоқланган ҳолда начинка ва кремсиз)

2.Ун ёрма маҳсулотлари (қадоқланган ҳолда)

3.Макарон

4.Салқин ичимликлар

5.Дон ва дон дуккакли махсулотлар

6.Мева-сабзавотлар (мавсумий)

7.Қуритилган қишлоқ хўжалиги махсулотлари

8.Шакар ва қандолат махсулотлари (қадоқланган ҳолда начинка ва кремсиз)

9.Чой

10.Кофе

11.Салқин ичимликлар

12.Консерва махсулотлари

13.Дори воситалари

14.Кийим, усб-бош махсулотлари

15.Трикотаж махсулотлари

16.Оёқ-кийим махсулотлари

17.Китоб, газета ва журналлар

18.Ўқув қуроллари

19.Атторлик молллари

20.Уй ҳайвонлари овқатлари

21.Ўзбекистон Республикасининг қонун ва бошқа норматив хужжатлари билан тақиқланмаган маҳсулотлар

* Рўйхатга ўзгартириш киритиш ва рўйхатдаги маҳсулотларникўчма савдо объектлари орқали сотиш, вилоят давлат солиқ хизмати органларининг ҳудудий бўлинмалари ва давлат санитария-эпидемиология назорати марказларининг тегишли хулосаси орқали амалга оширилади.

Вилоят ҳокимининг

2016 йил ___ сентябрдаги

______-сонли қарорига

2-илова

Тошкент вилояти ҳудудида кўчма савдо объектлари орқали сотилиши тақиқланган товарларнинг рўйхати

1.Маиший мақсадлардаги техник жиҳатдан мураккаб товарлар

2.Тез бузиладиган товарлар ва болалар овқати маҳсулотлари

3.Ҳайвонлар

4.Акциз солиғига тортиладиган товарлар

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1юююю

So`rovnoma natijalari