Hujjat nomi
Туманда 2017 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
×Hurmatli foydalanuvchi!

Siz qabul qilingan normativ-huquqiy hujjatlarning tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirishga tasir etishini baholashda ishtirok etishingiz mumkin.

Berilgan baholar tegishli normativ-huquqiy hujjatni ishlab chiquvchilar — davlat va xo’jalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan ko’rib chiqilishi shart.

Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotBuxoro viloyati Romiton tuman hokimligi
Hujjat muallifiBuxoro viloyati Romiton tuman hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-09-16 11:50:43
Baholash yakunlanishi sanasi2016-10-01 00:00:00
Hujjat ko'rinishiAmaldagi NHH
Hujjatning joriy holatiBaholash yakunlangan

Туманда 2017 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож

ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш
учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 34-сон, 333-модда) Низомга асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил
20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналадиган ижтимоий муҳофазага муҳтож иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан корхоналар кесимида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сони (квоталанган иш ўринлари) иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан 424 кишини ташкил этадиган 100 фоиз миқдорида, шу жумладан:

- Ёлғиз ота, ёлғиз она хамда ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун 13,5 фоиз (57 киши);

- ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек, олий уқув юртларининг давлат грантлари асосида таълим олган битирувчилар учун 75,7 фоиз (321 киши);

- Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 3,3 фоиз (14 киши);

- ногиронлар учун 3,1 фоиз (13 киши);

- туман Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 0,2 фоиз (1 киши);

- жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий йўсундаги мажбурлов чоралар кўриладиган шахслар учун 2,1 фоиз (9 киши);

- одам савдосидан жабрланганлар учун2,1 фоиз ( 9 киши)

2. Квоталанган иш ўринларини банд қилиб қўйиш белгиланган барча корхона ва ташкилот раҳбарларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринлари ташкил этиш топширилсин.

3. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (А.Жабборов)га бир ҳафта муддатда қарорни иловада белгиланган корхоналарга етказсин ҳамда ушбу қарорнинг бажарилиши бўйича юқори ташкилотларга ҳар ой маълумот бериб бориш топширилсин.

4. Ушбу қарорнинг ижросини бажармаган ҳар бир корхонанинг мансабдор шахсларига “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 15-бандига мувофиқ жарима қўлланиши билдирилсин.

5. “Ромитаннома” газетаси таҳририяти (Ж.Фозилов)га ушбу қарор рўйхатга олингандан сўнг “Ромитаннома” газетасида эълон қилинсин.

6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ж.Эргашев зиммасига юклатилсин.

Тумани ҳокими М.Олимов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Туманда 2017 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисидаКвоталанган иш ўринларини банд қилиб қўйиш белгиланган барча корхона ва ташкилот раҳбарларига01.10.2016туман ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ж.Эргашев

So`rovnoma natijalari