Hujjat nomi
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotXorazm viloyati Urganch tumani hokimligi
Hujjat muallifiXorazm viloyati Urganch tumani hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-09-16 14:32:00
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-10-04 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА

УРГАНЧ ТУМАНИ ҲОКИМИ Қ А Р О Р И

«___»______________ 2016 йил №_____Коровул кишлоги

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги Низомга асосланиб;

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Урганч туманида 2017 -йил учун ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш мақсадида, иш ўринларини банд қиладиган корхона, ташкилотлар ва муассасалар рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Корхона ва ташкилотлар ҳамда муассасаларда ходимларнинг, рўйхат бўйича ўртача сонидан келиб чиққан ҳолда 442 кишини ташкил этадиган 100 фоиз миқдорида, шу жумладан:

ёлғиз ота, ёлғиз она ҳамда ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари ҳамда кўп болали ота-оналар учун -------фоиз ( 115 киши);

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун _____ фоиз ( 191 киши);

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун ----- фоиз ( 8 киши);

ногиронлар учун _____ фоиз ( 4 киши);

бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 5 фоиз ( 40 киши);

жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 3 фоиз ( 6 киши);

Одам савдоси буйича жабр курганлар учун 1 фоиз ( 5 киши);

ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари учун7 фоиз ( 73 киши) миқдорида иш ўринлари захирасини белгилансин.

3. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария ва гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши таъминлансин.

Шу жумладан:

ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлигининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда) берадиган иш ўринлари;

бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида рўйхатда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун махсус малакани талаб қилинмайдиган иш ўринлари;

жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари муайян касб-ҳунарга ва малакага эга бўлмаган шахслар учун эса махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари ташкил қилинсин.

4. Корхона ва ташкилотлар ҳамда муассасаларда ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилинган касб ва лавозимлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Корхона ва ташкилотларраҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётганшахсларни ишга жойлаштириш тартиби тўғрисидаги Низом”га мувофиқ, ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётганшахсларни ишга жойлаштириш учун кўрсатилган иш ўринлар ташкил қилинишини таъминласин.

6. Ушбу қарорнинг ижросини таъминламаган корхона ва ташкилотнинг мансабдор шахсларига “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётганшахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низом”нинг 15-бандига мувофиқ жарима қўллансин.

7. Бандликка кўмаклшиш маркази ( К.Мамутов ) бир ҳафта муддатда ушбу қарорнинг 1-иловасида кўрсатилган ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин.

8. Ушбу қарор 2017 йил 1 январдан кучга кириши муносабати билан туман ҳокимининг 2015 йил 20 ноябрдаги 1485-к-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

9. Мазкур қарор “Урганч хақиқати” газетасида эълон қилинсин.

10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари Р.Сапаев зиммасига юклатилсин.

Урганч туман ҳокими Ш.Рустамов

Р.Сапаев _________________

_________________

К.Мамутов _________

Э.Атажанов _________________ карор лойихасини тайёрлади

Урганч туман ҳокимининг "------ "----------- 2016 йил
-сонли қарорига 1-илова


2016 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш руйхати

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
11. Урганч туманида 2017 -йил учун ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш мақсадида, иш ўринларини банд қиладиган корхона, ташкилотлар ва муассасалар рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Тегишли корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликдаЙил даваомидаУрганч тумани ҳокимлиги

So`rovnoma natijalari