Hujjat nomi
Туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotSamarqand viloyati Paxtachi tuman hokimligi
Hujjat muallifiSamarqand viloyati Paxtachi tuman hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-09-19 17:48:08
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-10-04 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА

Пахтачи тумани ћокими
ЌАРОРИ


Туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб
қўйиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таьминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон 97-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил 34-сон, 333-модда) ижросини таъминлаш маќсадида Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказининг шу хусусдаги хатини кўриб чиқиб, туман ћудудида жойлашган корхоналарда иш ўринларини энг кам миқдорини белгилаш юзасидан берилган таклифларни инобатга олиб,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Туман ҳудудида жойлашган, ишлаётган ходимларнинг ўртача сони 20 нафардан ортиқ бўлган корхона, муассасаларда 2017 йилда ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларини энг кам миқдори, 1-иловага мувофиқ, жами 351 та иш ўринлари, шу жумладан:
ёлғиз ота, ёлғиз она ҳамда 14 ёшгача ва ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун 103 киши;
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек, олий ўқув юртларининг давлат грантлари асосида таълим олган битирувчилар учун 151 киши;
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганларга 8 киши;
ногиронлар учун 10 киши;
туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 5 киши;
одам савдосидан жабрланганлар учун 19 киши;
сафарбарлик чақируви заҳирасига киритилган шахслар учун 3 киши;
кичик ёшли болалари бўлган ишламайдиган аёллар учун 23 киши;
атрофдагилар учун хавфли бўлмаган ижтимоий аҳамиятли касалликлар билан оғриётган шахслар учун 5 киши;
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра, тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахсларга 17 киши миқдорида иш ўринлари заҳираси белгилансин.
2. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда ќийналаётган шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низом”га мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда яратилишини (ажратилишини ёки банд этиб қўйилишини) ҳамда иш жойлари санитария гигиена нормаларига ва ходим ўз мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласинлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисидаги Низом”га асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларининг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.
4. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (И.Марданов) бир ҳафта муддатда мазкур қарорни тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига етказсин ҳамда унинг бажарилиши устидан қатъий назоратни таъминласин.
5.Аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилинадиган иш ўринларига ишга жойлаштириш борасида амалга оширилаётган ишларни мувофиқлаштириш бўйича ишчи гуруҳи 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
6. Туман ҳокимининг 2015 йил 17 октябрдаги 828-Қ-сонли қарори 2016 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Қ.Тўхтаниёзов зиммасига юклатилсин.



Туман ҳокими К.Қурбанов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1қарор қабул қилиш бутун ҳудуд бўйича 20 кун ичидатуман ҳокимлиги

So`rovnoma natijalari