Hujjat nomi
2016 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotXorazm viloyati Urganch tumani hokimligi
Hujjat muallifiXorazm viloyati Urganch tumani hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-09-20 10:13:14
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-10-05 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan


Лойиҳа

УРГАНЧ ТУМАНИ ҲОКИМИ

Қ А Р О Р И

2016 йил июл____Урганч тумани

2016 йилда ҳақ тўланадиган жамоат

ишларини ташкил этиш тўғрисида

“Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон,97-модда), “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й, 9-сон, 320-модда) Ўзбекистон Республикаси Қонунларига ва Ўзбекистон Республика Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999.. 7-сон, 40-модда) Низомга асосан, туманда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш ва молиялаш тартибини, ишсиз деб эътироф этилган фуқароларнинг бундай ишларда иштироқ этиш шартларини белгилаш мақсадида;

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :

1.Туманда 2016 йилда ишсиз деб эътироф этилган фуқаролар учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш иловага мувофиқ корхоналар ва ташкилотларга юклатилсин.

2. Туман бандликка кўмаклашиш маркази (К.Мамутов ) иловада келтирилган корхоналар ва ташкилотлар билан тегишли шартномалар тузиб, ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш вазифаси топширилсин.

3. Тегишли корхоналар ва ташкилотлар раҳбарлари:

ташкил этиладиган ҳақ тўланадиган жамоат ишларини белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган фуқаролар учун уларнинг махсус дастлабки касб тайёргарлигини талаб қилмайдиган, меҳнат фаолиятининг вақтинча турларига мувофиқ бўлишини;

туман бандликка кўмаклашиш маркази томонидан юборилган фуқароларни ҳар ой давомида камида икки ҳафта муддатга ҳақ тўланадиган жамоат ишлари билан таъминланишини;

туман бандликка кўмаклашиш маркази томонидан юборилган фуқаро билан иш берувчи муддатли меҳнат шартномаси тузсин ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилишини;

туман бандликка кўмаклашиш маркази томонидан юборилган фуқаро билан иш берувчи муддатли меҳнат шартномаси тузишда, ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари, тегишли корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича етмиш бешфоизи иш берувчилар маблағлари ва йигирма беш фоизи Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилишини таъминласинлар.

4.Туман бандликка кўмаклашиш маркази (К.Мамутов ) бир ҳафта муддатда қарорнинг иловасида кўрсатилган корхоналар ва ташкилотлар раҳбарлари эътиборига етказсин ва қарорнинг бажарилиши устидан катъий назорат ўрнатилишини таъминласин.

5.Мазкур қарор қабул қилиниши билан туман ҳокимининг 2015 йил 09 сентябрдаги 1168 к-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6.Мазкур қарор “Урганч xақиқати” газетасида эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

7.Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Р.Сапаев зиммасига юклатилсин.

Урганч туман ҳокими Ш.Рустамов

Туман ҳокимининг 2016 йил

“__“ июлдаги _ к-сонли

қарорига илова

Урганч тумани Бандликка кўмаклашиш марказига иш сўраб мурожаат қилган, ишсиз деб эътироф қилинган ва иш қидирувчи сифатида рўйхатга олинган фуқароларни 2016 йил давомида ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш ишчи гуруҳи

Т А Р К И Б И

1. Р.Сапаев - туман ҳокими ўринбосари,

ишчи гуруҳи раҳбари.

2. К.Мамутов - туман Бандликка кўмаклашиш маркази

директори, гуруҳи раҳбари ўринбосари.

3. Р.Атаджанов - Худудни комплекс ривожлантириш бўлими

бошлиғи ,аъзо

4. Х.Атаханов - Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи, аъзо

5. - Хуқуқшунос ,аъзо

Туман ҳокимининг 2016 йил

“__“ июлдаги _ к- сонли

қарорига __ илова

Урганч туманида 2016 йил давомида ишсиз деб эътироф этилган шахслар учун

ҳақ тўланадиган жамоат ишлари ташкил этувчи корхона ва ташкилотлар

Рўйхати

Корхона ва ташкилотлар

номи

Ҳақ

тўланадиган жамоат ишлари тури

Жалб қилинадиганлар

сони

Сарфланадиган харажатлар

Иш берувчи корхона маблағи хисобидан

Маҳаллаий бюджет ва иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан

Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси хисобидан

1

"Урганч ипак қурти " МЧЖ

Ипак тозаловчи

30

75,0

-

25,0

2

“Жайхун Замин Лочин ” фермер хўжалиги

Дала ишлари

5

75,0

-

25,0

3

“Маримбой Фаррух ” фермер хўжалиги

Дала ишлари

15

75,0

-

25,0

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
12016 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида корхона ва ташкилотлар биланйил давомидакорхона ва ташкилотлар

So`rovnoma natijalari